RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Йил бўйи рўза тутиш мумкинми?
DURDONDate: Juma, 09-Avg-2013, 02:20 | Message # 1
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Йил бўйи рўза тутиш мумкинми?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Оламлар Рабби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар, У зотнинг барча пайғамбарларига салоту саломлар бўлсин…
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадисида айтиладики: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна олти кунни илова қилса, худди бир умр рўза тутгандек бўлади» (Имом Муслим ривояти). Ёки ҳадиснинг бошқа ривоятларида айтилишича: «худди йил бўйи рўза тутгандек бўлади».
Шаввол ойида олти кунлик нафл рўза тутиш мустаҳаб амал эканлиги имом Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Табароний ва бошқа муҳаддисларнинг ҳадис тўпламларида келтирилган.
Шунингдек Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда айтилади: «Агар мусулмон киши Рамазон ойини рўзасини тўлиқ тутганидан сўнг, яна кейинги Шаввол ойида олти кунлик рўзани тутса, у янги туғилган чақалоқдек бегуноҳ бўлиб қолади» (Имом Табароний: «Мўъжамул-Кабир», заиф ҳадис).
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзанинг асл моҳиятини фақатгина Аллоҳ таологина билади. Инсонлар фақат таҳмин қилишлари мумкин. Баъзи уламоларнинг таҳминига кўра, ушбу нафл рўзанинг савоби қуйидагидан иборат:
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:
«Ким бирон чиройли амал қилса, унга ўн баробар қилиб (қайтарилур)» (Анъом: 160).
Шундай экан, Рамазон ойидаги ўттиз кунлик рўза учун уч юз кунлик рўза савоби берилади. Шаввол ойининг олти кунлик рўзасига эса олтмиш кунлик рўза савоби берилади. Шундай қилиб, ушбу рўзаларни адо этиш натижасида мусулмон уч юз олтмиш кун давомида, яъни бир йил давомида рўза тутган савобига эришади.
«Бизнинг мазҳаб уламолари дедилар: «Ийдул-Фитр сўнггидан кетма-кет рўза тутиш афзалдир. Агар бўлиб-бўлиб тутса ёки Шавволнинг бошида эмас, охирларида тутса ҳам Рамазонга илова қилиш фазилати ҳосил бўлади. Чунки шу ҳам Рамазонга олти кунни илова қилди, деган маънога мутобиқ тушади. Уламолар айтишди: бир умрлик рўза савоби берилишининг сабаби шундаки, яхшилик ўн баробарга кўпайтирилади. Демак, Рамазон ўн ойга айланади, олти кун икки ойга айланади»» (Шарҳун-Нававий ало Муслим – 8/56).
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтишларича, Шавволнинг олти кунлик савобига эришиш учун аввал Рамазон рўзасини тўлиқ тутиш керак бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки Рамазон рўзасини тутсаю кейин унга Шавволдан яна олти кунни илова қилса, худди йил бўйи рўза тутгандек бўлади» (Муслим 1164).
Шундай қилиб, Пайғамбар алайҳиссолату вассалом Шаввол рўзаси савобини Рамазон ойи рўзасига боғладилар. Кимки ушбу савобга эга бўлмоқчи бўлса, аввал Рамазон рўзасини тўлиқ адо этиб қўйиши, қазоси бўлса қазо рўзаларини тутиб бериши лозим бўлади («Шарҳул-мумтиъ» 6/448).
Охирги дуойимиз, барча оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва салламга салот ва саломлар йўлласин.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: