Iyso alayhissalom Islomdagi o'rni
|
|
SANJAR80 | Date: Shanba, 31-Okt-2009, 17:15 | Message # 1 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Ийсо алайҳиссаломнинг даъватларини эшитган, мўъжизаларини кўрган одамлар у зотга иймон келтириб, эргаша бошладилар. Улар кундан кунга кўпайиб борди. Бу ҳол яҳудийларни ташвишга солди. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдиришга қасд қилдилар. «Нисо» сурасидаги ушбу оятларда ўша машъум ниятнинг ҳақиқати баён қилинади: «Биз Аллоҳнинг Расули Масиҳ Ийсо ибн Марямни ўлдирдик», деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Аслида, яҳудийлар Ийсо алайҳиссаломни Пайғамбар деб тан олмаганлар. Бу ердаги «Аллоҳнинг Расули» дейишлари истеҳзо ва масхара учундир. Улар Ийсо алайҳиссаломни ўлдирганликларини даъво қиладилар. Лекин бу қуруқ даъво, холос. Ҳақиқатни эса, Қуръони Карим баён қилади: «Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди». Ийсо алайҳиссаломга яҳудийлар суиқасд қилганларининг қиссаси маълум ва машҳур. Бу қиссани буюк тафсирчилардан Ибн Касир раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагича ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло Ийсо ибн Марямни очиқ-ойдин аломатлар ва ҳидоят ила Пайғамбар қилиб юборганида, яҳудийлар у зотга берилган Пайғамбарлик ва мўъжизаларга ҳасад қилдилар. У киши кўр бўлиб туғилганларни ва песларни даволар, ўликни Аллоҳнинг изни ила тирилтирар, лойдан қушнинг шаклини ясаб унга пуфласалар, Аллоҳнинг изни ила қуш бўлиб учиб кетар эди. Шунга ўхшаш кўпгина мўъжизалар билан у кишини Аллоҳ қўллаб-қувватлаган эди. Яҳудийлар эса, у кишини ёлғончига чиқардилар, хилоф қилдилар ва имкони борича у зотга озор беришга ўтдилар. Ҳаттоки, Аллоҳнинг Пайғамбари Ийсо алайҳиссалом улар бор жойда турмайдиган бўлдилар. Кўпинча оналари билан бирга саёҳатда юришга мажбур бўлдилар. Яҳудийлар бу билан кифояланиб қолмадилар, у зотни ўша даврдаги Дамашқнинг подшоҳига чақдилар. Подшоҳ юлдузларга сиғинадиган мушриклар тоифасидан эди. Унинг миллатига, юнон, деб ном берилган эди. Яҳудийлар унга: «Байтул Мақдисда бир одам чиқиб, кишиларни фитнага солмоқда, адаштирмоқда ва фуқароларни подшоҳга қарши қўймоқда», деб хабар етказдилар. Бундан подшоҳнинг ғазаби чиқди. Байтул Мақдисдаги ноибига мазкур одамдан эҳтиёт бўлиш, уни осиб, бошига тикон қўйиб, унинг шарридан одамларни сақлаш фармонини берди. Мактуб Байтул Мақдиснинг волийсига етиб келганида, у фармонни бажаришга отланди. Бир тоифа яҳудийлар билан Ийсо алайҳиссалом турган жойга борди. У киши ўзларига яқин кишилар билан бирга эдилар. Уларнинг сони ўн икки-ўн уч ёки ўн еттита эди.
|
|
| |
SANJAR80 | Date: Shanba, 31-Okt-2009, 17:16 | Message # 2 |
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
| Бу воқеа жума кунидан шанбага ўтар кечаси содир бўлди. Яҳудийлар уларни қамалга олдилар. Ёки улар босиб киришади, ёки ўзлари уларнинг олдига чиқишлари керак–бундан бошқа илож қолмаганини англаб етган Ийсо алайҳиссалом шерикларига: «Кимингизга менинг тусим ўтса, ўша одам жаннатда мен билан бирга бўлади», дедилар. Бу ишга бир ёш йигит тайёрлигини билдирди. Уни хиёл ёш санадилар, юқоридаги гапни иккинчи, учинчи бор такрорладилар. Ҳар сафар фақат ҳалиги йигит ўз тайёрлигини билдирди. Ийсо алайҳиссалом: «Сен ўшасан!» дедилар. Аллоҳ таоло у йигитни Ийсо алайҳиссалом тусига киритди. Томнинг шифтидан бир туйнук очилди. Ийсо алайҳиссаломни мудроқ олди. Шу ҳолда осмонга кўтарилдилар. У зот кўтарилганларидан кейин, шериклари ташқарига чиқдилар. Яҳудийлар қоронғуда ҳалиги йигитни, Ийсо, деб ўйлаб, ушлаб, осдилар ва бошига тикон қўйдилар». Кўпчилик ривоятларда, Ийсо алайҳиссаломнинг тусига кирган ва қатл этилган ҳаворийларнинг ичида бўлган Яҳузо Эсхурютий исмли одам. У хиёнат қилиб Ийсо алайҳиссаломнинг беркинган жойларини яҳудийларга кўрсатиб берган эди, дейилади. Аммо ишга бу билан нуқта қўйилгани йўқ. Асосий ихтилофлар айнан ушбу воқеадан сўнг бошланди. Таъкидланганидек, ҳодиса кечанинг қоронғусида, тўс-тўпалоннинг ичида бўлиб ўтди. Кўп нарсалар ноаниқ қолди. Шунинг учун: «Унинг ҳақида ихтилоф қилганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар». Аввало, ҳодисада иштирок этганларнинг ўзлари ихтилофга тушдилар. «Агар ўлдирилган Ийсо бўлса, бирга юрган одам қани? Агар ўлдирилган бирга юрган одам бўлса, Ийсо қани?» дедилар, бир-бирларига. Лекин бирибир ўликни осиб қўйиб, биз Ийсони ўлдирдик, деб мақтаниб юришаверди. Насоролар бўлса, баъзилари бу гапга ишонди, баъзилари «Ийсо ўлгандан кейин кўмилди. Аммо уч кундан кейин яна тирилди», дейишди. Лекин ҳаммаларининг гапи ҳам асоссиз гаплардир. Бу нарса оятнинг сўнгида яна бир бор таъкидланади: «У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, магар гумонга эргашадилар. Уни ўлдирмаганлари аниқ». Хўш, ўлдирмаганлари аниқ бўлса, унга нима бўлган, деган саволга келаси оятда жавоб келади: «Балки, уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир». Мўмин-мусулмонларнинг Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги ақидалари ушбу ва бошқа оятлардан ҳамда саҳиҳ ҳадиси шарифлардан олинган. Унда ҳеч қандай ноаниқлик, шубҳа ёки гумон йўқ. Ҳаммаси аниқ ва очиқ-ойдин. Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломни Ўзига кўтарган пайтда у зот 33 ёшда эдилар.
|
|
| |
Shohruhbek | Date: Yakshanba, 02-Dek-2012, 10:12 | Message # 3 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1247
Status:
| Ривоят: Басралик савдогар Чин мамлакати томон сафарга тайёргарлик кураётганида бир муйсафид унинг кемасига якинлашиб, илтимос килди: - Эй хожа, менинг хузурингга хожатталаб булиб келдим. Мана бу копдаги кургошинни денгиз уртасига етганингда сувга ташлаб юборсанг, зора назирим кабул этилса. Савдогвр муйсафиднинг кимлигини суриштириб билгач, молини олиб колди. Бирок, кемаси денгиз уртасига етганида тусатдан туфон кутарииб, муйсафидниг илтимосини бажаришни унутди. Чинга бориб савдо килаётганида унга бир йигит якинлашиб: Басрада сифатли кургошин булар эди, олиб келмадингизми? – деб суради. Шунда савдогар муйсафидни, унинг омонатини эслаб, «энди буни исроф килгандан кура сотиб, пулига мол олиб, эгасига кайтариб топширганим маъкул куринадир», деган карорда кургошин тула копни йигитга сотди. 20:44 Басрага кайтгач, муйсафид яшаган махаллага бориб билсаки, у вафот этибди. Унга яна бир нарса маълум булибдики, муйсафиднинг бир жияни бор экан. Укасидан ёдгор булмиш бу йигитни чикиштирмас экан. «сен менинг улимимни кутиб юрибсан, бойлигимга эга чикмокчимисан!» деб ранжитавергани сабабли йигит бу шахардан бош олиб кетган экан. Савдогар бирор вориси чикиб колар, деган ниятда Чиндан олиб келган молнии етти юз динорга сотиб, пулини асраб куйди, орадан куп утмай, Чин мамлакатида ундан кургошин сотиб олган йигит келиб дедики: - Мен кургошинни уйга олиб бориб, эритиб курсам, орасидан олтин чикди. Мен сиздан олтин эмас, кургошин сотиб олган эдим. Бу олтинлар мен учун харомдир, токи бу олтинларни узингизга топширгайман, деб изингиздан етиб келдим. 20:44 Шунда савдогар сафар олдидан бир коп кургошин кутариб келган кария вокеасини сузлаб берган эди, йигит маъюс тортиб дедики: - Сиз айтаётган муйсафид менинг амаким эдилар. Бойликни сувга гарк килишдан максадлари – мени бобом ва отамдан колгин меросдан махрум этиш эди. Бирок Аллох мазкур бойликни узимга насиб килган экан, турли восита ва василалар билан менга етказди. Йигитнинг чиндан хам уша муйсафиднинг жияни экани тасдиклангач, савдогар унга етти юз динорни хам бериб: - Сен харомдан пархез килдинг, Аллох сенга уз ризкингни – халол бойликни ато килди, -деди. 20:44 Jon tinchlikmi kirasizu chiqib ketasiz,net yahshi ishlamayoptimi? Yahshi dam oldingizmi? rivoyatlar yoqqan bo'lsa ko'nglim tog'day ko'tariladi
|
|
| |