IBRATLI HIKOYALAR
|
|
OSIYO | Date: Juma, 16-Dek-2011, 16:08 | Message # 31 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Бир бахтли оиланинг сири
Йигит билан қиз бир‑бирини ёқтиришар эди. Бир кун келиб улар турмуш қуришди. Бу уларнинг ҳаётларида энг катта байрам эди. Қариндош‑уруғ, дўсту‑биродарлар тўйда ҳозир бўлишди. Келин ибою‑латофати билан ҳаммани ҳавасини келтирар, куёв эса дўстлари даврасида ўтирар экан, висол онини интиқиб кутар, ҳаяжонланар эди. Тўйдан сўнг ширин онлар бошланди. Бу жуфтни кўрганлар, уларни энг бахтли оила деб ўйларди. Аммо, бу каби оилалар атрофдагилар назарида қанчалик бахтли кўринсада, оила ичи тушунмовчиликларини ҳам бошидан ўтказадилар. Фақат улар бу англашилмовчиликларни элга ёйишга шошмайдилар. Чунки, Аллоҳ таоло уларни бир‑бирларига либос қилиб яратган. Мўъмина хотин, мўъмин эрнинг айбларини бошқалардан яширгани каби, мўъмин эр ҳам ўз аёлининг айбларини бировга ошкор қилмайди. Аллоҳ таоло айбларни беркитувчи Зот. Турмушнинг қийинчиликлари билан рўбару келган бу икки ёш, бир куни муаммони ечиш йўлини топгандай бўлишибди. Ишдан қайтган эрни кутиб олган аёл, аввал унга кечки овқат икром қилиб, сўнгра секин сўз бошлабди. “Бегим, бир китобда оиламизни мустаҳкамланишига сабаб бўла оладиган бир маслаҳатга кўзим тушди. Ҳар иккимиз бир‑биримизга бўлган норозиликларимизни қоғозга ёзсак‑да, кейин биргаликда ўтириб ўқисак, сўнгра шунга кўра ўзимизни ислоҳ қилишга ҳаракат қилсак, қандай бўларкин? Бу муносабатларимизни яхшилашга тўғри ёрдам беради, деб тахмин қиламан.” Муаллиф: Айтиш жоизки, аёлнинг келтириб ўтган бу йўл, ҳозирги кунда психологлар тарафидан қўлланадиган услублардан бири. Бунда ислоҳ талаби фақат бир тарафга эмас, балки иккала тарафга қўйилади. Бу бошқа тарафнинг ҳам айблардан ҳоли эмаслигини кўрсатади ва кераксиз бақириқ‑айбловлардан кўра кўпроқ таъсир кўрсатади. Оиладаги эр‑хотиннинг бир‑бирига нисбатан кўзгу вазифасини юклайди. Ва табиийки, ислоҳот қилишга келганда, ҳар иккисидан ҳам бирдай ҳаракат бўлиши лозим. Эр аёлининг бу таклифига рози бўлибди. Сўнгра, уларнинг ҳар иккиси қоғоз ва қалам билан бошқа‑бошқа хоналарда ўтириб, ўз рўйхатларини туза бошлашибди. Аёл эрининг, эр эса аёлининг қай одатларидан, гапларидан, ҳаракатларидан жаҳли чиқишини ёзибди. Кун сўнгига етганда, қаламлар ҳам ўз ишини тугатибди. Ҳар иккиси ҳам қўлида ўз талаб ва шикоятлари билан чиқибди. Аммо, рўйхатни ўқишни эрталабга қолдиришибди. Чунки, иккиси ҳам жуда чарчаган ва ҳозироқ бу рўйхатни ўқишга киришсалар, яна тушунмовчиликлар келиб чиқиш мумкин эди. Тонгда, нонуштадан сўнг, улар бир‑бирининг қаршисига ўтирибди. Эр хотинига ўз шикоятларини ўқиб беришини илтимос қилибди. Аёл ўз рўйхатини олибди. Уч вароқлик қоғозни кўрган эр бир хўрсиниб қўйибди. Аёл ўз шикоятларини ўқий бошлабди. Эркак эса уни жим тингларди. Бироздан сўнг аёл қоғоздан кўзларини олиб, эрига қараганда, унинг кўзларида ёш кўрибди. Нима бўлди? Ҳеч нима, давом этавер.
Аёл яна ўқий бошлабди. Рўйхат якунига етгач, эр унинг қўлидан қоғозни олиб, бўклабди‑да, ўз қоғозини ҳам олиб унинг устига қўйибди. Энди сиз ўз шикоятларингизни ўқинг, ‑ илтимос қилибди аёл. Мен унга ҳеч нарса ёзмадим, ‑ жавоб берибди эр. – Сен менинг орзуимдаги, менга лойиқ завжи ҳалолимсан. Мен сени шу ҳолатингда севаман, сен ажойиб ва бетакрорсан. Ва мен сени ўзгартиришни истамас эдим.
Эридан бу сўзларни эшитган аёл йиғлаб юборди.
|
|
| |
Rider | Date: Juma, 13-Yan-2012, 22:41 | Message # 32 |
Admin yordamchisi
Group: Usta
Messages: 2650
Status:
| Профессор ва талаба
Университетда профессор-ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: - Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: - Ҳа, Худо томонидан яратилган. - Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. - Ҳа, сэр, - жавоб берди талаба. Профессор сўради: - Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: - Сизга савол берсам майлими, профессор? - Албатта, - жавоб берди профессор. Талаба туриб сўради: - Совуқлик мавжудми? - Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан? Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди: - Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол –иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: - Профессор, қоронғилик мавжудми? - Албатта мавжуд. - Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, хар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Нютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандан биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик –ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча. Охир оқибат, талаба профессордан сўради: - Сэр, ёмонлик мавжудми? Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди: - Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни хар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир. Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди: - Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади.
Профессор ўтирди. Ёш талабанинг исми – Алберт Эйнштейн эди. Manba
|
|
| |
ROBIYA | Date: Shanba, 14-Yan-2012, 11:22 | Message # 33 |
Peshqadam
Group: Muslima
Messages: 2502
Status:
| rahmat
chiroylik imzo coyaman yaqinda
|
|
| |
OSIYO | Date: Juma, 20-Yan-2012, 20:27 | Message # 34 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Жуда кучли бир одам аччиғланиб, бошқа бир кишини урмоқчи бўлганда донолардан бири бунинг сабабини сўради. Унга: “Фалон одам уни сўкди, шунга чидолмай уни урмоқчи”, – дедилар. Доно: “Бу полвоннинг энг оғир тошларни кўтаришга куч-қуввати етса ҳам, бир оғиз сўзни кўтаришга тоқати етмабди-да”, – деди.
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 25-Avg-2012, 10:51 | Message # 35 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Bir shifoxonaga og'ir ahvoldagi ösmir bolani olib kelishdi. Uni 1 kishi bexosdan mashinada urib yuborgan edi. Ösha kishi darhol bosh jarrohga uchrashib dedi: Iltimos bolani hayotini saqlab qoling doktor. Doktor bamaylixotir javob berdi: Ukam, urib yubormasdan oldin öylash kerak edi buni. Endi... - Iltimos, doktor, tezroq operatsiyani boshlash kerak. Bolani saqlab qolaylik, doktor. - Xösh, endi ukam, bu bolani kimligini bilmasak ham lekin mushuk tekinga oftobga chiqmasligini ikkimiz ham juda yaxshi bilamiz... - Nimalar deyapsiz, doktor. Axir bir inson xavf ostida! Qancha kerak bölsa mana mem turib beraman. Faqat uni saqlab qoling..! Va nihoyat ular ancha katta miqdordagi pulga kelishishdi. Doktor bemorni operatsiyaga tayyorlashlarini buyurdi. Ammo doktor bu yoqda ösha kishi bilan kelishayotgan vaqtida bola allaqachon hayotdan köz yumgan edi. Doktorning bolani saqlab qolishga imkoni bor edi, lekin u vaqtni qöldan boy bergan edi. Ammo eng dahshati bu emas edi. Doktor bola yotgan jarroh stoliga yaqinlashdiyu, unga yer bilan osmon birlashganday tuyulib ketdi. Ne köz bilan körsinki, jarrohlik stolida uning yakkayu yagona erkatoy ög'lining jonsiz tanasi yotardi..!
|
|
| |
DURDON | Date: Shanba, 25-Avg-2012, 10:54 | Message # 36 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| - Профессор ва талаба Университетда профессор- ўқитувчи талабаларга шундай савол берди: - Барча мавжудот Худо томонидан яратилганми? Бир талаба дадил туриб жавоб берди: - Ҳа, Худо томонидан яратилган. - Худо ҳамма нарсани яратганми? – сўради профессор. - Ҳа, сэр, - жавоб берди талаба. Профессор сўради: - Агар Худо ҳамма нарсани яратган бўлса, демак Худо ёмонликни хам яратган экан-да, агар Худо бор бўлса. Ва, “биз қандай бўлсак, қилмишларимиз хам шунга яраша бўлади”, тамойилига кўра, Худо ёмон экан-да? Талаба бу гапларни эшитиб жим бўлиб қолди. Профессор фахрланиб, талабаларга, Худога ишониш бир афсона эканини яна бир бор исботладим, деб ўзича мақтанди. Яна бир талаба қўлини кўтариб, сўради: - Сизга савол берсам майлими, профессор? - Албатта, - жавоб берди профессор. Талаба туриб сўради: - Совуқлик мавжудми? - Нима деганинг бу? Албатта мавжуд. Сен ҳеч қачон совуқ емаганмисан? Талабалар унинг саволига кулишди. Йигит жавоб қилди: - Аслида, совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига биноан, биз совуқлик деб атайдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Инсонни ёки предметни, улар энергияни ютадиларми ёки ажратадиларми, билиш учун ўрганиш мумкин. Мутлақ нол – иссиқликнинг умуман йўқлиги. Бундай температурада бутун модда инерт бўлиб қолади. Совуқлик мавжуд эмас. Биз бу сўзни, иссиқлик йўқ ҳолатини таърифлаш учун ўйлаб топганмиз. Талаба давом этди: - Профессор, қоронғилик мавжудми? - Албатта мавжуд. - Сиз яна ноҳақсиз, сэр. Қоронғилик ҳам мавжуд эмас. Қоронғилик аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганишимиз мумкин, аммо қоронғиликни ўргана олмаймиз. Биз оқ нурни турли рангларга ажратиб, хар бир ранг тўлқинининг турли узунликларини ўрганиш учун Нютон призмасидан фойдаланишимиз мумкин. Бироқ сиз қоронғиликни ўлчай олмайсиз. Оддий ёруғлик нури қоронғиликни тешиб кириб, уни ёритиши мумкин. Бирон бир макон қанчалик қоронғи эканини сиз қандан биласиз? Сиз ёруғликнинг қанча миқдори борлигини ўлчайсиз. Шундай эмасми? Қоронғилик – ёруғлик йўқлигида нима содир бўлишини таърифлаш учун инсон ишлатадиган тушунча. Охир оқибат, талаба профессордан сўради: - Сэр, ёмонлик мавжудми? Бу сафар, профессор ишончсизлик билан жавоб берди: - Албатта, ҳали айтганимдек, биз уни хар куни кўрамиз. Инсонлар ўртасидаги шафқатсизлик, бутун дунё бўйлаб содир этилаётган кўплаб жиноятлар. Бу мисоллар ёмонликнинг намоён бўлишидир. Бунга талаба қуйидагича жавоб қилди: - Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади. Профессор ўтирди. Ёш талабанинг исми – Алберт Эйнштейн эди.
|
|
| |
BAXOR | Date: Payshanba, 30-Avg-2012, 10:04 | Message # 37 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4071
Status:
| Taqdir Deganlari Shumikan?
Qadim qadim zamonda 3 opa singil bo’lgan ekan. Birinchisi dangasani dangasasi, ikkinchisi badjahlni badjahli , uchinchisi esa – aqlli, chiroyli, muloyim va qo’lidan hamma ish keladigan qiz ekan. Bir kun ertalab uyqudan turishsa, darvoza tagida ot arava turardi. Unda o’tirgan ayol qizlarni chaqirdi. - Kim bo’lasiz?, - deb so’rashdi ular. - Men taqdirman. Sizlarni turmushga chiqish vaqtingiz keldi.
Ular taqdirning aravasiga o’tirib, u bilan birga yo’lga tushdi. Ular yo’l yursa ham mo’l yurib, bir qishloqqa kelishibdi. Dalada bir yigit bug’doy o’rayotgan edi. Ayol dedi: - Bu yigitni qo’lidan hamma ish keladi. Ustachilik deysizlarmi, quruvchilikmi, hullas hammasini eplaydi.bu seni taqdiring, - debdi to’ng’ich qizga va uni o’sha yerda qoldiribdi, o’zlari esa yo’llarida davom etishibdi.
Safar davomida ular keying qishloqqa kelishibdi. Uy yerda ham bir yigitni uchratishibdi. U yigit juda oliyjanob bo’lib, xech kimdan yordam qo’lini ayamas, sahovatpesha inson ekan. - Bu seni taqdiring, - debdi ikkinchi qizga va uni ham o’sha yerda qoldirib, kenja qiz bilan safarda davom etishibdi.
Ular bir oz yurgach uchinchi qishloqqa kelishibdi. Bu yerda ular eng haroba uyni oldida to’xtashibdi. Bu uy juda tartibsiz, vayroni chiqib ketgan edi, uy oldidagi quduq yonida esa ichib olgan yigit cho’zilib uxlab yotardi. Ayol qizga qarab: - Manashu yigit seni taqdiring, - dedi - Nima? Nimani evaziga bunaqa yigit menga qoladi? Axir men muloyim, mehribon, hammaga yordam beradigan qiz edimku. Buni evaziga menga qanaqa er berayapsiz? Opalarimni turmush o’rtolari qanaqa yaxshi edi, nimaga endi menga ham shunaqasi yo’qmi? - Bor boshqasi … , - chuqur xo’rsindi ayol, - ammo bu sensiz xarob bo’ladi… Qissadan hissa shuki, ikki juft bir birini uchratgani tasodif emas, balki biri ikkinchisini to’ldirshi, bir-birini quvvatlashi, ko’maklashishi uchundir.
|
|
| |
OSIYO | Date: Seshanba, 20-Noya-2012, 04:14 | Message # 38 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Ona ko'zi
Она қизини доим бирдай эркаларди: “Жайрон кўзлигим, гўзал юзлигим...” Ваҳоланки, қизчанинг кўзлари ғилай, кўриш қобилияти жудаям паст, юзлари эса чечакдан қолган излар билан тўла эди. Қиз ҳам кичкина пайти онасининг бу сўзларига ишонар, ўзини ҳаммадан гўзал ҳис қиларди. Аммо катта бўлгани сари ҳақиқатни англаб борарди. Ҳар гал ойнага қараганида онасини ёлғончиликда айблар, ҳатто ёмон кўрарди. Шундай кунларнинг бирида кўз шифокорининг онасига айтаётган гапини эшитиб қолди: “Кўриш қобилияти тобора пастлаб боряпти, яқинда кўр бўлиб қолиши мумкин...” Шифокорлар амалиёт қилинса, аҳвол яхши томонга ўзгариши мумкинлигини, аммо бунга ҳам жуда катта умид боғлаб бўлмаслигини айтишди. Қиз рози бўлди, ахир, ноумид – шайтон, дейдилар. Узоқ давом этган амалиётдан кейин мўъжиза юз берди – қизнинг кўзлари олдида дунё чароғон тортди, у жуда яхши кўраётганди. Ойнага қаради, юзлари жудаям чиройли эди. Ҳайрат билан сўради: “Пластик амалиёт ҳам қилдингизми?” Бу саволни эшитиб, шифокорлар жим бўлиб қолишди. Ниҳоят, биттаси жимликни бузиб айтди: “Йўқ, қизим ўзига менинг кўзим билан боқиб, қандай гўзал эканини кўрсин, дея онанг кўзларини сенга берди...”
|
|
| |
SAKINA | Date: Payshanba, 29-Noya-2012, 12:44 | Message # 39 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Devor
Kasalxona palatalarining birida uchta falaj kasal yotardi, ulardan birinchi bo’lib kelgani oynaning oldiga, ikkinchisi o’rtaga, uchinchisi esa eshik yoniga joylashtirilgan edi. O’rtada yotgan kasal boshqa kasallardan farqli o’laroq tushkunlikka tushmaydigan xarakterda bo’lib, gaplari bilan boshqalarning ham kayfiyatini ko’tarar, ko’nglini ovlar edi.
Sovuq qish kunlarining birida oyna yonida yotgan kasal vafot etdi. Uni olib ketishgach, o’rtadagi kasalni oyna oldiga, eshik oldidagini esa o’rtaga yotqizishib bo’shagan joyga yangi kasalni olib kelishdi. Oyna yoniga joylashtirilgan ko’tarinki kayfiyatda yuruvchi kasal endi ko’chada ko’rganlarini sheriklariga aytib bera boshladi. U yo’l chetidagi park, katta katta chinor daraxtlari, chug’urlashgan qushlar, ko’chada shosha-pisha ishga ketayotgan odamlar, shod-xurram bolalar va qarshi tog’lardagi gullarga burkangan dalalar haqida so’zlab biroz bo’lsa ham sheriklarining dardlarini unuttirardi.
Ko’p o’tmay bu kishi ko’chadan o’tganlarga nom ham qo’yib oldi. Shunday qilib sheriklari ertalab ishga ketayotganlarning, ko’chada yurib narsa sotuvchining va kechqurun horib uyga qaytuvchilarning hikoyalarini eshita-eshita ularni ko’zlari o’ngida jonlantira boshladilar. Endi palatadagi og’ir va ezuvchi sukunat yo’qolib, yillarga teng tuyuluvchi soatlar, maroqli hikoyalarga to’lgandi.
Kunlarning birida o’rtada yotgan kasalning miyasiga bir fikr keldi. Agar oyna yonidagi kasal biror falokatga yo’liqsa, uning joyiga o’zi o’tadi, shunda uning gaplarini eshitib o’tirmay, aytganlarini o’z ko’zi bilan ko’ra oladi…
Bu fikr unga tinchlik bermay qo’ydi.Yotgan joyida ham faqat shu haqida o’ylar, biror bir chora izlardi. Oxiri bir qarorga keldi, ba’zan sherigining yuragin ushlab qolardi. Bunday hollarda u darrov tumba ustidagi dorilardan olib ichardi.
Bir kun kechqurun oyna yonida yotgan kishining yana yuragi ushlab qoldi,l ekin bu safar o’rtada yotgan sherigi ming bir qiyinchilik bilan dori idishini ag’darib yubordi, shisha yerga tushdi va parcha-parcha bo’lib ketdi.
Ertasi kuni ertalab oyna yonida yotgan kasalning o’lib yotganini ko’rishdi. Va uni olib chiqib ketgach, o’rniga o’rtada yotgan kasalni yotqizishdi.
Kasal niyatiga yetgan edi, endi u o’z ko’zlari bilan ko’chani ko’rish uchun oynadan qaradi, biroq uni to’k urgandek bo’ldi. Chunki oynadan bir necha metr narida qop-qora devordan boshqa hech narsa yo’q edi.
|
|
| |
OSIYO | Date: Payshanba, 06-Dek-2012, 12:55 | Message # 40 |
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
| Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юраги ювилган сув
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Абу Зарр разияллоҳу анҳудан ўзлари эшитган қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “Мен Маккадалигимда, дедилар жаноби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам, ‑ уйимнинг томи очилиб, Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Кейин кўкрагимни ёриб, зам‑зам суви билан ювдилар‑да, тилла лаган тўла ҳикмат ва имон келтириб, ичига солдилар. Сўнг, кўкрагимни ёпиб, аслига келтирдилар, кейин қўлимдан ушлаб, осмоннинг энг пастки қаватига олиб чиқдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом осмоннинг энг пастки қавати посбонига: “(Эшикни) оч!” – дедилар. Посбон: “Бу ким?” деди. Ҳазрат Жаброил: “Бу мен, Жаброилман”, дедилар.
“Зам‑Зам” нимани англатади?
Араб тили лингвистикасига кўра “Зам‑Зам” сўзи “зама” феълидан келиб чиққан ва у “бошлаш, югуриб кетмаслик” маъносини англатади. Ривоятларга кўра Ҳожар онамиз отилиб чиққан сувни тўхтатишга ҳаракат қилиб айнан мана шу сўзни ишлатган эканлар.
Зам‑Замнинг фойдали жиҳатлари
Оиша разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Зам‑Зам суви келтириб беморларга сепганлари ва ичирганларини айтганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Зам‑Зам сувини тўқ тутувчи ва кўпгина касалликларга даво бўлади, деганлари ҳадисларда ворид бўлган.
Тиббиёт ва Зам‑Зам
Зам‑Зам суви энг тоза сув эканлиги Бутун Жаҳон соғлиқни сақлаш уюшмаси тарафидан тасдиқланган. Бу табиий сув бўлиб, унинг таркибида хлор йўқ. Одатда, табиий сувларнинг мазаси ва таркибига турли замбуруғлар ва сув ўтлари таъсир қилади. Аммо Зам‑Зам сувида бу каби нарсалар умуман йўқ. Бошқа чашмаларда вақт ўтиши билан сувнинг таркиби ўзгариб борса, Зам‑Зам булоғида бу каби ўзгаришлар шу пайтганчан кузатилмаган. Зам‑Зам сувига аралаштирилган ҳар қандай сув унинг фойдали жиҳатларини ўзига сингдиради ва тозаланади.
Зам-Зам ва тадқиқотлар
Зам‑Зам суви неча асрлардан бери ҳожиларнинг чанқоғини босиб келади, аммо қуригани ҳам камайгани ҳам йўқ. 1971 йилда илмий тадқиқот гуруҳини бошқарган инженер Яхё Кушк 1980 йилда “Зам‑Зам” номли китоб чоп этади. Унда ёзилишича сувнинг асосий манбаи Қора тош йўналишида жойлашган бўлиб, 45х30 см тешикдан катта миқдорда сув оқиб тушади.
Сувнинг яна бир манбаи эса Азон ва Иқомат айтиладиган бино “Ал‑Мақбария” йўналишида бўлиб, бу тешик 70 см ва ички тарафдан 30 см лик бўлиб иккига бўлинган. Ундан ташқари яна бир қанча сув оқиб келадиган туйнуклар ҳам мавжуд. Геологлар олиб борган тадқиқотларига кўра эса Зам‑Зам булоғи бир тарафдан Сафо, бошқа тарафдан Марва ва Қора тошни бир‑бири билан боғлаб туриши ҳам маълум бўлди. 1971 йилда номи номаълум бўлган шифокор Европа нашриётларининг бирида Кааба денгиз сатҳидан пастда жойлашганлиги, қудуқ эса Макканинг марказида бўлгани боис шаҳар бўйлаб барча сувлар унга тўпланганлиги сабабли Зам‑Зам суви ичишга яроқсиз эканлиги даъво қилиб мақола чоп этади. Бундан хабар топган Саудия Арабистонининг қироли Файсал ғазабланиб, зудлик билан қишлоқ хўжалик ва сув ресурслари бўйича вазирни чақириб бу даъвога раддия бериш учун сувни анализ қилишни буюради.
Қудуқни текширгани келган тадқиқотчилар Зам‑Зам суви оқиб турган чашмани кўриб ҳайратда қолишади. Чунки у 5 метр атрофидаги ҳавза эди. Миллионлаб ҳожиларнинг йил давомида чанқоғини босган шу кичик ҳавза эканлигига уларнинг ишонгилари келмайди. Аввалига тадқиқотчилар қудуқнинг чуқурлигини билиш учун ундаги сувни насос билан тортиб оладилар. Аммо қудуқдаги сув миқдори камаймас, бир хилда тураверади. Шунда тадқиқотчиларнинг бири, сув миқдорининг камаймаслигига сабаб Қизил денгизнинг яқинлигида, деган тахминни айтади. Шунда улар Макка яқинидаги бошқа қудуқларни ҳам текшириб чиқишга киришишади, аммо бошқа қудуқлар деярли қуриб қолганди. Зам‑Зам эса Қизил денгиздан 75 км узоқликда жойлашган.
Шундан сўнгра мутахассислар сувни анализ қилиб кўришди. Текширув натижаси шуни кўрсатдики, Зам‑Зам суви таркиби бошқа сувлар таркибидан кўра ажралиб туради. Унда оддий сувга нисбатан кальций ва магний миқдори баландроқ эди. Ҳаж арконларини бажариб чарчаган ҳожилар Зам‑Зам сувини ичиб ўзларини яна куч‑қувватга тўла ҳис қиладилар. Ундан ташқари Зам‑Зам суви таркибида хлоридлар бўлиб, улар микроорганизмларни ривожланишига қарши таъсир кўрсатади. Шундай қилиб Европа лабараториялари тарафидан олиб борилган тадқиқотлар, Зам‑Зам суви ичишга яроқли эканлигини исботлади. Шу кунгача олиб борилган ва олиб борилаётган тадқиқотларнинг барчаси Зам‑Зам сувининг фойдали жиҳатларини яна ва яна кашф қилмоқда. Бу дунёнинг ўзи, инсон бир мўъжиза бўлгани каби, Зам‑Зам булоғи ҳам Аллоҳ таолонинг бир мўъжизаси, инсонлар учун бир неъмати.
|
|
| |
SAKINA | Date: Seshanba, 25-Dek-2012, 13:53 | Message # 41 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Икки иш инсонда давомли бўлмайди: ёшлиги ва қуввати. Икки нарса инсонда ўзгармайди: табиати ва шакли. Икки нарса у билан бирга улғайиб боради: ақли ва амали. Икки нарса борки, у улғайган сайин улар кичиклашиб боради: хофиза(хотира)си ва териси. Икки нарса борки, ундан бирор инсон уялмайди: қорин тўйғазиш ва ҳожатга бориш. Икки нарса борки, ундан ҳар қандай инсон хижолат қилади: ўғрилик ва хиёнат. Икки нарса борки, у ҳар бир инсонга манфаат етказади: гўзал хулқ ва олийжаноблик. Икки нарса борки, у ҳар қандай инсонга зарар етказади: бойлик ва неъмат эгаларига ҳасад ва гина қилиш. Икки нарсанинг ками ҳам, кўпи ҳам зарарлидир: таом ва ичимлик. Икки нарсанинг ортиқчаси зиён, ками яхшидир: одат ва тақлид. Икки нарсанинг зиёдаси яхши, ками зарарли: ибодат ва эҳсон. Икки нарса кишига моддий жиҳатдан зарарли бўлсада одамларга фойдалидир: эзгу амаллар учун мол сарфлаш ва Аллоҳ йўлида ҳаёт сарфлаш. Икки нарса борки, у кишига моддий фойда, яқинларга эса зарар келтиради: касб – кор сирини яшириш ва тажриба муваффақиятини сир сақлаш. Икки нарсани барча одамлар яхши кўради: мол ва жамол. Икки нарсани барча одамлар ёқтирмайди: зулм ва фасод. Икки нарсани ҳамма севади: нафс ва фарзанд. Икки нарсадан барча қўрқади: ўлим ва фақирлик. Одамлар икки нарса ортидан юрадилар: гумон ва хаёл. Барча одамлар икки нарсадан қочадилар: касаллик ва очлик. Икки нарса борки, доимо шундай кўринишни ҳоҳлайдилар: мард ва хурсанд. Барча одамлар икки нарсани эшитмоқни ҳоҳлайдилар: гўзал овоз ва башорат. Ҳамма қўлга киритишни ҳоҳлайдиган икки нарса бор: шон – шуҳрат ва одамлар мақтови.
|
|
| |
SAKINA | Date: Seshanba, 25-Dek-2012, 13:55 | Message # 42 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Қачон сени одамлар ёқимсиз нарсалар билан айбласалар, сен улардан хафа бўлиб, уларга жаҳл қилма! Уларнинг бу қилмишлари учун гина сақлаб юрма! Балки қараб кўр, агар уларнинг сўзи ҳақ бўлса уларни эмас, ўзингни маломат қил! Нима учун ғазабланасан? Агар ўша сўзлар асосссиз бўлса, билгилки бу сенинг эркак эканлигингни синаб кўриш учундир. Яхшилаб ўйлаб кўр, балки ғафлатдан уйғонишнинг ёки яшириниб ётган фазилатларингни изҳор қилиш учун бу бир танбеҳдир. Доимо шуни ёдда тутгил – ки, дурнинг қадри орифлар наздида ҳеч қачон тушган эмас. Ҳақиқатнинг юзи оламлар Роббига асло махфий қолган эмас.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 03-Yan-2013, 02:12 | Message # 43 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Она ҳақида...
1 ёшга кирганингизда у алла айтиб ухлатган. Сиз йиғлагансиз ва инжиқлик қилгансиз. 2 ёшга қадам қўйганингизда у сизни ёнига чақирган, сиз эса қочардингиз. 3 ёшлигингизда ширин-ширин овқатлар билан сизни сийлаган у бўлади, сиз эса таомингизни емай, тўкиб-сочгансиз. 4 ёшингизда у сизнинг қўлингизга қалам ушлатди, сиз эса деворларга чизиб ташлардингиз. 5 ёшингизда у сизни кийдирган, чиройли ва тоза кийимларини чанг-тупроққа белаб, кир қилардингиз. 6 ёшингизда у сизнинг қўлингиздан ушлаб, мактабга етаклаб борди, сизни ўқигингиз келмасди. 10 ёшингизда мактабдан келишингизни интизор бўлиб, йўлингизга кўз тикиб турган удир. Сиз эса эса келардингиз-у, яна кўчага чопқиллаб чиқиб кетардингиз. 15 ёш бўлганингизда у сизга бахт, соғлик ва омадлар тилаб, йиғлаб дуолар қилган. Сиз эса, эвазига совғалар сўрардингиз. 25 ёшингизда энг чиройли орзу-умидлар билан сизни уйлантирди, бироқ сиз хотинингизни олиб, бошқа уйга чиқиб кетдингиз. 35 ёшингизда у сизга насиҳат қилди. Сиз эса, «аралашманг, ўзим биламан» дедингиз. 40 ёшга кирганингизда у хасталанди, лекин у сиз учун ортиқча юкдек кўринди. Вақт оқар сувдек, ҳаёт ўткинчи, умр ғанимат. Бир кун уни тополмай қолишингиз мумкин. Агар онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг...
«Жаннат оналар оёғи остидадир...» Муаллиф: Odinaxon Muhammad Yusuf.
|
|
| |
SAKINA | Date: Chorshanba, 06-Fev-2013, 15:18 | Message # 44 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| 14 - 15 yowli qizaloq
Avtobusda odam unchalik köp emasdi. Bekatda 35 yoshlar atrofidagi bashang kiyingan ayol avtobusga chiqdi. Kun juda issiq, aksiga olib hamma joylar band, aksariyati özi tengi va yowi ulug'lar. Faqat orqaroqdagi örindiqlarning birida 14-15 yow atrofidagi qizcha jimgina köchani tomowa qilib ketardi. Ayol ösha tomonga yurdi. Lekin qizcha joy beriwni hayoliga ham keltirmasdi. Bunga sayin ayol asabiylawar, qizga burgutqaraw qilardi. Qizning e'tiborini tortish u-n yötalib qöydi. Qizcha yowi katta "xola"ga bir qarab qöydiyu yana bamaylixotir ötiraverdi. Ayol kun böyi tik oyoqda charchagandi. Xuddi hammasiga qizcha aybdordek unga jahl b-n qarardi. Xotirjam böliwga urinardi. "Yaxshiyam madaniyatli, tarbiyali ayolman, örnimda bowqasi bölganida bu qizaloqqa ham yaxshigina tarbiya berib qöygan bölardi",- hayolidan ötkazardi ayol. Avtobus juda imillab keyingi bekatga keldi. Yana 5-6 odam chiqqach ayol battar öng'aysizlana bowladi. Nihoyat u qarwisida ötirgan ayollardan biriga qizcha eshitadigan qilib gapirdi: "Biz yowligimizda avtobusga özimizdan kattalar chiqqanida joy berardik. Hozirgi bolalarga hayronman. Masalan manavi qizcha (qöli b-n körsatdi), ota-onasi har kuni nimani örgatadi, bilmadim. Ötiriwini qarang". Qizcha yarq etib ayolga qaradi. Ayol g'olibona nazarda qizchaga qarardi. U haq gapni aytganidan yuzida mamnuniyat sezilardi. Qizcha yerga qarab jim bölib qoldi. Keyingi bekatda avtobus töxtagach 23-24 yowlardagi bir yigit shoshib chiqib qizchaning yoniga keldi. -Akajon,- qizcha köz yoshlarini ortiq tiyolmadi. Akasi uni kötarib oldi. Ular haligi ayolning yonidan ötiwarkan, qizcha halitdan beri ularga ma'noli qarab turgan ayolga dedi: "Qaniydi ota-onam bölsa..." Ayol jim edi. U avtobusdan tuwib qizchani nogironlik aravachasiga ötqazayotgan yigitni kuzatib qoldi. "Uning ota-onasi 3 oy oldin avtohalokatga uchragan, faqat wu qizcha tirik qolgan", kimningdir ovozi ewitildi. Avtobus yurgan vaqtda qizcha ötirgan, böw örindiqqa qarab qolgan ayolning közlarida yosh tinmasdi...
|
|
| |
SAKINA | Date: Dushanba, 11-Fev-2013, 15:06 | Message # 45 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| KELINCHAK
— Qizni olib dugonasi shoshmay tursin, yor-yoray, shoshmay tursin... — Kuyov keldi, kuyov keldi! Doira chalib “Yor-yor” aytayotgan qizning qo'shig'i chala qoldi. Qizlar qiy-chuv qilishib, o'zlarini eshikka urishdi. Hammalari kuyovni ko'rishga oshiqdilar. — Vuy-y... — Bo'yining uzunligini... — Kostyumining chiroyliligini... — Bo'yinbog'iga qara! — Kiroyi kuyoving bo'lsa shunday bo'lsa-da... — Bo'ldi qilinglar, uyalmaysizlarmi? — dedi doira chalgan qiz. — Oysha eshitsa nima deydi? Qizlar kelgan kuyov dugonalarining qallig'i ekanligi endi eslariga tushgandek xijolat bo'lib lab tishlashdi va chetga chiqib, kuyov va uning ikki navkarini to'rga, chimildiq tomonga o'tkazib yuborishdi. Kuyovnavkarlar birpasdan so'ng kuyovning bir o'zini chimildiqda qoldirib, momolar tutgan tovoqqa ataganlarini tashlab, chiqib ketdilar. — Hay, qaqajonlar, kuyov hammangning hushingni oldimi, deyman? — dedi momo qizlarga. — Borib kelinposhshani olib kelmaysizlarmi? — Voy, esimiz qursin! — qizlar shovqin bilan Oysha “berkitilgan” uyga, uning sirdoshi Fotimanikiga yugurishdi. — Jim! — lablariga barmoq bosdi Fotima to'polon bilan kirib borgan qizlarga. — Oysha namoz o'qiyapti. — Qanaqa namoz? — hayron bo'ldi qizlar. — Shu bugun-a? — Qanaqa namoz bo'lardi, Shom namozini o'qiyapti, — dedi Fotima. — Xalaqit bermay turinglar! Qizlar jim bo'lishdi. Hammalari oyoq uchida dahlizga kirishib, ochiq turgan eshikdan ichkarida namoz o'qiyotgan dugonalarini havas va hayrat bilan kuzatishdi. — Oysha namoz o'qishini bilmas ekanmiz, — pichirladi bir qiz. — Voy, kiyimlarining yarashganini qaranglar! — dedi boshqasi. Uy to'rida o'zi tikkan joynamoz ustida namoz o'qiyotgan Oyshaga adras kuylagu lozimi, baxmal kamzuli, iyagi ostidan tang'ib olgan oppoq harir ro'moli haqiqatdan yarashib turar, bu liboslar uni yanada jozibali ko'rsatar edi. — Ana shu kiyimlarida ketmoqchi kuyovnikiga, bunisiga nima deysizlar? — pichirladi Fotima. — Yo'g'-e! — qizlar hayrat bilan Fotimaga tikilishdi. — Ha, bu uning qat'iy qarori, nikoh kuylagi olib kelgani ham yo'q. “Unaqa kuylakni ikki dunyoda ham kiymayman”, dedi, — pichirladi Fotima. — Jim, namoziga xalaqit bermaylik! Oyshaning pichirlab oyat o'qishlari, o'ta malohat bilan ohista ruku' va sajdalarga borishlari qizlarni sehrlab qo'ydi. — Fa bi ayyi alai robbikumaa tu kazzibaan...* ***
Kelinni kutib anchagina muddat yolg'iz qolgan kuyovning na kelindan, na uning dugonalaridan darak bo'lavermagach, toqati toq bo'ldi. — Men endi shundoq turaveramanmi, aytilmagan gadoyga o'xshab? — dedi u ovozini ko'tarib chimildiq ortidagilarga qarab. — Buncha betoqatsiz, kuyov, — dedi bir ayol kulib. — Chidaysiz-da, endi, aylanay. Qiz bolaning nozi bo'ladi. Pardoz-andozi bo'ladi. Besabr bo'lmang, o'rgulay! To'lqin yana “bir soat” kutdi. Kelindan darak bo'lmadi. — Hoy, biror tirik jon bormi? Bu erga nimaga keldik o'zi? — dedi yana To'lqin. — Kelin kelmaydigan bo'lsa jo'ralarimni chaqiringlar, “Durak” o'ynab turaylik! — Men shashka o'ynashni bilaman, o'ynaysizmi? — dedi boyagi ayol. — Erim bilan o'ynab turamiz, yutqizgan o'ptiradi. Ayollar gurillab kulib yuborishdi. To'lqin jahl qilib chimildiqni surib tashladi va tashqariga chiqib ketdi. — Qani, kelinposhsha qaerda? — dedi u unga peshvoz chiqqan jo'ralariga tishlari orasidan so'zlanib. — Og'irroq bo'l, og'irroq, — dedi bilagidan mahkam siqib ushlab, uni chetroqqa tortgan tog'asi Ibrohim aka. — Senga Xudo beribdi, jiyan. Kelin namozxon ekan, qo'shnining uyida namoz o'qiyapti ekan. To'lqin tog'asiga biroz hayron bo'lib qarab turdi-yu, tog'asi ko'rsatgan uyga qarab yurdi. “Biror ishkal qilmasin”, degan tog'asi ham unga qo'shildi. — “Soliha xotin diningizning yarmi, qolgan yarmiga o'zingiz harakat qiling”, deganlar Payg'ambarimiz alayhissalom, — dedi Ibrohim aka jiyanining yonida borarkan. — Kelin tanlashda adashmabsan, jiyan, endi bu yog'iga shu kelinga munosib bo'l! — Men nima qilishim kerak ekan? — dedi To'lqin tog'asiga ajablanib qarab. — Namozni o'rganib olishing kerak, jiyan. Kelin namozxon ekan, uyingga borgandan keyin namoz payti kirganda u joynamozga o'tsa-yu, sen bir chetda burgutga o'xshab hurpayib o'tirsang yarashmaydi-da, jiyan. Bitta gapni aytaymi? Aslida nikoh musulmon odamga buyurilgan, nikoh iymonli kishilar o'rtasida o'qiladi. — Yo'g'-e, — ishonqiramadi To'lqin. — Menga nikoh o'qilmaydimi? — Senga o'qilaveradi, sendan boshqalarga ham o'qilaveradi, jiyan, boshqa ilojimiz yo'q. Benikoh er-xotin bo'lishmasin, haromi bolalar ko'payib ketmasin, deb mullalar nikoh o'qiyverishadi, ammo bu nikoh Alloh taoloning dargohida qabul bo'ladimi yo'qmi hech kim bilmaydi, jiyanim. Oysha bor uyga kirib kelishdi. Qizlar jim-jimgina o'zlarini chetga olishdi. To'lqin Oysha namoz o'qiyotgan uyga kirdi-yu, Oyshaning ovoz chiqarib duo qilayotganini ko'rib to'xtadi. Tog'asi darhol o'tirib duoga qo'l ochganini ko'rib, ohista gilamga cho'kkalladi. — Parvardigorim, O'zingdan o'zga mehribonim yo'q, O'zingdan so'rayman, men bugun kelin bo'lib borayotgan xonadonni xayrli, barakotli qilgin! — duo qilardi ko'zida yosh bilan Oysha. — Men ularni yaxshi bilmayman, ammo qaynotamning ham, qaynonamning ham, Sen menga munosib ko'rgan jufti halolimning ham iymon-e'tiqodli, insofli kishilar bo'lishidan umidvorman. “Har biringizga niyatingizga yarasha jufti halolni beraman”, deb va'da qilgansan, va'dasiga vafodor Zotsan, menga munosib ko'rganing jufti halolimni ham iymonli, taqvodor, parhezgar qilgin! Orzu qilganimday xoja berib, undan orzu qilganimday farzandlar bergin, toki ular Senga, dinimizga xizmat qilsin! Imom Buxoriyday, Imom Termiziyday, Hazrat Navoiyday, Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusufday farzandlarni bergin! Ana shunday farzandlarga ona bo'lishimni nasib qil! Jufti halolimning ham ana shunday farzandlarga ota bo'lishini nasib qil! Boshqasiga rozi emasman, Allohim! Qalbida ana shunday niyatlari bo'lmagan erga duchor qilganingdan ko'ra chimildiqqa etmay jonimni ol! To'lqinning a'zoyi badani jimirlab ketdi. Ikki qo'lining bilaklaridan chumolilar galasi yurib o'tgandek bo'ldi. Qalbidan o'tgan fikrlardan miyasi qizib ketdi. To'lqin shartta o'rnidan turib, tashqariga yo'l oldi. To'lqin to'y bo'layotgan uyga qayrilmay mashinalar turgan erga bordi. Uni ko'rib, nima bo'ldi ekan deb, yoniga kelgan yigitlarga buyurdi: — Akromni chaqiringlar! “Mersedes”ning egasi bo'lgan To'lqinning o'rtog'i Akrom kelib so'radi: — Tinchlikmi kuyov bola, biror joyga borib keladigan bo'lib qoldikmi? — Moshinangni yurgiz! — Xo'p, o'rtoq, do'g'lamasdan gapirsang ham yurgizaman! — Kechir, do'stim, xayolim o'zimdamas, — dedi To'lqin. To'lqinning mashinaga o'tirib ketayotganini ko'rib, uning ortidan etib kelgan Ibrohim aka so'radi: — Nima bo'ldi, jiyan, to'yxonadagilarga nima deyin? — Tog'a, hammalaridan kechirim so'rab qo'ying! Men sal shoshilgan ekanman. Men... mening bu turishimda to'y bo'lmas ekan, tog'a. Men... men hali to'yga tayyor emas ekanman, — dedi To'lqin va mashina yurib ketar ekan, oynadan bosh chiqarib dedi: — To'y kunini boshqatdan belgilaymiz, tog'a, keliningizga aytib qo'ying!
|
|
| |
SAKINA | Date: Dushanba, 11-Fev-2013, 15:35 | Message # 46 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Ikki do'st
Bir bola do'stiga bir qizni sevib qolganini va unga uylanmoqchi ekanini aytibdi.Lekin do'sti u qiz bilan bir birini sevivishni, ahtu paymon qilishganini aytibdi. Buni ko'tarolmay yigit bor budini ichib tugatibdi va do'sti yoniga ish so'rab boribdi. Lekin do'sti unga ish bera olmasligini aytib ortiga qaytaribdi. Yigit ko'chada yurib tilamchiga aylanibdi. Bir kuni yigitni oldiga bir kishi kelibdi va unga ish yana mol mulkini yarimini beribdi. Endi u boy. Yana birkuni uni oldiga bir ayol kelib uni ishlarini qilar ekan. u yigitni bir oqila qizga uylantiribdi.kunlarning birida ikki do'st ziyofatda uchrashib qolishibdi.Yigit qadaq so'zi aytishga turib shunday debdi. -Meni bir do'stim boridi.Unga men uylanaman desam u qizga men uylanaman deb aldadi. Ish so'rab borganimda ish bolsaham menga ish bermadi.Deb u yerdan chiqib ketibdi. Undan keyin do'sti o'rnidan turib. -Meniham bir do'stim bor edi u bir qizga uylanaman deganida unga men uylanaman deb aldadim chunki u qiz yengiltak edi. Keyin meni oldimga ish so'rab kelganida men unga ish bermadim chunki men o'z do'stimni qo'limda ishlashini xoxlamadim lekin uning yoniga dadamni jo'natib unga ish bilan boyligimni yarmini berdim. Keyin esa uning yoniga onamni jo'natdim va unga o'z singlimni turmushga berdim debdi...........!
|
|
| |
SAKINA | Date: Seshanba, 12-Fev-2013, 14:34 | Message # 47 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Yaxshilik yerda qolmas
Qadim zamonda bir bechora kambag'al yetim yigit bo'lgan ekan, u juda ochiq ko'ngil, mehnatsevar, hammaga qo'ldan kelgancha yordam berarkan. U juda ko'p mehnat qilar ekan lekin shuncha mehnati evaziga topgan puli atiga 2 ta nonga yetarkan. U bitta nonni o'zi yer 2-sini esa baliqlar yesin deb daryoga oqizar ekan. Kunlarning birida mamlakat podshosining qizi o'z soqchilari bilan sayrga chiqibdi sayr qilib yurishganda qaroqchilarga duch kelib qolishibdi malikaning hamma soqchilari halok bo'libdi, malika esa bir amalllab qochib jon saqlab qolibdi. Qochib qochib, Daryo bo'yiga yetganda xushidan ketib yiqilibdi. Kambag'al yigit esa har kungiday ishlab topgan puliga 2 ta non olib birini o'zi ikkinchisini daryoga oqizardi. Malika xushiga kelib ko'zini ochadi va o'rnidan turishga harakat qiladi ammo tura olmaydi chunki oyog'i yaralangandi. Qorni ochgan nima qilishini bilmay yig'lab turgan paytda yoniga bitta non oqib keladi va hursand bo'lib nonni yeb qornini to'yg'izadi. Bu paytda podsho qizini qidiruvga beradi ammo malikadan darak bo'lmaydi, shu zaylda oradan 40 kun vaqt o'tadi, shuncha vaqt ichida malika kambag'al yigit baliqlarga oqizgan nonini yeb jon sablab qoladi. 41 kun podshoni askarlari malikani topib saroyga olib kelishadi, podsho juda hursand bo'lib qizidan shuncha kun qanday jon saqlab qolganini so'raydi. Shunda malika menga 40 kun davomida kimdir har kuni bittadan non yetkazib turdi deb bo'lgan voqeani aytib beradi. Keyin podsho bu nonlarni kim oqizganini bilish uchun o'sha insonni topishga farmon beradi va kambag'al yigitni saroyga olib kelishadi. Keyin esa uni qilgan yaxshiligi evaziga mukofot sifatida malikani unda turmushga beradi va qirolikni podshosi qilib tayinlaydi. Xulosa; yaxshilik yerda qolmas. Azizlar qo'limizdan kelgancha yaxshilik qilaylik, zero yaxshilik yerda qolmas qachondir albatta qaytadi...
|
|
| |
SAKINA | Date: Payshanba, 14-Fev-2013, 09:33 | Message # 48 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| BIR KUNDA UCH MARTA HOSIL BERGAN DARAXT Anushervon bir kuni ov bahonasida aylanib yurar ekan, yong'oq ekayotgan keksa bir cholni ko'rib qolibdi. — Hoy, otaxon, nima qilayapsiz? — degan ekan, chol: — Yong'oq ekayapman, — deb javob beribdi. — Yong'oq kech hosilga kiradi. Shunday ekan, u qachon voyaga yetadi-yu, siz qachon uning mevasidan bahramand bo'lasiz? — Men bu daraxtlarni o'zim uchun emas, orqamda qolayotganlar uchun ekayapman. Chunki boshqalar ekkanini biz yeganimiz kabi, biz ekkan daraxtdan ham boshqalar bahramand bo'lishadi. Cholning javobidan nihoyatda ta'sirlangan Anushervon unga ming tanga in'om qilibdi. — Siz menga mehnatingning samarasini ko'rasanmi-yo'qmi degan edingiz, — debdi shunda qariya lutf qilib. — Ko'rib turganingiz kabi, hech kimning daraxti menikichalik tez hosil bermagan. Anushervon uning topqirligidan xursand boiib, yana ming tanga beribdi. — Boshqalaming daraxti bir yilda bir marta hosil bersa, podshohi olamning nazari sharofati bilan mening daraxtim ikki marta hosil berdi, — debdi bunga javoban chol. Cholning donoligiga qoyil qolgan Anushervon yana ming tanga ehson qilibdi.
|
|
| |
SAKINA | Date: Payshanba, 14-Fev-2013, 09:34 | Message # 49 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| TIL VA YURAK Luqmoni hakimni bir kishi sotib olib, dargohida xizmat qildirardi va undagi ilm-u hikmatni gohi-gohida sinab ko'rardi. Bir kuni imtihon tarzida buyurdi: — Ey Luqmon, menga bir qo'yni so'yib, eng yaxshi a'zosini olib kelgin. — Bosh ustiga, — dedi Luqmon va qo'yni so'yib, tili bilan yuragini xojasiga eltdi. Ancha muddat o'tgandan keyin xoja uni yana chaqirib, dedi: — Ey Luqmon, bir qo'yni so'yginda, menga uning eng yomon a'zosini olib kelgin. Luqmon qo'yni so'yib, yana tili bilan yuragini ko'tarib keldi. Xoja dedi: — Nega qo'yning eng yaxshi a'zosini so'rasam ham, eng yomonini so'rasam ham til va yurakni ko'tarib kelding? Luqmon dedi: — Ey xoja, agar pok bo'lsa, hech narsa til va yurakdan yaxshi emas. Agar nopok bo'lsa, hech narsa ulardan yomonroq emas.
|
|
| |
SAKINA | Date: Payshanba, 28-Mar-2013, 12:43 | Message # 50 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Uyga qaytganimda ayolim kechki ovqatga dasturxon tuzayotgan ekan. Uni qo`lidan tutib yonimga o`tkazdim va jiddiy gapim borligini aytdim. U jim o`tirib meni tinglardi. Imkon qadar ko`zlariga qarab gapirishga urinardim, biroq ulardagi o`g`riq meni sozlashimni qiyinlashtirardi. Nafasimni jamlab keyingi kunlarda ichimda o`ylab yurganimni shart aytdim qo`ydim: “Sen bilan ajrashmoqchiman”.. Uni bu so`zlarim hayratga solmadi va u sokinlik bilan “Nega?” deb sababini so`radi. Javobdan o`zimni olib qochdim, unga bu harakatim yoqmadi. Nima deb aytishim kerak edi? Hotinimni sevmay qo`ganimga ancha bo`lgan, hozir ko`nglim butkul Dilraboga tegishli. Ertasi kuni ishdan qaytganimda hotinim nimalarnidir yozib o`tirgan edi. Indamay kirib yotdim, Dilrabo bilan o`tgan kunim ta`surotlarini o`ylab shirin uyquga ketibman. Ertalab ayolim qo`limga bir parcha qog`oz tutkazdi. Unda bir shart yozilgan edi. U men bilan ajrashishga qarshilik qilmasligini va buning evaziga mendan biroy muddat so`ragan edi. Shu bir oyni baxtli oiladek o`tkazishimizni iltimos qildi. Sababini oddiygina tushuntirdi. Yaqinda o`g`ilchamiz maktabga borishi kerak edi va yomon ta`surotlar bilan o`qishni boshlamasligini hohlardi. Men rozi bo`ldim. Uning yana bir kichkinagina sharti bor edi. Turmushimizning ilk oyidek uni har tongda uy ichidan qo`llarimda ko`tarib eshik oldigacha olib chiqishimni so`radi. Ayolim ajrashish oldidan aqldan ozibdi degan hayol keldiyu indamadim, shu bilan qutulsam mayli. Ayolimga nisbatan hohish istagim ham yo`q edi, meni yana o`ziga isitib oladi desam. Begonani ko`targandek ko`tarib yurarman bir oy. Birinchi kun g`alati o`tdi. O`g`lim bizni ko`rib qiyqirib yubordi: “Ada nega oyimni ko`tarib oldiz?”. Hotinim ajrashish haqida zinhor gapirmasligimni iltimos qilganligi uchun men jilmayib qo`ya qoldim va kocha eshigigacha ko`tarib bordim. U ishga ketdi… Har tong shunday o`ta boshladi. Har safar ayolimni qo`limga olarkanman qandaydir iliqlik paydo bo`layotgandek tuyulardi. Men o`zimni ishontirardim boshqasini sevaman deb. Dilraboni oldiga oshiqardim. Bir oy bo`lishiga ikki kun qolganda hotinim qandaydir yengillik bilan qo`llarimga o`zini topshirdi. Qo`llari bilan bo`ynimdan quchib boshini elkamga qo`ydi. Orqadan bizni kuzatayotgan o`g`limizni chaqirib yuzidan o`pdi. Biz haqiqatda baxtli oiladek edik. Men har kungidan ham mahkam ko`tarib olgandim ayolimni. Huddi nikoh kunimizdek… Ishxonamga uchib kirdim. Hoziroq borib hammasini hal qilaman. Qarshimdan chiqqan Dilraboga borini aytdim: “Men seni sevmayman. Hotinim bilan ajrashmayman”. Unin javobi yuzimga tushgan tarsaki edi. Yig`lab honasiga qulflanib oldi. Men esa yugurib ko`chaga chiqdim va toza havodan to`yib nafas ola boshladim. Go`yoki sevib qolgan o`spirindek. Yo`l- yo`lakay bitta tort va katta guldasta oldim. Ayolim sevadigan gullardan. Ayolimdam minnatdor edim meni yana oilasiga qaytara olganiga. Urish-janjalsiz chiroyli yechim topganiga. Men uni butun umr qo`limda ko`tarib yurishimga arziydi. Yotoqxonamizga qayta tug`ilgan sevgi qanotlarida uchib kirdim. Ayolim meni kutmabdi… Ishdan qaytgunimcha joni uzilgan ekan. Men ko`zi ko`r shuncha oydan beri oilamdan uzoqlashib ayolim rak kasaliga duchor bo`lganini sezmabman ham. U ham befarq eriga dardini aytgisi kelmagan. Uning so`nggi iltimosining maqsadi esa: farzandimiz ko`z oldida men o`z ayolini va oilasini tashlab ketgan odam sifatida emas, balki sevuvchi er va ota sifatida qolishimni istagan ekan, hattoki ketayotganida ham yaqinlari uchun harakat qilibdi… Hayotda pul yig`ish, mashina va uy olish g`amida yuramiz, biroq bu tashvishlar deb yaqinlarimiz bilan munosabatlarni unutmasligimiz kerak. Hech kim abadiy emas, kim oldin, kim keyin ketadi. Armonda Qolmaylik azizlar..
|
|
| |
SAKINA | Date: Payshanba, 28-Mar-2013, 13:39 | Message # 51 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Туғилмаган гўдакнинг кундалиги
5 октябр. Бугун менинг ҳаётим бошланди, лекин бу ҳақда ота-онам ҳали билишмайди. Мен қизалоқман. Ҳали кўрасиз, сочларим қўнғироқ, қош-кўзларим қоп-қора, чиройли қиз бўламан! Тақдирим қандай бўлишини ҳали билмайман, лекин гулларни жуда яхши кўришимни хозирданоқ биламан!
19 октябр. Баъзилар мени ҳали одам эмас, деб ҳисоблашади. Лекин улар адашади, мен ИНСОНман! Масалан, майдагина ушоқ ҳам нон ҳисобланади-ку! Онам бор экан, мен ҳам борман!
23 октябр. Мен аллақачон оғзимни оча оламан. Лекин ўйлаб ҳайрон қоламан: яна бир йилдан кейин кулиш ва гапиришни ўрганар эканман. Майли, кутаман. Лекин аниқ биламан, биринчи сўзим ОНА бўлса керак!
25 октябр. Бугун юрагим ура бошлади.
2 октябр. Кундан кун ўсяпман. Қўлчаларим ва оёқчаларим шаклга киряпти.
12 октябр. Бармоқчаларим шаклланяпти! Кулгили... улар шунақанги кичкинаки... ҳали бу бармоқларим билан онамнинг сочларини силайман, турмаклаб қўяман.
20 ноябр. Ниҳоят, бугун шифокор онамга юраги остида мен яшаётганимни айтди. Онам жуда хурсанд бўлса керак!!! Буни ўйлаб, ўзим ҳам қувониб кетяпман!!!
23 ноябр. Отам ва онам менга қандай исм қўйиш ҳақида бош қотираётгандир?!
10 декабр. Сочларим ўсяпти. Улар қоп-қора, майин, ялтираб туради.
13 декабр. Бироз кўрадиган бўлганман. Онам мени дунёга келтирганларида кўзларим қуёш нури ва ранглар жилосига тўлади!
24 декабр. Қизиқ, онам юрагимнинг сокингина уришини эшитаётганмикин? У жуда бир маромда уради. Лекин онажон, хавотирланманг, ҳали сизнинг соғлом, чиройли қизингиз бўламан!
25 декабр. Жуда хавотирдаман. Онам мендан қутулишини айтди. Тинмай ялинаман, кошки эшитса... Онажон, яшашимга имкон беринг... Сиз менинг яккаю ягона онамсиз. Мен сизни яралганимда бери жуда яхши кўраман, ахир вужудингизда яшайман! Томирларимизда бир хил қон уфуряпти. Мен юрагингизнинг ҳар бир зарбини эшитаман. Қувонсангиз севинаман, хафа бўлсангиз, қайғуга тушаман. Ҳар бир дардингизни, қўрқувингизни ҳис қиламан. Азобларингиз менга жуда таъсир қилади... Мени карьерамга ва эркинлигимга халақит беради, деб ўйлайсиз ва шунинг учун ҳам мендан тезроқ қутулишни хоҳлайсиз. Ахир мен ҳам тирик жонман! Шифокорлардан илтимос қилинг, УЗИ аппаратини ёқишсин ва сиз менга биргина боқинг. Мендан бошқа ҳеч кимга қулоқ солманг, илтимос... Шифокорлар ҳам Худомас, улар мендан қутулганингиздан кейин ҳаётингиз қандай кечишини билишмайди. Мен эса гарчи ҳали туғилмаган бўлсам ҳам кейин ўзингиз кутганчалик яхши бўлмаслигини ҳис қиламан. Ҳеч бўлмаса, виждонингиз сизга тинчлик бермайди. Сизни шунинг учун ҳам аяшга уриняпман. Баҳонада ўз ҳаётимни ҳам сақлаб қолармидим...
Мени боқишга шароит йўқ, дейсиз. Сизни тушунаман, лекин сўз бераманки, сиздан кўп нарса талаб қилмайман. Билсангиз керак, менга ўхшаганларга ёрдам берадиган ташкилотлар бор. Ҳеч бўлмаса, ўша ерга топширарсиз... ёки тирноққа зорлар бор, эҳтимол улар мени қабул қилишар... ҳаммасига розиман, фақат мени ўлдирманг! Мен яшашим керак! Сиз билан бўлмаса ҳам сиз учун яшашим керак...
Худо кўрсатмасину, ёлғизланиб қолсангиз ёки ҳаётда қийналсангиз, мен сизни албатта топаман, сизга ғамхўрлик қиламан. Фақат гапларимга қулоқ солинг, илтимос... биламан, мени ҳали кутмагандингиз. Лекин Худойим менга сиздек она берди! Мен эса сизни жуда яхши кўриб қолдим. Ахир инсоннинг онаси ягона бўлади! Яшашимга имкон беринг, онажон...бундан ҳеч қачон афсусланмайсиз!..
28 декабр. Бугун онам мендан воз кечди…
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 03-Apr-2013, 00:38 | Message # 52 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи васаллам: " Хасталирингизни садака килишлик билан даволанглар" дедилар. Сизларга булиб утган бир вокеа "КЕКСА АЁЛ ВА БОКИРА КИЗ" хакида хикоя киламиз. Бу кекса аёл хозирги кунда Саудия Арабистонида хаёт кечирмокда. Унинг икки буйраги ишдан чикиб хасталанган аёл эди. Бу аёлнинг итоаткор, мехрибон фарзандлари унга бокира кизнинг икки буйрагини сотиб олишликга келишди, бу киз факир, камбагал булиб пулга эхтиёжи бор эди ва буйракларини сотишга мажбур булди. Бокира киз эрталабги операцияга таёргарлик килиниши учун кечкурун касалхонага олиб келинди ва аёл билан бир палатага жойлаштирилди. Киз бомдод намозигача Аллохга куз ёши билан ибодат килиб дуо килиб чикди. Кекса аёл уйгониб караса тепасида ёшгина бокира киз йиглаб дуо килаётганини курди ва : <<Нега йиглаяапсан кизим >> деб суради. Киз:<<Мухтожлигимдан жисмимдаги буйракларимни сотаётганимга ачиниб йиглаяпман>> деб жавоб берди. бу мехрибон онахон угилларидан бирига телефон килиб тезда етиб келишини айтди. Итоаткор фарзанд бомдод намози тугаши биланок етиб келди. Онахон углига:<< Бу кизга вадалашган пулни бердингизларми>> деди. Угли:<< Йук онажон, операциядан сунг беришликга келишган эдик>> деб жавоб берди. Онахон:<< Аллохга касамки пулини хозир берасан>> деди. Угли эса:<< Ойижон операциядан кейин беришликга келишгандикку>> деди. Она<< Аллохга касамки хозир бермасанг рози эмасман>> деди. Угли ака укаларига телефон килиб пулни олиб келишларини айтди. Ва уттиз минг риёл олиб келинди ва мархамат синглим олинг деб, кизга берди. Шунда онахон:<< Кизим бу пулни олиб уйинга бор ва эхтиёжинга ишлатгин>> деди. Махзунлик куз ёшлари шу ондан бошлаб хурсандчилик куз ёшларига айланди. Мехрибон она углига:<< Юр углим кетамиз. Доктор айтганидек, хар икки кунда буйракни ювдириб турамиз. Аллох таоло биз билан, бизни ташлаб куймайди>> деди. Кекса аёл буйрагини ювдириш учун бир кун келди, сунгра икки кундан кейин яна келди, шу вактда иккала буйраги ишалаётгани хакида хурсандчилик хабари берилди. Денгизни иккига булиб Мусо алайхиссаломга йул очиб берган Аллохга касамки, бу аёл хозирги вактда Роббиси тарафидан ризклантирилиб, сог-саломат хаёт кечирмокда. Лаа илаха илла Аллох, бунданда буюкрок нарса бормикин. Бир тажриба килиб куринглар:<< Бас ким зарра мисколчалик яхшилик килса, ушани куради....>>
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 04-Apr-2013, 13:52 | Message # 53 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Келин гиёҳванд эрини 4 ой ертўлага қамаб тузатди Ҳаётий воқеа. — Келин бўлганимда 17 ёшда эдим. Тикувчиликни ўргатаётган устозимнинг ўғлига турмушга чиққанман. "Одамнинг оласи ичида бўлади”, деб бекорга айтишмас экан. Бир неча йил менга хушмуомалалик билан устозлик қилган аёл, унга келин бўлганимдан сўнг қаҳри қаттиқ, бераҳм, золим қайнонага айланди. Турмуш ўртоғим яхши жойда ишларди, топиш-тутиши ҳам ёмон эмасди. Бир-биримизни жуда яхши тушунардик, севар эдик. Ҳар бир куним турмуш ўртоғимнинг ишдан келишларини кутиш билан ўтарди. Бир йил ўтиб, қиз фарзанд кўрдик. Бахтим тўкис бўлаяпти, деб ўйлардим... Кутилмаганда турмуш ўртоғимнинг ишлари орқага кета бошлади. Бу ёқда қайнонамнинг ҳар ишимдан айб топишлари, аразлари. Рўзғорда етишмовчилик бошланди. Бу ҳам етмагандек эримнинг тез-тез тоби қочадиган бўлди. ...Кечки соат бир яримлар чамаси. Зинапояда Жавоҳир акани кутиб ўтирар эканман, дабдурустдан эшик қаттиқ тақиллади. Очсам у киши ерда ётибди. Базўр уйга олиб кирдим. Ётқизиб, кийимларини алмаштирар эканман, билакларидаги кўкимтир изларга кўзим тушди. Даҳшатдан дағ-дағ титрардим... Шу вақт Жавоҳир акам дивандан йиқилиб тушди. Кўзларининг ҳар томонга кетаётганини кўриб яна ҳам қўрқиб кетдим. Нима қилишни билмай, қайнонамни чақирдим, "Тез ёрдам”ни ҳам. Бир зумда "Тез ёрдам” ходимлари етиб келишди. Улар Жавоҳир акамни зудлик билан шифохонага олиб кетиш кераклигини айтишди, кўнмадим. Чунки турмуш ўртоғимни наркологик диспансерга олиб кетишларини мумкин эди. Шу зайлда яна кунлар ўтди. Икки ой деганда Жавоҳир акам уйдаги барча буюмларни сотди, ҳатто тилла тақинчоқларим ҳам қолмади. Олиб кетманг десам, мени урадиган, оғзига келган сўз билан ҳақорат қиладиган бўлди. Қизимнинг бу воқеаларга гувоҳ бўлаётганидан хавотирланардим, шу билан бирга яқин орада фарзандли бўлишни ҳам истамасдим. Аммо менинг айтганим бўлмади, ҳомиладор бўлдим. Эримнинг ҳолатини билганлар, шунингдек қайнонам ҳам ҳомилани олдириб ташлашим кераклигини уқтиришарди. Эзилдим. Эрталаб қизимни боғчага ташладим-у, оёқларим бошлаган томонга кетавердим. Узоқда кўринган бир оқар сувнинг ёнига бориб, уйдан бош олиб кетсаммикан, деб ўйладим. Чеккароқдаги ўриндиққа ўтирар эканман, ўтган кунларни ёдга олдим. Тўйимиз, қизимнинг туғилиши, бахтли, фарахбахш кунларимиздан кейинги даҳшатли, қўрқинчли, алам ва изтиробли кунларнинг юрак- юрагимга ботиб кетган тиғларидан адо бўлаёздим. Аммо ота-онам, қизим, қорнимдаги фарзандим ҳақида ўйлар эканман, менсиз уларнинг қай ҳолатга тушишларини кўз олдимга келтирдим. Шунда онамнинг бир гаплари ёдимга тушди. "Инсон йиқилса ҳам куч топиб ўрнидан туриши керак, тура олдими, яна юриб кетишга ҳаракат қилиши лозим”... "Агар уйдан кетсам, турмушим бузилади. Жавоҳир акам бу аҳволда ҳеч қачон аввалги ҳолатига қайтмайди. Қайнонамнинг кўз ўнгида ҳам эпсиз, бемеҳр, вафосиз келин, аёл бўлиб кўринаман, ота- онамнинг ёнига борсам, яқинларимнинг боши эгилади, фарзандим отасиз ўсади. Қорнимдаги ҳомилани олдириб ташласам, кейин ҳеч қачон ўзимни кечира олмайман. Мабодо у соғлом бўлмаса-чи?” Хуллас, минг бир иқрор ва қарорлардан сўнг, ҳомиламни олдирмасликка, шунингдек турмуш ўртоғимнинг кеч бўлмасидан тузалишига ёрдам беришга аҳд қилдим. Уйга борсам турмуш ўртоғим уйда, қайнонам эса йиғлаяпти. Билсам, Жавоҳир акам уйдаги телевизорни ҳам сотибди. Уйдаги темир каравотни судрай-судрай ертўлага олиб тушдим. Ертўланинг калитини топиб чўнтагимга солдим-да, дордаги арқонни йиғиштириб олдим. Қизимни қайнонамнинг уйига ётқизар эканман, эримнинг келишини кутдим. Бир вақт очиқ эшикдан эрим кириб келди. — Кет уйдан, боланиям опкет, мен тамом бўлган одамман, бир нарса қилиб қўяман, кет.... Кўзларимда ёш билан ўзини базўр тутиб турган эримни ертўлага олиб кириб тайёр каравотга ётқиздим. Қўл- оёқларини каравотнинг тўрт томонига боғлар эканман, ҳали унинг ва ўзимнинг нималарга сабр қилишимиз кераклигини ўйлаб дод дегим келди. Эрталаб боғчадан қайтсам, уйни бошига кўтариб Жавоҳир акам бақиряпти. Унинг олдига на мен ва на қайнонам кира олдик. Кичик деразадан қарасам, қўллари ва оёқларидаги арқон ечилган. Пайтини пойлаб эшикнинг тагига овқат, чой қўяман-у, яна қулфлайман. Ҳар куни бир неча марта додлайди, бақиради, эшикни очишимни талаб қилади. Яхшиямки ертўла. Шу зайлда икки ярим ой ўтди. Бир куни эшикнинг олдига келсам турмуш ўртоғим уйғоқ экан. Овқатни қандай қилиб қўйишни ўйлаб қолдим. — Эшикни очиб овқатни қўй- да, яна ёпиб кетавер, — деди у киши. Жон ҳолатда деразадан қарадим. — Мен одам бўламан, чидайман, мени мана шу заҳарга ўргатганларга минг лаънат, дўст эмас экан улар, сени неча марта урдим... Қулфла, кет, кет... — у йиғларди. Орадан яна бир ой ўтди. Қайнонам уй юмушларига ёрдам берар, қизга ҳам қарарди. Ҳомилам ҳам 6 ойлик бўлиб қолди. Ниҳоят, салкам тўрт ойдан сўнг озодликка чиқаётган маҳбус сингари турмуш ўртоғим ташқарига чиқаришимизни сўради. — Энди бу ишни қайтиб қилмасликка ҳаракат қиламан, илтимос эшикни оч... Кўзларимни чирт юмиб ертўла эшигини очдим. Соч-соқоли анчагина ўсиб кетган эрим эшикдан чиқиб келар экан, қўрқдим. Аммо шукрки, мен қўрққан ҳолат юз бермади. Жавоҳир акам аста-секин ўша аввалги, соғлом турмуш тарзига қайта бошлади. Бир неча ойдан кейин ўғлимиз туғилди. Бу жирканч ва қўрқинчли хасталикнинг устидан ғолиб чиққанимиз учун турмуш ўртоғим унга Ғолиб деб исм қўйди. Ҳозирда қайнонам билан муносабатларимиз яхши. Гоҳида, мен сизни билмаган эканман, кўзларим кўр бўлган экан, сиздек қизни келин қилганимдан хурсандман, дейди. Баъзида атрофимдагилардан, эринг вақтинча тузалган, одатда бу йўлга кирганларнинг кўпчилиги қайтмайди, деган гапни эшитаман. Аммо ҳар куни Яратгандан шу хасталикдан қутулишдек бахтга муяссар қилгани учун шукрона айтаман, шу билан бирга қайтиб бу йўлга кирмаслигини сўрайман.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 22-Apr-2013, 14:30 | Message # 54 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Бир одам уйининг ер тўласида устачилик қиларди. Эшик ромда ундан ўтадиган уста йўқ. Уста бир кун хар доимгидай ишини қилаётганда чироқ ўчди. Бир қанча муддат кутти аммо чироқ ёнмади, аксига олгандай шу куни битириши керак бўлган бир нечта ромлар бор эди. Бироз дам олиш учун уйга кираётганда электр ёқиб-ўчиргичига кўзи тушди, кимдур электирни ўчириб қўйган бўлиши керак. Уста электрни ёққан эди устахона чироғи ёнди. Тахминлари тўғри чиқди ажабо ким қилди экан. Энди ишга бошлаган хам эдики, яна чироқ ўчди. Аммо бу сафар электрни ким ўчирганини кўрди. Устанинг ўғли электрни ўчириб секин нарвондан пастга тушганида қаршисида отаси турарди. Уста ўн яшар ўғлининг бу қилган ишини кечира олмади, бутун иши ўғлини деб кеч қолганди. Бир мартта ўчирган бўлса хам майли эди-я. Ўғлини бир шапалоқлади, балки эси кириб қолар энди. Уста ўғлининг кўз ёшларини кўрмасликка олиб уйга чиқди. Уйга кириши билан хотинига алам билан гапирди: "- Бу болани мактабда кимлар билан аралашиб юрганини билишимиз керак. Агар бўш қўйиб қўйсак бошимизга бало бўлади" Охири энг осон йўли топилди. Ўғлининг хеч қолдирмадан тутган кундалигини ўқийди, ўғлининг нима ишлар қилиб юрганини билиб олади. Хотинининг қаршиликларига қарамасдан кундаликни очиб ўқий бошлади. Ўғли энг охирги сахифага шу сўзларни ёзганди: Бу кеча ёмон туш кўрдим. Устахонада дадамни ток урди. Аллохим дадамни ўзинг асра. Мен қўлимдан келганини қиламан . . . ! ! !
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 12-May-2013, 02:50 | Message # 55 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Хикоя!
Бир подшоҳ вазирларидан учтасини чақириб, бир ғаройиб иш буюрибди. Уларни хар биридан қасрдаги боғга кириб, ўзлари билан бўлган қопларга хар хил мева чевалардан тўлдириб чиқишлик эди. Яна бошқа бир талаб ҳам бор еди, у ҳам бўлса, бу муҳим ишда бирор кишини ёлламаслик ва ўз қўллари билан теришлик эди. Вазирлар бундан ажабланишди, қопларни олиб бўстон тарафга равона бўлишди.
Биринчи вазир подшоҳни рози қилишга интилиб, хар хил мевалардан энг яхши ва пишганларини териб қопини тўлғазди.
Аммо иккинчи вазир, подшоҳ буларга муҳтож эмас, текшириб ҳам ўтирмайди деган хаёл билан, яхши ёмонини ажратмасдан ўнг келган мева билан қопини тўлғазди.
Учинчи вазир эса, қопдаги нарса билан подшоҳни иши ҳам бўлмайди деган эътиқодда ҳашак ва дарахт барглари билан тўлғазиб қўйди.
Кейинги куни подшоҳ, халиги вазирларни ўзлари билан бўлган қоплари билан олиб келишни буюрди. Ҳаммалари тўпланишгач, подшоҳ аскарларга, уларни қопларидаги нарсалари билан уч ойга зиндонга ташлашни буюрди. Хеч ким ета олмайдиган узоқ жой бўлиши керак еди. Бу ҳам етмагандек, улардан озиқ овқат ҳам ман қилинди.
Биринчи вазир, ўзи терган яхши меваларни ейиш билан уч ойни ўтқазди.
Иккинчи вазир, уч ой унга жуда қийин бўлди, чунки терган меваларидан фақатгина яхшиларини ея олди.
Аммо учинчи вазир эса, биринчи ойни ўзидаёқ очликдан ўлди.
Шунингдек, ўзингизга бир савол беринг!!! Сиз қайси турдансиз? Қайси вазирга ўхшаб амал қиляпсиз? Сиз хозир дунё боғидасиз, озодлик сизни қўлингизда, яхши амалларни ёки ёмон амалларни танлаш ихтиёри сизда. Лекин, эртан Подшоҳларнинг Подшоҳи Аллоҳ таоло сизни қабрга дафн қилишликка буюрса... Манашу тор, қоронғу жойда, бўлиб ҳам ёлғиз ўзингиз бўлсангиз, дунёдаги солиҳ амаллардан бошқаси ёрдам бера олади деб ўйлайсизми?!..
|
|
| |
SAKINA | Date: Seshanba, 21-May-2013, 02:56 | Message # 56 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| ''Бир кўзли она”
Бу ҳикоя Роберт исмли йигитнинг номидан айтилади:
“Онамнинг бир кўзи бор эди. Мен унинг бундай кўринишидан ор қилар эдим.унинг бу ҳолати мен учун жуда уятли эди-ки, тасаввур қила олмайди киши. У ўқитувчилар ва талабаларга тушлик учун овқат тайёрлаб оиламизни боқар эди. Отам бизни ташлаб кетган. Мен уни ҳатто кўрмаганман ҳам.
Биринчи синфни битирганимда онам мени табриклаш учун мактабга келди. Эҳ, қандай ҳам уятли ҳолатда қолганимдан ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Юзим ғазабдан қизариб ёнар, кўзларим ўтли нигоҳ билан ҳудди уни кўрмаганга олар эди. Ҳаёлимдан ҳар хил ўйлар ўта бошлади,озъимга-ўзим нолий кеттим. Қандай қилиб онам шу ҳолатида бу ерга келдия?! Наҳотки мени шунчалик шарманда бўлишимни хоҳласая… деганча югурганча кетиб қолдим.
Эртаси куни синфдошларим устимдан кулиб: “Ҳа-ҳа, ҳаммани кўзи иккита бўлса, сенинг онангники битта эканми?” дея ҳақоратли гапларни айта бошлашди.
Ўзимни шу пайт, тўғриси, ўлдиргим келди. Узоқларга қочиб кетгим келарди. Ҳатто шу куни уйга келиб онамга бақира кеттим: “Нега уйда тинчгина ўтирмасдан мактабга бордингиз? Устимдан қанча одам кулганини кўрдингизми? Шуми эди мақсадингиз? Мени бунақа қилиб устимдан кулгандан кўра йўқ бўлганингиз яхши эди”
Эҳ, нималар деб қўйганимни ўзим ҳам билмайман. Онам кўзларида ёш билан жавоб ҳам бермади. Мен ўзимда эмас эдим. Тилим нима деяётганини билмай, нималар деганимни тушуна олмасдим. Қалбим ўзимга бўйсунмади. Унга бундай гапларни айтиб жуда уятда қолдим. Тезда уйдан чиқиб кетдим.
Кунлар ўта бошлади. Буёғига бор кучимни фақат ўзишга қаратдим. Ҳатто чет элга бориб ўқиш имкониятини ҳам қўлга киритдим. Орада уйландим ҳам. Ўзимга алоҳида бир шинамгина уй сотиб олдим. Ўз ҳаётим, оилам билан бахтли эдим.
Бир куни онам мени кўриш учун келди. Биз анча йиллардан бери кўришмаганимиз боис у ҳатто ўз набирасини танимасди ҳам. У эшигим олдида тураркан ўғлим унинг устидан кулди. Мен эса бақириб уйга киргиздимда, онамни ёнига чиқиб унга ҳам бақира кеттим: “Мени уйимга келиб, ўғлимни қўрқитишга қандай журъат қилдингиз? Тезда бу ердан кетинг!”, деганимда онам : “Узр, болам, адашиб бошқа манзилга келиб қолибман”, дедида кўздан ғоиб бўлди.
Бир куни уйимга эски маҳалламдан хат келди. Хотинимга тижорат сафари билан кетяпман деган баҳона билан уйдан чиқиб кеттим. Хатда ёзилишича, ёшликда яшаган уйимиз менинг номимга ўтиши керак экан. Нотариусдан чиқдимда, эски уйимиз томон йўл олдим. Борганимда қўшниларим онам вафот этганини айтишди ва қўлимга онам қолдирган хатни тутқазишди. Хатни очиб ўқий бошладим:
“Болажоним! Мен сен ҳақингда доим қайғурганман. Ўша куни уйингга огоҳлантирмай борганим учун, болаларингни қўрқитиб юборганим учун мени кечир. Мендан рози бўлгин, ўғлим. Мени бундай кўринишим сени ёшлигингдан барчани олдида уятли қилиб кўрсатган муштипар онангдан рози бўл. сен туғилганингда жуда хурсанд бўлиб, ҳеч қандай кам-кўстсиз вояга етказишга ҳаракат қилдим. Сени еру кўкка ишонмасдим. Афсуски, 3 ёшлигингда сен билан ҳалокат содир бўлиб, бир кўзингдан айрилдинг. Оналик меҳрим сени бу ҳолатингга чидай олмай сенга ўз кўзимни беришга қарор қилдим. Мен эса Менинг ўрнимга Менинг кўзларим билан бутун дунёни кўраётганингдан бошим осмонда эди.
Сени қаттиқ яхши кўриб қолувчи ОНАНГ! ”
Оналар доимо ўз фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёрлар, аммо, афсуски, фарзандлар буни жуда кеч ёки ўзларининг бошларига тушмагунча тушуниб етмайдилар!!
Нилуфар ОМОНХЎЖА қизи
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 24-May-2013, 03:11 | Message # 57 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Тўлов қоғози
Бир киши саксон ёшга етганида қулоқларининг пардаси яллиғланиши оқибатида кар бўлиб қолибди. Шифокорлар унга бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволаш кераклигини айтибдилар. Кекса киши жарроҳлик амалиётига рози бўлибди, чунки у қулоғидаги кучли оғриқдан бошқа ҳеч нарсани эшита олмасди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тугагандан сўнг унга жарроҳлик амалиётининг ҳисоб китобини бердилар. Кекса киши ҳисоб варақасига назар ташлаб йиғлаб юборди. Шифокор беморининг ҳолатини кўриб унга раҳми келиб:” Агар бу тўловлар сизга оғирлик қилаётган бўлса бошқа чорасини кўрамиз” дебди. Кекса чол:” Мен пул учун йиғламаяпман, бу кўз ёшларимнинг боиси Аллоҳим менга саксон йил эшитиш хусусиятини берди, лекин эвазига менга тўлов қоғозини юбормади. Дарҳақиқат Роббимиз бизга қанчадан - қанча бебаҳо неъматларни берди. Мана шу неъматлар ҳаққини сўрамади. Биз эса бу неъматлар эвазига Роббимизга осийлик қилдик.
|
|
| |
SAKINA | Date: Dushanba, 03-Iyun-2013, 17:23 | Message # 58 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Buni taqdir deydilar...
Poyezdga yetolmagach yigit yugurishdan töxtadi. "Jin ursin ösha svetaforni,- hayolidan ötkazardi u,- ertaroq harakatlanish kerak edi. Qayerdanam ösha betayinning mashinasiga ötirdim!" U asabi tarang holda ortga ögirildi. Shu vaqtda xuddi özi kabi poyezd ortidan afsuslanish bilan qarab qolgan qizga közi tushdi. Qizning uzun sochlarini shamol öynab, xafaqon yuzlariga tushirarkan, yigit undan közlarini uzolmay qoldi. Haqiqatda, qarshisida judayam sohibjamol 21-22 yoshlar atrofidagi qiz turardi. Qiz ham yurishdan töxtadi. Uning shaxlo közlari anchagina olislab ketgan poyezdga termulgan köyi yig'lab yuborishga tayyor turardi. Yigitga qizning bu holati judayam g'alati, özgacha jozibali tuyulardi. Ayni damda yigit poezdni unutib ham yuborgandi. "Yaxshiyam shu svetafor bor ekan", - tabassum qildi u. Qiz ham taqdirga tan berdi shekilli, yigit tomonga qaradi. - Salom, -dedi yigit. - ... - Poezdda ketadigan odam bunday ertaroq harakat qilishi kerakda. - Sizga öxshabmi,- kuldi qiz. - Yöq, men poezddan sizni körib tushib qoldim. Qiz javob bermay vokzal ichi tomon yöl oldi. Yigit unga yetib oldi va gapirishda davom etdi: - Bu shaharda hamma shoshadi, xatto poezdlar ham. - Sizchi? - Menmi? Shoshib qayerga ham borardim. Taqdirimda nima yozilgan bölsa shu. Kechirasiz, siz taqdirga ishonasizmi? - Yöq. - Bekor qilasiz. Qiz kassaga borib keyingi poezd qachon bölishini söradi. 8 soatdan keyin degan javobni eshitgach, juda xafa böldi. Yigitni esa ushbu javob mutlaqo xursand qilib yuborgandi. Chunki bu gözal qiz tobora uni maftun qilib borardi. - Afsus,- dedi qiz. Yigit bölsa, kassadagi qizga minnatdorchilik bildirdi: - Rahmat sizga, iloji bölsa yana qöshimcha 8 soat ushlab turinglar ösha poyezdni. Qiz yigitni kuzatib turarkan, uning özini tutishidan hayron qolardi. Qiz odamlar gavjum bölgan kutish zalidagi örindiqlardan biriga borib ötirdi. Biroz ötgach yigit ham uning yoniga kelib ötirdi. - Mening ismim ... , bu shaharda mehmonman. Sizchi? - Men ham mehmonman,- javob berdi qiz. - Ismingizni aytmaysizmi? - Zarurati yöq, ishonavering. - Albatta... Ishonish yarim g'alaba degani. Qiz qöng'iroq qilish uchun chetroqqa chiqdi. Qayergadir qöng'iroq qildi. Yigit uni diqqat bilan kuzatardi... Qiz qaytib kelgach yigit undan söradi: - Uzr, ruchka topiladimi? Qiz sumkasidan ruchka olib yigitga uzatdi. Yigit dabdurustdan ruchka bilan qöliga nimanidir yozdi-yu qizga ruchkasini qaytarib berdi. Bir oz ötgach qiz örnidan qözg'aldi. Yigit: - Sizni uyda kutishyapti, shunaqami? - Ha. - Avtobusda 6 soatlik yöl. Umuman olganda keyingi poyezdni kutishning foydasi ham yöq. Maylimi, sizga hamrohlik qilsam? Faqat yöq demang. - Nega endi yöq demasligim kerak? - Chunki, meni taqdirimga siz bilan bitta avtobusda birga ketish yozilgan bölishi kerak. - Aytdimku, men taqdirga ishon... Qiz oxirigacha gapirolmadi. Aniqrog'i yigit kaftlariga haliroq qizning ruchkasi bilan yozgan yozuvni unga körsatgach hayratdan gapirishdan ham töxtab qoldi. Yigitning qöliga bejirimgina harflarda qizning ismi yozilgandi. Qiz örnidan qözg'alib, allaqachon chiqish eshigi tomon yönalgan yigitdan söradi: - Qayerdan topdingiz? Yigit qizga ögirilib qaradi, qölini avval köksiga, keyin peshonasiga olib bordi-yu kulib javob berdi: - Buni taqdir deydilar...
|
|
| |
SAKINA | Date: Dushanba, 03-Iyun-2013, 17:26 | Message # 59 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Davomi...
Qiz va yigit shaharlararo qatnovchi avtobusga chiqishdi. Biroz jim ötirishgach yigit kamzulining kissasidan judayam ixcham, lekin öta chiroyli kichik gul g'uncha olib qizga tutdi: - Tug'ilgan kuniz bilan! Qiz közlarini katta-katta ochib yigitga qarardi. Haqiqatda bugun uning tug'ilgan kuni, shu sabab uyiga shoshilayotgandi. Yonida ötirgan öta qobiliyatli quvnoq "folbin" esa uni hayron qoldirishda davom etmoqda edi
- Q...Qayerdan bildiz? - Buni jon deb aytardim-u zaruriyati yo'q, ishonavering, - kuldi yigit. - Jiddiy so'radim. - Bu muhim emas, muhimi sizni birinchi bölib men tabrikladim. - Haya, rahmat,- qiz jilmaydi. Biroz surbetroq, lekin bu öziga juda yarashadigan kelishgan yigit qizni tabassum qilishga majburlay olardi. Avtobus yölga chiqdi. Yigit qizga qiziq narsalar haqida gapirib berar, u oddiy narsalar haqida ham shunday kulguli va jumboqli gapirardiki, qiz miriqib kulardi, teran öyga tolardi. Bir soatcha yurishgach qiz yigitdan söradi: - Endi ismimni qanday qilib topganizi ayta qoling. Yigit biroz jim qoldi, keyin qizga qaramasdan söz boshladi - Dunyoda shunday toifali insonlar borki, öz fikrini siz-u menga shunchaki bildirolmaydilar. Eshitishadiyu zabonlari yöq, yoki aksincha eshitmaydilar. Men shunday kishilarga öz fikrlarini ifodalay olish san'atini örgataman. Kasbim shunaqa. Qöl harakatlari orqali, lablarning qimirlashi orqali ularning nima haqda gapirayotganlarini tushuna olaman. Endi siz haqizda, menimcha vokzalda oyijonizga qöng'iroq qilgandiz... Qiz vokzaldagi oyisi bilan telefon suhbatini yodga oldi: - Allo, Assalom-u alaykum oyijon, bu men ...man. - Voalaykum, poyezdga chiqdingmi? Qachon yetib kelasan? - Oyi, poyezddan qolib ketdim. Mehmonxonada tölovlar böyicha muammo böldi. Kelsam, poyezd ketib bölibdi. Endi avtobusda bora qolaman. Shuning uchun 3-4 soat kechikaman, xavotir olmang. - Vaqtliroq harakatingni qilsang bölmaydimi? Bu yoqda hamma seni kutib ötiribmiz. Bugungi kunni unutdingmi? - Bilaman, oyijon. Bugun tug'ilgan kunim. Unutib bölarkanmi, kechiring, shunaqa bölib qoldi. Böldi, mana yölga chiqyapman. - Xöp qizim, yölda ehtiyot bölgin. - Xöp oyijon, xavotir olmang... Qiz uni telefonda suhbatlashayotgan chog'ida kuzatib ötirganini yodga oldiyu hammasini fahmladi. Barchasi ravshan bölgach qiz kuldi: - Demak siz joyizda ötirgan holda uzoqdagilarning ham nima haqda gapirayotganligini bila olasiz, shunaqami? - Agar lablari harakati körinarli bölsa, ha. - Unda anavi orqa örindiqda ketayotgan oq sochli odam yonidagi ayolga nima haqda gapiryapti? Yigit orqaroqda ötirgan ösha kishi tarafga bir muddat qarab turdi. Keyin qizga uning nima haqda gapirayotganligini tushuntirdi: - U qizi haqida gapiryapti. Yonidagi turmush örtog'i, qizlarini körishga ketayotgan bölishsa kerak. - Qizlarini? - Ha. Qizlari shifoxonada ekan. - Hm... Anavi oldingi örindiq yonida tik turib, hozir bizga qarab jilmayayotgan qiz nima haqda gapiryapti? Yigit ösha tarafga qarab kulib yubordi. Qizning ma'noli qarashiga sokin javob berishga urindi: - U siz haqizda gapirdi. Menimcha aytmaganim ma'qul. - Men haqimdami? Ayting, nima dedi u? - Yaxshi, u anavi chiroyli qiz erining qölidan mahkam ushlab olibdi, xuddi qöyib yuborsa men olib qochib ketaman, dedi.
Qiz yarq etib öz holatiga diqqat qildi. Chindan bu öyinning qiziqligi gashtidan mashg'ulotga berilib ketgan va yigitning öng qölini siqib olgandi. Buni özi beixtiyor bajarganligi uchun ahamiyat bermagandi. Qiz darhol qölini tortib oldi. U oynadan yöl chetida yastanib yotgan dalalarni tomosha qilishga tushdi. Uning yuzi yonardi. " G'alati... Uyatmi bu? Erimish... Odamlarga ham hayronsan, bilmasdan gapiraverishadi",- öylardi qiz. Jilmaygancha hayol surayotgan qizning hayolini yigitning ovozi böldi: - Hey... - Hm? - Avtobus yölda töxtarkan, ul-bul tanavvul qilvolish kerak. - Hm. - Yana "hm" mi? - Hm... Yengil kulgu, haliroq yuzaga kelgan öng'aysizlikni hayollardan bir chetga surib tashladi. Avtobus yöl chetida biroz turgach, yana yölga chiqdi. Qiz judayam charchagandi. Yigitning qaysidir mavzudagi sokin sözlari ta'sirida közi ilindi... - Allo,- qizni uyg'otdi yigit,- uyg'oning malika, shahrizga yetib keldik. Qiz avtobus oynasidan tashqariga qaradi. Darhaqiqat yetib kelishibdi. Yana bir oz yurishsa bas. - Mana bu sizga,- yigit qizga tumor tutdi shu payt,- tug'ilgan kuniz bilan! - Rahmat, hojati yöq, shundog'am yetarlicha syurpriz kun böldi bugun. - Sovg'ani qaytarishmaydi. Tög'ri, bu tumor u qadar qimmatbaho emas, ammo men uchun qadrli. Bu sizga ham omad keltiradi. Qiz sezdiki, sovg'ani olmasa yigit xafa böladi. - Rahmat,- dedi qiz bejirim tumorni qöliga olarkan,- chindan omad keltiradimi? - Albattada. - Unaqada, poyezdga nega kech qoldiz? Qizning jilmayib söragan savolidan söng yigit uning közlariga qaradi va kulib javob berdi: - Poyezddan qolib ketganimni kim omadsizlik dedi... Qizning yuragi jizillab ketdi shu onda... Avtobus töxtadi. Yigit va qiz avtobusdan tushishdi. Xayrlashish kerak edi-yu, lekin negadir bunday qilishda ularda xohish topilmasdi. Nihoyat, qiz jimlikni böldi: - Mayli, hammasi uchun rahmat sizga, omon böling. - Siz ham. - Xayr... - Nega endi xayr? Balki yana uchrashib qolarmiz? Qiz jilmaydi: - Qaydam... - Men esa ishonaman,- yigit qölini avval yuragi ustiga, keyin peshonasiga olib bordi,- axir buni taqdir deydilar... Qiz yigitga sönggi bor jilmaydiyu burilib ketdi. Ketardi-yu yuragi dukullardi. Hayolida faqat bir söz aylanardi: buni taqdir deydilar... Birinchi bor uchrashdilar-u birinchi bor ayrilmoqda edilar... Qiz ancha yurib ortiga ögirilib qaradi. Ancha narida biroz surbetroq, lekin bu öziga yarashadigan kelishgan yigit xuddi u kabi ögirilib unga qarab turardi ...
|
|
| |
SAKINA | Date: Dushanba, 03-Iyun-2013, 17:37 | Message # 60 |
Peshqadam
Group: IJODKOR
Messages: 2592
Status:
| Davomi...
Yigit shu kun bir kichik e'tiborsizlikka yöl qöygandi. Bu e'tiborsizligi ehtimol bir vaqtning özida uning ulkan xatosi ham edi. U qizdan telefon raqamini, hech bölmasa, ish joyi yoki manzilini sörashni unutgandi. Buning uchun qanchalar afsus chekmasin, endi befoyda edi. Ösha sohibjamol qizning gözal chehrasi har daqiqada köz öngida paydo bölaverardi. Avtobusda qiz uning yelkasiga boshini qöyib uxlab qolganidagi hayajonli holatini öylab qolardi. Bir kun... Ikki kun... Uch kun... Yöq, ortiq bu taxlit yashab bölmaydi. Uni topish kerak. Sevib qolganini aytish kerak. Lekin qanday qilib? Faqat ismini-yu tug'ilgan kunini bilsa? Keyin dizayner ekanligi ma'lum. Endi faqat qidirish kerak. Axir buni sevgi deydilar. Sevgi - bu taqdir...
* * *
Oradan 5 oy ötdi...
Xiyobonda, gavjum odamlar orasida telefonda kim bilandir suhbatlashib ketayotgan yigit kimgadir urilib ketdiyu telefoni qölidan tushib ketdi va chil-chil böldi. Yigit telefon bölaklarini yerdan oldi-yu jahl bilan ösha insonga qaradi: - Közizga qara.s... Siz?! Yigitning qarshisida 5 oydan beri qidirib topolmaydigan, ösha, uning oromini ög'irlab ketgan uzun sochli qiz turardi. Yigit uni ösha xayrlashishgan kundan boshlab qidira-qidira hech topolmasdi. Internetdan, modalar uyidan, shaharning deyarli har bir hududidan uni qidirgandi. Lekin qiz haqida biron ma'lumot topilmasdi. Chunki qiz öqirdi, dizaynerlik esa uning sevimli mashg'uloti edi xalos. Vaqt ötgan sari yigit taqdiriga tan bera boshlagandi. Haya, taqdir... Mana u qizni yana yigitga uchrashtirmoqda edi. - Yaxshimisiz,- qizning yoqimli ovozi hayolini böldi. - Endi, ha! - Telefoniz singani uchunmi? - Yöq... Uni siz sindirganiz uchun. "Hecham özgarmabdi". Shu fikr har ikkisining hayolida paydo böldi. - Uzr sörayman, behosdan... Tög'risi, shoshib ketayotgandim... - Ha, bu shaharda ham hamma shoshadi. - Xatto poyezdlar ham... Yana ösha vaqtlardagidek kulgu yangradi... - Taqdirni qarang, sizni 5 oy qidirib topolmagandim, uni özi bizni 5 soniya ichida uchratdi. Aytgancha, hali ham taqdiqga ishonmaysizmi,- yigit bir oz vaqtdan keyin, ular chetroqdagi örindiqqa ötirishgach qizdan söradi. - Yöq,- jilmaydi qiz. - Unaqada nima sabab aynan siz bilan bu taxlit uchrashib qoldik? - Bu tasodif... Yigit qizning shu 5 oy ichida uni unutib yubormaganligini sezdi. Har holda, uchrashganlarida, qiz aytgan "poyezdlar ham shoshadi" iborasi uni nimadandir umidvor qilardi. Shu kun yigit qiz bilan uzoq suhbatlashmadi. Lekin u qizning telefon raqamini oldi. Shu kun yigitning yuzida ulkan quvonch shukuhi porlardi. Har holda u qizning nima haqdadir chuqur öyga tolib qolayotganini payqamasdi. U mast edi. Baxtdan mast edi...
|
|
| |