Etikof o'tirish haqida
|
|
DURDON | Date: Shanba, 03-Avg-2013, 16:58 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| САВОЛ: Нима учун эътикоф ўтириш Рамазоннинг охирги ўн кунлигида қилинади? Ёки Лайлат ул-қадрни топиш имконияти борми? ЖАВОБ: Лайлат ул-қадр, яъни қадрли кеча минг ойдан яхшироқ эканлиги Қуръони каримда таъкидланган. Бинобарин, мусулмонлар ана шу кечани ибодат билан ўтказишга рағбар кўрсатмоқлари лозим ва лобуддир. Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтиришнинг яна бир ҳикмати Қадр кечасини топишнинг имконияти мавжудлигидир. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг иккинчи ўн кунлигида эътикоф ўтирганларида, Жаброил алайҳиссалом келиб: “Агар Лайлат ул-қадрни изламоқда бўлсангиз, унда охирги ўн кунликда эътикоф ўтиринг!” деган экан. Шунинг учун ул зоти шариф: “Кимки мен билан бирга эътикоф қилган бўлса, яна жойига қайтсин (эътикофни давом эттирсин), чунки шу кеча менга Лайлат ул-қадр ўтадиган кун аён қилинди...”, дедилар. Қадр кечаси ҳар Рамазонда бўлишини Пайғамбаримиз башорат қилганлар (Имом Абу Довуднинг Ибн Умар р.а.дан ривояти) ва бундоқ деганлар: ﺗﺤﺮّﻭﺍ ﻟﻴﻠﺔ ﺍﻟﻘﺪﺭ ﻓﻰ ﺍﻟﻮﺗﺮ ﻣﻦ ﺍﻟﻌﺸﺮ ﺍﻻﻭﺍﺧﺮ ﻣﻦ ﺭﻣﻀﺎﻥ “Қадр тунини Рамазоннинг охирги ўн кунлигида тоқ кечалардан талаб қилинг!”. (Имом Бухорий Ҳазрати Ойша р.а.дан ривояти). Яна Ибн Умар разийаллоҳу анҳудан қилинган ривоятда бу яна ҳам қисқарган: “Ким у (кеча)ни излайдиган бўлса, охирги етти (кеча)да изласин”. Демак, охирги ўн кунликдан, охирги етти кунга қисқарди. Бошқа ўринда Расули акрам алайҳиссалом Лайлат ул- қадрни йигирма бир, йигирма уч, йигирма беш, йигирма етти ва йигирма тўққизинчи кечаларда бўлиши мумкинлигини айтганлар. Булар тўғрисида саҳиҳ ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Аммо, энг кўп ривоятлар йигирма еттинчида Қадр кечаси бўлиши башорат қилинганини эътиборга олиб, кўпчилик уламолар ана шу кечада бўлади, деб ибодатга кўпроқ тарғиб қилганлар. Қадр сурасидаги “Лайлат ул-қадр” сўзлари уч марта қайтарилган бўлиб, 9 ҳарфдан иборат. Улардаги ҳарфлар сонини қўшганда ҳам 27 чиқиши маълум. Имом Аҳмад ривоятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деб марҳамат қилганлар: ﻣﻦ ﻛﺎﻥ ﻣﺘﺤﺮّﻳﻬﺎ ﻓﻠﻴﺘﺤﺮّﻫﺎ ﻟﻴﻠﺔ ﺳﺒﻊ ﻭﻋﺸﺮﻳﻦ ﻭﻗﺎﻝ ﺗﺤﺮّﻭﻫﺎ ﻟﻴﻠﺔ ﺳﺒﻊ ﻭﻋﺸﺮﻳﻦ ﻳﻌﻨﻰ ﻟﻴﻠﺔ ﺍﻟﻘﺪﺭ “Кимки Қадр кечасини ҳар томонлама текшириб, қидирмоқчи бўлса, бас, уни йигирма еттинчи кечадан қидирсин!”. Имом Абу Довуд Муовия разийаллоҳу анҳудан ривоятида эса Расули акрам алайҳиссалом жанобимиз қатъий равишда: “Лайлат ул- қадр йигирма еттинчи кечадир” деганлар. Шунинг учун Ислом фақиҳлари қадр кечасини йигирма еттинчи кечада бўлишини кўпроқ қувватлаганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси ўтиб, унинг кундузида қуёш нурсиз, нури камроқ бўлиб (булут ёки туман қопланган ҳолда) чиқади, деганлар. (Имом Муслим ривояти).
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 03-Avg-2013, 16:59 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Аслида, қадр кечасини қачон бўлишини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Фақат тахмин қилинади, холос. Шу боисдан фақиҳлар томонидан унинг қачон бўлиши ҳақида қирқдан зиёд қавллар, тахминлар айтилган. Буларни бирма-бир (46 та қавлни) Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг машҳури жаҳон бўлган “Фатҳ ул-борий” асарида батафсил зикр қилган. Муҳаммад Абдулғафурнинг “ал- Исъоф” асарида ушбу қавл ва тахминларнинг 45 таси келтирилган. Уларнинг ҳар бир гапи ва тахминининг асоси, ҳадислардан ва саҳобалар гапларидан далили ҳам айтилган. Бинобарин, қадр кечасини топмоқчи бўлганлар йилнинг ҳар бир кечасини қадр ўлароқ кўриши ва ибодатдан ғафлатда қолмаслиги даркор! Шунинг учун ҳам улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд разийаллоҳу анҳу: “Кимки йил давомида кечалари қоим бўлса, Қадр кечасига етади (уни топади)”, деган эканлар. (Имом Муслим ривояти). Бинобарин отабоболаримиз айтган гап ростдир: “Ҳар кечани қадр бил, ҳар кишини Хизр бил!”. САВОЛ: Қадр кечасида ухламасдан ибодат қилиб чиқиш керакми? ЖАВОБ: Қадр кечасининг қадри ўзгачадир. Аллоҳ таоло ушбу кечада Қуръони каримни нозил қилди. У Рамазонда, хусусан, Лайлат ул-қадрда Лавҳ ул- маҳфуздан Байт ул-иззатга бир дафъада эндирилди. Кейинчалик Қуръони карим Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга 23 йил давомида бўлиб-бўлиб нозил этилди. Аллоҳ таоло деган: ﺷﻬﺮ ﺭﻣﻀﺎﻥ ﺍﻟّﺬﻱ ﺃﻧﺰﻝ ﻓﻴﻪ ﺍﻟﻘﺮﺁﻥ ﻫﺪًﻯ ﻟﻠﻨّﺎﺱ ﻭﺑﻴّﻨﺎﺕٍ ﻣﻦ ﺍﻟﻬﺪﻯ ﻭﺍﻟﻔﺮﻗﺎﻥ “Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”. (Бақара сураси, 185-оят). Имом Бухорий ва Муслим, шунингдек, Абу Довуд, Насоий, Доримий ҳамда Ибн Ҳиббонлар Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ демишлар: ﻭﻣﻦ ﻗﺎﻡ ﻟﻴﻠﺔ ﺍﻟﻘﺪﺭ ﺍﻳﻤﺎﻧﺎ ﻭﺍﺣﺘﺴﺎﺑﺎ ﻏﻔﺮ ﻟﻪ ﻣﺎ ﺗﻘﺪّﻡ ﻣﻦ ﺫﻧﺒﻪ “Кимки Қадр кечасини имон ва ишонч, ўзгача эҳтимом билан намоз ўқиб ўтказса, ўтган гуноҳлари кечирилади”. Яна бир ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: ﺍﻥّ ﻫﺬﺍ ﺍﻟﺸﻬﺮ ﻗﺪ ﺣﻀﺮﻛﻢ، ﻭﻓﻴﻪ ﻟﻴﻠﺔ ﺧﻴﺮ ﻣﻦ ﺃﻟﻒ ﺷﻬﺮ، ﻣﻦ ﺣﺮﻣﻬﺎ ﻓﻘﺪ ﺣﺮﻡ ﺍﻟﺨﻴﺮ ﻛﻠﻪ ﻭﻻ ﻳﺤﺮﻡ ﺧﻴﺮﻫﺎ ﺍﻻ ﻣﺤﺮﻭﻡ “Албатта бу ой сизларга ҳозир бўлиб турибди. Унда минг ойдан яхшироқ кеча бор. Кимки ундан маҳрум қолса, ҳамма яхшиликлардан маҳрум қолган бўлади. Унинг яхшилигидан фақатгина ҳақиқий маҳрум одамгина қуруқ қолади”. (Имом Аҳмад, Ибн Можжа ва Насоийлар ривояти). Имом Аҳмад Уббода ибн Сомит разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: ﻟﻴﻠﺔ ﺍﻟﻘﺪﺭ ﻓﻰ ﺍﻟﻌﺸﺮ ﺍﻟﺒﻮﺍﻗﻰ، ﻣﻦ ﻗﺎﻣﻬﻦّ ﺍﺑﺘﻐﺎﺀ ﺣﺴﺒﺘﻬﻦّ ﻓﺎﻥّ ﺍﻟﻠﻪ ﺗﺒﺎﺭﻙ ﻭﺗﻌﺎﻟﻰ ﻳﻐﻔﺮ ﻟﻪ ﻣﺎ ﺗﻘﺪّﻡ ﻣﻦ ﺫﻧﺒﻪ ﻭﻣﺎ ﺗﺄﺧّﺮ ﻭﻫﻰ ﻟﻴﻠﺔ ﻭﺗﺮ: ﺗﺴﻊ ﺍﻭ ﺳﺒﻊ ﺍﻭ ﺧﺎﻣﺴﺔ ﺍﻭ ﺛﺎﻟﺜﺔ ﺍﻭ ﺁﺧﺮ ﻟﻴﻠﺔ “Қадр кечаси охирги ўн кунликдадир. Кимки унда мукофотини умид қилиб, қоим бўлса, (кечани ибодатда ўтказса), бас, Аллоҳ таборака ва таоло унинг ўтган ва келаси гуноҳларини мағфират қилади. У тоқ кечалардадир: йигирма тўққизинчи, йигирма еттинчи, йигирма бешинчи, йигирма учинчи ёки энг охирги (йигирма биринчи) кечададир”.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 03-Avg-2013, 17:00 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Қадр кечасининг минг ойдан яхшироқ эканлигини Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг шу кечага бағишлаган сурасида айтиб ўтган. Ушбу суранинг биринчи оятида Аллоҳ таоло Қуръони каримни шу кечада нозил қилганини баён қилади. Иккинчи ояти эса ушбу кечанинг фазилатини билишга бўлган танбиҳ, огоҳлантиришдир. Учинчи оятда эса Қадр кечасининг минг ойдан яхшироқ эканлиги айтилган. Демак, бир ойда ўттиз кеча бор. Қадр кечаси эса қадри бўлмаган ўттиз минг кечадан афзал экан. Бу эса саксон уч йилдан зиёдроқ вақт бўлади. Тўртинчи оятда эса зикр қилинишича, Аллоҳ таолонинг амри бўйича мазкур кечада фаришталар, шу жумладан Жаброил алайҳиссалом ҳам заминга тушар эканлар. Қадр сурасининг охирги оятида эса бу кеча тонг отгунча гуноҳлардан, ёмонликлардан, бало-офатлардан саломат бўладиган кеча эканлиги баён этилган. Бу кечада қиладиган дуомизни ҳам Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ўргатганлар: Ойша онамиз разийаллоҳу анҳо “Қадр кечасини топсам, нима дейман?” деб сўраганларида ул зоти шариф бундоқ деб ўргатдилар: “Мана бу дуони айтгин: ﺍﻟﻠﻬﻢّ ﺍﻧﻚ ﻋﻔﻮّ ﺗﺤﺐّ ﺍﻟﻌﻔﻮ ﻓﺄﻑُ ﻋﻨﻰ “Эй Аллоҳим! Шак йўқки, Сен афв қилгувчисан, афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв қилгин!”. (Имом Аҳмад ва Сунан соҳиблари ривоят қилган). Ана шу сабабларга кўра Қадр кечасида ибодат қилиб чиқиш, Қуръон тиловат қилиш, тафсир, ҳадис, фиқҳ китобларини мутолаа қилиб, фойда олиш, зикрларга машғул бўлиш, нафл намозлар, шу жумладан, таҳажжуд намозларига ғайрат билан киришиш мақбул амаллардандир. Баъзи унчалик муътабар бўлмаган китобларда Қадр кечасида ҳам юз ракъат (нафл) намоз ўқиш тавсия этилади. Демак, ҳеч бўлмаганда, шунчалик намоз ўқишга ғайрат кўрсатиш керак. САВОЛ: Қадр кечасини билишнинг аломатлари борми? ЖАВОБ: Парвардигори олам ўзи хоҳлаган бандасига Қадр кечасини билдиради. Қадр кечасини аниқ билиб тонг отгунча ибодат қилиб чиқиш афзалдир. Буни билиб, сезиб қолиш бир каромат бўлгани учун Аллома Ибн Ҳажар Асқалоний уни билган тақдирда ҳам ҳеч кимга гапирмаган маъқул, деганлар. Қадр кечасининг аломатлари бор. Бу ҳақда саҳиҳ ҳадиси шарифлар ҳам ворид бўлган. Уларда айтилишича, қадр кечасида сукунат ҳукм суради, юлдузлар учмайди, ҳаво мўътадиллашади: иссиқ ҳам бўлмайди, совуқ ҳам бўлмайди. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш бўлиб, ёғду сочиши ўта заиф ҳолатда бош кўтаради. Сабаби ўша тунва кунда фаришталар кўплаб тушиб- чиқиб туриши оқибатида қуёш нурларини тўсиб қўяр эканлар. Бир ҳадисда Қадр кечасида ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ бўлиши ҳам айтилган. Имом Абу Довуд, Баззор ва Ибн Хузаймалар Абдуллоҳ ибн Аббос разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечасини тавсифлаб, бундай деганлар: ﻟﻴﻠﺔ ﺳﻤﺤﺔ ﻃﻠﻘﺔ ﻻ ﺣﺎﺭّﺓ ﻭﻻ ﺑﺎﺭﺩﺓ، ﺗﺼﺒﺢ ﺷﻤﺴﻬﺎ ﺻﺒﻴﺤﺘﻬﺎ ﺻﻔﻴﻘﺔ ﺣﻤﺮﺍﺀ (ﺗﺼﺒﺢ ﺍﻟﺸﻤﺲ ﻳﻮﻣﻬﺎ ﺣﻤﺮﺍﺀ ﺿﻌﻴﻔﺔ ) “Бу кеча мурувватли, (яхши, саховатли), бўшашган, (озод, сокин), иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмасдир. Унинг қуёши ўша тонгда қип-қизил заиф бўлиб чиқади”. Саҳобаларнинг улуғ қориларидан бири Убай ибн Каъб разийаллоҳу анҳу Қадр кечасини йигирма еттинчи кечада бўлишини айтар ва дер эканлар: ﻫﻰ ﻟﻴﻠﺔ ﺍﻟﺘﻰ ﺃﺧﺒﺮﻧﺎ ﺑﻬﺎ ﺭﺳﻮﻝ ﺍﻟﻠﻪ ﺻﻠﻰ ﺍﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ ﺍﻥّ ﺍﻟﺸﻤﺲ ﺗﻄﻠﻊ ﺑﻴﻀﺎﺀ ﺗﺮﻗﺮﻕ (ﺃﻧﻬﺎ ﺗﻄﻠﻊ ﻳﻮﻣﺌﺬٍ ﻻ ﺷﻌﺎﻉ ﻟﻬﺎ ) “У бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган кеча бўлиб, қуёш ўшанда оппоқ бўлиб, милтиллаб, ялтиллаб чиқади”. (Имом Муслим, Аҳмад, Абу Довуд, Байҳақий ва Ибн Аби Шайба ривоятлари). Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай деганлар: ﺍﻥّ ﺃﻣﺎﺭﺓ ﻟﻴﻠﺔ ﺍﻟﻘﺪﺭ ﺍﻧﻬﺎ ﺻﺎﻓﻴﺔ ﺑﻠﺠﺔ ﻛﺎﻥّ ﻓﻴﻬﺎ ﻗﻤﺮﺍ ﺳﺎﻃﻌﺎ ﺳﺎﻛﻨﺔ ﺳﺎﺟﻴﺔ ﻻ ﺑﺮﺩ ﻓﻴﻬﺎ ﻭﻻ ﺣﺮّ ﻭﻻ ﻳﺤﻞّ ﻟﻜﻮﺍﻛﺐ ﺍﻥ ﻳﺮﻣﻰ ﺑﻪ ﻓﻴﻬﺎ ﺣﺘﻰ ﺗﺼﺒﺢ. ﻭﺍﻥّ ﺃﻣﺎﺭﺗﻬﺎ ﺍﻥّ ﺍﻟﺸﻤﺲ ﺻﺒﻴﺤﺘﻬﺎ ﺗﺨﺮﺝ ﻣﺴﺘﻮﻳﺔ ﻟﻴﺲ ﻟﻬﺎ ﺷﻌﺎﻉ ﻣﺜﻞ ﺍﻟﻘﻤﺮ ﻟﻴﻠﺔ ﺍﻟﺒﺪﺭ ﻭﻻ ﻳﺤﻞّ ﻟﻠﺸﻴﻄﺎﻥ ﺍﻥ ﻳﺨﺮﺝ ﻣﻌﻬﺎ ﻳﻮﻣﺌﺬٍ “Албатта Қадр кечасининг аломатлари шуки, у мусаффо, ёп-ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади. У кечада (ўта) совуқ ҳам, (жуда) иссиқ ҳам бўлмайди. Ўша кечада тонггача юлдузлар отилишига йўл қўйилмайди. Яна унинг аломатларидан бири қуёш эрталаб ўн тўрт кечалик ойга ўхшаб, нурсиз чарақламасдан чиқади. Ўша куни шайтонлар чиқишига ҳам йўл қўйилмайди”. (Имом Аҳмад ривояти. Ҳадиснинг ровийларини Ибн Ҳажар ал- Ҳайсамий ишончли деган). Шу маънодаги ҳадиси шарифни Ибн Хузайма Жобир ибн Абдуллоҳ разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган. Бу борадаги охирги саҳиҳ ҳадис Жобир ибн Самура разийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган: “У ёмғирли, шамолли ва яшинли кечадир”. Мазкур ҳадисни муҳаддислардан Имом Табароний ва Баззор ривоят қилганлар. Ровийларини Ибн Ҳажар ал-Ҳайсамий саҳиҳ деган. Лекин бу маънодаги ҳадиси шариф битта бўлганлиги учун аксар ҳолатларда муборак кеча бундай бўлмаслиги билинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам биринчи марта Қадр кечаси ҳақида хабар берганларидан сўнг ўша кеча ёмғирли (сув ва лой) бўлиб, пешоналарида лой излари қолганлигини Имом Бухорий ва Имом Муслим ҳазратлари Абу Саид ал-Худрий разийаллоҳу анҳудан ривоят қилганлар. Бу воқеа Рамазоннинг йигирма учинчи кечаси содир бўлган эди. Табарий ва Байҳақийлар ривоятида яна мазкур муборак кечада касалликлар пайдо бўлмаслиги, шўр сувлар чучук бўлиши, дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туриши кабилар ҳам зикр этилади.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 05-Avg-2013, 04:41 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Эътикоф шартлари
Абдуллох Солихнинг «Рамазонни кандай ўтказишимиз керак» ва Мухаммад Иброхим Наъим: «Умрни узайтириш йўллари» китобларидан иктибос Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий Эътикофнинг шартлари 1. Одамнинг мусулмон, аклли ва балогатга етган бўлиши. 2. Ният. 3. Масжидда бўлиши. 4. Жанобат, хайз ва нифос конларидан тоза бўлиш. Эътикоф килган одамга мустахаб бўлган нарсалар 1. Намоз ва Куръон тиловати каби тоат-ибодатларни мўл килиш. 2. Фойдасиз бўлган сўзлардан, жанжал, тортишув ва сўкинишдан сакланиш. 3. Масжид ичидаги бир ердан ажралмаслиги. Имом Муслим рахимахуллох Нофеъ разияллоху анхудан куйидаги сўзларни накл килди. Нофеъ деди: «Ибн Умар (яъни Абдуллох) менга масжиддаги расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикоф килган ерни кўрсатди». Эътикофдаги одамга мубох (рухсатли) бўлган нарсалар 1. Зарурий эхтиёж учунгина ташкарига чикиш. Оиша разияллоху анхо деди: «Касални зиёрат килмаслик, жанозага иштирок этмаслик, хотинларга кўл теккизмаслик ва улар билан ковушмаслик, зарурий эхтиёжи учунгина ташкарига чикиш, эътикофдаги одам учун суннатдир» (Имом Абу Довуд ривояти. Хофиз ибн Хажар бу накл ровийларига ишонишни таъкидлаган). 2. Масжидда унинг тозалигига риоя килиш билан бирга ейиш, ичиш ва ухлаш. 3. Эхтиёжи кадар сўзлаш ва бошкалар билан гаплашиш. 4. Сочни тараш, тирнокларни олиш, баданини тозалаш, чиройли кийимларни кийиш ва хушбўйланиш. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикоф килган пайтларида, хужрага бошларини киритар ва мен бошларини ювар эдим (бошка бир ривоятда: бошларини тарар эдим)» (Муттафакун алайх). 5. Эътикоф килган еридан оиласини кузатиш учун чикиш. Софийя разияллоху анхо расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг шундай килганларини ривоят килди. Эътикофдаги одамга макрух бўлган нарсалар 1. Олди-сотти килиш. 2. Ичида ва ташида гунох бўлган сўзларни сўзлаш. 3. Ибодат деб эътикод килган холда мутлако сўзлашдан тийилиш. Эътикофни бузадиган нарсалар 1. Масжиддан оз бўлса-да, ташкарига заруратсиз чикиш. 2. Жинсий алока килиш. 3. Телбалик ёки мастлик сабабли аклсиз холатга келиш. 4. Муртадлик (Аллох бундан ўзи сакласин!). 5. Тахоратни бузгани учун хайз ва нифос конларининг келиши. Эътикофга кириш ва эътикофдан чикиш вакти Эътикоф, масжидга кириш ва у ерда туриш билан Аллохга якинлик килишни ният килиш билан бошланади. Агар одам рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикофга киришга ният килса, масжидга рамазоннинг йигирманчи куни Куёш ботишидан аввал киради хамда рамазон ойининг охирги куни Куёш ботганидан сўнг эътикофидан чикади. Эслатмалар: Эътикоф килишни нафл ўларок бошлаган, кейин эса эътикофини тўхтатган одам, эътикофининг казосини килиши, мустахабдир.. Чунки расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шаввол ойида эътикофининг казосини килган эди. Хотин киши масжидда фитнадан саломат бўлиб, эридан изн олиш шарти билангина, эътикоф килиши мумкин. Агар эридан рухсат олмай эътикофга кирса, эри уни масжиддан чикариши мумкин. Эътикофнинг хотин-кизларга нисбатан хукми, эркакларнинг хукми кабидир. Бирок, хотин-кизлар хайз кони кўрсалар, эътикофлари бузилади. Агар конлари тўхтаб, (гусл килиб) тоза бўлсалар, эътикофини келган еридан охирига кадар давом эттирадилар. Эътикофдаги хотин-кизлар масжиднинг эркаклар намоз ўкимайдиган тарафида парда тўсиб олишлари суннатдир. Масжидул-Харомда эътикоф килишни назр килган одамнинг бошка масжидда шу назр учун эътикоф килиши мумкин эмас. Агар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг масжидларида эътикоф килишни назр килган бўлса, эътикофини Масжидул-Харом ёки расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг масжидларида килиши вожиб. Агар Масжидул-Аксода эътикоф килишни назр килган бўлса, мазкур уч масжиддан бирида эътикоф килиши вожибдир.
Эътикоф
Хозирловчи: «Ана муслим» (Мен мусулмонман) электрон сахифаси Мутаржим: Абу Абдуллох ал-Бухорий
Бисмиллахир рохманир рохийм
Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллох таъолога хамду санолар, пайгамбаримиз, Унинг оиласи барча сахобаларига салавoту саломлар бўлсин. Сўнг ... Бу - шайх Холид ибн Алий Мушайкиъ -Аллох уни ўз хифзу химоясида сакласин- таълиф этган «Фикхул-эътикоф» китобига асосланиб ёзганим эътикоф ахкомлари хакидаги мухтасар рисоладир. Мен унинг кучли далилларга асосланган сўзларига баъзи кўшимчаларни кўшдим, холос. Аллох таъолодан бу рисолани манфаатли килишини сўрайман... Зеро, У саховатли зотдир.. Аввало: эътикофнинг таърифи
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 05-Avg-2013, 04:41 | Message # 5 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Эътикофнинг лугавий маъноси: «Эътикоф» - (араб тилида اعتكاف) бир нарсага богланиш ва берилиш маъносидаги « عَكَفَ يَعْكِفٌ عُكُوفٌ ъакафа, яъкифу, ъукуфун» феълининг «ифтиъолун افتعال» бобидаги шаклидир. Бу феъл мутааддий (ўтимли) бўлиб келганида масдари «ъакф عَكْفٌ», лозим (ўтимсиз) бўлиб келганда эса, масдари «ъукуфун عُكُوفٌ» бўлади.
«Ъакафа عَكَفَ» феъли ўтимли бўлиб келганида, «тўсиш» ва «ман килиш» маъноларида истеъмол килинади. Масалан: (عكفته عن حاجته أي: منعته) маъноси: уни хожатидан тўсиб турдим яъни ман килдим.
(وَالْهَدْيَ مَعْكُوفاً أَنْ يَبْلُغَ مَحِلَّهُ) (الفتح:25) أي : محبوساً. Хадя (курбонлик килиш учун олган хайвонларингиз) ни эса махбус бўлган холида, ўз жойига етишидан тўсган кимсалардир. (Фатх: 25) Маъкуф яъни махбус. «Ъакафа عكف» феъли ўтимли бўлиб келганда, «бир нарсани лозим тутиш», «давомийлик», «икбол килиш», «яхши ёки ёмон бўлсин, бир нарсада сабот билан туриш» ни ифодалайди. Бунинг мисоли Аллох таъолонинг куйидаги сўзларидир:
( وَلا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ) (البقرة:187)
«Сизлар масжидларда эътикофда бўлган чогингизда, (кечалари хам) улар (хотинларингиз) билан ковушмангиз!» (Бакара: 125);
( مَا هَذِهِ التَّمَاثِيلُ الَّتِي أَنْتُمْ لَهَا عَاكِفُونَ) (الانبياء:52)
«Сизлар доимо чўкинадиган бу хайкаллар нимадир» (Анбиё: 56);
( وانظر إلى إلهك الذي ظلت عليه عاكفاً )
«... Устидан жилмай ибодат килган илохингнинг холига бок!» (То-ха- 97).
«Эътикоф» нинг истилохий маъноси: Муайян шахс тарафидан муайян услубда Аллох таъолога ибодат килиш учун масжидни лозим тутиш. Иккинчи: Эътикофнинг хикмати
Калбнинг самимийлиги, Аллох таъоло томон юриш асносида Аллох таъолога икбол килиш, мубох нарсаларнинг ортикчаларини тарк килиш, Аллох таъолога бўлган унсиятни рўёбга чикариш, Аллох таъоло учунгина ишлаш ва Унинг розилигига эришиш йўлида тафаккур килиш билан бирга собиткадам бўлишидир.
Шариатда мавжудлигининг далиллари:
Эътикофнинг шариатда мавжуд эканига Куръон, суннат ва ижмоъ далолат килади.
Куръонниннг далолати:
Аллох таъоло деди:
(وَعَهِدْنَا إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ أَنْ طَهِّرَا بَيْتِيَ لِلطَّائِفِينَ وَالْعَاكِفِينَ وَالرُّكَّعِ السُّجُودِ) (البقرة:125)
«Биз Иброхим ва Исмоилга: «Менинг Байтимни тавоф килгувчилар, ўша ерда ибодат килиб турувчилар, рукуъ - сужуд эгалари учун пок тутинг»- деб буюрдик» (Бакара: 125);
( وَلا تُبَاشِرُوهُنَّ وَأَنْتُمْ عَاكِفُونَ فِي الْمَسَاجِدِ) (البقرة:187)
«... Масжидларда эътикофда бўлган пайтингизда улар (хотинларингиз) билан ковушмангиз!» (Бакара: 187).
Бу ерда масжидларга изофа килишнинг Аллохга ибодат килишга катта алокаси бор. Рамазон ойининг кечаларида хам хотинлари билан ковушишни тарк килиш - Аллохга якин бўлишнинг бир кўринишидир.
Суннатнинг далолати:
Оиша разияллоху анхо деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам вафот этгунларига кадар рамазон ойининг охирги ўн кунида эътикоф килдилар. Ундан сўнг рафикалари хам (рамазон ойининг охирги ўн кунида) эътикоф килар эдилар» (Имом Бухорий ривояти: 2026; Имом Муслим ривояти: 1172).
Бундан бошка хадислар хам кўп.
Ижмоънинг далолати:
Эътикоф килишга мусулмонларнинг ижмоъсини ибн Мунзир, ибн Хазм, Нававий, ибн Кудома, шайхулислом ибн Таймийя, Куртубий, ибн Хубайра, Заркаший ва ибн Рушдлар накл килдилар.
Тўртинчи: Эътикофнинг хукмлари
Бунинг учта масаласи бор:
Биринчи масала: Эътикофнинг эркаклар учун хукми.
Эътикоф килиш - хотин-кизлардан бошкалар учун суннатдир. Чунки эътикоф, юкорида зикри ўтган далилларга биноан, шариатда баён килингандир. Бирок, моликий мазхабига мансуб баъзи олимлар имом Моликдан ривоят килинган наклга биноан, эътикоф килишни макрух хисобладилар. Имом Молик рахимахуллох дедилар: «Мен бирон бир сахобанинг эътикоф килганини кўрмадим. (Имом Молик рахимахуллох факатгина бир киши - Абу Бакр ибн Абдуррахмоннинггина эътикоф килганлик хабари етганини эслатади). Менимча, бу - эътикофнинг огирлигидан бўлса керак. (Баъзилар имом Молик рахимахуллохнинг эътикофни макрух хисоблаганининг сабаби, унинг рахбонийликка (ибодат учун одамлардан узоклашишга) ўхшатгани ёки эътикофнинг шартларини тўла адо этиш кийинлигини назарда тутган бўлса керак, деб изохладилар.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 05-Avg-2013, 04:42 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ибн Хажар рахимахуллох: «Балки у (имом Молик) эътикоф учун муайян бир шаклни тасаввур килган бўлса керак. Бўлмаса, кўплаб сахобанинг эътикоф килганини накл килганмиз»- деди.
Иккинчи масала: Эътикофнинг хотин-кизларга нисбатан хукми.
Уламолар ўртасида хотин-кизларнинг эътикоф килиш-килмасликлари ўртасида ихтилофлар бўлсада, жумхури уламо хотин-кизларнинг эътикоф килишлари суннат эканига хукм килган. Улар бунга куйидаги хужжатларни далил килганлар:
1. Эътикофнинг шаръий нарса эканига далолат килган хужжатларнинг умумийлиги ва унда эркак ва хотин-кизлар ўртасини ажратмаслик.
2. Аллох таъолонинг сўзлари:
( فاتخذت من دونهم حجابا )
«... Улардан беркиниб олган пайтда...» (Маръям: 17);
كلما دخل عليها زكريا المحراب) )
«... Закариё у (Маръям) нинг олдига - хужрага кирганида ...» Оли Имрон: 37).
Бу оятларда зикр килинган ибодат - масжиддаги эътикоф ва одамлардан пардаланиш бўлиб, у биздан аввалгиларга хам шариатларида баён килинган. Бизга эса, уни рад этган бирон бир ривоят ва накл бўлмагани учун шаръийдир (яъни шариатда кўрсатилган ибодатдир).
3. Оиша разияллоху анхонинг расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг у ва Хафса онамиз разияллоху анхумоларга эътикоф килишларига рухсат берганлари зикр килинган хадис (Имом Бухорий: 2414; Имом Муслим: 1173).
4. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам билан бирга кизил ва сарик истихоза кони кўрган, намоз ўкир экан тагига тос кўйган баъзи рафикалари хам эътикоф килган эди» (Имом Бухорий: 309). Баъзи шархловчилар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг бу рафикалари Умму Салама разияллоху анхо эканини ёздилар.
5. Оиша разияллоху анхо дедилар: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикоф килиш асносида хайз кони кўрган аёлларни масжиддан пок бўлгунларига кадар чикариб юборар эдилар» (Ибн Кудома, «Мугний»: 4 / 487; ибн Мафох «Фуруъ» китобида Абу Хафс Абкарийдан накл килди: 3 / 176; ибн Батта: «Бу хадиснинг исноди яхшидир»- деди).
Аммо расулуллох соллаллоху алайхи ва салламнинг ўзлари билан бирга эътикоф килмокчи бўлган рафикаларининг чодирларини бузиб ташлашлари, уларнинг ракобатлашишларидан кўркканликлари учун эди. Шунинг учун хам уларга: «Сизлар яхшиликни хохлайсизларми?!», деган эдилар.
Учунчи масала: Эътикофнинг рамазондан бошка ойларда ва рамазоннинг охирги дахаси - ўн кунлигидаги хукми.
Бу хакида олимлар ўртасида ихтилоф бўлса-да, кувватлирок хукм - жумхури уламо хукми, эътикофнинг суннат эканидир. Жумхури уламо куйидаги хужжатларни далил килиб олдилар:
1. Эътикоф килиш далилларининг умумийлиги. Бу хукм - рамазон ва бошка ойларни, рамазоннинг охирги ўн куни ва бошка кунларни хам ўз ичига олади.
2. Оиша разияллоху анхо ривоят килган ушбу хадис: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикоф килмокчи бўлсалар, бомдод намозини ўкиганларидан сўнг эътикоф килинадиган ерга кирар эдилар... Ва расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам эътикофни тўхтатдилар ва шаввол ойининг охирги ўн кунида эътикоф килдилар» (Имом Бухорий: 2040);
«.. расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам шаввол ойининг биринчи ўн кунида эътикоф килдилар» (Имом Муслим: 1173).
Бу хадислардан эътикоф килиш учун шариатда рухсат берилган пайт рамазон ва ўн кунликлар экани маълум бўлмокда.
3. Абдуллох ибн Умар разияллоху анху дедилар: «Умар расулуллох соллаллоху алайхи ва салламдан: «Мен жохилият пайтида Масжидул-Харомда бир кеча эътикоф килишни назр килган эдим. (Нима килай?)»- деб сўради. Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам: «(Назрингга) вафо кил!»- деб жавоб бердилар» (Имом Бухорий: 2032; Имом Муслим: 1656).
Бу, рамазон ойи, рамазоннинг охирги ўн кунлари бошка кунларнинг барча кечалари эътикоф килиш учун муносиб вакт эканини кўрсатмокда.
4. Абу Хурайра разияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам хар рамазон ойи ўн кун эътикоф килар эдилар. Вафот этган йиллари эса йигирма кун эътикоф килдилар» (Имом Бухорий: 2044). Бу ривоят эътикоф рамазоннинг охирги ўн кунидан бошка кунлар хам эътикоф вакти бўлиши мумкин эканини кўрсатмокда.
|
|
| |