Rosululloh (s.a.v) duolari
|
|
DURDON | Date: Yakshanba, 05-Yan-2014, 03:40 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бу калималар билан дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ النَّارِ وَعَذَابِ النَّارِ وَمِنْ شَرِّ الغِنَي وَالفَقْرِ
«Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатин нари ва ъазобиннар ва мин шаррил ғина вал фақри». (Маъноси : Аллоҳим, дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман .)
(Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.)
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 05-Yan-2014, 03:51 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| ★Беморга айтиладиган дуо:★
Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларидан баъзиларига ўнг қўлларини суртиб, паноҳ тилаб, қуйидаги дуони ўқирдилар:
"اللهُمَّ رَبَّ النَّاسِ أذْهِب البَأْسَ اشْفِ أنْتَ الشَّافِي لاَ شِفَاءَ إِلاَّ شِفَاؤُكَ شِفَاءً لاَ يُغَادِرُ سَقَمًا"
«Аллоҳумма роббан наси азҳибил ба ` са ишфи анта шафий ла шифаа илла шифаука шифаан ла йуғодиру сақома». (Маъноси : Аллоҳим, Сен инсонларнинг Роббисисан, қийинчиликларни кетказ, шифо бер, Сен шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Сен берган шифо бирорта ҳам касаллик қолдирмайди.) (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).
|
|
| |