RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Payg'ambarimiz (s.a.v) mo'jizalari
DURDONDate: Juma, 13-Dek-2013, 20:22 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Макка шаҳрига келганларида, ўзлари бошчилигида дастлаб қурилган масжиднинг эни қирқ газ, узунлиги юз газ бўлган. Унинг устунлари хурмо дарахтидан ясалган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума хутбасини доим шу устунлардан бирига суяниб ўқир эдилар, дейилади. Чунки у пайтда масжидларда минбар бўлмаган.
Тамидуд Доримий (розияллоҳу анҳу): "Ё Расулуллоҳ, сиз учун минбар ясатсак, унинг устига чиқиб хутба қилсангиз, қандай бўлади, деб сўрайди? У Зот (алайҳиссалом) рухсат берадилар. Шундан сўнг минбар ясаб, уни имомнинг ўнг томонига қўйишади. Манбаларда, Ислом тарихида илк ясалган минбар шу бўлган, дейилади. Жума куни одатдагидек, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) хутба ўқиш учун суяниб, хутба ўқийдиган устун ёнидан ўтиб кетиб, минбарга чиқишга чоғланадилар. Шу пайт ўша устундан йиғи овози эшитилади. У бўталоғидан ажраган туя каби бўзлаб, гоҳо инграб овоз чиқарар эди. Бу товушни шу ерга йиғилган барча саҳобалар эшитишади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) минбарга чиқсалар устундан чиқаётган овоз кучайиб, ҳатто устун силкиниб, гўё қўйиб берса, ёрилиб кетадиганга ўхшарди. Шу онда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) минбардан тушиб, тезлик билан келиб устунни қучоқлаганлар. Устун у зотнинг қучоғларида ўксиб-ўксиб ёш бола сингари юпанган. Бу ҳолнинг гувоҳи бўлган саҳобаларнинг барчалари ўзларини тутиб тура олишмасди. Йиғи овозидан масжиднинг ичи ларзага келади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жамоага юзланиб: "Ушбу устун олдида ҳар жума Аллоҳ таолонинг зикри айтилар эди. Бу сафар ушбу фазилатдан бебаҳра қолганига йиғламоқда. Аллоҳга қасам, агар бунинг йиғисини ўзим келиб тўхтатмаганимда, у қиёмат кунигагача шу тарзда йиғларди”, дейдилар.
Устун йиғидан тўхтагач, унга: “Эй Ҳаннона (йиғлагувчи), хоҳласанг, сени кесиб келган чорбоғга элтайлик. Яна қайтадан илдиз чиқариб кўкарасан. Хоҳласанг, жаннатга кўчат қилиб ўтқазаман, жаннат аҳиллари мевангдан ейишади” дейдилар. Шунда устун бундай жавоб қилади: “Ё Расулуллоҳ, мени жаннатга кўчат қилиб ўтқазинг, мевамни Аллоҳнинг дўстлари есин. Ўткинчи дунёдан кўра абадий жаннатни хоҳлайман”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни жаннатга ўтқазишни унга ваъда қилади. Устунга яқин турган саҳобалар унинг гапини очиқ ва тиниқ ҳолда эшитишган. Ҳар гал устун мўъжизаси ҳақида гапириладиган бўлса, Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) йиғидан ўзини тўхтата олмасди ва дерди: “Бир жонсиз ёғоч Расулуллоҳдан (алайҳиссалом) узоқлашганига шунча ғам чекди. Биз умматлар у зотнинг дийдорини истаб яхши амал қилиб, йиғлай оляпмизми?”
“Мавоҳиб” китобида бундай дейилади: “Аллоҳ таоло ушбу ёғочга жон ато этди ва тирилтирди. Расулуллоҳнинг (алайҳиссалом) фироқида инсон каби овоз чиқариб йиғлади. Узоқ сафардан қайтган киши ёру дўстлари, яқинларини қучоқлаб кўришганидек, Пайғамбар (алайҳиссалом) уни бағрига олдилар. Ўтган пайғамбарларнинг биронтасига бундай мўъжиза берилган эмас. Ҳазрат Исо (алайҳиссалом) ўликларни Аллоҳнинг изни ила тирилтириб мўъжиза кўрсатган бўлса, Муҳаммад (алайҳиссалом) қуруқ устун билан сўзлашдилар” (Имом Бухорий ривояти асосида).


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: