SU'RASANGIZ KU'PROQ SU'RANG
|
|
yahyo | Date: Shanba, 27-Dek-2008, 23:14 | Message # 1 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 83
Status:
| قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إذَا سَأَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيُكْثِرْ، فَإِنَّمَا يَسْأَلُ رَبَّهُ. (خَرَّجَهُ الألباني)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизлардан қайси бирингиз сўраса, кўпроқ сўрасин, ахир у Раббидан сўраяпти”. (Албоний, саҳиҳ). Бу ҳадисга тўлиқ амал қилган одам юраги кенг, иймони ва исломи чиройли, ўзи яхши умидли, ғайрат ва шижоатли инсон бўлади, иншоаллоҳ. Чунки умидлари узилган, юраги тор, иймони заиф, ялқов одам на оқилона, тўғри ҳаракат қилади ва на Аллоҳдан чиройли ҳолатда сўрай билади. Бу эса фисқ ва куфрга олиб боради. Мўминлик қўрқув ва умид орасида бўлади. Ислом доимо иймон, илм ва умид билан кўп дуо қилишни, солиҳ амалларнинг турини ҳам кўпайтиришни тақозо этади. Аллоҳдан нима сўрасангиз беради. Унинг хазинаси асло камаймайди. У – подшоҳларнинг подшоҳи. Сўраш сизга малол келмаса, ижобат этиш ва вақти-соати билан бериш Аллоҳга малол келмайди. Шунинг учун Ундан доим сўранг ва кўп нарса сўранг. Одамзоддан сўрашни кўпайтириб юборсангиз, у ҳар қанча бой ва сахий бўлса ҳам барибир бир кун: “Ҳой, нега бунчалик?” деб юборади. Аллоҳдан сўрашни кўпайтирганингиз сайин У сиздан кўпроқ рози бўлади. Унинг ҳузурида мартабангиз ошади. Одамлардан кўп нарса сўрайдиганнинг қадри пасаяди. Пайғамбаримиз ҳам: “Сўрасанг, Аллоҳдан сўра”, деганлар. Бу сўзлардан одамлар бир-бирларидан ёрдам сўрашлари жоиз эмас, деган хулоса чиқмайди. Балки, иложи борича одамлардан сўрашни камайтириш кераклиги, асосан, одамларга берадиган Зотдан кўпроқ сўраш кераклиги англашилади. Ҳожатларини Аллоҳдан сўраш ҳамма ишларини битирадиган зот Аллоҳ эканига иқрор бўлишдир. Сўраганда ҳам доим сўраб туриш, “Нега сўраганим берилмаяпти?” деб шошилмаслик киши иймонини зиёда қилади. Чунки дуо ибодатдир. Ибодатни кўп қилган сайин кишининг иймони кучайиб боради. Киши ҳожатларини чин иймон билан Аллоҳдан сўраб, шу билан бирга ҳаракат ҳам қилса, мақсадга олиб борувчи сабаб ва омилларни Аллоҳ унга муяссар қилади. Дунё ва Охиратда биз муҳтож бўладиган нарсаларимиз, Аллоҳдан сўрайдиган ҳожатларимиз сон-саноқсиздир. Дастлаб дунёда чин иймон, илм, ҳусни хулқ ва сабр-қаноат соҳибига айланиш, шу билан бирга яхши амаллар ва солиҳ зурриётларга эга бўлиш, Аллоҳ ва ота-она розилигини топиш, оила ва қариндошларга мурувватли бўлиш, халққа яхшилик, одамларнинг ҳидояти, Ислом ривожи, мазлумлар ҳаққи, хонадон ва юрт тинчлиги, ғанимлардан устунлик, муҳтож бўлмаслик ва ҳоказолар бизнинг бу дунё ҳаёти учун доим сўрайдиган нарсаларимиздир. Охиратда эса, энг аввало жон топшириш машаққатининг енгил бўлиши, иймон билан вафот топиш, сўнг қабр азобидан қутулиш, Мункар-Накир саволидан яхши ўтиб олиш, қабр роҳатига эришиш, катта Қиёмат бошланганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинроқ ерда туришга лойиқ бўлиш, У зотнинг шафоатларига мушарраф этилиш, номаи аъмолни ўнг томондан олиш, ҳисоб-китоб, амаллар тарозуси ва Сирот кўпригидан соғ-саломат ўтиб, жаҳаннамдан қутулиш, зиммасида бировнинг ҳақи қолиб кетиб, савоблардан айрилиб қолишдек бахтсизликка учрамаслик, бошқаларнинг гуноҳи ўзининг устига юклаб қўйилишидек кулфатга қолмаслик, аксинча, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам одамларга ёрдами тегадиган бахтли инсон бўлиш, ниҳоят яхши инсонлар билан бирга жаннат дарвозасига етиб олиш, ота-оналаримиз, аҳли оиламиз ва дўстларимиз билан бирга Жаннатга кириш, у ерда солиҳ инсонлар, авлиёю анбиёлар, шаҳиду шуҳадолар билан кўришиб, сўнг энг олий мукофот Аллоҳнинг жамолига мушарраф бўлиш
salom
Message edited by yahyo - Shanba, 27-Dek-2008, 23:19 |
|
| |
yahyo | Date: Shanba, 27-Dek-2008, 23:21 | Message # 2 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 83
Status:
| Алоқани узган билан алоқа боғланг!
عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا.
(رَوَاهُ البخارِيُّ) Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади. У киши дедилар:
“Берганига яраша қайтарадиган одам алоқа боғлаган эмас, балки алоқасини узганга ҳам бераверадиган одам алоқа боғлагандир”. (Бухорий ривоятлари).
Қариндошлар орасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, борди-келди, олди-берди муносабатларни ривожлантириш, шунингдек қариндош бўлмаган мусулмонлар билан ҳам дўстлик, биродарлик ришталарини сақлаш Ислом динимиз кўп тарғиб қиладиган муҳим ишлардандир. Бу ҳадис ҳам ана шундай алоқаларга аҳамият қаратади ва бу борада ҳар бир инсон кўпроқ ўзига ўзи талабчан бўлиши кераклигини уқтиради.
Одамлар орасидаги алоқаларнинг совуқлашувига кўпинча ўзига танқидий назар билан қарамаслик, бировнинг камчлигини гапириб, ўзини оқлаш кайфияти сабаб бўлади. Тўхтаб қолган алоқаларни тиклаш керак бўлганда ё у ёки бу томондан: “аввал у менга гапирсин, кейин мен жавоб бераман”, “аввал у бошласин, кейин мен”, “у менинг олдимга келсин” ва ҳоказо сўзлар эшитилади. Ўзини бошқалардан афзал билиш ва шундай қилиб, ўз жонига ўзи зулм қилиш одамзод табиатида бор иллат. إِنَّهُ كَانَ ظَلُوماً جَهُولاً - “Шубҳасиз у (инсон ўз жонига) золим ва жоҳил эди”. (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Бироқ орамизда ундай майда гап-сўзлардан ўзларини юқори тутадиган олижаноб инсонлар ҳам борларки, уларга Аллоҳу Расулнинг бир оғиз сўзлари кифоядир. Юқоридаги ажойиб ҳадисга бағишланган шарҳни “Фатҳул-борий” китобидан ўқиймиз:
لَيْسَ الْوَاصِل بِالْمُكَافِئِ - “Берганига яраша қайтарадиган одам алоқа боғлаган эмас”, яъни ўзидан бошқага у берганчалик миқдорда берадиган одам (чинакам алоқа боғлаган бўлмайди). Абдурразоқ Умардан мавқуф тарзда ривоят қилган ҳадисда келадики, “Сен билан алоқа боғлаган билан алоқа қилишинг, алоқа қилиш бўлмайди, бу фақат жавоб бўлади. Локин, сендан алоқасини узган билан алоқа боғлашинг бу чинакам алоқа бўлади”...
الْوَاصِل الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمه وَصَلَهَا – яъни ўзига берилмай қўйса ҳам бераверадиган одам алоқани сақлаган бўлади... Тийбий айтадилар: ҳадиснинг маъноси шуки, “соҳиби”га (яқинига, биродарига) унинг муомаласига яраша муомала қиладиган одам ҳақиқий ва доимо алоқа қилувчи дейилмайди. Локин, “соҳиби”га уникидан ортиқроқ мурувват - яхшилик қиладиган одам чинакам алоқа боғлаган бўлади. Шайхимиз “Шарҳи термизий”да бундай деганлар: “Бу ҳадисдаги “восил” - алоқани тикловчидан мурод комилликдир. Зеро, муомаласига яраша муомала қилишда ҳам бир нав алоқани сақлаш бор. Аммо яқин кишиси алоқа қилса ҳам унга яраша жавоб қайтармайдиган одам бундай эмас. Мана шу одам алоқани узган саналади...”
Мен айтаманки, ҳадисда “Берганига яраша қайтарадиган одам алоқа боғлаган эмас”, дегандан бутунлай алоқаси узилган деган маъно чиқмайди. Одамлар бу ўринда уч хил турга бўлинадилар: “восил” – доимо алоқада бўлувчи, “мукофиъ” – муомаласига яраша муомала қилувчи, “қотиъ” – алоқаларни узган одам. “Восил” – ортиғи билан муомала қилувчи, аммо унга ўзиники каби мурувват қилинмаётган одам. “Мукофиъ” – бераётганда олганидан ортиқ қилиб қайтармайдиган одам. “Қотиъ” – унга мурувват, эҳсон қилинаётган, у эса мурувват қилмаётган одам. Баъзан муомаласига яраша муомала икки томондан бўлади. Шунингдек, алоқаларнинг узилиши ҳам икки томондан содир бўлади. Шундай пайтда кимки биринчи бўлиб алоқа боғлашни бошласа, у “восил” бўлади. Агар бу одамга муомаласига яраша муомала қилинса, ўшандай муомала қилган одам “мукофиъ” бўлади, валлоҳу аълам
salom
Message edited by yahyo - Shanba, 27-Dek-2008, 23:49 |
|
| |
yahyo | Date: Shanba, 27-Dek-2008, 23:31 | Message # 3 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 83
Status:
| [size=14][b]Барвақт бошланган ишда барака бор
عَنْ صَخْرٍ الْغَامِدِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
أَللَّهُمَّ بَارِكْ لِأُمَّتِي فِي بُكُورِهَا.
(رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ)
Сахр ал-Ғомидийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Эй Аллоҳим, умматимнинг эрталабдан қилган ишларига барака ато қил!”. (Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий ривоятлари).
Бу ҳадис мусулмонларнинг ҳам дунёвий, ҳам ухровий ишлари учун катта манфаати бўлган кўрсатмадир. Ҳадиснинг аҳамияти шундаки, у инсонларни дунёдаги ҳаётларидан, қимматли умрларининг кунлари ва соатларидан унумли фойдаланишга ўргатади. Негаки, кўп одамлар шиддат билан ўтиб кетаётган, қайтиб келмайдиган қимматли вақтларини ё бекор ўтказадилар ёки ундан ниҳоятда самарасиз фойдаланадилар. Энг оддий мисол – кундалик юмушларига барвақт киришмайдилар. Аллоҳу Расулнинг сўзларига аҳамият бермайдилар. Кейин ҳаётларининг кўнгилдагидек ўтмаётганидан, ишларининг унуми, баракаси кўринмаётганидан нолиб юрадилар.
Барака Аллоҳ томонидан туширилади. У Қуръон ва Суннатни ўрганадиган, ҳаётида шуларга амал қиладиган инсонларга насиб бўлади. Барака инсоннинг кўзига кўринмайди. Аммо Аллоҳга ибодат қиладиган, ҳалол касб ва солиҳ амаллар билан машғул бўладиган покиза одамлар ўз ҳаётларида Аллоҳ бераётган бараканинг гувоҳи бўладилар. Барака молу дунёнинг кўплиги, турмуш тарзининг юқори даражада экани билан ўлчанмайди. Барака бой-камбағалликдан қатъий назар, инсон ҳаётининг мазмунли ўтишида, қаноатли бўлишда, маънавий тўқлик ва руҳий хотиржамликда намоён бўлади.
Юқоридаги ҳадисда мусулмонларни ҳар бир ишни барвақт бошлашга, унга ғайрат ва умид билан киришишга даъват бор. Шу ҳадиснинг давомида айтиладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сарийя [1] ёки лашкар жўнатсалар, эрталаб жўнатар эдилар. Яна ҳикоя қилинади: “Сахр тожир киши эди. Савдо карвонини жўнатса, эрталаб жўнатар эди. Шундан унинг моллари кўпайиб, ўзи бойиб кетди”. (Термизий). “Сахр Суннатга риоя қилгани сабабли бойликка эришди. Бу Пайғамбар дуоларининг қабул бўлганини билдиради”. (Аҳвазий).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларига эрта тонгда бомдод намозини ўқигандан сўнг яна уйқуга кетмасдан ё тирикчилик ишига киришишни ёки Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлишни тавсия қилар эдилар.
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини ўқиб бўлганларидан кейин ўтирган ерларида чордана қуриб олардилар ва то қуёш чиройли бўлиб чиққунга қадар ўтирардилар”. (Муслим).
Анас ибн Моликдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки, бомдод намозини жамоат билан ўқиса ва то қуёш чиққунга қадар Аллоҳнинг зикри билан ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унга ҳаж ва умранинг савоби берилади”. Анас дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “мукаммал, мукаммал” (қилиб берилади!) дедилар”. (“Мишкот”, ҳасан, Албоний таҳқиқи).
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Хоҳ диний, хоҳ дунёвий ишни барвақт бажаришга киришиш ўша ишнинг баракали бўлишига сабаб бўлади.
2. Бомдоддан сўнг то қуёш чиққунга қадар зикр билан машғул бўлиш шу куннинг баракали ўтишига олиб келади.
3. Инсон ўзини ва фарзандларини ўқиш ва ишларни эрталабдан бошлашга, режали иш қилишга одатлантириши[/b][/size]
salom
Message edited by yahyo - Shanba, 27-Dek-2008, 23:34 |
|
| |
yahyo | Date: Shanba, 27-Dek-2008, 23:33 | Message # 4 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 83
Status:
| [size=14]Алоқани узган билан алоқа боғланг!
عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:
لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا.
(رَوَاهُ البخارِيُّ)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинади. У киши дедилар:
“Берганига яраша қайтарадиган одам алоқа боғлаган эмас, балки алоқасини узганга ҳам бераверадиган одам алоқа боғлагандир”. (Бухорий ривоятлари).
Қариндошлар орасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, борди-келди, олди-берди муносабатларни ривожлантириш, шунингдек қариндош бўлмаган мусулмонлар билан ҳам дўстлик, биродарлик ришталарини сақлаш Ислом динимиз кўп тарғиб қиладиган муҳим ишлардандир. Бу ҳадис ҳам ана шундай алоқаларга аҳамият қаратади ва бу борада ҳар бир инсон кўпроқ ўзига ўзи талабчан бўлиши кераклигини уқтиради.
Одамлар орасидаги алоқаларнинг совуқлашувига кўпинча ўзига танқидий назар билан қарамаслик, бировнинг камчлигини гапириб, ўзини оқлаш кайфияти сабаб бўлади. Тўхтаб қолган алоқаларни тиклаш керак бўлганда ё у ёки бу томондан: “аввал у менга гапирсин, кейин мен жавоб бераман”, “аввал у бошласин, кейин мен”, “у менинг олдимга келсин” ва ҳоказо сўзлар эшитилади. Ўзини бошқалардан афзал билиш ва шундай қилиб, ўз жонига ўзи зулм қилиш одамзод табиатида бор иллат. إِنَّهُ كَانَ ظَلُوماً جَهُولاً - “Шубҳасиз у (инсон ўз жонига) золим ва жоҳил эди”. (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Бироқ орамизда ундай майда гап-сўзлардан ўзларини юқори тутадиган олижаноб инсонлар ҳам борларки, уларга Аллоҳу Расулнинг бир оғиз сўзлари кифоядир. Юқоридаги ажойиб ҳадисга бағишланган шарҳни “Фатҳул-борий” китобидан ўқиймиз:
لَيْسَ الْوَاصِل بِالْمُكَافِئِ - “Берганига яраша қайтарадиган одам алоқа боғлаган эмас”, яъни ўзидан бошқага у берганчалик миқдорда берадиган одам (чинакам алоқа боғлаган бўлмайди). Абдурразоқ Умардан мавқуф тарзда ривоят қилган ҳадисда келадики, “Сен билан алоқа боғлаган билан алоқа қилишинг, алоқа қилиш бўлмайди, бу фақат жавоб бўлади. Локин, сендан алоқасини узган билан алоқа боғлашинг бу чинакам алоқа бўлади”...
الْوَاصِل الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمه وَصَلَهَا – яъни ўзига берилмай қўйса ҳам бераверадиган одам алоқани сақлаган бўлади... Тийбий айтадилар: ҳадиснинг маъноси шуки, “соҳиби”га (яқинига, биродарига) унинг муомаласига яраша муомала қиладиган одам ҳақиқий ва доимо алоқа қилувчи дейилмайди. Локин, “соҳиби”га уникидан ортиқроқ мурувват - яхшилик қиладиган одам чинакам алоқа боғлаган бўлади. Шайхимиз “Шарҳи термизий”да бундай деганлар: “Бу ҳадисдаги “восил” - алоқани тикловчидан мурод комилликдир. Зеро, муомаласига яраша муомала қилишда ҳам бир нав алоқани сақлаш бор. Аммо яқин кишиси алоқа қилса ҳам унга яраша жавоб қайтармайдиган одам бундай эмас. Мана шу одам алоқани узган саналади...”
Мен айтаманки, ҳадисда “Берганига яраша қайтарадиган одам алоқа боғлаган эмас”, дегандан бутунлай алоқаси узилган деган маъно чиқмайди. Одамлар бу ўринда уч хил турга бўлинадилар: “восил” – доимо алоқада бўлувчи, “мукофиъ” – муомаласига яраша муомала қилувчи, “қотиъ” – алоқаларни узган одам. “Восил” – ортиғи билан муомала қилувчи, аммо унга ўзиники каби мурувват қилинмаётган одам. “Мукофиъ” – бераётганда олганидан ортиқ қилиб қайтармайдиган одам. “Қотиъ” – унга мурувват, эҳсон қилинаётган, у эса мурувват қилмаётган одам. Баъзан муомаласига яраша муомала икки томондан бўлади. Шунингдек, алоқаларнинг узилиши ҳам икки томондан содир бўлади. Шундай пайтда кимки биринчи бўлиб алоқа боғлашни бошласа, у “восил” бўлади. Агар бу одамга муомаласига яраша муомала қилинса, ўшандай муомала қилган одам “мукофиъ” бўлади, валлоҳу аълам”[/size]
salom
Message edited by yahyo - Shanba, 27-Dek-2008, 23:41 |
|
| |
yahyo | Date: Shanba, 27-Dek-2008, 23:51 | Message # 5 |
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 83
Status:
| [size=14]Ақлли ва зийрак инсонлар
عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
أَفْضَلُ الْمُؤْمِنِينَ أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا، وَأَكْيَسُهُمْ أَكْثَرُهُمْ لِلْمَوْتِ ذِكْرًا وَأَحْسَنُهُمْ لَهُ اسْتِعْدَادا ، أُولَئِكَ الْأَكْيَاس.
(رواه إبن ماجة وحَسَّنَهُ الْأَلْبانِي)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Мўминларнинг афзали хулқи энг чиройли бўлган кишидир. Уларнинг зийраги ўлимни кўп зикр қиладиган ва унга чиройли тайёргарлик кўрадиган одамдир. Ана ўшалар зийраклардир”. (Ибн Можа ривоятлари, Албоний, ҳасан).
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминларнинг афзали, ақллиси ва зийраги ҳақида хабар берадилар. Бир куни у зотнинг ҳузурларига ансорлардан бир одам келиб саломлашгач, савол берди: “Эй Расулуллоҳ, мўминларнинг қайси бири афзал?” Расулуллоҳ дедилар: “Хулқи энг чиройли бўлган киши”. У одам сўради: “Мўминларнинг қайси бири энг зийрак?” Расулуллоҳ дедилар: “Ўлимни кўп зикр қиладиган, ўлимдан сўнгги ишларга чиройли тайёргарлик кўрадиган одам. Ана ўшалар зийраклардир”. (Ибн Можа).
Мўминлик инсон учун энг зарур ва энг яхши хислат бўлиб, унинг даражалари турличадир. Кимдир бошланғич поғонада, кимдир ўртароқда, кимдир юқорироқда, кимдир энг юксак чўққиларда. Ҳар бирида ҳам Аллоҳ насиб этганича ўзига яраша яхшилик бор. Аммо ҳар бир мўмин учун энг муносиб иш – фақат олдинга, фақат юқорига қараб интилиш. Келажакка чиройли тайёргарлик кўриш. Ҳар бир ишда ихлосли, яъни Аллоҳ розилиги учун холис бўлиш.
Яхши хулқ шунақа эътиборли неъматки, у ҳамма учун ва ҳамма ерда керак. У олим учун ҳам, оми учун ҳам, шоҳ учун ҳам, гадо учун ҳам зарур. Кимнинг хулқи чиройли бўлса, у халқ орасида мақбул инсонга айланади. Чунки хулқи чиройли одам юраги кенг, табиати беғубор, сўзи ширин ва мазмунли, ўзи меҳрибон ва шафқатли, нияти ва амали солиҳ бўлади. У муросасозлиги ва энг муҳими ўзини одамлардан катта олмаслиги билан танилади. Одамлар ўзлари қандай бўлишларидан қатъий назар, хушмуомала ва камтар инсонга интиладилар.
Ўзининг яхши мақсадларидан чалғиб кетмаган ҳолда омма орасида йўл топа билиш, уларни бир-бирларига дўст-биродарларга айлантира олиш яхши хулқнинг самарасидир. Яхши хулқли одамнинг ҳатто кундузи соим, тунлари қоим бўладиган инсонлар даражасини топиши ҳақида хабарлар келган. Хушхулқлик қалб маънавий касалликлардан тозалангандан сўнг пайдо бўлади. Қалби пок бўлмаган одамнинг ўзини одобли қилиб кўрсатишга бўлган уринишлари вақт ўтган сайин фош бўлиб қолади. Ясама гулга яқин борсангиз, унинг ҳақиқий эмаслигини билиб оласиз.
Мўминлик фақат одоб-ахлоқдангина иборат эмас. Зеро, бу ишлар кўпроқ омма халқ ва жамият учун фойдалидир ва шу жиҳатдан инсоннинг ўзига ҳам катта манфаатлар келтиради. Бу турдаги амаллар қалбнинг тузалишидан бошлайди ва кишининг ташқи қиёфасини ислоҳ қилади. Энди инсоннинг Раббиси билан холи қолиб амалга оширадиган хос ишлари ҳам бор. Бу доимо ўлимни эсга олиб юрган, яқинда бу дунёдан кетиш вақти бўлиб қолишини яхши билган инсонлар учундир. Улар кундузи халқ билан чиройли муомалада бўладилар. Тунлари эса Раббилари билан холи қоладилар. Унга сидқидилдан ёлвориб, Охират ғами ва юкини енгиллатишни ўтинадилар. Қилган гуноҳ ва хатолари учун кўз ёшларини тўкиб, истиғфорлар айтадилар. Кўпроқ намоз ўқишга, тиловат қилишга, илм олишга вақт ажратадилар. Ўлимдан сўнг келадиган, Охиратда бўладиган ишлар ҳақида ўқиб-ўрганадилар, оила аъзоларига, яқинларига ва дўстларига етказадилар. Ўша кунларнинг яқинда бошланиб қолишини юракдан ҳис қиладилар. Бу келажакка тайёргарликдир. Бу ишларга жиддий қарайдиган, амалий тайёргарлик қиладиган одамлар ҳақиқатан Расулуллоҳ айтгандаридек зийрак ва ақлли одамлардир.
Ҳадисдан олинадиган хулосалар:
1. Яхши хулқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуда кўп тарғиб қилган ва ўзлари доимо амал қилиб келган одатларидир. Кимки у кишининг суннатларига эргашишни даъво қилсаю хулқини тузатмаса, унинг сўзларига ишониб бўлмайди.
2. Ўлим ҳақида тез-тез эслаш, унинг сўнггидан келадиган ишлар – қабр азоби ва роҳати, Қиёмат даҳшатлари, у кунда бўладиган ҳодисалар, жаннат ва дўзах, улардаги ҳолатлар тўғрисида гапириб туриш, дуо-илтижолар қилиш, солиҳ амалларни тўхтатмаслик, аксинча кўпайтириш лозим[/size]
salom
|
|
| |