RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
QUR'ON o'rganish va o'rgatishning fazilatlari
DURDONDate: Juma, 20-Dek-2013, 03:08 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
✺✺✺Қуръон ўқувчининг фазилатлари✺✺✺

1. Қуръон ўрганувчи ва ўргатувчи киши мусулмонларнинг энг яхшисидир.

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир», дедилар».

(Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.)

2. Қуръон ўқувчи охиратда юксак мартабага эришади.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон соҳибига: қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундоқ тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг маконидан бўладир, дейилади», дедилар».

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).

3. Қуръон қиёмат куни ўз соҳибига шафоатчи бўлади.

Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръонни қироат қилинг. У қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи бўлиб келади» дедилар.

4. Қуръон ўқувчига бериладиган ажрнинг улканлиги.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир савоб бўлур. Ҳар бир савоб эса ўн мислига кўпайтирилур. Алиф лаам мийм бир ҳарф демайман. Лекин алиф бир ҳарф. Лаам бир ҳарф. Мийм бир ҳарф», дедилар».

5. Қуръон ўқувчининг ота-онасига қиёмат куни тож кийдирилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким Қуръонни ўқиса ва унда бор нарсага амал қилса, унинг отасига қиёмат куни зиёси бу дунёдаги уйларда бўлган қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдирилади. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг», дейилган.

(Абу Довуд ривояти.)

6. Қуръонни тинглаш учун фаришталар тушади.

“Усайд ибн Хузайр розияллоҳу анҳу бир куни кечаси Бақара сурасини ўқиётган эди. Яқинида оти боғлиқ турарди. Бирдан от типирчилаб қолди. Қироатдан тўхтаган эди, от ҳам тўхтади. Яна ўқиган эди, от ҳам типирчилади. Ўғли Яҳё яқинида ухлаб ётарди. От босиб олмасин, деб уни қўлига олди ва бошини осмонга кўтарди. Тонг отгандан сўнг бўлиб ўтган ҳодисани Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга сўзлаб берди. У зот алайҳиссалом: “Ўқи, эй Ибн Хузайр” дедилар. У бўлса: “Эй Аллоҳнинг Расули, Яҳёни босиб олмасин деб қўрқдим. Унинг яқинида эдим. Бошимни кўтариб, унинг олдига бордим. Осмонга қарасам, булутга ўхшаш нарса ичида чироққа ўхшаган нарсалар ҳам бор. Уларни кўрмай деб чиқиб кетдим” деди. Пайғамбар алайҳиссалом:
“У нималигини биласанми?” дедилар. “Йўқ” деди. У зоти бобаракот алайҳиссалом: “Улар сенинг овозингга келган фаришталар. Агар тонг отгунича ўқийверганингда одамлар уларга назар солса бўларди. Улар беркинмасдилар” дедилар”.

(Бухорий ривояти.)

7. Қуръон ўқиладиган уйдан шайтон қочади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уйларингни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар».

(Иккисини Термизий ривоят қилган.)

8. Қуръон ўқувчи охиратда каромат соҳибига айланади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуръон қиёмат куни келиб:
«Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди. Бас, унга каромат тожи кийдирилади. Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, зиёда қил» дейди. Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади. Сўнгра у яна:
«Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди. Бас, У зот ундан рози бўлади. Сўнгра унга: «Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят учун бир ҳасана зиёда қилинади», дейилади» дедилар».

(Термизий ривоят қилган).



 
DURDONDate: Juma, 20-Dek-2013, 03:09 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Қуръони Карим Оллоҳ таолонинг каломидир. Унинг фазли ўзга сўзлар устида, Оллоҳнинг бандалари устидаги фазли кабидир. Унинг ўқишлик эса, тилнинг харакатлантирган нарсанинг энг афзалидир.
Қуръон илмини ўрганиш, ва бошқаларга ўргатишнинг жуда кўп фазилатлари бўлиб, улар куйидагича:

1- Қуръони Каримнинг таълим олиш савоби.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Сизларнинг яхшиларингиз, Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганингиздир".- дедилар.
(Бухорий ривояти):

2- Қуръони Каримнинг ўқишлик савоби.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Оллоҳнинг китобидан бир харф ўқиган кимса учун яхшилик(хасанот) бордир, хасанотнинг миқдори ўнта яхшиликни миқдоричадир"- дедилар.
(Термизий ривояти)

3- Қуръони Каримни ўрганиш, ва уни ёд олиш, ва маҳорат билан ўқишликни фазилати.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Қуръони Каримни ёд олиб ўқиётган кимсанинг мисоли, улуғ фаришталар билан биргадир, Қуръони Каримни аҳд ила қийланиб ўқиётган кимса учун икки савоб бордир": - дедилар. (муттафақун алайҳ).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Қуръон эгаси учун, ўқигин, ва кўтарилгин, дунёда тиловат қилганингдек тиловат қилгин, сенинг ўрнинг ўқиётган оятингни охиридадир"-дедилар.
Хитобий айтади: Қуръон оятлариниг саноғи жаннат зиналарининг миқдоричадир, қори учун ўқигин қанча ўқисанг шунча юқорига кўтариласан дейилар экан. Қуръонни ҳаммасини ўқиган қори мақоми, энг олий мақомда бўлар экан. Албатта қуръонни ўқиб, ёд олиб амал қилиш шартлари бордир.

4- Фарзандига қуръонни ўргатган ота-онанинг савоби.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Ким, Қуръонни ўқиса, ва ўргатса, унга амал қилса, қиёмат куни ота-онасига қуёшнинг нури миқдорича нурдан бўлган тож, Ва ота-онасига, дунё дош бера олмайдиган, ипак либос кийдирилади. Улар нима учун кийинтирилдик деб сўрашса, фарзандингиз қори бўлгани учун деб айтилади"[/b]-дедилар.
(Ҳоким ривояти)

5- Қуръон қиёмат куни ўз эгасига шафоатчидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Қуръонни ўқинглар! Чунки у қиёмат куни ўз эгаси учун шафоатчи бўлиб келади"-дедилар.
(Имом Муслим ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Роза ва Қуръон, қиёмат куни банда учун шафоат бўлади..."-дедилар.
(Аҳмад ва Ҳоким ривояти)


 
DURDONDate: Juma, 20-Dek-2013, 03:15 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни аҳли Қуръон жаннатга дохил бўлган фурсатда унга: сен дунёда Қуръонни қандоқ тартил (қироат) ила ўқиган бўлсанг, бу ерда ҳам ўшандоқ дона-дона қилиб, қироат билан ўқиб, юқорига кўтарилгин. Қайси зина устида ёд билган оятларинг тамом бўлса, «Сенга аталган мақом ўшадир», дейилади», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Ибн Масъуддан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилигингиз ўн баробар мислича қилиб берилади. Мен «Алиф, лом мим»ни бир ҳарф демайман. Балки «алиф» бир ҳарф, «лом» бир ҳарф ва «мим» бир ҳарфдир», дедилар. Имом Термизий ривоятлари.

Оишадан р.а. ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам- «Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилувчи киши улуғ, итоаткор мирзалар, яъни фаришталар билан бирга бўлади. Энди ким Қуръонни тутилиб-тутилиб машаққат ила ўқиса, икки ажр бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: