RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
MASHHUR DUBAI INQIROZDA
FIGHTERDate: Chorshanba, 09-Dek-2009, 10:24 | Message # 1
Orta tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 61
Status:
Бутун дунё иқтисодий инқироздан энди халос бўлиб, исломий молия, хусусан, исломий банк тизими бу инқироздан ҳеч бир зарар кўрмаганлиги туфайли тобора оммалашиб бораётган бир пайтда, ўтган ҳафтанинг охирида инвестицион доираларда ташвишли шов-шув кўтарилди. Маълум бўлишича, Дубай амирлиги дефолт ҳолатига келиб қолиб, қарзга ботиб қолган давлат компанияси кредиторлардан қарз муддатини узайтиришни илтимос қилган экан. Ушбу қарз мажбуриятлари орасида «суқуқ» исломий облигациялари ҳам бўлган.

Расмий Дубайнинг эълон қилишича, «Dubai World» давлат конгломерати 59 млрд долларлик қарзларнинг тўлов муддатини 6 ойга кечиктиришни қарз эгаларидан илтимос қилишга мажбур бўлган. Бу хабардан кейин жаҳон фонд бозорларида пайшанба ва жумъа кунлари мисли кўрилмаган миқдорда харидлар амалга оширилди. Ийд Қурбон муносабати билан якшанба кунигача таътилда бўлган Амирликларнинг ўз фонд бозорида эса курслар кескин пасайиб кетди.

«IslamOnline» маълумотларига кўра, инвестицион ҳамжамият дефолт юз берса, Амирликларнинг кредиторлари ҳимоясиз қолишидан ташвишланмоқда. «Trowers & Hamlins» юридик фирмасининг ҳамкори Нил Даунснинг айтишича, биринчидан, қарз олиш навбатида турган кредиторларнинг қандай тартибда сараланиши аниқ эмас.

Дубайнинг қарз муаммолари инқирознинг баъзи экспертлар башорат бераётган иккинчи тўлқини муносабати билан ташвиш уйғотмоқда. «The Times» нашри «Deutsche Bank» стратеги Жим Рейднинг сўзларидан қуйидагича иқтибос келтиради: дунёдаги кўплаб мамлакатлар ҳукуматларининг балансида «банан пўчоғи» (хавф ёки хатарни англатувчи инглизча жумла) жуда кўп учрайди. У дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шунга ўхшаш воқеалар рўй бериши мумкин, деб ҳисоблайди.

Қўшни Абу Даби амирлиги қарзларни тўлашда Дубайга қисман бўлса ҳам ёрдам беришни ваъда қилди. БАА Марказий банки эса ўз навбатида Дубайнинг маҳаллий ва хорижий кредиторларини қўллаб-қувватлашни режалаштираётганлигини маълум қилган.


SHERZODBEK
 
OSIYODate: Seshanba, 21-Iyun-2011, 00:40 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
mavzu yopildi,qiziqarsiz bo'lgani uchun
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: