SUPER ADMINKA
Guruh:
Admin yordamchisi
Xabarlar:
10166
Holati:
|
Таҳорат
1. Таҳоратни "Бисмиллаҳ" билан бошланг: بِسْمِ اللَّهِ - Бисмиллаҳи (Аллоҳ номи билан таҳорат оламан). (Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
2. Қўлларингизни таҳоратнинг аввалида 3 марта ювинг.
3. Оғзингизни чайқаб, бурнингизга сув тортинг
4. Бурнингизни чап қўлингиз билан қоқинг: "У зот саллаллаҳу алайҳи васаллам қўлларини уч марта ювдилар, cўнг оғизларини чайқадилар, бурунларига сув тортиб, қоқиб ташладилар. Сўнг юзларини уч марта ювдилар..." Бухорий "Таҳорат китоби", 164. Муслим, "Покланиш китоби", 226. Зод ул-Маод, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳоратлари.
Юқоридаги ҳадисда бурун қоқишга чап қўлни ишлатиш алоҳида зикр қилинмаган, лекин Доримийнинг қуйидаги ривояти мавжуд: "Абд Хайр деди, ...биз Али розиаллоҳу анҳунинг таҳорат олаётганини кўриб ўтирган эдик. У, ўнг қўли билан бир ховуч сувни оғзига олиб, оғзини ва бурнини ювди, сўнгра чап қўли билан бурнидаги сувни қоқиб ташлади. Буни уч марта такрорлаб шундай деди, "Ким Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи васалламнинг таҳоратларини кўрмоқчи бўлса, мана шу у зотнинг таҳоратларидир." Шайҳ Албоний ушбу ҳадиснинг санадини саҳиҳ деган. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, юқоридаги амал ҳам пок ва яхши ишларга ўнг қўлни, ундан бошқа ишларга эса чап қўлни ишлатиш қоидасига дохил бўлади
5. Оғиз чайиш ва бурун қоқишда муболаға қилинг: "...бурун қоқишда муболаға қил, аммо рўзадор бўлсанг ундай қилма" (Абу Довуд, Рўза китоби, 2366; Тирмизий Рўза китоби, 788; Насоий, Таҳорат китоби, 87). Мазмазани муболағали қилиш – сувни оғизнинг ичкариларигача етказиш билан, истиншоқни муболағали қилиш эса бурунга сувни чуқур тортиш билан бўлади.
6. Оғиз ва буруннинг иккисига бир қўлдан сув олинг: "Сўнг у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кафтларидаги сувдан оғизларини чайиб бурунларини қоқдилар. (Бухорий, Таҳорат китоби 191; Муслим, Таҳорат китоби 235) Икки амалга ҳам бир ҳовуч сув ишлатилганига эътибор қилинг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу иккисига алоҳида сув олиб бирини иккинчисидан ажратмаганлар. Агар алоҳида сув олиб ишлатса жоиз.
7. Мисвокдан фойдаланинг: «Агар умматимга машаққат бўлмаганида ҳар таҳоратда мисвок ишлатишга буюрар эдим», (Муснад Имом Аҳмад, 9928) 8. Соқолингиз қалин бўлса юз юваётганда таҳлил қилинг: Тахлил қилиш соқолнинг ичига сув етказиш мақсадида сувли қўлини унинг орасига киритиш: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилаётганларида соқоллари орасига қўлларини киритдилар" (Тирмизий, Таҳорат китоби 31)
9. Бошингизга масҳ тортинг: Масҳ тортиш кўриниши – нам қўлларини бошининг олди томонидан орқага, то гарданигача юргизиб, кейин яна бошлаган жойига қайтариб олиб келади. "...шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўллари билан бошларининг олди томонидан орқага, сўнгра яна олдига қайтариб масҳ тортдилар..." (Бухорий, Таҳорат китоби 185; Муслим, Таҳорат китоби 235)
10. Қўл ва оёқ бармоқларига тахлил қилинг:
"Таҳоратни мукаммал қил ва қўл билан оёқ бармоқлари орасини сув билан ишқала" (Абу Довуд, Рўза китоби, 142; Тирмизий, Рўза китоби 788; Насоий, Таҳорат китоби, 114)
|