DURDON | Date: Yakshanba, 18-Avg-2013, 03:43 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Доридан заҳарланиб қолганда
Дорининг даво дозасини ошиб ичиб юборганда тез медицина ёрдами бериш зарур бўлади. Бундай реакциялар дорини кўтара олмасликка, организмнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлади ва улар дорининг даво дозасини ошганда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Одам бундай дорини ичишни тўхтатганда ёки тегишлича даво ол-ганда бу реакциялар ўтиб кетади.
Бирор дорининг аллергик реакция бериши ва қўшимча таъсир кўрсатиши маълум, врач беморга дори буюрганда ана шуларни эътиборга олади. Мана шунинг учун ҳам дориларни врачнинг қатъий кўрсатмаси асосида ичиш лозим.
Одам кўпинча врачдан берухсат, дўстлари, таниш-билишларининг маслаҳати билан бир хил ёки бир неча турдаги дориларни ўзича бирданига ичганида заҳарланиб қолади. Баъзилар дори дозасини ошириб ичганда аҳвол тезроқ яхшиланади, деб нотўғри ўйлайдилар.
Баъзи дориларни, масалан, уйқу дориларини, тинчлантирувчи препаратларни биргаликда кайфи бор одам ичганда ҳам заҳарланиш рўй беради. Кўпинча болалар дорилардан заҳарланиб қолади. Бунга жуда кўп ҳолларда катталар сабабчи бўладилар, чунки улар дориларни болалар тега олмайдиган жойга яшириб қўймайдилар.
Уйқу дорилари ва тинчлантирувчи препаратлардан заҳарланиш кўпроқ учрайди, бу дорилар деярли ҳамма оилада бўлади. Бунда одамни уйқу босади, бўшашади, ҳаракатлар ҳолати бузилади, сал гандираклаб юради. Агар у дорини жуда кўп ичмаган бўлса, бу аломатлар орадан бир неча соат ўтгач ёки 1-2 кундан кейин ўтиб кетади. Мабодо одам оғир заҳарланиб, ҳушидан кетса, у албатта касалхонада даволанади.
Сўнгги йилларда юрак-томир системасининг турли касалликларини даволаш учун буюрилган дорилар (дигоксин, дигитоксин, обзидан, изоптин, финоптин, гомитон, клофелин ва бошқалар)дан заҳарланиб қолиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда. Одатда бу дорилар дозадан ортиқ миқдорда ичилганда юрак ритми бузилади, юрак тўсатдан тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун заҳарланиб қолганга шубҳа бўлганда тезда врач чақириш зарур.
Иситма туширадиган, шамоллашга қарши дорилар (ацетилсалицилат кислота, амидопирин, парацитамол, аналгин), сульфалинамидлар (эгазол, сульфадиметоксин ва бошқалар) деярли ҳамма хонадондан топилади. Безарар бўлиб кўринган бу дориларни ҳам дозадан ортиқ ичганда ўткир заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин, бунда жигар, буйрак заҳарланади. Баъзи аёллар ҳомиладорликни тўхтатиш учун токсик дорилардан фойдаланадилар. Бу ҳам кўпинча заҳарланишга олиб келади. Бироқ аёл одатда хоҳлаган натижага эриша олмайди, унда заҳарланиш аломатлари тезда намоён бўлади. У қайт қилади, қорни оғрийди, юрак уриши тезлашади. Жуда оғир ҳолларда эшитиш, кўриш қобилияти бузилади, юрак фаолияти издан чиқади.
Доридан ўткир заҳарланиб қолган ҳар қандай ҳолларда зудлик билан «Тез ёрдам» машинасини чақиринг. У келгунча бемор меъдасини чайишга ҳаракат қилинг.
Бемор ҳаракатлари ўзгарса, гандираклаб юра бошласа, уни дарров ўринга ётқизиб қўйинг. Агар у ҳушидан кетса, бошини ён томонга буриб қўйинг.
«Тез ёрдам» машинаси келганда бемор ичган дори қутисини медицина ходимига беришни унутманг. Агар иложи бўлса, дорини қачон, қанча миқдорда ичганини айтинг.
|
|
| |