Guruh:
IJODKOR
Xabarlar:
2614
Holati:
|
Сажда! Нақадар зўр жой! Биз гўё пастга қараб пичирлаймиз, аммо овозимиз етти қават осмондан эшитилади...
* * * Ичингни ташқарига нисбатан кўпроқ безат, оро бер, зийнатла. Зеро, ташқи дунёингга фақат халқ қарайди. Ички дунёингга эса Холиқ қарайди.
* * * Ҳар қадамда кузатилиб турганимизни сезишлик – гуноҳ ишларга бормасликни, ақалли, камайтиришни тақозо этади.
* * * Кимдир оғриқни сезса – у тирик, энди кимдир ўзганинг оғриғини ҳам сезса – у “инсон”дир.
* * * Дўст – сенинг ортингдан деразадан сакрайдиган киши эмас, балки қулаганингда пастда тутиб қоладиган кишидир...
* * * Одамни кичик, ҳақир кўриб, паст санама. Нуқта ҳам кичкина. Лекин гапни тугаллаб қўяди.
|