RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Дуо қилишнинг қирқ одоби
DURDONDate: Chorshanba, 28-Avg-2013, 02:23 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Дуо қилишнинг қирқ одоби

Ислом суннатларидан бири дуодир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Дуо ибодатдир», деганлар. Дарҳақиқат, банда чин қалбдан дуо қилар экан, Аллоҳга маънавий яқинлик хосил қилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: У зот айтдилар: «Сизларни душманларингиздан ҳимоя этувчи ва ризқларингизни мўл-кўл қилувчи бир нарсага йўллаб қўяйми?! Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қилинг, чунки дуо мўминнинг қуролидир!»
Дуонинг бир қанча одоблари борки, улар тўлиқ бажарилса қабул бўлиш эҳтимоли янада ортади. Қуйида шулардан айримларини сиз, азизларга илиндик.

1. Ҳалол луқма. Яни дуо қилувчининг егулиги ҳалолдан бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос дуолари ижобат бўлмаганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда жанобимиз унга шундай маслаҳат бердилар: «Эй Саъд, ҳаром (луқмани емак)дан чекингин! Чунки кимнинг қорнига ҳаром луқма кирар экан, унинг дуоси қирқ кунгача ижобат бўлмас»

2. Ҳалол-пок либос. Яъни либослари ҳалол ва нажосатлардан пок бўлсин.

3. Аллоҳ таоло дуосини қабул этишига шубҳа қилмасин. Балки ишонч, кўнгил ҳотиржамлиги билан дуо қилсин. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ижобатига ишонган ҳолингизда Аллоҳга дуо қилинг! Билиб қўйингки, ғофил ва сўраган нарсасига эътибори йўқ кимсаларнинг дуосини Аллоҳ ижобат қилмас!»

4. Хато ва гуноҳларига янгидан тавба қилсин. Чунки ички ва ташқи поклик дуонинг ижобатини тезлаштиради.

5. Сўраган нарсасининг талабида шошма-шошарлик қилмасин. Ижобатига ишонч ва умид билан сабр қилсин. «Дуо қилдим-ку, нега мақсадим хосил бўлмайди?» деб қаноатсиз бўлмасин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Банданинг дуоси ижобат этилади. Фақат гуноҳни сўрамаса, қариндошчилик риштаси узилишини сўрамаса ва шошилмаса...»

6. « Истибто» қилмасин. Яъни мақсад ҳосил бўлишига эҳтиёжсизлигини изҳор қилиб «Ижобат бирор кун бўлар», демасин, балки ўз муҳтожлигини тан олган ҳолда ижобатни умид билан, муштоқ бўлиб кутсин.

7. Дуосида малолланмасин, чунки малолланувчининг дуоси қабул этилмайди.

8. Ижобатни Аллоҳ таолонинг ихтиёрига ташлаб қўймасин. Яъни худди ўзини муҳтож эмасдай кўрсатиб, «Хоҳласанг мени кечир, хоҳламасанг кечирма, ихтиёринг» деганга ўхшаш дуо қилмасин. Балки Аллоҳга зорланиб, илтижо билан ялиниб-ёлборсин.

9. Дуони кетма-кет, ҳатто етти мартагача бардавом қилсин.

10. Зиёнга кирганидагина эмас, балки неъматларга кўмилиб, роҳат-фароғатда яшаётган чоғида ҳам дуодан юз ўгирмасин. Шундай қилса, бошига мусибат тушганида дуоси тезроқ ижобат этилади.

11. Дуодан олдин Аллоҳга ҳамду сано, Расулуллога саловот-саломлар айтсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилишни тавсия этганлар.

12. Гуноҳкор, осий эканини эътироф этиб, ихлос билан дуо қилсин.

13. Дуосида, оммани, мусулмонлар жамоасини унутмасин. Улар ҳаққига ҳам яхши дуо қилсин. Шунингдек, ўзини билган ва билмаган барча гуноҳларининг авфини сўраб, барча ҳожатларини раво бўлишини Аллоҳдан талаб қилсин.

14. Дуо сўзларини қўшиқ айтгандек оҳангга солиб талаффуз қилмасин.

15. «Ғариб (ажабтовур) дуо» қилмасин. Яъни, «Эй Роббим, менга жаннатнинг ўнг томонидан оқ рангли, чап тарафидан яшил тусли қаср ато этгин» деганга ўхшаш дуолар.

16. Аллоҳ илҳом этган яхшиликларни дуосида сўрасин. Дуо кўринишини олдиндан тайёрлаб олмасин. Акс ҳолда дуо чин қалб тубидан чиқмайди.

17. Дуода «таманни»дан сақлансин. Яъни сўраган нарсасини Аллоҳга топширди-да, уни юзага чиқариш ҳаракатига тушмади. Бепарво ҳолда «Аллоҳдан сўраб қўйганман, У албатта беради, бошқа ҳаракатга ҳожат йўқ» деб, дангасалик қилмасин.

18. Дуодан олдин таҳорат ва ғусл олсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилишга ўргатганлар.

19. Қиблага юзланиб ўзи учун дуо қилишдан бошласин.

20. Қўлларини елка рўбарўсига кўтариб, кафтларни юзи томонга қарата очиб дуо қилсин.

21. Чўккалаб ўтирган ҳолда дуо қилсин.

22. Дуо вақтида қўлларининг тирсак юқорисини кўкрагига ёпиштириб олсин. Ҳудди мискинлар таом сўраб тиланаётган суратда бўлсин.

23. Дуода товушини баланд кўтармасин.

24. Дуо сўнггида қўлларини юзига суртсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон дуодан фориғ бўлсангиз, юзларингга масҳ қилинглар», деганлар.

25. Дуосида «омийн» деб дуо қилсин.

26. Ижобатни ҳис қилганда Аллоҳга ҳамд айтсин. Ижобат вақти ортга сурилганида ҳам, унинг беҳикмат эмаслигини унутмаган ҳолда ҳамд айтсин.

27. Дуо учун энг яхши вақтларни танласин. Масалан: жума намозининг азон маҳали, жума кунининг охирги вақтлари, ҳар намоздаги азон ва такбир оралиғи, такбир вақти, чоршанба кун пешин ва аср оралиғи, ҳар кун завол вақти, саҳар вақти, жума кечаси, ражаб ойининг аввалги кечаси, шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси, ийд кечалари, айниқса Рамазон ойи ифтор вақтлари ва қалб эриб юмшаган вақтларни ғанимат билиш керак. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тиловат қилди. Тиловатга қулоқ тутган сахобаларнинг қалблари «сариёғ»дек эриб кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалблар юмшаган вақтда дуо қилиб қолинглар, чунки у раҳматдир!» дедилар.

Аллоҳ таолонинг қудрат ва азаматига шоҳид бўлган вақтлар, беморлик вақтлари, ватанда йироқда бўлган вақтлар, яъни мусофирлик, фарз намозлардан кейинги вақтлар, хатми Қуръон вақтлари, Ихлос сурасини ўқигандан кейин, адади юздан ортиқ мусулмон жамоатида, сажда вақти, тиловатдан кейин, ёмғир вақти, маййит олдида, хўроз қичқирган вақтда, зикр мажлисларида, имом «валаддооллийн» деганда, Каъбани кўрганда кўпроқ дуо қилиб қолсин. Кўрсатиб ўтилган вақтларнинг дуо қилиш учун энг афзал вақтлар экани кўп аҳли илмлар тажрибасида синалгандир.

28. Дуо учун табаррук жойларни танласин. Масалан, пайғамбар ва солиҳларнинг дафн этилган маконлари, Масжидул-Ҳаром, хусусан Байтуллоҳ эшиги ва Мақоми Иброҳим оралиғи.

29. Дуода энг муҳим нарсаларни сўрасин. Масалан, мағфират, яъни гуноҳларнинг авф этилиши, офият, яъни дину-диёнатда саломатлик, соғлом ақида, муъафат, яъни Аллоҳ сизни бошқалар зиёнидан, бошқаларни эса сизнинг зиёнингиздан асрашини сўраш мақбулдир.

30. Дуо учун «жавомеъ», яъни лафзи қисқа, сермаъно сўзларни танласин. Оиша онамиз айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «жавомеъ» сўзлар билан дуо қилишни ёқтирар эдилар”.

31. Энг афзал дуо кишининг ўзи учун, ота-онаси учун қилган дуоларидир.

32. Шунингдек, ғойибдаги биродари хаққига қилинган дуолар ҳам тез ижобат бўлиши айтилган.

33. Аллоҳ учун энг маҳбуб дуо: «Эй Аллоҳ, Муҳаммад алайҳиссалом умматини кечиргин, уларга рахм қилгин!» дуосидир.

Қуйидагиларнинг дуосини ғанимат билиш керак:

34. Беморнинг дуоси.

35. Адолатли раҳбарнинг дуоси. Чунки ривоятларда айтилишича: «Андаккина адолат олтмиш йиллик ибодат баробаричадир»

36. Мусофирнинг дуоси.

37. Аллоҳ йўлидаги ғозийларнинг дуоси.

38. Мазлумлар дуосидан эҳтиёт бўлиш лозим.

39. Ўзи учун ўлим ва бошқа балоларни сўраб дуо қилишдан сақлансин.

40. Фарзанд ва аҳлияларининг зиёнига ҳам дуо қилмасин, яъни қарғамасин. Шундай инсонлар борки ҳатто унга зулм қилувчиларни ҳам қарғаб дуо қилишмайди. Чунки золимдан чекилган азият бу дунёда оғир бўлса-да, охиратда киши фойдасигадир.


(Саййид Ализоданинг «Мафотиҳул-жинон шарҳи Ширъатил ислом» китоби асосида Андижон шаҳар «Уйғур» жомеъ масжидининг имом ноиби Ботирали Алишер ўғли тайёрлади).


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: