RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Duolar kitobi
MASTERDate: Chorshanba, 06-Fev-2008, 11:17 | Message # 1
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7374
Status:
Duolar kitobi

Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўз-ўзидан, биров ўргатмаса ҳам инсон Аллоҳга илтижо қилиб келади. Инсон ҳаётдаги ҳодисалар қаршисида ожиз қолганда ўзига дуодан бошқа суянчиқ топа олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни дуо қилишга буюрган. «Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» («Ғофир» сураси, 60-оят).

Мана шу оятда Аллоҳ дуони ибодат, деб атаган. Кимки ундан кибр билан юз ўгирса, Аллоҳнинг ғазабига учрашини эслатиб ўтган. Дуо кўпгина касалликларнинг давосидур. Инсон табиати шундайки, ўзининг қалбидаги дарду ҳасратини энг яқин дўстига тўкиб солиб, ўзининг қайғу-аламини енгиллатгиси келади.
Руҳий касаллик табибларининг таъкидлашича, кўпгина асабий, руҳий аламларнинг тузалиши, шу аламларнинг сабабини бир яқин ёр-дўстга ошкор қилиш билан бўлар экан. Бу нарсани бировга айтмай, яшириб юрилса, дард зиёда бўлар экан. Агар инсон ўз қайғусини парвардигорига айтса-чи, ундан ёрдам сўраса-чи? Албатта, бу вақтда унинг қалби осойишталик билан тўлади, қайғу-аламлари кўтарилади. Чунки иймони унга Аллоҳ сен билан бирга, ундан бир нарсани сўрасанг, албатта, сўраганингни беради, деб турибди. Қуръон бу ҳақда «Бақара» сурасининг 186-оятида шундай дейди
: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилгувчи дуо қилганда ижобат қиламан. Бас, Менга ҳам ижобат қилсинлар ва иймон келтирсинлар. Шоядки тўғри йўлни топсалар».
Ислом талаб қилаётган дуо ҳаммавақт: хурсандчилик вақтида ҳам, хафачилик вақтида ҳам керак. Чунки инсон доимо ўз парвардигорини эслаб, ибодатини қилиб бориши керак. Инсон ўз-ўзидан қийинчилик вақтларида Аллоҳга илтижо қилади, лекин Аллоҳ унинг мушкулини осонлаштириши билан Аллоҳни эсдан чиқариб, ўз қуввати билан ғурурланади. Бу эса ўз навбатида Аллоҳнинг буйруқларидан бўйин товлаш ва фасод ишларни қилишга олиб келади. Бу ҳақда Қуръон шундай дейди: «Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолида дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади» («Юнус» сураси, 12-оят).
Шунинг учун ҳам инсон Аллоҳ уни халокатдан қутқариб қолганидан сўнг, унга осий бўлмасдан, балки ўша нарсани Аллоҳнинг тоат-ибодати учун доим эслатма бўлиб турадган қилиб олиши керак. Дуо Исломда руҳий улуғворликннг асосий рамз ҳамдир. Бу улуғворлик мусулмон кишининг жасади учун керакли баъзи бир дунёвий нарсалардан ўзини юқори тутадиган ва камолот чўққиларига чиқадиган қилиб қўяди. Бунинг устига аввал айтиб ўтилганидек, мусулмон киши дуо орқали Аллоҳдан фазл (устунлик), ишларининг осон, мушкулининг енгил бўлишини ва бошқа нарсаларни сўрайди. Қуръони Каримда дуо шаклида жуда ҳам кўп оятлар бор. Бу оятларни ёдлаб олиб дуо қилиб юрилса, Қуръонга мувофиқ дуо қилинган бўлади. Дуо фазилатли иш эканлиги тўғрисида жуда ҳам кўп далиллар келган. Шулардан бир ҳикояни эслатиб ўтиш кифоя бўлса керак:
 
MASTERDate: Chorshanba, 06-Fev-2008, 11:19 | Message # 2
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7374
Status:
Davomi

«Алае Ландберг» исмли самолёт командири билан 9 киши океанга ҳалокат туфайли тушиб кетишганда, ҳамма уларни ҳалок бўлди, деб ўйлаган. Бу ҳақда командир қуйидагича ҳикоя қилади: «Бир амаллаб иккита қутқарув резина балонига жойлашиб олдик. Бизда бир қултум сув ҳам, бир тишлам нон ҳам йўқ эди. Ҳаммамиз даҳшатда эдик. Фақат орқа пулемётчимиз Алғберт Гранандез даҳшатга тушмади, балки ихлос билан ёлбориб, дуо қила бошлади. Бизни тинчлантириб: - «Мен биламан, Аллоҳ менинг дуоимни қабул қилди, бизга тезда ёрдам беради», - деди. Аёвсиз қуёш иссиғида қолдик. Шундай бўлса-да, ичимизда Аллоҳга ёлбориб дуо қилар эдик. Шу ҳолда 3 кун ўтиб, оқшом пайти кичкина оролчага кўзимиз тушди. Шу пайт ҳеч кутилмаган воқеа содир бўлди - бизга қараб учта қайиқ сузиб кела бошлади. Ичида яланғоч кишилар бор эди. Кейин билсак, бизнинг халоскоримиз австралиялик туб аҳолилардан бўлиб, қора танли ялонғоч кишилар экан. Улар ўз юртларидан юзлаб мил масофани ўтиб, шу ерга келибдилар. Ўзларининг айтишларича, улар кеча ўлжаларини олиб, юртларига қайтишмоқчи экан, лекин қандайдир сирли туртки уларни ўз қайиқларини мана шу ҳамманинг эсидан чиқиб кетган, ҳеч кимга фойдасиз тарафга буришни раво кўрибди». (Бу воқеа 1944 йил октябр ойида содир бўлган).
Шу воқеадан ҳам дуонинг фойдаси қанчалик эканини билиб олса бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, "Иймон" китобидан
 
AbubakrDate: Shanba, 26-Apr-2008, 21:04 | Message # 3
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
ДУОНИНГ ФАЗИЛАТИ

Аллоҳ таоло деди:
«Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди». (Ғофир: 60)
Аллоҳ таоло деди:
«Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар. Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларнинг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар». (Бақара: 186)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дуо ибодатдир» дедилар, кейин ушбу оятни ўқидилар: «Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар. Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди».

Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ибодатларнинг афзали – дуодир» «Саҳиҳул жомеъ ас-сағир», 1123.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таолога дуодан кўра азизроқ бирон нарса йўқ» Термизий ривояти, 3370.

Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Роббингиз ҳаёли ва саховатли зотдир. Бандаси унга қўлларини очиб кўтарса, уларни бўш қайтаришдан уялади» Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти.

Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Қазони дуогина қайтаради ва умрни эса эзгу ишлар узайтиради» Термизий ривояти.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Банда Аллоҳга гуноҳ ва қариндошлик алоқаларини узиш бўлмаган дуо қилса, Аллоҳ унга уч нарсадан бирини беради: ё унинг тилагини бу дунёда беради, ё дуоси охиратга сақлаб қўйилади ёки ундан дуоси қадар ёмонликни қайтаради». Саҳобалар: «Ундай бўлса дуони кўп қиларканмизда?!»- дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ (нинг ажр бериши) кўпроқ»- дедилар» Имом Аҳмад ривояти.

«Аллоҳдан сўрамаган одамга (Аллоҳ) ғазаб қилади» Термизий ривояти, 3373.

«Дуо қилишга ярамаган одам одамларнинг энг ожизи, саломга бахиллик қилган эса энг бахил одамдир». Табароний «Ал-Авсат»да ва Ибн Ҳиббон «Шуабул иймон» Жомиус Саҳиҳ 1045


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrDate: Shanba, 26-Apr-2008, 21:05 | Message # 4
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
Бешинчи ҳадис

Сўрасангиз кўпроқ сўранг

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:

إذَا سَأَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيُكْثِرْ، فَإِنَّمَا يَسْأَلُ رَبَّهُ.

(خَرَّجَهُ الألباني)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Сизлардан қайси бирингиз сўраса, кўпроқ сўрасин, ахир у Раббидан сўраяпти”. (Албоний, саҳиҳ).

Бу ҳадисга тўлиқ амал қилган одам юраги кенг, иймони ва исломи чиройли, ўзи яхши умидли, ғайрат ва шижоатли инсон бўлади, иншоаллоҳ. Чунки умидлари узилган, юраги тор, иймони заиф, ялқов одам на оқилона, тўғри ҳаракат қилади ва на Аллоҳдан чиройли ҳолатда сўрай билади. Бу эса фисқ ва куфрга олиб боради. Мўминлик қўрқув ва умид орасида бўлади. Ислом доимо иймон, илм ва умид билан кўп дуо қилишни, солиҳ амалларнинг турини ҳам кўпайтиришни тақозо этади.

Аллоҳдан нима сўрасангиз беради. Унинг хазинаси асло камаймайди. У – подшоҳларнинг подшоҳи. Сўраш сизга малол келмаса, ижобат этиш ва вақти-соати билан бериш Аллоҳга малол келмайди. Шунинг учун Ундан доим сўранг ва кўп нарса сўранг. Одамзоддан сўрашни кўпайтириб юборсангиз, у ҳар қанча бой ва сахий бўлса ҳам барибир бир кун: “Ҳой, нега бунчалик?” деб юборади. Аллоҳдан сўрашни кўпайтирганингиз сайин У сиздан кўпроқ рози бўлади. Унинг ҳузурида мартабангиз ошади. Одамлардан кўп нарса сўрайдиганнинг қадри пасаяди. Пайғамбаримиз ҳам: “Сўрасанг, Аллоҳдан сўра”, деганлар. Бу сўзлардан одамлар бир-бирларидан ёрдам сўрашлари жоиз эмас, деган хулоса чиқмайди. Балки, иложи борича одамлардан сўрашни камайтириш кераклиги, асосан, одамларга берадиган Зотдан кўпроқ сўраш кераклиги англашиладиҲожатларини Аллоҳдан сўраш ҳамма ишларини битирадиган зот Аллоҳ эканига иқрор бўлишдир. Сўраганда ҳам доим сўраб туриш, “Нега сўраганим берилмаяпти?” деб шошилмаслик киши иймонини зиёда қилади. Чунки дуо ибодатдир. Ибодатни кўп қилган сайин кишининг иймони кучайиб боради. Киши ҳожатларини чин иймон билан Аллоҳдан сўраб, шу билан бирга ҳаракат ҳам қилса, мақсадга олиб борувчи сабаб ва омилларни Аллоҳ унга муяссар қилади.

Дунё ва Охиратда биз муҳтож бўладиган нарсаларимиз, Аллоҳдан сўрайдиган ҳожатларимиз сон-саноқсиздир. Дастлаб дунёда чин иймон, илм, ҳусни хулқ ва сабр-қаноат соҳибига айланиш, шу билан бирга яхши амаллар ва солиҳ зурриётларга эга бўлиш, Аллоҳ ва ота-она розилигини топиш, оила ва қариндошларга мурувватли бўлиш, халққа яхшилик, одамларнинг ҳидояти, Ислом ривожи, мазлумлар ҳаққи, хонадон ва юрт тинчлиги, ғанимлардан устунлик, муҳтож бўлмаслик ва ҳоказолар бизнинг бу дунё ҳаёти учун доим сўрайдиган нарсаларимиздир. Охиратда эса, энг аввало жон топшириш машаққатининг енгил бўлиши, иймон билан вафот топиш, сўнг қабр азобидан қутулиш, Мункар-Накир саволидан яхши ўтиб олиш, қабр роҳатига эришиш, катта Қиёмат бошланганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқинроқ ерда туришга лойиқ бўлиш, У зотнинг шафоатларига мушарраф этилиш, номаи аъмолни ўнг томондан олиш, ҳисоб-китоб, амаллар тарозуси ва Сирот кўпригидан соғ-саломат ўтиб, жаҳаннамдан қутулиш, зиммасида бировнинг ҳақи қолиб кетиб, савоблардан айрилиб қолишдек бахтсизликка учрамаслик, бошқаларнинг гуноҳи ўзининг устига юклаб қўйилишидек кулфатга қолмаслик, аксинча, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам одамларга ёрдами тегадиган бахтли инсон бўлиш, ниҳоят яхши инсонлар билан бирга жаннат дарвозасига етиб олиш, ота-оналаримиз, аҳли оиламиз ва дўстларимиз билан бирга Жаннатга кириш, у ерда солиҳ инсонлар, авлиёю анбиёлар, шаҳиду шуҳадолар билан кўришиб, сўнг энг олий мукофот Аллоҳнинг жамолига мушарраф бўлиш.


Assalomu alaykum birodarlar
 
farrukhDate: Yakshanba, 29-Iyun-2008, 08:20 | Message # 5
Yangilardan
Group: Foydalanuvchi
Messages: 3
Status:
assalomu alaykum dostlar iltimos shu chiroyli duolardan ilinib turinglar rahmat.
 
AbubakrDate: Seshanba, 08-Iyul-2008, 21:54 | Message # 6
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
Duo.
Allohim biz sendan seni sevmoq'ni, seni sevganlarni sevmoq'ni
seni sevginga yaq'inlashtiradigan amallarni biz uchun sevimli q'ilmog'ingni suraymiz.


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrDate: Seshanba, 08-Iyul-2008, 21:58 | Message # 7
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
Ey Q'alblarni uzgartirguvchi zot,
Q'albimni uzingni dinigda sobit q'il.

Robbim meni kechir, tavbalarimni q'abul et,
Sen uzing mag'firatli va mehribon bulgan zotsan
.


Assalomu alaykum birodarlar
 
AbubakrDate: Dushanba, 14-Iyul-2008, 21:11 | Message # 8
Sayt yordamchisi
Group: Ishonchli
Messages: 90
Status:
.Сажда килганда айтиладиган дуо
1 - Энг олий Зот бўлмиш Парвардигорим барча айбу нуксондан покдир. (Уч марта айтилади). (Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ва Ахмад ривояти).
2 ≈ Эй Аллох, Сен барча айбу нуксондан поксан. Парвардигоримиз! Сенинг хамдинг (хидоятинг) билан тасбех айтдим. Эй Аллох, мени магфират этгин. (Бухорий ва Муслим ривояти)
.


Assalomu alaykum birodarlar
 
MASTERDate: Chorshanba, 16-Iyul-2008, 10:09 | Message # 9
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7374
Status:
Ayting:"Ey mulku davlat egasi bo'lgan Allohim, sen o'zing isagan kishingga
mulk ato qilursan.Va istagan kishingdan bu mulkni tortib olursan istagan
istagan kishingni aziz qilursan va istagan kishingni hor qilursan.Bor yahshilik
yolg'iz sening qo'lingdadir.Albatta sen barcha narsaga qodirsan.
Kechani kunduzga kiritursan va kunduzni kechaga kirutursan.O'likdan trikni
chiqarursan va tirikdan o'likni chiqarursan hamda istagan kishingga behisob
rizq berursan.

OLI-IMRON 26-27 oyatlar.
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: