“Биз Китоб ато этган зотлар (орасида) уни тўғри тиловат қиладиган қишилар (ҳам бор)дирки, ана ўшалар (Қуръонга) иймон келтирурлар. Ва кимда-ким унга (Қуръонга) кофир бўлса, ўшалар зиён кўргувчилардир” (Бақара, 121).
Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.
Абу Умомадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон ўқинглар. Чунки у (Қуръон) Қиёмат кунида ўқигувчиларига шафеъ бўлади», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Мана Аллоҳ таолонинг мадади билан тажвид дарсларимизни бошлаяпмиз. Аллоҳ бошлагани ишимизни ҳайрли ва давомли қилишини сўраб қоламиз.
Этот сайт использует файлы cookies для более комфортной работы пользователя. Продолжая просмотр страниц сайта, вы соглашаетесь с Политикой использования файлов cookies.
Hush kelibsiz saytimizga! Qanday yordam kerak? iltimos ayni saytdagi muammo yoki tushunmovchilik haqida habar yo'llang.Aks holda jiddiy bo'lmaga har qanday savol etiborsiz qoldirilishi mumkin! Yoki pastdagi savollardan tanlashingiz mumki!