Fiyosiddin Muhammad Yusuf sherlari
|
|
DURDON | Date: Juma, 07-Iyun-2013, 13:46 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
Жаннатдан тушганида Одам, Роса чеккандир қайғу, алам. Бизни кулфат недир дўстгинам, Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
Ўтга ташланганда Иброҳим, Парвардигор эшитди оҳин. Офият берса гар Илоҳим, Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
Мусо қолганида денгизда, Яратган нажот берди тезда. Йўқ! Роббим мен биландир бирга. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
Зулматларда қолганди Зуннун. Аллоҳга ёлворди туну кун. Умидворман бўлмайин маҳзун. Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
"Аллоҳни ўғли - дея - Ийсо", Қатл қилмоқчи бўлдилар ҳатто. Шундай душманимиз йўқ асло, Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
Энг сўнгги набий келди Аҳмад. Оламларга бўлибон раҳмат. Ислом деб кўрдилар кўп заҳмат... Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 07-Iyun-2013, 13:50 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Азройил алайҳиссалом келса...
Мен бир осий бандаман, хатокор. Тавба қилмаган гуноҳларим бор. Не амалимдан бўлай умидвор?! Азройил келса нима қиламан?!
Фахш ишларни кўп қувдим ортидан. Ҳаё қилмайин инсон зотидан. Ҳатто қўрқаман энди отидан. Азройил келса нима қиламан?!
Йўлбошчим қилиб олдим шайтонни. Беҳудага сарф этдим ҳар онни. Қачон ўраганадирман Қуръонни?! Азройил келса нима қиламан?!
Мудом қайгадир кетиб ҳаёлим. Намозни қила олмадим қоим. Ҳушуъ менга бегонадир доим. Азройил келса нима қиламан?!
Ғарбликларга қиларману тақлид. Суннатни этмай ҳаётга татбиқ. Энди бир нарса соладир таҳдид: Азройил келса нима қиламан?!
Қайси бир амални қилдим холис. Аллоҳ розилигин истаб ёлғиз. Балки яқиндир балкида олис. Азройил келса нима қиламан?!
Кимларгадир қўйибон муҳаббат. Расул ёдга келмаганлар фақат. Энди насиб қиларми шафоат? Азройил келса нима қиламан?!
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 07-Iyun-2013, 13:50 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Зилзила
Зилзила бўлса гар тўсатдан, Ҳар ён паноҳ деб интиламан. Ҳозирлик кўрай шу фурсатдан, Қиёмат бўлса не қиламан?!
Нафсим дунё деб кўп шошилди, Мудом уни қувиб келаман. Зилзила-ла кўзим очилди, Қиёмат бўлса не қиламан?!
Ғарбдан чиқгайдир қуёш бир кун, Тоғлар ҳам учар мисоли жун. Шукрки, зилзила бўлди бугун, Қиёмат бўлса не қиламан?!
Аллоҳим Ўзи бериб паноҳ, Омон қолдик алҳамдулиллаҳ. Энди қасддан қилмайман гуноҳ, Қиёмат бўлса не қиламан?!
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 07-Iyun-2013, 13:51 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Сирот
Ҳали ўтармиз бир кун сиротдан, Қандай бўлар-а тезлигим маним? Шу ҳолатимда ўтсам ҳаётдан, Ўтмоқ насиб қиларми билмадим.
Қулаб тушсам агар ўтолмайин, Дўзах ўтида куйгайдир таним. Сирот ингичка бўлса қилдайин, Ўтмоқ насиб қиларми билмадим.
Елкамда турса гуноҳлар қоп-қоп, Беҳудадир ҳаммол излаганим. Яшин тезлиги бўлмаса шу топ, Ўтмоқ насиб қиларми билмадим.
Кимлардир ўтар гўё яшиндек, Мен эса бундан умид қилмадим. Назаримда сирот ҳам яқиндек, Ўтмоқ насиб қиларми билмадим.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 07-Iyun-2013, 13:54 | Message # 5 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Тириклайин кўминглар
Яқинларим мендан безордир, Ахир мен ёмонга ким зордир?! Ўлмасам-да чораси бордир, Тириклайин кўминглар мени.
Дўстлар саломга олмас алик, Табассумлари ҳам сохталик. Ҳаётда қилсам ортиқчалик, Тириклайин кўминглар мени.
Насиҳат қилсам гар бировга, Номимни чиқарарлар ёвга. Айтиб берай Парвардигорга, Тириклайин кўминглар мени.
Кўзлаганим фақат хайр эди, Мол-у дунё эмас ажр эди. Борар жойим бўлди қабр энди, Тириклайин кўминглар мени.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф.
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 07-Iyun-2013, 13:55 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Тилимни ғийбатдан тийсайдим.
Бировдан бўлса хато содир, Бирор яхшиликка йўйсайдим. Охиратдан олиб хавотир, Тилимни ғийбатдан тийсайдим.
Аҳли мўъминни деб биродар, Уни Аллоҳ учун суйсайдим. Гўштин емоқдан этиб ҳазар, Тилимни ғийбатдан тийсайдим.
Ғийбатнинг жазоси жаҳаннам, Қани буни дилдан туйсайдим. Ўтдан сақлаб ўзимни бир дам, Тилимни ғийбатдан тийсайдим.
Бировдан бўлса гар аламим, Шарт юзига айтиб қўйсайдим. Ортидан сўзлаётган дамим, Тилимни ғийбатдан тийсайдим.
Қасддан урмай гуноҳга қўл, Тақводорлик тўнин кийсайдим. Юрай десам жаннат сари йўл, Тилимни ғийбатдан тийсайдим.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 07-Iyun-2013, 13:56 | Message # 7 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Исломга хизмат
Ваҳий котиби эди Собит ўғли Зайд. Нозил бўлган ҳар оятни қиларди қайд. Биродар сен Ислом учун не қилдинг айт? Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.
Абу Бакр, Умар жам қилдирди Қуръонни. Ҳаёда сира тенги йўқдир Усмонни. Али - суйгани Расул ҳамда Раҳмонни. Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.
Ислом-чун Ҳамза жигари бўлди пора, Жаъфар шаҳид бўлди икки қўлсиз қола. Ўлим шарпа солиб келмоқда тобора, Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.
Абу Ҳанифа фақиҳларгадир устоз. У қолдирган илм бизга энг катта мерос. Мукаммал бир мазҳабга солган у асос. Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.
Расули акрамга муҳаббати сабаб, Молик Мадинада минмас эди маркаб. Султон ҳузурига келарди изн сўраб... Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.
Шофеъга ёд эди тамоман "Муватто". Ўн беш ёшида бера бошлади фатво. Ҳақ йўлдаги бир мазҳаб этди у барпо. Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.
"Қуръон махлуқ" демай Ҳанбал ўғли Аҳмад, Золимлар чангалида кўрди кўп заҳмат. Шу сабаб хатодан омон қолди уммат. Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
|
|
| |