RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
QUR’ONI KARIMDAN 33 DUO
RiderDate: Payshanba, 27-May-2010, 21:46 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Mehribon va rahmli Alloh nomi bilan

1.
Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман.
Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ
йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга
иймон келтирсинлар. (Baqara surasi, 186-oyat)

2.
Парвардигоро, биздан (ушбу қилган амалимизни) ўзинг қабул айла. Шубҳасиз,
сен эшитгувчи, билгувчисан! (Baqara surasi, 127-oyat).

 
RiderDate: Payshanba, 27-May-2010, 21:48 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
3.
Парвардигоро, бизни ўзингга бўйинсунгувчилардан қилгин ва зурриётимиздан
ҳам ўзингга итоат қиладиган кишилар чиқаргин. Ва бизга (қиладиган)
иборатларимизни ўргатгин ва тавба-тазарруларимизни қабул эт! Шубҳасиз, сен
тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмлисан! (Baqara surasi, 128-oyat)

4.
Парвардигоро, уларнинг орасига ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат
қилиб берадиган, китоб ва ҳикматни (Қуръон ва Ҳадисни) ўргатадиган ва уларни
поклайдиган бир пайғамбарни юбор! Шубҳасиз, сен қудрат ва ҳикмат соҳибисан!
(Baqara surasi, 129-oyat)

5.
Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилган, охиратда ҳам яхшилик
ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин! (Baqara surasi, 201-oyat)

 
RiderDate: Payshanba, 27-May-2010, 21:50 | Message # 3
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
6.
Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдиргил, қадамларимизни собит қил ва
Ўзинг бизни бу кофир қавм устига ғолиб қил! (Baqara surasi, 250-oyat)

7.
Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор
айлама! Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг
бўйинларига қўйган юкингни юклама! Парвардигоро, бизларни тоқатимиз
етмайдиган нарсага зўрлама! Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил,
(ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни
ғолиб қил! (Baqara surasi, 286-oyat)

 
RiderDate: Payshanba, 27-May-2010, 21:52 | Message # 4
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
8.
Парвардигоро, бизни ҳидоят қилганингдан кейин энди дилларимизни ҳақ йўлдан
оғдирма ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато эт! Албатта Сенгина барча
яхшиликларни ато этгувчисан! (Oli-Imron surasi, 8-oyat)

9.
Парвардигоро, албатта Сен одамларни ҳеч шак-шубҳасиз келадиган бир КУНга
тўплагувчисан. Албатта Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмагай! (Oli-Imron surasi, 9-
oyat)

10.
Парвардигоро, нозил қилган нарсангга ишондик, пайғамбарингга эргашдик. Бас,
бизни (Ўзингнинг бирлигингга, пайғамбарингнинг ҳақлигига) гувоҳлик берувчилар
қаторига ёзгин! (Oli-Imron surasi, 53-oyat)

 
RiderDate: Yakshanba, 20-Iyun-2010, 22:56 | Message # 5
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
11
Парвардигоро, бизларга пайғамбарларинг орқали ваъда қилган нарсаларингни
(жаннат, мағфират, висолингдан баҳраманд этиш каби неьматларингни) ато қил
ва бизларни қиёмат кунида расво қилмагил! Албатта, Сен ваъдангта хилоф
қилмагайсан! (Oli-Imron surasi, 194-oyat)

12
Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизларни мағфират
ва раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз! (A’rof surasi,
23-oyat)

13
Парвардигоро, бизларни бу золим қавм билан бирга қилиб қўймагайсан! (A’rof
surasi, 47-oyat)

14
Парвардигоро, биз билан қавмимиз ўртасида ҳақ ҳукм қилгайсан. Ўзинг ҳукм
қилгувчиларнинг яхшироғидирсан! (A’rof surasi, 89-oyat)

15
Парвардигоро, устимиздан сабру тоқатни ёғдиргайсан ва бизларни фақат
мусулмон бўлган ҳолимизда ўлдиргайсан! (A’rof surasi, 126-oyat)

 
RiderDate: Yakshanba, 20-Iyun-2010, 22:59 | Message # 6
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
16
Парвардигоро, бизларни бу золим қавмга мафтун — алданувчи қилиб қўйма. Ва
Ўзинг раҳм айлаб бизларни бу кофир қавмдан қутқар». (Yunus surasi, 85-86-
oyatlar)

17
Парвардигоро, албатта Сен бизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани
ҳам билурсан, Аллоҳ учун еру осмондаги бирон нарса махфий эмасдир. (Ibrohim
surasi, 38-oyat)

18
Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо
этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла. (Ibrohim surasi, 40-oyat)

19
Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва
барча мўминларни мағфират қилгил. (Ibrohim surasi, 41-oyat)

20
Парвардигоро, бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат — марҳамат ато этгин ва
бизларнинг ишимизни Ўзинг ўнглагин! (Kahf surasi, 10-oyat)

 
RiderDate: Dushanba, 21-Iyun-2010, 20:42 | Message # 7
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
21
Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни
сўрайман. Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга
келишларидан паноҳ беришингни сўрайман! (Mu’minun surasi, 97-98-oyatlar)

22
Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас агар яна
(туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз!
(Mu’minun surasi, 107-oyat)

23
Парвардигоро, (Ўзингга) иймон келтирдик. Бас сен Бизларни мағфират қилгин ва
бизларга раҳм айла: Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан! (Mu’minun
surasi, 109-oyat)

24
Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини дафъ қилгин. Дарҳақиқат
унинг азоби кетмас — мангу (азобдир)! (Furqon surasi, 65-oyat)

25
Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан
шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин! (Furqon
surasi, 74-oyat)

 
RiderDate: Dushanba, 21-Iyun-2010, 20:44 | Message # 8
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
26
Парвардигоро, Ўзинг раҳмат-меҳрибонлик ва илм жиҳатидан барча нарсадан
кенгдирсан. Бас тавба-тазарруъ қилган ва Сенинг йўлингга эргашган кишиларни
Ўзинг мағфират қилгин ва уларни дўзах азобидан сақлагин. (G’ofir surasi, 7-oyat)

27
Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва
зурриётлари орасидаги солиҳ-мўмин бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда
қилган мангу жаннатларга доҳил қилгин. Албатта Сенинг Ўзинггина қудрат ва
ҳикмат соҳибидирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин. Кимни ўша
Кундаги (қиёматдаги) ёмонликлардан асрасанг, бас ҳақиқатан унга раҳм-шафқат
қилибсан. Мана шу буюк бахтдир. (G’ofir surasi, 8-9-oyatlar)

28
Парвардигор, Ўзинг бизлардан бу азобни аритгин. Албатта бизлар иймон
келтиргувчидирмиз! (Duxon surasi, 12-oyat)

 
RiderDate: Dushanba, 21-Iyun-2010, 20:53 | Message # 9
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
29
Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни
мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-
ғаш қилмаган. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан! (Hashr
surasi, 10-oyat)

30
Парвардигоро, ёлғиз Ўзингга таваккул қилдик ва Ўзингга инобат-тавба қилдик.
Ёлғиз Сенгагина қайтишимиз бордир! (Mumtahana surasi, 4-oyat)

31
Парвардигоро, бизларни бу кофир бўлган кимсаларга мафтун-алдангувчи қилиб
қўймагин, бизларни(нг гунохларимизни) мағфират қилгин. Парвардигоро,
албатта Сен Ўзинг қудрат ва ҳикмат соҳибидирсан! (Mumtahana surasi, 5-oyat)

32
Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни
мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага қодирдирсан! (Tahrim surasi, 8-oyat)

 
DURDONDate: Shanba, 14-May-2011, 16:02 | Message # 10
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:


 
Mirzo_91Date: Shanba, 02-Iyul-2011, 04:20 | Message # 11
Group: Ishonchli
Messages: 465
Status:
Amin Ollohim nimaikiy yaxshi niyat qilgan bo'lsak o'zi niyatimizga yetkasin, duolarimizni ijobat qilsin, shaytonni hila makirlaridan o'zi asrasin, qalbimiz doim Ollohni zikrida bo'lsin, amalimiz solih, Olloh rozi bo'ladigon amallarni qilishlikda qo'llasin, duolarimizni ijobat qilsin amiin.






 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: