RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Qur'oniy duolar
shorelineDate: Shanba, 26-Dek-2009, 12:48 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 108
Status:

14.37 . Эй Роббимиз, ҳақиқатда мен ўз зурриётимдан, сенинг Байтул Ҳароминг ёнига, гиёҳсиз водийга жойлаштирдим. Эй Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун Бас, Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд шукр қилсалар.
(Аллоҳ таоло Иброҳимнинг (а.с.) бу дуоларини қабул этди. Мазкур юртни, Ҳарами Шарифни омонлик юрти қилиб қўйди. Унинг омонлигига таҳдид соладиганларни ҳалок қилди. У ердагилар Аллоҳга ибодатни тўғри қилиб, намозни тўкис адо этганларида, омонликка қўшиб тўқчиликни ҳам берди. Мусулмон бўлган одамлар қалбини ўша томонга талпиниб турадиган этиб қўйди. У жойнию аҳолисини, ерларида ҳеч нарса ўсмаслигига қарамасдан, турли мевалар билан ризқлантириб қўйди. Фақат, ўша ер аҳолисининг шукр қилиши қолди, холос.)

رَبَّنَا إِنَّكَ تَعْلَمُ مَا نُخْفِي وَمَا نُعْلِنُ وَمَا يَخْفَى عَلَى اللّهِ مِن شَيْءٍ فَي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء
14.38 . Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши биласан. Аллоҳ учун на ердаю на осмонда бирор нарса махфий қолмас.

الْحَمْدُ لِلّهِ الَّذِي وَهَبَ لِي عَلَى الْكِبَرِ إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ إِنَّ رَبِّي لَسَمِيعُ الدُّعَاء
14.39 . Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони эшитгувчидир.
(Маълумки, Иброҳим (а.с.) узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар. Тўқсон ёшларида Исмоил (а.с.), сўнгра Исҳоқ (а.с.) дунёга келган. Кекса кишига фарзанд бериш Аллоҳнинг улуғ неъматидир.)

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء
14.40 . Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз, дуони қабул этгин.

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ
14.41 . Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин».


 
enjoyDate: Dushanba, 11-Yan-2010, 08:43 | Message # 2
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
Olloh rozi bo'lsin rahmat

 
ShohruhbekDate: Chorshanba, 28-Noya-2012, 01:15 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1247
Status:
Bir zarar ziyon ko'rilsa o'qiladigon duo.

<< Asra robbana an yubdi lana xayron minha inna ila robbina rog'ibun.>>

Manosi <>.




Message edited by Shohruhbek - Chorshanba, 28-Noya-2012, 01:20
 
DURDONDate: Yakshanba, 05-Yan-2014, 03:21 | Message # 4
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Қачoнки ичингиз тор бўлиб, сиқилиб қолганизда инсонларга шикоят қилманг, балки ушбу оятни такрорланг:

{ وأيوب إذ نادى ربه أني مسني الضر وأنت أرحم الراحمين }

«Ва Аййубнинг ўз Роббисига нидо қилиб:
"Албатта мени зарар тутди, Сенинг Ўзинг раҳимлиларни раҳимлигисан."»
(Анбиё 83 оят).


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: