DURDON | Date: Payshanba, 07-Fev-2013, 16:23 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Арафа кунидаги суннатлари
Ибни Қоййим (роҳимаҳуллоҳ) ҳикоя қилишларича: “Зулҳижжанинг тўққизинчи куни тонг отгач, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари билан бирга Минодан Арафага йўл олдилар. Саҳобалардан баъзилари талбия, баъзилари такбир айтишарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса буларни барчасини эшитар, лекин уларга ҳам буларга ҳам инкор қилмас эдилар. Сўнг бориб Намира масжидига тушдилар. Қуёш заволдан оғгач Қасво номли туялари тайёрланишини буюрдилар. Сўнг Урана деган ердаги водийнинг ўртасига келганларида туяларига минган ҳолда жиддий хутба қилиб, унда Ислом қонун-қоидаларини таъкидлаб, ширк ва жоҳилият аҳлининг қонун-қоидаларини бекор қилдилар. Яна унда барча динлар ҳаромлигига келишган ҳаром нарсаларни ҳаром эканини таъкидлаб ўтдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фақат бир марта хутба қилдилар. Хутбани якунлагач, Билол (розияллоҳу анҳу)га азон айтишни буюрдилар. Сўнг иқомат айтиб, Пешин намозини икки ракаат ўқидилар ва унда қироатни махфий қилдилар. Унинг сўнгидан яна такбир айтиб, Аср намозини икки ракаат ўқидилар. Шубҳасиз бу икки намозни Маккаликлар ҳам қаср ва жам қилиб ўқишди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса уларга намозни тўлиқ ўқишни буюрмадилар. Намозларни адо қилгандан сўнг туяларига миниб мавқифга келдилар ва тоғ бағрида харсанг тошлар олдида қиблага юзланиб турдилар. Пиёдаларнинг кўпчилигини олд тарафларига қўйдилар. Ўзлари туяга минган ҳолда то қуёш ботгунча ёлвориш ва дуо қилиш билан машғул бўлдилар. Одамларни Урананинг ички томонида турмасликка буюрдилар. Арафа Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) турган жойларига хос эмаслигини билдириб: “Мен мана шу жойда турдим. Ваҳоланки Арафанинг ҳамма жойи турадиган жой” -дедилар. Одамларга оталари Иброҳимнинг мероси бўлгани учун ўз маросимларида бўлиб, ўша жойда туришларини билдириб одам юбордилар. Ўша жойда олдиларига бир тўда Наждлик ҳожилар ташриф буюриб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ҳаж ҳақида сўрашган эди уларга: “Ҳаж Арафадир, кимда ким Муздалифа кечаси бомдод намозидан олдин Арафага кириб келса, унинг ҳажи тўлиқ бўлибди. Мино кунлари уч кун. Ким икки кунда шошилиб (зикрни тўхтатса) унга гуноҳ йўқ, ким кейинда (учинчи кунга ҳам) қолса, унга-да гуноҳ йўқдир” - дедилар. Дуоларида икки қўлларини кўкракларигача кўтариб дуо қилдилар ва дуоларнинг энг афзали Арафа куни қилинган дуо эканини хабар қилдилар. Қуёш яхши ботгач, Арафадан Муздалифага Усома ибни Зайдни орқаларига мингаштириб олган ҳолда хотиржамлик билан йўл олдилар. Одамларни хотиржамликка тарғиб қилиб: “Эй одамлар, хотиржам бўлинглар, чунки эзгулик шошилиш билан бўлмайди” – дедилар (Бухорий ривояти, ҳадис рақами: 1671). Ушбу сайрларида талбияни тўхтамай айтиб келдилар. Йўлнинг ўртасида тўхтаб, пешоб қилдиларда, енгилгина таҳорат қилдилар. Шунда Усома: “Эй Расулуллоҳ, Намозми?” - деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):“Намоз ҳали олдингда” - дедилар. Сўнг Муздалифага келиб намозга олинадигандек таҳорат олдиларда, азон айтишга буюрдилар. Азон айтилгач, туриб туяларни чўктириш ва юкларни туширишдан олдин шом намозини ўқидилар. Юклар туширилгач, намозга иқомат айтилди. Сўнг хуфтон намозини азонсиз, иқоматнинг ўзи билан ўқиб бердилар. Бу икки намоз орасида бошқа биронта намоз ўқимадилар. Кейин бомдодгача ухладилар. Ушбу кечани намоз ўқиб ўтказмадилар” (Зодул-маод, Ибни Қоййим, 2/227).
|
|
| |