RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
YULDUZLAR
OSIYODate: Shanba, 12-Yan-2013, 17:51 | Message # 1
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Ёдгор САЪДИЕВ



Гулнора Отажонова, жамоатчи мухбир: — Суҳбатдошим — элимизнинг севимли санъаткори Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, устоз санъаткор Ёдгор САЪДИЕВ. Бугунги суҳбатимиз орқали актёрнинг дилидаги гапларни билишга қизиқдик...

— Ёдгор ака, ntt канали орқали намойиш этилган «Дилкаш лаҳзалар» кўрсатувида ёш хонанда Рохила Рўзимова билан бирга иштирок этдингиз. Бу иштирокингиз кўпчилик учун янгилик бўлди…

— Бу борада ўзимга ҳам жуда кўп мурожаатлар бўлаяпти. Кўрсатув ташкилотчилари «Рохила Рўзимова деган ёш, истеъдодли хонанда қизимиз бор. Унинг овозини бир эшитиб кўринг», дейишди. Тинглаб кўрсам, менга маъқул келди. Аслида мен замонавий енгил-елпи қўшиқлардан кўра, мумтоз қўшиқларни севиб тинглайман. Шунинг учун Рохила билан биргаликда саҳнага чиқишга рози бўлдим. Агар бу томошабинларга маъқул келаётган бўлса, хурсандмиз!

— Адашмасам, Рохила Рўзимова сизнинг иккинчи дуэтдошингиз…

— Ҳа, бундан бир неча йиллар аввал Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан «Йигит қасам ичмайди, йигитнинг сўзи қасам» каби жумлалар билан бошланувчи қўшиқни биргаликда ижро этгандик. Қўшиқ куйлашда мен учун энг муҳими: шеърнинг маъноси. Бу қўшиқда эса маъно кучли.

— Илгари тор чалиб қўшиқ ҳам куйлагансиз. Негадир шу торингиз кўринмайди?

— Тор чалиб, қўшиқ куйлашни яхши кўраман. Ҳатто, шундай дамлар бўлганки, тўй ва давраларда қўшиқ куйлаб, оиламизни ҳам боққанмиз. Мен буни яширмайман. Кейинчалик мендан ҳам яхшироқ тор чаладиган инсонни билиб қолдим. Сўнг торимни унга совға қилиб юборганман.

— Кечирасиз-у, лекин торингизни сотиб юборганингизни айтишганди...

— (Қатъий оµангда) Мен торимни сотмаганман! Яна қайтариб айтишим мумкин: торни мендан-да зўр чаладиган инсонга бериб юборганман.

— Агар сир бўлмаса, кимга?

— Ўзбек Миллий Академик Театри актёри ҳамда шогирдим Шавкат Толиповга совға қилганман.

— Торни совға қилганингиздан ҳеч афсусланганмисиз?

— ... яширмайман, афсусланган пайтларим бўлган. Ҳар замонда кўнглим тор чалишни тусаб қолади. Насиб қилса, яхши бир тор учраб қолса, сотиб олиш ниятим бор.

— Миллий ва мумтоз қўшиқларингиз ўрин олган МР 3 дискингиз ҳам тингловчилар эътиборига тақдим этилган. Менимча, иккинчи дискингизни ҳам сотувга чиқариш фурсати етиб келди, шекилли?

— Кўп масалаларни вақт ҳал қилади. Агар вақт-соати келган бўлса, иккинчи альбомимни ҳам чиқарамиз. Қачонки ижро этаётган ёки ижро этмоқчи бўлган қўшиқларим аввал ўзимга маъқул келсагина, томошабинларга илинаман. Акси бўлса, улар ҳам тингламаганлари маъқул. Негаки, ўзимга ёққан нарса халққа ҳам маъқул келади. Лекин диск чиқариш ниятим ҳам йўқ эмас.

— ТВ Марказ телеканалида намойиш этилаётган «Ошга марҳамат» кўрсатувида ошпазлик, «Дилкаш лаҳзалар» дастурида эса хонандалик маҳоратингизни намойиш этаяпсиз. «Ошга марҳамат» кўрсатувида финалга чиқишингизга бир баҳя қолганида ўз хоҳишингиз билан ўйинни тарк этдингиз. Мусиқий кўрсатувдаги чиқишингизни кузатаётган мухлислар “Ёдгор Саъдиев ўйинни давом эттириб, финалгача борармикан?” дея шубҳага боришаяпти...

— Энг асосийси, ғолиблик учун саҳнага чиқаётгани йўқ, менга ҳеч қандай ўрин керак эмас. Ҳар ким ўз истеъдоди ва меҳнатига яраша баҳоланади. Мен учун энг асосийси халқнинг кўнглини олиш ва ўз санъатимдан баҳраманд қилиш, очилмаган қирраларимни намойиш этиш.

— Профессионал актёр, режиссёр, продюсер, моҳир дарвозабон, ошпаз ва хонанда... Яна очилмаган қирраларингиз борлигини ўзингиз ҳам биласизми?
 
OSIYODate: Shanba, 12-Yan-2013, 17:52 | Message # 2
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI

— Очилмаган қирраларимнинг ўзи қолмади шекилли (кулади). Яна бир нарсани айтишим мумкин: мен сув сепишни яхши кўраман. Уйда ҳам бўш бўлдим дегунча, кўча ва ҳовлиларга сув сепиб, илҳомланаман. Сув сепганда ҳам соатлаб сепаман, қолаверса, сув бўйида, денгизда оқаётган сувни кузатиб ўтиришни яхши кўраман.

— Сизни касбингизда икки ҳисса дардни бошидан кечиришга тўғри келади: биринчиси, ўз ташвишларингиз бўлса, иккинчиси саҳнадаги қаҳрамонингизники. Буларнинг соғлиғингизга таъсири бор-ку?!

— Гапингиз тўғри-ю, лекин мен ўз касбимни яхши кўраман. Ўзимни санъатсиз тасаввур ҳам қила олмайман. Керак бўлса, жонимни фидо қилишга ҳам тайёрман. Санъатни деб спортни тарк этганман. Спорт ва санъат — жону дилим!

— 1966-67 йилларда «Пахтакор» футбол жамоасида моҳир дарвозабон эдингиз. Спортдан нега кетгансиз? Иккала касбни ҳам бирдек олиб боришингиз мумкин эди-ку?

— Санъат ва спорт жуда нозик соҳалар. Иккисидан бирини танлаш керак бўлганида мен санъатни танладим. Барчага маълум, санъаткорлик қонимда бор. Шунинг учун ҳам юрак амри санъатни устун қўйди ва ота касбини давом эттириб, парадимнинг руҳини шод этгим келди. Акам (Ўзбекистон халқ артисти – Хайрулла Саъдиев) санъат остонасига мендан аввал қадам қўйган. Мен эса ўша пайтда спортда фаолият юритардим. Ўша кезлари бир режиссёр акамни излаб уйимизга келган. Акам эса уйда йўқ эди. Режиссёр мени кўриб, роль ўйнашга таклиф қилганди. Шу тариқа акам қолиб мен фильмда роль ўйнаганман. Илк маротаба «Дилбарим» кинофильмида суратга тушганман. Шу тариқа спортдан кетганман.

— Аслида спортдан кетиш-кетмаслигингизни иккита гол ҳал қилган экан. Ўшанда «Черноморец» жамоаси билан майдонга тушгансизлар-а?

— (Табассум билан) Эҳ, ўша дамлар!.. Кўз ўнгимда худди кечаги кундек муҳрланиб турибди. Ҳақиқатан ҳам ўша пайт иккита голни дарвоздан ўтказиб юборганман. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор эди. Ўша куни таваллуд айёмим эди. Туғилган кун хаёли билан голни ўтказиб юборганимни сезмай ҳам қолганман (кулади)... Кейин санъатга қизиқиш устунлик қилавергач, жисмоний тарбия институтидан ҳужжатларимни олиб, санъат институтига ўтказганман. Талабалик даврида дўстларим Эркин Комилов, Ҳожиакбар Нурматовлар билан қадрдон эдик. Улар билан театр даргоҳида ҳам бирга ишлаганмиз. Учаламиз ажралмас дўст эдик.

— Эшитишимча, «дўстлик боғи” ҳам яратган экансизлар. Шу тўғрими?

— Ҳа, дўстим туғилиб ўсган Андижон вилоятининг Курфа қишлоғида ота-онаси истиқомат қилган ҳовлининг катта бир қисмида боғ яратганмиз. Эккан кўчатларимиз бугунги кунда дарахтга айланиб, мева солган бўлиши керак.

— Ёдгор ака, доим сирли кўринасиз. Бу сирлигингизнинг сабаби нимада?

— ... (бироз ўйланиб) келинг, яхшиси, бу саволга жавоб изламайлик. Унинг жавоби юрагимнинг остида тураверсин (сирли жилмаяди).

— Нигоҳингиздан ота меҳрига чанқоқлигингизни ҳам уқиш мумкин...

— Менинг бир умрлик армоним — отамни кўрмаганим... Лекин раҳматли онам бизга ҳам она, ҳам ота бўлди. Акам эса отамнинг йўқлигини билдирмай, мени онам билан катта қилишди. Яхшиямки, суянчиғим, елкадошим — акам бор! Илоҳим, умри узоқ бўлсин!

— Шу чоққача бўлган умр йўлингизда яхши ва ёмон кунларни бошдан кечирдингиз. Ҳаётий хулосаларингиз қандай?

— (Ўйга толди) Менга бир пайтлар “Ёшинг ўтгани сайин ҳаётда муаммолар ҳам кўпайиб бораверади”, дейишганди. Ўшанда бу гапларга тушунмаганман. Энди ўйлаб қарасам, тўғри экан. Шундай дақиқалар бўладики, мана шу ҳаёт муаммосини ҳал қилишга вақт ҳам етмай қолар экан. Менинг ҳаётимдаги энг катта мақсадим — халқимга ҳалол ва пок хизмат қилиш. Аллоҳ насиб қилса, пешанамга ёзилган умрим давомида халқим олдидаги бурчимни адо этишда давом этаман. Яқинлашиб келаётган бош байрамимиз — Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги барчага қутлуғ бўлсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
 
OSIYODate: Shanba, 12-Yan-2013, 17:53 | Message # 3
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI

Суҳбат жараёнида Ёдгор Саъдиевнинг рафиқаи — санъатшунос олима Зайлихон Саъдиева кириб келди. Фурсатдан фойдаланиб, Зайли опани ҳам суҳбатга чорладик.

— Зайли опа, салкам 40 йилдан бери Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан ҳавас қилса арзигулик оиланинг бегу бекасисизлар. Оила мустакам бўлиши учун нималарга эътибор бериш керак?

— Сабр ва қаноатга. Сабрсизликлар туфайли оилаларда тушунмовчиликлар юзага келади. Икки ёш ҳар қандай вазиятга тайёр туришлари керак. Мен келинлигимда самоварда чой қайнатиб, қозон-ўчоқда овқат тайёрлардим. Вақти келганда йўқчиликлар µам бўлди. Чунки 40 йил аввал бугунги кунимиздек шарт-шароитлар бўлмаган. Буларнинг барчасини сабр-қаноат, чидам билан енгганман. Биринчи навбатда турмуш ўртоғингизни тушуна билиш, қолаверса, ҳавои дунёдан реал ҳаётга ҳам чорлаб туриш керак бўлади. Санъаткор халқи тез таъсирланувчан, лов этиб ёниб, лов этиб учадиган ва кўнгилчан инсонлардир. Мен актёрнинг аёли сифатида турмуш ўртоғимнинг ижро этаётган ҳар битта ролини тўғри тушунаман ва ҳар қандай шароитда ҳам қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан. Бу санъаткор учун зарурат деб ҳисоблайман.

— Сизни иродали ва сабр-қаноатли аёл деб айтиш мумкин экан-да.

— (Кулади) қўлдан келганича иродали бўлишга ҳаракат қилаяпман. Фарзандларимни ҳам сабрли бўлишларига ундайман. Кўпинча ўғлим Ҳабибулло машинасини тез ҳайдайди. Шунда «Машинангга катта-катта ҳарфлар билан САБР сўзини ёзиб, илиб қўяман», дея огоҳлантираман. Сабрли инсон ҳамиша ғолиб бўлади.

— Халқимизда қайнота-куёвнинг тупроғи бир жойдан олинади, деган гап бор. Эшитишимизча, отангиз жуда рашкчи инсон бўлган экан. Турмуш ўртоғингизга бу хислат қанчалик яқин?

Жудаям яқин (кулади). Ёдгор ака ҳам бироз рашкчи, аммо Отеллочалик эмас. Илгари рашки кучли эди, йиллар ўтгани сайин бу хислатлар бирин-кетин қолиб кетаяпти. Аввалари рашк қилишига аҳамият бермасдим, кейин сездимки, менга ярашган либос ёки соч турмагидан айблар топаверарди. Кейин билсам, шу нарсалар менга ярашгани учун ҳам рашк қилган экан. Кийимим ярашган бўлса µам ярашмади дерди. Гоҳида Ёдгор ака, «Рашк имондандир. Ҳаётимнинг охиригача сени рашк қилиб ўтаман», дейди.

Тўғрисини айтишим мумкин, авваллари Ёдгор акани қаттиқ рашк қилардим. Чунки баъзида ҳар хил мухлисалар ғашимга теккан дамлар бўлган. Лекин мен Ёдгор Саъдиевни мухлисларини тўғри тушунаман. Сабаби, бир пайтлар ўзим ҳам у кишининг мухлиси бўлганман (кулади).

— Сир бўлмаса, Ёдгор ака билан қандай танишгансиз?

— Мен рус мактабида ўқиганман. Бир куни мактабдан келиб телевизорни ёқсам, бир йигит ўзбек тилида бир шеърни чиройли, маъноли, дона-дона қилиб айтаяпти. Рус тилида ўқиганим учун ҳам шеър маъносига тушунмасдим-у, лекин экрандаги йигит оромимни ўғирлаганди (кулади). Юрсам ҳам, турсам ҳам шеър ўқиган йигит кўз олдимдан кетмасди. Ўша пайтлари битирувчи синф ўқувчиси эдим. Ёдгор ака илк маротаба «Дилбарим» фильмида суратга тушган. Шундан сўнг қайсидир журналда суратлари билан чиқди. Ана шу журналдаги суратларни қирқиб олиб, ётоқхонамга ёпиштириб қўйгандим (кулади). Орадан бир неча йиллар ўтгач, эшитишимча, мен ёқтирган йигит отам билан битта театрда ишлар экан. Бу хабарни эшитиб, жуда қувондим. Отам µам, онам µам театрда ишлашарди. Бизни ҳам театрга олиб бориб туришарди. Ёдгор аканинг театрда ишлашини эшитиб, ҳаловатим йўқолди. Кейин онамга, «Сизнинг ўрнингизга матн таржима қилгани борай», деб баҳона қиладиган бўлдим. Шу тариқа театрга бориб турардим, фурсатдан фойдаланиб, Ёдгор ака билан яқиндан танишишга мушарраф бўлдим. Шу орада у киши ҳарбий хизматга кетадиган бўлди. Таниш-билишлардан хизмат манзилини олиб, қайсидир байрам билан табриклаб, хат ёзиб жўнатгандим. Хизматдан қайтганидан сўнг у кишининг ҳам кўнгли борлигини, менга нисбатан муносабати жиддийлигини айтди. Кейин совчи жўнатди. Ёдгор ака, «Зайлихон, биласизми, уйланмоқчи бўлсам, аввал онасини кўриб, кейин қизини оламан, деб ният қилардим», деди.
 
OSIYODate: Shanba, 12-Yan-2013, 18:13 | Message # 4
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:


Алишер ФАЙЗ


«БУВИМни Бухорога олиб боролмадим…»
— 4-5 ёшимдан кўпроқ бувимникида юрганман. У ерда ўзимнинг бир тугунчам бўларди. Агар бирор шœхлик қилиб қœйсам, бувим «Сен айтганимни қилмаяпсан» деб, шу тугунимни олиб берарди ва «жазо» тариқасида мени уйга «сургун»га жўнатарди (кулади). Тугунимни кўтариб, уйга борардим-да, ойимга, «Сизларникида озгина вақт туриб турарканман», дердим. Ойим куларди. Лекин бувим раҳматли доим мени ёнида олиб юргани учун менсизликка кўп чидолмасди. 15-20 дақиқа, узоғи билан ярим соатдан кейин кенжа тоғам мени олиб кетгани келарди. Баъзида бувим раҳматли 2-3 кунга бирон тўй-ҳашам ёки маъракага кетадиган бўлса, бир энлик хат ёзиб, «мана буни ойингга олиб бориб берасан. Кеч колиб кетмагин, тез қайт», дерди. Акс ҳолда кетишга кўнмасдим-да! Ҳалиги қоғозда эса «мен шунча кунга фалон жойга кетаяпман. Келгунимча Алишер сизларникида туриб турсин», деб ёзилган бўларкан. Қоғозни ойимга олиб бориб бериб, «Тезроқ ёзиб беринглар, мен кетишим керак, бувим тезроқ қайтиб кел деган», деб кутиб ўтирарканман. Ўзим ҳали мактабга чиқмаганим учун ўқишни билмаганимдан хатда нима ёзилганидан бехабар бўлардим-да!

Бувим ҳаётдан кўз юмгач, тушундимки, битта инсоннинг ўзингга қанчалик қадрлилигини билиш учун ҳаётингни усиз тасаввур қилиб кўришинг керак экан... Раҳматли бувимнинг вафотидан сўнг шунга одатланиб қолдим. Бувим борасида армоним кўп… Ўзим хоҳлаган даражада тўлиқ кўнглини ололмадим. «Ўғлим, Бухорога боргим бор», деб кўп айтарди. Лекин… ҳали ҳаммасига улгураман деб ўйлаган эканман… Шунча югур-югур, шунча ҳаракат қилдим-у, бувимни бир марта бўлса ҳам Бухорога олиб бориб келолмадим... Бу дунёнинг ишлари тугамас экан, лекин раҳматли бувим менга ҳаёт дарсини бериб кетди… Ўйлаб қарасам, раҳматли бувим зўр қўшиқчи бўлишимни талаб қилмаган, биринчи ўринга инсонийлик жиҳатларини қўйган экан. Доим мендан камтарликни талаб қиларди…

«ОНАМ — аслимни кўрсатиб турадиган кўзгу»

— Онам оила аъзоларим орасида яхшигина танкидчим. Ўринли танқид қиладиганларни ойнага ўхшатаман. Майли, унда чиройли кўринмассиз, лекин қанақа бўлсангиз, борингизча кўрсатади-да! Онамнинг борига шукр! У киши «Суғдиёна»ни севиб ўқийдиганлардан. Шунинг учун бу газета орқали ҳам айтаман: Она, мен сизни яхши кўраман! БИЗ фарзандларингиз сизни яхши кўрамиз! Бахтимизга ҳамиша соғ-саломат юринг, умрингиз узун бўлсин!

«РАФИҚАМ мени ўзгартиришга уринмаганлардан»

— Санъаткорнинг аёли бўлиш осонмас деб ўйлайман. Лекин ўзимни омадли инсон деб биламан. Чунки ҳаётда менинг бахтим шундаки, атрофимдагилар мени ўзига мослаштиришга уринишмаган, қандай бўлсам, шундайлигимча қабул қилишган. Рафиқамни ҳам бу қаторга қўшмасам хато бўлади. Қош-кўзи попукдай ўғил-қиз фарзандларимни улғайтириб, оиламни, уйимни гуллатиб ўтирган аёлга чексиз ҳурмат билдириш керак.
 
OSIYODate: Shanba, 12-Yan-2013, 18:14 | Message # 5
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI

«ҚИЗИМ «ада» демай қийнаяпти-да!»

— Қизим яқинда икки ёшга тўлади. У — менинг эркатойим. Уйдалигимда ҳеч ким сен кўп эркалатасан, деёлмайди, роса шўхлик қилади. Ростдан ҳам қиз бола отага меҳрибон бўларкан. Кўчадан келсам, албатта қизим югуриб келиб, ҳали «ада», «ойи» деб гапиролмаса ҳам, қўлларини елкамга қўйиб, меҳрибончилигини билдиради. Мени бошқалардан жуда қизғанади. Аввал ҳамма нарсани билиб, тушуниб бўлиб, кейин гапирмоқчи шекилли, «ада» демай қийнаяпти-да (кулади)!

«Қочиб кетавериб, БОҒЧА ОПАМни кўп қийнаганман»

— Саломатхон деган боғча опам бўларди. Жуда меҳрибон эди. Лекин боғчадан бувимникига қочиб кетавериб, боғча опамни роса қийнаганман. Бир марта боғчадан кетаётиб, йўқолиб қолганман. 3 ё 4 ёшда эдим ўшанда. Акам мени боғчадан олиб кетаётганида бекинмачоқ ўйнаганмиз. Ҳар доимгидай ўзбекнинг кичиги дегандай мен санаганман, акам бекинган. Жой қуриб қолгандай узоққа бекиниб олган экан-да, мен ҳам излаб кетаверганман. Катта йœлдан ҳам ўтдим, ўзим билмайдиган жойларга бориб қолдим, кейин мени бир уйга олиб киришди, ўғиллари билан роса ўйинчоқ ўйнадик. «Отанг нима иш қилади?» деб сўрашди. «Катта машина минади», дебман. Катта юк машина келиб, отамни олиб кетарди-да! Отам аслида машина минмас экан, инженер экан. «Онанг нима иш қилади?» десалар, ойим уйда бизга овқатлар пишириб беради-ку, қолаверса, мактабда ишлашини эшитганман, шуни ўзимча қўшиб юборибман-да, «Мактабда овқат қилади», дебман (кулади). Кейин ҳалиги уй эгалари «Алишер деган болани топдик, ҳозир бизникида. Отаси катта машина минаркан, онаси мактабда ошпаз экан» деб, ички ишлар бўлимига хабар беришган. Бизнинг уйдагилар эса ички ишлар бўлимига умуман бошқача, яъни «Онаси ўқитувчи, отаси инженер» деб хабар беришган. У ердагилар «Йўқ, бизда отаси машина минадиган, онаси ошпаз Алишер бор», дейишган экан. Бувим раҳматли сезган, «Йўқ, ўша менинг Алишерим» деб қўймаган экан. Келиб, мени топишгач, «Вой-дод, кетмайман», деб йиғлаб, тўполон қилганман. Ҳалиги болалар билан бирга ўйнашга қизиққанман-да!

«ЎҚИТУВЧИЛАРИМни ҳайратлантирган одатим»

— 2-3-синфда ўқиб юрган пайтларимда ўқитувчиларим бир одатимга ҳайрон бўлишарди: мактаб бувимнинг уйи ёнгинасида бўлса-да, ўқитувчиларимга қоғозга соат нечада дарсдан чиқиб кетаётганимни ёздириб, қўл қўйдириб олардим. Шундай қиласан деб ҳеч ким айтмаган, шунчаки ўзим «Бувим мени ўзидан узоқлаштирмасин, менга тўлиқ ишонсин» деб шундай қилганман. Албатта, менга ишонишарди, лекин бир марта мактабдан кеч қайтганимда бувимнинг койиб, «Эртага ота-онанг яхши тарбия бермабсиз дейишларини хоҳламайман», деган гапларидан таъсирланган бўлсам керак-да!
 
OSIYODate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 05:54 | Message # 6
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:

Жаҳонгир ПОЗИЛЖОНОВ

Боғча опамнинг жазоси»

— Ота-онам мени икки ёшимдан боғчага беришган. Жудаям шўх бола бўлганим учун боғча опаларим — Наргиза опа, Зиёда опа мендан безор эди. Ҳар куни боғчадош қизларни хафа қилганим-қилган эди. Бу қилмишим учун жазо сифатида бурчакда стулча кўтариб турардим. Қани энди мендек тўполончига бу кор қилса. Сира ёдимдан чиқмайди, бир куни шўхлигимдан безор бўлган боғча опам ёзнинг иссиқ кунида мени кийимсиз аҳволда ҳовлига чиқариб қўйган. Атрофдагиларга кўринишга уялиб, нима қиларимни билмай, онам олиб кетадиган вақтгача арчанинг орқасида бекиниб ўтирганман (кулади). Ўшандан кейин бирон марта гуруҳимдаги қизларни хафа қилганимни эслолмайман. Боғча опам шу йўл билан мени тарбиялаган.

«Ўқитувчимиздан узр сўраб…»

— Мактаб давримни ширин хотиралар билан ёдга оламан. Ўқувчилик даври иккита — аввалига 29, кейин 278-мактабда ўтган. Яширмайман, фақат аъло баҳога ўқиганман деёлмайман. Шўхлигим сабаб устозларимдан жуда кўп танбеҳ эшитардим, лекин ҳаммаларига меҳрим бўлакча. Инсон сифатида шаклланишимда ҳар бир устозимнинг ўзига хос ўрни бор. Ўттизга яқин ўқитувчиларимнинг ҳаммасини номма-ном айтиш… Кимнидир эсдан чиқариб қолдирсам, хафа бўлишларидан қўрқаман. Ўтган йили 278-мактабдаги устозларимни кўриб келдим. Ҳамма устозларим ҳалигача ишлашади.

Кимё фанидаги «кашфиёт»имиз ҳеч ёдимдан чиқмайди. Танаффус пайтида синфдошларим билан ўзимизча аллақандай кимёвий аралашма тайёрлаётганимизда, устозимиз кириб қолган. Ҳамма жой-жойига ўтириш керак, дарс бошланади. Шошганимиздан билмай, газли аралашманинг устини ёпиб қўйибмиз. Устозимиз жойига ўтиришини биламиз… Ўзиям ёмон портлаганди-да (кулади)! Ўқитувчимиз бу кутилмаган ҳолатдан қўрқиб кетганди. Кейин директор номига бутун синфимиз устидан шикоятнома ёзганди. Ҳаммамиз гап эшитиб, ўқитувчимиздан узр сўраб, бир амаллаб кўнглига йўл топгандик.

«Синфдош қизларни авайлардик»

— Синфимизда ўнтагина қиз бола бор эди. Синфдош қизларни хафа қилиш у ёқда турсин, ҳатто ортиқча ҳазил-ҳузул ҳам қилмасдик, уларни авайлардик. Жуда оқибатли бўлганмиз. Аниқ фанлардан уй вазифаларини тайёрлолмай қолсак, «шу синфдошим икки баҳо олмасин», деб кўчиришга рухсат беришарди. Ишонасизми, синф навбатчилигида биронта бола пол ё чанг артганини эслолмайман. Чунки қизларимиз жуда одобли, тарбияли бўлгани учун тозалаш ишларига аралашишимизга йўл қўйишмасди. Миннатдорчилик сифатида жисмоний тарбия фанидан баскетбол ўйнасак, қизлар хурсанд бўлсин, деб доим атай уларга ютқазардик. Синфдошлар ўша вақтдан то шу кунгача жуда оқибатлимиз, кўз тегмасин! Менинг иштирокимда охирги марта уч йил олдин йиғилгандик. Лекин синфдошлар тез-тез йиғилишади, учрашувга мени ҳам чақиришади. Кўпинча тадбирлар, гастроллар сабаб, қатнашолмайман. Бу вазиятда дўстларим мени тушунишидан хурсанд бўламан!

«Қизлар мени ёқтирмасди»

— Мактабда параллел синфда ўқийдиган жуда кўп қизларни яхши кўрганман. Уларнинг ортидан ҳар қанча юрмай, биронтаси менга қиё ҳам боқмасди, гаплашмасди. Баъзиларининг уйигача борганимда, маҳалласидаги йигитлар чиқиб, «Кимнинг ёнига келдинг?» деб тергов қилишарди. Уйланишимдан олдин жуда кўп қизлар билан танишганимни яширмайман. Лекин уларга ёқмасдим. Онам совчиликка юриб топган қизлар билан учрашувга чиққанимда ҳам санъаткорлигим учун менга рўйхушлик беришмасди. Баъзилари менга ёқмасди, бироқ, очиғини айтиш керак, кўпроқ мени хушлашмасди.

«Бувижонларим мени еру кўкка ишонишмасди»

— Ҳаётимда алоҳида ўринга эга яна икки аёл бор эди. Муҳтабар (ота томондан) ва Марҳамат (она томондан) бувиларимни ўзгача меҳр билан ёдга оламан. У вақтларда кичкина бўлганман, лекин уларни эслай оламан. Набираларини еру кўкка ишонмайдиган, севимли бувижонларим эди улар. Бетоб бўлишига қарамай, ҳолимиздан хабар олишни канда қилишмасди. Эсимни таниганимда оламдан ўтишган.
 
OSIYODate: Yakshanba, 13-Yan-2013, 05:55 | Message # 7
Yangilardan
Group: Ishonchli
Messages: 7125
Status:
DAVOMI
«Онам учун ҳамма ишимни йиғиштираман»

— Онам ТошМИда ўттиз йил ҳамшира бўлиб ишлаган. Волидамни қанча эътироф этсам, шунча кам. Фарзандлари учун борини беради. Раҳматли отамдан ўзи учун пул сўраб, бизнинг эҳтиёжларимизни бажарарди. Болалигимда ҳайит куни дарахтдан йиқилиб тушганман, қўлим синган. Лекин отамга айтишга қўрқиб, қўлимни яшириб ўрнимга ётиб олганман. Онам билиб қолиб, ўзи отамга айтганди. Одатда биз фарзандлар отамдан нимадир сўрамоқчи бўлсак, доим онам орқали билдирардик. Тўғридан-тўғри мурожаат қилишга уялардик. Онам фарзандлари билан дўст. У кишига бемалол сиримизни айтамиз, дардлашамиз, ҳалигача шундай. Онамни шу қадар эъзозлайманки, кутилмаганда қўнғироқ қилиб, «Жаҳонгир, фалон жойга бормоқчи эдим, ҳозир вақтинг борми?» деса, зарур ишим бўлса ҳам ўйлаб ўтирмай розилик билдираман. Кимнингдир ёнига боришга ваъда берганман, уялиб қолишимни ҳам биламан. Лекин онам мен учун биринчи ўринда! Волидам учун ҳамма ишимни бир четга суриб қўяман.

«Онажониси, борингга шукр!»

— Рафиқам Дилдорахон билан «Бойвачча» фильми сабаб танишиб, севиб уйланганман. Нима десам, «Хўп бўлади!» дейишини, ҳамма ишни мен билан бамаслаҳат қилишини, оиласини қадрлашини эъзозлайман. Уйга ярим кечаси келишимга қарамай, ухламай кутиб ўтиради. Рафиқам билан бахтлиман! Фарзандларимнинг онаси, борингга шукр!

«Қизим жуда қўрқитган»

— Қизим Райҳон кўриниш, феъл-атвор жиҳатдан менга ўхшайди. Битта гапида турадиган қатъиятли қиз. Уч яшар бўлишига қарамай, онасига қўшилиб менинг ишдан келишимни кутиб ўтиради. Эрталаб туфлимни артиб беради. Қизим икки ёшида рафиқам иккимизни жуда қўрқитган. Зинадан йиқилиб тушиб, бош суяги синган. Натижада бошини операция қилдиришга тўғри келганди. Худога шукр, бу синовларни ҳам муносиб енгиб ўтдик.

«Мен учун идеал аёл»

— Оиласи учун борини берадиган аёл — идеал аёл. Бу ўринда газетхонлардан оилани тор тушунчада эмас, кенгроқ талқин қилишларини сўраган бўлардим. Мактабдаги синфдошлар, ишхонадаги ҳамкасблар, маҳалладаги қўшнилар бари бир оила саналади. Бу рўйхатни жуда узоқ давом эттириш мумкин. Садоқатли аёлларимиз кўпайсин, уларга кўз тегмасин!

«Райҳон билан Мунисанинг шаштига кўз тегмасин!»

— Санъатда мени энг қойил қолдирадиган ва жудаям ҳурмат қиладиган аёллардан бири — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева. Ижод борасида сира тинмайди, меҳнаткаш, қойил, демай илож йўқ. Хонанда ҳамда актриса Муниса Ризаеванинг кашфиётларига ҳам тан бераман. Ўзи танлаган йўлда шахдам қадамлар билан олға кетаяпти. Бу икки ижодкорга омад тилайман, шаштига кўз тегмасин!

«Мухлисаларсиз биз ҳеч киммасмиз!»

— Мухлисаларимнинг ижодимдаги ўрни беқиёс. Улар бўлмаса, биз санъаткорлар ҳеч киммасмиз! Мухлисаларсиз қўшиқ куйлашнинг ҳам, фильмларда суратга тушишнинг ҳам кераги йўқ. Ашаддийларидан тўртта мухлисамни танийман. Эринмасдан 120 метрли хатдан тўртта ясаб келишган. Бундай совғалар санъаткорга бўлган эътибор белгиси, албатта ёқимли ҳам. «Божалар» гуруҳи ижодни бошлаганидан бери улар каби фидоий мухлисаларни ҳали бери кўрганимча йўқ. Балки бордир-у, мен билмасман, ким билсин.
 
DURDONDate: Shanba, 09-Fev-2013, 01:28 | Message # 8
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Лутфихоним Саримсоқова


Лутфихоним Саримсоқова Ўзбек театр санъатининг ёрқин юлдузларидан бири, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актрисаси. Л. Саримсоқова талқинида дунёга келган образлар ҳаётий, жонли ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туради. Улар шу даражада моҳирона ижро этилганки, бирини иккинчисидан устун қўйиш, камситиш мумкин эмас. Ўзбек театр саҳнасида етук образлар яратган актриса кинода ҳам ёрқин, эсда қоларли образлар яратиб, кино санъатида ўз ўрни ва ижодий услубига эга бўлди
Ўзбек театр санъатининг ёрқин юлдузларидан бири, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актрисаси Лутфихоним Саримсоқова 1896 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Риштон қишлоғида туғилган.
Л. Саримсоқова ижодий фаолиятини 1923 йилда Қўқон хотин-қизлар ҳаваскорлик тўгарагида бошлаган бўлиб, 1924—1928 йилларда Қўқон театрида, 1928— 1931 йилларда Андижон вилоят мусиқали драма театрида, 1931 — 1934 йилларда Марғилон театрида, 1934—1939 йилларда Тошкентдаги Ўзбек Давлат мусиқали театрда актриса, 1939—1940 йилларда эса Ўзбек Давлат филармонияси қошидаги дуторчи хотин-қизлар ансамблида бадиий раҳбар, 1940—1973 йилларда Муқимий номидаги мусиқали драма театрида етакчи актриса сифатида фаолият кўрсатган.
1925 йилда Қўқон театрида қўйилган У. Ҳожибековнинг «Аршин мол олон» спектаклидаги Аскернинг холаси сиймоси Л. Саримсоқованинг театр саҳнасида яратган илк образидир. Кейинчалик актриса драма ва мусиқали драмалар: Хуршиднинг «Лайли ва Мажнун»ида (1925) Лайли, «Фарҳод ва Ширин»ида (1926) Ширин, К. Гоццининг «Маликаи Турандот»ида (1928) Адельма, К. Гольдонининг «Икки бойга бир малай»ида (1929) Смеральдина, К. Яшин, Т. Жалиловнинг «Уртоқлар»ида (1930) Розия, К. Яшин, Т. Содиқов, Р. Глиэрнинг «Гулсара»сида (1935) Ойсара, Хуршид, Успенский, Г. Мушелнинг «Фарҳод ва Ширин»ида Ёсуман каби мураккаб характердаги аёллар образини яратдики, бу образлар театр мухлислари нигоҳида ҳанузгача сақланиб турибди.
Л. Саримсоқова Муқимий театрида Ҳамза ва X. Тўхтасиновнинг «Майсаранинг иши»да (1943) Майсара, К. Яшин ва Т. Жалиловнинг «Офтобхон»ида (1943) Хайри хола, С. Абдулла, Т. Жалилов, Б. Надеждиннинг «Алпомиш»ида (1950—1962) Ойижон, Ҳамза, Т. Жалилов, Г. Собитовнинг «Паранжи сирлари»да (1946—1960) Мастура сатанг, С. Абдулла, Т. Жалилов, Г. Мушелнинг «Муқимий»сида (1949—1967) Рисолат чевар, К. Яшин, Т. Жалилов, Г. Собитовнинг «Нурхон»ида Кимё сингари образлари билан ўз репертуарини бойитди. Актриса Муқимий театрида яратган образлари билан катта истеъдод соҳибаси, етук санъаткор сифатида кўпчилик мухлисларнинг ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлди.
Л. Саримсоқова талқинида дунёга келган образлар ҳаётий, жонли ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туради. Улар шу даражада моҳирона ижро этилганки, бирини иккинчисидан устун қўйиш, камситиш мумкин эмас. «Нурхон»даги Кимё бағри тош, жоҳил эр қўлида бир умр жабр-зулм кўрган ҳуқуқсиз, ҳақсиз аёл. У қизи Нурхоннинг ҳаётда бахтли бўлиши учун ҳар қандай азобларга бардош беришга тайёр меҳрибон она.
Кимё характеридаги онанинг шу хусусиятларини актриса ниҳоятда ишончли тарзда ифода эта олган.
Ўзбек театр саҳнасида етук образлар яратган актриса кинода ҳам ёрқин, эсда қоларли образлар яратиб, кино санъатида ўз ўрни ва ижодий услубига эга бўлди. 1931 йилда суратга олинган «Озод» фильмидаги ип йигирувчи аёл образи актрисанинг кинодаги биринчи роли бўлса, А. Усольцевнинг «Қасам»ида (1937) Она, Н. Ғаниевнинг «Шоҳи сўзана»сида (1947) Холниса, К. Ёрматовнинг «Опа-сингил Раҳмоновалар»ида (1955) Шарофат, 3. Собитовнинг «Фарзандлар»ида (1959) Телба аёл, Ш. Аббосовнинг «Сен етим эмассан»ида (1963) Фотима опа, «Маҳаллада дув-дув гап»ида (1961) Меҳринисо, А. Акбархўжаевнинг «Ҳадя»сида (1972) Ҳадя каби руҳий теран, турли характерли қаҳрамонлар образи фақат актриса ижодидагина эмас, балки ўзбек киноси тарихида ҳам муҳим воқеа бўлди.
Айниқса, «Сен етим эмассан»даги Фотима опа, «Маҳаллада дув-дув гап»даги Меҳринисо, «Фарзандлар»даги Телба аёл актрисанинг кинодаги жиддий ютуғи бўлди ва ўзбек мусиқали драма театри саҳнасида ва миллий киномизда она образининг бетакрор ва беназир ижрочиси сифатида шуҳрат қозонди.
Л. Саримсоқова «Қулинг», «Узганча», «Ёр-ёр», «Ҳа-калакам ўйнасамман», «Жамбилхон», «Ёргинам», «Омон бўлайлик» ва бошқа халқ ашулаларини моҳирона ижро этган хонанда ҳамдир.
Л. Саримсоқова узоқ ва мазмунли умр кечирди. Унинг ижодий меҳнати «Ўзбекистон халқ артисти», «Халқ артисти» унвонлари билан тақдирланиб, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Ўзбек театри ва кино санъатада она образининг моҳир ижрочиси сифатида ўзбек санъати тарихидан муносиб ўрин олган Лутфихоним Саримсоқова 1991 йилда Тошкент шаҳрида вафот этди


 
DURDONDate: Payshanba, 28-Fev-2013, 15:53 | Message # 9
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:


Turdiyev Alisher Bahodirovich 1984-yil 27-yanvarda Namangan viloyati, Chortoq shahrida tavallud topgan.

1994-2001 yillar davomida davomida “Gliyer” nomidagi musiqa maktabida dutor bas mutahassisligi bo’yicha taxsil olgan.

O’quvchilik yillaridayoq xonanda Ozodbek Nazarbekov ijodiga qiziqishi uning yoniga yetaklab keldi.

2001-2005 yillarda O’zbekiston Davlat konservatoriyasida o’qish bilan bir qatorda ustozi ko’magida mustaqil ijod qila boshladi.

Alisherni ilk bora 2005-yil 15-16 may kunlari ustozi Ozodbek Nazarbekov “Yuragimda kuylaganim sen” deb nomlangan konsert dasturida katta sahnaga olib chiqdi va shu dasturda u o’zining “Meni kechir” nomli taronasini ijro etdi.

2007-yilda "Ko'ngil istab…" nomli ilk qo'shiqlar to'plamini Alisher Fayz taxallusi bilan muxlislarga taqdim etdi.

2008-yil 21-22 may kunlari "Istiqlol" san'at saroyida "Umidim sendan…" nomli ilk yakkaxon konsert dasturi muxlislar olqishiga sazovor bo'ldi.

So'ngra, 2009-yilda "Nigohingga ol", 2010-yilda "Senga talpinib" nomli yakkaxon konsert dasturlarini muxlislarga taqdim etdi.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: