SAKINA | Date: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:26 | Message # 16 |

Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status: 
| Мушакларнинг актив фаолияти ва ҳаракатчанлик (меъёрида, одамнинг физик ҳолати ва ёшига қараб) юрак-томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлардан биридир. Фаол ҳаракат ва машқлар ҳар қандай касалликларда ҳам даво бўла олмайди, лекин кўп касалликлардан (бундай касалликларга ирсий мойиллик бўлса ҳам) ҳимоя қилади. Ўзича зўр бериб машқ қилиш, бировнинг маслаҳати билан кўр-кўрона ҳар хил машқларни бажариш, шифокор маслзҳатисиз ва ўз организмининг имкониятини инобатга олмасдан режим тутиш ярамайди. Шифокор назоратисиз қилинадиган актив жисмоний ҳаракатлар кишига бирмунча зарар етказади ва юрак-томир касалликларини зўрайтириб юбориШи мумкин. Баъзи бир юрак-томир касалликларининг олдини олиш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш керак: юракнинг яллиғланиш касалликлари олдини олиш учун грипп ва ангинани яхшилаб даволаш, оғиз ва бурун бўшлиғидаги турли хил яллиғланишлар (масалан, стоматит, сурункали тонзиллит ва бошқалар)ни йўқотиш ва организмни чиниқтириш зарур. Юрак-томир касалликлари (гипертония касаллиги, ревматизм, юракнинг ишемик касаллиги)ни мунтазам ва ўз вақтида даволаш юрак касалликларининг олдини олишнинг энг яхши воситаларидан ҳисобланади. Юрак-томир касалликларини аниқлаш, даволаш, олдини олиш ва бошқа кардиоревматологик марказларда ҳамда диспансерларда амалга оширилади. 1999 йилдан бошдаб Тошкент шаҳар кардиология маркази беморларга хизмат кўрсатмоқда. Неврозлар туфайли юрак асаб аппарати фаолияти бузилганда аритмиялар билан бирга юрак зирқиллайдиган, санчадиган, жазиллайдиган оғриқ сезгилари ҳам пайдо бўлади. Атеросклероз ва гипертония касаллиги артерия томирларининг кенг тарқалган хасталиклари ҳисобланади. Аксарият улар бирга ўтади. Атеросклероз тож томирлардан ташқари аорта ва унинг йирик шохлари, жумладан, буйрак артерияси, мия томирлари, қўл-оёқнинг периферк томирларини ҳам зарарлайди. Артериал томирларнинг яллиғланиши - артериитлар (аллергенлар таъсирида юзага келадиган аллергик артериит, инфекция қўзғатувчисининг томирлар деворига бевосита таъсири билан боғлиқ бўлмаган заҳарли аллергик кўринишдаги асертик артериит, юқумли касалликлар (ревматизм, скарлатина, грипп ва бошқалар) оқибатида келиб чиқадиган юқумли артериит фарқланади), кўпроқ инфекцион (масалан, заҳм, сепсис) ва аллергик ҳамда коллаген касалликлар (коллаген биосинтезининг бузилиши билан боғлиқ бир нечта ирсий ва ташқи муҳитга боғлиқ касалликлар учрайди) туфайли юзага келади. Клиник формаси облитерацияловчи эндартериит, аорта панартериити ва ҳоказо веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбофлебит вена томирларининг кўп учрайдиган касалликларидан. Кўпчилик юрак-томир касалликлари оқибатида юрак мушагининг қисқариш фаолияти ҳамда томирлар девори мушак қаватининг қисқариш қуввати сусаяди. Натижада организмда қон айланиши бузилади. Бу омилларнинг қай бири устун бўлишига кўра юрак ёхуд томир етишмовчилиги вужудга келади. Юрак-томир касалликларини даволашда юрак-томир тизими препаратлари - юрак гликозидларй (кардиотоник воситалар - гликозидларнинг алоҳида тури, юрак етишмовчилигида унинг мушаклари қисқарувчанлигини танлаб кучайтиради. Юрак гликозидлари кўпроқ ангишвонагул, марваридгул, адонис ва строфант ўсим-ликларида учрайди), томир кенгайтирувчи дорилар, шунингдек, операция усули ва турли замонавий даво усуллари кенг қўлланилади. Эндокардит - юрак ички пардаси (эндокард)нинг яллиғланиши кўпинча ревматизм оқибатида келиб чиқади. Бундан ташқарй сепсис, заҳм, сил, миокард инфаркти натижасида ҳам юзага келади. Эндокардитда кўпинча юрақ клапанларига путур етади, натижада унинг тузилиши ва фаолиятида қайта тикланмайдиган ўзгаришлар юз беради. Бу зса юрак порогига олиб келади. Ревматизм натижасида ҳосил бўлган эндокардитда дармонсизлик, камқувватлик, ҳаддан ташқари тез чарчаш, ҳарорат кўтарилиши, юрак атрофида нохушлик сезиш, юрак "ўйнаши" кузатилади. Эндокардит билан оғриган беморларни касалхонада даволаш зарур. Эндокардитдаги яллиғланиш жараёни йўқолмагунича бемор ўрин-кўрпа қилиб ётиши керак. Беморнинг овқати тез ҳазм бўладиган, тузи кам, витаминларга бой бўлмоғи даркор. Эндокардитнинг олдини олиш учун ревматизм, сепсис каби касалликларни ўз вақтида даволаш, шунингдек, хроник тензиллит, гайморит, чириган тишларни даволаш, организмни чиниқтириш керак. Эндокардит билан оғриган беморлар доим шифокор назоратида бўлиши зарур.
|
|
| |
SAKINA | Date: Chorshanba, 16-Yan-2013, 14:27 | Message # 17 |

Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status: 
| Миокардит - юрак мушаклари (миокард)нинг яллиғланиши. Кўпинча болалардан ревматизм билан бирга кечади. Баъзи ҳолларда бир қатор юқумли касалликлар (дифтерия, ич терлама, ангина, скарлатина, сепсис, грипп) оқибатида юзага келиши мумкин. Юрак мушакларининг ревматизм натижасида яллиғланиши кўпинча эндокардит билан бирга ўтади. Миокард ҳар хил дори-дармонлар, микроблар, уларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларига ута сезувчан(лик) бўлганлиги сабабли миокардит аллергик характерда бўлиши ҳам мумкин. Кечишига кўра миокардит ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир миокардитда кўпинча нафас қисиши, тери ва шиллиқ пардаларнинг кўкимтир тусга кириши (цианоз), бўйин трмирларининг бўртиши, жигарнинг шишиши, оёқларда шиш пайдо бўлиши кузатилади. Аммо касалликнинг бундай тури камдан-кам учрайди. Кўпинча касаллик яширин бошланиб, беморлар юрак соҳасидаги оғриқцан, юракнинг тез бетартиб уришидан, нафас қисишидан, тез чарчашдан шикоят қилишади. Бу белгилар жисмоний иш билан шуғулланганда зўраяди. Беморнинг гавда ҳарорати ўзгармаслиги ёки бироз кўгарилиши мумкин. Бундай ҳолатдан олдин ангина, гайморит ва бошқа касалликлар ҳам кузатилади. Сурункали миокардит сил, заҳм ва ревматизм сингари касалликларда кузатилиши мумкин. Болаларда миокардит бир қатор юқумли касалликлар билан бирга учрайди. Дифтерияли миокардит касалликнинг иккинчи ҳафтасида бошланиб, оғир кечади. Ич терлама миокардит касалликнинг 3-4-ҳафгасида ёки бемор тузала бошлаганда кузатилиб, бироз енгилроқўгади. Сепсисда миокардит жуда оғир кечади. Миокардитда беморлар касалхонада даволанади. Улар овқатланиш режимига риоя қилиши, енгил ҳазм бўладиган, витаминларга бой, сут ва сабзавбтлардан тайёрланган овқатлар, қайнатилган гўшт ва балиқ еб туриши керак. Суюқликлар ва ош тузини кам истеъмол қилиш лозим. Юрак етишмовчилиги аломатлари йўқолганидан сўнг (шиш, тинч ҳолатда хансираш ва бошқалар) даво физкультураси машқлари шифокор назорати остида олиб борилади. Касаллик енгил кечганда дастлабки кундан бошлаб даво физкультураси тавсия этилади. Юқумли касалликлар оқибатида келиб чиққан миокардит одатда тузалиб кетади. Ревматик ва инфекцион аллергик миокардитлар қайталаниб туриши мумкин. Диспансер назорати ва ўз вақтида олиб борилган профилактик даво билан касаллик қайталашининг олдини олиш мумкин. Миокардит профилактикаси уни келтириб чиқарадиган касалликларни ўз вақтида даволаш, инфекция манбалари (тонзиллит, гайморит ва бошқаларни йўқотишдан иборат). Перикардит - юрак халтаси (перикард)нинг яллиғланиши. Сабаби хилма-хил бўлиб, ўткир перикардит кўпинча ревматизм, шунингдек, ўпканинг крупоз яллиғланиши, грипп, ангина, сепсис каби юқумли касалликлар натижасида рўй беради (юқумли перикарцит). Миокард инфаркти, уремия, кўкрак қафаси жароҳатланганда ҳам перикардит пайдо бўлиши мумкин (юқмайдиган перикардит). Сурункали перикардитга сил касаллиги сабаб бўлади. Юрак халтасида суюкдик бор-йўқлигига қараб перикардитнинг қуруқ ва экссудатли хиллари фарқ қилинади. Қуруқ перикардитга юрак халтасида қопнинг ғирчиллашига ўхшаш товуш эшитилади, юракда оғриқ пайдо бўлиб, нафас қисиши мумкин. Экссудат (суюқлик)ли перикардитда оғриқ кам ёки умуман бўлмайди, бемор нафаси қисиб энтикади, тан ҳарорати кўта-рилади. Беморни шифокордаволайди. Касалликка сабаб бўлган асосий омиллар бартараф этилиб, бемор ўрин-кўрпа қилиб ётса ва у тўғри парвариш қилинса, соғайиб кетади.
Сафар Муҳаммад
|
|
| |