SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10165
Holati:
|
Қиёмат аломатлари. 5-қисм
Қиёмат аломатлари рукнимизни давом эттирамиз. Ўтган мақоламизда қиёматнинг бугунги кунда юз бераётган аломатлари ҳақида сўз юритган эдик, бугун иншааллоҳ қўлдан келганча навбатдаги кичик аломатлар тафсирига ўтамиз. Расулаллоҳ с.а.в. 14 аср аввал ҳабар берган бу аломатларнинг бизнинг замонимизда зоҳир бўлиши Аллоҳнинг яна бир мўжизасидир. 16. Масжидлар ва Қуръоннинг безатилиши
Анас р.а. дан ривоят қилинади. Расулаллоҳ с.а.в. дедилар: “Токи инсонлар бир-бирларига масжидлар билан мақтанмагунларича қиёмат бўлмайди”. (Имом Аҳмад ривояти, Албоний саҳиҳ деган).
Мана бу аломатнинг ҳам гувоҳи бўлиб турибмиз. Масжидаримиз кундан-кунга дабдабали бўлиб, безакларга тўлиб одамлар чиндан ҳам бир-бирларига ўзлари борадиган масжидлар билан мақтанишадиган бўлишди.
Абу Саид ал-Ҳудрий ривоят қиладилар: “Мадинадаги Расулаллоҳ с.а.в. масжидларининг томи пальма дарахти барглари билан ёпилган эди. Расулаллоҳ с.а.в. даврларида ҳам, Абу Бакр р.а. ҳалифалик даврларида ҳам шундай бўлди, Умар бин Ҳаттоб ҳалифа бўлганларида бир қурувчини олиб келдилар ва масждининг устини сув ўтмайдиган қилиб ёпишни буюрдилар ва қўшимча қилиб: “Огоҳ бўл, сариқ ёки қизил бўёқларни ишлатмагин, чунки одамларнинг ҳаёли кетиши мумкин”, дедилар.”(Бухорий ривоятлари)
Ҳозирги кунда сариқ, қизил ранглар ҳеч нарса бўлмай қолди. Ҳозир масжидларни тилладан, кумушдан безатиш, ичларига катта-катта люстралар осиш, тагимизда барча ранглар билан жиловланувчи жойнамозларни тўшаш ва ҳоказолар “мода” бўлган десак адашмаган бўламиз.
Анас р.а. айтади: “Одамлар қурган масжидлари билан ғурурланадилар лекин у ерга бормайдилар, фақатгина масжид ичидаги безаклар билан мақтанадилар ҳолос”. Ибн Аббос айтади: “Сизлар ҳудди яхуд ва насоролар черковларини безатганлари каби масжидларингизни безайсизлар”. (Имом Бухорий ривоятлари).
Ана шу кунлар келмадими? “Ҳастимомни зўр қилишибди. Ичига беш минггта одам сиғаркан, уёғи унақайкан, буёғи бунақайкан” деб мақтаниб қўямиз, қани ўша беш минг одам келаяптими ҳар куни? 3 миллион мусулмон яшайдиган Тошкентга беш минг нима деган гап? Телевизорларда, радиоларда жар соламиз “Тошкент Ислом маданияти пойтаҳти, бунча масжидлар тикланди, унчаси янги қурилди” деб, қизиқ ана шу масждини қурганларни ўзи ҳеч бўлмаса шу масжидларга чиқиб туришармикин. Майли фақатгина салбий томонларни гапирмайлик, Алҳмадулиллаҳ, тан оламиз оҳирги пайтларда масжидларда жамоат кўпайиб қолди. Намозга янги қўшилганлар сони ошаяпти. Ҳеч бўлмаганда бомдод ва ҳуфтон намозларида масжидларимиз тўлиб турибди. Келинг масждиларга чиқайлик, Расулаллоҳ с.а.в. айтган каби масжидларнинг безаги билан мақтанадиган инсонлардан бўлиб қолмайлик, балки масждиларни тўлиб туриши билан мақтанайлик.
Абу Дардо р.а. дан ривоят қилинади. Расулаллоҳ с.а.в.: “Масжидларни ва Мусҳаф (Қуръонни) безашни бошласангизлар бошингизга мусибатлар келади” дедилар.(Ал-Ҳаким ва Термизий ривоятлари, Албоний ҳасан деган).
Мусҳафларни қаранг, қиммат қоғозларда, теридан тикилган муқоваларда қимматбаҳо мусҳафлар дейсизми, махсус босмали рангли мусҳаф дейсизми, тилла ҳарфлар билан битилган мусҳаф дейсизми, ҳаммаси бор. Бу ҳам қиёмат аломатларидан бири экан, ва қарангки Расулаллоҳ с.а.в. бу ҳақида ҳабар берганларига қарамасдан ҳам шу ишларни қилиб келаяпмиз, астағфируллоҳ.
|