RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Дуо ижобат бўладиган вақтлар...
DURDONDate: Yakshanba, 08-Sen-2013, 23:47 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Дуо ижобат бўладиган вақтлар...

1. Саждаларда...

2. Туннинг ўртасининг охирида..

3. Фарз намозига азон айтилганида...
4. Ёмғир тушаётган пайтда..

5. Жума кунидаги бир пайтда, яъни икки
хутба оралигида...
6. Маййит ўлган заҳоти мусулмоннинг
дуоси...
7. Мусулмон кишининг мусулмон
биродари ҳаққига қилган дуоси...
8. Мазлумнинг золимга қилган дуоси...
9. Қадр кечасидаги дуо...!!!


 
DURDONDate: Seshanba, 31-Dek-2013, 04:36 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Дуонинг мақбул бўлиши умид
қилинган вақтлардан бири -
сажда ҳолатидир. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
айтдилар: "Банданинг
Роббисига энг яқин бўлган
пайти – саждадаги пайтидир.
Бас, (у онда) кўп дуо
қилингиз!"[15].
Арафот куни, вақт ва фарзнинг
шарафи бирлашган бир пайт ва
рамазон ойи дуолар ижобат
бўлиши умид қилинган
вақтлардан биридир.
Мусулмон дуо учун энг афзал
вақтларни, хусусан саҳарларни
танласин. Аллоҳ таолога бор
ҳиммати билан юзлансин.
Роббисига муножот қилар экан,
дунёвий алоқаларидан
айрилсин. Дуони ёлбориб,
синиқлик, ҳокисорлик ва
камтарлик билан қилсин.
Таҳорат олиб, Қиблага қараб,
Аллоҳ таолога ҳамду сано ва
пайғамбари Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва салламга
салавоту саломлар айтсин.
Сўнгра, маъсур –
пайғамбаримиздан ривоят
қилинган ва пурмаъно сўзлар
билан дуо қилсин. Маъсур
бўлмаган сўзлар билан ҳам дуо
қилса бўлаверади. Агар
юқоридаги шартларга асосан
бўлса. Аллоҳ таоло: "Менга дуо
қилинглар ижобат қиламан!"-
деб айтган ваъдасига вафо
қилади. Чунки У,
вафодорларнинг вафодоридир.
Агар дуо ижобат бўлмаса,
мусулмон ниятни тузатиш, қалб
самимийлиги ва ҳаром
нарсаларни емаслик каби
ижобат шартларида қўйган
камчиликларига қарасин. Чунки
ҳаром луқма ейиш, ҳадис
шарифда келганидек, дуонинг
ижобат бўлишига катта
монеъликлардан биридир. Абу
Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтди:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: Албатта Аллоҳ
тоййиб-покдир фақат пок
нарсанигина қабул қилади.
Аллоҳ таоло мўминларни
пайғамбарларни буюрган
нарсага буюрди, Аллоҳ таоло
Мўминун сурасининг 51- оятида
шундай деди: «Эй
Пайғамбарлар, ҳалол пок
таомлардан енглар ва амали
солиҳ қилинглар». Бақара
сурасининг 172- оятида эса: «Эй
мўминлар, сизларга ризқ қилиб
берганимиз – покиза
нарсалардан енглар». - оятини
ўқиб ундан кейин бир кишини
зикр қилдилар: Бу киши узоқ
сафар қилган, соч соқоли
тўзиган, уст боши чангга
беланган, қўлини осмонга
чўзиб: Эй Роббим, Эй Роббим
деб дуо қилади, ҳолбуки, емоғи
ҳаром, ичмоғи ҳаром, кийим
боши ҳаром, ҳаром билан
боқилган, унинг дуоси қандай
ижобат бўлсин!»- дедилар"[16].
Ривоят қилишларича, бир киши
султон Маликшоҳ ҳузурида
Низомулмулкни танқид қилиб:
"У ҳар йили юз минглаб
динорни илм излаган
толибларга ва уламоларга сарф
этмоқда. Ҳолбуки, бу маблағ
билан Константинополь
сурларига байроқ тика
оладиган лашкарни таъминлаш
мумкин эди!"- деди. Маликшоҳ
Низомулмулкни чорлатиб,
дашном берди ва
мадрасаларни нега
қураётганини сўради.
Низомулмулк унга шундай
жавоб берди: "Мен сиз учун
"Тун лашкарлари" деб
номланган лашкарларни
туздим. Сизнинг аскарларингиз
кечалари ором олганида, "Тун
лашкарлари" Роббилари
ҳузурида сафга туриб, кўз
ёшларини тўкадилар.
Забонларини ишга соладилар.
Аллоҳга сиз ва аскарларингиз
учун қўлларини очадилар. Сиз
ва аскарларингиз уларнинг
ҳимоялари билан яшайсиз,
дуолари билан тунайсиз,
баракалари билан устингиздан
ёмғир ва ризқлар ёғади"[17].


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: