SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Бисмиллаҳир роҳманир Роҳийм Кофирларнинг "Янги ийл" байрамидаги куфрий амалларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз:
1. Кофирлардан мусулмонларга кўчиб ўтган байрамлардаги совға тарқатиш билан машхур бўлган кофирларнинг афсонавий “Қорбобо“ деб аталувчи “сохта ҳудосидан“ совға талаб қилишни ёш болаларга “Қорбобога“ ҳат ёзиб ундан сўрашни ўргатиши ва катталар ҳам у ёш болаларни кўнглига қараб эргашишлари: Аллоҳ таоло айтади: (Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: Ким сизларга осмонлар ва ердан ризқу рўз берур? Айтинг: Аллоҳ (ризқ берур). Шак шубҳасиз ё бизлар ёки сизлар (яъни икки тоифадан бири) аник ҳидоят устида ёки очиқ залолатдадир. (Сабаъ: 24) Аллоҳ таоло айтади: (Эй Муҳаммад) айтинг: Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур ёки ким қулоқ-кўзларингизга эгалик қилур?! Ким ўликдан тирикни чиқарур ва тирикдан ўликни чиқарур ҳамда ким барча ишларни тадбир қилиб турур?! Улар албатта: Аллоҳ, дейдилар. Бас, сиз айтинг: Ахир Ўша зотдан қўрқмайсизларми?! (Юнус: 31) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўра! “ (Термизий ривоятлари) Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ деди: “Яхудий ва насронийлар билан бирга уларнинг байрамларида иштирок этиш учун улар каби хушбÿй шамлар сотиб олиш, таомларни хозирлаш, хотин ва болаларни безаш катта гуноҳлардандир. Холбуки, улар бизнинг қўл остидаимизда мағлуб бÿлиб (бу яъни Ислом хилофати даврида айтилинган), бизнинг байрамларимизда иштирок этмаяптилар, бизларга ÿхшамаяптилар ва биз қилган ишларни қилмаяптилар. Хой мусулмон, Қиёмат кунида пайғамбаримизга қайси юз билан рÿбарÿ бÿласиз?! Ахир сиз пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатига зид, Ислом динининг душманлари бÿлган адашган кофирларнинг ишларини қилмоқдасиз-ку! Баъзилар: Биз бу ишларни кичик ёшдаги болаларимиз ва хотинларимиз учун қилмоқдамиз-ку?! десалар, уларга: Энг расво бÿлган одамлар фарзандлари ва хотинларини Аллоҳнинг ғазаби келадиган нарсалар билан рози қилган кишилардир, дейилади. Абдуллох ибн Амр разиаллоҳу анҳу деди: У (мажусий) ларнинг наврÿзлари ва байрамларини қилган ҳамда ÿлгунига қадар уларга ÿхшаб яшаган киши Қиёмат кунида улар билан бирга тÿпланади.“ (Байхақий ривояти). Абдуллоҳ ибн Амр разиаллоҳу анҳунинг ушбу сÿзлари мажусийларнинг байрамларини қилиш катта гуноҳлардан эканини билдирмоқда. У ишнинг ози кÿпига олиб боради. Мусулмон бу даричани бутунлай беркитиши, рафиқаси ва фарзандларини у ишдан нафратлантириши керак. Яхшилик одат бÿлса, бидъатлардан сақланиш ибодатдир. Ҳеч бир кимса: “Фарзандларимни хурсанд қилаяпман“ - деб айтмасин. Хой мусулмон, нахотки, уларни хурсанд қилиш учун Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган нарсаларни топган бÿлсанг! Ахир бу куфр ва тугён белгиси-ку! Сен ёмон мураббий экансан-ку! Бундай десам, сен ÿзинг шундай тарбия кÿргансан-да! (“Ташаббуҳул ҳасис би аҳлил хамис“, 37)
2.Байрамни кўрки деб аталувчи “арча“ номлик дарахтни атрофида айланиб уни тавоф қилишлик: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Байтни тавоф қилиш намоздир. Лекин Аллоҳ унда гапиришни ҳалол қилган.“ (Термизий ривоятлари) Шайхул ислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ деди: “Аллоҳ таъоло: “Ҳар бир халқ учун ибодат қилиб қÿйдик ва улар ибодат қиладилар“- деб айтганидек, байрамлар ҳам қибла, намоз ва рÿза каби шариат, дастур ва ибодатларнинг биридир. Шунинг учун ҳам, байрамларда иштирок этиш билан, бошқа дастурларда иштирок этиш ÿртасида фарқ йÿқдир. Ғайри динларнинг барча байрамларига розилик, куфрга розилик, демакдир. Бу байрамларнинг баъзи кÿринишларига мувофиқлик, куфрнинг баъзи тармоқларига мувофиқликдир. Балки, байрамлар шариатлар ажралиб турадиган белги ва зоҳир бÿлган анъанадир. Бас, байрамларда кофирларга мувофиқ бÿлиш, куфр шариати ва анъанасининг ÿзига хос кÿринишларидан биридир. Шубхасиз, бу мувофилик ÿз шартлари билан куфрга олиб боради.“ (“Иктизоус-сиротил мустакийм“ 1/ 471).
3.У кофирларга бу ва бошқа ишларида ўхшашлик ва эргашишлик: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бошқаларга ÿхшаган кимсалар биздан эмасдир. Яхудий ва насронийларга ÿхшаманглар! Бас, яхудийларнинг саломи бармоқлар билан, насронийларники эса кафт билан ишора қилишдир.“ (“Саҳиҳул Жомеъ“) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким бир халкка ÿхшаса, бас, у улардан биридир.“ (Абу Довуд) Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ушбу хадисда мÿъминларнинг сÿзлари, ишлари, кийимлари, ибодатлари ва бизга шариат буюрмаган ва иқрор бÿлмаган нарсаларда кофирларга ÿхшашлари таъқиқланган.“ (Тафсир ибн Касир) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Сизлар ÿзларингиздан аввал яшаб ÿтган (ҳалқлар) га изма-из эргашасизлар. Хатто заб (калтакесакка ўхшайдиган бироҳ, ундан хажми каттароқ бўлган гўшти ейиладиган ҳайвон) инига кирган бÿлсалар, сизлар ҳам кирасизлар“ - деди. Сахобалар: “Ё расулаллоҳ, улар яхудий ва насороларми? - деб берган саволларига: “Бÿлмаса кимлар?“ - деб жавоб бердилар. (Имом Бухорий ва имом Муслим ривоятлари). Бошқа бир ривоятда айтадилар: “Хатто, улардан бири ÿз онасига кÿчада жинсий алоқа қилган бÿлса, сизлар ҳам шундай қиласизлар.“ (Ҳоким ривояти)
4.Уларни табриклашлик: Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ: “... Кофирларни байрамлари билан табриклаш ва: “Байрамингиз муборак бÿлсин! “ ёки “Байрамингизни яхши ÿтказинг!“ ва шу каби тилаклар билдириш ҳаромдир. Буни айтган (мусулмон) куфрдан қутулса-да, ҳаромдан қутула олмайди. Холбуки, бу – кофирнинг хоч (крест) га сиғинишини табриклаш, демакдир. Балки, бунинг Аллоҳ таъолонинг хузуридаги қабохати ароқ ичиш, одамни нохақ ÿлдириш ва зино каби гуноҳлардан кÿра ёмонроқдир. Бу ишларни динининг моҳиятини тушунмаган мусулмонлар қилмоқдалар ва бир бандани гуноҳ, бидъат ёки куфр билан табриклашнинг нақадар вакохат экинини билмаяптилар ва Аллоҳ таъолонинг ғазаби ва интиқомига дуч келмоқдалар.“ (“Зиммийларнинг ҳукмлари“ 1/ 205, 206). Мулло Алий ал Қорий ал Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Наврÿз байрами куни мажусийга бир туҳумни совға қилган одам кофир бÿлади. Чунки у мажусийнинг куфри ва залолатига ёрдам берди ёки совға бериши билан уларга ÿхшади. Баъзилар: “Мусулмон Наврÿз байрамида мусулмонга совға берса кофир бÿлмайди“ демоқдалар. Бу сÿзга диққат этиш керак. Чунки бу ишда мажусийларга ÿхшашлик бордир. Табиийки, қасдсиз (билмай) Наврÿз байрамига келиб қолган одамнинг хукми фарқлидир.“ “Мажусийлар Наврÿз байрамида тÿпланганида мусулмон: Қандай яхши йÿл топишибди! деса кофир бÿлади, дейилган. Нега? Чунки у Ислом одатларини кабохатга чиқаришни кафолатлаш билан бирга, куфр тузукларини мақтамоқда.“ (Мажмаун Навазил) “Наврÿз куни илгари одатланмаган нарсани Наврÿз байрамини улуғлаб сотиб олган киши катта гуноҳни қилиб, кофир бÿлади. Чунки у кофирларнинг байрамларини улуғлади.“ (Имом Аъзам роҳимаҳуллоҳнинг “Фикхул Акбар“ китобига ёзилган шарх: 186). (Фатава Суғро)
5.Бунда кофирларни куфрий ишларида ва уларни анъаналарида кўмаклашиш мумкин эмасдир: Аллоҳ таоло айтади: Яхшилик ва тақво йўлида бирлашинглар ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва душманлик ҳаддан ошишда ҳамкорлик қилмангизлар! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз Аллоҳнинг азоби қаттиқдир! (Моида: 2) Аллоҳ таоло буюриган барча ишлар: яхшиликдир! Аллоҳ таоло қайтарган барча ишлар: тақводир! Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ: “Кофирларга диний анъаналарини ÿтказишлари учун ёрдамчи бÿладиган барча нарсани сотиш мумкин эмас“ - деди.
Валлоҳу аълам.
|