Муслиманинг дин китоби
|
|
BAXOR | Дата: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 20:17 | Сообщение # 1 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
|
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
ДИН НИМА? ИСЛОМИЯТ НИМА ДЕГАНИ?
Суюкли қизим! Дин инсонларнинг Аллоҳ таолога оид илмлари, ибодатларини, унинг инсонларга тегишли бўйруқ ва нахийларини баён қилади. Инсон бу дунёга нима учун келди, қаёнга бормоқда, бу йуловчиликнинг том маъноси нима?
Дин инсонларга мана шу келиб-кетишнинг ғояларини, бу дунёда Аллоҳ ризолиги йўлида қилинадиган ишларни ўргатади. Исломият эса бутун динларнинг энг сўнггиси, Аллоҳ таоло томонидан билдирилганларнинг энг буюги ва неъматларшшг энг устунидир.
Суюкли қизим! Ислом инсонларнинг ҳар турли ёмонликлардан узоқлаштириш, саломат ва саодат топиши демакдир. Инсонлар фақат бу муборак диннинг амрларига бўйин эгиш ва у қайтарган нарсалардан узоқ туриш билангина бундай саломат ва саодатга эриша оладилар, бунинг устига Аллоҳ ёнида энг севимли бир инсон бўла оладилар. Бу муборак динга Ислом деб ном берган Аллоҳ таолодир. Қуръони каримдаги Моида сурасининг 3-ояти каримасида "Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим", дея марҳамат қилинмоқда. Кўряпсизки, динимиз бутун неъматларни ўзида жамъ этган бир диндир. Ҳа, бу динга Ислом дейилган. Исломият Аллоҳдан ўзга тангри йўқлигини баён этади. Ва яратувчига ибодат етмоқликни буюради.
Суюкли қизим!.. Ер юзида мухталиф (бир неча) динлар бўлса ҳамки, Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбарларнинг Аллоҳ ҳақидаги илмлари, даъватлари алал оқибатда Аллоҳнинг ягоналигига — тавҳид эьтиқодига таянади. Одам алайҳиссаломдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга қадар бу илм осон ўргатилган бўлса-да, кейинчалик баъзи кимсалар уни ўзгартирдилар, тавҳид эътиқодини янглиш талқин этдилар. Қуръони карим бу ҳақиқатларни очиқ баён қилмоқда.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Shanba, 09-Iyul-2011, 14:45 | Сообщение # 2 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
|
ҚАЧОНДАН БЕРИ МУСУЛМОНСАН? — "ҚОЛУ БАЛО"ДАН БЕРИ МУСУЛМОНМАН.
Севгили қизим!.. Аллоҳ таоло бу оламни бунёд этмасдан аввал руҳ оламини яратди ва бутун руҳларга хитоб қилиб: "АЛАСТУБИРОББИКУМ?", яъни "Мен сизнинг Роббингиз эмасманми?"—деб сўради. Улар "ҚОЛУ БАЛО" — яъни, "Сен бизнинг Роббимизсан" деб жавоб бердилар. Шу тахлит руҳ оламида Аллоҳ, таолонинг бирлигини тан олдилар. Шунинг учун биздан "Қачондан бери мусулмонсан?" — дея сўралганда, руҳ оламидаги иқроримизни эсга олиб: "ҚОЛУ БАЛОДАН БЕРИ МУСУЛМОНМАН", деймиз. Ўша вақтдаги иқроримиз билан Аллоҳ таолонинг ягоналигини, шериги, ўхшаши йўқлигини эътироф этганлигимиз сабабли Алҳамдулиллаҳки, мусулмон бўлдик. Бу дунёда ҳам ушбу талқинни қабул этганлигимизни исбот этмоқдамиз. Аллоҳ таоло бутун руҳларга руҳ оламида: "Мендан ўзга илоҳ йўқдир. Мен сизнинг Роббингизман. Менга ширк келтирманг, ким ширк келтирса ундан ИНТИҚОМ оламан. Мен сизга расуллар юборгайман. Улар сизга менинг аҳди мисоқимни билдирадилар. Сизга китоблар нозил қилгайман", деди. Буни эшитган руҳлар: "Гувоҳлик берамизки, Сен бизнинг Роббимизсан, Аллоҳимизсан", дедилар. Шундай қилиб, улардан аҳд олинди. Ҳа, биз руҳ оламида Аллоҳнинг бирлигини тасдиқ этишлик билан алҳамдулиллаҳ, мусулмон бўлдик "Қолу балодан бери мусулмонмиз", дейишликнинг маъноси шудир.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Shanba, 09-Iyul-2011, 14:53 | Сообщение # 3 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
|  ЭЪТИҚОД (ИШОНЧ) АЛЛОҲГА ИЙМОН
Севгили қизим!.. Биз Аллоҳ таолони бир деб биламиз. Унга ибодат қиламиз. Қуръони каримнинг "Ихлос" сураси Аллоҳ нечта дегувчиларга: " Айтинг: «У – Аллоҳ Бирдир. (Яъни Унинг ҳеч қандай шериги йўқдир. У яккаю ёлғиздир). Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир). У туғмаган ва туғилмагандир (яъни Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У азалий ва абадий зотдир). Ва ҳеч ким У зотга тенг эмасдир» дея хитоб этади. Севгили қизим! Бу маълумот Ислом динининг асосидир. "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимаси ҳам шу руҳни ташийди. Шунга биноан, бу сура "Сураи асос" ҳам дейилади. Кимки бу асосга ишонса, мусулмон бўлади. Бу сурани "Сураи ихлос" ҳам дейишади. "Ихлос" сурасининг маъносини яхши англаб, эътиқод қилган киши жаҳаннамдан қутулган каби, "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимасини сидқидилдан айтган киши ҳам жаҳаннам оловидан қутулгувсидир, иншаАллоҳ. Исломиятнинг тамали бўлган "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ"га шунинг учун "Калимаи Нажот" ҳам дейилади. Бу сура инсонларни Аллоҳ ҳақидаги илмларнинг устига чиқаргани туфайли "Сураи маърифат" дея сифатланади ва яна "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ"ни билиш, маъносини қамраб олиш, инсонларни Аллоҳ наздидаги илмларнинг энг юқорисига чиқарганлигидан бу калимага ҳам "Калимаи маърифат" дейилади. Аллоҳ таолонинг ягоналигини баён қилганлигидан "Ихлос" сурасига "Сураи Тавҳид" дейилади. "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" эса Аллоҳ таолонинг бирлигини энг гўзал шаклда баён этганлиги учун "Калимаи Тавҳид" дея номланган. Севгили қизим! Аллоҳ ерларни, осмонларни, ҳамма нарсани яратган Азалийдир, доимо тирикдир. Унинг борлиги билан бу олам бор бўлди. Шу сабаб Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзини "АЛЛОҲУ ЛА ИЛАҲА ИЛЛА ҲУВАЛ ҲАЙЙУЛ ҚОЙЙУМ" деб бошланувчи ояти каримасида шундай билдиради: "Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир" (Бақара сураси 255 оят).
Бу ояти карималар бизга ягона бўлган Аллоҳ таолони англатади. Биз - мусулмонлар Аллоҳга ишонамиз. Унта ширк (шерик) келтирмаймиз. Бу юксак туйғулар бир бутун ҳоли ила "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимасида ўз ифодасини топган. Биз "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" дегач, юқорида баҳс этганимиз, баён этганимиз, билдирганимиз бир бўлган, шериги йўқ, ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган, туғилмаган, туғмаган, азалий тирик, ўлим ориз бўлмаган (ўлим келмайдиган — Тарж.), ҳамма нарсани яратган, ўхшаши йўқ, ибодатга лойиқ-ягона Аллоҳ эканлигини англаймиз ва тасдиқ этамиз. Бу билан Исломиятнинг асосини қабул қилган бўламиз. "МУХАММАДУН РАСУЛУЛЛОҲ" калимасини айтишлик билан эса бизга Аллоҳ томонидан бу юксак туйғуларни билдирган буюгимиз, Сарвари Олам Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг Аллоҳга расул эканликларини эътироф этамиз. Яна, Расулуллоҳ орқали бизга келтирилган, Аллоҳга иймон келтириш ва амал қилишимиз учун керакли бутун маьлумотлар, ибодатларни қабул қилганлигимизни билдирамиз.
Севгили қизим! Бу муборак калима, яъни "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ МУҲАММАДУН РАСУЛУЛЛОҲ" калимасини тилда айтиб, дилда тасдиқ этдингми, бас, сен шу дунёдаги энг бахтиёр ва масъуд бир инсон ҳисобланасан. Бу калимани чин дилдан айта билиш доимий вазифанг бўлсин. Бинобарин, "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ МУҲАММАДУН РАСУЛУЛЛОҲ" калимасини айтгандан кейин, орқасидан "сидқан ва ҳаққан" десанг нур устига нур бўлур. Бунинг маъноси, мен Исломиятнинг тамали (асоси) бўлган калималарга жону дилдан ишондим, уларни қабул қилдим, демакдир.
Ҳа, севгили қизим, бу туйғуларни қалбингга жо қилсанг, қалбинг куфр зулматини бу нур ёруғлиги ила маҳв этгай, пировардида сен пок қалбли инсонга айланасан. Калимаи Тавҳид инсон қалбини ана шундай бебаҳо эътиқод нури ила ёритганлигидан "Калимаи нур" деб шарафланади. Инсонлар бу калиманинг нақадар буюклигини билсалар, катта давлатга эришганларини англайдилар. Бас, шундай экан, севги¬ли қизим, сен ҳам ушбу калимаи муборакни юқоридаги маъноларига тушуниб айтсанг, бу дунёда энг катта фойдага, энг катта маьнавий бойликка эришган бўласан.
Севгили қизим! Бир кимса чин юракдан "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ МУҲАММАДАН РАСУЛУЛЛОҲ" деса, унга жаннат эшиклари очилади. Ҳар турли Жаҳаннам қурқувларидан қутулади. Шу боисдан бу калимани "Калимаи нажот" ҳам дейишади. Яъни, қутулиш калимаси, демакдир. Энг буюк саодатга шу калима ила эришилади. Ҳа, қизим, буюк саодатга эришмоқликиинг йули ана шу. Бироқ, Аллоҳ таоло буни севган қулларигагина насиб этади. Нақадар бахтлисанки, кичик ёшингдан бу давлатга эришиб турибсан. Аллоҳ сени шундай лутфига қовуштиргани учун, Унга нақадар ҳамду сано ва шукрлар айтсанг ҳам оз. Бир киши сендан "ҚАЙСИ ДИНДАСАН?" — дея сўраганида бу буюк неъматни билиб, ҳис қилиб жону дилдан "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ МУСУЛМОНМАН" дейишинг керак. Бу дунёда сенга совға берганларга инсонийлик юзасидан раҳмат айтасан. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло сени мусулмон қилиб яратибди, сенга энг буюк бир неъматни бериб қўйибди-ку! Шунинг учун ҳам "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, АЛЛОҲГА ШУКРОНАЛАР БЎЛСИНКИМ, МУСУЛМОНМАН" дейсан. Чунки Аллоҳ таоло сени яхши кўрганидан, миллионлаб инсонлар ичида сенга ҳам ушбу неьматни эҳсон этган. Сенданда бой, сендан-да бахтиёр кимса борми бу дунёда?
Севгили қизим! Бизга "мусулмон" деган номни берган ҳам Аллоҳ таолодир. Қуръони каримдаги Ҳаж сурасининг 78-оятида "Сизга мусулмон номини берган Аллоҳдир" дея марҳамат қилинади. Аллоҳга шукрлар бўлсинким, бизни мусулмонлардан қилди. Унинг юборганига ишондик, иймон келтирдик. Унга ибодат қиламиз, таважжуҳ* (Таважжуҳ - бир нарса томон йўналмоқ, қайтмоқ —Тарж. )этамиз.
Севгили қизим! Мусулмон, бу — Аллоҳга ишонган, Унга иймон келтирган, Унга ибодат этган, Унинг амрига бўйинсунган, У қил, деган амалларни қилиб, қилма, деган амаллардан ўзини сақлаган кишидир. Севгили қизим!.. Мусулмонлик мусоламатга (ўзаро тинч-тотувлик, сулҳга — Тарж.) буюради. Тартиб-интизомни, тўғриликни, ҳалолликни, яхши, тарбияли ҳает кечириш йўлларини ўргатади.
Muslima.uz.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 09-Iyul-2011, 15:59 | Сообщение # 4 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7144
Статус: 
| ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИЙМОН
Севгили қизим! Аллоҳ таоло инсонларни тўғри йўлга бошлаш учун уларга пайғамбарлар юборган. "Пайғамбар" калимаси бизга форсчадан ўтган бўлса-да, ўзбекчаси “хабарчи” маъносига тўғри келади. Арабчаси Расул ва Набийдир.
Севгили қизим! Энди сен билан Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбарлар ва улар орқали Аллоҳ томони¬дан нозил қилинган илоҳий китоблар ҳақида гаплашамиз. Пайғамбарлар инсонларни Аллоҳ йўлига даъват этадилар. Аллоҳ йўли эса энг тўғри йўлдир. Биз ҳар куни "ИҲДИНАС СИРОТОЛ МУСТАҚИЙМ" дея Аллоҳдан бу тўғри йўлни сўраймиз. Ҳар ким ўз тушунчасига кўра ўзини тўғри, ҳақли деб ўйлайди. Ҳолбуки, Аллоҳ наздидаги тўғри йўл — У баён этган нарсаларга ишонмоқ, бўйруқларига амал қилмоқ, қайтарганларидан сақланмоқликдир.
Севгили қизим! Келган ҳамма пайғамбарлар инсонларга ўша илоҳий ишончларни, ўша тўғри йўлни кўрсатганлар. Бу тўғри йўл устида бўлганларга эса мўмин дейилган. Ҳар мўмин ҳар қачон Роббидан бу тўғри йўлдан бошламоғини сўрайди. Чунки ундан айрилганлар Аллоҳнинг ғазабига учрайдилар. Аллоҳ таоло уларни азобига гирифтор қилиб жаҳаннамга киргизади. Саодат йўли, Жаннат йўли, инсонларга инсонлигини ўргатган, уларга ҳар турли яхшиликларни билдирган, ҳар қандай ёмонликдан қайтарган бу тўғри йўлдир. Ким бу тўғри йўлдан кетган экан, Аллоҳнинг суюкли қули бўлибди, ким ундан айрилган бўлса, Аллоҳга душманлик қилгани учун азобга мустаҳиқ бўлур.
Севикли қизим! Пайғамбарларнинг адади кўп бўлса-да, Қуръони каримда номлари зикр этилган қуйидаги пайғамбар бор. Биз сен билан буларнинг исмларини ўрганамиз, қолганларининг номларини ёлғиз Аллоҳ билади. Бизнинг билишимиз лозим бўлган бу йигирма саккиз пайғамбарларнинг исмлари қуйидагилардир:
1) Одам алайҳиссалом;
2) Идрис алайҳиссалом;
3) Нуҳ алайҳиссалом;
4) Ҳуд алайҳиссалом;
5) Солиҳ алайҳиссалом;
6) Иброҳим алайҳиссалом;
7) Исҳоқ алайҳиссалом;
8) Исмоил алайҳиссалом;
9) Ёқуб алайҳиссалом;
10) Юсуф алайҳиссалом;
11) Шуайб алайҳиссалом;
12) Лут алайҳиссалом;
13) Яҳё алайҳиссалом;
14) Закариййа алайҳиссалом;
15) Мусо алайҳиссалом;
16) Хорун алайҳиссалом;
17) Довуд алайҳиссалом;
18) Сулаймон алайҳиссалом;
19) Илёс алайҳиссалом;
20) Аййуб алайҳиссалом;
21) Аляса алайҳиссалом;
22) Зулкифл алайҳиссалом;
23) Юнус алайҳиссалом;
24) Узайир алайҳиссалом;
25) Луқмон алайҳиссалом;
26) Исо алайҳиссалом;
27) Муҳаммад алайҳиссаломлардир.
Одам алайҳиссалом дунёга келган илк инсон ва илк пайғамбардир. Аллоҳ таоло у кишини "МИНАЛ МАИ ВАТ-ТИЙН", яъни сув билан қоришган лойдан, яъни биз билган балчиқдан яратган ва унга руҳ уфуриб бугунги одам жасади вужудга келган. Одам алайҳиссаломнинг чап қобирға суягидан Ҳаво волидамиз яратилганлар. Кейинги зурриётлар ана шу жуфтликдан зуҳур этди. Ҳақ Таоло Одам ва Ҳаввони дастлаб жаннатга қўйди, уларга ҳамма нарсалардан еб-ичишлари мумкинлиги, фақат мамнуь бўлган бир дарахтнинг мевасидан емасликларини буюрди. - Одам Ато асло бу маън этилган дарахтга яқинлашмаган бўлса-да, шайтон унга севиклиси Ҳазрати Ҳавво волидамиз воситасида васваса солиб, йўлдан оздиришга ҳаракат қилди.
Севикли қизим! Хотинлар соф, покиза қалбли яра¬тилганлар. Шайтон ҳам бундан фойдаланиб, уни таьқиқланган мевадан едиришга муваффақ бўлди. Пировардида, Ҳазрати Одам ва Ҳавво волидамиз жаннатдан туширилдилар, ер юзида узоқ йиллар айри муҳитларда яшаб, ниҳоят бугун ҳожилар тўпланиб дуо этадиган Арафот тоғида топишишди. Арафот — топишув жойи, шу билан бирга Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг, Аллоҳга қилган исёнлари учун тавба қилганликлари, тавбалар қабул этиладиган жой, демакдир. Бу ер, раҳмати илоҳиййанинг нузули ила барчанинг авфига мазҳар бўлганидан эса "Жабали Раҳма", яъни раҳмат индирилган тоғ, деб ҳам юритилади. Ҳар бир ҳожи бу ерга боради, дуо қилади, Ҳазрати Одам Ато ва Ҳавво каби гуноҳларини эътироф этиб, кечирилишини Ҳақ таолодан ёлвориб сўрайди.
|
|
| |
OSIYO | Дата: Shanba, 09-Iyul-2011, 16:08 | Сообщение # 5 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 7144
Статус: 
| КИТОБЛАРГА ИЙМОН Тўрт катта китоб тўрт буюк пайғамбарга нозил қилинди. Булардан, Таврот — Мусо алайҳиссаломга, иккинчиси, Забур — Довуд алайҳиссаломга, учинчиси, Инжил — Исо алайҳиссаломга индирилди. Қуръони карим эса энг сўнгги пайғамбар бўлмиш пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга туширилди. Бошқа пайғамбарлар ва набийларга эса саҳифалар туширилган. Бу саҳифалар ва китобларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг бирлигига, Унга ибодат қилиш йўлини, ҳалол ва ҳаромни, инсонларнинг қилиши ва қилмаслиги лозим бўлган амалларни баён этади. Мўъмин бу китобларга ҳам ишониши имоннинг арконларидан бири ҳисобланади.
Севгили қизим! Бизнинт муқаддас китобимиз Қуръони карим бутун ҳақиқатларни тўла ва ўз аслича билдиради. Бу китобда ҳеч бир янглишлик ва тузатишга муҳтож ўрин йўқдир. Баъзи китобларда маълум иловалар бўлгани ҳолда, бизнинг муқаддас Китобимиз Расулуллоҳнинг саодат замонларидаги каби ҳеч бир ўзгаришсиз қолган. Бинобарин, инсонлар фақатгина бу китобимизга ишониш билан ҳақиқий саодат, саломат ва тўғри йўлни топганлар.
Севгили қизим! Нақадар бахтлисанки, бу катта, тўғри йўлга қовушибсан. Нақадар бахтлисанки, бу китобга ишонибсан. Аллоҳнинг суюкли ҳабиби, расули Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар деб қабул қилибсан. Унга иймон келтирибсан. Барча пайғамбарлар ҳам руҳ оламида эканликларида, бу оламга келгандан кейин Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг келишларидан хабар беришлик хусусида Аллоҳга сўз беришган. Улар ҳар вақт Пайғамбаримизни чуқур эҳтиром кўрсатишган. Ҳатто Исо алайҳиссалом яҳудий қавмига келганида: "Эй Исроил ўғиллари! Мен сизга, мендан илгари Тавротни тасдиқлаш ва мендан сўнгра Аҳмад исмли бир расул келишини муждалаш (хушхабарини етказиш) учун келдим" деган эди. Не бахтки, сен хушхабари берилган Ул Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлибсан. Бунинг учун оламларнииг робби бўлган Аллоҳга бехад шукр этмоғинг керакки, Аллоҳ Таоло бундай шарафни севган қулларигагина насиб этгай.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Chorshanba, 13-Iyul-2011, 19:31 | Сообщение # 6 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН
Севгили қизим! Аллоҳнинг фаришталарига ишонч ҳам иймоннинг асосларидан биридир. Аллоҳнинг борлигига, бирлигига ишонгандан сўнг барча мўминлар Унинг нурдан яратилган фаришталарига ишонадилар. Инчунун, Қуръони каримдаги "АМАНАР-РАСУЛУ..." оятида "КУЛЛУН АМАНА БИЛЛАҲИ ВА МАЛАИКАТИҲИ", яъни, "Аллоҳга иймон келтиргандан кейин у мўминлар Аллоҳнинг яратгани малакларига (фаришталарига) ҳам иймон келтирадилар" дея марҳамат қилинади (Бақара сураси 177 оят). Бу фаришталар сон-саноқсиздир. Уларнинг сонини ёлғиз Аллоҳ билади. Бироқ Қуръони карим тўрт энг катта фариштани маълум қилади.
Булардан бири Жаброил алайхиссаломдир. Жаброил алайхиссалом фаришталарнинг энг каттаси, Аллоҳ томонидан пайғамбарга юборилган таблиғларни билдирган фариштадир. Китоблар бу малак воситасида пайғамбарларга нозил қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда унинг исмини бошқа фаришталардан олдин зикр этадики, бу унинг Аллоҳ наздидаги даражасини кўрсатади. Бу малак воситасида Аллоҳ таоло ўтмишда бир неча осий қавмларга азоб берган, уларнинг юртларини хароб этган. Яна бир малакнинг исми Микоил алайҳиссаломдир. У раҳматга, ризқка маъмур (вазифали) малакдир. Аллоҳ ер юзидаги бутун жонли мавжудотнинг ризқларини бу малак ва унинг ёрдамчилари воситаси ила тарқатади. Учинчи катта фариштанинг исми Исрофил алайҳиссалом. Исрофил алайҳиссалом дунё поёнига етган замон найга уфлайди ва ер юзидаги бутун мавжудот ўлади. Най иккинчи марта уфланганда эса бутун ўликлар қайта бор тириладилар. Маҳшар деб аталувчи ҳисоб жойига, дунёдаги амалларидан сўроққа тутилиши учун ҳузури Илоҳийга тўпланадилар. Тўртинчи энг катта фаришта эса Азроил алайҳиссаломдир. Бу фариштага жонларни олиш вазифаси юкланган. Ҳеч бир тирик жон ундан қутулолмайди. Бу малакнинг амрида ҳам сонсиз малаклар бор. Фаришталар биз каби жасадлари бўлмаган, руҳоний борлиқлардир. Чунончи, улар бизга ўхшаб еб-ичишмайди ва ухлашмайди. Еб-ичиш, ухлаш бадан озуқасидир. Малаклар руҳоний бўлганлари учун, уларнинг озуқаси ҳам руҳоний бўлиб, улар тўхтовсиз Аллоҳни зикр этадилар.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Chorshanba, 20-Iyul-2011, 16:51 | Сообщение # 7 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
|
ШАЙТОН
Севикли қизим! Аллоқ таоло Одам Отамизни яратгандан кейин, фаришталар ва Иблис (Шайтон)ни у кишига сажда қилишга буюрди. Бироқ Иблис ўз илмига ишониб кибрланди. "У лойдан яратилди. Мен оловдан яратилдим, ундан устунман" дея Аллоҳга осий бўлди. Пировардида, Аллоҳнинг раҳматидан қувилди. Инсонларни Аллоҳ йўлидан адаштиришга аҳд қилди.
Севикли қизим! Шайтоннинг васвасасига алданиб, унга эргашган киши Аллоҳга душманлик қилган, ўзини куфрга судраган бўлади. Агар тавба қилиб бу йўлдан қайтмаса дўзахга киради. Ҳа, севикли қизим. Шайтон қалбингга кириб, сенга Аллоҳнинг буйруқларини қилдирмайди. Аллоҳ таьқиқлаган амалларни чиройли кўрсатиб гуноҳга етаклайди. Ёмонлик ва куфр йўлига бошлайди.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Chorshanba, 20-Iyul-2011, 17:00 | Сообщение # 8 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| 
ҚАЗО ВА ҚАДАРГА ИЙМОН
Севикли қизим! Иймон асосларидан навбатдагиси — сенииг қазо ва қадар (такдир)га ишонмоғингдир. Ҳар нарсаяи яратувчи, ҳамма нарсани билгувчи Аллоҳдир. Инсоннинг илми унга фақат Аллоҳ таоло билдиргани қадардир. Аллоҳ таоло бирор воқеа-ҳодисани у ҳали содир бўлмасдан аввал билади. Биз мусулмонлар Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсани олдиндан билиб тақдир этганига иймон келтирамиз. Инсонлар бу дунёда расулларга ишониб, уларга эргашсалар - яхши йўлларни танлаган, эргашмасалар - ўзларини ёмонликка йўллаган бўладилар. Аллоҳ таоло яхшилик қилганни Жаннат ила муждалайди, (куфр йўлини танлаб — Тарж.) ёмон амал қилганни Дўзахга қўйишини маълум қилади. У ҳолда, инсонлар ўз раъйлари ила ўзларини яхшиликка ё ёмонликка бошлаб жаннатий ва ёки дўзахий булар эканлар. Яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам яратган Аллоҳдир. Булардан бирини танлаш эса инсоннинг ихтиёридадир. Яхшилик қилган мукофотга эришади, ёмонлик қилган эса жазоланади. Аллоҳнинг ўз азалий илми орқали буни билишига Қадар (тақдир) дейилади. Аллоҳнинг илми азалийсида бўладиган нарсалар дунёда зуҳур этади (со¬дир бўлади). Бу зуҳур қазодир. Шунинг учун биз Аллоҳнинг қамма нарсани билишлигига ишониб "ҲОЙРИҲИ ВА ШАРРИҲИ МИНАЛЛОҲИ ТАЪАЛА" деймиз. Сўнгра эса яхши тарафни танлаймиз. Аллоҳдан хайрли оқибат сўраймиз.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Juma, 05-Avg-2011, 00:53 | Сообщение # 9 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
|
ОХИРАТГА ИЙМОН
Севикли қизим! Буларга ишонгандан кейин охират кунига иймон келтириш лозим бўлади. Охират, бу - дунёнинг охири, ниҳояси. Бу дунё бир кун келиб тугайди. Ҳар бир жонли ўлади, ҳамма бу дунёдаги амалларидан суроққа тутилади. Ҳар бир киши дунё ҳаётида қилган яхшиликларининг мукофотини олади, ёхуд ёмонликларининг жазосини кўради. Бинобарин, Қуръони Азимушшанда Аллоҳ таоло: "Бас, ким бу дунёда зарра қадар яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат кунида) унинг мукофотини кўрур, ким бу дунёда зарра қадар ёмонлик қилган бўлса, унинг жазосини кўрур" (Залзала, 7).
Ҳа, севикли қизим. Бу оламда содир этганинг зарра қадар ёмонлик учун хам жавоб берасан. Кимки бу дунёда зарра мисқолчалик яхшилик қилса, унинг мукофотини кўражак севинажакдир. Мужозотини кўриш учун эса жаҳаннам оловида ёнади, турли азобларга гирифтор қилинади. Агар иймон келтириб, яхши амаллар билан ҳаёт ўтказган бўлса, Қиёматда қурқув, ҳузун, қадардан узоқ бўлади. Жаннатда турли хил неъматларга ғарқ бўлади.
Ҳа, қизим. Аллоҳга бўлган ишончинг, яхшиликка майлинг туфайли сени жаннат кутади, ИншаАллоҳ. Иймонсизлар ва ёмон амал қилганлар эса даҳшатли Жаҳаннамга кирадилар. Севгили қизим! Бу эътиқоднинг (ишончнинг) МОҲИЯТИ олти нарсада мужассам бўлган. Мана эшит: "АМАНТУ БИЛЛАҲИ ВА МАЛАИКАТИҲИ ВА КУТУБИҲИ ВА РУСУЛИҲИ ВАЛ ЯВМИЙЛ —АХИРИ ВА БИЛ ҚАДАРИ ХОЙРИҲИ ВА ШАРРИҲИ МИНАЛЛОҲИ ТАЪАЛА ВАЛ БАЪСИ БАЪДАЛ МАВТ". Маъноси: "АМАНТУ — мен ишондим, БИЛЛАҲИ — Аллоҳга, ВА МАЛАИКАТИҲИ — фаришталарига, ВА КУТУБИҲИ — Ва (Аллоҳ томонидан юборилган) китобларга, ВАРУСУЛИҲИ — Ва (Аллоҳ томонидан юборилган) пайғамбарларга, ВАЛ ЯВМИЛ АХИРИ — Охират кунига, ВА БИЛ ҚОДАРИ ХОЙРИҲИ ва ШАРРИҲИ МИНАЛЛОҲИ ТАЪАЛА — яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам яратувчи Аллоҳ эканлигига, ВАЛ БАЪСИ БАЪДАЛ МАВТ — ўлгандан сўнгг қайтадан тирилишга" демакдир. Булар Исломнинг асоси бўлган ишончлардир. Булардан сўнг амал боби келадики, уни сен билан бирга Қуръони карим орқали ўрганиб оламиз.
Севикли қизим! Буюк раҳбаримиз Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир хайрли ишни "Бисмиллоҳ" билан бошлар, ниҳоясида эса Аллоҳга ҳамд айтар эдилар. Сен ҳам ейишда, ичишда, бирор ишни бошлашингдан олдин бу илоҳий калимани айтишни унутма. Аллоҳнинг номи ила бошланган ҳар иш муваффаққият ила тугайди. Унинг номи билан ичилган сувлар руҳларга маънавий бир озуқа бўлади. Muslima.uz.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Yakshanba, 07-Avg-2011, 03:34 | Сообщение # 10 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| 
Муслиманинг дин китоби-2
АМАЛ. ҚИЗ БОЛАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Севикли қизим! Ҳар мусулмон қиз балоғат ёшига етгач, унга муборак динимизнинг амрларини бажармоқ фарздир. Энди сенга муборак динимизнинг мусулмон қизларга фарз килган амрларини навбат билан тушунтириб бераман. Исломият етти ёшига қадар хоҳ ўғил бўлсин, хоҳ қиз бўлсин, болаларни маъсум деб ҳисоблайди. Яъни, улар бу ёшгача айбсиз, гуноҳсиз бўладилар, (амалларидан масьул бўлмайдилар. — Тарж.) Етти ёшдан сўнг Исломий маълумотлар ва туйғулар муҳақкақ ўрганилади. Ота-она қизларига мусулмонликни секин-аста ўргатадилар. Аллоҳ таолони танитадилар. Расулулоҳнинг йўлларини кўрсатадилар, фарзандларига Қурьони каримни ўргатадилар. Ғусл, таҳорат, таяммум, рўза, закот ва ҳаж каби амалларни тушунтирадилар.
Севикли қизим. Исломнинг шарти бештадир. Бу беш шартни ҳар бир мусулмон билиши лозим.
Булар: Калимаи Шаҳодат, Салот — намоз, Савм — рўза, Закот, Ҳаждир.
Калимаи шаҳодат қуйидагичадир: "АШҲАДУ АЛЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ" АШҲАДУ — мен гувоҳлик бераманки, АН ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ — Аллоҳнинг бирлигига, Ундан бошқа илоҳ йўқлигига, ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ — ва яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва Расули, яьни элчисидирлар.
Севикли қизим! Бу муборак калимаи шаҳодатни айтгандан сўнг, сенга тушадиган вазифа намоз ўқиш, рўза тутиш, молинг бўлса, закотини бериш, қодир бўлсанг, умрингда бир марта хажга боришдир.
Севикли қизим! Буларни балоғат ёшига етгунга қадар мутлақо ўрганиш керак. Ота-она фарзандини намоз ўқишга ташвиқ қилади, агар фарзанд ўқимаса уни уради.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Yakshanba, 07-Avg-2011, 04:57 | Сообщение # 11 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| 
ОҚИЛ НИМА ДЕГАНИ?
Севикли қизим! Ҳар бир мусулмон қиз оқила бўлиши билан диний ишларни бажаришликка мукаллафдир. Яъни, Аллоҳ унга буюрган вазифаларни адо этишга мажбурдир. Оқил дегани, боланинг ҳамма нарсага ақли етиши демакдир. Ақли бўлмаган телбаларга Аллоҳнинг бўйруқларинн бажариш фарз эмас. Балоғат ёши, қизнинг қизлик чоғига эришиши, қон кўриши демакдир.
Севикли қизим! Аллоҳнинг амри билан муаййан вақтга келиб қизлардан ойда бир марта қон келади. Бунга одат (ҳайз) қони дейишади. Одат қони бадбўй бўлади. Бинобарин, бу қонга ойбоши қони ҳам дейилади. Аёлларда бу қон баъзан йўлини ўзгартиради. Бу сўзларимни диққат билан эшитишинг лозим. Оёқ орасидан келмай, оғиз, бурун, маммадан келиши ҳам воқеъ бўлади. Бу ҳолга "йўлини адаштирди" дейишади.
Севикли қизим! Бу қон аксарият вақт оёқлар орасидан келади. Ойбоши кўрадиган қизларда зуҳур этишга бошлайди. Буларнинг ой бошларида келиши қоннинг ҳидланиши, қуюклашувидан маълум бўлади. Севикли қизим. Бу ҳолат аёллар орасида ойбоши кўриш, одат кўриш, кирли (нопок) бўлиш ҳам дейилади. Қуръон тилида эса ҳайз дейилади. Бундай қон оққан муддат ичида аёллар, қизлар кирли (нопок) ҳисобланадилар. Бу кунларда намоз ўқимайдилар, рўза тутмайдилар, масжидга киролмайдилар, Қуръони Каримга қўл уролмайдилар, уни ўқиёлмайдилар, эрлари билан муносабатда бўлолмайдилар.
Севикли қизим. Нопок вақтингда эринг билан ётишинг мамнуъдир, таъқиқлангандир. Қон тўхтагач, тоза сув билан ювиниб ғусл олишинг керак. Ғусл қилгандан кейинги ҳолингга тоза (пок) кунлар дейилади. Бу нопок қон оқаркан, оққан жойни тоза докалар билан боғлаш лозимдир. Бу докалар нотоза бўлса ҳам касаллик келтиради, ҳам бадбўй ҳид чиқишига сабаб бўлади.
Севикли қизим. Қон келиши қизнинг балоғатга етганлигини билдиради. Ойбоши кўрган қизлар шаҳвоний ҳисларга тушкун бўлади. Ҳар сўзга, ёмонликка алданиб қолиши мумкин. Ёмон сўзлар, баъзи ишқий мавзудаги романлар, ёмонликка майл эттирувчи қўшиклар, бу даврда ёлғиз қолган қизга акс таъсир кўрсатади. Уни номусига иснод келтирувчи ҳолатларга бошлаши мумкин, бинобарин, бу даврда эҳтиёт бўлиш лозим.
Севгили қизим. Бу даврда инсонларни яхшиликка, эзгуликка етакловчи, ёмонликлардан узоқлаштирувчи нарса Аллоҳ севгиси - қўрқусидир. Аллоҳ севгиси, туйғуси қалблардан жой олдими, бу қалб эгаси турли ташқи таъсирлардан сақлана олади. Акс ҳолда эса, соний бир ҳаяжон сабаб бўлиб ёмон оқибатлар вужудга келади.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Yakshanba, 07-Avg-2011, 05:03 | Сообщение # 12 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| 
ОЙБОШИ КЎРГАН ҚИЗНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Севгили қизим! Биринчи ёхуд иккинчи ойларда қон кўрган қиз бу қоннинг оқиш ва тўхташ вақтларини жуда яхши билиб олиши лозим. Чунки бу муаййан кунлар, динимизга кўра одат кўриш кунлари ҳисобланади. Бу кунлар қиз қарилик чоғига етгунга қадар давом этади.
Севгили қизим. Йилда 13 марта қон кўриш; 28-29 кунда ойбоши қони кўриш бир қизнинг интизомли тарздаги саломатлигига ишоратдир. Ойбошида бу қон Аллоҳ амр этган суратда 3 кундан 10 кунгача оқиши мумкин. 3 кундан кам ёки 10 кундан ортиқ оққан қонлар ҳайз қони ҳисобланмайди.
ҚОННИНГ РАНГИ
Севгили қизим! Бу масалаларни билиб олмоғинг кони фойдадир. Зеро, илмда ҳаёсизлик бўлмайди. Яхши ўрганган, муҳаққақки, яхши инсон бўлиб етишади.
Севгили қизим. Бу қон қизил, қора-қизил, тўқ сариқ, оч сариқ, яшилга яқин (ўхшаш) сариқ, оққа ўхшаган сариқ рангларда бўлиши мумкин. Санаб ўтилган бу олти рангда бўлганлар ойбоши қонидир. Оқ, сут ранги ёки сомон рангида келган сув ойбоши қони эмас. У бир сув оқишидир. Аёллар бунга оқлик дейишади.
ОЙБОШИ КУТГАН ҚИЗНИНГ БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН АМАЛЛАР
Севгили қизим! Юқорида ҳам айтиб ўтганимиздек ойбоши кўрган қиз қон тўхтагунча намоз ўқимайди, бу муддат ичида ўқиёлмаган намозларини қазо ҳам этмайди. Қуръони Каримга қўл теккизмайди ва ўқиёлмайди, агар бу қон муборак Рамазони шарифга тўғри келиб қолса, рўза тутолмайди, тутмаган кунларини бошқа бир кунда, покиза пайтда қазо қилиб тутиб беради. Агар Ҳажда кўрса, Байтуллоҳни зиёрат қилолмайди, эрига яқинлашолмайди. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳимиз бу кунларни сиз учун бир истироҳат палласи қилиб қўйган. Бу муддат оралиғида намоз ўқимасангиз ҳамки, ўқиган каби сизга савоб берилур... Қон тўхтагач эса дарҳол ғусл қилинади. Намоз ўқилади, рўза тутилади.
Севгили қизим, агар бу қон ўн кундан кўп келса, билингки, бу ойбоши қони эмас, вужуддаги бир хасталикдир.
Севгили қизим. Бу қон ўн кундан олдин тўхтаса, ғусл қилиб тозаланади, бинобарин, шундан сўнг намоз ўқийди, рўзасини тутади, Ҳажда бўлса Байтуллоҳни тавоф қила олади. (Ҳанафий мазҳабида ўн кунлик ҳайз кўрган аёлга ҳайзи тўхташи билан яқинлик қилса бўлади.Ўн кундан оз муддат ҳайз кўрган аёлга эса, ҳайзи тўхтаб ғусл қилганидан кейин ёки агар ғусл қилмаса - бир намознинг вақти ўтгандан кейин, яқинлашишга рухсат берилган — таржимон иловаси.) Қуръони Каримдаги Бақара сурасининг 222-ояти каримасида шундай марҳамат қилинади: " Сиздан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «У кўнгилсиз-нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз! Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади».
Севгили қизим. Динимизнннг бу амрларини замонамиз табиблари ҳам қабул қилганлар, бу қон оққан даврда яқинлашишнинг касалликка сабаб бўлишини айтганлар. Бу қон оқиши аёлларнинг бола туғишга қўлай бир ҳол олишларини таъминлайди. Қоннинг оқиши билан аёлнинг вужуди тозаланади. Бу муддат ичида эркакка яқинлашиш билан заиф далага уруғ таъсир этмагани каби ёмон натижалар олинади.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Yakshanba, 07-Avg-2011, 05:11 | Сообщение # 13 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| 
ҲОМИЛАДОРЛИК
Севгили қизим! Аёллар ҳомиладор бўлишгач, "ойбоши" дейилувчи қон тўхтайди. Эмизикли боласи бор аёлдан ҳам бу одатлар кесилади. Севгили қизим. Иккинчи, учинчи ойда хам қон келмаса, аёлнинг ҳомиладорлиги маълум бўлади. Икки ойдан бошлаб ҳисобланиб, тўққиз ой, ўн кунда бола туғиладиган вақт келади. Ҳомиладор аёллар жуда кўп қийинчиликни бошларидан ўтказадилар. Баъзан бу қийинчиликка чидамай ёхуд келажакда болани боқишдан андиша қилиб уни туширишга уринадилар. Бу ўта золимлик ва калтафаҳмликдир. Шуни унутмаслик керакки, боласини туширган уни ўлдирган кабидир. Ҳа, қизим, бу энг катта гуноҳдир. Мўмина аёл ҳар туғилган боланинг ризқини Раззоқ сифатли Аллоҳ бериши, инчунун фарзандни ҳам Аллоҳнинг бир неъмати деб билмоғи лозим. Ҳомиладорлик даврида тортган қийинчиликлари туфайли Ҳақ таоло аёлга жуда улуғ даражалар эҳсон этади.
Севгили қизим. Ҳомиладорлик даврига “бошқоронғулик даври" ҳам дейишадики, бу давр мобайнида ҳомиладор аёлларнинг кўнгли турли овқатларни тусаб қолади. Уларни ўз вақтида истеъмол қилишлик бўлажак фарзанднинг чиройли, соғлом бўлишига бир васила бўлади.
Севгили қизим. Кўз ёриш муддати яқинлашган сайин оғриқлар орта бошлайди. Бу оғриқлар дастлаб раҳмда бўлмайди, ўтиб кетади. Бу оғриқларга ёлғончи дард дейишади. Кўз ёриш пайтида эса раҳмда оғриқ бошланади. Раҳмда оқ бир суюқлик ҳосил бўлади. Бу оқ суюқлик докага оқ доғ (из) қолдиради, ранги ним пушти (оч қизил), лимон рангидадир. Бу рангга нишона дейишади. Дарҳақиқат, ним пушти (оч қизил) рангда келган бу суюқлик туғилишдан нишонадир.
Севгили қизим. Юқорида айтиб ўтилганидек кўз ёриш пайтидаги машаққатлари учун Аллоҳ аёлга бир неча ажр-савоблар ва даражалар эҳсон этади. (Шу ўринда Абдуллоҳ бин Умар разияллоҳу анҳудан нақл қилинган қуйидаги ҳадиси муборакни келтиришни лозим деб топдик: "Аёл, ҳомиладорлигидан кўзи ёригунга қадар ва болани сутдан ажратгунга қадар Аллоҳ йўлида ҳудудларда қўриқчилик қилган мужоҳид кабидур." (Доим шундай савоб олиб туради, агар бу сарҳадларда ўлса, унга шаҳид мукофоти ва савоби бордир — Таржимон иловаси). Чақалоқ туғилгач киндигининг тўрт бармоқ юқорисидан кесилади. Тоза жундан ўралган ип билан боғлаб қўйилади. Катта заҳмат билан кўзи ёриган аёл беҳуш, ҳеч бир нарсадан хабарсиз вазиятда бўлади. Энага аёл эса чақалоқни тоза буз матога ўраб, онасининг қучоғига қўяди.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Yakshanba, 07-Avg-2011, 05:15 | Сообщение # 14 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| 
ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚ ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАР
Севгили қизим! Туғилган зурриётнинг қўлоғига энг аввал эшиттириладиган овоз Аллоҳнинт бирлиги ва Унинг элчиси Муҳаммад алайҳиссаломнинг рисолатларини маълум қиладиган овоз бўлмоғи керак. Шунинг учун мусулмон ота-онага тушадиган энг муҳим вазифалардан бири боланинг ўнг қўлоғига азон, чап қўлоғига такбир айтиб, бу муборак калималарнинг бола қалбига ўрнашишига ҳаракат қилмоқдир. Азон инсонларни Аллоҳнинг бирлигини қабул қилишга, У Ҳолиқи Мутлаққа ибодат этишга чорлайди. Юқорида айтиб ўтганимиздеқ инсонлар руҳ оламидаёқ Аллоҳнинг бирлигини тан олганлар, вужуд (тан) оламига келмасдан ҳам унинг қўлоғига бу муқаддас калималарни эшиттириб қалбларга жойлаштирадилар. Ҳа, бу катта бир вазифадир.
Севгили қизим. Ота-онанинг яна бир вазифаси фарзанди ҳаққига қуйидагича дуо этмоқдир: "Аллоҳий, шу боламни ота-онага итоатли, Ислом йўлида қадамларини баракотли қилгин”. Ота-онанинг авлоди ҳақига қилган дуоси Пайғамбарнинг уммати ҳақига қилган дуоси каби мақбулдир. Бинобарин, фарзандларингиз ҳақига ҳамиша хайрли дуо қилинг.
Севгили қизим. Фарзанд дунёга келгач, имконингиз бўлса, Аллоҳнинг бу буюк неъматига шукрона сифатида бир қурбонлик суйинг. Бу қурбонликка Ақиқа қурбонлиги дейилади. Сарвари Олам пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом неваралари Ҳасан ва Ҳусайнларга дарҳол ақиқа қурбонлиги суйганлар. Ўзлари учун эса ақиқа қурбонлигини қирқ ёшларидан кейин суйганлар. Қурбонлик учун қўй, эчки каби ҳайвонларни суйиш мумкин. Баъзилар қурбонлик сифатида хўрозни суйишади. Бу қурбонлик ҳисобланмайди. Бинобарин, хўрозни қурбонлик қилиш одати динимизда йўқдир. Бу бизга қадимги туркларнинг динидан қолган ботил одатдир.
Севгили қизим. Ота-она фарзандига яхши исм қўймоғи лозим. Жоҳилият даврида, яъни Исломиятдан илгари диний маълумотлари, ишончлари бўлмаган қавмлар баъзан болаларига Абдушшамс (Қуёшнииг қули) каби ёмон исмлар қўйганлар. Расули Акрам бу исмни Абдуллоҳ дея ўзгартирдилар. Абдуллоҳ - Аллоҳнинг қули демакдир. Шунинг учун хам фарзандларингизга муқаддас динимизнинг кўрсатмаларига мувофиқ исм қўйинг. Бутпарастлик замонидаги исмларни қўйишдан сақланинг.
Севгили қизим. Ота-оналарга оид вазифалардан яна бири ўғил фарзандларини суннат-хатна қилдирмоқликдир. Иброҳим алайҳиссалом барча пайғамбарларнинг отаси ҳисобланадилар. Ҳатто ул Зот хам Аллоҳнинг амри билан тўқсон беш ёшларида хатна бўлганлар. Шу сабабдан Бани Исроилга мансуб бутун пайғамбарлар ва умматлари суннат бўлдилар. Яҳудийларда жуда кичик ёшидан, бизнинг динимизда уч ёшдан ўн икки ёшгача хатна бўлиш давридир. Бу даврда ҳар мусулмон ўғил бола хатна бўлиши керак.
Севгили қизим. Болаларингга Қуръони Каримни, шариат йўлини ўргатиш энг муҳим вазифаларингдандир. Шу билан бирга уларни дунёвий илм, санъатдан воқиф қилмоқ лозим. Чунки инсон бешикдан қабргача илм ўрганмоғи лозим. Сарвари Олам саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида "Ҳар бир мусулмон аёл ва эркакнинг илм олмоғи фарздир” деганлар. Қурбонлик учун қўй, эчки каби ҳайвонларни суйиш мумкин. Баъзилар қурбонлик сифатида хўрозни суйишади. Бу қурбонлик ҳисобланмайди. Бинобарин, хўрозни қурбонлик қилиш одати динимизда йўқдир. Бу бизга қадимги туркларнинг динидан қолган ботил одатдир.
Севгили қизим. Ота-она фарзандига яхши исм қўймоғи лозим. Жоҳилият даврида, яъни Исломиятдан илгари диний маълумотлари, ишончлари бўлмаган қавмлар баъзан болаларига Абдушшамс (Қуёшнииг қули) каби ёмон исмлар қўйганлар. Расули Акрам бу исмни Абдуллоҳ дея ўзгартирдилар. Абдуллоҳ - Аллоҳнинг қули демакдир. Шунинг учун хам фарзандларингизга муқаддас динимизнинг кўрсатмаларига мувофиқ исм қўйинг. Бутпарастлик замонидаги исмларни қўйишдан сақланинг.
Севгили қизим. Ота-оналарга оид вазифалардан яна бири ўғил фарзандларини суннат-хатна қилдирмоқликдир. Иброҳим алайҳиссалом барча пайғамбарларнинг отаси ҳисобланадилар. Ҳатто ул Зот хам Аллоҳнинг амри билан тўқсон беш ёшларида хатна бўлганлар. Шу сабабдан Бани Исроилга мансуб бутун пайғамбарлар ва умматлари суннат бўлдилар. Яҳудийларда жуда кичик ёшидан, бизнинг динимизда уч ёшдан ўн икки ёшгача хатна бўлиш давридир. Бу даврда ҳар мусулмон ўғил бола хатна бўлиши керак.
Севгили қизим. Болаларингга Қуръони Каримни, ша¬риат йўлини ўргатиш энг муҳим вазифаларингдандир. Шу билан бирга уларни дунёвий илм, санъатдан воқиф қилмоқ лозим. Чунки инсон бешикдан қабргача илм ўрганмоғи лозим. Сарвари Олам саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида "Ҳар бир мусулмон аёл ва эркакнинг илм олмоғи фарздир” деганлар. Болаларга аввало "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУХАММАДУР РОСУЛУЛЛОҲ" калимасининг маъносини тушунтириб берасиз. Аллоҳнинг яккаю ягоналиги, ҳар нарсани яратган Аллоҳ эканлиги, шериги ва ўхшаши йўқлиги, ҳаар маҳлуқотнинг Унга муҳтожлигини ўргатасиз. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули ва элчиси эканликларини билдирасиз. Хуллас, Аллоҳ ва Унинг ҳабиби Муҳаммад алайҳиссаломни севдиришга ҳаракат қиласиз. Ҳар ишда инсониятга намуна бўлган Муҳаммад алайҳиссаломни ўргатиш ва севдириш болаларни энг катта давлатга эриштириш демакдир.
Севгили қизим. Фарзандларингизга доимо очиқ чеҳра, ширин сўз билан, бошларини силаб муомалада бўлинг. Номақбул иш қилсалар бунинг олдини олишга интилинг. Қиз бола туғилган уйда барака, ризқ мўл бўлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам "Зинҳор қиз болалардан юз ўгирманг. Мен қизлар(нинг) отасиман", дея марҳамат қилганлар. Исломиятдан аввал, яъни жоҳилият замонида қиз бола туғилса ундан юз ўгиришар, юзларини буриштиришар, ҳаттоки баъзан тириклайин кўмишар эдилар. Исломият бу жоҳилона одатга бардам берди. Аёлнинг мавқеини кўтарди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи_и васаллам ҳам вафотларидан олдин, видо ҳажидаги хутбалари-да: "Эй инсонлар! Хотинлар ҳақларига риоят этингиз. Улар билан шафқат, меҳр ила муомалада бўлингиз. Уларнинг ҳақлари хусусида Аллоҳдан қўрқингиз! Хотинлар сизларга Тангрининг омонатидир, Уларни Аллоҳ номига сўз бериб олдингиз, улар амри Илоҳий ила сизга ҳалол бўлди. Сизнинг хотинлар устида ҳақларингиз бўлгани каби, хотинларнинг ҳам сизда ҳақлари бордир. Сизнинг хотинлардаги ҳақларингиз — хотинларнинг оила шарафини сиз ёқтирмайдиган ҳеч бир кимсага оёқ ости қилдирмасликларидир. Хотинларингизнинг ҳар турли ейиш ва кийим эҳтиёжларини таъминлашингиз эса, уларнинг сизнинг устингиздаги ҳақларидир. Улар сизнинг ҳақларингизга риоят этмоқлари керак. Сиз ҳам уларга назокат билан муомала этишингиз лозим. Бир хотин эрининг рухсатисиз унинг молидан бирор нарсани бировга бериши ҳалол эмас", дея марҳамат қилганлар.
Севгили қизим. Ўлим ҳар бошда бор. Бинобарин, вафот этган фарзандининг аламига дош берганлар катта савоб ва даражаларга эришгайлар, ИншаАллоҳ. Боласи ўлгач, дод-фарёд кўтармай, Аллоҳга таваккул қилган ҳолда Ундан сабр сўраш ҳар оқила мўминанинг фазилатларидандир. Зеро, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун хотинларга: "Орангизда ҳеч бир хотин йуқки, фарзандидан учтасини ўзидан олдин охиратга йўлласин-да, бу фарзандлари унга дўзахдан тўсиқ бўлмасин", дея марҳамат қилганларида у ердаги аёллардан бири "Ё, Расулоллоҳ, иккитаси вафот этса ҳам шундайми?" —деб сўради. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам "Ҳа, иккитаси вафот этса ҳам шундай", дедилар.
|
|
| |
BAXOR | Дата: Yakshanba, 07-Avg-2011, 05:20 | Сообщение # 15 |
 Peshqadam
Группа: Ishonchli
Сообщений: 4086
Статус: 
| 
НИКОҲ
Севгили қизим! Аллоҳ таоло инсон зурриёти давом этсин учун уларни жуфт қилиб яратди. Одам алайҳиссаломни тупрокдан яратгандан сўнг, чап умуртқа суякларидан Ҳавво онамизни халқ этди. Аллоҳнинг изни билан икковлари ер юзида никоҳланиб турмуш қурдилар. Шу тарифа инсонлар кўпайди.
Севгили қизим. Никоҳ икки ёшнинг оила қураётганлигини билдирувчи аҳдномадир. Никоҳ эълон қилинади. Шоҳидлар (гувоҳлар) ҳозир бўлишади. Улар икки томоннинг турмуш қуришга розиликларини эшитишади. Қуръони каримдан никоҳ ҳақидаги оятлардан ўқилиб, мустақил оила ҳаётига қадам қўяётганларга бахт-саодат тиланади, муборакбод этилади.
Севгили қизим. Насаб алоқаси туфайли никоҳ ҳаром қилинган аёллар борки, буларни жуда яхши билиб олмоғинг шартдир. Бу мавзу билан алоқадор ояти карималарни қуйида келтирамиз: " Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (мана шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди) — агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларга уйлансангиз) сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингил-алмашларингиз (яъни бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз ҳаром қилинди). Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир" (Нисо сураси, 23-оят). Бошқа бировларнинг боласини овутиш мақсадида эмизсанг ҳамки сенинг боланг у билан эмикдош бўлди. Бунта аксарият ҳолларда кўп ҳам эътибор берилмайди. Пировардида, эмикдошларни бир-бирига никоҳлаб катта гуноҳга йўл қўйишади.
Севгили қизим. Эр-хотин оилада бир-бирига яхши муомалада бўлиши, арзимаган нарсалар сабаб бўлиб бир-бирининг дилини оғритмаслиги лозим. Баъзи аёллар эр олиб келаётган неъматларни оз билиб, ношукрлик қиладилар, исён кўтарадилар. Аллоҳ асрасин, бу сабрсизлик жаҳаннамга олиб бориши мумкин. Шу ўринда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Меърож ҳодисаси билан алоқадор қуйидаги ҳадиси мубораклари ўта ибратлидир.
— Меърож кечаси менга дўзах кўрсатилди. Қарадимки, аҳли дўзахнинг кўпчилигини аёллар ташкил қилган экан. Улар куфр келтирадилар.
— Ё Расулаллоҳ! Улар Аллоҳга куфр келтиришадими? — дея сўрадилар саҳобалар.
— Йуқ. Улар эрларига қарши куфрони неьматда бўладилар. Яъни, яхшиликка муқобил куфр этадилар. Бирисига дунё тургунча яхшилик қилсанг ва у ёктирмайдиган бир иш тутсанг, мен сиздан ҳеч бир хайр (яхшилик) кўрмадим, дейди” дедилар Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам.
Севгили қизим. Энди бу ҳадиси шарифга ҳам қўлоқ тут. Расули Акрам марҳамат қиладилар: "Қайси хотин эри ундан мамнун (рози) бўлган ҳолда ўлса, жаннатга киради". Ҳа, қизим. Кўряпсанки, оила ҳаётида завжингга севги ва муҳаббат, чуқур ҳурмат ила боғланишинг лозим экан.
Севгили қизим. Эри вафот этган ёки турли сабаблар билан оиласидан ажрашган аёллар уч иддат, яъни уч ҳайз кўриш вақтини кутишлари шарт. Бу вақт мобайни-да турмушга чиқа олмайдилар. Чунончи, бу вақт ичида аёлнинг раҳми батамом тозаланади. Шундай қилиб, бўлажак фарзанднинг насл-насаби ҳам аниқланади. Расули Акрам "Аёлларнинг энг хайрлиси диндор бўлганидир",деганлар. У зоти бобаракот эркакларга насиҳат қилиб, яна шундай марҳамат қиладилар: "Бир аёл тўрт сифати учун никоҳга олинади: моли, чиройи, насл-наса¬би ва диндорлиги учун. Сен диндор бўлганини танла, барака топкур". Бу тавсияга амал қилинса, дунё ва охират саодатига эришилади, иншааАллоҳ.
|
|
| |