RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Namoz Fazilatlari
shorelineDate: Shanba, 26-Dek-2009, 12:42 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 108
Status:
Жарир иби Абдуллоҳ ривоят қиладирлар: «Расулуллох саллаллоҳу алайхи ва салламнинг ҳузурларида эрдик, тўлин ойга қараб, «Сизлар мана шу ойни кўриб турганингиздек раббингизни кўрғайдирсизлар. Уни кўраман десангиз, бир-бирларингизни ранжитмангиз! Қуёш чиқмоғидан ва ботмоғидан илгариги намозларни шайтонга бой бермаслик кўлингиздан келса, уларни муттасил ўқингиз!» — дедилар Сўнг: «Қуёш чиқмоғидан ва ботмоғидан бурун раббингни мақтаб тасбиҳ айтғил!» — деб қўшиб қўйдилар».

(Imom Buhoriy, Sahihi Buhoriy)


 
VisolaDate: Juma, 08-Yan-2010, 15:40 | Message # 2
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 350
Status:
Jobir r.a dan rivoyat qilinadi:
Rosululloh sav: Kim azonni eshitgandan keyin “Allohumma, Robba hazihid da’vatit – taammati vas-solatil qoimati aati Muhammadan al-vasiylata val faziylata vab’ashu maqoman mahmudan allazii va’adtahu” desa, qiyomat kuni unga shafoatim halol bo’lur dedilar.
Beshovlaridan faqat Muslim rivoyat qilmagan.



 
enjoyDate: Seshanba, 12-Yan-2010, 08:45 | Message # 3
Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 1376
Status:
amiyn

 
VisolaDate: Juma, 15-Yan-2010, 00:51 | Message # 4
Eng tajribali
Group: Ishonchli
Messages: 350
Status:
Abu Hurayra (r.a.) Nabiydan (s.a.v.) rivoyat qiladi: “Namoz dinning ustunidir, unda o’n xislat bor: yuzning chiroyi, qalb munavvarligi, badan rohati, qalbda ulfatlilik, rahmat manzili, samo kaliti, tarozida og’irlilik, Robbimiz roziligi, jannat bahosi, jahannam oloviga parda bo’lish. Kim namozini mukammal ado etsa, dinini barpo qilibdi, kimki tark qilsa, dinini barbod qilibdi”


 
DURDONDate: Seshanba, 12-Fev-2013, 19:16 | Message # 5
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Namoz o'qish uchun joynomozga o'tirganimizda ollox maloikalariga buyurar ekan: "Bandam nomoz o'qimoqchi unga og'ir bo'lmasligi uchun yelkalasdan gunoxlarini olib turinglar" deb buyurar ekan. Nomozni ado etib bo'lganimizdan so'ng maloikalar: " Yo rabbi nomoz tugadi gunoxlarini yana yuklaylikmi? " Allox: " bandam meni amalimni bajardi men qanday gunoxlarini yuklay avf etdim " der ekan. Allox mexribon va raxmdil

 
DURDONDate: Seshanba, 11-Iyun-2013, 05:00 | Message # 6
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Сеҳрли бешта маълумот. Биласизми?

1. Азон ниҳояисга етгач унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг .

2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади? Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:” Агар банда намозга киришса унинг барча гуноҳлари бошига ва икки елкасига қўйилади, рукуъ ва сажда қилганида эса гуноҳлари ундан соқит бўлади”. Эй намозини шошиб ўқигувчи дўстим! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил. Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

3. Ҳар намоздан сўнг “оят алкурсий” ни ўқисангиз сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади

4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар.

5. Бир солиҳа аёл вафот этибди.Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у:” Аёлим ҳар доим ухлашдан олдин мулк сурасини ўқишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди” деди. Мана шу ишни одат қилиб олганларга хушхабар! Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг, чунки у қабр азобидан нажот берувчидир. Мана шундай сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан баҳам кўринг! Наргиза Муҳиддин қизи.


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: