|
Eng tajribali
Guruh:
Мoderator
Xabarlar:
322
Holati:
|
Davomi 29. Ғофил аҳли дунёдан четда бўлиб, фақир, мискин ва етимларга яхшилик қилиш. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Эй аҳлим, намоз ўқинг, закот беринг, мискинларга, етимларга, қўшниларга яхшилик қилинг. Шояд Аллоҳ сизларни жаннатда бирга қилса, деган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деганлар. Аллоҳ таоло: «Бу дунё ва охират ҳақида. Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Сен:«Уларга ислоҳ қилиш яхшидир», деб айт. Агар уларнинг (молларини) аралаштириб юборсангиз, бас, биродарларингиз. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳчини ҳам билади. Агар хоҳласа, Аллоҳ сизларни қийинчиликка соларди. Албатта, Аллоҳ азиз ва ҳикматли зотдир», деган. (Бақара: 220) Бу ояти каримада боқувчисиз қолган етим ҳақида гап бўлмоқда: «Сендан етимлар ҳақида сўрарлар», деяпти Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:га хитоб қилиб. Ва жавобдан маълум бўладики, савол етимларга бўладиган муомала, уларнинг мерос олган молларига қандай муносабатда бўлиш ҳақида экан. Чунки оятда: «Уларга ислоҳ қилиш яхшидир, деб айт», дейиляпти. Етимларга ислоҳ (яхшилик) қилишда хайри барака бор. Етимларга яхши қараш ҳар бир жамиятдаги ижтимоий тенгликнинг муҳим омилларидан биридир. Шунинг учун ҳам Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилган. Қуръони Каримда ушбу масала бўйича бир қанча оятлар келган, жумладан, Анъом сурасида: «Етимларнинг молига яқин келманг...»; дейилган бўлса, бошқа бир сурада: «Албатта, етимларнинг молини зулм ила еювчилар қоринларига оловдан бошқани емайдилар ва тезда дўзахга кирадилар», дейилган. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ва етимнинг кафили жаннатда мана бундоқмиз», деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Муслимнинг ривоятида: «Ўзига қарашли ёки ўзгага қарашли етимнинг кафили ва мен жаннатда манабулар каби бўламиз», деб кўрсаткич ва ўрта бармоқларга ишора қилдилар», дейилган». Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бева ва етим учун саъйи ҳаракат қилувчи Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳид кабидир. Ёки наҳорни рўза тутиб, тунни бедор бўлиб ўтказувчи кабидир», дедилар». Икки шайх ва Термизий ривоят қилган.
|