|
ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 5:57:09 PM | Message # 1 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| ҚИРҚ ҲАДИСИ ҚУДСИЙ Имом ҒАЗЗОЛИЙ БУЮК ҲАҚИҚАТНИ АНГЛАШ Инсон эзгу ва ҳақ сўзни яхши кўради, ширин сўзнинг гадоси. Айниқса, бу фоний дунёнинг бебақолигини англаган киши ўзини буюк савол-жавоб кунига тайёрлаб боради. Ўша куни тилига бирор калима келмай, шарманда бўлишидан қўрқади. Ҳар куни нафсини тергайди, гуноҳкорлигини, бандалигини эслаб туради. Аллоҳнинг каломини қалбига муҳрлайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини ўз турмуш тарзи учун дастурул-амал қилиб олади. Ҳозирги куннинг ўқувчиси, Қуръони каримнинг бир неча маъно таржималари ва тафсирларидан, ҳадиси шариф ва уиинг шарҳларидан баҳраманд бўлиб келмоқда. Ва айнан ана шу мўътабар манбалар ҳар бир инсон ҳаёти учун ниҳоятда муҳимлиги ҳар лаҳзада сезилиб турибди. Ҳар ким бу бебаҳо хазинадаги маънавий жавҳарлар билан умр мазмунини безаш ҳаракатида юрибди. Кимлардир биргина оятнинг моҳиятини дил-дилдан англаб, ҳеч қандай таруддудга тушмай, покланган ҳолда пешонасини саждага қўйди. Албатта Аллоҳ ҳидоят берган кимсани ҳеч ким адаштира олмайди ва айни чоқда Яратган Зот адаштириб қўйган кимсани ҳеч бир банда ҳидоят йўлига сола олмайди. Ҳидоят ҳам, ризқ ҳам Унинг измида... Аллоҳнинг илоҳлигини англаш учун қалбни ғафлат уйқусидан уйғотиб, бир марта қабр зиёратига бориш кифоядир, эҳтимол.
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 5:58:08 PM | Message # 2 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| Аллоҳнинг буюк қудратини англаш учун одам умр бўйи китоб ўқиган олим бўлиш шарт эмас. Инсон ўз нафсига назар солиши, кўзгудаги аксига боқиб, шу бир жуфт кўз албатта эртага қабрда қуртларга энг биринчи ем бўладиган аъзо эканини хотирлаши етарлидир, эҳтимол. Аллоҳнинг ҳар нарсага қодирлигини англаш учун йиллаб умрини зое кетказиш шарт эмас. Қўлга кирган зирапча ёки ернинг бир силкиниши, биргина оят маъносига ёки осмон даласида сочилиб ётган юлдузларга ақл кўзи билан бир қараш кифоядир, эҳтимол. Нима бўлганда ҳам Аллоҳ ҳидоят насиб қилган ақл эгалари учун бу оламда белги- аломатлар кўп... Энг асосийси албатта Аллоҳнинг каломи, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари. Шунингдек, мақом эътиборидан бу икки табаррук манба орасидан жой олган ҳадиси қудсийлар ҳам борки, улардан бохабарлик ҳар ким учун фойдалидир. Ушбу раббоний ҳадислар ўқилганда одам ўзини тафтиш қилишга тушади, чуқур ўйга толади. «Эй иймон келтирганлар, нима учун бажармаган нарсаларингизни гапирасизлар? Қанчадан-қанча гапларни гапирдингиз- да, уларнинг хилофини бажарасиз. Қанчадан-қанча нарсалардан ман қиласиз-да, ўзингиз ундан тўхтамайсиз. Қанчадан-қанча нарсага буюрасиз-да, ўзингиз уни бажармайсиз». Бу сатрларни бепарво, лоқайд ўқиш мумкинми? «Эй Одам фарзанди, сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, унда мунофиқларнинг раисисан». Илм-маърифатнинг қадр-қиймати жуда муҳим. Олимнинг илмига амал қилиши ундан муҳимроқ. Шу маънода ҳадиси қудсийда айтилади: «Эй Одам фарзанди! Амалсиз илм худди ёмғирсиз чақмоққа ва момақалдироққа ўхшайди. Илмсиз амал худди мевасиз дарахтга ўхшайди. Амалсиз олим худди ўқсиз камонга ўхшайди». Ҳар бир олим зоти бу буюк ҳақиқатни англаши лозим эмасми? Бу дунёда ҳалол билан ҳаромнинг фарқига бормай юрган ғафлат бандаларига «Эй Одам фарзанди! Билгин, албатта ҳалол нарса қатра-қатра бўлиб келади. Ҳаром нарса эса сел каби келади. Сен бойликка хурсанд бўлма, чунки у абадий эмас», деган ҳақиқат садоси таъсир қилмаслиги мумкинми? Хуллас, ушбу қирқта ҳадиси қудсийда жамул-жам бўлган маънолар зукко ва маърифатталаб ўқувчини асло бефарқ қолдирмайди, деб ўйлайман.
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 5:59:37 PM | Message # 3 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 1-ҲАДИС ҲАЙРАТ «Эй Одам фарзанди! Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим. Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё тўплаётганига ажабландим. Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим. Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим. Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим. Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим. Одамларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим. Аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим. Ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, (нечук Парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим). Ҳақиқатан Мендан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Муҳаммад (алайҳиссалом) Менинг бандам ва расулимдир».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 6:01:30 PM | Message # 4 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 2-ҲАДИС ҚАЗОГА РОЗИЛИК МЎМИННИНГ СИФАТИ «Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг қулим ва расулимдир. Ким қазои қадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр қилмаса, берганларимга қаноат этмаса, Мендан бошқа худога ибодат қилаверсин. Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса, гўё Мендан шикоят қилган бўлади. Ким бойнинг ҳузурига кириб, бойлиги учун унга тавозе этса, динининг учдан бирини кетказибди. Ким аҳлидан бирор киши вафот этгани учун юзига урса, гўё Мен билан уришиш учун найза олибди. Ким қабр устидаги шохни синдирса, Каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди. Ким қайси эшикдан еяётганига (яъни, ҳаром нарсага) парво қилмаса, Аллоҳ уни қайси эшикдан жаҳаннамга киритишига ҳам парво қилмабди. Кимнинг динида ўсиш бўлмаса, у ноқисликдадир. Ким ноқисликда бўлса, унинг учун ўлим яхшироқдир. Ким билган нарсасига амал этса, Аллоҳ таоло у билмаган илмни унга мерос қолдиради. Кимнинг орзу-ҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 6:02:48 PM | Message # 5 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 3 - ҲАДИС ҚАНОАТЛИ БЎЛ, БЕҲОЖАТ БЎЛАСАН «Эй Одам фарзанди! Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди. Эй Одам фарзанди! Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан? Эй Одам фарзанди! Дунёда худди эртага ўлмай-дигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан. Эй дунё, сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 6:05:16 PM | Message # 6 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 4 - ҲАДИС ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС «Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.Эй Одам фарзанди! Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан. Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин! Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин. Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда) дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас, Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 6:06:41 PM | Message # 7 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 5 - ҲАДИС ТИЛИНГ БИЛАН ДИЛИНГ БИР БЎЛСИН «Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, қаноат этмайдиган, бермаса, сабр қилмайдиганлардан бўлма. Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма. Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўл- майдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма. Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма. Эй Одам фарзанди! Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида: «Эй Бани Одам, устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан», демаса. (Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:) «Эй Бани Одам! Мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман, илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?» демаса».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:38:54 PM | Message # 8 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 6 - ҲАДИС ЯРАТИЛИШ МАЗМУНИ «Эй Одам фарзанди! Сизларни аввал оз бўлиб, кейин кўпайтириш учун халқ қилмадим. Қўрқинчда Менга ҳамроҳ бўлиш учун ё ожиз бўлиб қолганимда ёрдам сўраш учун ёки манфаат ҳосил қилиш учун ёхуд зарарни даф этиш учун сизларни яратганим йўқ. Балки узоқ вақт Менга ибодат қилиб, кўп шукр келтириб, эртаю кеч Менга тасбеҳ айтишингиз учун сизларни яратдим. Эй Одам фарзанди! Агар сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, жинлару инсларингиз, кичиклару катталарингиз, ҳурлару қулларингиз Менга тоат қилишга жам бўлишса, мулкимдан зарра миқдорича ҳам кўпайиб қолмайди. Ким жидду жаҳд қилса, ўзи учун қилади. Аллоҳ эса бутун оламлардан беҳожат Зотдир. Эй Одам фарзанди! Озор берганингдек сенга ҳам озор берилади. Амал қилганишта ярашаси берилади».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:40:37 PM | Message # 9 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 7 - ҲАДИС АМАЛИНГНИ ХОЛИС ҚИЛ «Эй Одам фарзанди! Эй динор ва дирҳамнинг қуллари! Мен динор ва дирҳамни улар орқали (берган) ризқимни ейишингиз, улар орқали (берган) кийимимни кийишингиз, Менга тасбеҳ айтиб, Мени улуғлашингиз учун яратдим. Кейин сизлар Китобимни олдингизлар ва уни орқага отдингиз. Динору дирҳамларни олдингизлар ва уларни бошингизга кўтардингиз. Уйларингизни баланд этиб, Менинг уйимни пасайтирдингиз. Сизлар на яхши, на озодсиз, балки дунёнинг қулисиз. Сизларга ўхшаганларнинг жамланиши бамисоли таши суваб қўйилган қабрларгаўхшайди. Бу қабрлар ташқарисидан чиройли кўринса-да, ичи хунукдир. Сизлар ҳам ширин тилларингиз, чиройли феълларингиз билан одамларга яхши бўлиб кўринасизлар-у, (аслида) тош қалбларингиз ва расво аҳволингиз билан (улардан) узоқлашасиз. Эй Одам фарзанди! Амалингни холис қил ва (ҳожатингни фақат) Мендан сўра. Чунки Мен сенга сўровчилар сўраганидан ҳам кўпроғини бераман».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:42:13 PM | Message # 10 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 8 - ҲАДИС ТАВБАГА ШОШИЛ «Эй Одам фарзанди! Мен сизларни бефойда ва беҳудага яратганим йўқ. Мен ғофил эмасман, (ҳолингиздан) хабардорман. Менинг розилигим учун ёқтирмаётган нарсангизга ҳам сабр қил(ишни ўрган)магунча ҳузуримдаги нарса (жаннат)га эришолмайсиз. Тоатимга сабр қилишингиз маъсиятимга сабр қилишдан, гуноҳни тарк қилишингиз дўзах оловидан (қўрқиб) Мендан узр сўрашингиздан, дунё азоби охират азобидан енгилроқдир. Эй Одам фарзанди! Барчангиз адашгансиз. Фақат Мен ҳидоят қилганларгина ундай эмас. Барчангиз ёмонлик қилувчисиз, фақат Мен (ёмонликдан) сақлаганларгина ундай эмас. Менга тавба қилинглар, сизларга раҳм қиламан. Сирларингиз махфий қолмайдиган Зот ҳузурида сирларингизни фош этманглар».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:43:52 PM | Message # 11 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 9 - ҲАДИС ҚАТТИҚ ҚАЛБГА НАСИҲАТ БЕКОР «Эй Одам фарзанди! Махлуқларни лаънатламанг, лаънат ўзингизга қайтади. Эй Одам фарзанди! Осмон Исмларимдан бири сабабли ҳавода устунсиз тик турибди. Аммо қалбларингиз эса Китобимдаги мингта ваъз-насиҳатим билан ҳам тўғри эмас! Эй инсонлар! Тош сувда юмшамаганидек, ваъз ҳам қаттиқ қалбга таъсирини ўтказа олмайди. Эй Одам фарзанди! Сизлар Аллоҳнинг бандаси эканингизга гувоҳлик бериб, кейин яна қандай Унга осийлик қиласиз? Улимни ҳақ деб гумон қиласиз-у, яна уни қандай ёмон кўрасиз? Билмаган нарсангизни тилларингиз билан гапирасиз, Аллоҳнинг наздида улуғ бўлган нарсани арзимас санайсиз».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:47:02 PM | Message # 12 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 10 - ҲАДИС ҲАММАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ «Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд- насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ. Балки мўминлар шундай кишиларки, Аллоҳ ва расулига иймон келтирадилар, ёмонлик қилган кишига яхшилик қиладилар, алоқани узган киши билан алоқани тиклайдилар, маҳрум қилган кишини авф этадилар, хиёнат қилган кишига ишонадилар, хўрлаганни ҳурмат қилишади, аразлаган киши билан сўзлашишади. Албатта Мен сизлардан хабардор Зотдирман».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:50:26 PM | Message # 13 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 11 - ҲАДИС ОХИРАТНИ УНУТМАНГ «Эй инсонлар! Бу дунё ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир, моли йўқлар учун молдир. Мол- дунёни ақли йўқлар йиғади. Фаҳми йўқлар эса мол-дунёга хурсанд бўлади. Таваккали йўқлар унга ҳирс қўяди. Маърифати йўқлар эса дунё истакларини талаб қилади. Ким йўқ бўлувчи неъмат, узуқ-юлуқ ҳаётни хоҳласа, ўз нафсига зулм этиб, Роббисига исён қилибди. Яна охиратни унутиб, дунёсига алданибди."Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини тарк қилингиз!" Албатта гуноҳ қилувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо олажаклар»(Анъом, 120).Эй Одам фарзанди! Менинг риоямни қилинг, Мен билан тижорат қилинг, Мен билан муомала қилинглар, фойдаларингиз нақд, дарҳол хазинамга жўнатаверинглар. Чунки ҳузуримда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳамда инсон қалби ҳис қилмаган нарсалар бордир. Хазина тугаб ҳам, камайиб ҳам қолмайди. Мен саховат ва улуғлик эгаси бўлган Зотман».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:52:49 PM | Message # 14 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 12 - ҲАДИС АҲДГА ВАФО ҚИЛИНГ «Эй Одам фарзанди! Сизларга инъом қилган неъматимни эсланг ва Менга берган аҳдингизга вафо қилинг. Шунда Мен ҳам Ўз аҳдимга вафо қиламан. Мендангина қўрқинглар. Йўлбошловчисиз тўғри йўлга тушиб бўлмаганидек, жаннатга ҳам амалсиз йўл йўқдир. Шунингдек, мол машаққатсиз йиғилмайди. Худди шундай ибодатимга ҳам сабр қилсангизларгина, жаннатга кирасизлар. Аллоҳга нафл ибодатлар билан яқинлашинг. Менинг розилигимни ўзларингиз орангиздаги мисскинлар розилигидан изланг. Уламолар мажлиси орқали раҳматимга рағбатли бўлинг. Чунки раҳматим бир лаҳза ҳам улардан ажралмайди. Аллоҳ таоло: «Эй Мусо! Айтаётганларимни эшит. Ҳаққи ростки, ким мискинга такаббурлик қилса, Қиёмат кунида уни (зарра ёки майда чумоли) суратида тирилтираман. Кимки мискинга тавозеъли бўлса, дунё ва охиратда у(нинг даражаси)ни кўтараман. Кимки мискинни обрўсизлантириш учун сирини ёйса, Қиёмат кунида уни сири пардаланмаган ҳолда тирилтираман. Кимки қашшоқни хорласа, бас, у Мени жангга чорлабди. Ким Менга иймон келтирса, дунё ва охиратда фаришталар у билан қўл бериб сўрашади», деди».
|
| |
|
|
| Rider | Date: Payshanba, 10/03/18, 7:53:58 PM | Message # 15 |
 Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status: 
| 13 - ҲАДИС ШУКР ҚИЛ «Эй Одам фарзанди! Қанча чироқлар бор, уларни ҳавойи нафс шамоли ўчириб юборди. Қанча обидлар бор, ўзига бино қўйиш уларни бузди. Қанча бойлар бор, эҳтиёжсизлик уларни айнитди. Қанча камбағаллар бор, қашшоқлик уларни бузуқликка етаклади. Қанча соғлом кишилар бор, доим соғ юриш уларни фасодга элтди. Қанча олимлар бор, илми уларни бузди. Қанча жоҳиллар бор, нодонлиги уларни фасодга ғарқ қилди. Агар рукуъдаги кексалар, хушуъли ёшлар, эмизикли гўдаклар ва ўтлоқдаги ҳайвонлар бўлмаганида албатта осмонни устингизга темир, ерни яйдоқ текислик, тупроқни эса кул қилган, сизларга осмондан битта ҳам томчи туширмаган, ерда бирорта дон ўстирмаган ва устларингизга азобни ёғдирган бўлар эдим».
|
| |
|
|