RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Зул Ҳижжанинг ўн куни
AbdullohDate: Dushanba, 01-Dek-2008, 15:41 | Message # 1
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:


Зул Ҳижжанинг ўн кун дейилганида бу ойнинг биринчи ўн кунлиги кўзда тутилади.

[color=red][size=14]Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир кундаги солиҳ амал Аллоҳ учун ушбу ўн кунликчалик маҳбуб эмас», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам-а?!» дейишди.
«Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ҳам. Магар, бир одам жо-ни ва моли ила чиқсаю, ундан бирор нарса қайтмаса, бундан мустасно», дедилар». Термизий, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ушбу ўн кунчалик, деганлари Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлиги, деганларидир.
Мулоҳаза қиладиган бўлсак, бу ҳадисда мазкур кунларда рўза тутиш ҳақида бевосита сўз юритилаётгани йўқ. Балки солиҳ амал қилиш ҳақида сўз кетмоқда. Нафл рўза тутиш эса, энг солиҳ амаллардан бири ҳисобланади.
Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунида кўпроқ солиҳ амал қилишга қаттиқ тарғиб этишдан мурод ўша кунлари қилинадиган солиҳ амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб солиҳ амал эканлиги сабабидандир .
Саҳобаи киромлар бу сўзларни эшитгунларича Аллоҳ учун энг маҳбуб солиҳ амал Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш, деб юрганлари учун мазкур ўн кунликдаги солиҳ амал Аллоҳ ҳузурида унинг йўлида қилинган жиҳоддан ҳам маҳбуброқми?, деб сўрадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида қилинган солиҳ амаллар Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам афзал эканини тасдиқлаш билан бирга, биргина ҳолат бундан мустасно эканини таъкидладилар. У ҳам бўлса, Аллоҳнинг йўлида ўз моли ила жиҳодга чиқиб, шаҳид бўлган одамнинг иши устун эканлигидир.
Демак, Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўпроқ солиҳ амаллар қилишга уринмоғимиз лозим.

Умму Салама ёки Ҳафса розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зул Ҳижжанинг тўққиз кунида ва Ошуро кунида рўза тутар эдилар». Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.
Шарҳ: Албатта, бу рўза тутиш ҳажга бормаган пайтларида бўлган. Чунки Зул Ҳижжа ойи ҳаж ойи бўлиб унинг тўққизинчи куни Арафот куни бўлади ва у куни рўза тутиш мумкин эмаслиги аввалги ҳадисларда зикр қилинди.

1328. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун Зул Ҳижжанинг ўн куничалик Унга ибо-дат қилиш маҳбуброқ кун йўқ. Уларнинг бир кунлик рўзаси бир йиллик рўзага тенгдир. Уларнинг бир кечасининг бедор ўтказиш эса, Лайлатул Қадрни бедор ўтказишга тенгдир», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ва ундан олдинги ҳадисларда Зул Ҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида кўп ибодат қилишга , хусусан, ўша ўн кунликнинг кундузларини рўза тутиб, кечаларини бедор ибодат билан ўтказишга тарғиб қилинмоқда.
Албатта, Зул Ҳижжанинг ўнинчи куни ийди Қурбон бай-рами бўлиб, у куннинг рўзасини тутиш мумкин эмаслиги ҳаммага маълум ва машҳур бўлганидан айтиб ўтирилмаган.

Islom.uz

------------------------------------------------------------------------------------------[/size][/color]


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
AbdullohDate: Dushanba, 01-Dek-2008, 15:44 | Message # 2
Yahshi tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 88
Status:

Шанба – Зулҳижжа ойининг 1 куни

Бугун 29 Зулқаъда (27 ноябр) пайшанба куни оқшом мусулмон оламининг бир қатор Ислом муаассасалари шанба куни Зулҳижжанинг 1 куни бўлишини эълон қилдилар. Шунингдек, Саудия Арабистони, Миср каби бир неча араб ва ислом давлатлари бугун пайшанба кечқурун янги ой кўринмагани, шунга биноан эртага жума куни Зулқаъда ойининг 30 куни деб ҳисобланиши, шанба эса Зулҳижжанинг 1 куни бўлишини билдирдилар. Демак, 2008 йил, 8 декабр, душанба куни Ийдул-Азҳонинг биринчи куни бўлади, иншоаллоҳ.
Аллоҳ таоло бу ойда ҳамма мусулмонларга кўплаб солиҳ ва чиройли амаллар қилишни муяссар айласин. Ундан Ислом динимизга ривож, олам мусулмонларига нусрат ато айлашини сўраб қоламиз.

Islom ovozi.


Ҳамду сано бутун оламлар ҳожаси Аллоҳ учундир.
 
bushroDate: Chorshanba, 18-Noya-2009, 08:44 | Message # 3
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
Alloh rozi bo`lsin amiyn


 
bushroDate: Chorshanba, 18-Noya-2009, 17:32 | Message # 4
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
Faqix aytadi: Oyisha onamizdan (p.a.) rivoyat qilindi. Bir yigit qoshiq va lafv gaplarni eshitib yurardi. Zulxijja oyi kirgach, ro`za tutar edi. Bu gap Payg`ambarimizga etdi. Payg`ambar (s.a.v.) unga odam yuborib chaqirtirdilar. U kelgach: "Bu kunlarda ro`za tutmoqqa seni nima majbur qildi ?" deb so`radilar. Yigit: "Ota -onam sizga fido bo`lsin, ey Allohning elchisi, bu kunlar hajning muayyam kunlari va ham ibodatlari bajaraladigon kundir. Shoyadki Alloh meni hojilarning duolariga sherik qilsa", dedi. Aytdilar: "Xar bir ro`za tutgan kuning yuzta qulni ozod qilishga teng, yusta tuya, yuzta otni Alloh yo`lidagi jixodga berganing barobar. Agar zulxijjaning sakkizinchi kuni bo`lsa, u kunda sen uchun mingta qul ozod qilganing, ming tuya va ming otni Alloh yo`lida jixodga yuborganing savobi beriladi. Arafa kunida esa, sen uchun ikki ming qul ozod qilganning, ikki mingta tuya va ikki mingta otni Alloh yo`lida jixodga berganing savobi bor. Bu ro`zalar ikki yillik ro`zaga tengdir. Bir yili oldingisiga, ikkinchi yili keyingisiga."


 
SANJAR80Date: Chorshanba, 18-Noya-2009, 23:46 | Message # 5
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Abdulloh, bushro, Olloh rozi bo'lsin

 
bushroDate: Payshanba, 19-Noya-2009, 17:35 | Message # 6
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
Абул Фараж ибн ал-Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Умум халқларга боқиб, вақтларини қандай кетказаётганларидан ажабланаман. Тун узун бўлса, бефойда гап-сўзлар билан ё ишқ-муҳаббат мавзусидаги китоблар ўқиш билан, кундуз узун бўлса, уйқу билан ўтказадилар. Кун бўйи Дижлада ё бозорларда санғийдилар. Мен уларни чексиз уммонда номаълум томонга қараб олиб кетаётган кемада ҳеч нарсадан бехабар сўзлашиб бораётган кишиларга ўхшатаман. Жуда озчилик кишиларгина вужуд маъносини англаганликларини кўрдим. Улар охиратга озуқа ҳозирлаш ва сафарга тайёрланиш билан оворалар. Бироқ, улар ҳам бир-бирларидан тафовутлидирлар. Тафовутлари сабаби илмларининг камлиги ё кўплигидандир. Ғофиллари тўғри келган нарсани елкаларига ортганлар ва кўпинча хайрияти бўлмаган нарса билан қувониб юрадилар. Қанча-қанча инсонлар йўлда қароқчига учраб, бор-будидан айрилиб қолади. Шундоқ экан, умр мавсумини беҳуда ўтказиб юборишдан сақланингиз, фурсат ўтиб кетмасидан амалга ошиқингиз, илм ўқингиз, ҳикмат ўрганингиз, замон билан беллашингиз, нафслар билан олишингиз, озуқани кўпайтирингиз!»

Мўмин биродарлар! Зул-ҳижжа ойининг ўн куни амалга берилиш ва ошиқиш кунлардир, зафар, саодат ва нажотга эришиш кунларидир. Бас, шундай экан, уларни қўлдан бой берманг, уларни Аллоҳ таолонинг тоат-ибодати билан бойитиб олинг.

Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бахтли киши – ойлар, кунлар ва соатлар мавсумини ғанимат билган ҳамда уларда бўлган вазифа ва тоатлар орқали Хожасига қурбат ҳосил қилган кишидир. Шояд, у ўшаларда бўлган ажру-савоблардан насибадор бўлиб, саодатга эришса ва охиратда дўзах азобидан омонликда бўлса».
Бакр ибн Абдуллоҳ ал-Музаний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Аллоҳ таоло дунё аҳлига чиқарган ҳар бир кун борки, эй одамзот, мени ғанимат бил, эҳтимол мен сен учун охирги кундирман, деб нидо қилади. Ва ҳар бир тун борки, эй одамзот, мени ғанимат бил, эҳтимол мен сен учун охирги тундирман, деб нидо қилади».



 
bushroDate: Payshanba, 19-Noya-2009, 17:37 | Message # 7
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
Муҳтарам биродарлар! Ушбу муборак ўн кунликни тоатлар ва солиҳ амаллар билан обод қилиш мустаҳабдир. Жумладан, Зул-ҳижжанинг тўққизида (Арафа кунида) рўза тутиш суннатдир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам солиҳ амаллар қилишга ундаганлар, рўза эса энг афзал амаллардан саналади. Саҳиҳ ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Рўзани лозим тут, зеро унга тенг (амал) йўқ», деганлар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ: «(Ушбу кунлар) рўзасини тутиш кучли мустаҳабдир», деганлар. Аммо, авом халқда, айниқса аёллар ичида машҳур бўлган уч кунлик рўза, яъни еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи кунларни рўзага хослаш асли-асоси йўқ ишдир. Аммо, Арафа кунининг рўзаси таъкидлангандир. Чунки, бу куннинг ўзига хос фазли бор. «Саҳиҳ Муслим»да келган ҳадисда айтилганидек, у: «ўтган йилги ҳамда йилнинг қолган қисмидаги гуноҳларга каффорат бўлади».

Такбир айтиш ҳам ушбу ўн кунликдаги суннат амалларга киради. Бу кунларда такбир (аллоҳу акбар), ҳамд (алҳамду лиллаҳ) ва таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ) айтиш суннатдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича: «Ҳеч бир кунларда қилинган амал ушбу кунлардаги амалдан улуғроқ ва суюмлироқ бўлмайди. Шундай экан, у кунларда таҳлил, такбир ва таҳмидни кўпайтиринглар».

Такбирни масжидларда, йўлларда, бозорларда ва Аллоҳни зикр қилиш мумкин бўлган ҳамма жойларда айтиш мустаҳабдир. Такбир қуйидагича айтилади: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд». Такбирнинг бундан бошқа кўринишлари ҳам бор.

«Ал-муғний»да айтилади: «Қозий айтади: Азҳода (қурбон ҳайитида) такбир муқайяд (чекланган) ва мутлаққа (чекланмаганга) бўлинади. Муқайяди намозлардан кейинги такбир, мутлақи эса ҳамма ҳолатда, бозорларда ва ҳамма вақтда айтиладиган такбирдир».

Ҳозирги даврда такбир айтиш деярли унутилган суннатлардан бўлиб қолди. Ушбу ўн кунликда уни камдан-кам одам айтаётганига гувоҳ бўласиз. Аслида, суннатни тирилтириш ва ғофилларга эслатиш учун уни овоз чиқариб айтиш керак. Имом Бухорий ривоят қилишича, Абдуллоҳ ибн Умар билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳум зул-ҳижжанинг ўн кунида бозорга чиқиб такбир айтардилар. Уларнинг такбирини эшитиб, одамлар ҳам такбир айтишарди.

Ҳаж ва умра амалларини адо этиш ҳам ушбу ўн кунликдаги амаллар сирасига киради. «Саҳиҳайн»да келган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умра кейинги умрагача ўртадаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир», деганлар.



 
bushroDate: Payshanba, 19-Noya-2009, 17:38 | Message # 8
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
Ушбу ўн кунликда ҳар қандай солиҳ амалларни – намоз, зикр, Қуръон ўқиш, дуо, садақа, силаи раҳм, амру маъруф ва наҳий мункар қилиш каби ишларни кўп қилиш мустаҳабдир.

Ундан ташқари, қурбонлик бўғизлаш ҳам ушбу ўн кунликдаги солиҳ амаллар жумласига киради. Имкони бор мусулмон уни тарк қилиши яхши эмас.

Муҳтарам биродарлар! Аллоҳга холис тавба қилиш, гуноҳлардан астойдил тийилиш ҳам ушбу ўн кунликда ва бошқа пайтларда ҳам шошилиш лозим бўлган яхши амаллар қаторига киради. Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар» (Таҳрим: 8).

«Ким тавба қилмаса, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар» (Ҳужурот: 11).

Бу кунларда қилинган тавба зафар ва муваффақиятга йўлдир. Чунки, бу кунлар яхшиликлар мавсумидир, нафслар унда рўза, такбир, ҳаж, қурбонлик каби улуғ амалларга бевосита киришган бўлади. Бас, ҳаромлардан тийилиш, бировларга қилинган ноҳақ зулмлардан қутулиб олиш, ҳақларни ўз эгаларига қайтариш, фаҳшу мункардан ва шармандали ҳолатлардан узоқ бўлиш билан чин тавба қилиб қолишга шошилингиз! Аллоҳ таоло айтади:

«Энди ким тавба қилиб, иймон келтириб, яхши амал қилиб ўтган бўлса, шоядки ана ўша (киши) нажот топувчилардан бўлур» (Қасас: 67).

Аллоҳга тавба қилиш банда учун иззат, шараф ва кароматдир, банда шу билан саодатга эришади, шу билан шодланади, шу билан фойда топади. У саодат эшикларидан катта бир эшикдир. У билан ҳасанотларга эришилади, у билан ёмонликлар тўкилади, у билан ризқ ёғилади, омад ва муваффақият давомли бўлиб, шақоват ва ғамгинлик кетади.

Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ таоло кундуздаги гуноҳкор тавба қилиши учун тунда қўлини ёзади ва кечасидаги гуноҳкор тавба қилиши учун кундузи қўлини ёзади, то қуёш мағрибдан (ботадиган томонидан) чиқмагунича (шу ҳол давом этаверади)», дедилар.

Шундай экан, эй биродар, тавба, истиғфор ва кўп яхшиликлар қилиш билан Раббингизнинг тоатига шошилинг. Зеро, ғанимат пайтларда турибсиз, пайсалга солиш ва кечиктиришдан сақланинг. «Саҳиҳ Муслим»да келганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилингиз ва истиғфор айтингиз! Мен бир кунда юз марта тавба-истиғфор айтаман», деганлар.



 
bushroDate: Payshanba, 19-Noya-2009, 17:39 | Message # 9
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
«Саҳиҳайн»да Анас розияллоҳу анҳу ривояти билан келган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ бандасининг тавбасидан сизларнинг биронтангиз бепоён – кимсасиз чўлда туясини йўқотиб, кейин топиб олгандан кўра ҳам кўпроқ хурсанд бўлади», деганлар.

Эй мусулмонлар, Аллоҳ бандаларининг тавба қилишларидан ва Унга қайтишларидан хурсанд бўлади. Вақт борида тавба қилиб қолинг, ғафлат ва сустликдан ҳазир бўлинг!

Эй ақл кўзи очиқ бўлиб, инсон умрини, одамларнинг ҳаётларини кузатган, ўлимларига гувоҳ бўлиб, жанозаларида иштирок этган, хурсандчилик-у ғам-аламларига шерик бўлган инсон! Тавбани қачонга олиб қўйдинг?! Токай тоатдан ғофилсан?! Қачонгача маъсиятларга чопасан, тоатдан бўйин товлайсан, тавбага бўйин эгмайсан?! Панд-насиҳатлар эшитгансан, Қуръон ўқигансан, ўлимни кўргансан. Токай даъватга ижобат қилишга қайсарлик қиласан?!

«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки Парвардигорингиз сизларнинг ёмонлик-гуноҳларингизни ўчириб, остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга киритур» (Таҳрим: 8).

Эй мусулмонлар! Ортимизда жуда оғир кун турибди. Ўша кунга яхшилаб ҳозирланиб олайлик. У кунда фақат икки гуруҳ – саодат аҳли ва шақоват аҳли гуруҳлари бўлади. Кимлардир саодатга эришади, яна кимлардир шақоватга юз тутади.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (Қиёмат Куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Ҳашр: 18).



 
MASTERDate: Payshanba, 19-Noya-2009, 18:11 | Message # 10
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7374
Status:
bushro, Olloh rozi bo'lsin
 
bushroDate: Payshanba, 19-Noya-2009, 18:38 | Message # 11
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 721
Status:
Alloh hammamizdan rozi bo`lsin amiyn
Kop erlarda zulhijja kecha (18-noyabr) da boshlandi



 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: