RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш
RiderDate: Payshanba, 24-Sen-2009, 17:50 | Message # 1
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш

Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар. Саҳиҳ Муслим, 1164-ҳадис.

Бу ҳадисни уламолар қуйидагича шархлаганлар: “Ҳаммамизга маълумки Расулаллоҳ Аллох таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийда “Кимки бир амални қасд қилсаю ва уни адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхши амалдан етти юз ёки ундан ҳам зиёдагача ажр берур” дейилади (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шунга кўра Рамазон ойи рўзасини бекаму-кўст адо этиш билан, иншаллоҳ ўн ой рўза тутганлик савобига эришамиз. Рамазондан кейинги Шаввол ойининг олти кун рўзасини ҳам ўнга кўпайтирадиган бўлсак бу яна олтмиш кун, яъни икки ой бўлади. Ҳаммаси биргаликда эса ўн икки ой, яъни бир йилдур.”

Энди шу ўринда баъзи саволлар туғилади:

1. Шаввол ойи рўзаси қандай тутилади, кетма-кет олти кунми ёки узиб тутиш ҳам мумкинми?

2. Қазо рўзаси борлар қандай йўл тутмоғи зарур?

3. Шаввол ойида узрли сабабга кўра рўза тута олмаган инсон, бу ажрга эришиши учун нима қилса бўлади?

Биз юқоридаги масалаларни исломий сайтлардан қидирдик ва уларга қуйидагича жавоблар топдик.
 
RiderDate: Payshanba, 24-Sen-2009, 17:53 | Message # 2
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
1. Улаб тутишми ёки узиб тутса ҳам бўладими деган саволга деярли барча уламолар узиб тутса хам бўлаверад, асосийси кечиктирмаган маъқул деган жавобни берганлар. Мисол учун “Ислом овози” сайтида хурматли Обид қори домламиз бу мавзуда жуда чиройли маъруза қилганлар ва юқоридаги Шаввол ойи рўзаси хақидаги ҳадисга Имом Нававийнинг қуйидаги шархини келтирганлар: “Афзали кетма-кет тутиш, яъни Ийд куни ўтгандан кейиноқ бу рўзани бошлаб кетма-кет тутса афзал, лекин бўлиб-бўлиб тутадиган бўлса ҳам жоиз. Яъни бунда ҳам Расулаллоҳ с.а.в айтганларидек Рамазондан кейин шу олти кунлик рўзани Рамазонга эргаштирган бўлади”

2. Иккинчи саволга келганда эса баъзи қарама-қаршиликларга юз келдик. Агар қазо рўзаларининг сони кам бўлиб, Шаввол ойида қазони ҳам, олти кун қўшимча рўзани ҳам тутишга улгурадиган бўлса, бундай шароитда барча уламолар бир овоздан аввал Рамазон қазосини тутиши керак деган фатвони беришган.

Лекин қазоси кўп бўлган, Шаввол ойида фақат қазо тутишга улгурадиганлар нима қилиши керак деган масалада икки хил фикр топдик.

“Ислом нури” сайтида бу масалада Абу Закариё Ал-Маданий исмли биродаримиз “Рамазон рўзасидан карзи бор опа-сингилларимиз аввало карзларини тутиб, кейин шаввол рўзасини тутганлари яхши. Аммо казоларини тутишлари сабабли Шаввол тугаб колиш эхтимоли бўлса, казоларини кечиктириб, Шавволнинг олти кунини тутишлари афзал. Чунки, Шаввол рўзаси факат Шавволда тутилади уни казо килиб бўлмайди. Рамазоннинг казосини келгуси рамазонгача тутиб берсалар бўлаверади.” деган фатвони берганлар.

Худди шундай саволга Шайх ибн-Узаймин қуйидагича жавоб берганлар: “Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, …“ дейилган ҳадисдан кўриниб турибдики кимни Рамазон ойида тутмаган қазоси бўла туриб Шаввол ойида олти кун рўза тутгани билан ҳадисда ваъда қилинган ажрни ололмайди. Агар қазо рўзалар сони кўп бўлиб (масалан янги туққан аёл) бутун Шаввол ойи казо тутиш билан ўтса, Зулқаъда ойида олти кун рўза тутиб бериш билан юқоридаги ҳадисда ваъда қилинган ажрга иншаллоҳ эришади, сабаби бу киши ўз рўзасини узрли сабабга кўра кечиктирган эди.” Majmoo’ al-Fataawa, 20/19.

3. Бу саволга эса Шайх Муҳаммад Ал-Мунажжид юқоридаги Шайх ибн-Узаймин келтирган фатводан ҳулоса қилиб айтадиларки: “Узрли сабабга кўра Шаввол ойида рўза тута олмаган инсон Зулқаъда ойида олти кун руза тутиши билан иншааллоҳ ваъда қилинган савобга эришади”.


 
DURDONDate: Chorshanba, 03-Apr-2013, 12:55 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Келинг бир йил рўза тутамиз!

Рамазон ойи рўзасидан кейин шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишлик пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга қолдирган, тавсия қилган суннатларидир.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки рамазон рўзасини тутса-ю, кейин унга шаввол ойидан яна олти кунни қўшса, худди бир умр рўза тутгандек бўлади» (Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадисларда «йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деб ривоят қилинган.

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси савобидан умид қилган одам аввало рамазон ойи рўзасини тўлиқ тутган бўлмоғи керак. Маълумки барчамиз инсонмиз, нуқсонлардан ҳоли эмасмиз. Рамазон рўзасини тутишлик мобайнида баъзи камчиликлар, нуқсонлар содир қилган бўлишимиз мумкин. Қиёмат кунида бандаларнинг нафл амаллари уларнинг фарз амалларидаги нуқсонларини тўлдириш учун хизмат қилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Инсонлар қиёмат кунида энг биринчи ҳисоб-китоб учун олиб келинадиган нарса уларнинг намозлари масаласи бўлади. Роббимиз азза ва жалла ўзи яхши билса-да, фаришталарга қарата: «Бандамнинг намозига қаранглар, у тўла-тўкисми ёки ундай эмасми?»-дейди. Агар банданинг намозлари яхши бўлса, яхши деб ёзилади, агар унда камчиликлар бўлса, Аллоҳ: «Қаранглар-чи, бандам бирон-бир нафл ибодатлари қилганми?»-дейди. Агар у нафл ибодатларни бажарган бўлса, Аллоҳ: «Бандамнинг вожиб амалларини унинг нафл амалларидан олиб тўлдиринглар»,-дейди. Кейин унинг барча амаллари шу тариқа ҳал этилади». (Абу Довуд ривояти)

Ушбу ҳадисдан бизларга маълум бўлдики, шаввол ойида тутган нафл рўзамиз, рамазон ойида тутган фарз рўзамиздаги камчиликларга каффорат бўлар экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ ҳар бир яхшилик учун ўн баробар яхшилик тайинлади. Шундай қилиб бир ой рўза тутишлик ўн ой рўза тутишдек, олти кун рўза тутишлик эса (олтмиш кун рўза тутишга тенг) бир йилни ташкил этади». (Насоий, ибн Можа ривояти)

Уламоларнинг фикрига кўра рамазондан кейин шаввол ойининг олти кунлик нафл рўзасини кетма-кет тутишлик афзал. Аммо шарт эмас. Шаввол ойи мобайнида тутишлик кифоя қилар экан. Шундай улуғ ажр қаршисида турибмиз, азиз опа-сингилларим, келинглар бу ажрга ҳам эга бўлайлик. Дангасалик қилмайлик-да, охират роҳиласига ажр савобларни юклайлик. Бу ажрлар қиёмат кунида ширин жонларимизга оро киради.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: