RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
ОХИР ЗАМОН АМИРЛАРИ
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 14:10 | Message # 1
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
ОХИР ЗАМОН АМИРЛАРИ

– Адаштирувчи хокимлар (рахбарлар): Авс ривоят килиб айтади: Росулуллох ?С дедилар:
«Мен Умматимга адаштирувчи хоким (амир)лар (келиб колиши)дан кўркаман». Суфён Саврий адаштирувчи хокимларни: «Адаштирувчи хокимларга назар ташлайдиган бўлсангиз амалларингиз хабата бўлмаслиги учун уларни калбиОХИР ЗАМОН АМИРЛАРИнглардан ёмон кўрибгина назар ташлангиз» деб сифатлаган.
– Аклсиз амирлар: Жобир ибн Абдуллохдан ривоят килинишича, Росулуллох ?С Каъб ибн Ажарага
«Аллох сенга аклсизларнинг амир бўлиб колишлигидан панох берсин» деганлар.
– Маъруфни инкор килиб, мункарга буюрадиган амирлар: Уббода ибн Сомитдан ривоят килинади: Росулуллох ? шундай дедилар:
«Якинда мендан кейин шундай амирлар бўладики, улар сизларни билмайдиган нарсаларингизни килишга буюради ва ўзлари сизлар инкор киладиган нарсаларни килишади. Бас, улар сизларнинг устингизга (итоат килиниши вожиб бўлган) хоким эмаслар».
– Бўйинлар ва ризкларга якка хоким бўладиган хокимлар: Абу Хошим Саламийдан ривоят килинади: Росулуллох ?С дедилар:
«Якинда сизларнинг устингизда шундай хокимлар бўладики, сизларнинг бўйинларингизга молик бўлишади. Сизларга гапирсалар ёлгон сўзлашади. Амал килишса ёмон амалларни килишади. Уларнинг ёмон ишларини яхши деб, ёлгон сўзларини рост деб тасдик килмагунингизгача улар сизлардан рози бўлишмайди. Бас, уларга рози бўладиган хакни беринглар».
– Ёмон кимсаларни сирдош килиб оладиган ва намозни ўз вактидан кечиктирадиган амирлар: Абу Хурайрадан ривоят килинади: Росулуллох ? дедилар:
«Охир замонда золим амирлар, фосик вазирлар, хоин козилар, ёлгончи факихлар бўлади. Бас сизлардан кимки ўша даврга етиб келса ўлпончи хам, оксокол хам, шуртий хам бўлмасин».
– Хутама хокимлар: Росулуллох ?С дедилар:
«Энг ёмон волийлар хутамалардир». Улар фукаро устидан парчалаб юбориш сиёсатини юргизишади.
– Зиндик хокимлар: Маъкал ибн Ясордан ривоят килинишича, Росулуллох ?С шундай деганлар:
«Икки тоифа Умматим борки, уларга асло шафоатим етмагай: адолатсиз хоким ва динга гулув кетиб, ундан чикиб кетган киши»


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 14:25 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
САХОБАЛАРНИНГ ГАЛАБАСИНИ СИРИ

– Ибн Жарир «Тарих» китобида Урвадан ривоят килади. У айтди: икки кўшин бир-бирига якинлашган пайтда Кубуклор (кўшин бошлиги) бир арабни жўнатди – эшитишимча у Кузоа кабиласининг Тазид ибн Хайдон кавмидан бўлиб, исми ибн Хузроф эди. Кубуклор унга Бу кавмни ичига кир, улар билан бир кечаю бир кундуз колиб, уларнинг хабарини менга етказ, деди. У уларни ичида бир кечаю бир кундуз колиб, кейин Кубуклорни олдига келди. У халиги одамга нима хабар олиб келдинг? деб сўради. Улар кечаси ибодатда, кундузи от устида, ўзларини ичида хакни ўрнатиш учун агар подшохларининг ўгли ўгирлик килса хам кўлини кесишади, агар зино килса уни дарралашади, деди. Унга Кубуклор: агар сен тўгри сўзлаётган бўлсанг ер устида улар билан учрашгандан кўра ернинг ости яхширок. Албатта Аллох менга уларнинг устидан, уларга менинг устимдан галаба бермасдан улар билан мени ўртамни холи килишини насиб килишини яхши кўрардим, деди.
Яна ибн Жарир «Тарих» китобида айтади: Яздажирд Хитой подшохига ёрдам сўраб хат ёзди. Хитой подшохи элчига айтди. Мен подшохлар маглуб бўлган подшохларга ёрдам бериши кераклигини биламан. Менга сизларни юртингиздан чикариб юборган кавмни сифатлаб бер. Сен уларнинг озлиги ва сизларнинг кўплигингизни айтяпсан. Улар сони оз бўлган холда сизлар каби кўпчиликнинг устидан галаба килишлиги учун уларда бир яхшилик, сизларда эса бир ёмонлик бўлса керак, деди. Элчи айтади: сизни кизиктирган нарсалар хакида сўранг? дедим. Хитой подшохи: улар ахдга вафо киладиларми, деди. Мен ха, дедим. У деди: Улар сизларга карши урушишдан аввал нима дейишарди? Мен: улар учта нарсадан бирига чакиришарди ё ўзларининг динига чакиришарди, агар кўнсак, бизга худди ўзларига муомала килингандек муомала килишарди. Ё жизя тўлашимиз мукобилига бизни химоя килишарди, ё бизга карши жанг килишарди, дедим. У айтди: Амирларига итоатлари кандай эди? Мен: бошликларига энг итоатли кавм эди, дедим. У: нимани халол, нимани харом, дейишарди деди. Мен унга хабар бердим. У: ўзларига халол килинган нарсани харом ёки харом килинган нарсани халол килишадими? деди. Мен йўк, дедим. У: Бундай кавм то халолларини харом, харомларини халол килмагунларича хеч качон халок бўлмайди, деди. Кейин у: уларнинг либослари хакида хабар бер, деди. Мен хабар бердим. Уларнинг отлари хакида сўради. Улар нуксонлардан холи, деб сифатлаб бердим. У: булар кандай хам яхши кўргонлар, деди. Ва унга туяни, унинг чўккалаши ва устидаги юк билан ўрнидан кўзгалишини сифатлаб бердим. У: бу бўйни узун хайвонни сифати, деди. Хитой подшохи Яздажирдга ушбу мактубни ёзиб элчига берди: ўзимга керакли маълумотларни билмаслик сенга боши Марвда, охири эса Хитойда бўладиган кўшинни юборишимга монелик килгани йўк. Лекин сенинг элчинг менга сифатларини айтиб берган кавм агар исташса тогни толкон киладилар, модомики улар ана шундай сифатларга эга эканлар агар йўллари очиб кўйилса мени хам йўк килишади. Шунинг учун улар билан сулх туз, улардан кўра сен ўзаро тинч яшашга рози бўл, сени безовта килишмаётган экан уларни асло газабини келтирма.


 
BAXORDate: Chorshanba, 29-Iyun-2011, 14:28 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
САХОБАЛАР ГАЛАБАСИНИНГ СИРИ

– Валид ибн Муслим айтади: Менга Яхё ибн Яхё Ал Гассонийдан эшитган одамнинг хабар беришича Яхё ибн Яхё ўз кавмидаги икки кишидан ривоят килади. Бу икки одам айтади: Мусулмонлар Иордания томонга тушган пайтда биз ўзаро якинда Дамашкнинг камал килиниши хакида гаплашдик. Шунинг учун бундан олдин у ердан харид килиб келишга кетдик. Биз йўлда кетаётганимизда олдимизга бир элчи келди. Биз унинг олдига келганимизда у бизга сизлар арабмисизлар? - деди. Биз ха дедик. У бизга насрониймисизлар? - деди. Биз ха дедик. Сўнг у айтди: Иккингиздан бирингиз бориб анави кавмлар олдида жосуслик килиб уларнинг фикридан бизни хабардор килсин ва бирингиз шеригингизнинг матосига караб турсин. Биз шундай килдик. Шеригим уларнинг олдида озрок туриб сўнг унинг олдига келиб унга айтди: Мен сенинг олдинга жуда диккат эътиборли одамлар олдидан келдим. Улар учкур отларни минади, тунда рохиблик килиб, кундузи чавандозлик килади. Камон ўкига пат ёпиштириб, уни ва найзаларни чархлаб ўткирлайди. Агар сухбатдошинг билан сухбатлашсанг улар баланд овозда Куръон тиловат килгани ва зикр айтгани сабабли сухбатдошинг сўзингни англай олмайди. Шундан сўнг у унинг шерикларига юзланиб деди: Мен сизларга улардан сизнинг токат-кучингиз етмайдиган нарса хабарини олиб келдим.
– Ибн Жарир Руфайлдан ривоят килиб айтади: Рустам Нажафга тушган пайтда мусулмонлар лагерига жосус юборди. Жосус мусулмонлар ичида уларнинг бирига ўхшаб аралашиб юрди. У уларни хар намоздан олдин мисвок тутганларини кўрди. Мусулмонлар намоз ўкиб бўлиб ўз жойларига таркаб кетар эди. Жосус Рустамнинг олдига кайтиб мусулмонларнинг хабари ва сийратидан уни хабардор килди. Рустам уларнинг таоми нима, деб сўради. У айтди: Мен уларнинг ичида бир кеча туриб Аллохга касамки уларнинг бирор нарса еганини кўрмадим. Улар тунда хам, ухлаш пайтида хам, тонгдан олдин хам факат новда шимади. Шундан сўнг Рустам юриш килиб Хисн билан Атик ўртасига тушгач уларга якинлашди. Саъднинг муаззини тонгда азон айтди. Улар мусулмонларнинг харакатга келганини кўришди. Шунда Рустам форсликлар ичида жар солдириб отларга минишни буюрди. Ундан нима учун? - деб сўралганида у: душманларингиз ичида жар солиниб, сизларга карши харакатга келишганини кўрмаяпсизларми? – деди. Шунда Рустамнинг жосуси: улар намозга кўзгалишди – деди. Шунда Рустам: менга тонгда бир овоз келди, у итларга гапириб, уларга акл ўргатадиган Умардан бошкасимас, деди. Ўтиб боришгач икки кўшин бир-бирига рўпара келди. Шунда Саъднинг муаззини намозга азон айтди. Саъд ? намоз ўкиди. Азонни эшитиб Рустам: Умар жигаримни еди-ку, деди.
Ибн Жарир яна айтади: Сайф Абу Захро Ал Кушайридан у Бани Кушайрлик бир кишидан ривоят килиб айтади: Хиракл Константинопол томонга чиккан пайтда унга румлик бир киши йўликди. Бу киши мусулмонлар кўлида асир бўлиб сўнг озод килинган эди. Хиракл айтди: Менга анави кишилар хакида хабар бер. У айтди: Мен сенга худди уларни кўриб турганингдек айтиб бераман. Улар кундузи чавандозлик килса тунда рохиблик килади, бировнинг хаккини ейишмайди, киришса салом бериб киришади, ўзлари билан урушадиган кимсага карши унинг устидан голиб келгунларига кадар туриб жанг килишади. Буни эшитиб Хиракл: сўзларинг рост бўлса мана бу икки оёгим остидаги ерни албатта олишади, деди


 
BAXORDate: Yakshanba, 03-Iyul-2011, 12:42 | Message # 4
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:


Umar, sen bizga keraksan!

Sen bizga keraksan, ey Umar! Muoviya hazratlari aytgan ekanlar: “Dunyo Abu Bakrga boqmadi, Abu Bakr ham dunyoga boqmadi, dunyo Umarga boqdi, ammo Umar unga qiyo boqmadi, biz esa dunyoga botib qoldik”.
Seni juda sog’indik Umar. Bugungi kunimizga shunday keraksanki, buni so’z bilan ta’riflab berishimiz, tushuntirib berishimiz juda mushkul. Sening shu alamli kunlarimizga qiyoslanganda, sog’inchimiz o’n chandom oshadi. Ko’zlarimiz namlanadi, seni yaxshi ko’rganimizdan, sening bosib o’tgan yo’lingni hech qanday maslakka almashmaganimizdan ham, o’zimizni ba’zan yomon ko’rib ketamiz nafratimiz keladi o’zimizdan. Kufrlik botqog’idan chiqib, odillik tojini kiygan seningdek inson, har qanaqa zamonga kerakdir. Ammo bugungi kunimizga sen, juda-juda keraksan!
Biz tarix sahifalarini o’qishni yaxshi ko’ramiz. Ko’p kitoblar, asarlar o’qiymiz. Ularning aksarida buyuklik sifatida nom olgan turli xil sarkarda va qahramonlarni ko’ramiz. Buyuk deb atalganlar aslida juda ko’p. ularning ba’zilarini yaqindan taniganimizdan so’ng bu nisbat haqqoniy emasligini tushunamiz. Ular huddi ichiga havo to’ldirilgan meshga o’hshaydilar. Negaki, ularning nomlarini sun’iy ravishda ko’taradigan odamlar bor. Ular o’zlari ixlos qo’ygan odamni ko’klarga ko’tarishdan lazzat oladilar. Vijdonga qarshi boradilar, o’zlarini tiymaydilar. Bunday odamlarga yaqinlashib, ma’lum bo’lmagan jihatlarini bilishga harakat qilsangiz, ular o’z qobiqlarini yopib oladilar. Yelkanlari suvga ko’mgan kema yanglig’, yolg’onlarni yashirishga urunadilar.
Sen esa undaylar sirasiga kirmaysan! Shu bois ham seni sog’indik, Umar! Amirul mo’minin nomi yangraganda, behosdan hayolimiz sening jussang ila to’ladi. Oddiy odamlar o’z qusurlarini berkitishsa, sening hayoting buyukligingni yashirish bilan o’tdi. Ammo buyukliklarning son-sanog’i yo’qligidan, tarix sahifalari Hazrati Umar deb atalmish insonning adolatlari bilan bezaldi. Musulmonlar emas, balki boshqalarning ko’z yoshini oqizding o’z amaling ila. Sababi sen insonlar e’tiborini qozonish emas, balki Alloh rizosi uchun xalqqa xizmat qilding. Bizning suyukligimiz, muhtaram janobimiz payg’ambarimiz Muhammas Mustafo s.a.vning yonlarida yurishdek sharafni yuksak ishonch bilan ko’targan, Umarul Foruq, tingla! Bugungi kunimiz odamlarini, tingla ularning qilayotgan ishlarini va o’zing baho ber seni qanchalik sog’inganimizni! Sen bizga qanchalik zarur ekanligingni!


 
BAXORDate: Yakshanba, 03-Iyul-2011, 12:46 | Message # 5
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Sen Amr bin Hishomning “kim Muhammadni o’ldirsa, unga yuzta tuya va’da qilaman” degan, so’zlarini eshitib, hammadan oldin “bu ishni Hattobning o’g’ligina qila oladi” deb, ovozingning boricha hayqirding. Garchi bu ham Allohning hikmati ila aytilgan baland pardali so’zlar ersada, sendan boshqasi aytmadi. Biz tarixdan shuni bilamiz, qabilang o’ta maqtalgan, undan ko’plab jasur yigitlar tarbiya topib chiqqani aytilsa hamki “Muhammadni men o’ldiraman” deya olish uchun, faqat sen jur’at qilding. Allohu akbar! Shu o’rinda biz tushunamizki, islomni haqiqatan ham tan olgan va o’z yo’lida sobit turgan insonlar, johiliyatda ham mard insonlar bo’lishgan ekan. Alloh o’zining haq diniga qandaydir ayg’ir, aldoqchi va munofiq tabiyatli kishilarni yaqin yo’latmas ekan. Allohu akbar! Sening o’ta mard inson ekanliging shundan iboratki, payg’ambarimizni o’ldirish uchun bir o’zing chiqib ketding va yo’lda bo’lib o’tgan birgina voqea tufayli ortga qaytding. Kel, o’sha voqeani yana bir bora esga olaylik.
“Yo’l bo’lsin Umar, jangga shaylandingmi?” bu savol Muayn ibn Abdulloh tomonidan berilgan edi. O’sha payti muayn islomni qabul qilgani bois, “Muhammadning oldiga, oramizga nifoq slogan, dinimizni qoralagan, Xudolarimizga til tekkizgan, otani boladan ayirgan Muhammadning amal daftariga nuqta qo’ymoqchiman” degan javoblarni eshitib, dong qotib qoldi. Nima deyarini bilmasdan, “oldin oilangni singlingni to’g’irlab olsang bo’larmidi” qabilida javob berdi.


 
BAXORDate: Yakshanba, 03-Iyul-2011, 12:47 | Message # 6
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Sendan boshqa odam bu payitda, o’z muammosini bir chetga qo’ygan holda, payg’ambarning huzuriga oshiqishni davom etardi. Ammo ey Umar, sen chiday olmading. Sening bu holatda oldinga borishingdan ko’ra orqaga qaytishing, aslida oldingga tashlangan qadam edi. Chunki, sen o’sha johilyatning, qaynoq davrlarida ham, biz bugun yo’qotib qo’ygan holatni ich-ichingdan his qilarding. Ya’ni sen, hamma ishni oiladan boshlab, keyin boshqalarga ta’sir o’tkazish mumkinligini hali musulmon bo’lmasdan turib, bilgan eding. Allohga hamd bo’lsin-ki, sening fitratingni U shunday salomat saqlagan edi.
“Fotima” degancha, singlingning uyiga yo’l olding. Qiziq voqealar rivoji ham, sening mardligingga to’siq bo’la olmaydi. Bilaks, eng asosiy nuqtada mardlik nima bilan taqdirlanishini ko’rsatadi. “Ha Umar, biz Muhammadning diniga kirdik. Haq din turganda, sening botil diningni tutaylikmi” deb, ovozining boricha baqirgan singling ko’ziga tikilib turganingni tasavvur qilib ko’rganmiz, ey Umar. Sen kulib qo’ygan bo’lsang kerak unga. Singling qandaydir hech kim bilmaydigan arab singlisi emas balki, sening singling bo’lgani bois yuziga tarsaki tushganida ham, qonga belangan yuzini senga ko’tara turib, “qo’lingdan kelganini qil” deganida, qanday ahvolga tushganingni tahmin qilish qiyin emas.


 
BAXORDate: Yakshanba, 03-Iyul-2011, 12:48 | Message # 7
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Sen mard eding. Hozirgilarga o’hshab, Haq minglab vositalar orqali yetib kelayotganda ham, yuzini itning terisidek qattiq qilib olganlar misoli uydan chiqib ketmading. Yo o’zingning bilganingdan qolmading. Qalbing toza bo’lgani bois, Alloh taolo o’sha damda seni hidoyat nurlari bilan taomlantirdi. “Muhammad sizga keltirgan narsani bir ko’raychi” deding. O’ldirmoqchi bo’lib ketayotgan insoningga tegishli bo’lgan narsani “o’qib ko’raychi” deya olding. Islom seni shunday katta sinov evaziga qabul qildi. Bir necha soat avval payg’ambarni o’ldirmoqchi bo’lgan qo’llaring ila mushavni o’qiding, tafakkur qilding, holis bo’lding va yig’lading. Senga qo’shilib farishtalar olami yig’ladi. Dunyo yig’ladi. Tog’-u tosh yig’ladi. “Umar qur’on tinglayapti” deb. Rasululloh s.a.v huzuriga kirganingda, sarvarimizning ko’z yoshlari ham oqib turardi. Sahobalar yig’lashardi. Ular bunaqa mard yigit arab yarim orolida, hali onasining qornidan tug’ulmaganini yaxshi bilishardi. Hammani yig’latgan oyatlar, sendek amirni yaxshi ko’ruvchi bizlarni ham yig’latadi. “To ha. Ey Muhammadur alayhissalom, biz sizga bu qur’onni qiynalib, jafo chekishingiz uchun emas, balki, Allohdan qor’qadigan kishilarga pand nasihat bo’lsin uchun nozil qildik. U yerni va yuksak osmonlarni yaratgan zot tomonidan nozil qilingan. U zot O’z arshiga o’rnashgan Rahmondir. Osmonlardagi, yerdagi va ularning orasidagi, bu tuproq ostidagi bor narsa, Uningdir. Agar siz oshkora gapirsangiz ham va yoki xufyona gapirsangiz ham, U zotga barobardir. Zero U sirni ham, eng maxfiy narsalarni ham bilur. Alloh hech qanday tangi yo’q, yolg’iz Uning o’zi bordir. Uning uchun eng go’zal ismlar bordir”.
Sening bu qadar haqni tan ola bilishing ulkan mardlikdir. Adolatdir. Insoniylikdir. Insofiylikdir. Bugungi kun avlodiga sening bu jura’ting, harakating juda ham lozim. Musulmon oilalarida tug’ilgan, ota-bobosi islom urf-odatlariga binoan yashab o’tgan zamondoshlarimiz bor-ki, ularning yurishlari islomning aksi. “Kimki e’tiqod qilayotgandek yashamas ekan, amal qilayotganidek e’tiqoddadir” degan, so’zlaring butun dunyo uzra baralla jaranglasada, “biz qilmayotgan amallarimizga e’tiqod qilaveramiz” deb, oyoq tirab olaganlar son mingta topiladi. Ular islom haqida so’z ochilsa, hurk bo’lgan tovuq singari, bo’lib olishadi. Namoz haqida hadis aytilsa, ishlari chiqib qoladi. Sen o’g’illaringga so’nggi vasiyat sifatida, “O’g’illarim, dinning avvali va ohiri bo’lgan amalni boy berib qo’ymanglar” deganliging va farzandlaring “bu qanday amal otajon?” deyishganida, “Namoz, namoz” deb, javob berganing hamon yodimizda. “Namoz o’qishlik ila, dinga kiriladi. Namoz tashlashlik ila dindan chiqiladi”. Bu sening suyumli farzandlaringga bergan oxirgi vasiyating edi. Ana shungga binoan namozsiz tong orttirayotgan kishilarni nima deyishimiz mumkin?! Bugugi kunimizda sening va boshqa sahobiylarning qaysi amallariga nisbat qilib baho berishimiz mumkin?! Ochig’i, bilmaymiz…


 
BAXORDate: Yakshanba, 03-Iyul-2011, 12:49 | Message # 8
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
Ey Umar, bizga qanchalik kerak bo’lganingni bilganingda edi. Odamlarning boylikka ru’ju qo’yayotganlarini ko’rib, mansab, shon-shuxrat yo’lida yirtqichlar singari ko’zlari qonga to’layotganini ko’rib, sening ajib bir hayoting ko’z o’ngimizda tasvirlanadi. Xalifa bo’lib turib, qo’riqchi olmaganing. Odamlar qatori hokisor yashaganing. Xalqning xizmatida bo’lishi lozim voliylarni xalq qatori yashashga majbur qilganing ohir zamon bolalarini tamom qiynab qo’yadi.
Ey Umar, biz bu holatlarni tushunish tugul, tasavvur qilish shu’uridan ham mahrum bo’lganmiz. Imomi Muslim tomonidan rivoyat qilingan hadisi sharifda, ““Umar ibn Hattob r.a ostida Payg’ambar alayhissalomga bayat qilingan daraxtni kesib tashlashga amr qildi” deyiladi. Chunki, odamlar u joyga borib, daraxt ostida namoz o’qir edilar. Umar ibn Xattob r.a odamlardan shirk amali sodir bo’lib qolishidan qo’rqqan edilar”.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: