SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Қуръони Карим Оллоҳ таолонинг каломидир. Унинг фазли ўзга сўзлар устида, Оллоҳнинг бандалари устидаги фазли кабидир. Унинг ўқишлик эса, тилнинг харакатлантирган нарсанинг энг афзалидир. Қуръон илмини ўрганиш, ва бошқаларга ўргатишнинг жуда кўп фазилатлари бўлиб, улар куйидагича:
1- Қуръони Каримнинг таълим олиш савоби.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Сизларнинг яхшиларингиз, Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганингиздир".- дедилар. (Бухорий ривояти):
2- Қуръони Каримнинг ўқишлик савоби.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Оллоҳнинг китобидан бир харф ўқиган кимса учун яхшилик(хасанот) бордир, хасанотнинг миқдори ўнта яхшиликни миқдоричадир"- дедилар. (Термизий ривояти)
3- Қуръони Каримни ўрганиш, ва уни ёд олиш, ва маҳорат билан ўқишликни фазилати.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Қуръони Каримни ёд олиб ўқиётган кимсанинг мисоли, улуғ фаришталар билан биргадир, Қуръони Каримни аҳд ила қийланиб ўқиётган кимса учун икки савоб бордир": - дедилар. (муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Қуръон эгаси учун, ўқигин, ва кўтарилгин, дунёда тиловат қилганингдек тиловат қилгин, сенинг ўрнинг ўқиётган оятингни охиридадир"-дедилар. Хитобий айтади: Қуръон оятлариниг саноғи жаннат зиналарининг миқдоричадир, қори учун ўқигин қанча ўқисанг шунча юқорига кўтариласан дейилар экан. Қуръонни ҳаммасини ўқиган қори мақоми, энг олий мақомда бўлар экан. Албатта қуръонни ўқиб, ёд олиб амал қилиш шартлари бордир.
4- Фарзандига қуръонни ўргатган ота-онанинг савоби.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ким, Қуръонни ўқиса, ва ўргатса, унга амал қилса, қиёмат куни ота-онасига қуёшнинг нури миқдорича нурдан бўлган тож, Ва ота-онасига, дунё дош бера олмайдиган, ипак либос кийдирилади. Улар нима учун кийинтирилдик деб сўрашса, фарзандингиз қори бўлгани учун деб айтилади"[/b]-дедилар. (Ҳоким ривояти)
5- Қуръон қиёмат куни ўз эгасига шафоатчидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Қуръонни ўқинглар! Чунки у қиёмат куни ўз эгаси учун шафоатчи бўлиб келади"-дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Роза ва Қуръон, қиёмат куни банда учун шафоат бўлади..."-дедилар. (Аҳмад ва Ҳоким ривояти)
|