RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Инсонда қимордан қўрқиш генлари борлигини аниқланган
shorelineDate: Yakshanba, 14-Fev-2010, 22:39 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 108
Status:
Душанба куни яқинда олиб борилган ғаройиб тадқиқотнинг натижалари чоп этилган бўлиб, ундаги маълумотларга кўра, инсон пул тикиб ўйин ўйнашдан қўрқар экан. Инсон бош миясида қимор ўйинларига берилиб кетишни назорат қилиб турувчи қўрқув ҳисси учун жавоб берадиган бўлинма бор экан.

Пасадина шаҳридаги Калифорния технология институти ҳамда Лондондаги Университет коллежи томонидан ўтказилган тадқиқотлар давомида Урбах-Вите синдром деб аталувчи ноёб генетик ўзгаришга чалинган икки аёл ўрганиб чиқилди. Бу ўзгариш инсон бош миясидаги қўрқув ва шу каби бошқа ҳиссиётлар учун жавоб берувчи бодомсимон безга зарар етказар экан.
Олимлар бу икки аёлнинг ҳатти-ҳаракатларини 12 нафар соғлом кишининг феъл-атвори билан таққослаб кўрдилар. Тажрибада кўнгилли равишда иштирок этган кишилардан 20 доллар ютиши ёки 5 доллар ютқазиши мумкин бўлган қиморга пул тикиб кўриш таклиф қилинди, бунда кўпчилик таваккал қилиб кўрди. Бироқ, ё 20 доллар ютиш, ё 20 доллар ютқазиш мумкин бўлган қисорда пул тикишга эса кўпчиликнинг юраги дов бермади.
Аммо мазкур дардга чалинган бу икки аёл эса ҳар бир ўйинга, ҳатто 50 долларлик қиморга ҳам тап тортмай пул тикаверишди, деб хабар беради IslamNews (Reuters маълумотлари асосида).
«Бизнингча, бош миянинг бу бўлинмаси инсон ютқазиши мумкин бўлган қиморга пул тикишдаги эҳтиёткорлик учун жавоб беради», - дейди тажрибада иштирок этган Лондон Университети коллежи вакили Колин Камерера.

шорЛайн тaржимacи


 
akodirovDate: Dushanba, 18-Iyul-2011, 07:18 | Message # 2
Yangilardan
Group: Foydalanuvchi
Messages: 5
Status:
Azart uyinlar islomda juda qattiq qoralanadi. Yaxshiyamki adashib bulsayam bu uyinni urganmaganman
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: