RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 1 of 1
  • 1
Forum moderator: DURDON, SAKINA  
Tahorat
SANJAR80Date: Shanba, 31-Okt-2009, 17:06 | Message # 1
Group: Ishonchli
Messages: 3741
Status:
Alloh hidoyatini qabul qilib Jannat yo'lini tanlab, bu dunyoda iymon, tahorat va namoz bilan yashnamoqni niyyat qilganlar uchun "Tahorat va Namozdan" boshlang'ich darslarimizni taqdim etamiz. Ushbu darslar Avstraliyalik musulmonlar tomonidan tayyorlangan bo'lib, o'zbek tiliga IslomDini loyihasida ost-yozuvli tarjima qilindi. Bu inglizcha o'rganmoqchi bo'lgan musulmonlar uchun ham ancha foydali bo'ladi deb umid qilamiz.

1-Dars: Islomda umumiy tozalik qoidalari

[c]


IslomdaTozalikTahoratDarslari132.wmv

2-Dars: Tahorat olish tartibi

[c]


Qisqa xulosa
1. Niyyat qiling va "Bismillah" deng.
2. Qo'llarni yuving.
3. Og'izni chaying.
4. Burunni chaying.
5. Yuzni yuving.
6. Soqolni yuving.
7. Bilaklarni yuving.
8. Boshga mas'h torting.
9. Va oyoqlarni yuving.


O'zbek tiliga ingliz tilidan IslomDini loyihasida tarjima qilindi. Hadislar ma'nolari ham ingliz tilidagi ma'nolardan tarjima qilindi va arabcha asl matn bilan solishtirilmadi. Shuning uchun ushbu videoni bir fiqhiy masalarda ishlatmaslikni maslahat beramiz. Ustozlarning yordami bilan to'liq o'rganmoqchi bo'lganlar fiqhiy kitoblarga murojaat qilishsin. Bu video boshlang'iz boshlovchilar uchun oson o'rgatuvchi dars.


 
DURDONDate: Chorshanba, 08-May-2013, 16:51 | Message # 2
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Таҳорат

1. Таҳоратни "Бисмиллаҳ" билан бошланг:
بِسْمِ اللَّهِ - Бисмиллаҳи (Аллоҳ номи билан таҳорат оламан). (Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

2. Қўлларингизни таҳоратнинг аввалида 3 марта ювинг.

3. Оғзингизни чайқаб, бурнингизга сув тортинг

4. Бурнингизни чап қўлингиз билан қоқинг:
"У зот саллаллаҳу алайҳи васаллам қўлларини уч марта ювдилар, cўнг оғизларини чайқадилар, бурунларига сув тортиб, қоқиб ташладилар. Сўнг юзларини уч марта ювдилар..." Бухорий "Таҳорат китоби", 164. Муслим, "Покланиш китоби", 226. Зод ул-Маод, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари.

Юқоридаги ҳадисда бурун қоқишга чап қўлни ишлатиш алоҳида зикр қилинмаган, лекин Доримийнинг қуйидаги ривояти мавжуд:
"Абд Хайр деди, ...биз Али розиаллоҳу анҳунинг таҳорат олаётганини кўриб ўтирган эдик. У, ўнг қўли билан бир ховуч сувни оғзига олиб, оғзини ва бурнини ювди, сўнгра чап қўли билан бурнидаги сувни қоқиб ташлади. Буни уч марта такрорлаб шундай деди, "Ким Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини кўрмоқчи бўлса, мана шу у зотнинг таҳоратларидир." Шайҳ Албоний ушбу ҳадиснинг санадини саҳиҳ деган. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, юқоридаги амал ҳам пок ва яхши ишларга ўнг қўлни, ундан бошқа ишларга эса чап қўлни ишлатиш қоидасига дохил бўлади

5. Оғиз чайиш ва бурун қоқишда муболаға қилинг:
"...бурун қоқишда муболаға қил, аммо рўзадор бўлсанг ундай қилма" (Абу Довуд, Рўза китоби, 2366; Тирмизий Рўза китоби, 788; Насоий, Таҳорат китоби, 87).
Мазмазани муболағали қилиш – сувни оғизнинг ичкариларигача етказиш билан, истиншоқни муболағали қилиш эса бурунга сувни чуқур тортиш билан бўлади.

6. Оғиз ва буруннинг иккисига бир қўлдан сув олинг:
"Сўнг у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кафтларидаги сувдан оғизларини чайиб бурунларини қоқдилар. (Бухорий, Таҳорат китоби 191; Муслим, Таҳорат китоби 235)
Икки амалга ҳам бир ҳовуч сув ишлатилганига эътибор қилинг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу иккисига алоҳида сув олиб бирини иккинчисидан ажратмаганлар. Агар алоҳида сув олиб ишлатса жоиз.

7. Мисвокдан фойдаланинг:
«Агар умматимга машаққат бўлмаганида ҳар таҳоратда мисвок ишлатишга буюрар эдим», (Муснад Имом Аҳмад, 9928)
8. Соқолингиз қалин бўлса юз юваётганда таҳлил қилинг:
Тахлил қилиш соқолнинг ичига сув етказиш мақсадида сувли қўлини унинг орасига киритиш:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётганларида соқоллари орасига қўлларини киритдилар" (Тирмизий, Таҳорат китоби 31)

9. Бошингизга масҳ тортинг:
Масҳ тортиш кўриниши – нам қўлларини бошининг олди томонидан орқага, то гарданигача юргизиб, кейин яна бошлаган жойига қайтариб олиб келади.
"...шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўллари билан бошларининг олди томонидан орқага, сўнгра яна олдига қайтариб масҳ тортдилар..." (Бухорий, Таҳорат китоби 185; Муслим, Таҳорат китоби 235)

10. Қўл ва оёқ бармоқларига тахлил қилинг:

"Таҳоратни мукаммал қил ва қўл билан оёқ бармоқлари орасини сув билан ишқала" (Абу Довуд, Рўза китоби, 142; Тирмизий, Рўза китоби 788; Насоий, Таҳорат китоби, 114)



 
DURDONDate: Seshanba, 11-Iyun-2013, 07:35 | Message # 3
SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10133
Status:
Таҳорат қилишда айтиладиган саҳиҳ дуолар
Айрим манбаларда, жумладан, "Радд ул-муҳтор", "Ибодати исломиййа" каби китобларда таҳорат қилишда ҳар бир аъзони ювишда ўқиладиган дуолар зикр қилинган. Айрим масжидларнинг таҳоратхоналарида ушбу хилдаги дуолар ва уларнинг маънолари ёзилганини кўрамиз. Аслида, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан етиб келган кучли ва саҳиҳ ҳадисларда таҳорат олишда тўрттагина дуо калималарини айтиш келтирилган, холос.

1) بسم الله و الحمد لله – Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ! (Аллоҳ номи ила бошлайман, Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!). Бу Имом Табароний (р.ҳ.)нинг "ал-Мўъжам ал-авсат" асарида саҳоба Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган. Ушбу дуо таҳорат бошланишида айтилади.

2) أشهد ان لا اله الا الله وحده لا شريك له و أشهد ان محمدا عبده و رسوله اللهم إجعلنى من التوّابين و اجعلنى من المتطهرين – Ашҳаду алла илаҳа илаллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳумма ижъалний мин ат-таввабийн, важъалний мин ал-мутатоҳҳирийн! (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик келтираман. У шериги йўқ, ягона зотдир. Муҳаммад эса Унинг бандаси ва пайғамбари эканига ҳам гувоҳлик келтираман. Эй, Аллоҳим! Мени тавба қилувчилардан қилгин, мени таҳорат қилувчилардан қилгин!). Бу Имом Муслим (р.ҳ.) ва Имом Термизий (р.ҳ.) томонидан ривоят қилинган. Имом Муслим (р.ҳ.) ривоятида "Аллоҳумма..."дан бошланган дуо қайд қилинмаган, унда фақат шаҳодат калималари келтирилган. Умуман, ушбу дуоларни ҳар бир аъзони ювишда ва таҳорат тугаганидан сўнг ўқилиши керак бўлади.

3) اللهم إغفرلى ذنبى و وسّع لى فى دارى و بارك فى رزقى – Аллоҳумма иғфирлий занбий ва вассиъ лий фий дорий ва баарик фий ризқий! (Эй, Аллоҳим! Менинг гуноҳимни мағфират қил, ҳовлимда мен учун кенглик қил, ризқимда барака бер!). Бу Имом Насоий (р.ҳ.) ва Ибн ас-Сунний (р.ҳ.) томонларидан ривоят қилинган. Уни аъзоларни ювишда ўқилган.

4) سبحانك اللهم و بحمدك لا اله الا انت وحدك لا شريك لك أستغفرك و أتوب اليك – Субҳонака Аллоҳумма ва би-ҳамдика ла илаҳа илла анта ваҳдака ла шарийка лака астағфирука ва атубу илайка! (Эй, Аллоҳим, Сен пок зотсан! Сенинг ҳамдингни айтаман. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен ягонасан, сенинг шеригинг йўқ! Сенга истиғфор айтаман, сенга тавба қиламан!). Бу Имом Насоий (р.ҳ.) ва ал-Ҳайсамий томонларидан ривоят қилинган. Ушбу дуоларни ҳам аъзолар ювишда ўқиш мумкин.

Юқоридаги таҳоратда ўқиладиган тўртта дуодан ўзга дуоларни ҳам фақиҳлар томонидан айтилган бўлиб, бу борада ҳадиси шарифларни келтирган бўлишлари мумкин. Лекин, уларнинг собит бўлганини Имом Нававий (р.ҳ.) инкор қилади. Аслида, таҳоратда ўқиладиган бошқа дуолар ҳам бўлиб, ҳатто улардан айримларини Ибн Ҳиббон (р.ҳ.) каби муҳаддислар ҳам зикр қилганлар. Имом Суютий (р.ҳ.) фикрича, ушбу заиф ривоятларда келтирилган дуоларни ҳам ўқийвериш керак. Чунки, амалларнинг фазилатлари борасида заиф ҳадисларга ҳам амал қилинишини барча муҳаддислар бир овоздан таъкидлайдилар. Бинобарин, "Радд ул-муҳтор", "Ибодати исломиййа" каби китоблардаги таҳорат қилишда ҳар бир аъзони ювишда зикр этилган дуоларни ёдлаб, айтиб юрган авлороқ экан. Айрим масжидларнинг таҳоратхоналарида деворларга ёзиб қўйилган ушбу хилдаги дуолар ва уларнинг маъноларини ҳам ўқиб юрган яхшироқ!


Ҳамидуллоҳ Беруний


 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: