• Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
ALLOHNING MO`JIZALARI
DURDONDate: Payshanba, 13/09/05, 0:35:24 AM | Message # 16
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10165
Status:


Инсон миясида ўрта ҳисобда ўн миллиардга яқин асаб ҳужайраси мавжуд. Ушбу ҳужайралар орасида жойлашган толаларнинг сони эса юз триллионни ташкил этади. Юз триллион сонини тасаввур қилиш учун саккиз миллион км² ер майдонида зич жойлашган дарахтлар бўлса ва ҳар бир дарахтда ўн мингта барг бўлса, ушбу ҳудуддаги дарахтларнинг барглари сони тахминан юз триллионга етиши мумкин. Яъни бизнинг жажжи миямизда шунча миқдордаги асаб толалари мавжуд. Ҳар дақиқада миянинг ўзида ўн мингдан миллионга қадар химиявий реакциялар амалга ошади. Сониянинг мингдан бирида мия томонидан бутун аъзоларга турли буйруқлар бериб турилади. Бунинг натижасида барча аъзоларимиз ўз вазифасини камчиликсиз адо этади. Кўзимиз кўради, қулоғимиз эшитади, бурнимиз ҳид сезади ва ҳоказо... Агар ушбу реакциялардан бирортасида хато содир бўлса, танамиз ўзимизга бўйсунмай қоларди. Қошиқни оғзингизга эмас, балки кўзингизга тиқиб олган бўлардингиз. Миянинг бу қадар аниқ ишлаши тасодиф бўлиши мумкинми? Буни тасодиф дейиш учун ўта кетган молфаҳм атеист бўлиш лозим. Аллоҳга шукурки, биз соғлом ақлли мусулмонмиз.


 
SAKINADate: Juma, 13/09/06, 11:01:22 AM | Message # 17
Group: IJODKOR
Messages: 2611
Status:
Нима учун қулоқнинг суви аччиқ,
кўзнинг суви тузли, оғизнинг суви чучук?

Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳамда бандаларига бўлган чексиз меҳрибонлигига бир қаранг-а!

Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги, кўз сувининг тузли, оғиз сувининг эса чучук бўлишлиги ҳикмати нимада экан?

Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги ҳикмати:
Аллоҳ Таоло қулоқ сувини аччиқ қилиб яратди. У қўнғизу-ҳашоратлардан сақлашга кўмаклашар экан... Масалан, агар аччиқ бўлмаганида ширин уйқуда ётган маҳалимизда чумолию, қурт-қумурсқаларнинг қулоғимизга кириб кетиши мумкин эди.

Кўз сувининг тузли бўлишлиги ҳикмати:
Тиниқ-шаффоф кўзларимизга қанчадан-қанча чанг ва ўзга зарарли нарсалар кириши мумкин. “Тузли сув” шу нарсалардан асрайдиган жуда фойдали ва муҳим суюқлик экан. Кўзга бирор нима кирса ёки тушса, шу захоти кўзимизнинг ёшланиши аниқ... Демакки, бу – бежиз эмас.

Оғиз сувининг чучук бўлишлиги ҳикмати:
Оғиз суви чучук бўлгани боис ҳар қандай таъмни ажрата олиш қобилиятига эга. Агар оғизнинг суви аччиқ ёки тузли бўлганида – масалан ширин нарсаларнинг таъмини билолмас эди...

Аллоҳ Таоло – барча ғойибни билувчи, бандаларига меҳрибон, ҳар нарсага қудратли ва ҳикматли Роббимиздир...
 
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: