ИСЛОМ ВА СИЁСАТ ЗАМОН ВА МАКОНДА
|
|
BAXOR | Date: Juma, 08-Iyul-2011, 03:20 | Message # 16 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
| 
Аммо Аббосийларнинг кейинги авлодлари
Қодир(381-422ҳ.;991-1031);
Қоим-(22-467ҳ.; 1031-1075);
Муқтадий(467-487ҳ;1075-1094);
Мустазҳир(487-512ҳ.;1094-1118);
Мустаршид-(512-529ҳ.;1118-1135);
Рашид(529-530ҳ.;1135-1136);
Муктафий(530-555х;1136-1160);
Мустанжид(555-566ҳ.;1160-1170);
Мустазиъ(566-575ҳ.;1170-1180);
Носир(575-622ҳ.;1180-1225);
Зоҳир-622-623ҳ.й.(1225-1226) (Мустансaрий-623-640ҳ.;(1226-1242); Муътасимбиллоҳ(640-656ҳ.;1242-1258)]
ўзларидан аввалги ўтганлар каби, Исломга садоқатларини кўрсата олмадилар ва Исломдаги адолат йўлини деярлик йўқотадилар.
Шунинг учун бўлса керак, Ислом уйғониш давридаги шиддатли Исломий илм ва фандаги ривожланишда ҳам бу даврга келиб бирмунча сусткашлик содир бўлиб, бирнеча муддат бўшлиқ пайдо бўлади. Аммо,бу сусткашликка қарамай, юксак Исломий маданиятга, тарбияга эга бўлган олиму фузалолрнинг Аллоҳ йўлидаги саъи ҳаракатлари блан маданият, илм ва фанда уйғониш давридан кейинги бўшлиқни тўлдиришга, юксак Ислом маданиятининг гуллаб яшнашининг давом этиши йўлида, илм–фан ва маданият тарихига порлоқ саҳифалар қўшилишида секинлик блан бўлсада, илгари силжишлар давом этаберади.
Аббосийлар ҳалифалигини дастлабки даврларида,юқорида таъкид-лаганимиздек, халифалар эронийларга суянган бўлсалар,кейинги авлод намояндалари кайфия-тида кибрнинг ошиши блан ва ҳарбир халифанинг узоқ муддат ҳокимият тепасида қолиши оқибатида, уларда эронийларга нисбатан ҳам беписандликлар ортиб боради ва натижада Аббосийларга нисбатан уммат орасидаги ҳурматлари йўқолабошлайди. Бу эса нафақат барча ажам халқлари, жумладан эронийлар орасида,хатто араблар орасида ҳам Аббосийларга нисбатан норозиликни кучайишига олиб келади.Натижада Африқода Ағлабийлар, Мисрда Тулунийлар, Хуросон ва Мовароуннахрда Тохирийлар, Сомонийлар,Эронда Бувайхийлар Аббосийлардан
ажраб чиқадилар. Аммо Аббосийларнинг фикрича, xалифаликка бўладиган энг кучли тахтидни Али (к.в) авлодларидан деб билар эдилар.
Чунки, Халифаликнинг энг асосий бўғинларида уларнинг таъсир доираси кенг бўлган. Аббосийлар сулоласининг иккинчи вакили Абу Жаъфар ал-Мансур эса, Хасан ибн Али (кв.)нинг ўғиллари – ан-Нафс ал- Закий лақабига эга Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (762 йил) ва Иброҳимнинг (763 й) ўлимидан сўнг, нафақат улар назорати остида бўлган Басра, Жанубий Форс,хатто Макка ва Мадина шаҳарларини ҳам ўз таъсир доирасига кирититишга эришади.Умматдошларига қарши урушларда, Аббосийлар, жумладан ал –Мансур учун, айнан Қуръонга суянган холда кураш олиб борадиган қўзғалончиларни жанг майдонида енгиш осон бўлсада, аммо уларни – Али(к.в.) авлодларининг қонуннийлигини йўққа чиқариш ҳеч ҳам мумкин эмаслигини тушуниб етадилар.
Чунки, ҳар доим бирор гуруҳда Аббосийлар халифа-лигига қарши норозлик пайдо бўлса, албатта уммат орасида Али(к.в.) авлоддалирини қўллаб-гина қолмай, халифалик тепасига ворис шахсни ҳам илгари суришлари эхтимоли катта экан
Шунга қарамай, Аббосийлар хали кучга эга эдилар ва бу кучни, яъни салтанатни сақлаб қолиш учун Аббобосийлар сулоласининг бу кейинги авлодларида янги бир қавм кучига суянишни тақoзо қила бошлайди. Натижада Аббосийлар барча ажам қавмларини, жумладан форс ва туркларни ҳам уммат бирлигида ушлаб туриш мақсадида Турк султони блан халифа Муътасим тузган шартномани янгилаш мақсадида, янги кучлар блан келишув режасини ишлаб чиқадилар. Чунки,бу даврга келиб, ҳалфаликнинг ёйилиши мумкин бўлган чегараларини Турк султонлиги мустаҳкамлаб бўлган, қолаберса, Аббосийларнинг кейинги авлодлари орасидаги тахт талашиш жараёни кучайган сари,Ислом мавқини мустаҳкамлигини оширишга, илм-фан ривожига ҳам деярли аҳамият берилмай қўйилган эди.
Шундай қилиб, Ислом парчаланиши нишоналари Росулиллаҳ(с.а.в.) вафотлари куниданоқ кўриниб,ҳалифалар даврида,айниқса, учинчи ҳижрат давридан бошлаб янада авж олади ва шу дамгача давом этиб келмоқда. Бу парчаланиш сабаби, асосан тахт талашиш бўлганини ўрганиб,
тушунган овруполик ғайридинлар Исломнинг юраги бўлмиш Арабистонни забт этиш иштиёқи-дан ҳеч қачон воз кечмаганлари ҳолда ҳаракат қилган бўлсалар, ҳозирда эса ИСЛОМ номини бутунлай ер юзидан йўқотиш пайига тушганлар.Бу жараённни охирига етказиш,яъни охирги Турк Ислом халифалигини 3 март 1923 йилда дахрий мустафо камол томонидан бекор қилиниб, завол топиши тарихий аҳамиятга эга.
Чунки у овруполик ғайридинларга суянган холда иш тутган эди.Буни исботи сифатида икки куфроний миссионерларнии сўзларини келтириш кифоя қилса керак:ХХ аср бошида (1907й) Жалод Стун Умум Британия мажлисида йиғилганлар хузурида Қуръони Мажидни кўтариб, – “ Модомки бу Қуръон мусулмонлар қўлида экан, Оврупо Шарққа ҳокимлик қилишга ҳеч қачон қодир бўлаолмайди ва ўзи ҳам тинч яшайолмайди”деб жар солган бўлса, унинг замондоши миссионер Валим Жуфура : -“Қуръон ва Макка шаҳри араблар диёридан йўқолгандагина, уларнинг ғарб маданиятига қўшилишига, Муҳаммад ва унинг китобидан узоқлашишига эришишимиз мумкин” деган экан.Аммо бу гумроҳлар, қайдан ҳам билсин ва тушунсин-ки, карами кенг Ҳикматли Зот ўз динини то қиёматгача Ўзи асрашини :- “ Албатта бу эслатмани (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз Ўзимиз уни сақлагувчимиз”(с.Хижр, 9 оят) деб, очиқ баён этганига қарамай, уни тан олгилари келмай, бутун борлиқлари блан ҳаракатдалар.Аллоҳ барчаларига Ўзи кифоя қилсин, амин.
www.sahwii.com dan oldim
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 08-Iyul-2011, 03:29 | Message # 17 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
|  Мўътабар Ахмедова
“Кўпинча олимлар фан чўққисига чиқиб олмоқ учун нотекис, қиррали тошлардан ташкил топган қоялар сари тинимсиз ўрмалайдилар. Чўққига чиққач, кўрадиларки ,улардан олдин бу чўққини эгалалаган диний олимлар ўлтирган эканлар” Бенедикт (Барух) Спиноза.
1.5.ИСЛОМ ДУНЁСИДА ИЛМ – ФАН ВА ТЕХНИК КАШФИЁТЛАРНИНГ РАВНАҚИ
ИСЛОМИЙ тузум ўзининг маънавий моҳияти ва бардошлиги блан бошқа тузумлардан тубдан фарқ қилиб,миллий-бутпарастлик жамоасини тубдан ўзгартириб,юксак диний – маънавий, мада-ний уюшмани юзага келтириш блан, ўзининг мислсиз адолатли давлатчилик хусусиятини ҳам дунёга намоён этди ва ўз мавқини дунё миқёсида мустаҳкамлади.ИСЛОМ куч ишлатиш блан эмас(куч ишлатган душманга қарши қақшатгич зарба берди, бермоқда ва беради,Инша Аллах ), аксинча ақлий,маънавий,илмий ва маданий йўл блан, яъни АМРИ МАЪРУФ,НАХИЙ МУНКАР йўли блан дунёни фатҳ этиши блан бирга, ички маънавий ва руҳий такомиллиги, унинг дунё бўйлаб,ҳар томонлама ривожланишининг муҳим омили бўлди.
ИСЛОМ асосан,биринчидан,Муҳаммадга(с.а.в)келган ваҳий туфайли,арабларнинг дунё миқё-сидаги асосий ўрнини белгилади. Иккинчидан, уларнинг миллий-маданий, ижтимоий, маънавий ва руҳий, ҳамда сиёсий ривожланиши,шак-шубхасиз, ҳар бир шахс онгида ИСЛОМ маънавия-тининг чуқур ўрнашиши блан боғлик бўлди. Учинчидан, ИСЛОМ ҳар бир инсон қалбида ва онгида тубдан ўзгаришларни вужудга келтириши блан бирга,аввало маънавий, ижтимоий ва иқтисодий,ҳамда сиёсий ҳаётнинг ўтмишдаги кўринишларига инсонда танқидий ёндошиш каби табиий холатни онгида намоён этди. Яъни, ИСЛОМНИ қабул қилган жамиятнинг ҳарбир фуқароси, буларнинг ҳаммаси АЛЛОҲНИНГ бетакрор ҳикматларидан эканлигини тушуниб етабошлади.
Бундай маънавий ўзгариш тарқоқ ва доимо бир-бири блан зиддиятда бўлган араб қабилаларини бир катта давлат-Халифаликка бирлашишига олиб келди. Натижада ИСЛОМ дини араб дунёсидан чиқиб, ажам юртларига ҳам олға қадам ташлаб, етиб борди. Ислом ўзининг софлиги блан фақат Якка АЛЛОҲГАГИНА сиғиниш ва Унинг Росули Муҳаммад (с.а.в) Унинг элчиси эканликларини бутун қалбдан қабул қилиб,тилда баён этиш блан тан олинди. Бунга эришишда аввало Росули Акром (с.а.в.) Қурайшийларни Исломга даъват этиш жараёнида, ҳар бир шахснинг рухий холдати ва хиссиётини назардан қочирмаганлар ва оқибатда Росулиллаҳ-га(с.а.в.) ваҳий блан келган дин – Исломнинг ўта душманлари бўлган ака – ука- Утба ва Шайба ибн Робиалар, Амр ибн Хишом (Абу Жахл «жаҳолат отаси» номига эга бўлган),Умая ибн Холид, унинг отаси Валид ибн Муғийра (кейинчалик «Аллоҳнинг қиличи» номига сазовор бўлган) шахслар Исломни қабул қилиб, Росулиллаҳнинг(с.а.в.) энг яқин сафдош саҳобаларига айланадилар. Худди шунингдек, бошқа қабилалар ва элатлар намояндаларини ҳам Исломга даъват қилишда ўта халимлик блан ёндошганлари туфайли, ажам қабилалари ҳам сўзсиз Исломни ўз динлари деб эътироф этадилар ва ИСЛОМГА борлиқлари блан ҳизмат қилишга отланадилар. Бу жараёнда, Росулиллаҳнинг(с.а.в.) яна бир беқиёс ҳислатларидан бири, ғазоватда қўлга киритилган ўлжа-ларни (мол-мулкни) тақсимлашда ҳам, харбир шахснинг нафсини-бойликка нисбатан муносабати-ни ҳам назардан қочирмаганлар. Аммо ИСЛОМНИ қабул қилган баъзи миллатлар ва элатлар, хатто баъзи араб қабилалари онгида Исломгача бўлган жоҳилият асоратлари у ёки бу кўринишда ИСЛОМ блан қоришиб кетганлигини нафақат соф ИСЛОМ уламолари, хатто ғарб исломшунос олимлари ҳам эътироф этадилар. Ислом ўз мавқини мустаҳкамлаб, дунё бўйлаб кенг қулоч ёйиши, ғарб–кофир дунёни ташвишга солади.
Бу даврда ИСЛОМ дунёсида илм-фан юксак даражада тараққиёт йўлида одимлайди.
Исломни қабул қилган халқлар ва элатлар орасида, жумладан, ўша даврдаги ҳар томонлама тараққий этган Форс (Эрон), Миср, Юнонистон каби мамлакатлар халқлари хаётида тубдан маънавий ва руҳий ўзгариш содир бўлиб,улар онгида дунёга,хаёт тарзига ,оилавий ва ижтимоий муносабатларга ва иқтисодий тамоилларга бутунлай бошқа назар блан қараш уйғунлаша-бош-лайди.
Натижада Ислом кириб борган худудларда бир бутун ижтимоий – сиёсий мухит юзага келиб, Халифаликни негизини ташкил этади. Агар Ислом тарқалиш жараёнида Миср, Шимоий Африқо, Месопотамия Испания каби худудлар ахолиси ИСЛОМ дини блан бир қаторда араб лаҳжасини(барчасини лахжаси бир бирига якин бўлгани учун бўлса керак) ҳам қабул қилган бўлсалар, Форс(Эрон),Хуросон, Моваруннахр,Синд каби ўлкаларга Ислом секинлик блан кириб бориши натижасида, халқлар ўз лахжаларини сақлаб қолсаларда, ўтпарастлик, насронийлик, буддийлик каби жохилият динларидан қисман воз кечиб, Исломни қабул қилишлари натижасида, кейинчалик бу халқлар ва элатларнинг жохилият давридаги урф одатларининг кўп қисми йўқолиб, ўрнини Ислом одатлари эгалласада, жоҳилият давридаги урф одатларнинг кўпгина. қисми сақланиб қолаберади. Бу эса ўз ўрнида,маданият, маънавият ва илм фан ривожига ҳам, айниқса бу ўлкалар халқларининг ижтимоий хаётига катта таъсир кўрсатади,яъни уларнинг жохилий урф одатлари Ислом қонунлари блан қоришиб, вақт ўтиши ва авлодларнинг ўзгариши блан Исломнинг пок ва содда қоидаларни ҳам бузилишига олиб келади ва уни мураккаблаш-тириб юборади.
Шунга қарамай,Исломнинг туб маъносини тушунган ва Қуръон ва пайғамбар Росули Акром (с.а.в.) йўалларидан борган Эрон, Мовоуннахр, Хуросон, Андалузия (Испания)ўлкалари халқлари орасидан етишиб чиққан муджахид олимлар ва мутафаккирлар Ислом дунёсида илм ва фаннинг юксак ривожига катта хисса қўшадилар.Тарих, адабиёт, тиббиёт, риёзиёт (математика), фалакиёт (астраномия), сайёхлик, денгизчилик, зироатчилик, чорвачилик, хунармандчилик, яъни Исломий жамият ҳаётининг барча жабхаларида илм – фан тез ва кенг тараққий этади. Шу блан бирга юқорида таъкидлаганимиздек,Ислом донишмандлариРосулиллаҳ(с.а.в.)қолдирган:«Илм ўрганиш учун Чинга бориб бўлсада ,илм ўрганинг” хадисларига қатъий амал қилган ҳолда, қадимги форс ва юнон мутафаккирларининг асарларини араб тилига таржима қилиб, уларни АЛЛОҲНИНГ нозил қилган Каломи – Қуръон оятлари блан солиштириб, синчиклаб ўрганиш, араб ва ажам уламолари ва мутафаккирлари томонидан кенг йўлга қўйилади.
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 08-Iyul-2011, 03:32 | Message # 18 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
|  Яна тарихий сўзимизга қайтамиз.
Қайта таъкидлаймизки, ИСЛОМ ўзининг соф ақлий,нақлий ва буюк маънавий ғояси блан Арабистон ярим оролидан чиқиб, жуда тезлик блан атроф муҳитни қамраб олишга улгурган эди.
Бу жараён айниқса Росулиллаҳ(с.а.в.) хижратлари даврида ва ўлимларидан сўнг 4та ҳалифа-лар даврида давом этиб, кенг қулоч ёйди. Мелодий 633 йилда Шом, 638 йилда Фаластин, 640 йилда Месопотамия, 642 йилда Арманистон, Гуржистон, деярлик Қовқознинг жуда кўп халқлари ва элатлари юқорида қайд қилганимиздек,тўда-тўда бўлиб Исломни ўзларининг маънавий ғоялари, мафкуралари ва турмуш қонунлари сифатида қабул қилиб, АЛЛОҲнинг Яккалигига, Муҳаммад(с.а.в) Унинг ердаги элчиси ва охирги пайғамбари эканликларига, Қурьони Мажид Аллоҳ томонидан Росулиллаҳга (с.а.в) ваҳий блан нозил этилганига ИЙМОН келтирадилар. Улар ортидан Эрон, Курдистон, Озарбайжон, Хузистон(Сузиану),Фарангистон(Фарсистон),Кичик Осиё,
Испания – Карфагендан то Амударё бўйигача бўлган миллатлар, элатлар сўзсиз Исломни қабул қилиб, АЛЛОҲГА, Унинг Росулига(с.а.в.) иймон келтирадилар.
Шу ерда бизнинг ўлкамиз Ўрта Осиё халқлари, элатларини Исломни қабул қилишларига оид тарихий воқеаларни яна бир бор, қисқача ёритиб кетишга тўғри келади.
ИСЛОМ дини Араб ерларида ўз мавқини тиклаган ва шиддат блан атрофидаги қабилалар ва элатлар бу динни ўз маънавиятлари сифатида қабул қилиб,Аллоҳни Ягоналигини ва унинг охирги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) га иймон келтириб, ҳар томонлама тараққий топаётган бир тарихий вақтда, Мовуаннаҳр (Ўрта Осиё)да яхлит ва кучли бўлган сосонийлар давлати парча-ланиб, майда-майда хонликлар, амрликлардан иборат бир ўлкага айланган эди. Халқ оммаси, худди ҳозиргидек ўта қашшоқлашган, тим маънавий зулмат остида, ўтга,турли жинс(ёғоч, тош ва х.к.)лардан ясалган бутларга сиғиниб, оловдан мадад сўраб яшаётган, зодагон қисми эса, худди ҳозиргидек, ўз қабиладошлари ва атрофидаги заиф қабилаларни талаш ҳисобига жуда катта бойлик ортдирган бир тарихий шароитда эди. Араб ва маҳаллий,ҳамда ғарб тарихнависларининг қолдирган маълумотларига қараганда, Ўрта Осиёга Ислом ўз нурини 642 мелодий йилдан,яъни ҳазрати Умарнинг халифалик даврларидан бошлаб, ёялабошлайди.
Аммо жоҳилият байроғини сосонийларнинг подшоси Йаздигирд – Ш то 651 йилгача ўз қўлида тутади ва ниҳоят Марв ҳокими томонидан қатл этилиб, Ислом ўз нурини Ўрта Осиё халқлари ва элатлари бошида ҳам кенгроқ сочабошлайди. Аммо жоҳилият таъсири остидаги зодагонлар Тавҳидни, Ислом рукнларини тан олишни, энг асосийси, қўлларидаги бойликларни камбағаллар орасида тақсимлашни истамаган ҳолда, узоқ вақт Исломга қарши кураш олиб борадилар. Ваҳо-ланки, умумомма Исломни ҳақиқий дин эканлигини, Аллоҳниннг Ягоналиги-ю, Унинг Росули Муҳаммад (с.а.в.) охирги Пайғамбари эканлигини тан олиб, имон келтириб бўлган давр эди.
Аввалги қисмда билдирганимиздек, тушунтириш ишлари натижа бермагач, Мовуаннаҳрдаги (Чоч,Сўғд,Фарғона,Бадахшон,Хоразм,Самарқанд, Бухоро) жоҳил ўтпарастларнинг Исломни қабул қилган элатларга ва қабилаларга қарши уюштираётган қуролли ҳужумига қарши, Ислом Ҳалифалигининг Хуросондаги ноиби Кутайба Ибн Муслим 705 мелодий йилда укаси Абд- ар- Роҳманни(Абу Муслимни)Самарқандга юборади. Натижада узоқ музокаралардан сўнг Самарқанд амири Тарҳун, белгиланган ва тўланмай келинаётган жизьяни(солиқни) тўлашга мажбур бўлади, Аммо,унга қарши ўтпараст задогонлар уни тахтдан тушириб, ўрнига Ғурокни шох қилиб кўтара-дилар. Бунга норози бўлган бошқа гурух зодагонлари Тархуннинг ўғлини шох деб,эълон қилади-лар.
Воқеалар ривожи шуни кўрсатадики,710 – 712 йилларда Хоразмда ҳам жоҳил амалдорлар Қутайба ибн Муслимга қарши уруш эълон қиладилар ва Исломни ўз динлари сифатида қабул қилган тинч қабиладошларининг бошларига,худди ҳозиргидек, балоларни ёғдирадилар.Натижада Абу Муслим Абд-ар -Роҳман бу жохилликка қарши жиҳод эълон қилади ва ниҳоят, Ўрта Осиёда 717 йилда Ислом тўлиқ ўз ўрнини эгаллаб, Хуросон ва Мовауннаҳр Маркази этиб, Марв белги-ланади ва кейинчалик Ислом Маркази Бухоро ва Самарқандга кўчирилади. Аммо бутпараст-лик, ўтпараст-лик, жаҳолат ва маънавий зулмат қоронғулигида яшаган баъзи қабилалар бош-лиқлари (Муқанна-Хошим ибн Хаким кабилар.
Муқанна лақаби юзига кўк ниқоб кийиб юргани учун берилган, ўтпарсатлик-зардуштий динининг бир оқими-маздакийлик тарғиботчиси),худди ҳозиргидек ўз шахсий манфаатларидан келиб чиқиб,ИСЛОМга қарши тиш тирноқлари блан курашадилар, аммо омма фикрини ўзгартираолмайдилар.Бу жоҳилият курашига қарши Ўрта Осиё (Хоразм, Бухоро, Самарқанд, унгача, Қобул, Балх, Хуросон, Марв, Хирот)да Ислом лашкарлари Абу Муслим (Аллоҳ у киши ва барча мужохидлардан рози бўлсин ва ҳаммаларини охиратларини обод қилган бўлсин,омин) қўмондонлигида мелодий 705-717 йиллар орасида олиб борган курашини ИСЛОМ ғалабаси блан охирига етказади ва бу ғазоват Абу Муслим ғазовати -жанги номи блан Ислом тарихи саҳифаларидан жой олади.
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 08-Iyul-2011, 03:34 | Message # 19 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
| 
Бу даврда Миср, Ливия, Маррокаш, Жазоирдан то Атлантик (642-675 йй.) океанигача бўлган Рум империяси қарамоғидаги ерлардаги элатлар, қабилалар ҳам аввалги қисмда келтиргани-миздек, Исломни ҳақ дин деб, ИЙМОН келтирган эдилар. Исломнинг бу кейинги сиёсий мувофа-қиятлари Абу Бакр Сиддик (р.а),Умар Одил ибн ал-Хаттоб (р.а),Усмон ибн Афон (р.а),ва Али Абу Толиб (р.а) халифалик даврларига тўғри келади.
Ислом ўз мафкураси-Тавҳид, ваҳдоният, ҳалифаликни дунёга ёйиш блан бирга Аллоҳнинг Каломидаги ҳарбир сўзни мағизини чақиш, таҳлил этиш ва тадаббур этиб шаҳсиятлар- умум омма ҳаётига татбиқ этиш режаларини ишлаб чиқадиган алломалар ҳам камол топабошлайдилар
Айниқса, тиббиёт соҳасида, бадиий сўзда - наср ва назмда араблар қаторида Исломни қабул қилган ажам халқлари орасида, айниқса,Эрон ва Марказий Осиёда жуда кўп алломалар етишиб
чиқадилар. Чунки араб лаҳжасининг жозибасиниг ўзи ҳарқандай кўнгли тош кишини ҳам назм ёки насрда ижод этишга ва Аллоҳ Каломини мазмунини чуқур ўрганишга даъват этади.Бадиий сўз усталари ва уломоларда Аллоҳга бўлган муҳаббатларини, унинг мўъжизаларини нафақат назм ёки наср блангина баён этибгина чегараланмай, Аллоҳнинг ўз пайғамбари Росули Акрамга (с.а.в.)нозил этган ҳарбир оятидаги ёки сурасидаги келтирилган ва содир бўлган ёки бўлажак табиат ҳодисалари, яратган мўъжизалари, ҳайвонат олами-ю, инсон жисми ва тафаккурини-барча ўлик ва тирик мавжудотларни ўрганишга қизиқиш инсонларда ошиб боради.
Бу даврга келиб,юқорида баён этганимиздек, Исломни қабул қилган барча элатлар, қабилалар ва миллатлар орасида етук Қуръон ҳофизлари, шоирлар, тарихшунослар,табиблар,риёзиёт, само- виёт илми мутафаккирлари, сайёҳлар зўр ғайрат кўрсатиб,Қуръон оятларида нозил бўлган кўринар-кўринмас борлиқни ва Аллоҳнинг билдирган билимларини ўрганишга ҳаракат қилади-лар ва ўзларининг ақл заковатларини ишга соладилар.
Юқорида, қисқача бўлсада, халифаликни юзага келишига тўхтаб ўтишимизга тўғри келди. Номлари зикр этилган халифалар(барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин) вафот этганларидан кейин салтанат-халифаликдаги ўзаро ички зиддиятларни кучайиши оқибатида Исломни янада оламга ёйилишини деярли 50 йилга орқага суриб, уни олиб чиқувчи даъватчиларни йўлини тўсган бўлса-да, Ислом маънавий ва руҳий юксалишда давом этиб, Афғонистондан Хитойгача ва Хинд-истон ярим оролини жуда кўп қисмига ёйилади.Булар ҳақида юқорида баён этиб ўтдик.
Аввалги қисмда ёзганимизднек, 670-683 йлларда мусулмонлар блан румлилар орсидаги кураш узоқ давом этиб, 683 йили сахоба Хассан ибн ан-Нумон ал-Хассан бошчилигида мужохидлар ғайридин румликларни Кустантания (Константинополь)-Истамбулдан (708й) ва Карфагендан кўпчилиги яшаб турган жойларнини тарк этмай, асосий махаллий насронийлар блан бирга Исломни ўз динлари деб қабул қиладилар.
711-733 йиллар орасида Испаниянинг жанубий ерларига мусулмон саркардаси Мусо ва унинг ёрдамчиси-Исломни қабул қилган бадавий Тариқ ёрдамида ИСЛОМ даъвати кучайтирилиб, Пириней ярим оролида ИСЛОМ таъсирини ёйилишига эришадилар.650-975 йиллар орасида эса Каспий денгизидан то Азов денгизи бўйларига,Хитойдан Индонезиягача,шимолда Русиягача, Ислом шабадаси етиб боради. Бу мамалакат халқларининг маданий қолоқлиги ва жохиллиги рум ҳукмронлигининг таназзули сабабли янада чуқурлашган эди. Исломнинг бу мамалакатларга кириб келиши блан исломий маънавият ва ривожланиш блан маҳаллий халқ мафкураси ораси-даги тафовут жуда яққол кўринган эди. Чунки, Ислом олами Росулиллаҳ (с.а.в.) ўлимларидан 100 йилдан сўнграёқ ўз маданий-маънавий ривожланишида бошқа куфроний маданиятлардан жуда олдинда илгарилаб кетган эди.
Аббосийлар сулоласининг тахт учун курашлари ва халифаликни бир шахсдан бошқасига, бир қавмдан иккинчи қавмга ўтиши, нафақат сиёсий тушкунликни, қолаберса,умматнинг иқтисо-дий, маънавий холатига ҳам путур етказабошлайди. Натижада халифа Муътасим қабул қилган (935 м.й.) “амиралумаро” номи остида 945 мелодий йили Эрондаги бувайхийлар сулоласи Бағдод-ни ўз назорталари остига оладилар,аммо улар Аббоссийлар мавқе блан ҳисоблашадилар ва уларни халифалик ишларида иштирок этишларига изн берадилар. Аббосийлар ҳалифалигининг, айниқса сиёсий жиҳатдан заифлашуви,халифа Қодир даврида юқори нуқтага кўтарилади. Натижада, ҳалифаликни Қодирдан олган Қоим, уни сақлаб қолиш мақсадида, юқорида баён этганимиздек,ўша вақтда Исломий сиёсий майдонида яққол кўзга ташланадиган кучли бир қавм ёрдамига мухтожлик сезади. Бу ўша даврдаги анча ҳарбий қувватга эга кўчманчи турк-ўғиз қабиласи бўлиб, Халифа Қоим кўчманчи турк- ўғиз султони Руҳиддин Абу Толиб Тоғрулбек блан сулҳга боради. Бу сулҳ оқибатида жуда қисқа вақт ичида Аббосийлар хукмронлиги остида фақат Бағдод ва унинг атрофидаги қабилалардан иборат кучсиз сиёсий ҳокимиятгина қолади. Чунки, турк-ўғиз кўчманчи қабиласи ўша даврда катта кучга эга бўлиб, ўз таъсирини кўпгина худудларга ёйиб улгурган ва бу худудлар Турк -ўғиз ҳарбий саркардалари таъсири остига ўтиб улгурган эди.Бу эса турк-ўғиз саркардаларига ўзлари хохлаган вақтларида халифаларни алмаш-тираолишларига катта йўл очган эди.Турк-ўғиз саркардаларининг бундай сиёсий ўйини натижа-сида, Х-аср охирига келиб,Аббосийлар сиёсий ҳокимиятни бутунлай қўлдан бой бериб, фақат мусулмонларнинг ДИНИЙ ХАЛИФАСИ(пайғамбар ноиби)гина унвонини сақлаб қоладилар ва халифалик сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий томондан бутунлай турк саркарда-
лари ихтиёрига ўтади,аммо Аббосийлар ҳалифалиги турк султонлиги ёрдамида бироз ўзининг сиёсий мавқени ҳам тиклашга ва бирмунча вақт сиёсий майдонда фаолият олиб боришга эришади. Аммо, бу узоққа чўзилмайди ва Ислом сиёсий оламида янги, ҳукмрон сулола – Салжуқийлар сулоласи майдонга чиқади. Бу вақтда дунё сиёсий майдонида янги, янада кучли сиёсий куч- мўғиллар шимол-у жануб, ғабуни забт этиб бўлган ва энди Шарққа- Ислом оламига тажовузини бошлаган давр яқинлашаётган эди.
Шу ерда биз,Салжуқийлар сулоласига изох беришдан олдин, ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ Исломий рукунлар, Қуръон илми, хадислар ва фикх илмлари қаторида, яъни Исломий илмлар қаторида, дунёвий илм-фан ва техник ривожланишнинг ғарб куфроний оламдан бирнеча минг йиллар илгарилаб кетиши ва уни ривожланишига ўзларининг битмас -туганмас хиссаларини қўшган хассос мусулмон олимлар ҳақидаги, юқорида ваъда қилганимиз,кейинги қисмни бошлаймиз. (давоми бор).
Aссаламу алайкум ва роматиллаҳи ва барокатуҳ!
|
|
| |