RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
ҲАР САВОЛГА ЖАВОБ БОР
DURDONDate: Payshanba, 15-Avg-2013, 01:05 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
ҲАР САВОЛГА ЖАВОБ БОР

Саволларим кўп эди, лекин ҳечкимдан қалбимга таскин берадиган жавоб топа олмадим. То ўтган тунгача. Бу тун мен уни топдим. � столим устида турган Мусҳаф эди!
Бирма-бир саволларимни сўрай бошладим:

– Нега доим синовларга дуч келавераман?
Қуръони карим жавоб берди: “Одамлар: “Имон келтирдик”, дейишлари билангина, синалмаган ҳолларида қолдириладилар, деб ўйладиларми?! Биз улардан олдинги (имонли) кишиларни синаган эдик-ку! Бас, (шу синов билан ва усиз ҳам) албатта, Аллоҳ (имонда) содиқ кишиларни билур ва (шунингдек,) ёлғончиларни ҳам аниқ билур” (Анкабут , 2– 3).

– Нега чин дилдан хоҳлаган нарсаларимга эришолмайман?
Қуръон жавоб бердики: “...Балки, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара, 216).

– Машаққатлар оғирлик қиляпти. Нима қилай?
Бу саволимга ҳам аниқ жавоб олдим: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир...” (Бақара, 286); “Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ, 5–6).

– Бир муаммо ортидан бошқаси келади...
Каломуллоҳ таскин берди: “Эй имон келтирганлар! Сабр қилинг, бағрикенг бўлинг ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб туринг ва Аллоҳдан қўрқинг, зора, (охиратда) нажот топсангиз!” (Оли Имрон, 200); “(Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранг...” (Бақара, 45)

– Тўғри-ю, бироқ... Аввалги хатоларимни тузатишга имкон бормикин?
Саволимга энг гўзал жавобни олдим: “(Эй Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир” (Зумар, 53).

– Атрофим тўла одам. Аммо кимга чин дилдан ишонишни билмайман...
Қуръони каримнинг тавсияси ҳар галгидек қалбга ҳаловат бергувчи эди: “...Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг парвардигоридир!” (Тавба, 129).


Шоҳсанам Идрисали қизи тайёрлади.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search:
New reply
Name:
Message text:
Security code: