Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
|
|
DURDON | Date: Seshanba, 05-Fev-2013, 18:43 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Арабчадан Абу Жаъфар ал-Бухорий таржимаси
1 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг наслу-насаблари
У – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Феҳр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъд ибн Аднондир. Шу ергача бўлган сулола насабшунос олимлар томонидан тўғри деб тасдиқланган. Адноннинг Исмоил ибн Иброҳим алайҳимассаломнинг фарзанди эканида ҳеч шубҳа йўқдир (Имом Бухорий, 28; Ибн Ҳишом «Сийра» 1/ 23; Ибн Саъд «Табақот» 1/ 46; Байҳақий «Далоилун-нубувваҳ» 1/ 179).
2 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дояси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дояси – Абдурраҳмон ибн Авф (разияллоҳу анҳу)нинг онаси Шифоъ Авф ибн Абдулҳорис ибн Зуҳранинг қизидир («ал-Бидая ван-ниҳая» 2/ 246).
3 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фарзандлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг еттита фарзанди бўлиб, шулардан учтаси ўғил ва тўрттаси қиз эди.
Ўғилларининг исмлари: Қосим, Абдуллоҳ (уни Тийб (хушбўй) ва Тоҳир (пок, озода, дея лақабланарди) ва Иброҳим.
Қизларининг исми: Зайнаб, Руқийя, Умму Гулсум ва Фотима.Иброҳимдан бошқа барча фарзандлари Хадича (разияллоҳу анҳо)дан таваллуд топганлар. Иброҳим эса мисрлик Мория Шамъун қизидан таваллуд топган. Мория Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чўриси эди.
Фотима (разияллоҳу анҳо)дан бошқа барча фарзандлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик даврида оламдан ўтдилар. Фотима (разияллоҳу анҳо) эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан олти ой кейин дунёдан кўз юмди («Зодул-маъод» 1/ 103).
4 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сут оналари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сут оналари Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба ва Саъд қабиласидан Ҳалима исмли аёлдирлар ( «Сифатус-софваҳ» 1/ 56, 57).
5 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мураббиялари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга волидалари Омина Ваҳб қизи, Абу Лаҳабнинг чўриси Сувайба, Саъд қабиласидан Ҳалима, Ҳалиманинг қизи Шаймоъ ва ҳабашистонлик Барака Умму Айманлар мураббиялик қилдилар («Зодул-маъод» 1/ 83).
6 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ака-укалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сутдош ака-укалари: амакиси - Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Абу Салама ибн Абдуласад Махзумий, Абдуллоҳ ибн Ҳорис, Аниса Ҳорис қизи ва Жудома Ҳорис қизи «Шаймоъ». Кейинги уч киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сут онаси - Ҳалиманинг фарзандларидир («Табақотул-Кубро» 1/ 87-89).
7 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўн битта амакиси бор эди. Улар: Ҳорис, Зубайр, Абу Толиб (исми Абдуманоф), Абдулкаъба, Ҳамза, Муқаввим, Ҳажл (исми Муғийра), Зирор, Қусам, Абу Лаҳаб (исми Абдулъуззо), Ғайдоқ (исми Мусъаб) ва Аббос. Булардан Ҳамза ва Аббос (разияллоҳу анҳумо)ларгина Ислом динини қабул қилдилар (Ибн Саъд «Табақотул-Кубро» 1/ 74-75).
8 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аммалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олтита аммаси бор эди. Улар: Умайма, Умму Ҳаким, Барра, Отика, Софийя ва Арволардир (Ибн Ҳишом «Сийра» 1/169).
9 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдаги пайғамбарлик муҳри
Пайғамбарлик муҳри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқасида, кураклари ўртасида бўртиб чиққан ва кабутарнинг тухумидек бир парча гўштдир (Имом Муслим 11).
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 05-Fev-2013, 18:45 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 10 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муҳтарама рафиқалари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қовушган ўн битта рафиқаси бор эди. Улар тартиб билан қуйидагилардир:
1 – Хадича Хувайлид қизи (разияллоҳу анҳо).
2 – Савда Зумъа қизи (разияллоҳу анҳо).
3 – Оиша Абу Бакр қизи (разияллоҳу анҳо).
4 – Ҳафса Умар ибн Хаттоб қизи (разияллоҳу анҳо).
5 – Зайнаб Хузайма қизи (разияллоҳу анҳо).
6 – Умму Салама Ҳинд Маҳзумийя Умайя қизи (разияллоҳу анҳо).
7 – Зайнаб Жаҳш қизи (разияллоҳу анҳо).
8 – Жувайрийя Мусталақийя Ҳорис қизи (разияллоҳу анҳо).
9 – Умму Ҳабиба Рамла Абу Суфён қизи (разияллоҳу анҳо).
10 – Софийя Ҳуйай ибн Ахтоб қизи (разияллоҳу анҳо).
11 – Маймувна Ҳилолийя Ҳорис қизи (разияллоҳу анҳо).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик даврида улардан иккитаси: Хадича Хувайлид қизи ва Зайнаб Хузайма қизи (разияллоҳу анҳумо) вафот этдилар.
11 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чўрилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тўртта чўриси бор эди.
1 – Мисрлик, Шамъун қизи Мория. Уни Миср волийси Муқавқас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга совға ўлароқ юборган эди. Мория - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўғли - Иброҳимнинг онасидир.
2 – Райҳона Зайд қизи.
3 – Жангда қўлга олинган чўри.
4 – Рафиқалари Зайнаб (разияллоҳу анҳо) совға қилган чўри.
12 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк нозил бўлган Қуръон оятлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк нозил бўлган Қуръон ояти – Алақ сурасининг ушбу беш оятидир:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, барча мавжудотни) яратган зот бўлмиш Роббингиз номи билан (бошлаб) ўқинг! 2. У инсонни лахта қондан яратган (зотдир). 3-4. Ўқинг! Сизнинг Роббингиз (инсониятга) қаламни (яъни ёзишни — хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. 5. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди».
13 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган охирги оят ушбудир:
«Сўнгра ҳар бир жонга қилган амали учун тўла жазо берилади ва ҳеч кимга зулм қилинмайди» (Бақара: 281) (Насоий «ас-Сунанул-Кубро» 6/ 307, ҳадис № 11057).
14 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муқтадий бўлиб намоз ўқиганлари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки марта: Абу Бакр ва Абдурраҳмон ибн Авф (разияллоҳу анҳумо)ларнинг орқасида иқтидо қилиб намоз ўқидилар (Имом Аҳмад «Муснад» 3/ 18182).
15 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга биринчи бўлиб иймон келтирган одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биринчи бўлиб иймон келтирганлар: эркаклардан Абу Бакр (разияллоҳу анҳу), аёллардан Хадича Хувайлид қизи (разияллоҳу анҳо),болалардан Алий ибн Абу Толиб (разияллоҳу анҳу), қўл остидаги қуллардан Зайд ибн Ҳориса (разияллоҳу анҳу) ва қуллардан Билол ибн Рабоҳ (разияллоҳу анҳу)дир (Қуртубий тафсири 8/ 219).
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 05-Fev-2013, 18:47 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 16 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган биринчи фарз намоз
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўқиган биринчи фарз намоз – пешин намозидир (Қуртубий тафсири 3/ 207, 9/ 281).
17 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг узуги
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг узуги кумушдан ясалган бўлиб, «Муҳаммад Расулуллоҳ» жумласи ва «Муҳаммад» сўзи биринчи сатр, «Расул» иккинчи сатр, «Аллоҳ» учинчи сатрга ёзилган эди (Имом Бухорий, ҳадис № 5875, 5878).
18 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари
Каъб ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Равоҳа ва Ҳассон ибн Собит (разияллоҳу анҳум)лар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шоирлари эдилар («Зодул-маъод» 1/ 128).
19 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматчилари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
- эҳтиёжларини кетказиш учун Анас ибн Молик (разияллоҳу анҳу);
- чориқ ва мисвокларини кўтариб туриш учун Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу);
- сафарларда туяларини етаклаш учун Уқба ибн Омир (разияллоҳу анҳу);
- уловларининг соҳиби Аслаъ ибн Шарик (разияллоҳу анҳу);
- Абу Бакр (разияллоҳу анҳу)нинг қуллари Билол ибн Рабоҳ ва Саъд (разияллоҳу анҳумолар), Абу Зарр Ғифорий (разияллоҳу анҳу) ва Айман ибн Убайд (разияллоҳу анҳу)лар эса таҳорат ва эҳтиёжлари учун хизмат қилар эдилар («Зодул-маъод» 1/ 116, 117).
20 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбари
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг минбари ёғочдан ясалган бўлиб, учта поғонаси бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг устида жума ва бошқа кунлари хутба қилар эдилар (Шайх Албоний «Саҳиҳут-Тарғиб», ҳадис № 1679).
21 – Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнни бошқа пайғамбарлардан фарқли қилган жиҳатлар
1 – Душманининг қалбига бир ойлик масофа қолганида қўрқув солиш билан Аллоҳнинг мадад бергани.
2 – Аллоҳ таолонинг Ерни саждагоҳ ва покловчи қилгани.
3 – Аллоҳ таолонинг ўлжаларни ҳалол қилиб, бошқа (пайғамбар)ларга ҳаром қилгани.
4 – Аллоҳ таолонинг катта шафоат – Мақоми Маҳмудни бериши.
5 – Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун башарият учун ва бошқа пайғамбарларни фақат ўз халқигагина юборгани.
22 – Аллоҳ таолонинг бошқа мусулмонларга ҳаром қилмаган ва фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаром қилган нарсалари
1 - садақа олиш;
2 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга турмуш қуришни хоҳламаган аёлни раво кўрмаслик;
3 – Душманга қарши уруш тугамагунича уруш кийимларини ечмаслик;
4 – Хоинона кўз ташлаш (яъни, бир нарсага аслида кўринганидан фарқли кўрсатиш учун, кўз билан ишора қилиш);
5 – Саводини чиқариш.
Аллоҳ таоло айтди: «Сиз (ўзингизга Қуръон нозил қилинишидан) илгари бирон китобни тиловат қилгувчи бўлган эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда бузғунчи кимсалар албатта шубҳага тушган бўлар эдилар» (Анкабут: 48).
6 – Шеърни ўрганиш
«(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга) шеър ўргатмадик ва (шоирлик) унинг учун дуруст эмасдир» (Ёсин: 69) (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 1071 ва Имом Бухорий ривояти, ҳадис № 5254).
23 – Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгагина рухсат берган ва бошқа мусулмонларга ҳаром қилган нарсалари 1 – Рўзани улаб тутиш.
2 – Валий ва гувоҳларсиз уйланиш.
3 – Тўрттадан ортиқ хотинга уйланиш.
4 – Маккада урушни биринчи бўлиб бошлаш (Имом Бухорий, ҳадис №№ 1964, 7420, 1832).
24 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нафл намозларни ўтириб ўқишлари
Бошқа мусулмонлардан фарқли ўлароқ, узрлари бўлмаса ҳам нафл намозларни, бошқа намозларни тик туриб ўқиганларидек, ўтириб ўқишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хусусиятларидандир. Чунки, оддий мусулмонларнинг узрсиз ўтириб ўқиган намозларига (тик туриб ўқилган намознинг) ярим савоби берилади (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 735).
25 – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бекор қилган илк ўсим
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рад этган ва бекор қилган (илк) ўсим – амакиси Аббос ибн Абдулмутталиб (разияллоҳу анҳу)нинг ўсими эди (Имом Муслим ривояти, ҳадис № 1218).
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 19-Fev-2013, 16:31 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| РАСУЛИ АКРАМ МУХАММАД МУСТАФО С.А.В. ХАКЛАРИДА
Tashqi ko‘rinishlarining go‘zalligi Rasululloh sollallohu alayhi va sallam Madinaga hijrat qilib borayotganlarida Ummu Ma'bad al-Xuzoiya ismli ayolning chodiri yonida bir to‘xtab o‘tgandilar. O'sha ayol eriga u zotni quyidagicha ta'riflagan edi: «G'oyat ko‘rkam, yuzlaridan nur yog‘ilib turuvchi, go‘zal xulqli, boshi va qornini na kattalik, na kichiklik bilan ayblab bo‘ladi, husndor va go‘zal, ko‘z qorachig‘i tim qora, kipriklari uzun, ovozlarida biroz mayinlik bor, bo‘yni salgina uzun, ko‘zining oqi tiniq oq, qoshlari kamon, sochlari qop-qora, sukut saqlaganida viqor, so‘zlaganida esa ko‘rkamlik balqib turadi, uzoqdan qaraganda g‘oyat kelishgan va ko‘rkam, yaqindan ko‘rganda g‘oyat go‘zal va yoqimli, so‘zlari shirin va dona-dona, sergap ham, kamgap ham emas, so‘zlari xuddi ipga terilgan munchoqdek, o‘rtabo‘yli, ko‘rgan kishi na pakana va na daroz deb ayblay oladi, ikki novda o‘rtasida turgan eng chiroyli va ko‘rkam bo‘lib turgan uchinchi novda, yonida hamrohlari ham bor, ular uning so‘zlariga jim turib quloq solishadi va buyruqlarini bajarishga oshiqishadi, ular uning amriga muntazir bo‘lib, yonidan nari ketishmaydi, u qovoq uyuvchi ham, birovni kamsituvchi ham emas»[1]. Aliy ibn Abi Tolib roziyallohu anhu Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning vasflarini mana bunday ta'riflagan edi: «U zotning bo‘ylari o‘ta uzun ham, o‘ta past ham emas, o‘rta bo‘yli edilar. Sochlari o‘ta jingalak ham, o‘ta silliq ham emas, jingalaklik va silliqlik o‘rtasida edi. Badanlari semiz ham, yuzlari go‘shtdor va dum-dumaloq ham emas edi. Yuzlari biroz dumaloqlikka moyil, tiniq oq edi. Ko‘zlarining qorachig‘i tim qora, kipriklari uzun, yelka va bo‘g‘in suyaklari katta, ko‘kraklaridan qorinlarigacha mayin va ensiz tuk bilan qoplangan, badanlari jundor emasdi. Oyoq-qo‘llari zalvorli, yurganda xuddi qiyalikdan tushib kelayotgandek salobat bilan yurardilar. O'girilib qaramoqchi bo‘lsalar, butun gavdalari bilan burilar edilar. Ikki kiftlari o‘rtasida payg‘ambarlik muhri bor edi, u zot oxirgi payg‘ambar edilar. U zot g‘oyat qo‘li ochiq, nihoyatda jur'atli, o‘ta rostgo‘y, ahdiga vafodor, xulq-atvori muloyim, o‘ta samimiy inson edilar. Dastlab ko‘rgan kishini haybatlari bosar, yaqindan tanigan odam esa u kishini yaxshi ko‘rib qolardi. U zot haqlarida so‘zlagan odam: «Men u zotdan avval ham, keyin u kishiga o‘xshaganini ko‘rmadim», der edi» Bir rivoyatda Aliy roziyallohu anhu aytadi: «Boshlari katta, bo‘g‘in suyaklari yo‘g‘on, ko‘krakdan qoringacha cho‘zilgan mayin tukli, yurganda qiyalikdan tushib kelayotgandek zarb bilan yurardilar»[3]. Jobir ibn Samura roziyallohu anhu aytadi: «U zotning og‘izlari kattaroq, ko‘zlarining oqida biroz qizillik bor, oyoq kaftlari go‘shtsizroq edi»[4]. Abut-Tufayl roziyallohu anhu aytadi: «Oppoq, ko‘rkam yuzli, o‘rta bo‘yli edilar»[5]. Anas ibn Molik roziyallohu anhu aytadi: «Keng yelkali, tiniq rangli edilar, ranglari juda oq ham, qora ham emas edi. Soch-soqollaridagi oq tuklar soni yigirmataga ham bormasdi»[6]. Anas ibn Molik roziyallohu anhu yana: «Ikki chakkalarida bir oz oq tolalar bor edi», degan. Boshqa bir rivoyatda esa: «Boshlarida (ya'ni sochlarida) ozgina oqi bor edi, xolos», deydi[7]. Abu Juhayfa roziyallohu anhu aytadi: «Men Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning pastki lablari ostida, soqollarida bir ozgina oqini ko‘rdim»[8]. Abdulloh ibn Busr roziyallohu anhu aytadi: «Soqollarida bir nechagina oq tolalari bor edi»[9]. Baro' roziyallohu anhu aytadi: «Xushqad, keng yelkali edilar, sochlari quloqlarining yumshog‘iga yetardi. Men u zotni qizil hullada[10] ko‘rdim, u kishidan ko‘ra chiroyliroq insonni aslo ko‘rmaganman»[11]. Oldinlari ahli kitoblarga muvofaqat qilishni istab, sochlarini peshonalariga tushirib yurardilar, keyinchalik boshlarida farq ochib yuradigan bo‘ldilar[12]. Baro' roziyallohu anhu aytadi: «Odamlarning eng go‘zal yuzlisi va go‘zal xulqlisi edilar»[13]. Undan: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning yuzlari qilichdekmidi?»», deb so‘radilar. U: «Yo‘q, oydek edi», deb javob berdi. Bir rivoyatda: «Yuzlari dumaloqroq edi», dedi[14]. Rubayyi' bint Muavviz roziyallohu anho aytadi: «Men u zotni ko‘rsam, porlab turgan quyoshni ko‘rgandek bo‘lardim»[15]. Jobir ibn Samura roziyallohu anhu aytadi: «Men u zotni oydin kechada ko‘rdim. Egnilarida qizil hulla (libos) bor edi. Men bir oyga, bir Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga qarardim. Nazarimda u kishi oydan-da go‘zalroq edilar»[16]. Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadi: «Men Rasululloh sollallohu alayhi va sallamdan go‘zalroq biron kimsani ko‘rmadim. Go‘yo quyosh u kishining yuzlarida yurgandek bo‘lardi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallamdan ko‘ra tezroq yuruvchi biron kishini ko‘rmadim. Go‘yo yer u kishi uchun yig‘ilib kelgandek bo‘lardi. Biz qiynalib, hansirab qolardik, u zot esa xotirjam ketaverar edilar[17]. Ka'b ibn Molik roziyallohu anhu aytadi: «Xursand bo‘lsalar, yuzlari oydek yorishib ketardi»[18]. Bir marta Oisha roziyallohu anhoning huzurida oyoq kiyimlarini yamab o‘tirib terlab ketdilar. Oisha ip yigirib o‘tirardi. Shunda Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning yuzlaridan nur yog‘ila boshladi. Buni ko‘rgan Oisha hayratlanib dedi: «Allohga qasamki, agar hozir sizni Abu Kabir al-Xuzaliy ko‘rganida edi, o‘zining mana bu she'riga hammadan ko‘ra sizning haqliroq ekaningizni bilgan bo‘lar edi: Boqsang uning nur yog‘ilgan yuziga Chaqmoqda yorishgan oq bulut deysan»[19]. وإذا نظرت إلى أسرة وجهه ** برقت كبرق العارض المتهلل
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 19-Fev-2013, 16:32 | Message # 5 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Abu Bakr Siddiq roziyallohu anhu u zotni ko‘rgan choq shunday derdilar: Yaxshilikka chorlar Amin Mustafo Zulmatni yoritgan oydek musaffo[20]. أمين مصطفى بالخير يدعو ** كضوء البدر زايله الظلام Hazrat Umar roziyallohu anhu Zuhayrning Harim ibn Sinon haqida aytgan quyidagi she'rini o‘qirdi: لو كنت من شيء سوى البشر ** كنت المضيء لليلة البدر Agar bo‘lmasayding farzandi bashar, Bo‘larding oydinda nur sochgan qamar. So‘ngra: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallam ana shunday edilar», derdi[21]. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam g‘azablansalar, yuzlari qizarib ketar, go‘yo yonoqlariga anor siqib qo‘yilgandek bo‘lib ketardi[22]. Jobir ibn Samura roziyallohu anhu aytadi: «Boldirlari biroz ingichka edi. Kulsalar faqat tabasum qilib qo‘yardilar. U zotning yuzlariga boqib, ko‘zlariga surma tortilgan deb o‘ylardim, aslida surma qo‘yilmagan bo‘lardi»[23]. Umar ibn Xattob roziyallohu anhu aytadi: «U zotning tishlari juda chiroyli edi»[24]. Ibn Abbos roziyallohu anhumo aytadi: «Kurak tishlarining orasi ochiq bo‘lib, gapirgan paytlarida tishlari orasidan nur taralayotgandek bo‘lardi»[25]. «U zotning bo‘yinlari kumushdek sof, xuddi chizilgan suratning bo‘ynidek, qovoqlarining chetlari egikroq, soqollari qalin, peshonalari keng, qoshlari ingichka va yoysimon bo‘lib, birـbiriga tutashmagan, burunlari nozik va uzunroq, yonoqlari tekis, bo‘g‘izlari ostidan kindiklarigacha cho‘zilgan mayin tuklardan tashkil topgan uzun chiziq bo‘lib, qorinlarida ham, ko‘kraklarida ham boshqa junlari bo‘lmagan. Yelka va bilaklari jundor, qorinlari bilan ko‘kraklari bir tekis, ko‘kraklari keng, bilaklarining kaftga yaqin qismi uzun, kaftlari keng, boldir va bilaklari zalvorli, tovonlarining yerga tegmaydigan qismi aniq bilinib turuvchi, qadamlarining uchlari cho‘zinchoq, yursalar shahdam qadam tashlab, yengil yurar edilar[26]. Anas roziyallohu anhu aytadi: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning kaftlaridan ko‘ra muloyimroq bo‘lgan na ipak, na boshqa narsani ushlamadim va Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning bo‘yidan ko‘ra xushbo‘yroq biron hidni topmadim». Bir rivoyatda: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning hidlaridan yoki bo‘ylaridan ko‘ra xushbo‘yroq na mushk, na anbar va na boshqa biron xushbo‘ylik topmadim»[27]. Abu Juhayfa roziyallohu anhu aytadi: «U zotning qo‘llarini olib, yuzimga bosdim. Qo‘llari qordan-da muzdek va mushkdan-da xushbo‘yroq edi»[28]. Jobir ibn Samura roziyallohu anhu bolalik paytini eslab aytadi: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallam yuzimni siladilar, qo‘llarida salqinlik yoki xushbo‘ylikni his qildim, ularni go‘yo attorning qutisidan chiqargandek edilar»[29]. Anas roziyallohu anhu aytadi: «Terlari marjondek edi. (Onam) Ummu Sulaym: «U (ya'ni terlari) xushbo‘ylarning xushbo‘yi», dedi»[30]. Jobir roziyallohu anhu aytadi: «Bir yo‘ldan yurib o‘tgan bo‘lsalar, u zotdan keyin shu yo‘ldan yurgan odam xushbo‘y hidlaridan - yoki terlarining xushbo‘y hididan - u zotning bu yerdan o‘tganini bilib olardi»[31]. Ikki kuraklari orasida terilari rangida kabutar tuxumidek kattalikda xotamun-nubuvvat (payg‘ambarlik muhri) bor edi, u chap kuraklarining tepa qismida bo‘lib, ustida bo‘rtib chiqqan dona-dona xollar bor edi[32]. Ruhiy kamolotlari va oliy axloqlari Rasululloh sollallohu alayhi va sallam tillarining fasohati va so‘zlarining balog‘atida ham boshqalardan yaqqol ajralib turardilar va bu borada eng afzal maqomda va eng oliy o‘rinda edilar. Ta'blari yetuk, tillari ravon, so‘zlari ta'sirli va ma'nolari ravshan hamda ortiqcha takallufdan xoli bo‘lib, purma'no so‘zlar ato etilgan va go‘zal hikmatlar bilan xoslangan edilar. Arablarning lahjalarini yaxshi bilar va har bir qabila ahliga ularning lahjasida xitob qilar va ularning tillarida so‘zlar edilar. U zotda badaviylarga xos so‘zamollik va chiroyli gapirish hamda shaharliklarga xos aniq-tiniq iboralar qo‘llab, sermazmun so‘zlash jamlangan bo‘lib, bu borada, albatta, vahiy orqali ilohiy madadga ham ega edilar. U zotni Alloh taoloning O'zi halimlik, chidamlilik, qodir bo‘la turib kechirib yuborish, aziyatlarga sabr qilish sifatlari bilan odoblantirgan edi. Har qanday halim odamdan ham goho sabr kosasi to‘lib, chidayolmay qolishi hollari uchrab turadi. Biroq, Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga ozor kuchaygani sari u zotning sabrlari ziyoda bo‘lib bordi, johillarning jaholati kuchaygani sari u zotning halimliklari oshib bordi. Oisha roziyallohu anho aytadi: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallam qachon ikki ish o‘rtasini tanlashga ixtiyorli bo‘lsalar, modomiki gunoh bo‘lmasa yengilrog‘ini olardilar. Agar gunoh bo‘lsa, undan eng uzoq odam bo‘lardilar. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam o‘zlari uchun o‘ch olmaganlar, faqat Allohning hurmatlari poymol etilsa, Alloh uchun o‘ch olardilar»[33]. U zot odamlarning eng g‘azabdan uzoqrog‘i va rozilikka eng shoshuvchirog‘i edilar. Saxovat va jo‘mardlikda tengsiz edilar, faqirlikdan xavfi yo‘q kishining ulashishidek ulashardilar. Ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallam odamlarning eng saxiysi edilar. Ramazonda Jibril alayhissalom bilan uchrashganlarida yana ham saxiy bo‘lib ketardilar. Jibril alayhissalom Nabiy sollallohu alayhi va sallam bilan Ramazonning har kechasi uchrashardi va u bilan Qur'onni dars qilishardi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning yaxshilik qilishdagi saxiyliklari esayotgan shamoldan ham tez edi»[34]. Jobir roziyallohu anhu aytadi: «U zotdan biron narsa so‘ralsa, hech qachon yo‘q demasdilar»[35]. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam jur'at, shijoat, mardlik kabi sifatlarda tutgan o‘rinlari ham ma'ruf va mashhur. U zot eng shijoatli kishilardan edilar. Jang maydonlarida bir necha bor manaman degan jasur va shijoatli kishilar ham tashlab qochgan og‘ir lahzalarda ham mardonavor turganlar, oldinga intilib, ortga chekinmay, sarosimaga tushmay, dushmanga qarshi jang qilganlar. Vaholanki, har qanday jasur qahramondan ham bir yoki bir necha bor jang maydonidan chekinish sodir bo‘ladi. Aliy roziyallohu anhu aytadi: «Jang qizib, holatlar tanglashgan va dahshatdan ko‘zlar qizargan paytlarda biz Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning orqalariga o‘tib, jon saqlar edik. Biron bir odam u kishidan ko‘ra dushmanga yaqinroq bo‘lmas edi»[36]. Anas roziyallohu anhu aytadi: «Madina ahli bir kecha nogahoniy bir tovushdan huzursiz bo‘ldi. Shunda odamlar ovoz tomonga qarab yurdilar. Ular yo‘lda ortga qaytayotgan Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga yo‘liqdilar. U zot Abu Talhaning otini yaydoq minib, bo‘yinlarida qilichlari bilan, hodisa xabarini bilib, qaytayotgan ekanlar. Odamlarga: «Qo‘rqmanglar, qo‘rqmanglar, hech gap yo‘q!», dedilar»[37]. Rasululloh sollallohu alayhi va sallamning hayolari ham juda kuchli bo‘lib, birovlarga tik boqmas edilar. Abu Said al-Xudriy aytadi: «Chimildiqdagi kelinchakdan ham hayoliroq edilar. Biron narsani yoqtirmasalar, yuzlaridan bilinardi. Birovning yuziga tik qarab turmasdilar, ko‘zlarini yerga tikib turardilar. Yerga boqib turishlari osmonga qarashlaridan ko‘proq bo‘lardi. Nazarlari asosan mulohazadan iborat bo‘lar, hayolari kuchliligidan va olijanobliklari tufayli birovga u yoqtirmaydigan so‘z bilan murojaat qilmasdilar, birovdan o‘zlariga yoqmagan biron ish sodir bo‘lsa, uning nomini atamasdan: «Odamlarga nima bo‘ldiki, shunday ishni qilishayapti?!», derdilar. Farazdaqning quyidagi baytlari u zot sha'niga eng munosib kelar edi: Yerga tikar hayola, mahobatla ko‘zini Tabassumla so‘zlagay har bir aytgan so‘zini. يغضي حياء ويغضي من مهابته ** فــلا يكلـم إلا حيـن يبتسـم Rasululloh sollallohu alayhi va sallam odamlarning eng adolatlisi, eng iffatlisi, eng rostgo‘yi, eng omonatlisi edilar. Buni u zotning dushmanlari ham tan olishardi. Payg‘ambar bo‘lishlaridan ilgariyoq «Amin» (omonatli) deb nom olgandilar. Hali Islom kelmasidan, johiliyat davrida ham odamlar u kishini o‘z mojarolariga hakam qilib, huzurlariga kelishardi. Imom Termiziy Aliy roziyallohu anhudan keltirgan rivoyatda Abu Jahl Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga: «Biz seni yolg‘onchi sanamaymiz, lekin sen keltirgan narsani inkor qilamiz», degan edi. Shundan so‘ng Alloh taolo: «Zotan, ular sizni yolg‘onchi qilmaydilar, balki bu zolimlar Allohning oyatlarini inkor qiladilar» (An'om: 33) oyatini nozil qildi[38]. Hiraql Abu Sufyondan: «Sizlar uni shu aytayotgan so‘zlarini aytishidan oldin yolg‘onchilikda ayblarmidingiz?» deb so‘raganida u: «Yo‘q», deb javob bergandi. U zot g‘oyat tavoze'li, kibrdan uzoq kishi edilar. O'zlari uchun odamlarni podshohlar uchun turgandek turishdan qaytarardilar. Miskinlar holidan xabar olardilar, kambag‘al-miskinlar bilan birga o‘tirardilar, qulning chorlovini ham qabul qilardilar, ashoblari ichida ulardan biri kabi o‘tirardilar. Oisha roziyallohu anho aytadi: «O'z poyabzallarini yamar, kiyimlarini tikar, sizlardan biringiz o‘z uyida nima ishlarni qilsa, u zot ham shuni qilardilar. Oddiy inson edilar, kiyimlarini o‘zlari tozalar, echkilarini sog‘ar, o‘z yumushlarini o‘zlari qilar edilar»[39].
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 19-Fev-2013, 16:35 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| U zot ahdlarga eng vafodor, qarindoshlar bilan aloqani eng o‘rniga keltiruvchi, odamlarga eng shafqatli, eng mehribon va eng rahmdil, muomala borasida eng odobli, xulq-atvor jihatidan eng oddiy, yomon axloqlardan eng uzoq kishi edilar. Yomon ishlarni qiluvchi, hayosiz so‘zlarni so‘zlovchi, bozorlarda shovqin qiluvchi emas edilar. Yomonlikka yomonlik qaytarmas, balki avf qilar va kechirar edilar. Biron kishini o‘z ortlaridan yurishga qo‘ymasdilar. Yeyish-ichishda ham, kiyim-kechakda ham qul-cho‘rilaridan yuqori bo‘lmasdilar. O'zlariga xizmat qilgan kishiga xizmat qilar, xodimlariga hech qachon «uff» demasdilar. Ularni biron ishni qilgani yoki qilmagani uchun koyib, urishmas edilar. Miskinlarni yaxshi ko‘rar, ular bilan suhbatlashib o‘tirar, janozalarida ishtirok etar edilar, kambag‘alni kambag‘alligi uchun kamsitmas edilar. Safarlaridan birida qo‘y so‘yib, taom hozirlashga buyurdilar. Shunda bir kishi: «Men so‘yaman», dedi. Birovi: «Men terisini shilaman», dedi, yana birovi: «Men pishiraman», dedi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: «Men o‘tin terib kelaman», dedilar. Ular: «Siz qo‘yavering, o‘zimiz kifoya qilamiz», deyishdi. «Kifoya qilishlaringizni bilaman. Lekin, sizlardan ajralib turishni istamayman. Zero, Alloh taolo bandasini sheriklari ichida ajralib ko‘rinib turishini yoqtirmaydi», dedilar, so‘ng turib, o‘tin terib keldilar[40]. Hind bint Abi Holaning Rasululloh sollallohu alayhi va sallamni ta'riflab aytgan so‘zlariga quloq tutaylik, u jumladan, shunday deydi: «Rasululloh sollallohu alayhi va sallam jiddiy va sertashvish, doim fikrga cho‘mgan inson edilar, rohat nimaligini bilmasdilar, keragidan ortiqcha so‘zlamasdilar, ko‘p sukut saqlardilar. Gapirganda og‘izlarini ochib, boshidan oxirigacha aniq-tiniq qilib gapirardilar, og‘izlarining cheti bilan gapirmasdilar, dona-dona qilib, ortiqcha cho‘zmay, juda qisqa ham qilmay, sermazmun va purma'no iboralar bilan so‘zlardilar, bepisand va tahqirlovchi so‘zlardan yiroq edilar. Ozgina ne'matni ham ko‘p sanardilar, biron narsani kamsitmas, taomni ayblamas va maqtamas ham edilar. Agar biron narsa haqqa zid kelib qolsa, to uni o‘z o‘rniga keltirmaguncha u zotning g‘azablariga hech narsa bas kelolmasdi. O'z shaxsiyatlari uchun g‘azablanmas va o‘z manfaatlari uchun birovdan ustun kelmas edilar. Ishora qilmoqchi bo‘lsalar, kaftlari bilan to‘la ishora qilardilar. Ajablansalar, kaftlarini aylantirar, g‘azablansalar, yuz o‘girar va qo‘llarini siltab qo‘yar edilar. Xursand bo‘lsalar, ko‘zlarini yumardilar, kulgilari tabassumdan iborat bo‘lib, tishlari do‘l donachalaridek bo‘lib ko‘rinar edi. Keraksiz so‘zlardan tillarini tiyar edilar. Ashoblarini yaqin olardilar, ularni bir-birlaridan farqlamas edilar. Har bir qavmning ulug‘ini hurmatlar va uni o‘z qavmiga boshliq qilib tayinlar edilar. Odamlarga hushyor qarardilar, ulardan hech bir kishiga biron yomonlik qilmagan holda ehtiyot chorasini ko‘rib qo‘yar edilar. Ashoblarini yo‘qlab turardilar, odamlarning ahvoli haqida odamlardan so‘rab-surishtirib turardilar. Yaxshilikni yaxshi sanar va unga rag‘batlantirar, yomonlikni yomon sanab, uning payini qirqishga harakat qilar edilar. Ishlari mo‘‘tadil, ixtilofdan uzoq edi. Odamlarning g‘aflatga tushishidan yoki malollanib qolishidan tashvish qilib, doim hushyor turardilar. Har qanday holat uchun tayyorgarliklari bor edi. Haqdan qosirlik qilmasdilar, haqdan boshqasiga o‘tib ham ketmasdilar. U zotning yonlariga eng yaxshi odamlar jamlangan edi. U zotning nazdlarida odamlarning eng yaxshilari eng xolis nasihat qiluvchilari, darajasi eng ulug‘lari esa birovlarga hamdard va qo‘llab-quvvatlovchi bo‘luvchilari edi. U zotning o‘tirishlari ham, turishlari ham faqat zikr bilan bo‘lar edi. O'zlari uchun xos joy tayyorlatmasdilar, majlislarda qaer bo‘sh bo‘lsa, o‘sha yerga o‘tirardilar va odamlarni ham shunga buyurardilar. Suhbatdoshlaridan har biriga yetarlicha ahamiyat qaratar, ulardan hech biri boshqa birovni u zotga o‘zidan ko‘ra yaqinroq sanamas edi. Qay bir odam biron hojati yuzasidan u zot bilan birga o‘tirib yo turib so‘zlashib qolsa, to u odam o‘zi ketmagunicha sabr qilib turardilar. Birov bir narsa so‘rasa, unga albatta so‘ragan narsasini berib yoki hech bo‘lmasa, shirin so‘z bilan qaytarar edilar. Hammaga birdek bag‘ri kenglik bilan muomala qilar, odamlarga mehribon otaga aylanib qolgan edilar. U zotning nazdlarida hamma odamlar haq oldida barobar bo‘lib, faqat taqvolari bilangina bir-birlaridan afzal bo‘la olardilar. Majlislari halimlik, hayo, sabr va omonat majlisi bo‘lib, unda ovozlar ko‘tarilmas, hurmatlar kamsitilmas, bir-birlariga taqvo bilan mehr ko‘rsatishar, kattani hurmat qilib, kichikka rahm qilishar, hojatmandga ko‘mak qo‘lin cho‘zishar, g‘aribning ko‘nglini ovlashar edi. Ochiq chehra, xushfe'l va xushmuomala edilar. Qo‘pol, toshbag‘ir, baqiroq, og‘zi shaloq, ta'nakor va maddoh emasdilar. Ko‘ngillari istamagan narsaga rag‘bat bildirmasdilar. O'zlarini uch narsadan: riyodan, boylikdan va keraksiz narsani so‘zlashdan ajratgan edilar. Odamlarni uch narsada tark qilgandilar: birovni mazammat qilmasdilar, uyaltirmasdilar, aybini qidirmasdilar. Faqat savobidan umidvor bo‘ladigan o‘rinlardagina gapirardilar. So‘zlasalar, suhbatdoshlari xuddi boshlariga qush qo‘nib turgandek qimirlamay quloq solishardi, u zot sukut qilib turgandagina gapirishardi. U zotning oldilarida nizolashmasdilar, bir kishi gapirib bo‘lgunicha boshqalari jim quloq solishardi. Rasululloh sollallohu alayhi va sallam ashoblari kulgan narsadan kulardilar, ular ajablangan narsadan ajablanardilar, begona odamning qo‘pol gaplariga sabr qilardilar. «Hojatmand odamning biron narsa so‘rab turganini ko‘rsangiz, unga in'om-ehson qilinglar», derdilar, maqtovni faqat yaxshilikka javob tariqasida bo‘lishini talab qilardilar[41]. Xorija ibn Zayd roziyallohu anhu aytadi: «Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallam viqor bilan o‘tirardilar, yig‘ishtirinib o‘tirganlaridan biron a'zolari ortiqcha chiqib turmasdi. Ko‘p sukut qilardilar, zaruratsiz o‘rinda so‘zlamasdilar, noo‘rin gapirgan odamdan yuz o‘girardilar. Kulgilari tabassum edi, gaplari dona-dona, ortiqcha ham, kam ham bo‘lmasdi. Ashoblari ham u zot huzurlarida kulsalar, u zotning hurmatlari uchun va u zotdan o‘rnak olib, faqat tabassum qilishardi[42]. Xullas, Payg‘ambar sollallohu alayhi va sallam benazir kamolot sifatlari bilan bezangan zot edilar. Parvardigorning O'zi u zotga odob bergan va odoblarini chiroyli qilgan edi. Alloh taolo u zotni maqtab: «Albatta siz ulug‘ Xulq ustidadirsiz» (Qalam: 4) deb marhamat qilgan edi. Mana shu ulug‘ xislatlar u zotni dillarga yaqin va qalblarga suyumli qilgan, ko‘ngillar unga qarab talpinadigan yo‘lboshchiga aylantirgan edi, qavmlarining dushmanchiligini yumshatib, odamlarning Allohning diniga to‘p-to‘p bo‘lib kirishlariga sabab bo‘lgan edi. Biz sanab o‘tgan bu xislatlar u zotning oliy sifatlari va kamolot ko‘rinishlaridan qisqagina satrlar, xolos. Aslida, u zotning ulug‘ xislatlari va buyuk sifatlari mohiyati idrok etib bo‘lmas darajada oliy va tubiga yetib bo‘lmas darajada chuqurdir. Parvardigorning nuri bilan ziyolanib, kamolotning eng oliy cho‘qqisiga erishgan va xulqi Qur'onga aylangan, borliqdagi eng buyuk bu insonning mohiyatini kim ham to‘la yoritib bera olardi?! Ey pok Parvardigor! Ibrohimga va uning ahli oilasiga salavotu rahmat yog‘dirganing kabi Muhammadga va uning ahli oilasiga ham salavotu rahmat yog‘dirgin. Albatta Sen maqtovli va ulug‘ Zotsan. Ey pok Parvardigor! Ibrohimga va uning ahli oilasiga xayru barakot ato etganingdek Muhammadga va uning ahli oilasiga ham xayru barakot ato etgin. Albatta Sen maqtovli va ulug‘ Zotsan. Sofiyyurrahmon Muborakpuriyning "Rahiyq al-maxtum" kitobidan olindi.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 01:22 | Message # 7 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сифати ҳақида
1- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ўрта бўйли эдилар. (Бўйлари) ўта узун ҳам, паст ҳам эмасди. Ранглари қизиллик ва сариқлик аралашмаган нурсиз оппоқ ҳам, буғдой рангли ҳам эмас, балки нуроний оқ эди. (Сочлари) силлиқ ҳам, жингалак ҳам эмасди.
(Бухорий, Муслим,Термизий) Анасдан ривоят қилганлар.
2- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам энг хушрўй ва энг ахлоқи гузал инсон эдилар.
(Бухорий, Муслим) Бародан ривоят қилганлар.
3- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам бошлари, икки қўли ва икки оёғи катта киши эди.
(Бухорий) Анасдан ривоят қилганлар.
4- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам оғизлари катта, кўзлари йирик-шаҳло, кўз қорачиғида қизил чизиқлари бор, товонлари гўштсиз, соқол толалари кўп, юзлари қуёш ва ой сингари эди, юзлари юмалоқ эди.
(Муслим, Термизий) Жобир ибн Самурадан ривоят қилганлар.
5-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам кўп терлайдиган, терлари гуё маржон каби инсон эдилар.
(Муслим) Анасдан ривоят қилганлар.
6-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг орқасидаги пайғамбарлик хотами-муҳри бўртиб чиққан бир парча гўшт эди.
(Саҳиҳ) (Термизий, шамоил) Абу Саъиддан ривоят қилганлар.
7-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг (пайғамбарлик) хотами-муҳри каптар тухумига ўхшаш қизил без эди.
(Саҳиҳ) (Термизий) Жобир ибн Самурадан ривоят қилганлар.
8- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг сочлари солинчагига тушган, елкасига етмаган эди.
(Саҳиҳ) (Термизий, шамоил) Ойшадан ривоят қилганлар.
9- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг оқ соқоллари йигирма (тола) атрофида эди.
(Саҳиҳ) (Термизий, шамоил) Ибн Умардан ривоят қилганлар.
10-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ғазаб қилсалар, юзлари қизарарди.
(Саҳиҳ) (Тобороний м.к) Умму Салама ва Ибн Масъуддан ривоят қилганлар.
11- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам оқ, оқликлари (офтоб сабабли) қизилликка тўйинган, қўзқорачиғи қора инсон эдилар.
(Саҳиҳ) (Байҳақий, долоил) Алидан ривоят қилганлар.
12- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам икки елкасининг ораси кенг, юзлари силлиқ, текис, икки белаклари йўғон, сочи тим қора, қора кўз, киприклари узун киши эдилар. Оёғининг таги текис, қадам боссалар, бутун оёғи билан босардилар. Агар ридоси – уст кийимларини (елкасидан) олиб қўйсалар, гуё кумуш қуймаси каби бўлардилар.
(Ҳасан) (Байҳақий) Абу Ҳурайрадан ривоят қилганлар.
13-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам хурсанд бўлсалар, юзлари худди ой парчаси каби ёришарди.
(Бухорий, Муслим) каъб ибн Моликдан ривоят қилганлар.
14- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга энг суюкли ранг яшил (ранг) эди.
(Ҳасан) (Тобороний.м.авсат, Инб сунний, Абу Наъим/ тиб) Анасдан ривоят қилганлар.
15- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга энг суюкли кийим йўл-йўл тўн эди.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий) Анасдан ривоят қилганлар.
16- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга энг суюкли кийим иштон-куйлак эди.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким мустадрак) Умму Саламадан ривоят қилганлар.
17- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ўтирсалар, иҳтибо шаклида ўтирардилар.[1]
(Саҳиҳ) (Абу Довуд, Байҳақий/ сунан) Абу Саъиддан ривоят қилганлар.
18- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламни яхши тушлар қизиқтирарди.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Насойи) Анасдан ривоят қилганлар.
19- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг бошига қўйиб ётадиган ёстиғининг ичига (хурмо) толаси солинган тери эди.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа)Ойшадан ривоят қилганлар.
20- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ўхласалар, пуфлардилар.
(Бухорий, Муслим) Ибн Аббосдан ривоят қилганлар.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 01:25 | Message # 8 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 21- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам салла ўрасалар, печини икки елкасини орасига ташлардилар.
(Саҳиҳ) (Термизий) Ибн Умардан ривоят қилганлар.
22-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг бирон нарсани ёмон кўрганлари юзидан билинарди.
(Саҳиҳ) (Тобороний.авсат) Анасдан ривоят қилганлар.
23- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам юрганларида гуёки ҳассага суянгандек (ингашиброқ) тез юрардилар.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд, Ҳоким/мустадрак) Анасдан ривоят қилганлар.
24-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам юрганларида ортига қарамасдилар.
(Саҳиҳ) (Ҳоким/мустадрак, Ибн Саъд, Ал-ҳаким, Ибн Асокир) Жобирдан ривоят қилганлар.
25- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг кўзлари ухларди, (аммо) қалби ухламасди.
(Бухорий, Насоий) Ойшадан, (Ҳоким/мустадрак) Анасдан ривоят қилганлар.
26-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг узуги кумушдан, узукни кўзи ҳам кумушдан бўлиб, ҳабаший-ранги қора эди.
(Бухорий, Муслим) Анасдан ривоят қилганлар.
27-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам (узугининг) кўзини кафтининг ичига қилиб тақардилар.
(Саҳиҳ) (Ибн Можа) Анас ва Ибн Умардан ривоят қилганлар.
28-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: дарҳақиқат, мен кумушдан узук ясаб олдим ва унга: Муҳаммадун росулуллоҳ, деб нақш солдим. Шундай экан, ҳеч ким уни нақшини устига нақш солмасин.
(Бухорий, Муслим, Аҳмад) Анасдан ривоят қилганлар.
29-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам чап ва ўнг қўлларига узук тақардилар.
(Муслим) Анасдан ривоят қилганлар.
30- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам водийга чиқиб турардилар.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон саҳиҳда) Ойшадан ривоят қилганлар.
31- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам узлуксиз бир қанча кечалар оч ётардилар. Оила-аъзолари кечки овқат тополмасдилар. (Пайғамбаримиз) оила-аъзолари кўпинча арпа нон (ердилар).
(Ҳасан) (Аҳмад, Термизий, Ибн Можа) Ибн Аббосдан ривоят қилганлар.
32- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам бутоғлар-дарахт шохларини яхши кўрардилар ва ҳар доим қўлларида бир бутоғ бўларди.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Абу Довуд) Абу Саъиддан ривоят қилганлар.
33-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ҳижома қилардилар.[2]
(Бухорий, Муслим) Анасдан ривоят қилганлар.
34- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам сўзларини бордию бир киши санаса, (бемалол) санайдиган даражада (тушунарли ва сокин) гапирардилар.
(Бухорий, Абу Довуд) Ойшадан ривоят қилганлар.
35- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ҳар бир эшитган киши тушунадиган ажративчи-аниқ сўз эди. Сўзларида босиқлик бор эди.
(Ҳасан) (Абу Довуд) Ойша ва Жобирдан ривоят қилганлар.
36- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам узоқ сукутли, кам кулги эдилар. У зот фақат табассум қилиб кулардилар.
(Ҳасан) (Аҳмад, Термизий, Ҳоким/мустадрак) Ойша ва Жобир ибн Самураъдан ривоят қилганлар.
37- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам сибтийя – теридан ясалган пойафзал киярдилар. Соқолларини варс ва заъфарон билан сарғайтирардилар.
(Ҳасан) (Бухорий, Муслим, Абу Довуд) Ибн Умардан ривоят қилганлар.
38- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам пойафзалининг икки ипи бор эди.
(Саҳиҳ) (Термизий) Анасдан ривоят қилганлар.
39- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг Уъфайр исмли эшаги бор эди.
(Саҳиҳ) (Аҳмад) Алидан (Тобороний.м.к) Ибн Масъуддан ривоят қилганлар.
40-(Саҳобалар) Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга (бир масалада) уч мартадан кейин қайта мурожаат қилмасдилар.
(Саҳиҳ) (Ибн Қонеъ) Зиёд ибн Саъддан ривоят қилганлар.
41-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам (саҳарда тунги намозга) хўроз қичқирган пайт турардилар.
(Бухорий, Муслим, Аҳмад, Термизий, Насоий, Ибн Можа) Ойшадан ривоят қилганлар.
42- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам қорни (тўйиб) ейдиган сифатсиз хурмо ҳам тополмасдилар.
(Саҳиҳ) (Тобороний.м.к) Нуъмон ибн Баширдан ривоят қилганлар.
43-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам кўп зикр қилардилар, бекорчи гапларни кам гапирадилар (балки гапирмасдилар). Намозни узоқ ўқирдилар, хутбани қисқа қилардилар. Бева-бечора, мискин ва қул билан то юмушларини бажаргунгача бирга юришдан ор ва кибр қилмасдилар.
(Саҳиҳ) (Насойи, Ҳоким/мустадрак) Ибн Абу Авфодан, (Ҳоким/мустадрак) Абу Саъиддан ривоят қилганлар.
44-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам кўкрак ва юзларини мултазамга[3] суйкардилар.
(Ҳасан) (Байҳақий/сунан) Ибн Аъмрдан ривоят қилганлар.
45-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг (ипчил) юришларидан, у зотнинг ожиз ва ёлқовмаслиги маълум бўларди.
(Ҳасан) (Ибн Аъсокир) Ибн Аббосдан ривоят қилганлар.
46- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: қул егани каби ейман ва қул ўтиргани каби ўтираман.
(Саҳиҳ) (Ибн Саъд, Абу Яъло/муснад, Ибн Ҳиббон/саҳиҳ) Ойшадан ривоят қилганлар.
47-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ерга ўтирардилар, ерда овқатланардилар, қўйларини соғардилар, кийимларини (бит ва бурга йўқмикин, деб) ўзлари текширардилар. Ўз ишларини ўзлари қилардилар, (ўловига бошқа бировни) мингаштирардилар ва қул (киши) арпа нонига чақирса ҳам борардилар.
(Саҳиҳ) (Тобороний.м.к) Ибн Аббосдан, (Ҳоким/мустадрак) Анасдан, (Абу Нуъайм/ҳиля) Ойшадан ривоят қилганлар.
48- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни қабул қилардилар ва ҳадяга ҳадя қайтарардилар.
(Бухорий, Муслим, Аҳмад, Абу Довуд, Термизий) Ойшадан ривоят қилганлар.
49-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ҳадяни ердилар, садақани емасдилар.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Тобороний.м.к) Салмондан ривоят қилганлар.
50- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам кўпинча пайшанба куни сафарга чиқардилар (бошқа лафзда): агар ғозотга чиқсалар пайшанба куни чиқишни яхши кўрардилар.
(Бухорий, Муслим, Аҳмад) Каъб ибн Моликдан ривоят қилганлар.
51- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга энг суюкли ичимлик: ширин ва совуқ (ичимлик) эди.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Термизий, Абу Нуъайм/ҳиля) Ойшадан ривоят қилганлар.
52- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга суқё қудуғидан ширин сув келтириларди.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Абу Довуд, Абу Нуъайм/ҳиля) Ойшадан ривоят қилганлар.
53- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам сарид[4]ни ёқтирардилар.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Термизий/шамоил, Абу Нуъайм/ҳиля) Ойшадан ривоят қилганлар.
54- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга энг гўштли суяк қўйнинг билаги эди.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Ибн Сунний, Абу Наиъм) Ибн Масъуддан ривоят қилганлар.
55-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг (бўлинмаларга берадиган) байроғининг (ранги) қора, (қўшин қумондони кўтарадиган) байроғининг (ранги) оқ эди.
(Саҳиҳ) (Ибн Можа, Ҳоким/мустадрак) Ибн Аббосдан ривоят қилганлар.
56- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам душман билан қуёш оққан пайт дуч келишни ёқтирардилар.
(Саҳиҳ) (Тобороний.м.к) Ибн Абу Авфодан ривоят қилганлар.
57- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ўзларидан бадбўй ҳид келиши оғир ботарди. (Ёмон кўрардилар).
(Саҳиҳ) (Бухорий, Муслим, Абу Довуд) Ойшадан ривоят қилганлар.
58- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг атирдони бўлиб, ундан ўзига атир сепардилар.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд) Анасдан ривоят қилганлар.
59-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга хушбўйлик-атир (ҳадя қилинса) қайтармасдилар.
(Бухорий, Аҳмад, Термизий, Насоий) Анасдан ривоят қилганлар.
60- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам хушбўй ҳидларни ёқтирардилар.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд, Ҳоким/мустадрак) Ойшадан ривоят қилганлар.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 23-Fev-2013, 01:27 | Message # 9 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 61-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламга қуртлаган хурмо берилса, уни ёриб, қуртдан тозалардилар.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд) Анасдан ривоят қилганлар.
62-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам тарвузни ҳул хурмо билан ердилар ва: манавининг иссиғини бунисини совуғи билан, манависининг совуғини эса бунисини иссиғи билан синдирилади-дердилар.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд, Байҳақий/сунан) Ойшадан ривоят қилганлар.
63- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам бодрингни ҳул хурмо билан ердилар.
(Бухорий, Муслим, Аҳмад) Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилганлар.
64- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ширинлик ва асални яхши кўрардилар.
(Бухорий, Муслим) Ойшадан ривоят қилганлар.
65- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ошқовоқни яхши кўрардилар. (бошқа лафзда): Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ошқовоқни ёқтирардилар.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон/саҳиҳ, Термизий/шамоил) Анасдан ривоят қилганлар.
66-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам қаймоқ ва хурмони яхши кўрардилар.
(Саҳиҳ) (Абу Довуд, Ибн Можа) Суламийлик Бусрнинг икки ўғлидан ривоят қилганлар.
67- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам қовун-ҳандалак билан хурмони бирга ердилар.
(Саҳиҳ) (Аҳмад, Термизий/шамоил, Насоий) Анасдан ривоят қилганлар.
68-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: саримсоқ пиёзни еяверинг, бордию фаришта билан суҳбатлашмаганимда мен ҳам ердим.
(Саҳиҳ) (Абу Наъим/Ҳиля, Абу Бакр/ Ғайлоният) Алидан ривоят қилганлар.
69-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам уч бармоғида ердилар ва қўлларини артишдан олдин ялардилар.
(Муслим, Аҳмад, Абу Довуд) Каъиб ибн Моликдан ривоят қилганлар.
70- Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва салламнинг бармоқлари ўз олдидан нарига ўтмасди. (яъни овқатни ўз олдидан ердилар).
(Саҳиҳ) (Бухорий/тарих) Жаъфар ибн Абул-ҳакамдан мурсал, (Тобороний/м.к) Ҳакм ибн Аъмр Ғифорийдан ривоят қилганлар.
71-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам ўнг қўлларини ейиш, ичиш, тоҳорат, кийиниш, олиш ва беришларга, чап қўлини эса бундан ташқари нарсаларга ишлатардилар.
(Саҳиҳ) (Аҳмад) Ҳафсадан ривоят қилганлар.
72-Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи ва саллам имкон қадар таҳоратини, пойафзалини кийишни, соч тарашни ва барча ишларини ўнгдан бошлашни яхши кўрардилар.
(Бухорий, Муслим, Аҳмад) Ойшадан ривоят қилганлар.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 07-Mar-2013, 12:49 | Message # 10 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Расулуллоҳ (c.а.в) қай тарзда мисвок ишлатганлар Мисвок ишлатиш фақат таҳорат ва намоз билан боғлиқ эмас. Балки яна кўп ҳолатларда мисвок ишлатиш мустаҳабдир[1]. “Қўҳистоний”да айтилишича, мисвок таҳоратга хос нарса эмас. Балки, алоҳида суннатдир. “Ҳидоя”нинг ҳошиясида эса мисвок ишлатиш ҳамма вақтда мустаҳабдир, деб келтирилган. Бироқ мисвокнинг суннат экани таҳорат пайтида янада таъкидлироқ бўлади.
Жобир розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Худди котиб қулоғига қалам қистириб оладиганидек, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қулоқларига мисвок қистириб олар эдилар” (Байҳақий “Ас-сунанул-кубро”да ривоят қилган).
Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мисвокка қанчалик аҳамият берганларини кўрсатади. У зот умматга мисвокни тарғиб қилгач, энг аввало уни ўзлари амалда кўрсатганлар. Саҳобалар ҳам у зотдан ўрнак олиб, мисвокка жиддий муносабатда бўлишган. Бошқа ривоятларда Зайд ибн Холид, Убода ибн Сомит ва яна кўплаб саҳобалар[2] ҳам қулоқларига мисвок қистириб олиб, ҳар намоздан олдин мисвок ишлатганлари айтилган.
Миқдом ибн Шурайҳ ибн Ҳониъ ал-Ҳорисий отасидан ривоят қилади: “Мен Оиша розийаллоҳу анҳодан: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйга кирсалар, ишни нимадан бошлар эдилар?” деб сўраганимда, у: “Мисвок (ишлатиш) билан”, деб жавоб берди” (Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Бу ривоятдан мисвок фақат таҳорат ва намоз вақтига боғлиқ эмаслигини билиб оламиз.
Қуртубий айтади: “Эҳтимол, у зот нафл намозлари учун алоҳида мисвок қилгандирлар. Камдан-кам ҳолларда нафлларни мажидда ўқиганлар”, деган.
Эҳтимол, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқарида одамлар билан суҳбатлашгач, муборак оғизларининг ҳиди ўзгаргани боис ва оила аъзоларига чиройли суратда юзланиш учун уйга киришлари билан мисвок қилгандирлар. Аллома Муновий бунга сабаб қилиб қуйидаги далилни келтиради: “Мусулмон киши уйга кирганида аҳлига салом бериши керак. Саломда Аллоҳнинг исми бор. Аллоҳнинг исми эса, фақат покиза оғиз билан талаффуз қилинади”.
Нима бўлганда ҳам ушбу ҳадисга кўра, уйга кираётганда мисвок қилиш мустаҳабдир.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мисвок қилмасдан туриб, намоз ўқиш учун ташқарига (яъни, масжидга) чиқмасдилар” (Табароний ҳасан санади билан ривоят қилган).
Баъзи уламолар ушбу ҳадисни далил қилиб: “Уйда ёки масжидга кирмасдан олдин мисвок қилиб олингани маъқул”, дейишган.
Ҳузайфа розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси уйқудан уйғонсалар, оғизларини мисвок билан тозалар эдилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Ибн Дақийқ ал-Ийд айтади: “Ушбу ҳадис уйқудан уйғонгандан сўнг мисвок қилиш мустаҳаб эканига далилдир. Чунки ошқозондаги овқат ҳазм бўлиб, у ердан буғ кўтарилгач, оғизнинг ҳиди ўзгаради. Бу нарса, айниқса уйқудан сўнг билинади”.
Ҳузайфа розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Биз кечаси уйқудан турганимизда мисвок ишлатишга буюрилар эдик” (Насоий “Сунан”да ва Баззор “Муснад”да ривоят қилган).
Тунги уйқудан таҳажжуд ёки бомдод намозларига турганда мисвок қилиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига мувофиқдир. Гарчи ҳадисда тунги уйқу назарда тутилган бўлса-да, умуман кундузги уйқу бўлмиш қайлуладан сўнг ҳам мисвок қилиш яхшидир.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси икки ракъат-икки ракъатдан намоз ўқир, сўнгра бориб мисвок қилар эдилар” (Насоий, Ибн Можа, Аҳмад, Ҳоким “Мустадрак”да ва Табароний “Кабийр”да ривоят қилган).
Тунги намоз икки ракъат-икки ракъатдан ўқилиши ҳаммамизга маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳажжуд намозларининг ҳар икки ракъатидан сўнг мисвок ишлатар эканлар. Сабаби у зот тунги намозларда жуда узоқ тиловат қилардилар. Ҳатто бир ракъатда Бақара ва Оли Имрон каби узун сураларни ўқиганлар. Киши кўп гапирса оғзининг ҳиди ўзгаради. Шу сабаб бўлса керак у зот ҳар икки ракъат намоз ўқигач, оғизларини мисвок билан тозалаганлар.
Аллома Айний “Ал-Бинайа”да айтади: “Таҳажжуд намозларининг ҳар икки ракъатидан сўнг мисвок қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, жума куни, уйқудан олдин, витр намозидан сўнг ва тонгда уйқудан тургач ҳам (мисвок ишлатиш мустаҳабдир)”.
Оиша розийаллоҳу анҳо айтади: “У зот учун таҳорат суви ва мисвоклари тайёрлаб қўйилар эди. Тунда уйқудан уйғонганларида, аввал ҳожатга бориб, сўнгра мисвок ишлатар эдилар” (Абу Довуд ривояти).
Бу ривоятда ҳам уйқудан уйғонгач, мисвок қилиш ҳақида сўз бормоқда.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мисвокни ёнларига ҳозирлаб қўйган ҳолда уйқуга кетардилар. Уйқудан уйғонганларида ишни мисвок қилишдан бошлар эдилар” (Аҳмад, Абу Яъло ва Табароний заиф санад билан ривоят қилган).
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кундузи мисвокни қулоқларига қистириб олар, вақти келганида мисвок қилардилар. Уйқуга ётишдан олдин ҳам мисвокни ёнларига қўярдилар. Уйғонсалар, ишни мисвок қилишдан бошлардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эртаю кеч жиддий аҳамият берган нарсага бизлар ҳам эътибор қаратишимиз лозим.
Имом Ғаззолий “Иҳё”да айтади: “Киши кечаси уйқуга ётишдан олдин ёнига сув ва мисвокни тайёрлаб қўйсин. Тунда уйқудан уйғонгач, сув ва мисвок қўллаб, дарров Аллоҳнинг зикрига киришади”.
Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тундами ёки кундуз куними, агар уйқудан уйғонсалар, таҳорат қилишдан олдин, албатта мисвок ишлатар эдилар (Абу Довуд ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Ушбу ривоятдан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги уйқу ёки кундузги қайлуладан уйғонганларидан сўнг таҳорат қилиш одатлари борлигини билиб оламиз. Шунингдек, кундузги уйқудан уйғонгач ҳам мисвок қилиш яхши экани ушбу ривоятда таъкидланмоқда.
Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар умматимга қийин қилиб қўй(ишни ўйла)маганимда, уларни саҳарларда мисвок қилишга, албатта, буюрган бўлардим!” (Абу Нуайм “Китабус сивак”да ҳасан санад билан ривоят қилган).
Саҳар чоғида мисвок қилишга алоҳида тарғиб қилиниши бу пайтда тиш тозалаш ўта фазилатли амал эканига ишорадир.
Жума куни мисвок ишлатиш ҳақида ҳам алоҳида таъкидланган. Сабаби бу кунда мўмин-мусулмонлар жума намозига тўпланади ва ҳар бир банда жамоат ичига покиза ҳолда кириши керак. Оғиздан бадбўй ҳид чиқиб туриши яхши эмас.
Тошкент шаҳари "Шайх Зайниддин" жомеъ масжиди имоми хотиби Одилхон Исмоилов
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 17-Iyun-2013, 08:18 | Message # 11 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ
1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам на кўп узун қоматлик ва на паст қадлик, балки ўрта бўйлик, қоматлари ниҳоятда мавзун зот эдилар. Ранглари на ниҳоятда оқ ва на тўқ буғдойранг эди, балки оқ қизилликка мойил, кўркамликда ўн тўрт кечалик ой каби нурлик эди. Муборак сочлари на ниҳоятда буралган ва на ниҳоятда ёзилган эди, балки ўрта бир ҳолда ўзларига ярашган эди. Аллоҳ Таоло ул кишини қирқ ёшида пайғамбарлик мақомига мушарраф этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн йил Маккаи мукаррамада ва ўн йил Мадинаи мунавварада турдилар, ва олтмиш ёшда дунёдан риҳлат қилдилар. Муборак бошларида ва соқолларида йигирма адад ҳам оқарган мўй й ўқ эди.
И з о ҳ: Бу ривоятда Маккадаги и стиқоматларини ўн йил дейилган ва бутун умрларини олтмиш ёш кўрсатилган. Бунинг сабаби шуки, араблар гоҳо каср ададни зикр қ илмайдилар. Ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамада ўн уч йил турганлар. Ва вафот топганларида, муборак ёшлари олтмиш учда эди.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 17-Iyun-2013, 08:19 | Message # 12 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 2. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қадлик бир зот эдилар. На узун ва на паст бўйли эдилар. Жисмлари чиройли, келишган, сочлари на буралган ва на ёзилган эди. Чеҳралари буғ дойранг, қачон юрсалар, олдиларига мойил бўлиброқ юрар эдилар.
3. Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта буйли (бироз узунга мойил) бир киши эдилар. Икки елкаларининг ўртаси кенг бўлиб, муборак сочлари кўп ва икки қулоқларининг юмшоқ ларига тушиб турарди. Эгниларида қизил либос (яъни ридоъ ва изорлари) бор эди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳ уснлироқ бир нарсани ҳаргиз кўрмадим.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 17-Iyun-2013, 08:19 | Message # 13 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 4. Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят: Мен ҳеч бир зулфлик маҳбубни қизил либос ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламд ан зиёда ҳуснлик кўрмадим. Расулуллоҳ со ллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари икки елкаларига тушиб турар эди. Икки елкаларининг ораси кенг эди. Қад-қоматлари на паст ва на зиёда узун эди.
5. Али розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ с оллаллоҳу алайҳи васаллам на узун ва на паст б ўйли эдилар. Икки кафтлари ва икки қадамлари тўла ва гўштлик эди. Муборак бошлари катта ва аъзоларининг бўғимлари, хар икки суякларининг қўшилган ери йўғон эди. Сийналаридан киндикларига қадар узун ва ингичка мўйлари бор эди. Қачон юрсалар, гўё баландликдан пастликка тушиб бораётган каби юрар эдилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дан аввал ҳам, кейин ҳам, у кишига ўхшаган бир он зотни ҳаргиз кўрмадим.
6. Али розияллоҳу анҳунинг набиралари Иброҳим ибн Муҳаммад дедилар: Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфларини баён қилсалар, дер эдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам на узун ва на паст бўйлик эдилар, балки ўрта қадлик одамлардан эдилар, ва муборак сочлари на зиёда буралган ва на зиёда ёзилган эди, балки иккисининг ўртасида эди. Муборак баданлари на семиз ва муборак чеҳралари на юмалоқ, балки озроқ мудаввар (юмалоққа мойил) эди, че ҳралари қизилга мойил оқ эди. Икки кўзлари ниҳоятда қора ва киприклари ниҳоятда узун эди. Икки суякларининг қўшилган бошлари й ўғон ва икки елкалари жам бўладиган жойлари ҳам йўғон гўштлик эди. Баданларида тук йўқ эди, магар сийналаридан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилгандай эди. Икки кафтлари ва икки қадамлари тўла ва гўштлик эди. Қачон йўл юрсалар, қадамларини ердан қ увват-ла узиб олар, гуёки пастликка кетиб бораётган каби кўринар эдилар. Қачон бир тарафга бурилсалар, бутун баданлари билан бурилар эдилар. Танҳо бўйинларини буриб қўймас эдилар
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 17-Iyun-2013, 08:20 | Message # 14 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| 7. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Мен ўзимнинг тоғам Ҳинд ибн Аби Ҳоладан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида савол қилдим. У киши нинг васфи муборакларини ҳаммадан зиёда равшан ва яхши баён қилар эди ва тоғам менга пайғамбарликнинг юксак сифатларини баён кил ишини ва уни мен ёд қилиб олишни хохлар эдим. Тоғам дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқатда ўзлари ниҳоятда улуғ бир зот бўлиб, одамлар назарида ҳам ниҳоятда улуғ, ҳурматли зот эдилар. Муқаддас чеҳралари ўн тў рт кечалик ой каби кўркам эди. Ўрта қадлик инсондан узунроқ ва ниҳоятда узун бўйлик одамдан пастроқ эдилар. Муборак бошлари катта, сочлари озроқ буралган эди.
Агар сочлари ўзича осонлик билан очилса, фарқ очар эдилар, агар тароқ ва бошқа нарсага зарурат тушадиган бўлса, фарқларини очмай қўйиб қўярдилар. Сочларини зиёда ўстирсалар, қулоқларининг юмшоғидан тушиб турар эди. Муборак ранглари ялтираб турган оқ эди. Пешоналари кенг ва очиқ эди. Қошлари эгилган бўлиб, ингичка ва қалин ва бир-биридан алоҳида ва қўшилмаган эди. Икки кошлари ўртасида бир томирлари бор эди, ғазаблари келганда ҳ аракатга келиб кўринар эди. Муборак бурунлари бироз баланд ва қирралик ва унда бироз нури дурахшон (кўркам) эдики, унга яхши диққат қилиб кўрмаган одам бурунларини катта ва баланд гумон қилар эди. Муборак соқоллари катта ва қалин, муборак икки ёноқлари на озғин ва сергўшт, балки ниҳоятда марғуб эди. Маъсум (покиза, гуноҳсиз) оғизлари мўътадил кенг эди ( фасоҳатли ва балоғатли инсонларнинг оғизлари шунақа бўлади). Муборак тишлари майда ва ялтираб турган эди. Олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринарди. Муборак сийнал аридан киндикларига қадар нозик мўйдан бир чизиқ тортилган бўлиб, муборак буйинлари шундоқ ярашган, чиройли эдики, гуё оқ мармар тошдин, ё ож(фил суяги)дан тарашланган хайкалнинг бўйни каби эди, оқликда кумуш каби соф эди.
Баданларининг аъзолари ҳаммаси бир-бирига муносиб яратилган, ўрта даражада гўштлик эди. Гўштлари осилиб турган эмас, қоринлари ва сийналари текис ва баробар эди. Сийналари кенг эди. Икки елкаларининг ўртаси кенг эди. Б ўғимлари йўғон эди. Либосдан ташқари турган аъзолари нурлик, ниҳоятда кўркам кўринур эди. (Бундан маълум буладики, либос ичида маҳфуз турган аъзолари нақадар нурлик бўлур). Сийналарининг ва киндикларининг ўртасида хат каби чўзилган бир мўй тушган эди. Кўкраклари ва қоринлари мўйдин ҳоли эди. Лекин икки билаклари ва икки елкалари ва сийналарининг ю қори томонларида мўйлари бор эди. Икки билаклари узун эди, кафтлари кушода, икки кафтлари ва икки қадамлари гўштлик эди. Қўлларининг ва оёқларининг бармоқлари мўътадил узун эди.
Қадамлари силлиқ эди, унда сув тўхтамас эди. Қ ачон юрсалар, қувват ила қадам кўтарар эдилар. Олдиларига эгилиброқ юрар ва оҳиста қадам қўяр эдилар. Юришлари тез-тез бўлиб, кенг қадам қўяр эдилар. Қачон юрсалар, бир баландликдан тушиб тургандек юрардилар. Ва бир тарафга бурилсалар, бутун қоматлари билан бурилардилар. Назарлари тубанга бўлар эди. Осмондан кўпроқ ерга боқар эдилар. Кўпинча кў з қирраси билан боқар эдилар. Саҳобаларининг ўзларидан илгари юргизиб, ўзлари орқаларидан юрар эдилар. Ҳар кимса йулиқсалар, ундан илгари салом берардилар.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 20-Iyun-2013, 13:27 | Message # 15 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Набий алайҳиссаломнинг саховатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг саховатли зот эдилар. У кишининг саховати олдида бошқа саховатлар ип эша олмас эди.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг яхшиси, одамларнинг энг сахийси ва одамларнинг энг шижоатлиси эдилар». Муслим ривоят қилган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса сўралганда, ҳеч қачон «йўқ» демаганлар». Икки Шайх ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сахий Аллоҳга яқиндир, жаннатга яқиндир, одамларга яқиндир ва дўзахдан узоқдир. Бахил Аллоҳдан узоқдир, жаннатдан узоқдир, одамлардан узоқдир ва дўзахга яқиндир. Албатта, сахий жоҳил бахил обиддан кўра Аллоҳ азза ва жаллага маҳбубдир», – дедилар». Термизий, Байҳақий ва Тобароний ривоят қилишган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий бўлганлари эса, Рамазонда, Жаброил мулоқотларига келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунча ҳар кеча у зотнинг мулоқотларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар) эдилар».
Бошқа бир ривоятда: «Бас, у билан Қуръон ўқишар эди. Бас, қачон у зотга Жаброил алайҳиссалом мулоқот қилса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар», дейилган. Икки Шайх ривоят қилишган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Хушҳолдир, хушҳолликни суядир, Озодадир, озодаликни суядир, Карамлидир, карамни суядир, Сахийдир, сахийликни суядир. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!» – дедилар». Термизий ривоят қилган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга сахийлар сахийсининг хабарини берайми? Сахийларнинг сахийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг сахийсиман. Мендан ке¬йин сиздан энг сахийингиз илм ўрганиб, илмини таратган одамдир. У қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади. Ва жонини Аллоҳнинг йўлида сахийлик билан тутган кишидир», – дедилар». Байҳақий ва Абу Яъло ривоят қилишган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 29-Iyun-2013, 02:26 | Message # 16 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ото хикоя килади: — Бир куни Хз. Ойшадан: «Расулуллох(с.а.в.)нинг хаётида сизнинг гувохлигингизда руй берган, кишини лол колдирувчи бирор вокеани бизга айтиб беринг!» - деб сурадим. Хз. Ойша йиглади ва дедики: «Унинг кайси холи кишини лол колдирмасди дейсиз! Бир кеча келди, Мен билан бирга ётокхонага кирди. Таним танига тегди. Сунгра дедики: «Эй, Абу Бакрнинг кизи, мен ёлгиз булишим керак! Раббимга ибодат киламан!» Мен дедимки: «Сизнинг енингизда булишни севаман, лекин сизнинг хохишингизни адо этиш мен учун хамма нарсадан устун». Шундан сунг у кишига рухсат бердим. Туриб сув идишни олгани чикиб кетдилар, тахорат олдилар. Сувни куп тукиб исроф этмадилар. Сунгра намозга турдилар, йигладилар, шундай йигладиларки, куз ёшлари куксиларига шашкатор булиб окди. Сунгра рукуга кетдилар, яна йигладилар. Сунгра сажда килдилар, яна йигладилар. Кейин саждадан бош кутардилар. Бу йигилар тонгга кадар давом этди. Бомдод намози вактида Билол келди. Азон айтди. Мен шу вакт дедимки: «Эй Аллохнинг Расули, сизни йиглатган сабаб нима?». Дедиларки: «Аллох менинг килган ва килажак гунохтаримни афв этди! Шукр килувчи бир банда булмайинми, ахир? Мен не учун шукр килмайин энди?!»
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 30-Dek-2013, 09:11 | Message # 17 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Пайғамбаримизнинг шафотларини вожиб қилувчи амаллар Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Баззор, Ибн Абу Осим ва Табароний раҳматуллоҳи алайҳлар “Муъжамул кабир” ва “Муъжамул авсат”, “Муснад” китобларда Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб келтирганлар: عَنْ رُوَيْفِعِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : مَنْ صَلَّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَقَالَ : اللَّهُمَّ أَنْزِلْهُ الْمَقْعَدَ الْمُقَرَّبَ عِنْدَكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، وَجَبَتْ لَهُ شَفَاعَتِي. Рувайфиъ ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга солавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба ъиндака явмал қияама” деса, шафоатим унга вожиб бўлади” дедилар” (Имом Аҳмад ривояти). Маъноси: Эй, Аллоҳим! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қиёмат куни ҳузурингдаги муқарраб мақомдан жой бергин. Азон айтилгандан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига кимдаки, қуйидаги ҳадисда келган дуони қилса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафотлари у кишига ҳалол бўлади. وعن جابر بن عبد اللّه رضي اللّه عنهما : أن رسول اللّه صلى اللّه عليه وسلم قال : " مَنْ قال حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ : اللَّهُمَّ رَبِّ هَذهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاةِ القائِمةِ، آتِ مُحَمَّداً الوَسِيلَةَ والفَضِيلَةَ، وابْعَثْهُ مَقاماً محموداً الذي وَعَدْتَهُ . حَلَّتْ لَهُ شَفاعَتِي يَوْمَ القِيامَةِ " رواه البخاري في صحيحه. Жобир Ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким озон овозини эшитганида: “Аллоҳумма робби ҳазид даъватит таамма вассолатил қоима аати Муҳаммаданил василата вал фазила вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъдтаҳ” деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлади” деганлар” (Бухорий ривояти). Маъноси: Аллоҳим! Эй, ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг роббиси Муҳаммадга василани ва фазилатни бергин ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган мақоми маҳмудда қайта тирилтиргин. Имом Байҳақийнинг Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида “إِنَّكَ لاَ تُخْلِفُ الْمِيعَادَ” (Албаттас Сен ваъдага асло хилоф қилмассан) деган ибора зиёда қилинган. عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه و سلم قال من قال اللهم صل على محمد وعلى آل محمد كما صليت على إبراهيم وآل إبراهيم وبارك على محمد وعلى آل محمد كما باركت على إبراهيم وآل إبراهيم وترحم على محمد وعلى آل محمد كما ترحمت على إبراهيم وآل إبراهيم شهدت له يوم القيامة بالشهادة وشفعت له. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад камаа соллайта ъала Иброҳим ва аали Иброҳим ва баарок ъала Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад камаа баарокта ъала Иброҳим ва аали Иброҳим ва тараҳҳам ъала Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад камаа тараҳҳамта ъала Иброҳим ъала Иброҳим ва аали Иброҳим” деса, қиёмат куни унинг фойдасига гувоҳлик бериб, уни шафоат қиламан” дедилар” (Бухорий ривояти). Маъноси: Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг олига Иброҳим алайҳиссалом ва у зотнинг олига солавот айтганинг каби солавот айтгин. Аллоҳим, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг олига Иброҳим алайҳиссалом ва у зотнинг олига барака берганингдек барака бергин. Аллоҳим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг олига Иброҳим алайҳиссалом ва у зотнинг олига раҳм қилганинг каби раҳм қилгин. عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعِينَ حَدِيثَاً مِنْ أَمْرِ دِينِهَا بَعَثَهُ اللهُ فَقِيهَاً، وَكُنْتُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةَ شَافِعَاً وَشَهِيدَاً ". Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кимки умматимнинг диний ишларига тегишли қирқта ҳадисни ёд олса (ва уни уларга етказса), Аллоҳ уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат куни мен унга шафоатчи, унинг фойдасига гувоҳлик бергувчи бўламан». www.islom.uz
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 07-Yan-2014, 04:34 | Message # 18 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Гўзал хотиралар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак вужудлари тупроққа қўйилгани ҳамон қабрлари зиёрат этила бошланди. Қабр зиёратига келган биринчи одамлар ҳазрат Али ва ҳазрат Фотима эди. Қабрга яқинлаша олмай тўхтаб қолган ҳазрат Фотима бирдан ҳазрат Алининг ёқасига ёпишди: – Аллоҳнинг расули устига бу тупроқни тортишга қандай қўлингиз борди? – Бу Аллоҳ таолонинг тақдири, Фотима. – Пайғамбар отамнинг устига қандай тупроқ отдингиз, қандай қилиб-а? – Бу пайғамбар отангнинг суннати, Фотима. – Шунча тупроқни отамнинг устига қандай йиғдингиз, кўнглингиз қандай рози бўлди? – !..
Ҳазрат Али ғамзада аёлига нима дейишини билмай қолди. Ҳазрат Фотима пайғамбар отасининг қабрига қараб шундай дард билан айтиб йиғладики, ҳазрат Али ҳам ўзини тута олмади… «Устимга шундай мусибат ёғилдики, улар кундузлар бошимга ёғилса, нурли кунлар қоп-қора кечаларга айланган бўларди!» Усиз қолишганди… Энди қандай яшашади? Усиз яшай олишадими ўзи? Саҳобалар Усиз яшай олмасликларини сезиб турган бир вазиятда онасини, опаларини, энди эса отасини йўқотган ҳазрат Фотима қандай яшарди? Гулнинг гулларидан ёлғиз ҳазрат Фотимагина қолганди… Ҳазрат Али уни бир дақиқа ҳам ёлғиз қолдирмасликка интиларди. Аммо барибир йўқотган яқинлари ўрнини тўлдира олмасди. Ҳатто беш фарзанди ҳам аёлга таскин бермас, йўқотиш аламларини енгиллатмасди. Уч қиз, икки ўғил атрофида қанчалар парвона бўлишмасин, ҳазрати Фотима ўзини кимсасиз ҳис қиларди… Бир муддат уйида таъзия қабул қилди. Сўнг уйида илм мажлислари қурадиган бўлди. Тунларини тонгларга улаб, пайғамбар отасининг ишини давом эттиришга уринар, муборак сўзларининг мағзини чақиб берарди. Шу билан бирга эри ва болалари олдидаги вазифаларини ҳам адо этарди. Ёлғиз қолган гул атрофга мушку анбар сочарди. Бир куни… Ифторга оз вақт қолганди. Эшик тақиллади. Ҳазрат Али бориб эшикни очди. Остонада эзгин ва паришон бир киши оёқда аранг турарди. «Аллоҳ таоло розилиги учун…» дея олди, холос. Бутун ифторликни олиб ҳазрат Алига берди. Аёлига миннатдор боққан ҳазрат Али бояги кишига узатди. Уйга егулик ҳеч нарса қолмади. Ифтор вақти бўлганда эшик тақиллади. Эр-хотин бир-бирига чорасиз қарашди. Ҳазрат Али яна эшикни очди. Очар-очмас ҳайқирди: – Марҳамат, Аллоҳнинг расули! Ҳазрат Фотима ҳам югуриб пешвоз чиқди. – Менга бироз егулик беринг. Ифтор қилишга етадиган егулик. Ҳазрат Али ва ҳазрат Фотиманинг юзлари бўздай оқариб кетди. Энди нима қилишади? Нима қилишса экан?.. Бир оғиз сўз ҳам айтолмайдиган, бир қадам ҳам ташлай олмайдиган бир вазиятда эди эр-хотин. Бўйинлар букик, кўнгиллар ғамли ва чорасиз… Уларнинг бу ҳолатини кўрган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини одатда емак турадиган жойга узатиб, табассум билан дедилар: – Ўша ердан олиб беринглар! Жаннат ҳури бўлган ҳазрат Фотима одоб юзасидангина ўрнидан жилиб, кўрсатилган томонга бордилар. Буюк Аллоҳим, бу не? Жавон тўла емак эди! Аллоҳ расулининг мўъжизаси эди бу! Коинот сарвари шундай дедилар: – Беринглар, фақирларга улашинглар. Аммо меъёрига риоя қилинг. Ўлчовдан ошманг. Буни хотирлаш ҳазрат Фотимага ҳузур бағишларди. Яна бир куни… Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрат Фотиманинг уйига келганди. Қизи чордоқда қўл тегирмонини айлантирар, бир қўлида боласини эмизарди. Пешонаси терлаган. Бу манзара Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кўнглини эмрантирди, муборак кўзларига ёш келди. Овоз чиқардилар, ҳазрат Фотима дарҳол ўрнидан турди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «ўтир» ишорасини қилдилар: – Севимли қизим! Охират роҳати учун дунё азобига чида! Зеро, Азиз ва Жалил Аллоҳ: «Яқинда Парвардигорингиз сизга (шундай неъматлар) ато этурки, сиз (у илоҳий марҳаматлардан) рози бўлурсиз» (Ваз-зуҳа сураси, 5-оят) оятини туширди. Илоҳий армуғон, сўнгсиз неъматлари билан бизни рози қилади. Бу муждани эшитган пайғамдар қизининг қалбини буюк қувонч эгаллади. Бутун вужуди нур сочарди гўё. Тегирмон айлантираётган султон эди у... Гулнинг гули эди… Ва бу гул энди Усиз эди… * * * Яна бир ибратли хотира… Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрат Фотимани кўргани бордилар. Қизи уй ишлари билан машғул, эшикка ҳашамдор, безакли парда осилганди. Пардани кўрган Пайғамбар алайҳиссалом эшиккача келганлари ҳолда ичкарига кирмай қайтдилар. Ортларидан югуриб чиққан ҳазрат Фотимага ҳам қарамадилар. Уйга паришон қайтган ҳазрат Фотима ўтириб қолдилар. Бироздан сўнг кўчадан келган ҳазрат Али уни бу ҳолда кўриб сўради: – Фотима, нима бўлди, нега бундай хафасан? – Сўраманг, Аллоҳнинг расули бизникига келгандилар, аммо негадир ичкарига кирмай, қайтиб кетдилар. – Ҳозир бориб гаплашиб келаман. Ҳазрат Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борди, тин олмай сўради: – Ота-онам сизга фидо бўлсин, Расулуллоҳ! Қизингиз уйгача келиб, кирмай кетганингиздан жуда хафа. Сабабини билмоқчи эдим. – Ё Али! Мен қаердаману, дунё ва унинг моллари қаерда! Мен Фотиманинг эшигида шундай парда кўрдимки, у нақш ва безакларга бой эди. Уни ёқтирмай, қайтиб кетдим. – Нима қилайлик, Аллоҳнинг расули? – Фотимага айт, бу пардани эҳтиёжманд фалон оилага берсин! – Ҳозироқ, эй Аллоҳнинг расули! Ҳазрат Али келиб, ҳазрат Фотимага воқеани тушунтирди. У ҳам дарҳол отаси амрини бажо келтирди. Бундан жуда мамнун бўлган Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қилдилар: – Қизим! Ўзингни жаҳаннам оловидан қутқазишга интил! Зеро, мен сизларни олов ва азобдан қутқаришга қодир эмасман. Яна мен ақраболик – яқинликни тарк этмайман. Уларга иззат ва икромда, эҳсонда бўламан. Сизларга нисбатан мен болалари ва оиласига хавф солаётган душманни кўргани ҳамон талваса билан «Қочинглар!» дея бақириб-чақирган одам кабиман. Қочиб қутулиш эса сизнинг қўлингизда! Шу воқеадан бир ёки икки ҳафта ўтгач, Пайғамбар алайҳиссалом амакиси Абу Толибнинг невараси Ҳинднинг қўлида қиммат узук кўриб қолдилар. Буни ёқтирмаганларини билдириш учун қизнинг қўлига енгилгина урдилар. Ҳеч нарсага тушунмаган қиз бориб ҳазрат Фотимадан сўради. Ўшанда ҳазрат Фотима бўйнида маржони бор эди. Дарҳол ечиб қўйди. Шу он Пайғамбар алайҳиссалом келиб қолдилар. Қизининг қўлида маржонни кўриб жуда хафа бўлдилар ва дедилар: – Фотима! Одамлар «Пайғамбарнинг қизи қўлида оловдан ясалган занжир бор», дейишса, мамнун бўласанми? Ва Аллоҳнинг расули ўтирмай, ортга қайтдилар. Ҳазрат Фотима эса маржон ва Ҳинднинг қўлидаги узукни олиб бозорга жўнади. Уларни сотиб, пулига қул олди ва уни озод этди. Буни эшитган Пайғамбар алайҳиссалом кўзлари севинчдан порлаб дедилар: – Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсинки, қизим Фотимани оловдан қутқарди! Улар «Бу нимани ҳал қиларди?» дейишмади, дунёга кўнгил қўйишмади. Солиҳ амал, гўзал иш, зуҳд ва тақво эди уларнинг ҳаёти. * * * Яна бир куни ҳазрат Билол кеч қолди. Аллоҳнинг расули ундан нега намозга кечикканини сўрадилар. – Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ! Йўлда Фотимани кўриб қолдим, Алини иш билан жўнатган экансиз. Қизингизга ёрдам керакдир, деб ўйладим. Борсам, у тегирмонда ун чиқараётган экан. Мен ун чиқариб бердим ва шу боис кечикдим. Пайғамбар алайҳиссалом мамнун дуо қилдилар… * * * Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга борди. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрди. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлди: – Ота, мева олиб келдингизми? – Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? – Ота, очман! Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқди. Нима қилишни, қаерга боришни билмасди. Шу пайт олдидан туя етаклаган киши чиқди. – Али, туя оласанми? – Ҳозир пулим йўқ. – Кейин берарсан, сенга ишонаман. – Ундай бўлса, оламан. Қанча? – Юз дирҳам. – Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга борди. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди. – Туя сотасанми, Али? – Ҳа, сотаман. – Уч юз дирҳамга сотасанми? – Ҳа, олинг. Пулга дарҳол бозор-ўчар қилди, болаларига егулик, мевалар харид қилди. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар. – Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми? – Йўқ, Аллоҳнинг расули. – У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади. Коинот сарваридан шундай муждани олган оила жуда хурсанд бўлди, илоҳий нурга чулғонди. Пайғамбар алайҳиссалом мўъжизаси уларни бир хурсанд қилган бўлса, ҳазрат Алининг кароматидан икки қувонишарди… У зот билан ҳаётлари шундай гўзал кечарди. Усиз ҳаёт хотиралардан иборат эди…
|
|
| |