RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
DUNYONING ENG QUDRATLI SHAHSLARI
FIGHTERDate: Payshanba, 12-Noya-2009, 10:57 | Message # 1
Orta tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 61
Status:

Обама Бин Ладин билан бир рўйхатда

“Forbes” шу пайтгача дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатини эълон қилиш билан танилган.
12.11.2009
АҚШдаги “Forbes” медиа ташкилоти дунёдаги энг қудратли одамлар рўйхатини эълон қилди. Биринчи марта тузилаётган мазкур рўйхатдан 67 кишининг исм-фамилияси жой олди.

Рўйхатдаги биринчи ўринни АҚШ президенти Барак Обама эгаллагани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаса керак.

Лекин рўйхат давомида кутилмаган исмлар ҳам бор.

Хўш, “қудратли”, дер экан, “Forbes” нимани назарда тутган?

“Forbes” шу пайтгача дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатини эълон қилиш билан танилган.

Дунёнинг энг қудратли одамлари рўйхати журналнинг янги лойиҳаси.

Лекин “қудрат” тушунчасига ҳар ким ҳар хил маъно беради.

Масалан, диний соҳада узоқ вақт ҳукмронлик қилиб турадиган арбобнинг қудрати билан ҳокимият тепасига муайян муддатга келадиган арбобнинг кучини қиёслаш мумкинми?

“Forbes”га кўра, бу савол жавобини излаш ва ниҳоят қудрат тушунчасининг критерийларини ишлаб чиқиш кўп вақт олди.

Биринчидан, рўйхатга киритилиши мумкин бўлган арбобнинг таъсири ўтиши мумкин бўлган одамларнинг нуфузи қанчалик катта?

Иккинчидан, у назорат қиладиган молиявий ресурслар кўлами қанчалик кенг?

Учинчидан, арбобнинг таъсири ўтадиган соҳалар қанчалик кўп?

Ва ниҳоят, тўртинчидан, у ўз қўлларидаги қудратни, ваколатларини қанчалик фаол ишлата билади?

Бу критерийлар билан ёндошув ажабтовур натижаларни келтириб чиқарди.

Масалан, АҚШдаги Wal-Mart супермаркетлар тармоғи президенти Michael Duke рўйхатнинг 8-қаторини эгаллади.

Натижада у Россия президенти Дмитрий Медведевдан бир неча ўн баравар қудратлироқ бўлиб чиқди.

Медведевга рўйхатдаги 43-ўрин насиб қилди. У америкалик таниқли телебошловчи Oprah Winfreyдан 2 қатор тепада холос.

Янаям қизиғи шуки, президент Медведев рўйхатнинг 43-қаторида, Россия вице-бош вазири Игорь Сечин эса, 42-ўринда.

Айтишларича, Сечин Кремлнинг "серий кардинали" ҳисобланади.

Энг қудратли арбоблар рўйхатидан жой олган яна бир россиялик Владимир Путиндир. Унинг исмини “Forbes” рўйхатнинг тепасига – 3-ўринга ёзибди.

Журнал биринчи ўринни Барак Обамага ва ундан кейинги ўринни Хитой раҳбари Ху Цзинтаога берган.

Сиёсатшунослар Хитойни АҚШдай супердавлатнинг ягона рақобатчиси сифатида тан ола бошлаётганлари ҳисобга олинса, Хунинг Обама билан ёнма-ён туриши бировни ҳайрон қолдирмайди.

“Forbes” рўйхатига киритилгани эътироз уйғотиши мумкин бўлган шахслар ҳам анчагина. Улардан бири мексикалик Joaquin Guzmanдир.

Мексикадаги энг йирик наркокартелнинг бошлиғи Guzmanнинг мол-мулки, маълумотларга қараганда, 1 миллиард долларли.

Мексика шимолидаги тоғларда яшириниб яшайдиган бу миллиардернинг боши учун 2 миллион доллар тикилган, дейишади.

Мексика ҳукумати жорий бошида Guzmanни дунё миллиардерлари рўйхатига қўшгани учун “Forbes”дан хафа ҳам бўлган эди.

Баҳс-мунозаралар келтириб чиқариши мумкин бўлган шахслардан яна бир нечаси бор рўйхатда. Улардан бири 37-ўринни эгаллаган Усама Бин Ладин, иккинчиси 38-ўриндаги Покистон Бош вазири Сайид Юсуф Ғилоний, яна бири Эрон давлати раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоманайидир.

Қудратли арбоблар рўйхатида аёллар ҳам бор. Улардан бири Германия канцлери Ангела Меркел бўлса, иккинчиси АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтондир.

"Forbes" рўйхатига ҳаммаси бўлиб 67 кишининг исм-фамилияси киритилган.

Рўйхатдан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон раҳбарининг исмини топмадик.


SHERZODBEK
 
OSIYODate: Seshanba, 21-Iyun-2011, 11:26 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
Mavzu yopildi
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: