Hayot saboqlari
|
|
DURDON | Date: Yakshanba, 07-Apr-2013, 06:02 | Message # 1 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Тўй ташвишлари билан чарчаб қотиб ухлаётган Салим дўхтир хотинининг йиғламсираган товушидан чўчиб уйғонди: — Нима гап, нега йиғлаяпсан?! — Дадаси, бўлинг, туринг тез. Шарманда бўлдик. Чиқинг ташқарига, улар... қизингизни қайтариб опкелишибди... - Дўхтир уввос солиб йиғлаган хотинининг гапларини чала-чулпа эшитиб, уйқуга тўймаган кўзларини ишқалаб елкасига тўнини ташлаганча ташқарига чиқди. Остонадан ҳовлига қадам босар экан, сўрида асабий типирчилаб ўтирган қудаси ва унинг тинмай қарғаниб йиғлаётган хотинию, кеча ёр-ёр садолари билан узатилган қизи Шоирани кўриб бошидан зарб еган кишидек гандираклаб кетди. “Наҳотки!? Бўлиши мумкин эмас!..” Салим дўхтир кўрганлари шунчаки даҳшатли тушга айланиб қолишини астойдил истаб, бир муддат бўсағада туриб қолди. Йўқ, унга кўзи тушган қудағай бор аламларини тилига кўчириб бақира кетди: — Тўйга кетган харажатларни қайтаринг! Бу шармандангиз икки дунёда хор бўлмаса, рози эмасман! Болагинамнинг обрўйини тўкиб, йигит бошини хам қилди, ер ютгур. Биз унга бировлардан қолган бева деб эмас, қиз бола, обрў-иффати, ор-номуси ўзида бўлган қиз бола деб пул сарфлагандик. Бизда нима қасдинглар бор эди?! - Овозининг борича ўкириб йиғлаётган хотинини тинчлантира туриб, эркак қуда ҳам гапга аралашди: — Дўхтир, олинг бунингизни. Бировлардан қолган сарқит ўғлимга керак эмас. Тўйга кетган сарф-харажатни эса, бир-икки кун ичида қайтармасангиз, судга мурожаат қиламиз. Беномус қизнинг дастидан судма-суд изғишни истамассиз?.. - У шундай деб хайр-маъзурни ҳам нася қилганча, хотини ва ўзлари билан бирга келган иккита маҳалла вакиллари билан бошлашиб чиқиб кетди. Салим дўхтир музлаб қолган тилини ҳаракатга келтиролмай, остонага чўкди-ю, юрагини чангаллаб эшикка бемажол суяниб қолди...
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 07-Apr-2013, 06:03 | Message # 2 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Шифохонанинг жонлантириш бўлими. Бурнига сунъий нафас бериш асбоби, билагига осма укол уланган Салим дўхтир уч кундирки ҳануз ҳушсиз ётибди. Шифокорлар беморнинг бир томони ишламай, фалаж бўлиб қолиши айтишяпти. Кучли руҳий зарба оқибатида юраги шикастланган. Инфаркт. Кутиш йўлагида дўхтирнинг яқинлари, иффатсизлиги учун куёв уйидан қайтарилган қизидан бошқа ҳамма Салим ётган хона эшигига жавдираб, кириб-чиқиб юрган шифокорларга илтижоли термулиб кун ўтказяпти. Дўхтирнинг аёли ҳам шифокор бўлгани учун бемор ётган хонага тез-тез кириб турибди. Аёл хўжаси олдида ўзини гуноҳкор сезяпти. Шарманда қизини қарғай-қарғай, эрининг қўлларини силайди-ю, яна кўз ёшларини оқизиб ташқарига чиқади. Бундан бошқаси қўлидан келмайди. Тинмай, “Менинг гуноҳим нима?!” “Қайси гуноҳларим учун?!” деб Худога иддао қилаётган хотин, оиласи билан бирга эрининг, тўғрироғи ўзининг қинғир ишлари жавобини бераётганини англамасди... ...Бир куни Шоҳидахон поликлиникада собиқ синфдош дугонаси Парчаойни учратиб қолди. У ўзгариб, тўлишиб кетган. Сочлари алламбало бўёқларга бўялиб, баркашдек юзи расм дафтаридай чапланганди. — Шоҳи, ўзингмисан, дугонажон?! Вой, сени қара, минг йилдан бери кўришмабмиз-а? - Парчаой шундай деб, нозиккина Шоҳидахонни бағрига тортиб, гилосдай қип-қизил лабларини чўччайтириб ўпиб олди. — Жуда ҳам ўзгариб кетибсан, сени танимай қолдим... — Шоҳидахон мактабда ўн йил ўқиб, атиги бир мартагина ҳалол “уч” баҳо ололмаган, тирноқлари ўсиб, сочи тароқ кўрмай иркит юрадиган синфдошининг айни чоғдаги башанг кийим-бошини кўриб, ўзининг камтарлигидан андак хижолатланган кўйи паст товушди сўрашди. — Демак, хотин дўхтир экансан-да? - Парчаой унга яна бир бор бош-оёқ назар солиб сўради. - Эринг-чи, эринг нима иш қилади? — Улар ҳам гинеколог врачлар. Фақат бу ерда эмас. Туғруқхонада ишлайдилар... - Худди гуноҳ иш устида қўлга тушган айбдор одамдек, яна секингина жавоб берди Шоҳидахон. — О-о-о, — кўзларини катта-катта очиб ҳайратланди Парчаой, - ошиғинг олчи экан-у, а? Бу дейман, пулларнинг ҳидига кечалари қандай ухлайсан? Туғруқхонада эринг ишласа ўзинг ҳам ўша ёққа ўтмайсанми, пулнинг тагида қолиб кетардиларинг. — Йўғе, нимага керак. Ўқишни битириб, тўғри шу ерга ишга келганман. Ўрганган жойим, жамоам. Қолаверса, уйимга яқин... — Манга қара, уйинг қайси маҳаллада? — Мана қаршимиздаги кўпқаватли уйларда яшаймиз... — Ана холос, икки гинеколог ҳалиям, “дом”да тиқилиб юрибдими?! Болаларинг нечта? — Тўртта, Худога шукр. Ўзингдачи, ўзингдан гапир. Турмуш ўртоғинг нима иш қилади? Болаларинг нечта? — Э, мани ҳаётим окей! - Парчаой қўлини муштлаб, бош бармоғини ўйнатиб іўйди. - Эрим, сволич нобоп чиқди. Ҳайдавордим. Ҳозир қизинкам билан бирга яшайман. Маҳаллада участкада турамиз. Тирикчилик, шу бизнес, майда-чуйда... Хуллас, сани уйимга таклиф қиламан. Албатта бор. Сан билан-чи, кўришганим зўр бўлди. Бир-иккита ишлар бор, шуни бажарсак, сангаям, мангаям яхши бўлади. Телефонингни бер. Ўша кўришувдан кейин, Парчаой тез-тез Шоҳидахонни йўқлайдиган бўлиб қолди. Ана шу йўқловлар оқибатида Шоҳидахон эри икковлари ҳам гуноҳга ботиб, ҳам хотиржамликларини йўқота бошлашди.
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 07-Apr-2013, 06:04 | Message # 3 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Парчаой деганлари уйида отарчи раққоссаларни ва фаҳш ишларни касб қилган қиз-жувонларни ижарага қўяр, уларнинг ортидан тирикчилигини ўтказиб юрарди. Унинг бунақа ишларидан ор қилиб эри ташлаб кетганди. Шоҳидахон билан Салим дўхтирни ҳам шу нопок қилмишларига шерик қилди. — Дадаси, хўп дея қолинг. Қўлингиздан келади-ку. Қандай бўлиб Парчаойнинг бизга иши тушибди, дадаси... - Шоҳидахон биринчи маротаба эрини Парчаойнинг илтимосини бажаришга аранг кўндирганди. Бошида Салимнинг ҳеч кўнгли бўй бермади: — Қўй, онаси, бу ишлар ноқонуний. Қолаверса, гуноҳ саналади ҳам. Қандай қилиб, иффатини бозорга чиқарган қизнинг айбини бекитишим мумкин?! - Шоҳидахон кечаю кундуз тинмай бир “қўшиқни куйлайвергач”, охири ноилож кўнди. “Қўл ҳақи” анчагина бўлса-да, Салим бир муддат ўша пулдан ҳам, ўзидан ҳам нафратланиб юрди. Аммо ҳар ҳандай қалтис қадамни босаётганида фақат бир мартагина, биринчи мартадагина уяларкан, афсусланаркан киши. Кейин эса, ўша хатога яна бошқа қайтармаслик шарти билан қўл ураркан. Учинчи мартасида эса, уят ҳам, хижолатлик ва гуноҳкорлик ҳисси ҳам аллақаёқларга йўқолиб кетаркану балойи нафс деган жилвакор фоҳишанинг ўйноқи табассумларига маҳв бўларкан. Салим билан Шоҳидахон ҳам ана шу кўйга тушишди. Бора-бора хотин эрига мижоз топар, эр бўлса, “севги йўлида адашган, алданиб” номусидан айрилганларни бир думалатиб қиз болага айлантирарди. Кейинчалик, ана шунақа “алданган”ларнинг ҳомиласини йўқотиш ва ҳаттоки чақалоқ савдосига ҳам қўл ура бошлашди. Эр-хотиннинг қўлига жарақ-жарақ пул тушиб, бир йилга қолмай чўғдай қизил “Нексия”ли бўлишди. Ундан кейинги ҳаракатлар эса данғиллама, қўш қават ҳовлига тараддуд эди. Салим дўхтирнинг пичоғи мой устида ўйнай бошлади. Уни тез-тез бойвачча пулдор эркаклар йўқлаб турар, ҳафтада бир-икки жувон «қиз»га айланарди. Бир куни қайсидир тижоратчи ўн тўққиз яшар қизалоқни етаклаб келди. Бир ойлик ҳомиласи бор экан. Уйдагилари қизни узатиб юборишаётган эмиш. Бойвачча таниш бир сиқим “кўк”ни Салимнинг чўнтагига суқиб, айёрона кўз сузди: — Дўхтир, буёғи ўзингиздан қолар гап йўқ. Онадан қандай туғилган бўлса, шу ҳолига айлансин. Ҳа, яна бир гап, боласи етти ойлик туғилади-а?.. - Бу тагдор гапнинг маънисини Салим яхши тушунди. Шундай қилиб, бир ойлик ҳомиладор жувон, қиз бола тусига кириб гўшангада куёвга нозлананадиган бўлди. Бунақаларнинг сони кўп. Неча-неча бўш-баёв, мулойим йигитлар Салим дўхтирнинг қинғир ишлари қурбони бўлишди. Ана шу йўл билан топган ҳаром пуллари билан фарзандларини боқиб тарбиялаган, ота-онанинг ҳоли энди вой. Тўнғичи жинни деса жиннига, соғ деса соғга ўхшамайди. Ҳар куни эрталаб катта йўлга чиқиб, ўтган-кетган чекиб ташлаган сигарета қолдиқларини тўплаб уйига опкеладию кечаси билан қолдиқларни чекиб чиқади. Ота ўғлини бу ажабтовур “ҳобби”сидан халос қилиш учун сотувда қанақа сигарета бўлса, уйига оп келиб қўйган. Аммо ўғил фақат қолдиқ териб чекади. Энди қизи... Шоҳидахон эрининг хонасидан чиқиб, кутиш хонасининг чеккароғига қўйилган юмшоқ ўриндиққа чўкиб, кўзларини аста юмди. Хаёлнинг минг бир туйнугига бош суқиб, нуқул гуноҳини сўроқлаётган аёлнинг эсига бундан уч-тўрт йилча аввал рўй берган бир воқеа тушди. Содда, мўмина бир аёл чиройликкина келинчаги билан Шоҳидахоннинг қабулига келди. Қимтинибгина ерга қараб турган келинчак бир томчи сув билан ютиб юборгулик малоҳатли экан. Қайнонаси яқинда келинининг бўйида бўп қолганини, уни шифокор назоратига рўйхатга қўйиш учун опкелганини айтди. — Келинингизнинг ҳомиласи, тўрт ойликка ўтяпти, нега олдинроқ олиб келмадингиз? - Текширув натижалари билан танишган Шоҳидахон ҳалиги аёлдан сўради. Қайнона дўхтирнинг адашганига кулимсираб: — Йўқ, синглим, қанақасига тўрт ойлик бўлсин, буларнинг турмуш қурганига энди бир ярим ой бўлди-ку, - деди. — Унда учрашиб юрган пайтлари... — Унақа деманг дўхтир, мен келинимни ўзим яхши кўриб танлаганман. Ўғлим хорижда ишлаётганди, фотиҳа тўйидан кейин учрашган булар. Фотиҳадан сўнг бир-ҳафта ўн кунга қолмай тўй қилгандик. Сиз адашаяпсиз. Ҳомиласи энди бир ойлик бўлган бўлиши керак... - Шоҳидахон ҳаммасини тушуниб етди. Юзига ҳаё ниқобини тақиб олган бу келинчак қачонлардир иффатидан айрилган. Кейин эса бир бечоранинг уйини куйдириб, қиз бола қиёфасида чимилдиққа кирган. Ўшанда Шоҳидахондан келинининг ҳомиласи аниқ тўрт ойлик бўлганини эшитган қайнона ҳам ҳушидан кетиб қолганди. Кейин уларнинг тақдири қандай кечди, Шоҳидахоннинг хабари ҳам йўқ. Шунча фурсат ичида ҳатто у воқеани ўйлагани вақти ҳам бўлмади. Ҳозир эслаяпти. Негадир айни чоғда бот-бот хаёлига ўша бечораҳол қайнона ва унинг келини келяпти. “Балки, Салим акам иккимизга ҳам Худодан қайтгандир қилмишларимиз?! Шоира ким билан, қачон бундай номаъқулчиликка борди экан?! Наҳотки, нопок ишларимизнинг жавобига шунча тез рўбарў келган бўлсам?.. Опамнинг айтишича, у ҳомиладор ҳам экан... Энди отаси кимлиги номаълум болани нима қиламан?! Олдириб ташлаш жуда хавфли, наҳотки... чақалоқни сотиб юборишга мажбур бўлсам?! Ё, Раб, бундан баттар азобларинг ҳам борми?..” Шоҳидахоннинг мудроқ босган виждони уйқудан кўз оча бошлагандек эди. Бироқ ғишт қолибдан кўчган, ёй аллақачон камондан узилганди. Салим дўхтирнинг аҳволи ўшандан кейин ҳеч ўнгланмади. Қизининг чақалоғи туғилди. Шоҳидахон, эл-юртнинг гап-сўзига қарамай, гўдакни ўзи катта қиляпти. Ҳар гал эрининг олдига кираркан, аёлнинг вужуди ўт бўлиб ёнади. Бир тутам бўлиб қолган Салимнинг шу кўйга тушиб қолишида фақат ўзини, молпараст-бойликпарастлигини айбдор биладиган, Шоҳидахоннинг юракдан қилаётган тавбалари тилида “мени кечиринг, дадаси” деган жумла айланарди...
Рухшона ФАРРУХ
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 16-Apr-2013, 07:30 | Message # 4 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Ovsinim turmuw o’rtog’imni o'ynawi ekan …!!!
Singlimiz dilidegi dardlar…!!! Bolalikdan bir kasbning egasi bo’lib xayotda o’z o’rnimni topiwni orzu qilardim. Biroq ota onam orzularimni so’ndirib,mani oila quriwga ko’ndirib 20 yowga to’lganimda uzatib yuboriwdi.Yow edim o’wanda bu xam yetmagandek oila ma’suliyati murg’ak yelkamga og’irlik qilardi.Ammo xayot zaxmatlaridan irodamni sindirmaslikka xarakat qilardim.Uzatilgan xonadonimga ikkinchi kelin bo’lib tuwdim.Turmuw o’rtog’im oilada kenja farzand bo’lganliklari sabab ovsinli xonadonga kelin bo’lgandim. Eng quvonarlisi ovsinim bilan tengdow edik. U bilan darxol chiqiwib ketdik.Katta kelin bo’lganligi sabab uni xurmat qilardim xamda bir qator vakolatlarni unga topwirgandim.Oradan oylar o’ta bowladi. Xayotimiz bir me’yorda davom etardi.Qaynim xamda turmuw o’rtog’im xarbiy edilar.Wu boisdan xam ko’pincha xizmat safarida bo’liwardi.Bu orada xonadonimiz tinchligini ta’minlaw ovsinim bilan mani zimmamda edi. Baxtli edim xayotimdan nolimasdim. Ba’zi bir oilalarda uchraydigan ovsinlar mojarosi bizning oilada kuzatilmasdi.Biroq o’wanda bilmabmanki oldinda mani qanday sinovlar kutayotganligini. Kunlarning birida turmuw o’rtog’im xizmat safaridan qaytdilar.Ularni mexr to’la ko’zlarim bilan kutib oldim.Biroq qaynim yana bir xafta xizmat safarida bo’liwlarini ewitib ovsinimning ko’ngli buzildi.Ertasi kuni tuwlikka yaqin turmuw o’rtog’imni qadrdon do’stlari so’rab keliwdi.Ularni qidira bowladim ammo topolmadim. Ovsinimdan so’raw maqsadida uning xonasiga borganimda bexosdan turmuw o’rtog’im xamda ovsinimning yawirincha suxbatlarini ewitib qoldim.Ular xuddi oldindan bir birlarini taniydigandek iliq suxbat quriwardi.O’wanda ovsinimning bir gapi xayotimni tubdan o’zgartirib yubordi. ,,Sizni yaxwi ko’raman Baxromaka’’ deya turmuw o’rtog’imga sevgi izxor qildi. Undan bu tarzda yuzsizlikni kutmagandim.Wu boisdan xam darxol uning xonasiga bostirib kirdim va bor gapni aytiwlarini,o’rtalarida nimalar bo’lib o’tkanligini tuwuntirib beriwni talab qildim.Keyin ma’lum bo’liwicha ovsinim turmuwga chiqmasidan oldin erim bilan yurgan va ular bir birlarini qattiq sevgan ekanlar.Naxotki wuncha payt o’z erini aldab yurgan bo’lsa begunox qaynim ayolining xiyonatidan bexabar yuraveribdi. Mani xam umidlarim bir laxzada so’nib yuragimdagi turmuw o’rtog’imga bo’lgan mexr muxabbatim nafratga aylanib ketdi.Bu tarzda davom etiwi mumkin emasdi.Wu boisdan xam qaynimga bor gapni aytiwga xamda u bilan maslaxatlawib iw ko’riwga qaror qildim.Bir necha kundan so’ng esa qaynim bu gaplardan xabar topdilar xamda o’wa makkora ayolni taloq qildilar.O’z ukalaridan xam ko’ngli og’ridi boisi jigaridan bundayin xiyonatni kutmagandilar.Man xam turmuw o’rtog’imdan javobimni beriwlarini so’radim.Ortiq bu xonadonda bir daqiqa xam yawawni xoxlamasdim. Naxotki umidlarim oxiri sarobga aylangan bo’lsa xayotimning eng baxtli damlari o’wa la’nati ovsinim sabab jaxannamga aylanib ketdi.Tez orada ajrim xujjatlariga imzo chekib o’wa xonadonni tark etdim.Xiyonat sabab xonadon ikki kelinidan xam ayrildi.Oradan iztirobli kunlar o’ta bowladi. Alamlarimni unutiw maqsadida iwga kirdim.Oilam buzulib xayotim barbod bo’lgan kezlarda endigina 21 yowga qadam qo’ygandim.Bo’lib o’tgan iwlarga qaramay sobiq erim o’wa makkora ayol bilan munosabatlarini pinxona davom ettiraveribdi xamda ko’p o’tmay uni wa’riy nikoxiga olibdi.Qaynim esa ukasidan voz kechib o’wa xonadonni tark etibdi.Bir laxzada ikki inson oilasining taqdiri ayanchli axvolda yakun topdi.Xayotimni tubdan o’zgartiriwga xammasini unutiwga yangi xayot bowlawga qaror qildim.Kunlarning birida Onam uyga sovchi keliwini aytib qoldilar.Xayron bo’lib qoldim.Endigina oilasi buzulib erdan qaytgan ayolga qaysi nodon sovchi qo’yardi balki bu inson xam baxtsizlikdan baxt izlab xonadomizga sovchi bo’lib kelayotgandir deya o’ylanib qoldim. Keyin bilsam o’wa inson mani sobiq qaynim bo’lib chiqdi.Avvaliga nega bunday qilganini tuwunolmadim. Uning uwbu so’zlaridan so’ng fikrlarim tubdan o’zgarib ketdi.’’Bilaman ikkimizni xayotimiz xm bir axvolda ikkimiz xam xiyonat qurbonimiz.Balki sanga sovchi qo’yganimdan so’ng man xaqimda yomon xayolga borgandirsan bunisi manga qorong’u. Biroq sandek ayolni baxtsiz qiyofada ko’riw man uchun judayam qiyin.Nega endi ular o’z maanfati uchun oilamizni buzib yuboriwadiyu biz esa bir chetda tomowabin bo’lib qolaveramizmi…? Laylo agar yo’q demasang yangidan birga xayot bowlasak degandim. Xammasini unutib, uzoqlarga ketib,faqat ikkimiz birga bir umrga’’ uning so’zlaridagi samimiylik xamda nafasidagi titroq mani butunlay dovdiratib qo’ydi.O’ylab ko’riwga fursat so’radim.Kutaman dedi…!!! Chuqur muloxazalardan so’ng nega endi bunday bo’liwi mumkin emas degan to’xtamga keldim xamda sobiq qaynimning taklifiga rozilik berdim.Oradan ko’p o’tmay to’yimiz bo’ldi. Oylar o’tib esa wiringina farzandli bo’lidk. Qadrdonlarim man endigina xaqiqiy baxtimni todim deb o’ylayman.Yonimdagi insonim mani jonidan ortiq ko’radi. Biz o’tmiwni unutib butunlay yangi xayot bowladik.Xar tong turmuw o’rtog’imning wirin uyqusidan uyg’otganimda avvaliga uning ma’yus ko’zlariga to’yib termulib olamanda so’ngra quloqlariga sekingina wivirlab qo’yaman. Xayrli tong biroz kechikkan baxtim…!!!
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 21-Apr-2013, 15:45 | Message # 5 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Оилада қайнилар муаммоси
30 ёшлардаги аёл касалхонага келтирилганида оғир аҳволда эди. Тез-тез ҳушидан кетар экан. Беморни текширувдан ўтказаётганимизда яна ҳушини йўқотди. Бунинг фойдали жихати ҳам бор аслида. Чунки ҳар қанча тушунтирилганда ҳам шифокорларнинг шахсан кузатувидагидек натижа бермайди. Беморни титроқ босди-ю шилқ этиб йиқилди. Табиийки, оила аъзолари жон ҳолатда ёнига югуришди. Уларга беморнинг ёнидан узоқлашмасликларини тайинладим. Хафагарчилик ва сиқилишдан келиб чиқадиган ҳушдан кетиш ҳолати эди бу. Яқинларининг айтишларига қараганда бир хафтадан буён уй ишларини ҳам қила олмабди. Тез-тез ҳушидан кетганлиги учун ёнида доимо одам бўлиши зарур эди. Беморга қайта-қайта мурожаат этишимга карамай мулоқот қилиш имкони бўлмади. “Касалхонага ётқизамиз. Айтишингизга қараганда бир ҳафтадан буён овқат ҳам емаган. Бу аёлнинг дарди оғир” дедим. Эрининг айбдорларча бош эгиши ва кўзларини олиб қочиши диққатимни тортди. Беморни даволашга киришдим. Кечга яқин аёл тилга кирди. Кўз ёшларини тиёлмас эди: -Доктор, турмуш қурганимизга 6 йил бўлди. 2 та фарзандимиз бор. Эримга эътирозим йўқ. Кунимиз ўтиб турибди. Аммо эримнинг укаси, яъни қайнимнинг биз билан яшашига тоқат қила олмайман. Мени нотўғри тушунманг, унинг кир-чири, ош-овқати малол келмайди. Алоҳида яшаса дейман. Кийимларини ювиш, овқатини тайёрлашдан қочмайман. Яқинроқ жойда ижарада турса олиб бораман. Менга ноқулай томони уйда эркин бўла олмаслигимдир. Кўриб турибсиз ҳижобдаман, исломий ҳаёт тарзига амал қиламан. Таҳорат олишим бор, хавотирланиб тураман. Эрим билан бемалол гаплашолмайман, ҳазиллашолмайман. Чунки қайним менга номаҳрам, ҳаётимнинг кўп қисми уйда ўтади, доимо сергак бўлишга мажбурман. Чарчасам ётиб дам ололмайман. Шунга ҳам чидаб тургандим. Энди яна бир укаси бизникида яшагани келаётган эмиш. Буниси ортикчалик қилади. Шуни эшитиб тобим кочди, асабларим жойида эмас. Узимни идора кила олмаяпман”. Аёлнинг эътирозлари ўринли эди. Ўранган аёл кўп вақтини ўтказадиган уйда бемалол бўла олмаса ҳаёт машаққатга айланиши турган гап. Эрига шуларни айтганимда “Доктор, унинг ҳақпигини мен ҳам биламан. Аммо бизнинг вилоятда одат шундай. Уйи бор эркак укасига бошпана беради. Мен хам шундай килмасам тугишганларимдан воз кечган бўламан. Қариндошлар мендан юз ўгирадилар. Шундай бўлса-да, бир иложини қилишга ҳаракат қиламан”, - деди. Иккинчи воқеа унданда ачинарлидир. 20 ёшлардаги йигит қабулимга келди. Муаммоси нималигини сўраганимда бошини эгди, юзига қон тепди. Бир муддат жим тургач “Сиз сўраманг, мен айтмай” деди. Йиғламокдан бери эди. Азият ичида қолганлиги равшан эди. Бироздан сўнг гапни бошлади: — “Доктор, биз Анадолунинг чекка қишлоғиданмиз. Акам милиционер. Истамбулга хизмат сафари билан жўнатилди. Мен ҳам университет талабаси бўлгач улар билан бирга яшай бошладим. Мен дан 4 ёш катта акам 19 ёшли янгам билан турмуш қурганига 2 йил бўлган. Битта жияним бор. Янгам билан бир-биримизга кўнгил қўя бошладик. Чунки доим биргамиз, ёлғизмиз. Акам хизмати туфайли доимо уйдан узокда. Менинг дарсларим эрта тугайди, уйга қайтаман. Нонуштада, кечки овқатда акам бўлмайди. Овқатлангандан сўнг гаплашиб ўтирамиз. Бир пайт қарасам унга бефарқ эмасман. Янгамда ҳам шундай ҳисларни сездим. Бир томонда севгим, бир томонда акамнинг рафиқаси эканлиги. Нима килишни билмай ҳайронман. Мен пасткаш, ярамас одамман...” Шундай дер экан кўзларидан оққан ёшни тўхтата олмас эди.
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 21-Apr-2013, 15:48 | Message # 6 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi Унга шундай маслаҳат бердим: - “Аслида сиз динимиз қонунларига итоат этмасликнинг курбони бўлибсиз. Сизни кечириб бўлмайди. Тезда у уйни тарк этишингиз, зарурат юзасидангина янгангиз билан кўри-шишингиз шарт. Учрашганда ҳам расмий тарзда гаплаши-шингиз лозим. Вақт ўтсагина бу дардни унутасиз. Бўлмаса бу ишнинг сўнги фалокатдир”. Қайни ҳам номаҳрам саналади. Улар билан бир уйда яшаш тўғри эмас. Бундай ҳол бахтсизликларга, фожиаларга сабаб бўлиши мумкин. Уйимиз ташки дунёнинг зўриқиш ва таҳликаларидан ҳимоя килувчи паноҳимиздир. Аёллар уйимизда бемалол яшашлари, бахтли бўлишлари лозим. Баъзи аёллар қайнилари билан бир уйда яшамасалар-да, шу масалада қийналиб қолмокдалар. Амина хоним шундай аёллардан биридир. Узлари яшаган хонадоннинг настки қаватида 2 та бўйдоқ қайниси, тепа қаватида эса уйланган қайниси яшар экан. Ака-укалар бир жойда ишлар, ишдан сўнг ҳаммалари бирга уйга қайтишар, бирга овқатланишар экан. Идиш-товоқпарни йиғиштириш, ювиш Амина хонимга қолар эди. “Эрим билан ёлғиз қолишнинг имкони йўқ. Қайниларим ҳар куни бизникида. Ўз уйларига ухлагани чиқадилар, холос. Олдин овқатланишади, кейин чой ичишади, суҳбатлашиб ўтиришади. Қарабсизки, ухлайдиган вақг бўлади. Эрим, болаларим билан бирга бўладиган, дардлашадиган вақтим йўқ. Эримга шикоят қилсам укалари уйлангунига қадар шундай бўлишини такрорлашдан чарчамайди. Уйимда бемалол бўла олмаслигим огир ботади”. Аминахоним қайниларидан алоҳида яшаса-да, эри билан етарлича мулоқотда бўла олмаслигидан қийналар экан. Баъзи ҳолларда вазият янада чигаллашади. Айсел хоним шундай аҳволда эди. “Битта хонадонда қайнонам, қайнотам, қайним, овсиним, 3 та боласи яшайди. Менинг ҳам 2 та болам борлигини ҳисобга олсак, аҳволимизни тасаввур қилиш қийин эмас. Бирор кун овқат қилмаслик ёки ўз хоҳишига кўра иш тутишга ҳаққим йўқ. Чунки ҳамма ишни катталар ҳал қиладилар. Баъзида нима қилишни билмай қоламан. Ҳожатхона ва ҳаммомдаги навбат кутишлар малол келади”. Аёлларнинг шикоятлари ўринли. Истаклари асосли. Оила саодати учун уларнинг истакларига қулоқ тутайлик.
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 12-Iyun-2013, 11:41 | Message # 7 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Уз опасини котилга айланган бир камбагал бола хаёти.
Ботир исимли бир болр андижон вилоятида тугилган оилада 5 киши булганлар ота онаси бир опаси ва биргина укаси бор еди.ботир есини танигандан бери факт ва факатгина кийинчилик курган.камситишлар хурлашлар кайгу унинг хаёти шу нарсалар билан тула еди ботирди ёши уткан сари у янада купрук кийинчиликларга кириб борарди.унинг отаси кун ора мос келарди тухтаме ичарди топкан пулини ичкиликка сарифларди.ботирнинг онаси еса нима хам кила оларди ахир аёл кишики кулидан хеч нарса кемарди унинг опаси ва укасиини канде килиб булмасин укитиб яхши одам килишга умит киларди.канде булмасин купрок пул топишди истарди ва бунга жон жахди билан интиларди.онасини хурланишлари кийланишларини куриб хар куни бутун бир азобда утаёткан ботир нима киларин билмасди.у борган сари ёши утиб борарди ботир 13 ёшида якшанба кунлида унинг тугилган куни еди уни онасибечора топкан тутканини дастурхонга куйганди ва улар оилави уй бошлиги дадасини кутардилар кучадан еса дадасини довиши ештилиб келарди чяан уша мос холда ичиб келарди.келиб хеч нарсадан хеч нарса уриш бошлаб кетди ва у хотини дуппослай бошлади болари хар канча йиглаб дадасига осилмасин дадасини кандедур кузига кон тулганид.онаси бечорани кукармаган жойи колмади.ботир еса тугилган кунимга минг ланатлар булсин еп тинмай уксинарди осмонларга караб оллохга фарёд киларди ей оллохим бизга хам озгина бойлик бергин дадамга инсоф берни биз хам одамлар сингари яхши яшелик нега бунчалик бизларга азоб берасан.онамни бу кунини курганан улганим яхши емасмиди ахир опам укамчи уларда нима айиб ахир нега бунчалик бе шавкат булмасенг оллохим ёлвораман сендан бир бор нолам ешиткин деганча кузлари ёшга тула еди.тис чукиб тинмай уксиниб йигларди.кучада хам ботирни хамма устидан куларди.ана алкашди боласи келяпти дердилар ботир бунга ахамият берме бесада у ичидан тугаб борарди.факатгина буни ташига чикара олмасди.йигит киши йигламаслик керак йигламеди дейишди лекин йиледи ботир шу кунгача куз ёшини хеч кимга курсатишди истамасди.лекин буни онаси хар доим йиглаб келганини кузларига караб билиб турарди.орадан ойлар ойлар кетидан йиллар ута бошларди хар доигидек уша ахвол еди беттр кийинлашиб борарди уларни хаёти.бир куни ботирнинг уйига бир ёши 40 лар атрофидаги киши келиб мен билан юр деп олиб кетди бориб е куз билан крмасинки унинг дадаси мошина тагида конга биланиб ётарди.ботир буни куриб шок булиб колганди нима килишни билас еди хатто одамлар еса мана ичкилиди окибати купрок ичсин еди деп чяна гапириб утиб кетишарди хеч кимди иши ёк еди униг дадаси билан.ботир дадасини кутардида уйига уз куллари билан дадасини улигини олиб келди буни курган онаси опаси укаси еса узларини ёкотиб куйдилар узбекчилида аза жуда кийин биласизлар буни.хатто дадасини азасини рулигин кабристонга куйган пуллари етмасди уларди.шу кадар ботир сикилиб уксиниб йиглардики буни хеч бир йигит киши тасавур кила олмеди уни уша холдаги ахволатини хатто узи хам тушинтириб бера олмасди.уни дадасини маххала куй бир нима килиб кабристонга куйдилар уларни уйи бир еишига кам еди хар куни ботир нима килиб булсада хаётини яхшилашга уринарди каерда нима иш булса килиб кетаверарди.опаси катта киз булиб туришга чикадигон булиб колганди.лекин уларнинг уйига бирорта совчи келмасди нега еканини ботир хам онаси хам опаси узи хам биларди.ботир пул топиш максадида казагистон республикасига чикиб кетади ишлагани.орадан 1роппа роса 1 йил утканда уйга кайтади пул топиб келганди онамини опамни укамни енди узим яхши бокаман енди хаммасини яхшилеман биз хам бошка одамлар сингари яхши яшемиз деп не умитлар ила келганди.уйига келганда уйида хеч ким ёк еди хайрон булиб.кушнисини уйига чикиб онасини суради канилар ддеди.кушниси озгина жим булиб колди.....................гапиринг холажон нима булди тинчликми деп яна суради шунда кушниси ботир углим бардам бул оненгни бериб куйдик дедию йиглаб урнидан туриб чикиб кетди.ботир жим булиб колди кузидан еса худди ёмгир кушик куйлаётканде чак...чак етиб би жойга куз ёшлари тукиларди факатгина жимгина турарди .шу турганча ботир уша куни кечкача бир жойда турди.йиглаб кечкача онасини енди кайта кура олмаслигини курган ботир буни хаёлига хам келтира олмасди.нахот енди мен пул топканда мени пулларини онам ишлата олмаса.нахотки шунча азобни куриб енди яхши хаёт бераман угиллик вазифами бажараман деганимда онам енди бу ёруг оламда булмас нахотки ёк ёк бунде булиши мумкун емас онам уйдалар алдаяпсизлар сизлар деганча уйига чикиб кетди узини уйига кириб онасини каттакаон суратига кузи тушди шундок онаси ботирга караб кулиб турарди суратида буни куриб ботир уша паитда хеч кайга симе колганди дунёдан кз юмишга шу кадар рози едики кузлари ёшга тулиб юмилиб колганди.сонасини суратини махкам багрига босганча дод солиб йиглар оларди холос.яна осмонларга караб фарёд киларди факатгина бу чавар уни овози егадур ештилмарди.зурга пичирлаб гапирарди.уша суратини бир чеккасида еса ботирга бир макутуб турарди.очиб укиса унда шу сузлар еди. ботир блажоним бу мактубни укиятканингда мен бу дунёдан кеткан буламан лекин сен сикилм йиглама болажоним.мен даденгни олдиларига кетяпман даденгни ёлгизлатиб куйдик сен опаенга укенга яхши карагин улар сенга омат болам сени жудаям яхши кураман.мени кечир боламжоним сенга мен билан даденг яхши хаёт бера олмадик факатгина азоб бера олдик болам мени кечир.болажоним ботир охиригача укий олмади куз ёшлари уни кузини тусиб колганди.мактубни махкам гижимлаб олдида яна нима киларини билме факатгина ва факатгина тухтаме тинмасдан бакириб бакириб дод солиб йигларди.уша куни ботир оасини кабрига кечаси борди уша ерда колди кечаси билан онасиги тинмай гапириб чикарди факатгина паст овозда нималардур дерди.кабрини багрига босганча ухлаб колди.ва ертасига опасини ва укасини топишга харакат килди кушнилари билмарди каерда еканлигини.кучада бошини егиб юрганда кимдур унга вой оно дилфузани укасику деган гап ештилди карагунча ким еканлигин билме колди ботир.ёлда давом етаркан унинг ёлидан уша дадасини улими устига айтиб кеткан уша киши турарди ботир уни дарров таниди.саломлашиб.хамма ёгди етиб берди шунда у киши ботирга бир бола билан таништиришини айтди ботир хам карши булмади у бола уша кишини угли еди улар танишиб.1 хафтача билла юришди.ва бир куни ботирни уша бола сени бир жойга олиб бореми деди ботир хам карши булмади сурамсданла.ва улар бир уйга боришди у ерда бир хотин чикиб уларни кутиб олдилар ва уйга таклиф килди.ботир сен утириб тур сенга хозир бир кизди киргизиб юбораман дегандагина ботир у ерди канака жой еканини тушиниб етди дуси еса бошка хонага кириб кетканди.орадан 5 минут утар утме ботирни одига бир киз кирдида негадур ботирга караб жим булиб колди ботир бошини кутариб не куз билан курмасинки у уша узини опаси еди.ботир уз опасини куриб бошиб ишламе колганди.опаси тезда ортига чикиб кетдида ботир хам урнидан туриб ошхонадаги пичокни олиб опасини оркасидан кетди буни курган дусти уни тухтатишга харакат килди лекин ботир шу кадар газаб отига минган едики уни хч ким тухтата олмасди.ва уша дустиага хам пичокни икки марта тикди ва опасиини йиглаб турган кузларига караб нега ахир опажон нега......опси мени кечир ботир бошка ёлим колмади мени кечир дедида охирги гапини айтай олмади ботир кузларини юмдида опасини кузларига карме пичокни тикди опаси кузда табассум билан ботирга нимадур дегиси келдию айтолмади кузлари юмилди.ботирни еса мелитсия олиб кетди.кегин билса унинг укасини опаси мехрибонлик уйига топширган екан ва ботирни 18 йил озотликдан махрум килди ушанда ботир 21 йшда еди 18 йил муддатини утаб озодликка чикди ва уксини кидираман деганди лекин топа олмади ва орадан кунлар ойлар утарди у уз уйига мос холда бир кушикни етиб келарди онажонинг рози кил волиданг рози кил деганча.мос келарди.бир куни кучада юргандида уз уксига кузи тушди.ва уни танимаганде утиб кетди.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 13-Iyun-2013, 07:55 | Message # 8 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Виждон азобида қолган келинчак
“Чорсу” бозори атрофларида яшайдиган узоқроқ қариндошимиз кунда кунора уйига таклиф қилавергани учун хижолат бўлиб, дам олиш куни бирровгина вақт топиб ўтадиган бўлдим. қариндошимиз — Рисолат хола бўйимдану қадамимдан ўргилиб, қайта- қайта алқаб, суйиб қарши олдилар. Шинамгина, сувлар сепиб салқинлатиб қўйилган дарвозахонадаги тебратма ўриндиқда бирозгина ўтиргандик, холам тушмагур ичкарига қараб, оғринган куйи овоз бердилар: - Ҳой, Гулзорхон, ҳа бундоқ чиқиб кўришмайсизми?! Минг йилда бир қариндошим келди-я! Сизникиларга ўхшаб Худонинг бергани куни шу ерда эмас-ку ҳарқалай. Тавба-ей. Пешонам қурсин, мени, бу аҳволларга тушгунча, жонимни олиб қўя қолса яхшийди...- бу ҳолатда меҳмонга борган одам албатта хижолатга қолади. Айниқса, ташрифингиз пировардида бояқиш келин маломат эшитса... Холамга секингина, қайтишимни, улардан бирровга хабар олиш учун кирганимни айтиб ҳам балога қолдим: - Неча йилдан бери шу ерларда экансан, аммо шу шаҳарда бир қариндошимиз бор экан, бир бориб кўрай, унинг кўнгли кўтарилса, Худо менинг кўнглимни шод қилади, деб ўйламайсан-а?! Энди қандоқ бўлиб келиб, кетаманга, тушасанми?! Тавба, бу ёшлар қанақа беқўним экан, на меҳр оқибатни билади, на қариндош- уруғчиликни... – Мезбон шуларни гапира туриб жаврашдан тинмаётган эди, рўмол ўраган, оқ юзли, думалоқдан келган, кўзлари кулиб турувчи келинчак майин табассум билан ёнимизга келиб салом берди. Мен билан астойдил сўрашгач, аввал қайнонасига, сўнгра менга қараб, ичкарига таклиф қилди: - Ойижон, меҳмонни ичкарига бошланг, жой қилиб қўйдим. Қани, марҳамат юринглар...- Рисолат хола бир чимирилиб, энсаларини қотирдиларда, мен билан бошлашиб меҳмонхонага йўналдилар. Меҳмонхона дегани ҳам саройдай хона экан. Бир ёнида оврўпача услубда стол стуллар қўйилган. Ўртада беш- ўн хил ичимлик ва каттакон гулдонда гул. Бир томонида хонтахта қўйилиб, четларига духоба кўрпачалар тўшалган. Қариндош холам мени хонтахтага чорладилар: - Кел болам, биз шу ерда ўтира қоламиз. Манави курсиларда беш дақиқа ўтирсам, оёғим увишиб, белим оғрийди. Ўтирдик. Фотиҳадан сўнг тамоилга биноан яна бир бор ҳол сўрашилди. Кейин уёқ бу ёқдан гаплашиб ўтирдик, қишлоқдаги қариндошлар ҳақида, ким тўй қилган, ким уй қурган, ким ўғил уйлантирганию кимнинг қиз узатгани ҳақидаги холамнинг саволларига тўхтовсиз жавоб бериб турдим. ҳалиги хушрўйгина келинчак чой олиб киргач, Рисолат хола ўзларидан гап очдилар. Соғликларининг яхши эмаслиги, шаҳар жойида бева бошлари билан тўққиз нафар фарзандни уйли жойли қилганлари ана рўшнолик кўраман, мана рўшноликка етаман, деб турганларида энди қон босим, қанд, инсултми баломи баттарми деган дардлардан ҳеч халос бўлолмаётганлари ҳақида гапирдилар. Келинчак дастурхонга патир, қанд-қурс, ширинликлар, чақ-чуқ обкеб қўйиб чиқиб кетаётиб, холамга бир қур назар ташлади. Инқиллаган куйи келининг ортидан чиққан холам, бироздан кейин қайтиб, жойига ўтирди-ю, энсасини қотирганча: - Тагипаст, келгинди, меҳмонга нима таом тайёрлашни ҳам билмайди. Телбанинг қизи-да. Пешонам шўр бўлмаса, шунақанги тарбия кўрмаган, кўча дайдисига йўлиқаманми?! Боланинг ўзини улғайтирар экансизу, кўнглини ўстиролмас экансиз. Шу ҳамма болаларимдан розиман, аммо Нодир аканг мени хўп куйдирди-да. - Унақа деманг, холажон, келинингиз яхши-ку...- дейман, тўғриси қариндош аёлнинг осмондан келишига хушим келмай. - Э, қаёқда дейсан, болам?! Буни сен кўрган ҳолатга келтиргунча, холангни юрак-бағри қон бўлди-ку! На саломни, на аликни биларди, на бир тузукроқ ош-овқат қилиб, бировнинг кўнглини олишни биларди. Ўғлимнинг бошини айлантириб, тўй-томошасиз, оқ фотиҳаю чимилдиқсиз унга тегиб олган. Эҳ, болама, ўлмаган бош ҳар балони кўрар экан. Шу десанг, Нодир аканг йигирма етти ёшигача кирди, уйланмайди-да. Олдимга солиб гапираман, насиҳат қиламан, койийман, йиғлайман, сиқтайман, қани фойдаси бўлса. Бошини эги-и-иб, ўтираверади. Бир куни, ахир сен тенггиларнинг иккита-учтадан боласи бор-ку, нима бўлган ўзи сенга уйланмайман, деяверасан?! Нега мени қийнайсан, десам, “мени ҳам иккита болам, хотиним бор. Агар сиз уларни қабул қилсангиз, уйга олиб келаман” дейди! Шу гапдан кейин ўзимни билмай қолганман, қизим. Қон босими, деган Худонинг ғазаби ўшандан бери менга ҳамроҳ-да. Хуллас, акаларининг ҳам бу гапдан хабари бор экан. ҳатто тўнғичига ақиқа тўйи қилганида акалари ошга борган экан. Опаларини ҳам ишга солди, Бир амаллаб мени кўндиришди-ю, ана шу тавияни уйимга олиб келди, болам.- Холам шу гапларни айта туриб, лаблари қуруқшаб, мазаси бўлмай қолди. ҳозир яна касали хуруж қилиб қоладими, деб чўчидим.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 13-Iyun-2013, 07:56 | Message # 9 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi...
Бўлди, холажон, ҳаммаси жойида экан-ку. Демак, шу ишда ҳам бир ҳикмат бор. Қаранг, келинингиз бинойидеккина, очиқ юрмаса, бош яланг юрмаса, яна нима керак сизга? Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам юрагини сиқиб. Холам гапимга жимгина қулоқ солиб, кўз ёшларини артиб қўйдилар. Шу куни алламаҳалгача холам билан, келинлари, неваралари билан гаплашиб ўтирдим. Уйга қайтар чоғим, ҳалиги холамнинг кичик келини телефон рақамимни олиб қолди. Уларни ҳам уйимга таклиф қилиб, ортимга қайтдим. Орадан бирор ҳафтача вақт ўтиб, телефонимга нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди. Одатим бўйича, ўзимга таниш бўлмаган рақамларга жавоб бермайман. ҳалиги рақамдан уч-тўрт марта чақирув бўлганди, жавоб бермаганимга қисқа хабар келибди: “Салом. Илтимос, телефонга жавоб беринг. Мен келинойингиз – Нодир аканинг аёллари бўламан”. Хабарни ўқиган заҳотим ўша рақамга қўнғироқ қилдим. Салом-алик, ҳол сўрашишлардан кейин келинчак хижолатли товушда: - Узр, сизни ҳам безовта қилдим. Мен сизга ўзимнинг ҳаётимни гапириб бермоқчи эдим. Билмайман, балки, нотўғридир, балки тўғридир, аммо мен кейинги пайтларда виждон азобида қийналаяпман. Ўзим ўйладим-ки, агар сизга ҳаётимни гапириб берсам, менга тўғри маслаҳат бера оласиз. Сиз билан қачон гаплашсам бўлади?- деб сўради. Уни кечқурун уйимда кутишимни, агар эри кўнса, меникига меҳмонга келишини айтдим. Бироз ўйлаб кўриб рози бўлди. Кечқурун ишдан қайтиб, энди овқатга унамоқчи бўлиб тургандим, бир тоғора сомса кўтариб, қизчасини етаклаб кириб келди. Нодир акангиз икки соатгинага рухсат бердилар. Ўзларининг ҳам шу яқин орада ишлари бор экан.- Деди меҳмон кира солиб. У бежирим узун ва кенг либосда ҳусни ярқирраб турган малоикага ўхшарди. Айниқса бошидаги оппоқ атлас рўмолининг шуъласи тиниқ юзига тушиб, яна-да чеҳрасини ойдин қилиб кўрсатаётганди. Дарҳол қўлимдаги юмушимни тўхтатди: - Ўзим қўлларим билан сиз учун сомса тайёрлаганман, бир чойнак аччиқ чой дамлаб олсак бўлгани, ҳеч юмушга уринманг-да, мени тингланг. ҳали овқатингизни егани кўп келамиз, Худо хоҳласа. – Дастурхон ёзиб, ширинликлар қўйдим. Чой қайнагунча меҳмоним ҳикоясини бошлади: - Мен асли хоразмлик бўламан. Онам қизлик пайтларида жуда гўзал, хушқомад бўлган эканлар. Айни ўн етти ёшларида дадамга узатиладилар. Дадам ўша пайтда институтни тамомлаган, ҳуқуқий идораларнинг бирида ишлайдиган, онамдан роса ўн ёш катта йигит бўлган эканлар. Дадам содда, самимий ва ниҳоятда сулув онамни жон қадар севиб, бошларига кўтаргулик бўлиб ардоқлаганлар. Аввал мен туғилганман, кейин ўртанча укам. Болалигимни жуда яхши эслайман: дадам бизни етаклаб айлантиргани олиб чиқардилар, деярли ҳар куни ишдан қайтар маҳаллари онамга ҳам, мен билан укамга ҳам ширинликми, ўйинчоқми бир нима олиб келардилар. Чамаси мен саккиз ё тўққиз ёшлар атрофида эдим, онам учинчи укамга ҳомиладорликларида қоқилиб йиқилиб тушадилар. Шундан кейин анча пайт мазалари бўлмай дўхтирма дўхтир юрдилари, вақти соати келиб онамнинг кўзлари ёриди. Аммо... шўрлик онам ўша пайтдаги йиқилиб тушганлари асоратида руҳий хаста бўлиб қолдилар. Она томонидан бувим, холаларим чақалоқ укамни парваришлаб, катта қилишди. Бу орада онамни жуда кўп шифокорларга, табибларга кўрсатган дадам, уларнинг соғаймасликларини билиб, бизни ташлаб кетдилар ва кўп ўтмай бошқа турмуш қилдилар. Онам касалманд бўлгани учун ҳеч қаерда ишламас, дадамнинг қариндош-уруғи бизга ёрдам бериш ўрнига, иложини топиб ўша ўтирган уйимиздан ҳам қувиб чиқармоқчи бўлишар, биз холам ва тоғамларнинг болалари ризқига шерик эдик. Еттинчи синфга ўтганимдан кейин бу тахлит яшашимиз ҳаёт эмаслигини, оиланинг катта фарзанди бўлганим учун мен ишлаб онам ва укаларимга ғамхўрлик қилишим кераклигини тушундим. Қўшнимиз адвокат эди, бир илинж билан уникига чиқдим. Хотинига мақсадимни тушунтиргандим, мени очиқ чеҳра билан кутиб олиб, уй юмушлари хизматчилигига олди. Ҳар ойда маош бериб туришарди, тансиқ таомлар, егуликлар тайёрланса онам билан укаларимга ҳам насиба бериб юборишарди. Уларникида анча пайт ишладим. Қизи синфдошим эди, мактабда менга баланддан назар ташлар, эски кийимларини кийганимни синфдошларга айтиб мени роса мазах қиларди. Барибир парво қилмасдим. Унинг гапларини малол олиб, уяламан, деб ўтирадиган бўлсам кўчага чиқиб тиланчилик қилшим керак эди. Ҳалол меҳнат билан ишлаб пул топишга уялган одам, бировларга термулиб қарам бўлишдан уялмайдими?! Мактабини тамомлаганимдан кейин ҳам ўша адвокатникида ишлай бошладим.Бу орада унинг қизи ўқишга кирди. Гарчи ундан қизиқувчанроқ, интилувчанроқ бўлсам-да, ўқишга киролмаганим юрагимни тиғларди. Шу кунларда вилоят телевидениеси сухандонликка танлов эълон қилди. Кичкиналигимдан менда санъатга, шеъриятга, актрисаликка қизиқиш бўлган эди. Шу сабабданми, бир омадимни синаб кўрайин-чи, деган умид билан танловга қатнашиб кўрдим. Омадим чопиб танловдан ўтдим ва телевидениеда сухандонлик қила бошладим. Аммо кечқурунлари яна аввалги иш жойимда саранжом саришталикни бажарардим. Телевидениеда ишлаб юрган пайтларимда ҳозирги кунда анча таниқли ҳофизга айланган, хоразмлик хонанда билан танишиб қолдим. Унга санъатга иштиёқим баландлигини айтиб, мени ўзига шогирдликка олишини сўрадим. Санъаткор менга бошдан оёқ еб қўйгудай тикилиб турди-да, эртага кечқурун тайёр бўлиб туришимни, бир ресторанга оборишини, ўша ерда нималар қилишимизни, келажак режаларимизни тузишни айтди. Ўн етти яшар содда қиз — мен унинг гапларига лаққа ишониб, айтган вақтида тайёр бўлиб турдим. Машинага чиққан эдим, ҳалиги ҳофиз ноўрин ҳатти-ҳаракатлар билан менга шилқимлик қила бошлади. Чинқириб машинани тўхтатишларини талаб қилдим. Хонандани уриб-юлқиб, машинадан тушиб қочдиму шу билан телевидение деган жойга ҳам қадам босмадим. Буёқда адвокатнинг ҳам менга нисбатан муносабатаи ўзгариб, дадам тенги одам менга — қизи баробар мазлумага тихирлик қиладиган бўлди. Мен аҳамият бермай, ўзимдан ўтганни бировга сездирмай ишимни қилиб юравердим. Бир куни хонадон бекаси Тошкентга — қариндошлариникига келганидан фойдаланиб, адвокат менга тегажоғлиқ қила бошлади. Унинг авзойидан қўрқиб, деразадан ўзимни ташлаб қочдим. Кап-катта одам, қизи тенги қизчанинг орқасидан оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб қувди. Ўша куни уйга келиб туни билан йиғлаб чиқдим. Мени бошида отаси йўқ, онаси касал, ҳимоячиси йўқ деб дуч келган одам таҳқирлашга уринарди. Аммо мен Худога суянардим, Ўзи мени ҳимоя қилишини, нокасларга хор қилмаслигини ўтинардим. Хуллас, ўшандан кейин уйда онам билан укаларимнинг егуликларини тайёрлаб, Тошкентга йўл олдим.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 13-Iyun-2013, 07:57 | Message # 10 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
- Бу ерда бирор танишингиз бормиди?- Келинчакнинг ҳикоясини ҳаяжон билан тинглаганча сўрадим. - Қайда дейсиз. Фақат таваккал қилиб келганман. Ипподромга келиб қаерга боришни билмай туравердим. Бунинг устига бор пулимни автобусга берганман, қўлимда сариқ чақа ҳам йўқ. Ўйлай-ўйлай ўзим уйида ишлаган адвокатнинг шу ерда қариндошлари борлигини эсладим ва бир амаллаб телефон топиб уларга қўнғироқ қилдим. Ҳартугул, ҳалигилар яхши одам экан, ўзлари келиб мени уйларига олиб кетишди. Бир ҳафтача уларникида ишларини қилиб юрдим-да, кейин сўраб-суриштириб санъат институтига бордим. У ерларни қидириб топгунимча, кўрган машаққатларимнинг, тортган азоб уқубатларимнинг ўзи ёзса катта бир китоб бўлгулик, бироқ қисқа қилиб айтганимда, институтдаги ўқитувчилар яхши одам экан. Уларга оилавий шароитимни, онамнинг касал эканлигини, оиланинг боқувчиси мен эканимни айтгандим, ҳали қабул бошланмасидан аввал мени ётоқхонага жойлаштиришди. Ётоқхонада турадиган талабалар билан танишиб, уларнинг ўқишини, ишини кузатадиган бўлдим. Ҳатто ўша пайтларда ёшлар орасида анча таниқли бўлган гуруҳ йигитлари билан тўйларга чиқадиган бўлдим. Топган пулимнинг озгинасини ўзимда олиб қолиб, қолганини Хоразмга- укаларимга жўнатардим. Хуллас, сизга айтадиган бўлсам, қабул мавсуми бошлангунча мен анчагина пул йиғиб қўйгандим. Тўлов-шартнома асосида ўқишга кирдим. Турган гапки, мен йиғиб қўйган пуллар қишки кийимларим ва эҳтиёжларимдан ортмасди. Ўйлай-ўйлай бир қизнинг маслаҳати билан машҳур хонанда аёлнинг олдига бордим. У қошларини кериб, лабларини қимтиб, худди жирканч нарсага қўли теккандек ирганганча мени қарши олди. Нима мақсадда борганимни эшитгач эса, энсасини қотириб: - Мен гадойларга ёрдам берадиган хайрия ташкилотининг раҳбари эмасман. Аммо сенга ёрдам берадиган акахон билан таништириб қўяман. Агар айтганини қилсанг, у ўқишингга ҳам ёрдам беради, келажакда юлдуз бўлишингни ҳам таъминлайди. Ма, аввал мана буни ол-да, бозорга тушиб афт-башарангни тўғрилайдиган кийим-бош сотиб ол!- У шундай деб юзимга бир даста минг сўмликларни улоқтирди. Содда бўлмасам, ахмоқ бўлмасам пулларни олиб унга қайта-қайта раҳмат айтиб чиқиб кетибман. Ётоқхонага бориб бу гапларни ўзимдан уч-тўрт ёш катта, ҳозир донгдор театрлардан бирида хизмат қилаётган актриса, ўша пайтда менга хонасидан жой берган тутинган опамга айтиб бердим. У мени қаттиқ койиб, «сени содда десам, роса ахмоқ экансан-ку! Ўша акахон ниманинг эвазига сенга ҳомийлик қилишини, ниманинг эвазига контрактингни тўлаб, сени юлдуз қилишини биласанми?! Оёғингни уриб синдирайми сен қизни?!» деб гап нимада эканлигини тушунтирди. Бундан ўн йил аввал бизнинг контракт пулимиз бир юзи етмиш беш минг сўм, эди чамамда. Опамнинг маслаҳати билан ўша юз минг сўмни шартномага тўлаб юбордим. Ундан кейин ҳалиги хонанда аёлнинг шотирлари анчагача мени таъқиб қилиб, фалончи опам сени чақиртиряптилар, пулларини обориб бераркансан, деб тинчимни ўғирлаб юришди. Хуллас, Худо пошшо, деб ўқий бошладим. Тўйларга чиқардим, шерикларим хафа қилмай улушимни берарди. Шундай тўйларнинг бирида Нодир акангиз билан танишиб қолдим. Тўғрироғи, тўйда менга бир-иккита йигитлар хиралик қилганди, гуруҳимиз йигитлари дўппослай кетишди. Гап отган йигитлар орасида Нодир акангиз ҳам бор эдилар. ўшанда катта жанжал чиқишидан хавотирланиб, мен Нодир акага қараб: - Ака, илтимос, жанжаллашманглар. Контрактимга пул керак эди, ўшанга тўйга чиққан эдим, мени ёмон қиз деб ўйламанглар, деб зорландим.- Ўша куни тўйхонадан чиқиб кетдик. Эртаси куни тушдан кейин қизлар мени ташқарида кимдир чақираётганини айтиб қолишди. Шу пайтгача мени ҳеч ким ўқишимга сўраб келмаганди. Чиқиб қарасам, кечаги йигит. Қўрқиб кетдим. Секин ёнига борсам, кулимсираб турибди. Салом бердим. Чеккароқдаги ўриндиққа ўтиришга таклиф қилди. Эртага оқшомда бир ўртоғининг туғилган куни ўтказилишини, бир ўзим бориб ўша даврани ўтказиб беришимни сўради. Мен бунақа ишларни қилмаслигимни, шерикларимсиз ҳеч қаёққа бормаслигимни айтдим. У истеҳзоли кулиб, тушумни ўйласангиз-чи, тушум бир ўзингизга қолади-ку, деди. Шунда қандайдир ғайришуурий бир ҳолатда, йиғлаганча бошимдан ўтган кунларни йигитга гапириб бердим. Тиланчилик қилсам ҳам, бировнинг юмушини қилсам ҳам ёмон йўлга юрмаслигимни айтдим. Йигит бирдан жиддий тортди-да, менга ўткир нигоҳларини қадаб: - Унда тўйларга ҳам борма! Нима қиласан, қиз бола нарса тўйма тўй юриб?! Стипендиянгга қаноат қил, укаларингга пул жўнатиш керак бўлса бирорта мактабми, боғчагами ишга кирасан. Пул топиш учун шаънингни, номусингни бозорга чиқаришинг шартми?!- деди. Индамай қолдим. У ҳақ эди. Аммо ойда бир оладиган маош билан мен Хоразмдаги касалманд онам ва укаларимни, ўзимнинг кундалик харажатларим ва тўлов шартнома пулини қандай тўлардим?! Йиғлаб юбордим. Йигит бир пас менга термулиб турди-да, орқасига шарт бурилиб кетди. Қисқаси, Нодир акангиз билан танишувимиз ана шу тахлит бошланган. Икки-уч ойча синашиб, гаплашиб юрдик. Бу орада мени тўйларга чиқишимни буткул тақиқладилар. Уйингга юборгин, деб пул жўнатиб турардилар. У пайтларда артист бўламан, маданиятли бўлишим керак, чиройли кийинишим керак, деб очиқ-сочиқ кийиниб юрардим. Нордир акангизнинг шарофатлари билан узун, ёпиқ либослар киядиган, рўмол ўрайдиган бўлдим. Нодир акангиз менга гуноҳ нима, савоб нима, хато нима, ютуқ нима, бахт нима, ҳақиқат нималигини тушунтирдилар. Мени кўр кўзларимни очдилар. Танишганимизга уч ой бўлганди, бир куни ётоқхонага кириб келдилар.
|
|
| |
DURDON | Date: Payshanba, 13-Iyun-2013, 07:58 | Message # 11 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi..
Менга қараб: - Нарсаларингни йиғ, Гулзор. Энди бу ерда ўқимайсан. Менинг мақсадим жиддий, сенга уйланмоқчиман. Хотиним артистликда ўқишини истамайман.- деб жавобимни ҳам кутмай, нарсаларимни йиғиштира бошладилар. Нима бўлганини англаб-англамасимдан бир хонали ижара уйда кўрдим ўзимни. Ана шундан кейин Нодир акам мени уйдан чиқармай қўйдилар. Шу бўйи уч йил севишиб юрдик. Қарасам, бу ерда танишган ҳамма ўртоқларим тўй бўлиб, турмушга чиқиб кетишди. Бир кун келганларида Нодир акага: - Мени йўлимни бойлаб юрибсиз, ё уйланинг, ё йўлдан қочинг. Бу уйда кун бўйи ёлғиз ўзим ўтираманми, зерикиб кетдим. Дугоналаримга ўхшаб мен ҳам келин бўлгим, ширин овқатлар қилиб эримни кутгим келяпти, дедим. Нодир акангиз бу гапларимга ҳеч нима демадилар-да, чиқиб кетдилар. Икки кундан кейин икки аёл, икки эркак, бир домла келди. Мен уларга ош дамладим, дастурхон ёздик. Бизни никоҳлаб қўйишди. Бир йилдан кейин ўғилли бўлдик. Ўғлимизнинг ақиқасида Нодир ака акаларини чақирдилар. Улар мени келинлари сифатида, боламни жиянлари сифатида қабул қилишди. Аммо дадаси оналарига билдиришдан чўчиб турганлари нафсониятимга тегарди. Бир неча марта шу масалади уришганмиз, тортишганмиз. Бироқ ҳар нарсанинг ўз вақти соати бор экан, иккинчи фарзандимиз туғилганидан кейин ойижон турмуш қурганимиздан хабар топдилар. Улар мени қабул қилишлари осон бўлмади. Қайнопаларим, қайноғаларим оналарини кўндиргунча жон ҳовучлаб турдим, Худога шукр, биз кўчада қолмадик. Ҳозир учта фарзандим шу уйда мени боғлаган учта занжир. Ҳаётимдан нолимайман, эримнинг топиш-тутиши яхши, шукр, зор эмасмиз, муҳтож эмасмиз. Фақат ойижон икки гапнинг бирида, мени “келгинди”, “бетайин”, “кўча дайдиси”, “телбанинг қизи” деб ҳақорат қиладилар. “Сен ўғлимнинг бошини айлантириб тегиб олгансан, сени деб болам бояқиш орзу-ҳавас кўрмади, чимилдиқ кўрмади, куёв сарполарни кийиб иззат-икром кўрмади” деб маломат қиладилар. Бу гаплардан қанчалик кўнглим оғриса-да, барибир уларни тушунишга ҳаракат қиламан. Ахир қайси она фарзандининг ўзича ҳеч кимга билдирмай турмуш қуришини тек томоша қилиб туради?! Ўйлаб - ўйлаб дадасининг расмларини олиб бир олийгоҳга бордим. Мақсадим, уларга бир яхши қиз топиб, куёв сарполарда гўшангаларда куёв бўлишларини кўриш эди... Жувон шундай деб йиғлаб юборди. Титраб-титраб, ўксиб-ўксиб йиғлаётган аёлга қараб кўнглим эзилди. Шу туришидаги жасоратига, матонатига қойил қолдим. Эрига муносиб келин қидираётган қариндош келинчакнинг бу туришидан ҳам жаҳлим чиқди, ҳам унга раҳмим келди. Дарвоқъе, у мендан маслаҳат сўраб келганди... - Келинойи, кўз ёшингизни артинг. Холам кексайиб, мазалари бўлмай, инжиқланиб қолганлар. Ҳар гапни ҳам кўнглингизга олаверманг. Нодир ака – хўжайингизга ҳам хотин топишни йиғиштиринг. Ундан кўра, меҳр-муҳаббат билан уларни парваришланг, холамга эътиборли бўлинг, Аллоҳ сизга бахтни бериб қўйган. Сиз бахтингизни асраб авайлашингиз, уни мустаҳкамлашингиз керак. Эрингизни уйлантирмоқчи бўлганингиз — йўлингиздаги тўсиқларга, омадсизликларга таслим бўлганингиз. Фарзандларингизга бир қаранг, отасини уйлантириб уларнинг кўзини мунгга, қалбини ғамга тўлдирмоқчимисиз? Менимча, сиз қайнонангизга аччиқ қиляпсиз. Бу ишингиздан ҳали ўзингиз хижолат тортасиз... Меҳмон гапларимни мулоҳаза билан эшитди. Кейин ғамгин чеҳрасига табассум ёйилиб миннатдорона тикилди: - Сизга катта раҳмат. Илтимос, уйимизга тез-тез бориб туринг. Мен анча енгил тортдим. Умид қиламанки, сиз билан гаплашиб, маслаҳатингиздан тўғри қарорга келдим...- У шундай деб хайрлашди. Менимча, фикри ўзгарган эди. Ойнадан унинг машинага ўтирганини кузатиб қолдим. Кўзимга у бахтиёрлигини ҳис қилаётгандек, бундан шукрона келтираётгандек туюлди. Енгил тортдим...
Рухшона ФАРРУХ
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 21-Iyun-2013, 15:21 | Message # 12 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Qizcha shiringina uyqudan baqir-chaqir ovozi sababli uyg'onib ketdi. Közlarini ishqalab kravatidan tushdi va ovoz kelayotgan tomonga yura boshladi. Uning ota-onasi har kungidek özaro janjallashishardi. Ular qizchaning uyg'onganligiga ham e'tibor berishmasdi. Ota-onasining janjalidan qo'rqib, bir chetda ularni kuzatib turgan tört yoshli qizcha yig'lab yubordi. Bir-birlarini turli odob doirasidan tashqarida bölgan so'zlar bilan haqorat qilayotgan er-xotin bolaga e'tibor berishmasdi: - Siz men uchun nima qilib qo'yibsizki, menga baqirasiz? - O'chir ovozingni shallaqi, iflos, bolangni olib yo'qol bu uydan. Menga sen ham, bolang ham kerakmas. - Nima dediz? Hali bolamni olib yo'qolaymi? Mayli, ketsam, o'zim ketaman! Bu uyga yolg'iz kelganmanmi, yolg'iz ketaman! Bola bitta meniki emas, tug'dirib qo'ydizmi, tak shto eplab boqing endi! Ayol shunday dedida jahl bilan xonasiga kirib ketdi. Xuddi shu taxlit ota ham tashqariga chiqib ketdi. Qizcha esa hamon yig'lardi. U endigina to'rt yosh bo'lsada, ota-onasiga kerak emasligini, ularga ortiqchalik qilayotganligini tushunib turardi. Chunki deyarli kun ora shunday janjallar yuz berardi. Qizaloq nima qilishni bilmas, u ham ko'chaga chiqib ketishni va uyga hech qachon qaytmaslikni istardi. Onasining yoniga kirmoqchi edi, yo'qol ko'zimdan degan javobni olgach nihoyat ko'chaga chiqdi. Qizaloq qayerga borishni bilmas, yagona biladigan joy narigi mahalladagi buvisining uyi edi. Qizcha buvisining uyi tomon ketarkan öylardi: "Buvim meni yaxshi ko'radi, meni haydamaydi, agar uydan ketib buvimni yonida yashasam, adam oyimni urmaydi, oyim ham boshqa yig'lamaydi. Men ularga yaxshi qiz bölolmadim..." Shu hayollar ichida ketayotgan qizaloq yonidan chiqib qolgan mashinani sezmay qoldi. Qizcha yöl chetida holsiz yotar, kichkina yuzlariga yosh aralash boshidan qon sizardi. Og'riq kuchli, qiz hatto ovozini chiqarib yig'lay olmasdi. Haydovchi mashinaga qattiq urilgan qizaloqni qöliga kötarib olarkan, qizcha unga qarab achchiq jilmaydi, qon sizib chiqayotgan kichkina lablari bilan sönggi marta pichirladi: "Rahmat amaki... Endi adam bilan oyim hech qachon urushishmaydi..."
|
|
| |
DURDON | Date: Chorshanba, 11-Sen-2013, 14:16 | Message # 13 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| QIZGINAMNI QARZIMGA SOTDIM…! ! !
Kuygan ko’ngil dardlari…! ! ! Man Otaman…! Biroq afsuski ibratli emas…! Boisi o’zimni gunoxkorlar ichra tengsizlardan deb bilaman. Oilam totuvligini maqsad qilib uning baxtsizligiga sababchi bo’lib qoldim.Barchasiga o’wa la’nati biznes aybdor…! Bundan taxminan 4 yil muqaddam iwxonamdagi xodimlar sonini qisqartiriw ro’yxatiga tuwib qoldim.Natijada oxirgi maowimni qo’limga tutqazib iwdan bo’watiwdi. Ana o’wanda 3 bolamning taqdiri qanday kechadi deb jonim azobda edi. To’ng’ich qizim 14 yowni qarwilagan. Qolgan ikki farzandim xali yow bo’lganliklari sababli ularning kelajaklaridan qattiq qayg’urardim. Iwsizlik yo’qchilikka sabab bo’liwi barchaga ma’lum. Shu boisdan xam bisotimdagi birgina ortirgan davlatim matiz rusumli mowinamga iwonib kirakawlik qila bowladim.Albatta bu iw bilan oila tebratiw oson emasdi.24 soat tinmay qo’ling rulda bo’lsa xamki dasturxoning to’lmay qolarkan. Biroq qiynalganlarimda qanoatni,topkanlarimda tejamkorlikni o’z o’rniga qo’ygan munis ayolim mani doim qo’llab kelardi. Undan bowqasiga iwonolasdim. Biroq afsuski birgina xatoyim butun umrimizni qiynoqlarga duchor etdi…! Kunlarning birida mowinamga taxminan 28 yowlar atrofidagi bir yigit o’tirdi. Ko’riniwidan udabbiron xamda tutgan joyini uzib oladigan bola edi. Yo’l yo’lakay tinmay biznes xaqida gapirar xamda yangi bir iw bowlaw niyati borligi ta’kidlardi. Biroq bu iwga taxminan 10 million so’m tikadigan yaxwi bir sarmoyador izlayotganligini aytdi. Foyda teng taqsimlanib kelajakda o’wa inson bilan werikchilikni davom ettiriw niyatim bor dedi. Uning rejalawtirayotgan iwidan so’ng ko’nglimda u bilan xamkorlik qiliw istagi uyg’ondi. Biroq unga sir boy bermadim.Yigitni manzilga eltib qo’yib uning tel raqamini yozib oldim xamda agar yaxwi bir sarmoyador topsam unga xabar beriwimni aytdim. Minnatdorchilik bildirib mowinam ewigini mexr bilan yopib qo’ydi. O’wa kuni uyga borib bu xaqida ayolim bilan maslaxatlawdim.U avvaliga qarwilik qildi. Boisi begonaga iwonib tavakkal qiliw o’z o’zini jarga uloqtiriw deb xisoblardi. Biroq unga biznes tavakkalchilikka asoslaniwini bir amallab tuwuntirdim.Shundan so’ng o’wa yigitga tel qilib u bilan xamkorlik qiliw niyatim borligini aytdim biroq avval mowinamni sotiwim kerak so’ngra o’wa 10 million so’mni topiwim mumkinligini tuwuntirdim. U bir so’z demay rozi bo’ldi…!!! Ko’p o’tmay qadrdon mowinamni sotib uydagi oz muncha yig’ib qo’yganlarimni to’plab 10 million so’mni o’wa biznesga tikdim. Xamkorimning ismi Davron edi. U bilan birgalikda axoliga sifatli ,,makaron’’maxsulotini yetkazib beriwni ko’zda tutgandik. Dastavval biznesni kichikroq doirada bowlab oldik va biroz fursatdan so’ng maxsulotimizga talab owganligi sababli uni kengaytiriwga qaror qildik.Biroq qo’limizda yetarli mablag’ bo’lmaganligi sababli davlatda qarz oliwga majbur bo’ldik. Qarz deganda kimlarnidir yuksaklikka yana kimlarnidir inqirozga yetaklagan o’wa mawxur ,,Kredit’’ masalasini nazarda tutayotganligimni anglagan bo’lsangiz kerak. Xujjatlarni mani nomimga rasmiylawtirib evaziga uyimni omonatga qo’yib davlatdan mo’maygina kredit oldik.Ana wundan so’ng faoliyatimiz gullab maxsulotimiz barchaning e’tiboriga tuwadi deb o’ylagandik.Dastlabki oylarda foyda ikki tomonni xam qanoatlantirdi. Biroq keyinchalik nimadir sabab bo’lib iwimiz yuriwmay,inqiroz ko’chasiga kirib qoldik. Natijada davlatdan olgan kredit masalasi bo’yicha uyimga suddan chaqiruv qog’ozi kela bowladi. Bu tawviwlar bowlanganda Davronni taniganimga xam 3 yil bo’lib ulgurgandi. Uwbu fursat ichida unga butunlay iwonib o’z ukamdek suyanardim.Biroq afsuski u iwonchimni oqlamadi. Oxir oqibat biznesdan ko’rgan barcha zararimiz mani yelkamda qolib ketdi. Davron esa suvdan quruq chiqdi. Naxotki wunchalar axmoq bo’lsam…? O’zi zo’rg’a kun ko’rayotgan edim.Bu xam yetmagandek bo’ynimgacha qarzga botdim. Agar 1 oy muxlat ichida bankdan olgan qarzimni to’lamasam yawab turgan uyimni musodara qiliwadi. Yordam so’rab bormagan ewigim qolmadi. Biroq o’zingda yo’q olamda yo’q…! So’ngi imkon Davron bilan maslaxatlawib undan ko’mak so’raw edi. U esa bir wart bilan manga yordam beriwga rozi ekanligini aytdi. Qanday wart deb so’ragan tillarim kuysin…! Davron quyidagilarni aytdi: Qizizni manga turmuwga bersez digandim.To’risini etsam uni yoqtiraman.Agar wu wartimga ko’nsez qarzizi to’lawga yordam beraman.Yaxwilab o’ylab ko’rin…!’’ Naqadar iflos bo’lmasa bu dunyoning ayrim bandalari. Qaysi yuz bilan endigina 17 baxorni qarwilagan qizalog’imni 31 yowli insonga turmuwga beriwim mumkin. Axir u xali go’dak bo’lsa.Jismi joni azoblarda o’tmaydimi…? Butun umr quvonch emas alam-andux yutmaydimi…? Bowi berk ko’chaga kirib qolgandim o’wanda. Ayolim tinmay yig’lab o’zimni aybdor deb xisoblawimga turtki bo’lardi. Yawagim kelmay bowimni olib uzoqlarga ketib qolay derdimu biroq ma’suliyatim bunday pastkawlikka yo’l qo’ymasdi. Oxir oqibat jonimdan xam aziz ne’matim bo’lmiw qizalog’im bilan uwbu masalada ochiq oydin suxbatlawiwga qaror qildim. Unga vaziyatni tuwuntirdim. Agar xop desa o’wa inson uzatiwimni xamda bu yo’l bilan oilamizni tawviwlardan xalos etiwim mumkinligini aytdim.Qibladowlarim o’wanda qizalog’im manga nima deb javob berganligini bilasizmi…? U aytdiki: Adajon xar bitta qiz umri davomida Otasi uchun xich bo’masa bir marotaba ko’makdow bo’liwga majbur.Xozi qanaqa axvolga tuwib qolganimizni tuwunib turibman. Yana wuni bilamanki oilamizani bu muammodan faqatgina man qutqariwim mumkin. Nimani evaziga ekanligini xam bilaman. Ada man roziman…! Siz manga taklif emas buyruq berin.Bowim egib bajarmasam iymonim kuysin. To’y kunini belgilang man uchun maxramimni yowi emas man uchun Oilamni taqdiri muximroq’’ qizalog’im uwbu so’zlarni aytdiyu xonasiga kirib ketdi. O’wanda yer yorilib mani yutib yuborganda xam roz edim. Boisi Otalik burchimni bajarolmadim.Qizim o’ylaganchalik oilam xaqida qayg’urolmadim. Biroq bowqa imkonim xam qolmagandi man bir nokas bandada.Ko’p o’tmay nuridiydamni o’wa insonga uzatdim. Unga qo’wib yuragimni xam. Endi esa tirik murdadekman…! Axir mani deb gulg’unchamning yowgina umri o’wa uylanolmay sarson bo’lgan oxir oqibat axmoqligimdan foydalangan pastkaw insonning quchoqlarida xazon boliwi mumkin. Bilaturib o’z qizimni baxtsizlik kowonasiga malika qilib qo’ydim. Endi uning xayoti ne kechadi bunisi afsus gumon.Ammo yuragimni qiynar birgina so’z. O’wa jumla atalar ,,Armon’’ Nixoyat to’ydan so’ng bankdan olingan qarzlarim butunlay qoplandi. Kuyovim yovlik emas bir kuyovlik qildida. Uning ko’magi bilan bo’ynimdagi qarzimdan xalos bo’ldim. Biroq eng aziz ne’matlarimning biridan maxrum bo’ldim. Uning xatto sur’atiga termulganimda ko’zlariga qarawga botinolmayman.Ba’zan ayolim pinxona u bilan suxbatlawganini ewitib qolaman. Anglaganlarim qizalog’im yig’lab qo’ng’iroq qilganlari bo’ladi. Naxotki qiynalayotgan bo’lsa,naxot ko’zlaridan wabnamlar oqayotgan bo’lsa wo’rlikkinamning. Biroq oyoq qo’lim bog’langan ojizman bir chora ko’moqlikka. Faqatgina bir so’zni ichimda tinmay takrorlayman. Sabr… Yolg’iz wu so’zgina manga taskin beradi. Azizlarim bilaman barchangiz mani aybdor deb xisoblaysiz. Chunki Ota bo’lib Otalik qilolmadim. Bo’ynimdagi farzlarimni bajarolmadim. Mayli qarg’ang mayli kamsiting barchasiga roziman. Ammo o’tinaman qizginamga bardow tilang.Axir uning xayoti mandek bir axmoqni deb jaxannamga aylandi. Xato qilib farzandimni og’ir azobga otdim.Jondan aziz qizginamni qarzimga sotdim…! ! !
|
|
| |
DURDON | Date: Juma, 13-Sen-2013, 02:17 | Message # 14 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| “Замонавий” шармисорлик.
Анчадан бери кўрмаган танишимни учратиб қолдим. Суҳбат мобайнида опанинг нега бунчалик ташвишли ва ғамгинлиги сабабини сўрашга истиҳола қилиб тургандим, танишимнинг ўзи хижолатлик билан сўз бошлади: — Дунёнинг ташвишлари ҳам қурсин, синглим, одам ҳеч беғам юрмас экан. Ўғлим ўқишини тамомлагач, уйлантирайлик, энди бошини иккита қилиб жуфти билан қовуштирайлик, деган ўйда яхши кунлар ҳаракатини бошладик. Секингина ўғлимнинг кўнглига қўл солиб кўрсам, ёқтирган қизи йўқлигини билиб олдим. Шу заҳоти қаерда яхши қиз бор экан, деб дараклай бошладим. Уёқ-буёқдан ўқитувчи, ҳамшира, талаба, чевар қизларнинг манзилини беришди. Изладим, танладим, текширдим. Хуллас нима бўлди, нима қўйди бир қўшнимнинг шаҳарнинг нариги чеккасида яшайдиган синглиси қизи билан меҳмонга келган экан, ҳалиги қўшним, синглим билан қуда тутининглар, қизини келин қилсангиз афсусланмайсиз, деб ҳали уёғимдан, ҳали буёғимдан ўтиб совчиликни бошлаб юборди. Ўғлим билан қизни учраштирдик. Болалигидан айтган гапимни икки қилмайдиган ўғлим, қиз ҳақидаги саволимга «сиз нима десангиз, шу. Сизга ёққан бўлса майли, бўлмаса ўзингиз биласиз» деб қўя қолди. Шундан кейин қариндош-уруғ бир бўлиб патир ушатиш билан кичик фотиҳани бир қилиб ўтказадиган бўлдик. Қиз томон икки энлик қилиб сарф-харажатларни ёзиб юборибди. Майли, биринчи ўғлимни уйлаяпман, орзу-ҳавасларда шу кунга етишяпман, деб уларнинг айтганидан-да зиёда қилиб бўлғуси келинчакка кийимликлар, дастурхонга нозу неъматлар қилдим. Унаштирувни бадастир қилиб ўтказиб юбордик. Тўй ҳаракатида елиб югуриб юрган кунларимизда бирдан ўғлим эшикдан кайфиятсиз кириб келди. Боламни ҳеч қачон бунчалик абгор кўрмагандим. Кўкариб-гезариб ёнимга келди-да, «Ойижон, фотиҳани тўхтатамиз. У қизга уйланмайман. Мени кечиринг, ойижон» деб қолди. Тош қотиб қолдим. Бу бола эсини еб қўйганми?! Ахир фотиҳа Худонинг розилиги-ку! Одам деган ҳам шунчалик енгилтак бўладими?! Қизлар ҳаёти ўйинчоқми, бугун унаштирилиб, фотиҳаланиб эртага ташлаб кетилаверса?! Шу бепарво, бетаъсир йигит менинг ўғлимми?! Болам бу аччиқ саволларимга бошини эгган куйи, «ойижон, мени кечиринг, сиз билан дадамнинг меҳнатларига, минг машаққат билан топаётган пулларингизга юрагим ачийди. Қолаверса, энг асосийси менинг ғурурим, шаъним, оиламиз обрўси ҳақида гап кетяпти… Биласизми, учрашганимизда қизнинг кўзларида алланечук, покиза, беғубор қизларган хос бўлмаган қувликни кўриб кўнглим хижилланганди. Бугун кўришганимизда бироз муғомбирлик қилиб уни гапга солдим ва… бокира эмаслигини билиб олдим. Буни ўз тили билан айтди. Айтишича, уч-тўрт йил аввал бир йигит билан севишиб юрган эмиш, ўшанда иффатидан айрилиб қолган экан. Яна тап тортмай, ҳозир бунинг аҳамияти бўлмай қолди-ку, ҳозир ҳамма нарса европалашиб кетяпти, муҳими бахтли яшаш, унақанги майда-чуйда нарсаларга эътибор бериш эскилик сарқити, маданиятсизлик, деяпти. Ойижон, нима қилсангиз қилинг, фақат мени у беордан халос этинг. Бошимда қилич яланғочлаб турсангизлар ҳам у қизга уйланмайман.» Фотиҳани қайтардик. Аммо йўлиққан одамларимиз шунақанги тубан кимсалар эканки, келинга аталган сарпо-суруқларни ҳам қайтаришмади. Боз устига, биздан шикоят қилиб, маҳалла идорасига боришибди, кўчамизга келиб қизнинг онаси шаллаққилик қилиб биз билан уришди. Тавба қилдим, синглим, бу қандай ҳол бўлди?! Мусулмон оилада туғилиб ўсган ўзбек қизининг бу қилмишини, яна нопоклигини замонавийликка, маданиятлиликка йўйиб, без бўлиб тураверса, бу қайси мантиққа тўғри келади?! Менимча, қизининг номуссизлигини ота-онаси ҳам яхши билишади. Шунинг учун ҳам биз билан талашиб-тортишиб юришибдими, деган хаёлга ҳам бораман-да… Бу не шармандалик?! Аввал сочлар эркакча кесилди. Шўрлик эркаклар чидашди. Сўнг ёппасига кийим-кечакларини кесиб ташлаб, ҳамма ёқларини очиб олишди. Шўрпешона эркаклар бу шармандаликка кўникишди. «Кўникмай қаерга ҳам борардинг?! Ахир замон шуни талаб қиляпти, рўдаподай кийиниб, мўлтонига ўхшаб юрамизми?!» деб аёллар камига бечора эркакларнинг ғурурига ҳам тегишдан чўчишмади. Сўнг тирноқларни узун-узун ўстириб, бармоқлар орасига сигарета қистириб олиб чекишни, боз устига истеъмоли эркакларга-да ор саналган шайтон сувини ичиб, базм қилмоқликни ўрганишди. Энди эса, бир гала беномуслар иффатсизликни, шармисорликни замонавийлик белгиси деб, ўша аянчли ҳолларида ўзларини маданиятли ҳисоблашаётган эканлар. Аллоҳ бу ҳолга тушганларнинг, ўз шармисорлигини муваффақият деб билгувчиларнинг тўзимини берсин, уларга ҳақ йўлни ўзи кўрсатсин. Зеро, ҳаёсизда номус бўлмайди, беномусда ҳаё! Ҳаё инсон юзини бир тарк эса, бошқа ҳеч қачон қайтмаслиги муқаррар. Зотан, буюклар айтмишларки, ҳаё ва ор — бир-бирига яқин нарса бўлади. Улардан бири киши феълини тарк этса, иккинчиси ҳам қочади. Аксинча, бирови кўтарилса, кейингиси ҳам юксалади. Демак, юқорида мен ҳикоясини мисол келтирган аёлга дуч келган қиздан ҳам аввал ҳаё қочиб, сўнг оридан айрилганлиги далолат бўлиб турибди. Яна бир шунга ўхшаш воқеани таҳририятга қўнғироқ қилган йигит айтиб берганди. Унинг айтганларига кўра, иш юзасидан ўз шаҳридан олисроқ бир вилоятда яшашига тўғри келган экан. Иймони суст, диёнати заиф йигит ишхонаси жойлашган ҳудудда яшайдиган ғўр, содда ҳали турмуш қуриш ёшига ҳам тўла етмаган қизнинг номусини топтайди. Қизнинг ота-онаси йигитни тинч қўйишмагани учун, қилмишидан тонишни мақсад қилган йигит, ноилож қизалоқни никоҳига олади. Ва бу гап жамоаси қулоғига етиб, ишидан ҳам, амалидан ҳам мосуво бўлади. Алдовию зўравонлиги қурбони бўлган қизалоқ йигитнинг юртига келиб жуда кўп хўрликлар кўради. Қайнонанинг зулми, қайнопаларнинг тазйиқи ҳолдан тойдирса-да, юртига юзиқора бўлиб қайтишдан чўчиб, машаққатларга сабр қилиб яшашга уринади. Аммо бир куни ароқ ичиб маст ҳолда уйга келган эр, ёшгина хотинни таҳқирлаб, «сен менга номуносибсан, бугундан уч талоқсан, талоқ қўйдим сени», деб ҳайқиради. На келин, на хотин бўлиб орзу-ҳавас кўрмаган ўн етти яшар жувон лаш-лушини кўтариб юртига кетиб қолади. Орадан бир-ики йил муддат ўтиб, йигитнинг онаси ўғил уйлантириш тарадудига тушиб қолишади. Эл кўзига ўзини, ёш ва уқувсиз келиндан куйган қилиб кўрсатган она, фақат ўқиш ва иш сабабидан ёши ўтиб, турмушга чиқолмай қолган, халқона таъбирда айтганда, ўтириб қолган қизларга совчи бўлиб чиқар экан. Вақти келиб шундайлар орасидан келинликка номзод танланибди. Қиз тиббиёт институтини тамомлаган, ўттиз ёшлар атрофида экан. Йигит томон оғзи қулоғида бўлиб тўй ҳаракатини бошлашибди. Келин бўлмиш, мен олий маълумотлиман, ўттизга бориб қолдим, орзу ҳавасларим ҳам ўшанга яраша бўлади, деб сарпою-суруқнинг андак-мундайини назарларига илмабдилар. Ҳатто у кишимнинг бир неча соатга кийиладиган келин кўйлагининг олти юз мингга ижарага олиб кийганларини эшитиб, халойиқнинг ҳайратдан оғзи қийшайиб қолади. Хулласи калом, ниқоҳ тўйи билан боғлиқ барча расм-русумлар поёнига етиб, келин-куёв гўшангага киргач, маълум бир вақт ўтиб йигит пешонасига муштлаб чиқади.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 28-Okt-2013, 02:06 | Message # 15 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Кичик бир корхонага хисобчи булиб ишга келганимга хам олти ойдан ошди... Шу давр мобайнида, корхона бошлиги менда жуда илик таассурот колдирди... Бундан олдин хам, бир икки ташкилотда хисобчи лавозимида ишлаганман, лекин бу инсон каби мехридаре бошлик кулида ишламагандим... Аслида, иш вактида жуда каттиккул, жонкуяр, бизга кушилиб узи хам ишлаб чарчамайдиган, мехнатсевар инсон... Кул остидагиларни каттик назоратга олгани билан кези келганда вактини топиб биз билан хазиллашиб хам турадилар. Лекин бир одатидан хайрон колардим... Нимадандир нарози булиб, жахли чикиб, бизни тергаб турсада, онаси телефон килиб колгудек булиб колса, узгаради колади... Телефонда гаплашиб турган булсада, юзида илик табассум пайдо булади... "Онажон", "онажон" дея эркаланиб хам олади... Тугриси еши каттарок, айникса бошлик одамдан бундай эркаланиб сухбатлашиш кандайдир эриш туюлади... Онасининг узи гапини тугатиб хайрлашмагунча, бошлигимиз телефонни куйя демайди... Куп холларда гувох булганман, хатто узим хам шундай килганман, ишдалигимда еки йигилишда эканлигимда уйдан кунгирок булиб колса, "узим телефон килиб юбораман" деб куйиб тезда гушакни куяман, хаелимни булмасин деган максаддада албатта... Бугунги кунгача бошлигимнинг бу фьели мен учун мавхум эди... Ой охири булганлиги учун, кечга кадар хисобот тайерлаб ишхонада колиб кетдим... Хамма уйига таркалишган, факат бошлигим иккимиз колдик... Мени ишдан бушашлигимни ва уйимга машинасида элтиб куйишлик учун кутиб турганди... Жуда самимий инсон, одамийлик хисси хам жуда юкори бу кишида, "кетаверинг узим етиб оламан" дейишимга карамай уйимнинг бу ердан узокрокда эканлиги учун, "йулда кийналиб юрманг" дея, бошлик булсада кутиб турарди... Хонасида утириб зерикиб кетди шекилли, енимга чикиб утириб олди... Бошлигим булганлиги учун, нима дейишни билмайман... Нима килса хам бошликда, бирон ножуя гап гапириб куйсам, холимга вой булиши мумкин... Ишларимни кузатиб турганида, столим устида турган бошлигимнинг телефонига кунгирок булиб колди... Кулларига олгунча, уша телефонга кузим тушди... Оппок румолга уранган, юзларидан нур таралиб турган, нуроний аел сурати ва тагида катта харфлар билан "ОНАЖОНИМ" деб езиб хам куйилган... Бошлигим нарирокка бориб улар билан бироз сухбатлашиб кайтди... Билишимча яна оналари, кеч колиб кетганларига хавотир олиб телефон килган булсалар керак хойнахой... Анчадан бери оналари хакида билгим келиб юрганлигимни уйлаб, вактдан фойдаланиб улардан сураб курмокчи булдим... - Урток бошлик, айбга буюрманг-у, онангиз хакида гапириб бера олмайсизми??? Тусатдан килган мурожаатимдан хайрон булди ва кулимсираб туриб, - Майли, - деди, - сизга аввал уз хаетим хакида гапириб бераман кейин нега онамга бунчалик мехрибон эканлигимдан узингиз хулоса киласиз... - Хуб булади, - дегандай бошимни имладим... Шундан сунг бошлигим узининг хаети тугрисида гапира кетди... **** Мен хамма угил болалар катори шух ва шодон бола эдим... 1982 йилнининг ези эди... Иккинчи синфни тамомлаб, езги таьтилга чиккандим... Уйимизда отам ва онам тез-тез жанжаллашиб, уришиб колишганлиги туфайли, кучадан бери келмас эдим.. Аслида онам жуда босик ва бамаьни аел эдилар... Биз уларни жуда яхши курардик... Дадам эса тескариси, куп ичадиган, жанжалкаш, бадфьел одам эдилар... Тез-тез жанжаллашиб колишини сабаби хам шунда эди аслида... Ичиб келганларини куриб, чидаб тура олмай, дадам билан жанжаллашиб колардилар... Уша машьум кун хам уйда дадам ва онам каттик жанжаллашиб колишди... Натижада онам дадамга жахл килиб, укамларни олиб узларининг уйларига кетиб колдилар... Оилада олти фарзанд эдик, мен опамдан кейин иккинчиси, синглим ва укамлар еш эдилар... Хар доимгидек, бизлардан хавотир олганлари учун яна уйга кайтиб келди, лекин бу сафар жуда авзойи бузук холда кайтди... Хар гал улар жанжаллашганларида, юрагимда каттик куркув эгаллар эди... "Ишкилиб ажрашиб кетишмасин" дея... Лекин, орадан куп вакт утмади... Икки ойлардан сунг, хар доимги жанжалларининг бирида онам жахл билан йиги аралаш, - Булди дадаси сабр косам тулди, энди кетаман бутунлай кетаман, ажрашамиз, -деб юборди... Гапларининг орасида, опамни мени ва синглимни узлари билан олиб кетишларини хам айтди... Онамни гапидан баттар жазавага тушган дадамлар, уларнинг юзларига шапалок тортиб юбордиларда... - Кетсанг кетавер, лекин хеч бирини узинг билан олиб кетмайсан, бемалол ажрашаверамиз, - деди...
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 28-Okt-2013, 02:08 | Message # 16 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Уларнинг жанжалларидан куркиб колган укаларим опамнинг ва менинг ичларимизга яшириниб олишарди бечоралар... Уша гапларидан каттик куркиб кетдим... Кечаси билан худодан елвордим, - Эй Художон, отам билан онам ажрашмасин, илтимос сендан, энди тупалончи бола булмайман, яхши бола буламан, - деб йиглаб ваьдалар бердим... Эртасига эрталаб онам барибир укаларимни олиб кетиб колдилар... Орадан икки кун утиб, кичик холам билан уйга кириб келдида, нарсаларини йигиштира кетди... Онамни енларига бориб, кулларидан ушлаганча йиглаб ялина кетим... - Кетманг онажон, бизни ташлаб кетманг, сизни яхши курамиз, - деб... Онам хам гапларимни эшитиб йиглаб юборган булсада, барибир нарсаларини йигиштиришдан тухтамас эди... Бир пайт, онамни келганини пайкаган дадам важохатини яширмай, буралаб сукиниб ховлига кириб келди, укам билан остонада турган эдик, бизни ташкарига итариб юбордида, кулига пичок олиб онам ва холам турган уйга кириб кетди... Ичкаридан эшикни беркитиб хам олди... Дадамнинг кулидаги пичокни куриб каттик куркканимиздан айвондан кочиб кетаетганимизда... Онамнинг "войдод" деган каттик чинкиришини эшитиб ортимга карадим... Онам ойнадан сакраб ховлига тушаетган эди... Ортидан дадам кувиб чикдилар... Бакир чакир овози кушнимизнинг ховлисига эшитилибди шекилли, кекса Омина хола хансираганча югуриб чикди ва дадамнинг кулидан ушламокчи булди... Кексалиги туфайли, дадамни тухтатиб кола олмади, кулидан чикиб яна онам тамон кетди... Ховлидаги булаетган вазиятдан куркмасин деб, укаларимни олиб опам билан икки куча нарида яшайдиган амакимларникига кочиб кетдик... Булган вазиятни тушунтириб, жанжални тухтатиш учун амакимни юборайлик десак, аксига олиб улар хам иш билан кучага чикиб кетган эканлар... Келинойимни укаси мехмонга келган эканлар, балки шу киши ердам берар деган илинжда, елвориб илтимос килганимиз билан, гапларимизга эьтибор бермай, узини йукликка солди... Куркув ва хадик билан амакимни уйларида пана жойда опа укаларим билан беркиниб кечгача утирдик... Кечга якин, ховлига амакимни чакириб дадам кириб келдилар... Амакимга бир нималар деб гулдираб, яна тезда чикиб кетдилар... Амаким хавотир билан уйга кириб келинойим билан бир нималарни гаплашдилар... Биз эса, уша пана жойда кечгача утирдик... Куркувдан дир-дир калтираб, йиглаб утирган укаларимни опам тинчлантиришга харакат килардилар... - Хозир ойижонимиз келадилар ва бизни бу ердан олиб кетиб иссик овкат килиб берадилар, деб уларни юпатишга харакат киларди-ю, лекин узларининг кузларидан еш тинмай окарди... Кеч тушиб, ховлига аммам дод солиб йиглаб келдилар... Бизни багриларига олиб тинмай йигладилар... Кунглим кандайдир нохуш нарсани сезиб турган булсада, онамни келиб колишларини кутардим, лекин уша кеча улар келмадилар... Амаким, келинойим ва аммамлар бизларга сездирмай бошка хонада узок вакт сухбатлашдилар... Эрта тонгда уст бошимизни олгани опам билан уйимизга бордик... Бордигу, у ердаги манзарани куриб, кеча нима булгани фахмладик... Чунки, ховлида кимдир ховлидаги хамма екка сочилиб кетган кон изларини ювяпти яна кимлардир Курьон тиловат киляпти... Уша машьум кунда, дадам маст холатда, жахл устида онам ва холамни пичоклаб умрига зомин булганди.. "Дод" деб йигласакда, энди кеч эди, мехрибон онажоним бу дунеда йук эди... Бир кун олдин кечки пайт амакимни енига дадам келиб, емон иш килиб куйганини ва килган ишини айтиш учун милицияга кетаетганини айтгани келган экан... Онам бизларни ташлаб у дунега кетдилар, дадам камокка, биз эса етим булиб колдик... Езги таьтил хам тугади... Мактабга боришнинг узи бир хурлик эди... Хамма бизларни кулларини бигиз килиб, бир- бирларига курсатишарди... "Ана ушаларда, отаси онасининг котили" - деб... Бизга кекса бувимлар карарди, еши анча катта булганлиги учун, бизга яхши карай олмас эдилар... Нонуштасиз оч нахор мактабга борган кунларимиз хам булганди... Куп холларда оч корин билан кунни кеч килар эдик... Пахта терими бошланганда, бувимлар "олаетган нафакамни сенларга етказиб булмаяпти, иккаланг пахтага чикиб, узларингни камларингни узларинг эпланглар" деб, опам иккимизни пахта теримига чикариб юборардилар... Бешинчи ва учинчи синф боласи булсак, канча хам пахта тера олардик, кун буйи иккимиз аранг йигирма беш кило атрофида пахта терардик... Кулларимизни гуза шохлари тимдалаб юборганда, даланинг уртасида бир-биримизни юпатиб, онажонимизни согиниб йиглаб олардик... Дахшатли жудолик ушанда билинганди менда... Шу йилнинг биринчи декабрь куни эрта тонгда ховлимизга тез ердам машинасига ухшаш бир машина келди... Унинг ичида мактабимизнинг директор уринбосари яна бир нотаниш аел ва келинойим утирарди... Опам, мен ва укаларимни машинага утказиб, кушни вилоятга жунадик... Улар, бизни каерга олиб кетаетганлигини айтмаганлиги учун, узимизча хурсанд булиб айланишга олиб кетяпти деб уйлагандик... Афсус, адашган эканмиз... Манзилга етиб бориб тушганимизда, каршимизда болалар мактаб интернати турарди... Биринчи булиб, опам, мен ва синглимни шу ерга жойлаштиришни, кейин укамларни болалар уйига топширишни ният килган эканлар... Келинойимнинг ташаббуси билан тезда бизни кабул килиш буйича хужжатлар тайерлашди... Хужжатлар тайер булгач, тушлик килиш учун ошхонага кирдик... Тамогимдан овкат утмайди, бугзимга нимадир тикилгандек... Овкатланиб булгандан сунг, бизни у ерга ташлаб, укаларимни болалар уйига топшириш учун йулга отланишди... Биз хам уларнинг ортларидан эргашдик... Уша кунги холатни хеч качон унутмайман... Синглим иккимиз, келинойимнинг этагидан махкам ушлаб ялиниб елвордик... - Келинойижон жон келинойижон, бизни ташлаб кетманг илтимос... - Хамма айтганизни киламиз... - Молларга хам узимиз караймиз... - Уйларингизни йигиштириб тозалаймиз... - Углингизни доим кутариб юраман... - Сизни хеч качон хафа килмаймиз... - Майли бизга уст- бош олиб берманг, майли бизни урушаверинг, факат бизни укаларимиздан айрмасаларинг булди... Жонимизни борича бакириб, ялиниб елвориб йиглагандик ушанда... "Наилож" деганча бизни яна машинага утказиб, вилоят марказидаги болалар уйига олиб кетишди...
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 28-Okt-2013, 02:09 | Message # 17 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| davomi
Биринчи булиб, энг кичик укамни болалар уйига топширишди, жой муаммоси булгани учун, колган укамларни кабул килишмади... Хеч эсимдан чикмайди, кичик укам жуда еш булганлиги учун нима булаетгани фахмлай олмас эди... Уни уша ерга ташлаб кетарканмиз, бизга кулларини кутариб, жилмайганча хайр килиб колганди... Кейин яна икки укамни бошка болалар уйига топширишди, улар эса каттик йиглаб колишди, биз хам албатта... Бу орада кеч тушиб колди, "энди уйга кайтамиз" деб турганда, яна бизни уша мактаб интернатига олиб боришди... Елгон ваьдалар билан барибир бизни уша ерга ташлаб кетишди... Эрталаб мутлако биз учун ед булган мухитда уйгондик... Шундай килиб, болалар уйидаги азобли ва согинчга тула кунлар бошланди хаетимизда... Борган кунимизни узидаек, "янги бола" деган ном олдик... Янги келганларни шундай аташаркан... Бошида, уша бизни ташлаб кетган дарвоза енига бориб, эшик панжараларини ушлаганча, "бизни олиб кетиш учун бугун келса керак" деб, куча тамонга караб турардик... Кейинчалик умидимиз суниб, такдирга тан бердик... Байрам кунлари ойнадан туриб, кучани кузатар эдик... Кимдир келиб бизни бу ердан олиб кетишини кутардик, янги йилда Корбободан мехрибон она сураб ният килардик... Нафакат биз, у ердаги купчилик болалар худди шундай ният килишар эди... Бир зумгина куздан кочирмаслик максадида, ойна ортида овкат хам емасдан, оч-нахор кутардик... Афсуски, хеч ким келмасди... Кейинги йилнинг охирларида, амаким билан келинойим бизларни кургани келишди... Уша куни биздан бахтли болалар йук эди... 1985 йиллнинг езги таьтилида, Тошкентдан тогам келиб, вактинча уйига олиб кетди... Куз келиб, мактаб бошлангач яна уша мактабга ташлаб кетишди... Мактаб интернати хам болалар уйи билан шароити деярли бир хилда эди... Купчилигини ота-онаси йук... Борлари хам онда сонда, яьни бир йил ичида бир икки бора кургани келарди... Кайсидир уртогимизни оиласидан бирор киши келишса, уша келганларни атрофини йигирматтача бола булиб ураб олардик... Шунчалик хавас ва этикиш кучаярканки, буни тасвирлаб бера олмайман... Уч йил утиб, опам техникумга укишга кириб кетди... Мен эса, опамни мендан ажраб кетаетганлигига чидай олмадим ва у ердан кочишга мажбур булдим... Тугри уйимизга бордим ва у ерда маьлум вакт бувим билан кейин эса амакимнинг уйида яшадим... Укув йили бошлангач, мени яна эски жойимга элтиб куйишди... Кочганим учун, роса калтаклашган эди ушанда... У ерда бир кизик одат бор эди-ки, тугилган кун бир йилда икки маротаба нишонланарди... Кандай килиб дейсизми? Бир йилда ун икки ой булса ушани тенг уртасидан булиб, олти ой давомида тугилганларни туплаб, бир кунда утказишар эди... Хаммани йигиб, кичик бир дастурхон тузаб, тугилган куни булаетган болаларга, эртак китоб, дафтар, ручкалар таркатишар эди... Ушандек байрамларни бирида мени руйхатим укилмади... Хурлигим келиб йиглаб юбордим... Йиглаб турганимни бир четда кузатиб турган бир аел енимга келиб... - Ха углим сен нега йиглаяпсан? - деб сураб колди... Юзига карадим-у, худди онамни кургандек булдим... Ростан хам онамга жуда ухшар эди... - Менга совга бермади, - дедим яна йиглаб... Багрига босиб, "Булди йиглама, кап- катта бола хам йиглайдими" деб юпатгандек булди... - Юр сенга узим совга олиб бераман, - деб кулимдан етаклаб кучага олиб чикиб, дукондан дафтар ручка олиб берди... Уша кундан бери уша аел менга мехрибонлик курсата бошлади, тез- тез холимдан хабар олиб турди... У аелга синглимни хам таништирдим... Хар харда синглим иккимизни уйига мехмонга хам олиб бориб турди... У аел елгиз узи яшар эди, бизнинг мактабга янги укитувчи булиб келганди... Кунлардан бирида, тусатдан, "менга угил буласанми?" деб колди... Ушандаги хурсандчилигимни курганингизда эди, мендан бахтли инсон йук эди... - Ха, - дейишга дедим-у, тезда хомуш тортиб уйланиб колдим, чунки синглимни елгиз ташлаб кета олмас эдим... Нимага уйланиб колганимни сезиб колди шекилли, тезда жавоб килди... - Сен рози булиб, мен билан уйга юргин хамммаси яхши булади... Нега бундай деди экан, деб яна уйланиб колдим ва уйига боришга карор килдим... Уйларига боришимни биламан, уйда мени синглим ва болалар уйида колиб кетган укаларим карши олишди... Хайратимни яшира олмадим... - Онажон, - дея уларнинг багрига отилдим.. Ушанда, Мехрибон онажоним укаларимни хам болалар уйидан фарзандликка олган эканлар Аллохга шукр, аьло бахоларга укидим ва уз билимим билан олий укув юртига укишга кирдим... Онажоним яхши бир аелга уйлантирди, хозирда уч нафар шириндан шакар фарзандларим бор... Онам билан бамаслахат синглим ва укаларимни тагли тугли оилаларга узатдик, уйлантирдик, хаммалари уйли жойли тинч яшамокдалар!!! Утган йили Онажоним Муборак Хаж зиератига бориб келишдии, хозир Хожи оналар... Худди уз фарзандларидек, мендан жуда хавотир оладилар... **** Кани айтингчи ука, мен шундай мехридаре онам учун, шундай мулозамат курсатсам арзийдими???, - деб савол назари билан сузларини тугатди бошлигим... Бошлигимнинг бундай такдирини эшитиб, хайратдан лол эдим, уларга билдирмай баьзида, кузим хам ешланиб олди... **** Яна хар доимгидек телефон кунгироги...... Бошлигимнинг онаси билан озгина сухбатини эшитиб узим учун катта сабок олдим уша кун!!! - Хозир Онажон, ишларим тугади, хозир бораман, хавотир олманг яхшиман, йул йулакай, дукондан асал олиб бораман, эрталаб биргалашиб бир асал чой ичамиз.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 28-Okt-2013, 02:33 | Message # 18 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| Men özim qishloqda tug'ilib ösganman bizi qishloqdagilar ancha taqvodor, dinni qattiq tutadigan odamlar, hatto sovet istibdodi davridayam bir zumga-da bu e'tiqoddan voz kechmagan. Shunday qishloqda tug'ilib ösgan har bir inson hayoti davomida islomni ibrat qilib oladi! lekin bir voqea sodir böldiyu hamma yoqa ushlab qoldi va iymonlari yanayam mustahkamlandi: taxminan 12-13 yil oldin men 5-sinfda o'qirdim bizga boshlang'ich sinf fanlari tugab endi yangi fanlar qöshildi fizika, biologiya, geografiya kabi. Bizga botanika fanidan bir muallima dars berardi u shaxsan men uchun öta erish, faqat televizorlardagina kōrinadigan aktrisalarga öxshab körinardi, chunki u römol öramas (qishloqdagi hamma ayollar römol örardi hatto öqituvchilar ham), kalta köylak kiyar, doim qölida rossiyaning moda jurnallari bölardi, ikki yuzi eron olmasi kabi qip-qizil, yoshlik va gözallik iffori barq urib turardi; uning farzandi yōq edi (taxminan 30 yoshlar chamasi edi) eri rossiyaga ulgurji meva sotadigan tujjor bölgani uchun moliyaviy jihatdan qiyinchilik yöq dang'illama uyda turar qaynonasidan bir yildayoq boshqa bölib chiqqan ular bilan bordi-keldi qilmasdi, gaz, tok bölmagan paytlari ösha paytda ancha kamyob bölgan dvijok (generator) ishlatar va balonli gaz yoqar hullas özini botqoqlikda yashaydigan malikadek his qilar õz husniga özi oshiq edi. Esimda öshanda ramazon oyi kech kuzda kirgandi bizda deyarli hamma qizlar va ba'zi bolalar röza tutardi, shu õqituvchi atirlarni gupirtirib darsga kirar ahyon- ahyon sumkasidan katta qizil olma olib bolalarni suvini keltirib yerdi. U tinmay rözani odam organizmga salbiy ta'siri haqida tashviqot olib borardi. Bir kun ayam bilan qõshni qishloqdagi qarindoshimiznikiga iftorga ketayotganimizda uni qishoq somsapazini oldida kördik u tinmay somsa pishirilmaganidan nolir (ramazon oyida qishloqdagi somsaxona, oshxona yopilardi yoki kechqurun ishlardi) odamlarni röza tutgani uchun ahmoqdan olib ahmoqqa solardi (yoki somsani yaxshi körardi yoki ovqat qilishni bilmasdi) ayam (u ham uqtuvchi edi) qöying unday demang odamlar oxiratni öylab tutadida özingizni gunohkor qilmang dedi, u bõlsa men sizlarga õxshab tavakkal qimiyman agar xudo bösayam nasiya jannatidan naqd dözaxi yaxshi dedi ayam juda g'alat ahvolga tushdi indamasdan ketti, keyin eshitishimcha yoshi ulug' ayollarni römol örashini söraganiga ancha javrab bergan va bizga aytgan gaplari hardoimgi ryubrikasi ekan shunday qilib kunlar ötdi yangi yil arafasida uyiga öt ketdi u mast uyquda hech narsa sezmagan odamlar borsa uyi oldidagi ariq köchirib bölmas darajada muz bilan qoplangan hayriyatki özi tirik qoldi ammo yuzini bir tomoni kuyib ketdi shuncha töplagan mol dunyosi kuyib tamom böldi odamlar uni ahvolini körib "mana naqd dõzaxdan tatib körding" degandek qarardilar. eri zudlik bilan yetib keldi (juda sevar edi) va uni parvarish qildi aylanib qaynonasinikiga keldi endi u köchaga chiqolmas chiqsa-da kuygan yuzini römol bilan yopib yurishga majbur edi. Uni rosa qaratdilar lekin foydasi bölmadi plastik operatsiya qildirdi muvoffaqiyatli chiqmadi keyin u asta- sekin vijdon azobida qovurila boshladi atrofga qaradi kördiki özi tengilarni bolalari kap katta bölib qolgan uni esa eridan boshqa hech kimi yöq. öz - öziga gapiradigan odat chiqardi bu aqldan ozish alomati edi keyingi yil ramazonga borib butkul jinni bōldi uni ruhiy kasallar shifoxonasiga yotqizishdi bilishimcha hoziram õsha yerda, eri qayta uylanda uchta farzandi bor qishloqdagilar bōlsa huddi avvalgidek yashashyapti
|
|
| |
DURDON | Date: Yakshanba, 15-Dek-2013, 03:19 | Message # 19 |
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
| София Ҳозир сизга ҳикоя қилинадиган воқеа яқин кунлар ичида содир бўлган. София деб аталмиш аёл билан содир бўлган бу ҳодиса қалби уйғоқ кишиларни саодат сари ундайди. Ҳақиқий баҳт ва саодатнинг манзилгоҳи қаерда эканлигидан маълумотлар беради. Ҳикоя табиийки, бошидан ўтган аёлнинг номидан янграйди. Сархуш онда санадинг сархуш кунларини Қўрқмадинг тақдиринг аччиқлари бор Ўзингга дўст тутиб алдандинг тунни Ҳолбуки ойдинда кўринар ғубор. Ўрта мактабни тугатганимдан кейин олий ўқув юртига кириш учун ҳужжатларимни топширдим. Лекин мени бир янги воқеа кутиб турар эди. Чет элда ўқиётган бир йигит менга совчи бўлиб келди ва ота-онам рози бўлишди. Энди бегона юртларга сафар қилишим аниқ. Мен бундан жуда ҳурсанд бўлдим. Яқинда ғарб мамлакатларидан бирида яшайман. Менга уйқу бермаётган асосий нарса: қандай қилиб ота-онам бу йигитни билмай туриб ва менинг ёшим кичкина бўла туриб бундай тезликда тўйга ва бу узоқ муддатли сафарга рози бўлишди? Турмушимизнинг бошланиши яхши бўлди. Чет элда, янги уйимизда ўқишни бошладим. Кунлар ширин ва чиройли ўтарди. У ерда кўп жойларни томоша қилдим. Турмуш ўртоғим менда ҳамма нарса ҳақида тушунча пайдо бўлиши учун ҳамма жойни кўриб, томоша қилиб олишимга қизиқарди. Лекин бахтли кунлар узоқ давом этмади. Биз ҳозир, менинг ўйлашимча, ақлий етилиш босқичида бўлганмиз. Турмушимизда тошиб-камайишлик ҳаракати бошланди. Биз ҳамма нарсага, ҳатто намоз ўқишга ҳам бепарво эдик. Биз қизиқадиган ягона нарса: бизда ҳамма нарса ҳақида билим пайдо бўлишлиги эди. Жанжалимиз давом этаверганидан у қўп вақтини, айниқса, кечаларни кўчада ўтказар эди. Уч йил давомида фарзанд кўрмадик. Эҳтимол бу орамиздаги жанжалнинг катталашиб кетаётганига сабаб бўлаётгандир. Баъзида жар ёқасига, эр-хотинлик ҳаётимизнинг ниҳоясига яқин бориб қолай дедик. Бу ҳолат давом этаверди. Ота-онамизни кўриш учун шаҳримизга қайтиб келган вақтимизда, улар менда ҳоргинлик ва руҳан эзилишни пайқаб қолдилар. Мен онамга ҳамма гапни айтиб беришга қарор қилдим. У ўз навбвтида гапларимни оқизмай-томизмай дадамга етказди. Дадам мени ёнига ўтирғизиб, турмуш ўртоғимга, унинг менга қилган муомаласига ва ниҳоят унинг қанчалик тўғрилигига боғлиқ бўлган барча нозик саволларни берди. Дадам менга ўйлаб кўриш учун берган муҳлатдан кейин талоқни талаб қилдим. Чет элда биз бир неча маротаба талоққа келишган бир пайтда бу иш осон тугашини кутиб турардим. Лекин турмуш ўртоғим талоқдан бош тортди. Фақат кўп шартларни қўйгандан кейин рози бўлди. Энг оддий шартлардан бири: маҳрни тўлиқ қайтариб беришим эди. Олди-бердидан кейин ташвишли кунлар тугади. Мен унга ўқишида ёрдам берганлигим, ўзимнинг пулларимни унга берганим ва уч йил давомида бутун маошим унинг қўлида бўлганига қарамасдан, талоқ вақтида унинг қўйган талаблари учун унга нисбатан менинг нафратим ошди. Ҳар ҳолда унга ҳам менга ҳам хоҳлаган нарсамиз қайтариб берилди. Мен яна эски ҳаётимга қайтдим. Гўёки бўлиб ўтган воқеалар ҳаёл ёки ваҳимали тушга ўхшарди. Олий ўқув юртида ўқув йили бошланиши билан ҳужжатларимни ва гувоҳномаларимни тўплаб, олий ўқув юртига бордим. Мусофирчиликда ўтказган йиллар мобайнида инглиз тилини яхши ўрганганим учун инглиз тили факультетига киришга менда қизиқиш пайдо бўлган эди. Лекин Аллоҳ бошқа нарсани хоҳлади. Ўрта мактабдаги дугоналаримдан бири билан учрашиб қолдим. Илиқ салом-алик ва узоқ савол-жавобдан кейин инглиз тили факультетига кириш учун ҳужжатларимни олиб келганимни унга айтдим. Дугонамнинг ўқишни битиришига бир йил қолган, у ҳозир исломшунослик факультетида ўқирди. Шу факультетга киришимга рози қилди. У менга: “Сен фойдаланадиган маълумотлар бор. Сен, шунингдек, у ерда факультет қизлари билан танишасан ва у ерда сени ҳурсанд қиладиган программадан ташқари қўшимча фаолиятлар, яъни лекция ва мажлислар бор”,- деб айтди. У мен ана шу фаолиятларни яхши кўрганим учун менга ёшлик чоғларимни эслатарди. Аллоҳга таваккал қилдим ва кутилмаган тез суратда шу факультетнинг фаол аъзосига айландим. Мажлислар уюштириш ва уларни тартибга солишда қатнаша бошладим. Гўё мен билан бўлган гуруҳга ҳурсандчилик ёғилиб турарди. У менинг уч йилдан бери йўқотган нарсам эди. Менинг соғлигим тикланиб, яна ҳаёт кўз ўнгимда жонлана бошлади. Менда катта ғайрат ва ҳақиқий мақсад пайдо бўлди. Мен улар орасида яшаяпган одамлар мени фарзни унутмаслигимга ва нафл намоз ва нафл рўзаларни ўз ихтиёрим билан адо қилишимга сабабчи бўлдилар. Биз бир гуруҳ дугоналарим билан Қуръон ёдлашга қарор қилдик. Бу қарор менга нисбатан бўлган эди. Чунки, мен диннинг янги босқичида эдим. Биз Қуръон ёдлашга киришдик. Мен бошида, давом этдира олмасам керак, деб қўрқар эдим. Лекин Аллоҳ менга давом этиб кетишни осон қилди ва менга машаққатсиз ёдлашда ёрдам берди. Шунингдек, мен ўтган вақтларимни ўзлаштириб, ақийда ва фиқҳ китобларига эътибор бера бошладим. Субҳаналлоҳ, мен чет элда бўлган вақтимда саодатнинг чўққисидаман деб ўйлардим лекин, ҳозир Аллоҳдан узоқ бўлишликда мутлақо саодат йўқлигини билдим, гарчи саодатга ўхшаб кўринса ҳам. Менинг ғайратим оилам томонга қараб интила бошлади. Синглим мен билан Қуръон ёдлай бошлади. Онамга унга фойда берадиган оятларни, хусусан, аёлларга тааллуқли ҳукмларни ўқиб беришим учун вақт ажратдим. Аллоҳга шукурки, уйимизда қадриятларимизни ёдга соладиган муҳит вужудга келди. Кимни кўришга борсам, совға сифатида иймонини чархлайдиган китоблардан бир қанчасини олиб борадиган бўлдим. Биронта бефойда мулоқот қолдирмадим. Ҳаётим бутунлай ўзгарди, дунёга янги назар билан қарай бошладим. У ўтиб кетиш жойидир, абадий қолиб кетадиган жой эмас деб қарай бошладим. Собиқ турмуш ўртоғимнинг ўқишни тамомлагандан кейин ватанга қайтиб келиши ҳаётимнинг софлигини булғади. Унинг онаси кечиришимни ва ўтмишни унутиб, собиқ турмуш ўртоғимнинг олдига қайтиб боришимни сўраб, бизни кўришга келди. Мен унинг пешонасидан ўпдим ва унга: “Мен барча ўтмишни унутганман. Аллоҳ мени афв қилишини умид қилиб, уни афв қилиб юборганман”,- дедим. Унинг илтимосидан бош тортдим лекин, у билан яхши хайрлашдим ва уни тавбага ва ўзига эътибор беришликка тарғиб қиладиган бир қатор китоблардан иборат совға бериб юборишни унутмадим. Сизларга айтишни унутибман, менга кўп совчилар келди. Уларнинг менга нисбатан энг аҳамиятлиси дугоналаримдан бирининг акаси эди. Мен бош тортдим ва унга Қуръоннинг ҳаммасини ёдаб бўлмагунимча турмушга чиқмасликка Аллоҳга аҳд берганимни айтдим. Дугонам мени кўндиришга уринди, лекин мен унга бу йил биз учун олий ўқув юртида охирги ўқув йили ва яна Қуръонни ёдлаб тугатишим учун ҳам охирги йил эканини айтдим, у индамади. Тўлиқ бир йил ўтгандан кейин олий ўқув юртида ўқишимни битирдим. Мен бу ерда ассистент бўлиб ишлашга қизиқардим, лекин яна Аллоҳ бошқа нарсани хоҳлади. Уйимизга яқин бир мактабга ишга тайинландим. Фаолиятимни давом этдирдим. Ҳудди Қуръон ёдлаш учун у ерда ғайрат қилганимдек, ўқувчи қизлар тайёрлайдиган маърузалар учун жадвал қилдим. Мактабда ишларим қувонтирадиган даражада кетарди. Биз гўё бир оила эдик. Ўша куни кечқурун дугонам мени кўришга келди ваменга Қуръонни ёдлаб бўлгандан кейин турмушга чиқишимни унга вада қилганимни эслатиб: “Ҳозир сенинг узринг йўқ”, - деди. Мен розилик бердим ва ҳамма нарса исрофсиз ва тантаналарсиз, суннатга мувофиқ тарзда ўтказилди. Қандай яхши эр! Ҳулқ, дин ва кечалари туриб намоз ўқиш! У билан қандай ҳаёт кечирганимни мендан сўраманглар. Гўё биз шу йиллар давомида бир-биримизни кутиб юргандекмиз. Уни менга совчи юборишга қаттиқ туришга мажбур қилган нарса менинг Қуръон ёдлашга бўлган қизиқишим эканини айтди. Чет элнинг фасод ҳаётидан ва ҳамма нарса ҳақида билим пайдо қилиш рағбатидан аҳволотимни Қуръон ёдлашга ўзгартирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўз вақтида менга раҳмати етган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! “Холислик сари” дастури асосида тайёрланди
|
|
| |