ПАЙҒАМБАРИМИЗ(С.А.В.) НИНГ ҲАЗРАТИ АЛИГА (Р.А.)НАСИҲАТЛАРИ
|
|
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:24 | Сообщение # 1 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ] ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ (С.А.В.) ҲАЗРАТИ АЛИГА (Р.А.) НАСИҲАТЛАРИ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано бўлсин. У ҳамма нарсани Китобида баён қилди, каломи шарифининг барча асрорларини Расулига билдирди ва бизга йўл кўрсатувчи этди. Ҳазрати Муҳаммадга соллаллоҳу алайҳи васаллам, ул жанобнинг ҳидоят юлдузлари деб васфланган, оли асҳобларига салоту салом бўлсин. Ушбу китоб Имом Шаъронийнинг "Ал-минаҳус-саниййа алал васиййатил матбулиййа» номли китобининг ҳошиясидаги "Васиййатул Мустофа соллаллоҳу алайҳи васаллама лил Имоми Алиййин каррамаллоҳу важҳа" номли рисоланинг таржимасидир. Мазмун моҳиятидан келиб чиққан ҳолда китобни "Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрати Алига (розийаллоҳу анҳу) тавсиялари" дея номладик. Бу китобни азизимиз, муҳтарам устозимиз (Тақриз муаллифи назарда тутилмоқда. — Тарж.) бизга баъзан ўқиб, изоҳлаб берардилар. Бу маърифий дарслар ҳаммамизга шу қадар хуш ёқардики, устозимиз ҳузурларида, барча дўстларимиз фойдаланишлари учун мазкур асарнинг таржимасини амалга ошириш сўралди. Устозимизнинг амри, тасдиғи, ёрдам ва дуолари ила ушбу таржима вужудга келди. Китобнинг ўқувчига тушунилиши осон булиши, ҳамда илмий асослари ҳақида тўлароқ тасаввур юзага келишини назарда тутиб, ҳадисларнинг манбаларини кўрсатдик ва мўътабар шарҳлардан иқтибослар келтирдик. Бу тавсияларни ўқиганда, аслида бу тавсиялар бизга қилинганини билмоғимиз ва мумкин қадар амал этмоғимиз лозим. Таржимадаги қусур ва камчиликлар ожизлигимиздан. Ислоҳимизни сўраб дуо килишингизни умид этамиз. Аллоҳ таоло хайрли ишларга бизларни муваффақ айласин. Омийн.[/color]
Иброҳим Жужук. [/color]
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:30 | Сообщение # 2 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ТАҚРИЗ Раҳмон ва Раҳим Аллоҳ номи билан. Ҳамду сано оламларнинг Рабби Аллоҳга хосдир. Салоту салом саййидимиз, сарваримиз, ифтихори оламиён - Пайғамбаримиз Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва Ул зотнинг оли асҳобига бўлсин. Имом Шаъроний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан жам этилган "Ҳазрати Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Ҳазрати Алига (розийаллоҳу анҳу) тавсиялари" номли асарнинг таржима этилиши жуда муҳим иш, шунингдек, ҳар мусулмон фойдалана олиши мумкин бўлган бир хазинадир. Ушбу маърифий дарслар маънавий камолот сафарига отланган ҳар йўловчи учун содиқ ҳамроҳ бўлажакдир. Бундай фойдали ва қимматли асарларни тафаккур қилиб, диққат-эътибор билан ўқиб- ўрганиб, уларга имкон қадар амал қилиш ҳар биримизнинг саодатимиз учун лозим деб ўйлайман. Мен аввало ўзимга. сўнфа эса барча мусулмон қардошларимга бу гўзал асарни диққат билан ўқиб шу хазинадан истифода этишларини тилайман. Ушбу асар таржимаси учун меҳнати сингган ҳар кимдан Аллоҳ таоло рози бўлсин ва ўз инояти, лутф ва раҳматига уларни ноил қилсин. Омин. Буюк илоҳимиз, раббимиз ҳашримизни солиҳ бандалари билан бирга қилсин. Омийн. Валҳамдулиллаҳи роббил аъламийн. Ал-Мискин Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:33 | Сообщение # 3 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| БИРИНЧИ ҚИСМ АСОСИЙ МАТН Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу айтадиларки: "Расулуллоҳ (с.а.в.) мени чақирдилар. У зот билан уйларида ёлғиз қолдим. Менга бундай дедилар: - Эй Али! Мусо алайҳиссаломнинг укаси Ҳорун алайҳиссалом унга қандай мақомда бўлса, сен ҳам менга худди шундай мақомдасан. Мендан сўнг бирор пайғамбар келмайди. Бугун сенга бир қанча тавсиялар бераман. Уларга амал қил, ҳузур-ҳаловатда яшайсан, (ҳукман) шаҳид бўласан1. Қиёмат куни Аллоҳ жалла жалалуҳу сени фақиҳ2, олим қилиб тирилтиради. Ким ҳалол нарсаларни еса3, дини комил бўлади, қалби юмшайди, дуосининг қабулига ҳеч қандай тўсиқ қолмайди. Ким шубҳали нарсаларни еса, днни заиф бўлади, қалби қораяди. Ким ҳаром еса4, қалби ўлади, ақидаси заиф бўлади, Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилмайди, ибодати ҳам камаяди. Ҳаром йўллар билан мол тўплаган Аллоҳ таолонинг ғазабига йўлиқади. Аллоҳ у кимсага бузуқ амалларини чиройли кўрсатадиган5, бойлиги туфайли динини унуттирадиган, дунё ишларини енгил ҳисоблатадиган, фосиқ амаллар қилганида "Аллоҳ Ғофур6 ва Роҳийм-ку" дегувчи бир шайтонни ҳамроҳ7 қилиб қўяди.
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:36 | Сообщение # 4 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| Эй Али! Ҳаромни қўлга киритиш, ҳаром мол топиш учун йўлга чиққан ҳар қандай одамга албатта шайтон эргашиб олади. Ҳаром мол тўплаган одам молидан шайтон ейди. Жимо пайтида Аллоҳнинг номини унутған ҳар қандай кимсанинг боласида шайтоннинг ҳиссаси бўлади. Ушбу оят бунга ишорадир:"(Аллоҳ) айтди: "Бор, (сенга қиёматгача умр бердим). Бас, улардан ким сенга эргашса, у ҳолда, шак-шубҳасиз, жаҳаннам сизларга етарли жазо бўлур! Улардан кучинг етган кимсани овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда (лашкарингни) торт, топган мол-давлат ва бола-чақаларида уларга шерик бўл (яъни уларни ҳаромдан мол-давлат ва бола-чақа орттиришга унда), уларга (ёлғон) ваъдалар қил". Дарҳақиқат, шайтон уларга фақат алдов-ёлғон нарсаларнигана ваъда қилур"(Алисро, 63-64-оят)8. Аллоҳ таоло таҳоратсиз (ўқилган) намозни ва ҳаром молдан берилган садақани қабул қилмайди9. Мўмин ҳаром емаса, динида собит бўлади10. Ким олимлардан айрилса, қалби ўлади, Аллоҳга итoатдан адашади11. Ким Қуръони каримни ўқиб, унда баён этилган ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром демаса (ёхуд уларни тасдиқлаб амалда риоят этмаса), Аллоҳнинг китобини тарк этган бўлади12
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:44 | Сообщение # 5 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: - Эй Али! Таҳоратни мукаммал қил. Чунки таҳорат иймоннинг ярмидир13. Таҳорат олишда (сувни) исроф қилма14! Оёқларингни ювиб, таҳоратни тугатганингдан сўнг "Инна анзалнаҳу фий лайлатил қадр"ни (Қадр сурасини) ўн марта ўқи, Аллоҳ сени қийинчиликлардан қутқаради15. Фаришталар таҳорат билан юрган инсонлар нинг гуноҳларини кечиришини сўрашади16. Ким жума куни ғусл қилса, Аллоҳунинг ўтган жумадан кейинги гуноҳаарини (агар катга гуноҳлар қилмаган бўлса) кечиради17. Тишларингни мисвок билан тозала! Мисвокда дин ва бадан учун йигирма тўртта фойда бор19. Намозларни вақтида ўқи. Намоз фазилатларнинг боши ва ибодатларнинг чўққисидир20. Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган. Ул етти хислат қуйидагилардир: 1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш20. 2. Олимлар мажлисида бўлиш21. 3. Беморни зиёрат қилиш22. 4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш23. 5. Сув ичириш24. 6. Икки кишини яраштириш25. 7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш26. Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил. Қўйни соғишга кетадиган вақт бўлса ҳам, таҳажжуд намозини ўқи27! Таҳажжуд намозини ўқиган кишининг юзи энг гўзал юздир28. Бомдод намозини тонг ёришганда ўқи29. Шом намозини қуёш ботгандан сўнг ўқи30. Бу пайғамбарларнинг суннатларидандир. Намозни жамоат билан ўқишга ҳаракат қил31. Бу Аллоҳ наздида Ҳаж ва Умра ибодати билан тенгдир32. Намозни жамоат билан ўқишга фақат Аллоҳ севган мўмин киши интилади. Жамоат намозидан фақат Аллоҳ ғазаб қилган мунофиққина қочади33. Чошгоҳ (зуҳо) намозини сафарда бўлсанг ҳам, муқим бўлсанг ҳам ўқи34. Қиёмат куни бундай нидо қилинади: "Чошгоҳ (зуҳо) намозини ўқиганлар қаердасиз, жаннатга зуҳо эшигидан амният (эсон-омон) ва саломат-ла киринг"35. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларига истисносиз, зуҳо намозини буюргандир36. Эй Али! Уч нарса мўминга қилинган икромдир: 1. Солиҳа аёл. 2. Жамоат билан ўқилган намоз. 3. Уни яхши кўрувчи қўшнилар37.
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:45 | Сообщение # 6 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| РЎЗА Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: - Эй Али! Ким Рамазон рўзасини ҳаромдан ва бировга туҳмат қилишдан сақланиб тутса, Аллоҳ ундан рози бўлади, жаннатни унга вожиб қилади38. Эй Али! Ким Рамазон рўзасидан кейин Шаввол ойида олти кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унга йил бўйи рўза тутганлик савобини беради39.
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:49 | Сообщение # 7 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| САДАҚА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: - Эй Али! Аллоҳ таолонинг валий қуллари унинг раҳмати ва ризвонига фақат бадан билан ибодат қилганлари учун эришганлари йўқ. Балки илоҳий раҳмат ва ризвонга сахийлик ва дунёга рағбатсизлик билан етишдилар40. Сахий Аллоҳ таолога, Унинг раҳматига яқин, азобидан узоқ кишидир. Хасис Аллоҳ таолодан, Унинг раҳматидан узоқ, азобига яқин кишидир41. Жаннат эшиги устида қуйидаги ёзувни кўрдим: "Сен хасисга, ота-онасига оқ бўлганға ва гап ташувчи кимсага ҳаром қилиндинг"42. Аллоҳ таоло жаннатни яратгач, жаннат сўради: - Мени нега яратдинг? Аллоҳ айтди: - Сени сахий ва муттақийлар учун яратдим. - Рози бўлдим, - деди жаннат43. Жаҳаннам сўради: - Мени нега яратдинг? Аллоҳ таоло айтди: - Хасис ва кибрлилар учун яратдим. Жаҳаннам деди: - Уларнинг ҳисобини қиламан44. Нафсининг хоҳишига қарши бўлганнинг жойи жаннатдир. Нафс хоҳишига итоат қилганнинг жойи жаҳаннамдир45. Сахийнинг қарғишига учрама! Сахийнинг оёғи тойса, Аллоҳ таоло уни тўғрилайди . Мусулмонга очиқ кўнгил билан таом берган кишига, Аллоҳ таоло минг-минг савоб ёзади, минг-минг гуноҳини ўчиради ва даражасини минг баробар кўтаради47. Ўзингга яхши кўрганингни (раво кўрганингни) биродаринг учун ҳам яхши кўр (раво кўр)48. Яхшиликни чеҳраси очиқ кишилардан изла49. Меҳмонга иззат-икром кўрсат. Меҳмон ўз ризқи билан бирга келади ва хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб кетади50. Раҳмат Фаришталари бут ва санамлар бор уйларга51, ота-онасига оқ бўлган кимсалар бор жойга52 ва ҳеч меҳмон келмайдиган хонадонларга кирмайдилар53.
|
|
| |
Rider | Дата: Payshanba, 25-Mar-2010, 16:53 | Сообщение # 8 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| Сафалачи бўлса ҳамки, яхшиликни буюр54-55. - Сафала ким, эй Аллоҳнинг расули? – дея сўрадилар Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу. Расули Акрам (с.а.в.) айтдилар: - Ваъз қилиб, унга ўзи амал этмаган, огоҳлантириб, ўзи сақланмаган, ўз гапирганларига, унга гапирганга ҳам парво қилмаган кимсадир56. Яширин берилган садақа Раббингнинг ғазабини сўндиради57, барака ва мўл ризқ боиси бўлади58. Садақани эрта тонгда бер. Балони ерга тушмай қайтаради59. Садақани мулкнинг энг яхши нарсаларидан бер60. Ҳалолдан қилинган бир луқма садақа ҳаромдан қилинган минг мисқол садақадан Аллоҳга севимлидир61. Ўлмасдан олдин берган бир мисқол садақанг ўлганингдан кейин бериладиган минг мисқол садақангдан афзал62. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:"(Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат биз сизларни яқин(да воқе бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У КУНда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни барча яхши-ёмон амалларини) кўрур…”(Набаъ сураси, 40-оят)63. Ўлганларингга садақа савобини ҳадя қил64. Аллоҳ таоло тирикларнинг садақалари савобини ўликларга етказувчи фаришталар тайин қилган. Ўликлар садақадан дунёда севинганларидан зиёда севинадилар65 ва бундай деб дуо қиладилар: "Аллоҳуммағфир лиман наввара қабрана ва башширҳу бил жаннати кама башшара набиййуна"66. Эй Али! Аллоҳга холис амал қил67, Аллоҳ жалла жалалуҳу фақат Ўзига холис қилинган амални қабул этади68. Аллоҳ таоло айтадики:"Бас ким Парвардигорига рўбарў келишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин. Ва Парвардигорига бандаликда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин!(яъни барча амалларини адғкз Аллоҳ учун қилсин)" (Қаҳф, 110-оят)
|
|
| |
Rider | Дата: Juma, 26-Mar-2010, 15:41 | Сообщение # 9 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ҚУРЪОН, ДУО70, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: - Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди71. Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч72. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил73. Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради74. Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади75. Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради76. Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади77. Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад»78 деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди79. Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради80. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади81. Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир82.
|
|
| |
Rider | Дата: Juma, 26-Mar-2010, 15:43 | Сообщение # 10 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| СИДҚ ВА САДОҚАТ Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: - Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир83. Кўп гуноҳ қилиш қадр-қийматни кетказади84. Ростгўй бўл85, ростгўйликни асра,86 омонатга хиёнат қилма87, сахий бўл88, ҳалол ва иффатли бўл89. Дўстликка риоя қилмай90, сирингни фош этувчи91 дўст энг ёмон кимсадир! Минг дўст ҳам оз, бир душман ҳам кўпдир92. Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг молинг, нафсинг ва шарафинг ўрнига қўяди93.
|
|
| |
Rider | Дата: Yakshanba, 28-Mar-2010, 22:11 | Сообщение # 11 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ТАВБА94 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: - Эй Али! Киши ҳалқумини ҳаромдан сақламагунча ва ҳалол касб қилмагунча тавбаси қабул бўлмайди95. Олим муттақий бўлмаса, унинг кишиларга ваъзу насиҳати туяқуш тухуми ва қоядаги томчи каби (фойдасиз) бўлади96. Мўмин қирқ кун олимлар мажлисида бўлмаса, катта гуноҳлар қила бошлайди97. Чунки илм қалбнинг ҳаётидир98. Эй Али! Аллоҳ таоло ўғри бойни ва фосиқ олимни албатта азоблайди99
|
|
| |
Rider | Дата: Yakshanba, 28-Mar-2010, 22:13 | Сообщение # 12 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ТИЛНИ АСРАШ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: - Эй Али! Ҳеч кимни камчилиги туфайли айблама! Зеро, суяксиз гўшт бўлмас100. Ғийбатнинг каффорати ғийбат қилингандан розилик олиш ёки унинг учун Аллоҳдан пинҳона мағфират сўрашдир101. Аллоҳ жалла жалалуҳу инсон жисмида тилдан кесхир нарса яратмади. Киши тили орқасидан жаннатга ёки жаҳаннамга киради. Тилингни тий! Тил (ёмонлик борасида) қопағон бир ит (каби)дир102. Ҳеч бир мусулмонни ва ҳайвонни лаънатлама (агар улар лаънатга лойиқ бўлмаса) лаънат ўзингга қайтади103. ҲАЁ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: - Эй Али! Диннинг ҳаммаси ҳаёдир. Ҳаё бошни ва ундагиларни, қоринни ва ичидагиларни (гуноҳ қилишдан) асрашдир104.
|
|
| |
Rider | Дата: Yakshanba, 28-Mar-2010, 22:14 | Сообщение # 13 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ВАРО Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: - Эй Али! Аллоҳдан қўрқмаганнинг дини йўқ105. Гуноҳлардан сақланмаганнинг ақли йўқ106. Вароси йўқнинг (шубҳалардан сақланмаганнинг) иймони бўлмайди107. Билмаганнинг ибодати йуқ108. Садоқати йўқда инсонийлик бўлмайди109. Сирни сақламаган омон бўлмайди110. Тавфиқсиз тавба қилмайди111. Ҳаёси йўқ сахий бўлмайди112. Гуноҳдан қўрқмаган кимса учун ер ости устидан яхшироқдир113. Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни тарк этиш варонинг асосидир114. Мукаррамлик боши гуноҳларни тарк этишдир115. Киши гўзал ахлоқ билан Аллоҳ йўлида ғазот қилган, тун бўйи намоз ўқиган ва доимо рўза тутган киши даражасига етади116. Очиқ чеҳрали бўл117! Аллоҳ жалла жалалуҳу очиқ чеҳралиларни яхши кўради,118 хўмрайганга ғазаб қилади119. Ибодатнинг боши индамасликдир120. Кўп ухлаш қалбни ўлдиради, фаросатни йўқотади121. Кўп гуноҳ қалбни қорайтиради ва пушаймонлик келтиради122. Аллоҳ берган неъматга шукр, балога сабр этган ва ногоҳ гуноҳ қилганида дарҳол истиғфор айтган киши жаннатнинг хохдаган эшигидан киради123.Беҳад севинма! Аллоҳ жалла жалалуҳу беҳад севинганларни севмайди124. Аллоҳ таоло хато ва гуноҳларига маҳзун бўлган125 кишини севади126. Эй Али! Ҳар бир янги кун бундай дейди: «Эй Одам фарзанди, мен янги кунман ва амалингга гувоҳман»127
|
|
| |
Rider | Дата: Yakshanba, 28-Mar-2010, 22:17 | Сообщение # 14 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ДУНЁ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: — Эй Али! Ҳалокат сабабига интилганлардан қоч!128 Ҳазрати Али розийаллоҳу анҳу сўрадилар: — Эй Аллоҳнинг набийи, улар кимлар? — Улар бойлар ва дунёпарастлар. Улар она боласига талпингани каби дунё тўплашга талпинган кимсалар. Улар эртага пушаймон қиладиган кимсалардир129. АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ИНСОНЛАРНИНГ ДАРАЖАЛАРИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: - Аллоҳ ҳузурида инсонларнинг энг яхшиси ўзгаларга фойдаси энг кўп тегадиганидир130. Энг ёмони умри узун, амали бузуқ бўлганидир131. Инсонларнинг энг ёқимсизи ёлғиз ўзи овқат еб, меҳмонини тунаб қолишга таклиф қилмаган132, қулини урган, бойга иззат-икром кўрсатиб, камбағални хўрлаган кимсадир133. Бундан-да ёмони ҳаром ичида яшаб, ҳаром ичида ўлганидир134. Бундан ҳам ёмони умри узун, амали ёмон ва гуноҳларидан тавба этмаган ҳамда шу ҳолда Аллоҳнинг кечиришини орзу қилганидир135. Бундан-да ёмони мусулмон биродарига ўзини садоқатли кўрсатиб, орқасидан хоинликни режалаштиргандир136. Бундан-да ёмони умрининг бошини ғафлатда ўтказиб, охирини Аллоҳга тоат қилишда сустлик қилган кимсадир137.
|
|
| |
Rider | Дата: Yakshanba, 28-Mar-2010, 22:20 | Сообщение # 15 |
 Admin yordamchisi
Группа: Usta
Сообщений: 2650
Статус: 
| ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир»138. Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор: 1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди. 2. Хотинга ўч бўлмайди. 3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди139. Ақлли инсоннинг учта аломати бор: 1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади. 2. Жафога бардош беради. 3. Қийинчиликларга сабр қилади140. Олимнинг учта аломати бор: 1. Тўғри сўз бўлади. 2. Ҳаромдан тийилади. 3. Камтар бўлади141. Муттақийнинг учта аломати бор: 1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
|
|
| |