RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Archive - read only
Forum moderator: MASTER, DURDON, SAKINA  
Покистон: армия Толибон қаршилигига дуч келмоқда
MASTERDate: Yakshanba, 18-Okt-2009, 16:28 | Message # 1
Adminstrator
Group: ADMINISTRATOR
Messages: 7313
Status:
Покистон: армия Толибон қаршилигига дуч келмоқда


Покистон армияси Жанубий Вазиристондан "Ал-Қоида" ва Толибон жангариларини сиқиб чиқариш мақсадидаги йирик амалиётларида қаттиқ қаршиликка дуч келган.

Покистон армиясининг Жанубий Вазиристондаги ушбу ҳужумлари сўнгги олти йил ичидаги "Ал-Қоида" ва Толибонга қарши энг йирик амалиёт, деб баҳоланмоқда.

Ҳужумларнинг иккинчи куни камида 26 жангаринингг ўлдирилгани ва олти нафар Покистон хавфсизлик кучлари зобитининг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар олинган.

Manba

Аммо бу рақамларни мустақил манбалардан тасдиқлашнинг имкони йўқ.

Покистон армияси Жанубий Вазиристонниг ҳар бир қарич ери учун жанг қилишини айтган жангариларнинг қаттиқ қаршилигига дуч келмоқда.

Армия ҳудудни уч томондан нишонга олмоқда.

Толибон жангарилари яширинган нишонлар ҳаводан ҳужумга тутилаётгани айтилади.

Ҳарбийлар минтақага кириш ва чиқишни назорат қилишмоқда ва Исломободдаги Би-би-си мухбирига кўра, ҳудуддан жуда ҳам чекланган маълумотлар келмоқда.

Аҳоли уйларини ташлаб чиқмоқда, охирги ҳафтада йигирма мингга қадар одамлар минтақани ташлаб чиқишган.

Покистон армиясининг ҳужумлари кенгроқ ҳудудни қамраб оларкан, кўмак ташкилотлари қочқинлар сонининг кўпайишини башорат қилишмоқда.

Аммо кўпчилик фуқаролар жанглар орасида қолиб кетган.

Жон сақлаш учун қочиб чиққанлардан баъзилари хавфсиз ерга етиб олиш учун тоғлар оша йигирма тўрт соат йўл юрганликларини айтишган.

Қочқинлар орасида яраланган қариялар ва болалар ҳам бор.

Толибоннинг қасос ҳужумлари эҳтимоли туфайли Покистоннинг бошқа шаҳар ва марказларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Жанубий Вазиристон - ўзбек жангариларининг истеҳкоми

Жанубий Вазиристон Покистондаги Толибон раҳбари Ҳакимуллоҳ Маъсуднинг истеҳкоми ҳисобланади.

Унинг ихтиёрида ўн минг жангчи борлиги айтилади.

Толибонни дастаклаётган ўзбек жангариларининг сони борасида турли рақамлар келтирилади.

Уларнинг 500 дан беш минг кишигача экани тахмин қилинган.

Покистон ҳарбийларига кўра, ҳозир минтақада Толибон тарафида фаол жанг қилаётган бир ярим минг хорижий жангарилар бор.

Уларнинг аксариятини ўзбеклар ташкил этади.

Улар билан ёнма-ён жанг қилаётган хорижликларнинг, асосан араблар экани айтилади.

Икки ҳафта муқаддам Жанубий Вазиристондаги ўзбек жангарилари раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар олинган.

Аммо буни Покистон расмий манбалари тасдиқлагани йўқ.

Аммо Покистон армияси Ўзбекистон Исломий ҳаракатидан ажраб чиққан, деб ишониладиган ва минтақада амал қилиб келиши айтиладиган "Исломий жиҳод" гуруҳи раҳбари Нажмиддин Жалоловнинг ўтган ой Американинг ҳаво ҳужуми чоғида ўлдирилганини тасдиқлаган.

 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: