RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Абдуллоҳ ибни Хузофа
DURDONDate: Chorshanba, 14-Avg-2013, 01:27 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Ҳазрати Умар р.а. халифалик даврида мусулмонлар Румга ҳужум қилдилар ва бир неча мусулмон румликларга асир тушди.
Рум подишоҳи: - Уларни (мусулмонларни) динларига жуда қаттиқ эътикодли дейишади, олиб келиб, бир синаб курмаймизми? - деди. Абдуллох ибни Хузофани олиб келишди. Подишоҳ ва Абдуллоҳ ибни Хузофа ўртасида шундай суҳбат бўлди:

Подшоҳ: – Динингдан қайт ва менинг динимга ўт сени озод қиламан, - дейди.

Абдуллоҳ ибни Хузофа: – Йўқ, - деб жавоб берди

Подшоҳ: – Унда сени ўлдираман, - - дейди.

Абдуллоҳ ибни Хузофа – шу учун келганман аслида, - деб жавоб берди.

Рум подишоҳи уни қийнашни ва «ақли» кириб қолгандан сўнг олиб келишни буюрди. Қийноқлардан сўнг яна олиб келишди. Абдуллоҳ ибни Хузофа бу сафар ҳам кўнмади.

Шунда подишоҳ: - сенга жуда кўп пул бераман, - деб кўндирмоқчи булди.

Абдуллоҳ ибни Хузофа: – йўқ…, - деди қатий овозда

Подшоҳ: - сени…. озод этаман, пул бераман ва ўзимга вазир қилиб тайинлайман. Агар шунгаям кўнмасанг ўлимга маҳкум этаман, - деди

Абдуллоҳ ибни Хузофа: - шу учун келганман аслида – деб сўзини такрорлади.

Подшоҳ буйруқ берди, катта қозонга ёғни қайнатиб Абдуллоҳ ибни Хузофанинг кўз ўнгида бир неча мусулмон асирларини қайнаб турган ёғга ташлашди. Қозонга тушганларнинг гўшти суягидан ажралиб қовжираб қолдилар. Энди Абдуллоҳ ибни Хузофани олиб боришни буюрди. Қозонга яқинлашганда Абдуллоҳ ибни Хузофа йиғлаб юборди. Подишоҳ уни таслим бўлди деб ўйлади ва ёнига бориб:

- Қўрқдингми, таслим бўласанми, шартларимга кўнасанми? – деб сўради.

Абдуллоҳ ибни Хузофа эса: - Йўқ сузимдан қайтганим йўқ, сўзим ўша сўз, йиғлашимни сабаби бошқа, - деди.

Подишоҳ – Хўш, айтчи нега йиғладинг? – деди.

Абдуллоҳ ибни Хузофа: - бир мусулмонни ёғга ташладинг, бир дамдаёқ жони танидан жудо бўлди Аллох учун бир жони фидо бўлди. Ҳозир мениям ташлайсан. Мен ҳам худди улардек бир зумда жоним қурбон булади. Битта жоним билан Аллохни рози киламанми? Нега жоним биттагина? Нега мингта эмас, то ки минг бор жонимни Роббим учун қурбон қилсам ва розилигига эришсам, деб, жонимни битталигига йиғладим, – дея жавоб берди.

Бу сўзлардан таъсирланиб кетган рум подишоҳи: - Кел мени пешонамдан ўп, - деди - сендек одам мени пешонамдан ўпишини истайман, - деди.

Абдуллоҳ ибни Хузофа: - Агар пешонангдан ўпсам бизни озод киласанми? - дейди
Подишох рози булади. Абдуллоҳ ибни Хузофа рум шохининг пешонасидан ўпади ва шоҳ қолган мусулмонларни унга қўшиб озод қилди.

Бу воқеани эшитган ҳазрати Умар р.а.: - Ҳамма мусулмонлар Абдуллоҳ ибни Хузофани пешонасидан ўпсин, - деди ва биринчи бўлиб ўзи ўпди.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: