RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Шайтоннинг рамазонга таёргарлиги
DURDONDate: Payshanba, 15-Avg-2013, 02:57 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Шайтоннинг рамазонга таёргарлиги

“Сиздан ким у ойда хозир бўлса рўзасини тутсин” деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамду саноларнинг чексизи, зоти покига муносиби бўлсин.
“Қачон рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар кишанланур” деб марҳамат қилган саъийдимиз Муҳаммад Мустафога дуруду саловатларнинг сараси, маҳмуд мақомию васила бўлсин.
Азизлар! Оламларнинг роббиси ва меҳрибони Аллоҳ таолонинг марҳамати билан барчамиз орзиқиб кутаётган рамазон ойи ҳам мана кириб келди. Биз бу ойнинг ичига кирар эканмиз, худди, йил давомида сой ва кўлларда чўмилишни соғиниб бирдан сувга ўзини отган кимса сингари раҳмат ва мағфират денгизига шўнғиймиз ва таърифлаб бўлмайдиган даражада роҳат топамиз. Қандай ҳам шукуҳ...қандайин файз. Кечалари бедор, кундузлари рўзадор бўлишлик билан муттақинлар ва райёнлар сафини орзу қиламиз. Тароввеҳ намозларида имомга иқтидо қилиб, қуръонга сомеъ бўлиб, ўзимизни худди, қуръон оятларининг хар бир харифи билан бирга кўтарилаётгандек еттинчи осмонда ҳис қиламиз. Ифтор вақти яқинлашганида ёнимизда турган нозу неъматларни кўриб, орзиқиб турсакда вақти кирмагунча сабр қиламиз, собирлар мартабасини ва маждини қалбда туя бошлаймиз. Бу ойда ҳамма жумладан, рўзадорлар ўзларини энг кичик ва энг дақиқ ҳисобланган ножўя харакатлардан тийшга уринадилар. Кўз, қулоқ, тил учун меъёрий чегаралар тузилади. Уларни сақлашга интилиш ошади.
Аммо кўпчилик дилида қандайдир яширин бир нарса ғимир-ғимир этиб, тинчлик бермайди. Бу хох риё бўлсин, хох кимгадир нисбатан адоват ва яна қандайдир қарз олди бердиси масаласи бўлсин, дилни вайрон қилиб, салом ойи бўлмиш рамазонга хам тутилган рўза ибодатига хам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бу хол кучли ёки кучсизлигига қараб, кўзда, тилда ўз аксини кўрсатади. Шунда киши ўйлаб қолади, қандай қилиб, рамазон ойида шайтонлар кишанлансаю мени ичимда васваса давом этмоқда. Қандай қилиб, кўзим, қулоғим ва тилим билан ҳам рўза тутсаму лекин уларни иғво, ғараз ва шахвоний ишларини буткул тўсиб қўйолмайамман...
Шундай саволлар каминада ҳам анчадан бери туғилиб, жавобларни мен ҳам анча излаганман. Лекин топиш мушкул бўлган.
Ушбу рамазон ойимизнинг биринчи жумасида, жума намози вақтида имом хатибни айни шу масалани кўтаргани ва қалбни рўзадор қилиш билан бошқа аъзоланни ҳам рўзадор қилиш мумкинлиги ва бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаламни ҳадисларидан (“Инсонда бир аъзо борки...” каби) мисоллар келтирдилар. Айни шу холат мени ёдимга бир ажойиб воқияни солди.
2011 йил “Fond Forum” ва “Камолот” ЁИХ ташаббуси билан Озарбайжонга сафар қилдик. У ерга турли давлатлардан келган ёшлар ва биз Ўзбекистон делегацияси Озорбайжон тарихига бағишланиб, ўтказилган тадбирда қатнашдик. Икки хафта давомида бир мехмонхонада барча чет эл ёшлари билан фикир алмашиш ва ўртоқлашишга хам улгурдик. Энг ахамиятлиси шунда эдики, мени араб тилига қизиқишим ва уни ўрганишга интилишим, арабзабонлилар орасига бориб, уларни сухбатидан бахраманд бўлишга ва фикр алмашишга ундади. Уларнинг орасида Малайзия Ислом Университетининг проректори устоз доктор Аммар Фазл борлиги барчамизга шараф эиди. У кишининг мени ўзларига жуда яқин олишлари, юртимиз хақидаги илиқ фикирлари ва Имом Бухорийнинг ворислари деб қарашлари, ҳамда, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларини кучли олим эканликларини таъкидлаб, ул кишини дуоларини олишни уқтиришлари, қалбимни тоғдай кўтарилишига ва шараф туюшимга сабаб бўлди.
Сафаримиз охирлари рамазон ойини бошланишига тўғри келаётганлиги учун, сухбатларимиз энди рўза ҳусусида кета бошлади. Шундай сухбатларнинг бирида, Қувайтлик Муҳаммад исимли биродаримиз доктор Аммарга шундай савол берди: “Устоз айтингчи, рамазон ойида барча сокин бўлишликка ва рўзасини аъло даражада тутишликка интилади. Аммо барибир кўпчилик кичик бўлсада камчиликларга йўл қўйади ва баъзилар эса маъсиятларга ҳам қўл уриб қўйади. Ахир бу ойда шайтонлар кишанланиши ишончли ҳадисларда келганку. Ундай бўлса қандай қилиб, рамазон ойида ҳам адашишлар ва камситишлар давом этади...баъзи ерларда эса мусулмон мусулмон билан чиқишмаса. Баъзи жойларда ўғил ота билан келишмайди. Шунга нима дейсиз” деди.
Шунда доктор Аммар қуйидаги гапларни айтди: “Барча мусулмонлар йил ўн бир ой давомида рамазонга таёргарлик кўрадилар. Алматта бу ҳол тақвога қараб юқори ва паст даражаларга бўлинади. Бу ойга нафақат инсонлар балки, хайвоноту наботот ва инсу жинлар ҳам таёргарлик кўради. Шуни билингки, бу ой учун хатто шайтон ҳам таёргарлик кўради. Таёргарлик кўрганида ҳам пухта ва жон жахти билан таёргарлик кўради. Шайтон лаънати бўлмасидан олдин қандай мартабада бўлганини унитманг. У олим, обит, ориф мартабаларига эришган эди. У хақиқатдан ҳам кучли ва очиқ-ойдин душман. Хеч бир душманни унга қиёслаб бўлмайди. Уни енгиш учун фақат Аллоҳ таолодан паноҳ сўралади. Ана шу шайтон рамазон ойи келишидан олдинги барча ойларда унга таёргарлик кўради, режалар тузади. Чунки у бу ойда занжирбанд қилинади. Келинг бир мисол келтирайлик... дейлик бир узун йўл. Йўлнинг охири маълум. Агар инсон бу йўлдан тўғри юрса ютади. Шайтонга эса бу керак эмас. Йўлнинг маълум чоррахалари бўлиб, бу чоррахадан кейингисигача ўн икки шахобча мавжуд. Бу шахобчалар кимгадир тўхтаб нафас рослайдиган жой бўлса, кимгадир қувват тиклайдиган маскандир. Бу шахобчаларнинг ҳам ўз кичик аммо, равон йўли бўлиб, улар ҳам асосий манзилга элитади. Манашу йўлда инсон юрар экан хар бир шахобчада тўхташи, рохат олиши ёки унинг кичик ва қисқа йўлидан манзилга отланиши мумкин. Бу йўлларда инсонга шайтон ҳам хамрох бўлади. У бу йўлларнинг фақатгина битта шахобчасига кира олмайди. Унга рухсат йўқ. Аммо унинг ҳийласи бор. У ўзи киролмайдиган шахобчага махсус тўрт ғилдиракли арава таёрлаган. Ундан ўзи фойдалана олмасада, уни ишлатишни яхши билади. Йўл давомида шайтон инсонга турли хил ҳийлалар қилиб, ўзини аравасига чиқишини ва бемалол манзилга етиб олишини таклиф қилади. Шайтоннинг бу ҳийласи деярли барча инсонларга ўтади. Шайтон уларни бу аравага ўтқазиб аста секин авраб ўзи уни тортиб бораверади. Инсонларга эса бу ёқади. Баъзилар унга шундай тобеъ бўладиларки, аравани шайтонниг тортишига хожат қолмайди. Улар ўзлари шайтоннинг аравасини ғилдиракларидан ғилдиратиб, тўппа тўғри у кўрсатган жойга бораверадилар. Салгина шайтонни муғомбирлигидан хабари борлар эса сени аравангга қўлимизни теккизмаймиз дейишади. Аммо, шахобчаларнинг бирига етволай кийин тушаман деб, аравага мингашишади. Шайтон аста аравани тортиб борар экан, инсонларга фойдаси бўлган аммо ўзи кира олмайдиган шахобча йақинлашаётганда араванинг ортига ўтади. У энди аравани шундай куч билан итаради ва шахобчага яқинлашганда аравани қўйиб юборади. Маълум даражада тезликка эга бўлган арава бу шахобчадан тезлик билан ва тўхтамасдан ўтиб кетади. Шу кетишда арава бемалол чоррахалардан ўтиб, кўзланган манзилга етай деганда бошқа ерга бурилади ва бу манзил инсон учун қоронғулик ва кулфатдир. Кимки яхшилик манзилидан умиди бўлса, буни йўлда англаб етади ва шахобчаларнигнг бирида сакираб бўлсада тушиб қолади. Айниқса шайтон кира олмайдиган дор ус салом шахобчаси манзилга элитишнинг энг тўғри ва энг қисқа ҳамда ёруғ йўлидир... Шундай, сиз хам ушбу ойларни шахобча деб билинг. Дор ус салом шахобчасини эса рамазон ойи деб билинг. Кимки шайтоннинг аравасига илакишиб қолганини сезса, анашу дор ус салом, рамазон ойида сакирасин ва ўзини ўнгласин. Бу шахобчанинг йўли эса сизни тўғри жаннатга олиб чиқади. Рамазонда рўза тутилади. Демак сиз ҳам жаннат эшиклари олдигача рўзадор бўлиб борасиз. Борасизу, тўғри райён эшигидан кирасиз. Рамазонда тил тийилади. Демак сиз бу йўлда то манзилга етгунча тилингизни фахшдан тиясиз. Рамазонда кўз тийилади. Демак сиз ҳам бу йўлнинг охиригача кўзни фахшдан тиясиз. Рамазонда тинчлик эълон қилинади. Демак сиз ҳам то манзилгача уруш эълон қилмайсиз, фитна қўзғамайсиз. Рамазонда дуо, истиғфор, зикр қилинади. Демак сиз ҳам манзилгача тинмай дуода, зикирда бўласиз. Рамазонда қуръон ўқилади ва тингланади. Демак сиз ҳам сафар охиригача қуръон ўқиб, тинглаб ўтасиз. Умрингизни ушбу шахобчасини қўлдан бой берманг унга тушиб олинг ва сира чиқманг. Оҳ... бу шахобчани, бу ойни охири қандоқ ҳам яхши” дедилар.
Доктор Аммарнинг сўзлари биз учун катта дарс бўлган эди.
Ҳа азизлар! Бу ойнинг вазифаларини, фазилатларини ва ҳикматларини қалбимизга сингдирсак ва ушбу манзилда қолсак, иншааллоҳ охиримиз ютиқ ва яна ютиқ бўлади.
Келинг биз ҳам ушбу шахобчага хеч қандай аравасиз кирайлик. Ушбу ойда тўхтайлик ва бу ойнинг нурли йўли орқали манзил сари интилайлик. Барчамизга Аллоҳ таоло бу ойни муборак қилсин! Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ.


Тошкент. 1434 ҳижрий сана
Рамазон ойи. 5 кун.
Музаффар Муҳаммадзода.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: