Savol-Javob
|
|
Wolf | Date: Dushanba, 28-Iyul-2008, 11:47 | Message # 1 |
Yahshi tajribali
Group: Foydalanuvchi
Messages: 103
Status:
| Islom Haqida Savollaringiz bo'lsa shu erda so'rang, Javoblar bo'lsa bo'lashing.
|
|
| |
Wolf | Date: Dushanba, 28-Iyul-2008, 11:49 | Message # 2 |
Yahshi tajribali
Group: Foydalanuvchi
Messages: 103
Status:
| Mani bir Savolim Bor edi. Shu bir hil joylarda quron o'qish kerak bo'lib qoladi, shunda qaysi suralarni o'qish kerak, nechi marta , o'zi qandoq qilib o'qish kerakligini iltimos shu erga yozib yuboring. Rahmat
|
|
| |
jamshidbek | Date: Shanba, 02-Avg-2008, 12:16 | Message # 3 |
Orta tajribali
Group: Foydalanuvchi
Messages: 41
Status:
| Salom Wolf. Quroni karim suralarini o'qishlikda avvalo tajvid bilan o'qishni o'rganish kerak bo'ladi, so'ngra bilgan suralaringizni sharoyitga qarab uzunroq yoki qisqaroq suralarni o'qiyverasiz
|
|
| |
YusufUlugbek | Date: Yakshanba, 03-Avg-2008, 09:20 | Message # 4 |
Yangilardan
Group: Foydalanuvchi
Messages: 13
Status:
| Assalomu alaykum do'stlarim. Mening savolim bor edi. Saytda turgan do'stlar bilan muloqot qilish imkoni bormi? agar bor bo'lsa tartibi qanday? Yana , Evropa va Avstraliyadagi lar bilan ham bog'lansam bo'ladimi? Ularni juda sog'indim. Katta rahmat.
|
|
| |
Wolf | Date: Juma, 22-Avg-2008, 23:13 | Message # 5 |
Yahshi tajribali
Group: Foydalanuvchi
Messages: 103
Status:
| Jamshid aka rahmat sizga...ah yana so'ramoqchi edim Ro'za oyi qachon kirib keladi ? va qaerdan vaqtlarni topsa bo'ladi shu calendarini ham bersangizlar kottakon rahmat
|
|
| |
jamshidbek | Date: Shanba, 23-Avg-2008, 00:10 | Message # 6 |
Orta tajribali
Group: Foydalanuvchi
Messages: 41
Status:
| Wolf. Assalomu alaykum sog-omonmisiz kirib kelayotgan ramazon oyi muborak bo'lsin. Hudo hohlasa ro'za 1-sentyabrdan ekan. Hijriy kalendarni mana bu joydan ko'rishiz mumkin, ko'k yozuvdagi raqamlar melodiy sana (hozirgi hisob) qizil raqamlarda esa hijriy sana ko'rsatilgan (islomiy hisob) ro'zani boshlanishi bir kunga farq qilishi mumukin. Agar saharlik va iftorlik vaqtlarini bilmoqchi bo'lsangiz Azon aytadigan programmani kompyuteringizga ornatsangiz yanaham osonroq boladi o'rnatayotib o'zingiz yashayotgan davlatni tanlaysiz keyin shahringizni tanlysiz bu programma internetsiz ham ishlayveradi Alloh hammamizga ramazon oyini muborak qilsin
Message edited by jamshidbek - Shanba, 23-Avg-2008, 00:43 |
|
| |
jamshidbek | Date: Shanba, 23-Avg-2008, 06:55 | Message # 7 |
Orta tajribali
Group: Foydalanuvchi
Messages: 41
Status:
| Assalomu alaykum ro'zaning saharlik va iftorlik vaqtlarini bilish uchun yanaham qulayroq "MOBIL AZAN" programmasi dunyo bo'yicha 6000 ta shahar vaqtiga sozlash mumkin 5 vaqt namozga azon aytadi. Java bilan ishlaydiga aksar telefonlarga tushadi
Message edited by jamshidbek - Shanba, 23-Avg-2008, 06:58 |
|
| |
MASTER | Date: Shanba, 23-Avg-2008, 07:04 | Message # 8 |
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7402
Status:
| jamshidbek, Rahmat sog' bo'ling Olloh rozi bo'lsin
|
|
| |
Solih_96 | Date: Yakshanba, 17-Noya-2013, 11:02 | Message # 9 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:
| SAVOL: Imomlikni o'z bo'yniga olgan inson vazifalari qanaqa bo'ladi
<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 18-Noya-2013, 02:17 | Message # 10 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имомлик намозга нисбатан шариатда шартлари белгиланган масъулиятдир. Уни ўзида мазкур шартларни мужассам қилган ҳар бир мусулмон адо қилиши мумкин.
Шунинг учун, намозда имом бўладиган шахс ҳақида кўпгина шаръий ҳукмлар келган.
Имомликнинг тўғри бўлиши шартлари;
1. Ислом.
Мусулмонмас одам имом бўлиши мумкин эмас. Биров мусулмонлигининг билмайдиган одамнинг орқасидан намоз ўқиса, намози қабул. Намоздан кейин мусулмонлиги рост бўлса, гап йўқ. Аммо имомнинг мусулмонмаслиги аён бўлиб қолса, намозни қайтадан ўқийди.
2. Ақл.
Ақли йўқ одамнинг ортидан намоз ўқиб бўлмайди.
3. Балоғатга етган бўлиш. Балоғатга етмаган бола имом бўла олмайди.
4. Эркаклик.
Аёл ва хунаса ҳақиқий эркакка имом бўлиши мумкин эмас.
5. Таҳоратли бўлиш.
Бетаҳорат одам имом бўла олмайди.
6. Қироат ва арконларни яхши қила олишлик.
Қироатни яхши қила олмайдиган кишининг ортидан намоз ўқиш жоиз эмас. Қори одам оми одамнинг ортидан намоз ўқиши мумкин эмас. Агар шундоқ бўлиб қолса, қори намозини қайтадан ўқийди.
Шунингдек, рукуъ, сажда, қаъда каби намознинг рукнларини қила олмайдиган одамнинг ортидан соғ одам намоз ўқиши мумкин эмас.
7. Бировга намозда иқтидо қилиб турмаган бўлиши шарт.
8. Узрлардан саломат бўлмоғи.
Узрлар деганда доимо бурнидан қон оқиб туриши, сийдиги оқиб туриши, ел чиқиб туриши каби нарсалар англанади.
9. Тили бурро бўлиб барча ҳарфларни тўғри талаффуз қила олиши шарт. Тили чучук ёки дудуқ кишилар имом бўла олмайдилар.
Энди имомликка ўтишга ҳақилроқ бўлганлар тартиб билан баён қилинади;
Имомликка ҳақлироғи;
1. Суннатни билувчироғидир.
2. Сўнгра қорироғи.
3. Кейин парҳезгарроғи.
4. Сўнг ёши каттароғи.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, суннатни яхши биладиганлари. Агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги ўзи учун тайёрланган жойга ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса майли», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадиси шарифда ким имом бўлиши кетма-кет бир неча сифатлар ила баён қилиб берилмоқда. Шу билан бирга уламоларимиз таъкидлаганидек, мазкур сифатларда ўша вақт воқеълиги эътиборга олинмоқда.
Энди ўша сифатларни бирин кетин кўриб чиқайлик.
Аввало ҳар бир қавмга уларнинг ичидан:
«Аллоҳнинг китобига қорироқлари имом бўлади».
Бу имом танлаш вақтида аввало Қуръонни билиш, қироат қилиш сифатига қаралади, деганидир.
«Агар қироатда баробар бўлсалар суннатни яхши биладиганлари», бўлади.
Баъзи уламолар имомликка даъвогорлар ичидан муносибини танлаш учун худди шу тартиб йўлга қўйилиб, биринчи қори, иккинчи олим бўлади, деганлар. Уларнинг далили ушбу ҳадиснинг зоҳири.
Лекин, жумҳур уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам, суннатни яхши биладиган олим шахс қоридан муқаддам бўлади, деганлар.
Чунки, олим одам намозга керакли Қуръон қироатини яхши билиши турган гап, аммо қори одам намозда юзага келиб қоладиган масалаларни дарҳол ҳал қилиб кетавериши мумкин эмас, деганлар.
Ушбу ҳадисда қорини муқаддам қилиниши, саҳобаи киромларнинг қорилари олимлари бўлганлиги эътиборидандир.
Демак, намоз ҳақида энг илми кўп одам зоҳирий фаҳш ишлардан четда бўлиши ва Қуръондан керагини яхшилаб ёдлаган бўлиши шарти билан имомликка энг ҳақли одам бўлади.
Имом Табароний ва ал-Ҳокимлар Абу Марсд ал-Ғанафийдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар намозингизнинг қабул қилиниши сизларни масрур қиладиган бўлса, сизга уламоларингиз имомлик қилсин. Чунки улар сиз билан Роббингиз орасида ҳайъ-атингиздир», деганлар.
Ундан кейин қорироғи бўлади.
Кейин парҳезгарроғи бўлади. Яъни, тақ-вонинг устига шубҳали нарсалардан ҳам ўзини олиб қочадиган одам.
Аввал ўтган сифатларда савияси тенг бўлиб қолган кишилардан ёши каттаси имомликка тақдим қилинади.
Ундан кейинги ҳақлилар қуйидагича;
Хулқи яхшиси, таҳажжудни қўп ўқийдигани, насаби шарафлиси ва кийими тозаси.
Саволда келган кўпгина нарсалар шариат кўрсатмаси бўйича имомлик вазифаси эмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Валлоҳу аълам.
Raxmatulloh qori Habibulloh o'gli
|
|
| |
Solih_96 | Date: Seshanba, 19-Noya-2013, 08:20 | Message # 11 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1749
Status:
| Rahmat savolimga etarlicha javob oldim
<إن شاء الله>"AlLoH yO'lIdA fAqAt sOlIh AmAl QiLuVcHi"<بوه مساعدتنا>
|
|
| |