Jahon sporti
|
|
OSIYO | Date: Yakshanba, 05-Iyun-2011, 21:30 | Message # 1 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Bu forumga jahon sporti yangiliklaridan qo'yib bo'ramiz
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 05-Iyun-2011, 23:47 | Message # 2 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
|
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 07-Iyun-2011, 00:57 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Eronlik futbolchi ayollar ro'mol o'ragani uchun Olimpiya o'yinlarida qatnashmaydi
FIFA ro'mollarni taqiqlanishi xavfsizlik nuqtai nazaridan kelib chiqganini aytmoqda. 07.06.2011 Eronning ayollar futbol jamoasi 2012 yil Londonda o‘tadigan yozgi Olimpiya o‘yinlarida ishtirok etmaydi. Bunga Osiyoning eng kuchli jamoalardan hisoblangan Eron futbolchi ayollarining islomiy sport kiyimlari FIFA talablariga to‘g‘ri kelmagani sababi bo‘ldi.
2010 yilning aprelida FIFA futbolchi ayollarga maydonga ro'mol bilan tushishni ta'qiqlagan edi. Bunga javoban Eron ayollar jamoasi atayin badanga yopishib turadigan bosh kiyim turini o'ylab topishgan. Eron jamoasining aytishicha, yangi ro'mol FIFA talablariga to'liq javob beradi. Biroq o‘tgan hafta Xalqaro futbol federatsiyasi boshiga ro‘mol o‘ragani uchun eron futbolchilarini Iordaniya jamoasi bilan Lononda o'tadigan Olimpiya o'yinlariga saralash matchiga qo‘ymadi. Eron rasmiylari bu yuzadan o‘z noroziligini bildirishdi. Bo‘yinni o‘rovchi bunday ro‘mollar taqig'i xavfsizlik nuqtai nazaridan kelib chiqqanligi borasida FIFA rasmiy Texronni oldindan ogohlantirganini bildirdi.
Eslatamiz, Eronning ayollar futbol jamoasi FIFA o'yinlari doirasida O'zbekiston ayollar terma jamoasi bilan ham o'ynashi kerak edi.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 13-Iyun-2011, 08:05 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| "Bunyodkor" va "Paxtakor" OFK Chempionlar ligasi 2011 da qancha daromad ko'di?
Osiyo Futbol Konfederatsiyasi 2011 yilgi OFK Chempionlar ligasida ishtirok etgan klublarning shu kungacha olgan daromadlarini e'lon qildi. OFK bergan rasmiy ma'lumotga ko'ra, Toshkentning "Bunyodkor" klubi jami bo'lib 320 ming (6-o'rin), "Paxtakor" esa 170 ming (26-o'rin) AQSh dollariga teng foyda ko'rishgan.
Ro'yxatining birinchi va ikkinchi o'rinlarini Saudiya Arabistoning "Al Hilol" va Yaponiyaning "Kashima Antlers" klublari egalladi. Ikkala klub ham mavsum davomida 360 ming dollar foyda ko'rishgan.
Saudiya Arabistonining "Al Shabbob", Yaponiyaning "Serezo Osaka" va Janubiy Koreyaning "Chjonbuk" klublari har biri 340 mingdan daromad olib, ro'yxatning uchinchi, to'rtinchi va beshinchi o'rinlarini egallashgan.
Eslatamiz, OFKning Chempionlar ligasidagi klublar daromadi haqida bergan ma'lumoti chempionat tugaguncha bir necha bor o'zgarishi aniq. Ahir Chempionlar ligasi finalida yutib chiqgan klubni 1,5 million AQSh dollari kutmoqda. Afsus poytaxtimizning ikkala jamoasi ham bu yilgi OFK Chempionlar ligasining guruh bosqichidan pley-off o'yinlariga chiqa olishmagan.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 17-Iyun-2011, 05:10 | Message # 5 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
|
2011 йилнинг 6 июнида Италияда якунланган Kickboxing WAKO World Cup 2011 кикбоксинг бўйича жаҳон кубоги мусобақаларида ўшлик Дилшод Обиджонов олтин медални қўлга киритди. Россиянинг Челябинск шаҳридаги бокс мактабларида Обиджоновдан ташқари яна бир гуруҳ ўшлик бокс усталари тарбияланмоқда.
Италиянинг Римини шаҳрида 3-6 июн кунлари бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида Россия шарафини ҳимоя қилган асли ўшлик Дилшод Обиджонов бу спорт турининг энг оғири ҳисобланган “фулл-контакт” синфи бўйича жаҳоннинг энг зўр жангчиси деб тан олинди.
Озодлик жаҳон чемпиони билан суҳбатлашди:
- Бу бокс фақат оëқда тепилади корпусга. Корпусга, каллага тепилади. Лоу кик уже полний контакт. Как будто кўча урушига ўхшаб кетади. Биринчи бўлиб венгриялик билан тушдим. Уни ютдим. Иккинчи жанг украиналик, учинчи жанг полшалик. Қийин бой (жанг) украиналик билан бўлди. Ўтган йил мен урушдалик пайтимда (Ўш қирғини-муал.) у чемпион бўлган экан.
Озодлик: Сиз неча карра Россия чемпионисиз?
- Беш карра.
Озодлик: Беш карра Россия чемпиони ва бир марта жаҳон чемпиони.
- Яна боксдан Осиë чемпиониман. Кикбоксингдан беш карра Россия чемпиони, профессионалллар орасида России чемпиони ва мана жаҳон чемпиони бўлдим. Пулдан қийналамиз. Бошқа ҳаммаси яхши,- дея кулади жаҳон чемпиони.
Дилшод Обиджонов Озодлик билан суҳбатда чемпионлик супасига кўтарилиши тарихини ҳам гапириб берди.
- Челябинскка 2008 йили феврал ойида спорт орқали, Қирғизистонда бизни қирғиз ўзбек бўлиб кўтаришмаганда. Бутун умр ният қилардим чемпион бўлишни. Бу ерда Музаффар деган катта тадбиркор олдига келганман. Кучли тренер бор Фаригат Фатқулович деган. Ëнига олиб кирган. Шунақа бўлиб келиб қолганман. Биз оилада уч ўғил, бир қиз. Дадам боксëр бўлган ўзи. Ҳасан-боксëр, деб дадам Ўшда танилган инсон бўлган. Дадам қатори кетганману фақат мен кикбоксдан кетдим. Телман мактабда ўқиганман. Ҳозир Челябинскда иккинчи курсда МВДда ўқияпман. Худо хоҳласа, икки йилдан кейин лейтенант бўламан. Август ойида практика тугайди,- дейди Дилшодбек.
Чемпион 2008 йилда Россия биринчилиги мусобақасида ғолиб чиқиши биланоқ унга Россия фуқаролигини беришган.
Суҳбатдошимиз ўтган йили уйлангани Қирғизистонга келиб, тўйга тайёргарлик кўраётганида Ўш воқеалари бошланиб кетади.
Озодлик: Ўтган йил Ўшда бўлган воқеалардан хабарингиз бор. Ўша пайтда қаерда эдингиз?
- Ўзи аслида июн ойида уйлайман деб бувам тўйга чақирган эди мени. 2010 йил 13 июн куни тўйим бўлиши керак эди. 9 июн куни кечки пайт оилам билан “эртага бориб қўй оламиз” деб ният қилиб ўтирган эдик. 9 июндан 10 июнга ўтар кечаси соат 2 ларда эди. Ўшанда уруш бошланиб кетди. Эртаси куни ота-оналарнинг ҳаммасини Дўстликка жўнатдик. У нарсаларни эсласангиз қийин бўлади ака. Родной акамнинг хотинининг уйи Черëмушкида. У ëниб кетган. 30 июн куни уйландим. Куëв бола бўлиб уч-тўрт кун юрдим. Мен исташаяпти экан. Менинг сочим узун эдида. “Сочи узун спортсмен бола экан. Йўғон бола экан. Ўша болани ушлаш керак” деганда мен қочиб чиқиб кетиб қолганман, дея эслайди эндиликда Россия шарафини жаҳон чемпионатларида ҳимоя қилаётган Дилшодбек Обиджонов.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 17-Iyun-2011, 05:11 | Message # 6 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Кикбокс бўйича ўшлик Жаҳон чемпиони улкан ютуқларга эришгани билан, кикбоксинг катта даромад келтирмаслиги ва шу сабабли қўшимча даромад излашга тўғри келишини айтади.
Озодлик: Билишимча, сиз Челябинск Агроуниверситетини ҳам битиргансиз.
- У ерда заочний. Тўғрисини айтсам ëрдам йўқ. Мен жаҳон чемпиони бўлиб Москвадаги ўзимнинг родной акам Фарҳод машина совға қилган. Мен такси қилиб юрибман. Ўрислар ҳам ҳайрон бўлаяпти. Телевизорда кўриб қолганлар, таниб қолганлар, энди бостириб кепка кийиб юрибман, “Сен жаҳон чемпиони бўлиб туриб такси қилаяпсанми? ”, дейди.
Озодлик: Демак, жаҳон чемпионлиги катта даромад келтирмаяпти эканда...
- Кикбоксинг олимпийский вид спорт бўлмагани учун спонсорлик қилинмаяпти. Бу ерда бой акахонлар жуда кўп. Ўшалардан бир-икки марта сўрасам “ана, мана”, деди. Шу билан йўқолиб кетди. Энди ғурур бор экан, ўзим ҳам сўрамай қўйдим, дейди Дилшод Обиджонов.
У ҳозир Челябинскдаги “Буревестник” спорт мактаби ва Челябинск давлат агроинженерия академияси номидан Фаригат Касимов мураббийлигида мусобақаларда қатнашиб келмоқда. Дилшод ҳозир Македонияда бўлиб ўтадиган кикбоксинг бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганини, насиб қилса, ўта оғир вазнда чемпионлик камарини тақишни нияти борлигини айтди.
Маълум бўлишича, Россиянинг турли халқаро мусобақаларида Челябинск шаҳри шарафини бир гуруҳ ўшлик боксер йигитлар ҳам ҳимоя қилмоқда. Улар қаторида Ўш воқеаларидан кейин шаҳардан бир гуруҳ шогирдларини олиб чиққан ва ҳозирда Челябинскдаги “Чемпион” профессионал бокс клубида уларга бокс бўйича мураббийлик қилаётган Олимжон Абдуллаев ҳам бор.
У шогирдларини Қирғизистондан иккита эски “Жигули”да олиб чиққан. Шунга қарамасдан бокс бўйича охирги бешта халқаро беллашувларда унинг шогирдлари деярли барча совринли ўринлар ва кубокларни эгаллаган. Абдуллаев бошланишида жуда қийин бўлишига қарамасдан бугунги кунда улар Россия шароитига кўникиб қолганини айтади.
- Мен Андижонда Муҳаммадқодир Абдуллаев, Руслан Чагаевлар билан ўқидим. Қайтиб келиб икки маротаба Қирғизистон чемпиони бўлдим. Кейин 6 йилча тренер бўлиб ишладим. Ҳозир бу ерда тренерлик қиляпман. Бу ерда ҳаммаси ўзингизга боғлиқ экан: қанчалик натижа кўрсатсангиз, шунчалик яхши бўлар экан. Мана 20 кун олдин Санкт-Петербургда катта турнирга олиб борган учта уқувчимдан уччаласи ҳам биринчи ўринни олди. Свердловск вилоятидаги мусобақага олиб борган тўртта шогирдим барчаси призовой ўринни эгаллади. Қаерга борсак битта-иккита чемпион бўлиб келяпти,- дейди Олимжон Абдуллаев.
Ўшлик спортчиларни қабул қилиб, уларни уй-жой билан таъминлашда кўмаклашган “Чемпион” клуби катта мураббийси Юрий Кабулов ўзбек бокс мактаби ҳақиқатан дунёда энг кучлилардан эканини эътироф этади. “Дядя Юра” кочқин боксчиларга клубда бепул машқ қилиш имкониятини яратиб берди.
Ўз йигитлари билан спорт майдонига Қирғизистон байроғи остида тушаётганини гапирган Олимжон Абдуллаев яқин кунларда шогирдлари билан Ўшга бориб келиш ниятида эканиги маълум қилди.
“Мана 30 ёшимда 9 фарзанд отасига айландим”, дея ҳазиллашади Олимжон.
- Шахсан ўзим билан тўртта бола туради. Қолганлари билан 8 киши. Уларни мактабга ўқишга олиб кирганман- ўқиши ҳам керак-ку. ЎЗимни иккита болам билан 9 боланинг отаси бўлиб ҳатто ота-оналар мажлисларига ҳам боряпман. Мошинам бор, Оллоҳ беряпти. Ўзим емасам ҳам буларга едиряпман,- дейди бокс мураббийси Олимжон Абдуллаев. Суҳбатимиз сўнггида Олимжон яқин келажакда Челябинскда Дилшод Обиджонов каби қатор жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига ишонишини айтди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 18-Iyun-2011, 05:31 | Message # 7 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ўшлик Фарҳоджон жаҳон чемпионатига тайёрланмоқда
Ўшлик 27 ёшли Фарҳоджон Шарипов “қоидасиз кураш” йўналишида 3 карра Флорида чемпиони. Айни пайтда у жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Фарҳоджон Ўшнинг Турон шаҳарчасида туғилиб ўсган. Тўрт фарзандли оилада катта бўлган суҳбатдошимиз ёшлигидан спортнинг бир неча тури бўйича шуғулланган.
- Дадамиз ёшликдан спортга берган эди. Дадам ўзи спортсмен. Қозоғистонда Милиция олий мактабини битириб, доимо бизни спорт билан шуғуллантирган. Ёшликдан югуртирар эди, спортга олиб борар эди. Бошида каратэ додан бошлаганман. У пайтлар Брюс Ли афсона эди. Шу учун шу спорт турига қатнашар эдим, - дея эслайди Фарҳоджон. Ўшлик 27 ёшли Фарҳоджон каратэдан сўнг дзюдога, кейин таэквондо, футбол, бокс каби спорт турларига қизиқиб қатнашган.
Шу пайтнинг ўзида Ўшдаги собиқ Ўзбек-қирғиз университетини иқтисод йўналишида ҳам тамомлашга улгурган. Сўнгги уч йилдан буён ўшлик Фарҳоджон АҚШнинг Флорида штатида чемпион унвонини кетма-кет қўлга киритиб келмоқда. Уни америкаликлар “Френк Шарипов” номи билан танишади.
- Ҳар-хил спорт турлари бўйича қатнашаман. “Бой без правил “ дейишади, ёки "восмиуголник”. Унда қоидалар деярли йўқ. Кўзга қўл тиқилмайди. Яна бир икки қоидаси бор. Энди бизда “бой без правил” деб қўйиб олишган. Ўзи Америкада “микс маршал арт” , яъни “MMA” дейишади,- дейди спортсмен Фарҳоджон. Фарҳоджон уч йил ичида 16та ўйинда қатнашган. Шундан 14тасида ғалаба қозонган. Унинг айтишича, мусобақаларда қатнашаётганида жароҳат олишини билса-да, қўрқмасдан рингга тушади. - Октябрда Худо хохласа жаҳон чемпиони унвони учун курашаман. Ундан ташқари Канадага бориб, белбоғ учун курашишим керак. Ҳозир менежерим шу бўйича музокаралар олиб бораяпти,- дея ўзининг келгуси режалари ҳақида гапиради ўшлик спортчи.
Ўшлик ўзбек йигитининг АҚШда шу пайтга қадар эришган ютуқлари ҳам анча экан. - Натижалар катта. Бундай қарасангиз, самбо бўйича Америка чемпионатида учинчи ўринни олганман,- деди Фарҳоджон. Фарҳоджон Флоридадаги барлардан бирида бармен бўлиб ишлайди. Ундан ташқари, спорт турлари бўйича ёшларга сабоқ ҳам бериб туради.
27 ёшли ўшлик Фарҳоджонга кўра, унинг туғилиб ўсган шаҳрида иқтидорли спортчи йигитлар кўп. - Менинг билишимча, боксда, курашда ўзбеклар Ўшда яхши натижалар кўрсатган. Бекзод, Шерзод деганлар бор эди. Кикбоксингдан Мансур деган бола Осиё чемпионатида жуда яхши натижа кўрсатган эди. Унинг жаҳон чемпионатида учинчи ўрин олган укаси ҳам бор эди. Бизда барибир шароит қийин. Иқтидорлиларни қўллаб-қувватлашмайди. Қарасангиз истаган спорт турида ўзбеклардан жуда ҳам талантли болалар бор, - деди Фарҳоджон. Бугун АҚШда спорт тури бўйича “қирғизистонлик ўзбек” дея эълон қилиниб, мусобақага чорланаётган Фарҳоджон ўз ёнига Ўш қирғинидан сўнг ота-онасини олиб кетган. Ягона орзуси Ўшда қолган фарзанди ва оға-иниси билан билан тезроқ кўришиб, тинчликда яшаш.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 23-Iyun-2011, 05:49 | Message # 8 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Душанбедаги футбол ўйини тартибсизликка уланди
22 июн оқшомида Тожикистон пойтахтида тартибсизлик келтириб чиқарган қирққа яқин фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди. Душанбенинг “ЦСКА-Помир” ва Кўлобнинг “Равшан” командалари ўртасида 22 июн куни бўлиб ўтган учрашув 3:2 ҳисоби билан кўлобликлар фойдасига якунланди.
Душанбе шаҳрининг жанубий ҳудудида жойлашган “Политехникум” майдонидан кўчага чиққан футбол мухлислари, воқеа гувоҳларининг айтишларича, йўл четдаги машиналар ва уйларни тошбўрон қилган.
- Стадионда 700 дан ортиқ мелиса бор эди. Майдон ичкарисида хавфсизлик масаласи жуда яхши йўлга қўйилганди. Тартибсизлик ўйиндан кейин кўчада бўлди. Оломон асосан 14 ва 16 ёшли болалардан иборат эди, - дейди воқеа гувоҳларидан бири бўлган Равшан исмли суҳбатдошимиз.
Гувоҳларнинг айтишича, йўлида учраган машина ойналари ва турар-жой биноларининг деразаларини тошбўрон қилиб, синдирган оломонни ҳатто милиция ходимлари ҳам тарқатиб юбора олмаган.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Тоҳир Норматовнинг Озодликка маълум қилишича, шундан сўнг ОМОН ходимлари ёрдамга юборилган, воқеа жойига Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳоров ҳам етиб борган.
- Воқеа жойида қирққа яқин киши ҳибсга олинди. Лекин айтиш лозимки, бирор киши тан жароҳати олгани йўқ. Фақат учта машина ойнаси синдирилган, қолган зарарлар ҳозирча ўрганилмоқда. Тартибсизликда гумонланиб, қўлга олинганларга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг “безорилик” моддаси бўйича жиноий иш очилди, - дея маълум қилди Тоҳир Норматов.
Шу ўринда айтиш жоизки, Тожикистондаги футбол командаларининг учрашуви шунинг билан учинчи марта жанжал билан якунланмоқда.
Аввалроқ Кўлоб марказий майдонида Душанбенинг “Истиқлол” ва Кўлобнинг “Равшан” командалари учрашуви сўнгида ҳам юзлаб футбол мухлислари жанжал чиқарган эди.
Ўшанда ҳуқуқ-тартибот идора ходимлари тартибсизлик келтириб чиқарганларга қарши шовқин чиқарувчи гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллаганди.
Кўлобдаги воқеада, расмий маълумотларга кўра, ўндан ортиқ киши турли тан жароҳатлари олганди.
Мустақил таҳлилчиларга кўра, бу тартибсизликлар олдиндан уюштирилган бўлиб, унинг сиёсий омиллари мавжуддир.
- Бугунги кунда мамлакатимизда футбол ҳам сиёсий кураш усулига айланди. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. Асосий сабаби шундаки, фуқаролар, хусусан, ёшлар сиёсий тузим ўзгаришини истайди. Биздаги сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятларининг жуда заифлигини ҳис қилаётган ёшларимиз ўзгариш фақат Яқин Шарқдаги сингари инқилоб ёрдамида бўлиши мумкинлигини англаб етди ниҳоят, - дейди мустақил таҳлилчи Ражаби Мирзо.
Бошқа бир таҳлилчи Абдулло Ҳабибов мулоҳазасича, мамлакатдаги ижтимоий аҳвол, ижтимоий тенгсизлик, инсон ҳуқуқлари, виждон эркинлиги каби масалаларда ҳукумат мулозимлари томонидан йўл қўйилаётган адолатсизликлар халқнинг сабр косасини тўлдирган.
- Албатта бундай норозилик намойишлари, инқилоблар сиёсий режимдан норози мухолиф кучлар ва сиёсий партиялар томонидан режалаштирилади. Ёшлар эса шунчаки ижрочи, холос, - дейди хавфсизлик масалалари бўйича мустақил таҳлилчи Абдулло Ҳабибов.
“Хўш, нега айнан Кўлобнинг “Равшан” командаси қатнашган ўйинлар шундай тартибсизликлар билан якунланаяпти?” дея сўраймиз таҳлилчидан.
- Ҳақли савол. Тожикистонда конститутциявий тузум барпо қилишда айнан кўлобликларнинг ҳиссаси кўпроқ бўлган. Уларнинг жамиятдаги нуфузи қандайлигини мухолиф кучлар, айрим доиралар жуда яхши билади. Улар: “Агар намойишларда кўлобликлар олдинги сафда бўлса, ҳукуматга айнан Кўлоб қарши турса, инқилоб ташкилотчилари мақсадга тезроқ етиш мумкин”, деб ўйлайди, - дея мулоҳаза билдиради мустақил таҳлилчи Абдулло Ҳабибов.
Тожикистон президенти ҳузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази расмийси Сайфулло Сафаров футболдаги тартибсизликларга сиёсий бўёқ бериш нотўғрилигини айтади.
- Дунёнинг барча йирик давлатлари, жумладан, Москва, Берлин, Лондон каби шаҳарларда ҳам ўйиндан кейин фанатлар ўз ҳиссиётларини турли йўл ва ҳаракатлар билан намойиш қилмоқчи бўлади. Бизда ҳам айнан шундай ҳолат бўлган. Бунга сиёсий тус бериш мутлақо нотўғридир. Йилдан-йилга Тожикистонда ҳам демократия ривожланаётганини фуқароларимиз яхши англайди. Эндиликда фуқаролар ўз эркини европача шаклда ифодалаш мумкинлигини тушуниб етмоқда, - дейди Сайфулло Сафаров.
Эслатиб ўтамиз, 3 май куни Душанбе шаҳрида, 14 июн куни Кўлоб шаҳрида ва 22 июн куни яна Душанбе шаҳрида юзага келган тартибсизликларда қатнашган ўнлаб ёшлар Тожикистон қонунлари доирасида жиноий жавобгарликка тортилди. Ҳибсга олинганлардан бирор киши қўйиб юборилгани ҳақида маълумот йўқ.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомалига тегишли “Истиқлол” футбол командасига рақиб кўрилган Кўлобнинг “Равшан” командасидан эса Кўлобдаги воқеа ортидан 3000 сомоний ёки сал кам 650 АҚШ доллари миқдорида жарима ундирилди.
|
|
| |
MASTER | Date: Yakshanba, 03-Iyul-2011, 19:36 | Message # 9 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7372
Status:
| Туркияда футбол жанжали: 40 дан ортиқ одам ҳибсга олинди Туркия футболи Туркияда футбол миллионлар ўйини ҳисобланади
Туркияда футбол клубларининг 40 дан ортиқ раҳбарлари ва бошқарувчилари келишилган футбол матчларини ташкиллаштиришда гумонланиб, ҳибсга олинди.
Ҳибсга олинганлар орасида Туркиянинг энг номдор клуби - "Фенербахче" президенти Азиз Йилдирим ҳам бор.
Полиция бир вақтнинг ўзида Туркиянинг 12 шаҳри футбол клублари ва хусусий уйларга рейд уюштирган.
Келишилган футбол учрашувлари орасида, айниқса, бир матч алоҳида кучли гумон остига олинган.
Ўтган йил Туркия футбол лигаси финалида "Фенербахче" рақиби "Сивасспор" устидан 4:3 ҳисобида ғалабага эришган эди.
"Анадўлу" хабар агентлигига кўра, ҳибсга олинганлар орасида шунингдек "Эксишеҳирспор" футбол клуби бош мураббийи ва Туркия миллий жамоасининг собиқ ўйинчиси Умит Каран, ҳозирда Туркия миллий жамоаси сафида тўп сураётган Сердар Кулбилге ва Серкан Чалик ҳам бор.
"Доған" хабар агентлигининг маълум қилишича, яқинда 9 миллион долларга "Карабукспор" футбол жамоасидан "Фенербахче"га трансфер бўлган нигериялик Эммануел Эменике ҳам ҳибсга олинган.
Шу йил апрел ойида Туркия ҳукумати футболда коррупция қарши кескин курашиш мақсадида жазо чораларини кучайтирди.
Келишилган футбол матчлари учун эндиликда 12 йилгача қамоқ жазоларини тайинлашга қарор қилинган. manba bbc uzbek
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 09-Iyul-2011, 14:53 | Message # 10 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Stol tennisi
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 23-Iyul-2011, 17:44 | Message # 11 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Қирғизистон терма жамоаси тор-мор этилди! Учрашув ҳар икки жамоанинг ҳужумлари билан бошланди. Лекин рақиб ўнинчи дақиқадан кейин устунликни вакилларимиз қўлига топшириб қўйди. Унгача меҳмонлар томонидан берилган бир зарбани Нестеров қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Вадим Абрамов шогирдлари эса, 20 дақиқа ичида тўрт марта Волков дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтирди. Лекин Гейнрих, Бикмаевга омад етишмади. Бир вазиятда Жепаровнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвоза устуни қайтарди. Босимни оширган вакилларимиз танаффусга йирик ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишлари мумкин эди, аммо футболчиларимиздан омад очиқчасига юз ўгирди. Чунки ҳар доим бизни қийин вазиятлардан олиб чиқиб кетадиган Гейнрих яқин масофадан бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади. Сервернинг ажойиб зарбасини яна устун қайтарди. Лекин барибир вакилларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Андреевнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини Саша голга айлантирди – 1:0.
Голдан кейин майдонда бироз сокинлик юзага келди. Бироқ бу узоққа чўзилгани йўқ. Устунликни ўз қўлида ушлаб турган вакилларимиз 44–дақиқада жуда қулай имкониятни кўкка совуришди. Карпенкони ўнг қанотдан етказиб берган тўпини дарвозага йўллаш чоғида Гейнрихга озгина айёрлик етишмади. Шу тариқа биринчи бўлим терма жамоамизнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг устунлигида бошланди. Натижада ўн дақиқа оралиғида ҳисоб 3:0 кўринишини олди. Аввалига Бикмаев жарима майдони ичига кирар-кирмас дарвоза томон ажойиб зарба йўллади. Олдинга чиқиб кетган Волков узоқ бурчагидан тўп олиб чиқди – 2:0. Орадан кўп ўтмай Жепаров мухлисларимизни хушнуд қилди. Чиройли комбинациядан кейин меҳмонлар дарвозаси учинчи бор ишғол қилинди. Захирадан майдонга тушган Насимов ва Бақоев ўйинни кучайтиришдик-ку, лекин уларга ҳужумларни якунлаш борасида аниқлик етишмади. Аммо Бақоев барибир майдонни голсиз тарк этгани йўқ. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Улуғбек ўзининг услуби бўйича ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди. Гейнрихнинг жарима зарбасидан етказиб берган тўпини Бақоев бош билан дарвозага йўллади. Бу учрашувдаги сўнгги гол бўлди.
ЖЧ-2014. ИККИНЧИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ Дастлабки ўйин. 23 июль. Тошкент. соат 19:00.
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 4:0 (1:0) Бош ҳакам: Абдуллоҳ ал Балуший (Қатар) Голлар: Александр Гейнрих 28, Марат Бикмаев 48, Сервер Жепаров 56, Улуғбек Бақоев 90+2
ЎЗБЕКИСТОН: Игнатий Нестеров, Шавкат Маллажонов, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров (Баходир Насимов 66), Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев (Улуғбек Бақоев 57), Темур Кападзе, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Жавлон Иброхимов 76). Бош мураббий: Вадим Абрамов
ҚИРҒИЗИСТОН: Владислав Волков (Руслан Амиров 74), Даврон Асқаров, Азамат Бойматов, Курсанбек Шератов, Азиз Сиддиқов, Анатолий Власичев, Валерий Кичин (Шухрат Рахмонов 60), Мирлан Мурзаев (Владимир Хорошунов 72), Қаюмжон Шарипов, Марат Ажиниязов, Веньямин Шумейко Бош мураббий: Мурат Жумакеев
Огохлантиришлар: Азамат Бойматов 13, Даврон Асқаров 26, Веньямин Шумейко 37, Марат Ажиниязов 65.
Manba: fanat.uz
|
|
| |
BAXOR | Date: Payshanba, 18-Avg-2011, 06:29 | Message # 12 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
|
В Ташкенте пройдет чемпионат мира по тайскому боксу Ташкент с 20 по 27 сентября примет чемпионат мира по муай таю. О том, как идет подготовка к этому престижному международному турниру, рассказали на пресс-конференции, организованной Ассоциацией любительского и профессионального муай тая Узбекистана.
Было особо отмечено, что проведение соревнований такого высокого уровня - знаменательное событие не только для отечественных мастеров боевых искусств, но и в спортивной жизни страны. В Ташкент прибудут свыше тысячи спортсменов и гостей из более 70 стран мира. На сегодняшний день уже около 60 государств из Европы, Азии, СНГ, а также Канада, Марокко и Бразилия подали свои заявки на участие в чемпионате. Полным ходом идет подготовка и нашей сборной. В прошлом месяце в Самарканде состоялся чемпионат республики, в котором состязалось более 250 тайбоксеров. А в настоящее время проходят учебно-тренировочные сборы, которые завершатся 18 сентября. Ассоциацией любительского и профессионального муай тая Узбекистана при активном содействии, которое в соответствии с распоряжением Кабинета Министров республики, оказывает ряд государственных организаций и ведомств, проделана большая подготовительная работа. Решены вопросы обеспечения участников и гостей турнира жильем, транспортом, медицинским обслуживанием. Разработана программа культурно-развлекательных мероприятий, сообщает "Правда Востока". Для победителей и призеров изготовлено 256 медалей и 70 статуэток, выпущены памятные подарки и сувениры. Организаторы чемпионата поддерживают постоянную связь с Международной федерацией IFMA. Планируется, что в начале сентября в столицу Узбекистана приедет рабочая группа под руководством генерального секретаря этой авторитетной организации Стефана Фокса.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 26-Avg-2011, 04:10 | Message # 13 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Qozog’iston sportchilarini Amerikaga taklif qilishdi Ilmiy va jismoniy ta’limni birday olib borish, nogiron insonlar uchun imkoniyat yaratish, sport orqali ayollar va qizlarga dalda berishgaqaratilgan bu dasturda 54 davlat vakillari qatnashgan
AQSh Davlat departamenti jismonan zaif sportchilarni qo’llab-quvvatlash maqsadida Qozog’istondan 14 nafar volleybolchini tajriba almashish uchun taklif qilgan.
10 kun davomida ayol va erkak sportchilar Oklaxoma shtatiga borib, Amerika volleybol jamoasi bilan bellashadi.
Davlat kotibasi Xillari Klinton sport diplomatiyaning muhim qismi ekanini ta’kidlab keladi.
Xalqlarni birlashtirish, o’zaro murosani mustahkamlashda sportning o’rni katta, deydi u.
Ilmiy va jismoniy ta’limni birday olib borish, nogiron insonlar uchun imkoniyat yaratish, sport orqali ayollar va qizlarga dalda berishgaqaratilgan bu dasturda 54 davlat vakillari qatnashgan.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 30-Avg-2011, 22:37 | Message # 14 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| «МЮ» - «Арсенал» — 8:2. «Олд траффорд»да хоккей ўйнашди
Англия премьер лигасининг учрашувлари бир-биридан қизиқарли суратларда давом этмоқда.
Бугун яна бир марказий ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда "Манчестер Юнайтед" клуби ўз майдонида Лондоннинг "Арсенал" жамоасини қабул қилди. Ҳисоб хоккейча кўринишда якун топди, 8:2.
Бу оқшом "Қизил иблислар" "канонирлар"ларга деярли ўйин беришмади. Ҳужумчи Уэйн Руни хет-трик муаалифига айланди.
"Манчестер Юнайтед"– "Арсенал" – 8:2 Голлар: 1:0 – Уэлбек (22), 2:0 – Эшли Янг (28), 3:0 – Руни (42), 3:1 – Уолкотт (45), 4:1 – Руни (64), 5:1 – Нани (67), 6:1 – Пак Чжи Сун (70), 6:2 – ван Перси (75), 7:2 – Руни (87, пенальтидан), 8:2 – Эшли Янг (90).
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Де Хеа, Смоллинг, Джонс, Дж. Эванс, Эвра, Клеверли, Андерсон (Гиггз, 68), Эшли Янг, Нани (Пак Чжи Сун, 68), Уэлбек (Х. Эрнандес, 36), Руни.
АРСЕНАЛ: Шчесни, Журу, Женкинсон, Косьельни, А. Траоре, Рэмзи, Росицки, Уолкотт (Лэнсбери, 84), Коклен (Окслейд-Чемберлен, 62), Аршавин, ван Перси (Шамах, 84).
Огоҳлантиришлар: Аршавин (15), Дж. Эванс (26), Эшли Янг (26), Женкинсон (40), Джуру (63). Майдондан четлатиш: Женкинсон (77).
Manba: uff.uz
|
|
| |
Saodat | Date: Yakshanba, 09-Okt-2011, 16:33 | Message # 15 |
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
| Киевда Евро-2012 финал ўйини бўладиган янги ўйингоҳ очилди
Украина пойтахти Киевда Футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионати финал ўйинига мезбонлик қиладиган янги ўйингоҳ расман очилди.
60 минг томошабинга мўлжалланган ўйингоҳ очилишида жаҳон юлдузлари, жумладан колумбиялик поп-юлдуз Шакира ҳам қатнашди.
Евро 2012 ўйинлари Украина ва Полшанинг саккиз шаҳрида бўлади.
Финал ўйини эса Киевда 1 июл куни ўтказилади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 14-Okt-2011, 18:24 | Message # 16 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ЖАҲОННИНГ ЭНГ ШИДДАТЛИ ДЕРБИСИ
«Буэнос-Айрес дербиси жаҳон спорти воқеликлари орасида ўлишдан олдин кўришга арзийдиган энг муҳим учрашувдир». Бу сўзлар Англиянинг машҳур нашрларидан бири – «The Observer» газетасининг хулосаси ҳисобланади. Албатта, «Tne Observer» ҳам бундай тўхтамга келиш олдидан жаҳоннинг спортга алоқадор кўзга кўринган шахслари ўртасида сўров ўтказган ва шундай хулосага келган. «Барселона» – «Реал» ва «Милан» – «Интер» каби дербилар мазкур сўров рейтингида анча пастки поғоналардан жой олди. «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» мухлисларининг кўплиги борасида нафақат Буэнос-Айресда, балки бутун Аргентинада бошқа жамоаларни катта фарқ билан ортда қолдиради. Қизиқарлиси шундаки, бу икки клуб ҳам Буэнос-Айреснинг Ла-Бока районида ташкил топган. Аммо 1933 йилга келиб «Ривер Плейт» шаҳарнинг муҳташам Баррио Норте районига кўчиб ўтди. Шундан сўнг қизил-оқлар ўз-ўзидан «миллионерлар» лақабини олишди ва «Ривер Плейт» узил-кесил аристократлар жамоасига айланди. «Бока Хуниорс»га эса аҳолининг кўп қисмини ташкил этувчи қамбағаллар ҳамда ишчилар табақаси мухлислик қиларди. Йиллар ўтиб, ишқибозлар ўртасидаги синфий табақаланиш йўқолиб борди. «Ривер Плейт»нинг камбағал ҳамда ишчилардан иборат мухлислари пайдо бўлди ва улар ҳам ўзларини бемалол «миллионерлар» атай бошлашди. Ўз навбатида «Бока Хуниорс»нинг юқори лавозимда ишлайдиган фанатлари пайдо бўлди. Лекин шунга қарамай бир нарса ўзгармай қолди: Буэнос-Айрес ва бутун Аргентина бир-бири билан умуман муроса қила олмайдиган икки хил мухлислар оқимига эга. Илк дерби қачон ўтказганлиги ҳақидаги савол ҳамон очиқ қолмоқда. «Ривер Плейт» тарафдорлари уни 1913 йилда бўлиб ўтган деб ҳисоблашади. Ўшанда «миллионерлар» рақиби устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган ва ўйиндан кейинги мухлислар тўқнашувида «Бока Хуниорс»нинг сариқ-мовий рангли байроқлари ёқиб юборилган. Рақиб томони тарихчилари эса илк дерби 1908 йилда ўтказилган дейишади ва ўшанда «Бока» 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган. Аслида эса илк расмий учрашув жанжалли ва тушунарсиз ҳолатда тугаган: ўйин 75-дақиқада тўхтатилган ва расмий равишда «Бока Хуниорс»га ғалаба ёзилган. Супер классикодаги устунлик «Бока» томонида. Лекин чемпионлик борасида «Ривер Плейт» рақибини анча орта қолдирган – 33–23. Аслида рақиблар учун унвон муҳимми, ёки супер классико? Ўтган асрнинг 90-йилларида жамоалар мухлислари турлича қарашда бўлишган. Шунинг учун «миллионерлар» кетма-кет чемпионликка эришган ҳолда ҳар доим дербида имкониятни бой берган. «Ривер Плейт»нинг дербидаги ғалабасиз серияси ўшанда 13 учрашувга етганди. 1968 йилнинг 23 июни Буэнос-Айрес тарихида машъум сана сифатида қайд этилган. Чунки шу куни «Ривер Плейт»га тегишли «Монументал» ўйингоҳида 74 нафар мухлис ҳаётдан кўз юмган. «Миллионерлар» фанатлари ҳужумидан ўзларини ҳимоя қилишга уринган меҳмонлар мухлислари рақиб томонга ёндирилган тахта ўриндиқлари улоқтира бошлашган. Учрашув тўхтатилиб, футболчилар даҳшатга тушган ҳолда аланга ичида қолган трибуналарни кузатишган. Оловдан қочган мухлислар ташқарига ҳаракатланишган. Аммо 12-чиқиш дарвозаси номаълум сабабларга кўра ёпиқ бўлганлиги учун ур-йиқитда 74 киши ҳаётдан бевақт кўз юмди. 113 нафари эса турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Шундан сўнг «Ривер Плейт» президенти Уильям Кент бу қонли воқеада полициячиларни айблаб, айбдорларни омма кўз ўнгида дарахтга осиш талаби билан чиқди. Лекин кейинчалик матбуотда ҳам фожеанинг расмий натижалари эълон қилинмади. Норасмий манбаларда айтлишича, мазкур ишда қайсидир полиция раҳбарининг қўли бор экан. Полициячиларга қарата пешоб тўла стаканларни отишгани учун амалдор мухлислардан ана шундай тарзда қасос олган дейилади. «Ривер Плейт» фанатлари «Монументал» ўйингоҳининг «Бомбонера»га нисбатан кўп мухлис сиғиши билан фахрланишади. Лекин «Бомбонера» «Монументал»га қараганда анча машҳур ҳисобланади. 1981 йил эндигина танилиб бораётган футболчига «Ривер Плейт» раҳбарлари ўша давр учун фантастик суммадан иборат шахсий шартнома тузишни таклиф этишади. Аммо Марадона «Бока» таклифига рози бўлиб, шундай деганди: «Менга «Ривер Плейт»нинг миллионлари керак эмас. Мен пулни эмас, футболни танладим. Чунки қалбим ҳамиша «Бока Хуниорс»га тегишли». Диего 1981 йилнинг 10 апрелида бўлиб ўтган биринчи супер классикосидаёқ рақиб дарвозасига гол киритганди ва «Бока» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугунги кунда ҳам «Бока Хуниорс» ва «Ривер Плейт» ўртасидаги бирор ўйин Марадонасиз ўтмайди. Афсонавий футболчи учрашув давомида ҳаммадан фаол тарзда қичқиради, қўлини силкитади ва киритилган голдан кейин қувонганидан югуради. Диего «Бока Хуниорс» либосини «Ривер Плейт» мухлислари қандай фикр билан билдиришига қарамай, ҳали ҳам ҳурмат билан эъзозлаб кийиб юради. Супер классико қаҳрамонлари: Анхель ЛАБРУНА, Буэнос-Айрес дербиси тўпурари. «Ривер Плейт» дарвозасига расмий учрашувларда 16 та, ўртоқлик ўйинларида 6 та гол урган. Уго ГАТТИ, ўтказилган дерби учрашувлар бўйича рекордчи. Супер классиколарда 40 марта «Бока», 12 марта «Ривер» дарвозасини қўриқлаган. Диего МАРАДОНА, биринчи супер классикосидаёқ рақиб дарвозасига гол киритган футболчи. Озода Қўлдошева тайёрлади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 15-Okt-2011, 06:54 | Message # 17 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Хоккей юлдузларининг сирли ўлими
Шимолий Америкада миллий хоккей лигасининг яна бир ўйинчиси вафот этди. “Нэшвилл” клубингинг аъзоси Уэйд Беляк 31 август куни ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилган. Ўлим сабаблари маълум қилинмаяпти. Полиция қотиллик ҳақидаги тахминларни инкор этмоқда.
“Барчамиз бор имкониятларини лигамизнинг шарафи учун сарфарбар этган сафдошимиз Уэйд Белякнинг вафотидан қаттиқ қайғудамиз ва унинг яқинлдарига чуқур ҳамдардлик билдирамиз” деб МХЛ расмий сайти лига комиссари Гэри Бэтменнинг гапларидан иқтибос келтиради.
Уэйд Беляк 1976 йилда Канадада туғилган, 1994 йилдан Квебек” клубида ўйнай бошлаган, кейинчалик “Колорадо”га ўтган эди. Ўз фаолияти давомида у “Калгари”, “Торонто”, “Флорида” сингари клубларда ҳам ўйнаган. У “Нэшвилл”га 2008 йилда ўтган ва шу йилнинг март ойида ўз карьерасини тез орада тугатишини маълум қилганди.
Бироз аввал МХЛнинг яна икки нафар хоккейчиси вафот этганди. Августнинг ўрталарида “Виннипега” ўйинчиси Рик Рипьен дунёдан ўтган. Унинг жасадини ҳам ўз квартирасидан топишган. Полиция мазкур форварднинг ҳам ўлими сабабларини ошкор этмаган.
Май ойида эса, “Рейнджерс” ҳужумчиси Дерек Бугардни ҳам Миннеаполисдаги уйидан шу алфозда топишган. Жасадни ёриб кўриш натижасида унинг шахсий эҳтиётсизлик оқибатида ўлим топгани ойдинлашган. У катта миқдордаги спирли ичимликка ўтир оғриқ қолдирувчи дорини аралаштирган экан.
|
|
| |
OSIYO | Date: Shanba, 15-Okt-2011, 06:56 | Message # 18 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Футбол оламидаги антиқа ҳодисалар
Александро Неста соатлаб playstation ўйнаб, чап қўлининг бош бармоғини жароҳатлаб олган, уни бармоғини операция қилишади ва у бир ой майдонга туша олмайди.
Аргентина терма жамоаси футболчиси Мартин Палермо Колумбия билан бўлиб ўтган учрашувда 3 та пенальтидан ҳам фойдалана олмаган.
Ҳозирда машҳур футболчи сифатида мухлисларга таниш Графите 20 ёшига қадар Бразилиянинг Сао Паоло шаҳрида ахлат тўплаб кун кечирган.
Марк Ван Боммел Голландия терма жамоасининг бош мураббийи Берт ван Марвейк нинг куёви ҳисобланади.
Гарри Линекер Уэмбли стадионида 2 марта хет-трик қайд қилган, қизиғи, иккаласи ҳам Туркия терма жамоаси билан бўлган учрашувларда.
Майкл Эссиен бир кунда 14 соат ухлайди.
Ҳиндистон терма жамоаси 1950 йилдаги мундиалда иширок этишдан бош тортган, чунки ФИФА ҳиндистонлик футболчиларни оёқяланг тўп ўйнашларига рухсат бермаган.
Зимбабве ҳарбийлар жамоаси бўлмиш “Cone Textiles” клубининг ҳужумчиси Элайше Банда бошқа клубг трансфер бўлиб кетганидан сўнг собиқ жамоадошлари ўғирлаб кетишади. Уни 8 кундан кейин Хараре шаҳри яқинида оғзи боғлиқ ҳолда топишган.
ЖЧ-86 ва ЖЧ-90 да Аргентина терма жамоаси футболчиларига товуқ ейиш омадсизлик келтиради деб, товуқ гўштини тақиқлаб қўйишган.
1986 йилда Финландиянинг афсонавий футболчиларидан бири Пентти битта учрашувда ўз жамоаси дарвозасига 5 та гол киритб қўйган.
Кот ди Ивуар чемпионати иштирокчиси ASEC (Абиджан) клуби 1989-94 йиллар оралиғида 108 учрашув ўтказган бўлса, ҳеч бирида мағлубиятга учрамаган.
1993 йил бўлиб ўтган Парагвай чемпионати доирасидаги “Спортиво Амелиано” ва “Женерал Каьаллеро” клублари баҳсида ҳакам футболчиларга 20 қизил карточка кўрсатган.
1998 йилда Руминия 2-лигаси клубларидан бирида иштирок этувчи Ион Раду исмли футболчи 500 килограмм гўшт эвқазига бошқа клубга трансфер қилинди.
|
|
| |
Saodat | Date: Dushanba, 17-Okt-2011, 19:20 | Message # 19 |
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
| ЮЗГА КИРИБ ЧАРЧАМАГАН ЧОЛ
Асли ҳиндистонлик бўлган Британия фуқароси Фаужа Синг 100 ёшида марафонда қатнашиб, энг кекса чопағон бўлди. У Канадада бўлиб ўтган мусобақада 42 километр 195 метрлик масофани 8 соату 25 дақиқа ва 16 сонияда босиб ўтди. Марофонда қайд этилган энг яхши натижа ҳозирча 2 соат 3 дақиқаю 38 сония ҳисобланади. Фаужа бобо марофонни 3850-ўринда, бешта қатнашчидан олдинроқ якунлади. У югуриш билан 11 йилдан бери шуғулланади, ҳар куни 16 километрдан ортиқ масофани босиб ўтади. 100 га кириб ҳам чармаган чол 2003 йилда ҳам марофонда қатнашган эди. Ўшанда у 90 ёшдан ошганлар ўртасида марофонни 5 соат 40 дақиқада якунлаб, жаҳон рекордини ўрнатган эди. Бу галги натижаси билан ҳам у бемалол Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олади. «Узоқ йиллар соғ-саломат яшашимнинг сабаби ҳаётимда стрессларнинг йўқлигидир, – Фаужа Синг. – Борига шукр қилиб яшашга ўрганинг, ёмон одамлардан ўзингизни олиб қочинг, табассум қилишни ва югуришни тўхтатманг».
|
|
| |
Saodat | Date: Chorshanba, 19-Okt-2011, 07:22 | Message # 20 |
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 955
Status:
|
Месси тўпурарлик борасида янги натижани қўлга киритди Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси клуб тарихида тўпурарлик борасида янги саҳифа очди. Йигирма тўрт ёшли ҳужумчи голлари сони бўйича Ладислао Кубалани ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Испания чемпионатининг саккизинчи турида "Расинг" жамоасига қарши ўтказилган учрашувда аргентиналик футболчи иккита гол киритди ва "Барселона" учун киритган голлари сонини 196 тага етказиб олди. Шу тариқа иқтидорли ҳужумчи клуб тарихида тўпурарлик борасида иккинчи ўринга чиқиб олди.
Бу борадаги рекорд натижа Сезар Родригесга тегишли бўлиб турибди. Афсонавий футболчи каталонияликлар таркибида 1942 йилдан то 1955 йилга қадар тўп сурган ва умумий ҳисобда 235 та гол киритишга муваффақ бўлган.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 19-Okt-2011, 12:55 | Message # 21 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| УЭМБЛИГА САЁҲАТ
«Уэмбли – бу футбол ибодатхонаси, жаҳон футболи пойтахти, футбол юраги».Афсонавий Пеле бир пайтлар Лондонда жойлашган машҳур аренага ана шундай таъриф берганди. Расмий жиҳатдан 1923 йилда қурилган «Уэмбли»да ўтган мавсум Европа чемпионлар Лигаси финали бўлиб ўтганди. Буни қарангки, 2013 йилги ЕЧЛ финали ҳам мана шу ҳашаматли стадионда ўтиши маълум бўлди. Буни УЕФА президенти Мишель Платини қуйидагича изоҳлади: “2013 йилда Англия футболи ўзининг 150 йиллик юбилейини нишонлайди. 150 йил эса катта муддат. Бундай тўйга УЕФА ўзига хос тўёна ҳадя қилади. Яъни 2013 йилги Чемпионлар Лигаси финали ҳам Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионида ўтади”. Шу муносабат билан мазкур стадион тарихи ва бугунги кунига назар ташлашни лозим топдик. Сэр Артур Элвин Британия империясидаги бош стадионнинг биринчи хўжайини бўлганлигини кўпчилик билмаса керак. У Биринчи жаҳон урушидан кейин сигареталар савдоси билан шуғулланиб, бойиб кетган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, 1923 йил Лондон марказида «Уэмбли» стадиони қуриб битказилади. Қурилиш тугаши билан иқтисодий фойда келтирмайдиган иншоот сифатида стадионни бузиб ташлашмоқчи бўлишади. Ана шу паллада сэр Элвиннинг калласига ажойиб фикр келади. Стадионда итлар ва мотопойгалар ташкиллиштириб, янада бойиб кетиш мумкин эди. Ана шу мақсадда собиқ учувчи 128 минг фунт стерлинг эвазига «Уэмбли»ни сотиб олди. Шундан кейин 20 асрнинг 60-йиллари бошига қадар бу ерда тижорат пойгалари ўтказиб келинди. 1966 йили «Уэмбли» тарихида янги саҳифа очилди. Бу тарих бевосита афсонавий Бобби Мур номи билан боғлиқ. Лондоннинг Ист Энд мавзесида туғилган Мур Англия футболи тарихида биринчи бўлиб жаҳон Кубогини боши узра кўтаришга муваффақ бўлган. «Вест Хэм Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг ўчмас юлдузи, миллат қаҳрамони, барча даврларнинг бенуқсон сардори, жентельмени, «Уэмбли»нинг янги хўжайини, футбол «авлиёси»… Инглизлар томонидан Бобби Мурга нисбатан бериладиган таърифларни шу тарзда давом эттириш мумкин. Айнан ана шу жиҳатлар стадион раҳбарларини «Уэмбли»да «Bobby Moore Club»ни ташкиллаштиришга ундади. Энг қизиғи, бу клубга барча хоҳловчилар аъзо бўлиши мумкин. Фақат бунинг учун 85 минг фунт стерлингдан воз кечиш лозим. Шунча пул тўлаганлар 10 йил давомида « Bobby Moore Club» аъзоси бўлишади. Бунчалик катта маблағ учун бериладиган имтиёзлар мухлисларни қизиқтириши табиий. «Бобби Мур клуби» аъзолари «Уэмбли»да ўтказиладиган барча расмий ўйинларга кириш имкониятини берадиган карталарни қўлга киритишади. Шунингдек, карта эгалари стадионда жойлашган, бир вақтнинг ўзида нақд 1900 кишига хизмат кўрсата оладиган «Bobby Moore Room» ресторанида бепул овқатланиш имтиёзига ҳам эгадирлар. Энди «Уэмбли» стадиони билан боғлиқ рақамларга эътиборимизни қаратсак. Ушбу рақамларсиз дунёнинг энг қимматбаҳо аренасининг салобатини тасвирлаш қийин. 2006 йил архитектор Норман Фостер лойиҳаси асосида қайтадан бунёд қилинган ўйингоҳ ўз бағрига 90 минг мухлисни сиғдиради. Бунгача бу кўрсаткич 76 мингни ташкил этарди. Ҳозирда «Уэмбли» Британия Англиядаги энг катта, Европада «Ноу Камп»дан кейинги иккинчи ўринда турадиган стадиондир. Агар «Уэмбли»га саёҳат уюштирадиган бўлсангиз, арена ходимлари сизни бу стадион билан тиништиришни қуйидаги сўзлар билан бошлайдилар: «Ўйингоҳимизнинг юқори қавати 39 минг футбол ишқибозини ўз бағрига сиғдира олади. Бу «Тоттенхэм» стадиони мухлислар сиғимидан кўпроқ. Ўрта қаватимиз эса 17 минг кишига мўлжалланган. Ушбу кўрсаткич деярли «Куинз Парк Рейнжерс» аренаси билан тенглаша олади. Пастки қаватларимизга 34 минг мухлис сиғади ва бу «Чарльтон Атлетик»дан 7 минг ўриндиқ кўп дегани...» Стадионни қайта қуриш учун 757 миллион фунт стерлинг (1,5 миллиард доллар) сарфланган. Қурилиш ишлари 7 йил давом этиб, 2007 йилда расмий тарзда фойдаланишга топширилган. Сарфланган харажатлар 2014 йилда қопланиши тахмин қилинмоқда. Стадион хизматчилари учун бир йилга 22 миллион фунт стерлинг ажратилади. «Уэмбли» ходимларининг сони 150 кишидан иборат. Ўйинлар пайтида бу рақамлар 5 минг кишига етади. Аренани бир кунга ижарага олиш баҳоси 500 минг фунт стерлинг. Футбол майдонининг ҳажми 105х67 метр. Чимининг таркиби: 97 фоиз табиий майса; 3 фоизи сунъий. Иккита катта табло ўрнатилган. VIP ложалар сони – 17 мингта. Уларнинг 2 мингтаси умумий трибуналарда жойлашган. Умумий трибуналардаги VIP ложалар сони – 116та. Йиллик абономент чипталарининг баҳоси 50 мингдан 250 минг фунт стерлинггача. Матбуот анжумани ўтказиладиган зал 180 кишига мўлжалланган. Овқатланиш жойларининг сони – 110 та. Улар бир вақтнинг ўзида 10 минг кишига хизмат кўрсата олади. Ҳожатхоналар сони – 2618 та (стадионлар бўйича жаҳон рекорди). Эскалаторларнинг умумий узунлиги – 400 метр... «Уэмбли»нинг Қиролича оиласи учун мўлжалланган ложаси 107 та зина билан чиқиладиган баландликда жойлашган. Бу ерда 110 киши футбол ўйинларини томоша қилиши мумкин ва стадионнинг энг арзон, яъни бепул ўриндиқлари ҳисобланади. Тўғрироғи, Қиролича оиласи ложасига ҳар қанча пулга ҳам чипталар сотиб олиб бўлмайди. Ундан фақат махсус таклифномалари борларгина фойдалана олади. Англия терма жамоаси кийим алмаштириш хонасига кираверишга афсонавий мураббий сэр Альф Рамсининг бронза ҳайкалчаси ўрнатилган. Инглизлар ўз тарихида ягона жаҳон чемпионлигини туҳфа қилган сэр Рамсига ўз ҳурматларини ана шу тарзда билдиришган.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 08-Noya-2011, 13:52 | Message # 22 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| 'Анжи'нинг жаҳон футболи юлдузларини ўзига тортаётган оҳанрабоси нимада?
“Анжи” навбатдаги учрашувига ҳозирлик кўраркан, Махачқалъада жанговар бир руҳ ҳукмрон.
Стадион атрофида автоматлар билан қуролланган полиция ходимлари кўзга ташланишади.
Жанубий Доғистон республикаси Россиянинг энг беқарор минтақаларидан бири.
Бу ерда деярли ҳар куни жангариларнинг ҳужуми содир этилади.
Аммо, ҳаттоки, ана шу ҳолат ҳам дунёнинг манаман, деган футболчиларини “Анжи” билан шартнома имзолашларидан қайтара олмади.
Шўролар давридан қолган ва тўкилибгина турган стадионни тўлдириб, сухандон қиз клубнинг энг сара юлдузи – 99-рақамли Самуэль Это’Онинг номини эълон қилади.
Камерун ва жаҳон футболи юлдузи Қофқоз тоғларидек улкан маблаққа тенг шартнома билан шу йил ёз ойида “Анжи”га ўтганди.
Самуэль Это’О бу ерда ҳафтасига 350.000 АҚШ долларига тенг олади.
Ҳали дунёдаги бирор бир футболчи бу каби йирик маошга лойиқ деб топилмаган.
“Олтин” таркиб
Самуэль “Анжи” қисқа вақт ичида қўлга киритишга муваффақ бўлган биргина юлдуз ўйинчи эмас.
Клуб яна “Андерлехт”дан марокашлик Мбарк Буссуфа, Лондоннинг “Челси”сидан Юрий Жирков ва Мадриднинг “Реал”идан бразилиялик Роберто Карлос, Ўзбекистондан “Пахтакор” сардори Одил Аҳмедовларни ҳам сотиб олган.
Бу каби манаман, деган футболчиларга “Анжи” шунча пулни қаердан топади:
Клубнинг доғистонлик миллиардер соҳиби Сулейман Керимов ўз бойлигини олтин ва калийнинг орқасидан орттирган.
Энди эса, топган пулини “Анжи”ни молиялаш ва номдор футболчиларни харид қилишга сарфламоқда.
Мен билан суҳбатида Самуэль Это’О Шимолий Қофқозга келишдан заррача чўчимаганлигини айтади.
“Мен сиёсат билан шуғулланмайман, фақат футбол ўйнайман. Ҳар гал Махачқалъага келар эканман, бу ерда одамларнинг ўз ҳаётларидан мамнун эканликларини англайман. Мен ўз кўзлари билан кўриб, ишонч ҳосил қилишлари учун бу ерга ҳаммани таклиф этган бўлардим. Чунки Лондон, Париж ёки Женевада туриб, Доғистон ёки Қофқозда кечаётган воқеаларни танқид қилиш осон”, дейди у менга.
Лекин, барибир, Доғистон бошқа кўплаб шаҳарлар билан солиштирганда, анчайин хавфли.
Мисол учун, шу йилнинг сентябр ойида “Анжи”нинг стадиони яқинида иккита машина портлатилди.
Бир полиция ходими ҳаётдан кўз юмди, олтмишдан ортиқ киши эса, тан жароҳати олди.
Уйдан йироқда
Доғистон ҳануз Россиянинг энг беқарор минтақаларидан бири саналади
Аммо, шуни ҳам тан олиш керакки, “Анжи”нинг ўйинчилари Доғистонга фақат ўз майдонларидаги учрашувларни ўтказиш учунгина келишади, холос.
Бошқа пайтларда эса, пойтахт Москвадан 20 чақирим узоқликда яшаб, машғулотларини ҳам шу ерда ўтказишади.
“Анжи”нинг собиқ Жаҳон чемпиони бўлган бразилиялик ўйинчи ва мураббийси Роберто Карлосга бу бироз эриш туюлади.
"Жамоанинг ҳануз Махачқалъада, ўз шаҳрида эмаслиги, сўзсиз, афсусланарли ҳолат. Аммо клубнинг биз машғулотлар ўтказувчи Подмосковьедаги тайёргарлик марказидаги шарт-шароитларга гап йўқ. Ҳар дам олиш кунлари учрашувга самолётда борамиз. Икки ярим соат, уч соатча учамиз. Аммо одам аста-секинлик билан бунга кўникиб ҳам кетаркан”, дейди Роберто Карлос.
Буларнинг барчасига қарамай, севимли жамоаларининг ўйинини томоша қилиш учун ҳар гал стадионга 15 минг чоғли ишқибоз йиғилади.
Стадион трибуналари уларнинг қўлларидаги байроқлару, бўйниларидаги шарфлардан сариқ-яшил рангга бежалиб кетади.
Россиянинг ишсизлик ва кундалик зўравонликлардан азоб чекиб келаётган ушбу минтақасида футбол одамларга барча муаммоларини унутишга имкон беради.
“Анжи”нинг футбол юлдузлари билан шартнома имзолашдан ташқари, бошқа ғоялари ҳам бор.
"Анжи"га доғистонлик миллиардер Сулейман Керимов соҳиблик қилади
"Футбол жамоаси – бу улкан лойиҳанинг бир қисми, холос, - дейди “Анжи”нинг Бош директори Герман Чистяков, - "Бу ерда яна янги стадион барпо этилади, клуб учун бутунлай бошқача инфратузилма ташкил этилади, янги тайёргарлик жамлоғи ва болалар футбол академияси ҳам очилади. Яъни, Доғистонни ижтимоий жиҳатдан кўтарадиган бир лойиҳа бўлади. Республика аҳолисининг ҳаётини ўзгартириб юборадиган бир иш бўлади”.
Это'О учун SMS
Сўнгги пайтларда “Анжи”га хорижлик машҳур мураббийлардан бири ишга ўтармиш, деган гап-сўзлар кучайган.
Самуэль Это'О эса, клубга келаётган юлдуз футболчиларнинг ҳам кети узилмайди, деган ишончда.
Это’Онинг “Анжи”га ўтиши ёзги олди-сотди мавсумининг энг катта шов-шувига айланганди.
"Дўстларим ва собиқ жамоадошларим ҳар кун SMS юбориб, у ерга ўйнаш учун борса бўладими, деб сўрашади. Бу эса, ажойиб. Демак, Доғистон Россия футболига номдор ўйинчиларни жалб этишга замин яратибди. Мен уларнинг Россияга, айниқса, “Анжи”га келишларига умид қиламан. Чунки дунёнинг энг сара футболчилари билан бир сафда тўп сургим келади. Шунда ушбу минтақадаги вазият ҳам ўнгланади. Чунки футбол сиёсат босиб ўтолмайдиган чегараларни ҳам кесиб ўтади. Футболнинг кучи ҳам ана шунда,” – дейди номдор ҳужумчи.
Аммо ҳақиқий ҳаёт пул ҳамма нарсанинг ҳам гарови бўлолмаслигини кўрсатади. Яъни, “Анжи” ўз майдонида рақиби ЦСКА клубига 3:5 ҳисоби билан ютқазиб қўяди.
Лекин аллақачон юлдуз ўйинчилари билан ном чиқарган Англиянинг “Манчестер Сити”сига қиёс берилаётганига қарамай, “Анжи”нинг донгдор футболчилари ҳали яхлит бир жамоага айланиб улгуришганича йўқ.
Менимча, қачон ана шу иш амалга ошса, “Анжи”нинг Чемпионлар лигасида ўйнаш орзуси ҳам ижобат бўлади.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 09-Noya-2011, 12:20 | Message # 23 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Бир ғилдиракли велосипедда сайр
Уэльслик Сэм Уэкелинг рекорд ўрнатишда ўзига хос йўлни танлаган. У аввал бир ғилдиракли велосипед ясаган ва унда 453,6 километрлик масофани забт этган. Яъни, Тошкентдан Бухорогача бўлган масофани бир ғилдиракли велосипедда босиб ўтган.
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 16-Noya-2011, 07:43 | Message # 24 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Боксчилар бир-бирини нокдунга туширишди
Пуэрто-риколик Исраэль Васкес ва Хесус Паганлар ўртасида кечган бокс жангида қизиқ ҳолат қайд этилди. Иккала боксчи бир вақтнинг ўзида бир-бирини нокдаун ҳолатига туширди...
Бу ҳодиса Пуэрто – Рикодаги Гуайнабо шаҳри рингида содир бўлди. Биринчи раундда Паган 4 марта “нокдаун” ҳолатига тушган бўлса, иккинчи раундда зарба ола туриб, ўзи ҳам рақибига ўнг томондан кучли мушт туширган. Натижада иккаласи баравар ерга қулаган. Ҳакам ўнгача санай деганда, рақиблар ўринларидан туриб, жангни давом эттиришди. Жангда Васкес техник нокаут туфайли рақибини мағлуб этди.
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 25-Noya-2011, 05:24 | Message # 25 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Каллани ишлатиш керак!
Англиялик Жон Эванс турли буюмларни бошида мувозанатда ушлаб туриши билан машҳур. У 160 килограмм келадиган автомобил макетини бошида 33 сония кўтариб туриб, ўзига хос рекорд ўрнатди. Шуни ҳам айтиш керакки, унинг бўйни жуда йўғон, диаметри 61 сантиметр. Яъни, бўйни бошқа одамларникидан ўртача 20,5 см йўғон.
|
|
| |
OSIYO | Date: Yakshanba, 04-Dek-2011, 13:30 | Message # 26 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| XITOY DEVORI UZRA YUGURISH...
Buyuk Xitoy devori uzra eng uzoq muddat yugurish 80 kun davom etgan. Xitoylik Yan Genxua oyoqlariga krossovka kiyib olib kuniga 30 kilometr yugurib, jami 2400 kilometr masofani bosib o‘tgan.
Boshqa bir xitoylik chopqir o‘z vatani shimolidan janubigacha kuniga 56 kilometrdan masofani yugurib o‘tgan. Xitoylik bu marafonchi 6200 kilometrni 110 kunda bosib o‘tgan.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 06-Dek-2011, 18:37 | Message # 27 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ЛОНДОН-2012: ОЛИМПИАДА БЮДЖЕТИ КЎПАЙТИРИЛДИ Буюк Британия ҳукумати келгуси йил Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиши маросимлари бюджетини икки баравар кўрайтиришга қарор қилди. Мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон тантанали маросимлар бюджетини 40 миллиондан 81 миллион фунт стерлингга (126 миллион доллар) кўпайтиришга розилик берган. Бунинг учун маблағлар Давлат олимпиада жамғармасидан ажратилади. Шунингдек, мусобақалар ва спортчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган маблағ 271 миллиондан 553 миллион долларга кўпайтирилди. Британия ҳукуматининг маълум қилишича, мусобақалар давомида 23700 нафар хавфсизлик хизмати ходимлари иш олиб боради.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 15-Dek-2011, 13:35 | Message # 28 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ – 2014: ҚУРОЛНИ ТОПШИРИБ, ФУТБОЛГА ЧИПТА ОЛ 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида қуролини топширган фуқаро футболга бепул билет олади. Яқинда Бразилия Адлия вазири аҳолини қуролсизлантириш борасидаги режа устида иш бошлади. Маълумотларга кўра, охирги 10 йилда мамлакатда ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда амалга оширилган қотилликлар сони кескин ортган, бу борада Бразилия дунёда биринчи ўринга чиқиб олган. Ҳар учта оиладан бирида ўқотар қурол бор, у қайд эттирилган ёки ноқонуний сотиб олинган бўлиши ҳам мумкин. Аксар одамлар кўчага тўппончасиз чиқмайдиган бўлиб қолишган. Бразиялия аҳли футболни қанчалик севиши бутун дунёга маълум. Ҳукумат ана шу севгидан фойдаланиб қолиш илинжида. Агар ким қуролининг баҳридан кечса, жаҳон чемпионатига бепул чиптани қўлга киритади. Тўппончасини топширганлар эса дунё футболи юлдузлари дастхати туширилган футболка ва тўпларга эга бўлишади. Халқаро футбол федерацияси Бразиялия ҳукуматининг бу режасига қаршилиги йўқлигини, аммо бепул чипталар етмай қолиши мумкинлигини билдирди. 7x7
|
|
| |
OSIYO | Date: Chorshanba, 21-Dek-2011, 14:28 | Message # 29 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Жон Терри ирқчиликда айбланиб маҳкамага тортилмоқда
Англия футбол жамоасининг сардори Жон Терри Премьер Лига ўйини чоғида футболчи Антон Фердинандга қарши ирқчи сўзни ишлатгани учун жиноий жавобгарликка тортилади.
Терри Куинс Парк Ренжерснинг 26 ёшли ўйинчисига қарши 23 октябрда бўлиб ўтган ўйинда ирқий ҳақоратомуз сўзларни ишлатгани даъво қилинади. Алоқадор мавзулар Футбол
Бош прокуратура жаноб Терри ирқчилик асосида жамоатчилик тартибини бузишда айбланишини билдирди.
31 ёшли Терри айбловга қарши тиш-тирноғи билан курашишини билдирган. "Адолатли маҳкама"
Полиция ўтган ноябрда Челси жамоаси сардорини сўроқ қилган ва декабр ойида ишни прокуратурага оширган.
Лондон бош прокурори Алисон Сондерс бугун Метрополитан полициясига Жон Терри ирқчилик асосидаги жамоатчилик тартибини бузиш айби билан маҳкамага тортилишини тавсия қилганини айтди.
"Далил-исботлар эҳтиёткорлик билан кўриб чиқилиши ортидан мен жиноий жавобгарлик учун етарли далиллар бор ва у жамоатчилик манфаатида деб ўйлайман", деди Сондерс хоним.
"У жиноий жавобгарликка тортилгани борасида огоҳ қилинди ва адолатли маҳкамага ҳақлидир", дея қўшимча қилди у.
Жон Террини маҳкамага тортиш қарори полицияга бир фуқародан шикоят келиб тушиши ортидан қабул қилинган.
Жаноб Фердинанднинг ўзи бу иш бўйича "жуда кучли" ҳиссиётлари борлигини билдирган.
Жон Терри эса ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.
"Менга айблов эълон қилиш қароридан ҳафсалам пир бўлди ва имконқадар тез орада айбим йўқлигини исботлашга имконият берилади деб умид қиламан", деди у.
"Мен ҳеч қачон ҳеч кимга ирқчи сўзни айтмаганман ва барча ирқлар ва ҳар қандай қатлам одамларини ўзимнинг энг яқин дўстларим орасида кўраман", дея қўшимча қилди у. Жаноб Терри, шунингдек, ўз айбсизлигини исботлаш учун тиш-тирноғи билан курашишини билдирди. bbc
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 22-Dek-2011, 16:27 | Message # 30 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| АНГЛИЯ ТЕРМАСИ САРДОРИ ИРҚЧИЛИКДА АЙБЛАНЯПТИ
Футбол бўйича Англия терма жамоаси сардори ва айни пайтда «Челси» клуби ҳужумчиси Жон Терри ирқчиликда айбланмоқда. Прокурорларнинг таъкидлашича, у «Куинс Парк Рейнжерс» футболчиси Антон Фердинандни камситадиган гапларни гапирган. Келгуси йилнинг 1 февралида Терри судда ҳозир бўлиши керак. Унинг ўзи айбловни тан олмаяпти. «Яқин дўстларим орасида турли ирқ ва диндагилар анчагина, – дейди у. – Мен кучим борича айбсизлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. Мен ҳар доим ирқчиликка қарши бўлиб келганман ва жамиятда унга ўрин йўқ деб ҳисоблайман». «Челси» раҳбарияти ўз ҳужумчисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Агар Террининг айби исботланса, у 2,5 минг фунт стерлинг тўлашига тўғри келади. Қора танли Антон Фердинанднинг айтишича, шу йилнинг 23 октябрида бўлиб ўтган Англия премьер-лигаси матчидан сўнг Жон Терри уни ҳақоратлаган. Террининг айнан нима дегани журналистларга номаълум, лекин гап ирқчилик ҳақида кетар экан, буни тахмин қилиш қийин эмас.
|
|
| |