23.11.09 21:20 Чўчқа тумови Ўзбекистонга етиб келдими?
Uznews.net – Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий эътирозларига қарамай, Ўзбекистонда “чўчқа тумови”нинг бошланиш эхтимоли бор. Сўнгги ҳафта ичида, Тошкентдаги биргина 16 шаҳар касалхонасида етти нафар бемор ушбу касалликдан вафот этди.
Яқинда 16 Тошкент шахар касалхонасида карантин эълон қилинди. Эндиликда у ерга фақат беморларнинг энг яқин қариндошларини ва фақат юзларига ниқоб таққан ҳолда киритишади. Касалхона Ҳудди ходимлари ва беморларнинг ўзлари ҳам шундай дока ниқоб таққан ҳолда ҳаракат қилишади.
Шифохонада даволанаётган одамларнинг сўзларига кўра, пульмонология бўлими “чўчқа тумови” ташхиси билан келган беморларга тўлиб кетган. Шифохона медперсонали махфийлик шарти билан бошқа беморларни ўта эхтиёт бўлишга чақиришмоқда.
«Мен бу ерга ўз соғлиғимни тиклаш учун келгандим – бу ерда эса “чўчқа тумови” билан оғриганлар ётибди. Бутун ҳаракатимни тезроқ бу ердан соғайиб чиқиб кетишга сарфлаяпман», - дейди 16 шаҳар касалхонаси беморларидан бири.
Бошқа шифохоналар хам шу ахволдан мустасно эмаслигини тасаввур қилиш мумкин. Масалан, пойтахтнинг Юнусобод туманида яшовчи бир фуқаронинг сўзларига кўра, унинг яқин таниши 17 шаҳар шифохонасига “тумов” ташхиси билан ўзининг кичкина ўғлини олиб келади, бир ҳафтадан кейин уни чиқаришади, келаси куни у вафот этади.
Нима учун, деган савол кўндаланг бўлади? Ва Тошкентда “чўчқа тумови”га учраган қанча бемор бор? Бутун распубликадачи?
Ўз исмини очиқламасликни лозим кўрган 16-шаҳар касалхонаси санитаркаси сўзларига кўра, ушбу касалликнинг дастлабки симптоми билан касалхонага Қозоғистон фуқаролари келтирилишган.
Эхтимол, 15 ноябрдан Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегараларининг ёпилиши боиси, айнан Ўзбекистон худудида, чўчқа тумовига чалинган Қозоғистон фуқаросининг пайдо бўлиши билан боғлиқдир.
Айни пайтда, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкентнинг 16 шаҳар шифохонасида “чўчва тумови”га учраган беморлар борлинини мутлақо инкор этишмоқда.
Умумжаҳон ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда чўчқа тумовига чалиниш бўйича 483 минг ҳолат қайд этилган, шуларнинг 7 минги ўлим билан тугаган.
Uznews.net
Alloh asrasin! Birodarlar! Yaqinlarimizga yetkazaylik o`ta ehtiyot bo`lishsin ko`chalarda.....