Islomda muslimalar libosi haqida
|
|
BAXOR | Date: Juma, 22-Iyul-2011, 22:05 | Message # 16 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
| 
Ҳа, аёллар ҳар бир умматнинг кучи ёки заифлигини кўрсатиб турувчи дақиқ белгидирлар.
Улар ҳар бир умматнинг тараққиёти ёки қолоқлигини ўлчайдиган тўғри ўлчовдирлар.
Ҳар бир жамиятнинг аҳли солиҳ бўлиши ундаги оилаларнинг аҳли солиҳ бўлишига боғлиқ.
Ҳар бир оиланинг аҳли солиҳ бўлиши эса, ундаги аёлнинг аҳли солиҳ бўлишига боғлиқ.
Ҳар бир аёлнинг аҳли солиҳ бўлиши иймон-эътиқодли, илмли ва тақводор бўлишига боғлиқ.
Аёли йўлдан чиққан оиланинг ўзи ҳам йўлдан чиқади, иши орқага кетади.
Оилалари йўлдан чиққан жамиятнинг ўзи ҳам йўлдан чиқади, иши орқага кетади.
Халифа Муъизлидиниллаҳ Мисрни ўзига бўйсундиролмай узоқ вақт қийналди. У кўп марта куч ишлатиш режасини қилар, лекин Мисрда ҳукмни қўлларида тутиб турган Ихшидийларнинг шавкатидан қўрқиб, орқага қайтар эди.
Бир куни унга, Ихшидийлар қасрининг аёллари айш-ишратга берилибдилар, фазилатларини унутибдилар, деган хабар келди. Шунда халифа енгил нафас олиб, энди Миср бизники бўлди, деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Саламанинг олдига кирганларида у рўмол ўраётган эди. Бас, У зот: «Бир марта айлантириш. Икки марта эмас», дедилар.
Шарҳ: Яъни, рўмол ўраганда уни бўйиндан икки марта айлантирмасдан бир марта айлантириш кераклиги таъкидланмоқда.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Асмаа бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юпқа кийим билан кирди. Бас, У зот ундан юзларини ўгириб олдилар ва: «Эй Асмаа, аёл киши ҳайз кўрадиган бўлганидан кейин ундан мана бу ва мана бундан бошқа жойи кўринмаслиги керак», деб икки кафтлари ва юзларига ишора қилдилар».
Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан мўмина аёлнинг кийиниши ҳақидаги масалага оид бир неча ҳукмлар олинади:
1. Мўмина-муслима аёлларнинг кийимлари юпқа бўлмаслиги шарт.
Тагидан бадан кўриниб турадиган кийим сатри авратга кирмайди. Уламо аҳли бунга ўзи қалин бўлса ҳам торлиги учун баданни васф қилиб турадиган кийимларни ҳам қўшадилар.
2. Мусулмон эркаклар очиқ-сочиқ, ношаръий кийиниб юрган аёллар қаршиларидан чиқса уларга қарамаслик чорасини қилишлари лозимлиги.
3. Шаръий кийиниш, бошқа шаръий таклифларга ўхшаб, қизлар балоғатга етгандан сўнг фарз бўлиши.
4. Юз ва икки кафт муслима аёллар учун аврат эмаслиги. Муслималар юзлари ва икки кафтлари номаҳрамларга кўриниши туфайли гуноҳкор бўлмайдилар.
Бу жумҳури уламо, жумладан, Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳабларининг иттифоқидир. Албатта, ўша пайтда юз ва икки кафт зебу зийнатсиз бўлиши ва фитна хавфи бўлмаслиги шарт.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар.
Шунда Умму Салама:
«Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деди.
«Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот.
«Ундоқ бўлса оёқлари очилиб қолади», деди у.
«Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар У зот».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Зироъ» - ўртача икки қарич узунлигидаги ўлчов бирлиги.
Аввал ўрганиб ўтганимиздек, мусулмонлар манманлик ила кийимларини осилтириб, ерга судраб юришдан қайтарилганлар. Бу амр эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам экан. Аммо аёлларга сатр иши қаттиқ таъкидланганидан мазкур ҳукмда уларга хос чегара белгиланган экан. Ушбу аёллар учун хос ҳукмнинг шариатга киритилишига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларидан бирлари Умму Салама онамиз сабабчи бўлган эканлар.
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 22-Iyul-2011, 22:06 | Message # 17 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
| «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар».
Аввал ўрганиб чиққанимиздек, бу жумлада баён этилаётган жазо оғирдир. Қиёмат куни Аллоҳ таолонинг назаридан бенасиб қолиш, деганидир.
Умму Салама онамиз аёллик ҳислари билан аёлларнинг ғамини қилдилар. Улар этаклари узун кўйлак кийишлари шартлигини ўйлаб, у ҳолда ҳозир айтилган гаплар нима бўлади, деган хаёлга бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Аёллар этакларини қандоқ қиладилар?» деб савол бердилар.
Уларнинг этаклари узун, шундоқ бўлиши керак ҳам. Агар манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмаса, аёллар ҳам этакларини болдирнинг ярмидан кесиб ташлашлари керакми? Ёки бошқа бирор ечим борми?
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга бошқа ечим борлигини билдириб жавоб бердилар:
«Бир қарич тушириб оладилар», дедилар у зот».
Бу ҳам аёлларнинг тўсиниб юришлари муҳимлиги учун қилинган истиснодир. Лекин Умму Салама онамиз аёлларнинг ўзларига хос ҳассослик билан масалани яна ойдинлаштиришни ирода қилиб:
«Ундоқ бўлса, оёқлари очилиб қолади», дедилар.
Яъни, аёллар этакларини бир қарич тушириб юрганларида ҳам оёқлари очилиб қолиши турган гап. Унда нима бўлади?
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳал қилувчи жавобни бердилар:
«Бир зироъ тушириб оладилар, ундан зиёда эмас», дедилар У зот».
Бир қарич туширилган этакларидан ҳам оёқлари очилиб қоладиган бўлса, аёллар этакларини бир зироъ-икки қарич тушириб юрсинлар. Аммо ундан ортиғига рухсат йўқ. Ушбудан мақсад аврат ҳисобланадиган жойни номаҳрамларга кўрсатмаслик экани келиб чиқади. Мақсад қанча узун ёки қисқа бўлишида эмас экан.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, муслима аёлларнинг кийимлари дунёдаги энг гўзал, энг чиройли, энг одобли, энг яхши, энг муҳими эса – Аллоҳнинг амрига мувофиқ кийимлардир. Бундан ортиқ шараф бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам бу кийимларга Аллоҳни унутган, Аллоҳдан қўрқмаганларгина қарши чиқадилар. Чунки Ислом душманлари муслималар динларига амал қилсалар, Ислом жамияти енгиб бўлмас кучга айланишини яхши биладилар. Бу масалани барча мусулмонлар яхши англаб етишлари ва шунга яраша ҳаракат қилишлари лозим.
Уламо аҳли муслима аёлнинг либоси тўғрисидаги барча ҳужжат ва далилларни пухта ўрганиб чиқиб, жумладан, қуйидаги мулоҳазаларни айтганлар;
1. Аёл кишининг либоси таги билиниб турадиган даражада юпқа ва тор бўлмаслиги лозим.
2. Аёл киши тилло ва кумуш билан безалган, нақшланган кийимларни кийиши жоиз.
3. Аёл киши эркак кишининг кийимини кийиши ҳаром.
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 22-Iyul-2011, 22:15 | Message # 18 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
| 
Улама, вашм ва шу кабилар ҳаром
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам ва вашм қилувчи аёлни ҳам, вашм қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин», дедилар».
Шарҳ: «Улама қилувчи аёл» аёлларга улама соч қилиб, улаб қўядиган аёл.
«Улама қилдирувчи аёл» ўзидаги бор табиий сочга қаноат қилмай ясама соч улатиб олишга интилган аёл.
Ушбу ҳадиси шарифнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига ўша пайтда бўлиб ўтган бир ҳодиса сабаб бўлган экан. Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг келин бўлаётган қизим бор. Қизамиқдан айниб сочи титилиб кетган, улама қилсам бўладими?» деб сўраган. Ана ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифни айтганлар.
Ўша пайтда жоҳилият аёллари ҳар доимдагидек ўзларига сохта жамол орттириш учун турли ҳийла-найрангларни ишлатар эдилар. Сочларини ўта чиройли қилиб кўрсатиб, кўпчиликнинг эътиборини тортиш учун улама сочлар қилишар эди. Бу ишни баъзи аёллар ўзларига касб қилиб олган эдилар. Аёлларнинг сочларига улама қилиб даромад топар эдилар. Сочига улама қилдирмоқчи бўлган аёллар уларнинг олдига келиб, мақсадларини айтсалар, улар соч улаш ишини амалга оширар эдилар. Шундоқ қилиб, сохта гўзалликка эришилар эди. Бу ишни қилган аёл ўзини ҳам, ўзгани ҳам алдар эди.
Айниқса, ушбу ҳадиси шарифнинг айтилишига сабаб бўлган ҳодисадагига ўхшаб, келин тараф куёв тарафни алдаши кўпроқ бўлган бўлса ажаб эмас.
Шунингдек, «вашм»–ясама хол кўйиш ҳам авж олган эди. Аёллар сохта чирой иштиёқида ўзларининг соғ баданларини игна ила тештириб қон чиқариб жароҳат ўрнига сурма ёки шунга ўхшаш бирорта модда сепиб ясама хол ёки турли белгилар қилар эдилар. Аввалги ишдагидек буни ҳам амалга оширадиган уста аёллар бор эди. Ким сохта хол қўйдирмоқчи бўлса, ўшаларга мурожаат қиларди.
Ушбу ҳадиси шариф ила Ислом бундоқ номаъқул ишларни ҳаром қилди.
Ҳаж қилган йили Муовия минбарда бир тутам сочни ушлаб туриб:
«Уламоларингиз қани! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шунинг мислидан наҳйи қилганларини ва:
«Бани Исроил уларнинг аёллари мана шуни тутганларидан ҳалок бўлганлар, холос», деганларини эшитганман», деди».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Икки шайх қуйидагини зиёда қилган:
«Буни яҳудийлардан бошқа бирор киши қилмаса керак, деб ўйлардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хабари етганда буни, алдов, деб атаганлар».
Шарҳ: Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу Шомда туриб халифалик қилганлар. Шунинг учун кўп ҳаж қилиш имконлари бўлмаган. Ҳаж қилган йили эса ушбу ривоятдаги каби тарих бўлиб қолган.
Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу хутба қилган жойнинг жонкуяр кишилари у кишига одамлар ношаръий иш қилаётганлари ҳақида шикоят қилиб, гапларининг далили сифатида улама сочни у кишининг олдиларига олиб келиб, қўлларига берган. Бу ҳолдан ташвишга тушган халифа минбарга ўша улама сочни кўтариб чиқди ва:
«Уламоларингиз қани! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шунинг мислидан наҳйи қилганларини ва:
«Бани Исроил уларнинг аёллари мана шуни тутганларидан ҳалок бўлганлар, холос», деганларини эшитганман», деди».
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 22-Iyul-2011, 22:22 | Message # 19 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
|
У кишининг бу гапларидан қайси юртда бирор ношаръий иш юзага чиқса, энг аввал ўша юртнинг уламоси маломат қилиниши тушунилади. Ҳақиқатда уламоларнинг масъулиятлари жуда ҳам катта. Ахир улар анбиёларнинг меросхўрлари. Шариатнинг ходимлари. Уларнинг ҳар бири ўз жамиятидаги каттаю кичик нарсадан кечаю кундуз хабардор бўлиб туриши, шариат кўрсатмасидан заррача оғиш бўлса, дарҳол огоҳлантириши лозим. Бани Исроил ўтган умматлар ичида энг катта ва кучли уммат бўлгани сир эмас. Аммо шундоқ бўлса ҳам, вақти-соати келиб ўша уммат ҳалокатга учради. Унинг ҳалокатга учрашининг бир қанча сабаблари бўлиб, ана ўшалардан бири, уларнинг аёллари тўғри йўлдан чиқиб, ҳар хил ҳийла ва алдамчилик йўлларини тутганлари, жумладан, сохта сочлар ясаб, кўпчиликни алдаганлари экан. Ушбу ривоятга икки шайх-имом Бухорий ва имом Муслимлар қилган зиёдада мазкур манфур амал яна ҳам очиқроқ васф қилинади. «Буни яҳудийлардан бошқа бирор киши қилмаса керак, деб ўйлардим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига хабари етганда буни, алдов, деб атаганлар». Халифа Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу улама соч қилиш ғоят ёмон иш, бу ишни яҳудийлардан бошқалар қилмаса керак, деб хаёл қилиб юрар эканлар. Аммо ўз қавмлари ичида бу ишнинг бўлаётганини кўриб ғазаблари жунбуш урибди. Дарҳақиқат, улама соч қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, алдовдан бошқа нарса эмас. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартувчиларни лаънатласин», деди. Бу гап Бани Асадлик Қуръон қироат қиладиган Умму Яъқуб исмли аёлга етди. У келиб бу ҳақда сўради. Бас, у: «Нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънатлаган кимсани лаънатламас эканман. Ҳолбуки, бу Аллоҳнинг китобида бор», деди. «Батаҳқиқ, мусҳафнинг икки муқоваси ичидаги нарсани ўқидим. Буни топмадим», деди аёл. «Агар яхшироқ ўқиганингда уни топар эдинг. Аллоҳ таоло: «Расул сизга нени берса, олингиз ва У сизни недан қайтарса, қайтингиз», деган», деди у. «Шу нарсадан баъзисини сенинг хотинингда бор деб ўйлайман», деди аёл. «Бориб, назар сол», деди у. Аёл унинг хотини олдига кириб, ҳеч нарса кўрмади ва қайтиб келиб: «Бирор нарса кўрмадим», деди. «Аммо ўша нарса бўлганида у билан жам бўлмас эдик», деди Абдуллоҳ». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Шарҳ: Ушбу ривоятни синчиклаб ўргансак, муолажа қилинаётган масалага оид кўпгина нозик тарафларни англаб олишимиз мумкин. Маълумки, ривоятларнинг аввалидан келадиган «Абдуллоҳ»дан мурод улкан саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудирлар. У киши аёллар ичида содир бўлиб турадиган баъзи ношаръий ишларнинг сабабчиси бўладиган аёлларни қоралаб: «Аллоҳ ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак ила терувчи аёлларни, мўйчинак ила тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчиларни, Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчиларни лаънатласин», деди». Ушбу жумлада беш турли аёллар лаънатланмоқда: 1. «Вашм қилувчи аёлларни» 2. «Вашм қилдирувчи аёлларни» Бу икки тоифадаги аёллар кимлигини аввал ўрганганмиз. 3. «Мўйчинак ила терувчи аёлларни» Булар мўйчинак ила аёлларнинг қошлари, пешоналари, юзларидаги толаларни терадилар.
|
|
| |
BAXOR | Date: Juma, 22-Iyul-2011, 22:27 | Message # 20 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
|
«Аёл унинг хотини олдига кириб ҳеч нарса кўрмади ва қайтиб келиб:
«Бирор нарса кўрмадим», деди».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Исломга фақат ўзлари эмас, балки оила аъзолари ила биргаликда амал қилишлари аён бўлди. У киши шариат ишларида оилаларига ҳам қаттиқ турганларини Умму Яъқубга айтган қуйидаги гапларидан ҳам билиб олсак бўлади.
«Аммо ўша нарса бўлганида у билан жам бўлмас эдик», деди Абдуллоҳ».
Яъни, агар хотиним ўша шариат ҳаром қилган ишлардан бирортасини қилган бўлганида, ажраб кетган бўлар эдик. Ундоқ хотинни мен дарҳол талоқ қилардим.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Вашм қилиш ҳаром экани.
2. Вашм қилдириш ҳаром экани.
3. Мўйчинак ила аёлларнинг қош ва бошқа тукларини териш ҳаром экани.
4. Мўйчинак ила қош ва бошқа тукларини тердириш ҳаром экани.
5. Эговлаб ёки бошқа услуб ила тишларнинг орасини очиш ҳаром экани.
6. Мазкур ишларни ҳусн учун қилиш ҳаромлиги. Шаръий узр ила қилса, жоиз.
7. Мазкур ишларни ҳусн учун деб қилиш Аллоҳ таолонинг яратганини ўзгартириш ҳисобланиши.
8. Аёллар ичида Қуръони Каримни яхши ўрганиб, ном чиқарган шахслар бўлгани.
9. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айт-ган гапга ўхшаш гапни айтиш мумкинлиги.
10. Ўша пайтда аёллар ҳам шаръий масалаларда эркаклар билан тортишгани.
11. Бевосита зикр қилинмаган нарсани ҳам асли Қуръони Каримда бўлса, бу Қуръони Каримда бор, деб айтилса жоизлиги.
12. Олим ва муқтадо кишилар бирор ҳукмни айтишдан олдин ўша ишни ўзи ва оила аъзолари қандоқ бажараётганларига бир назар солиб олиши кераклиги.
13. Эр ўз хотинига шариат ҳаром қилган ишни қилишга йўл қўймаслиги лозимлиги.
Ушбу мавзуда сўз кетар экан, шариатимиз Аллоҳ таоло яратган асил хилқатни ўзгартиришни, сохта чирой ҳосил қилиб ўзгаларни алдашни ҳаром қилганини алоҳида таъкидламоқ лозим. Чунки бунга ўхшаш ишлар Аллоҳ таоло яратган нарсани ўзгартириш, Яратганнинг иродасига қарши чиқиш билан баробар. Ундан сўнг бу каби нарсаларда қаллобликка ўрганган киши бошқа нарсаларда қаллоблик қилмасмиди? Албатта, қилади. Оқибатда ҳозиргига ўхшаб ҳамма нарса қаллобликдан иборат бўлиб қолади.
Ислом инсонларнинг гўзалликка интилишини тўғри баҳолайди. Балки, уларни гўзалликка ундайди. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади», дейилади ҳадиси шарифлардан бирида. Лекин Аллоҳ таоло халқ қилган нарсани бузиш гўзаллик ҳисобланмайди. Балки табиати бузуқлик бўлади. Бўлмаса, соғ турган тишни эговлаб, бир қисмини олиб ташланар эдими? Бўлмаса, Аллоҳ таоло ато қилган табиий сочи туриб, турли қилларни бошига улаб, ўзича хурсанд бўлиб юрармиди? Бўлмаса, соғ танасини игна билан жароҳатлаб, жароҳат устига ранг сепиб, терисини бузармиди?
Саъид ибн Жубайр ва Имом Аҳмад розияллоҳу анҳумолар:
«Қаромилнинг ҳечқиси йўқ», деганлар.
Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: «Қаромил» шохлари узун ва юмшоқ ўсимлик. Ана ўшандан сочпопук қилиб тақса, ҳечқиси йўқ экан. Чунки у бировнинг сочи эмас. Унда алдов ва Аллоҳ таоло халқ қилган нарсани ўзгартириш йўқ. Уламои киром шунга ўхшаш бошқа нарсаларни ҳам сочга тақса бўлаверади, деганлар.
Абу Райҳона розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн нарсадан наҳйи қилдилар; тишни эговлашдан, вашмдан, оқ толаларни юлишдан, икки эр киши кийимсиз бирга ётишидан, икки аёл кийимсиз бирга ётишидан, кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улашидан, ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилишдан, талончиликдан, йўлбарсни минишдан ва ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақишидан».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари Абу Райҳона розияллоҳу анҳунинг исмлари Шамъун ал-Ансорий экан. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлоларидан деган гаплар ҳам бор.
Ушбу ривоятда зикр қилинган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам наҳйи қилган ўн нарсани бирма-бир кўриб чиқайлик.
1. «тишни эговлаш»
Бунда ўша вақтда тишни ўткир, оппоқ қилиб кўрсатиш учун эговлаш кўзда тутилган. Бундоқ иш тишнинг касалланиб ишдан чиқишига сабаб бўлишига ҳозирги табиблар энди тушуниб етдилар. Шунинг учун тишнинг устидаги табиий қопламни асраш учун тинмай тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бормоқдалар. Бизда эса бу нарса минг беш юз илгари шариат ҳукми даражасига кўтариб айтилган ва унга амал қилинган.
2. «вашм»
Бу масалани аввал батафсил ўргандик.
3. «оқ толаларни юлиш»
Яъни, соч ва соқолда пайдо бўлган оқ толаларни юлиб, ўзини ёш қилиб кўрсатишга уриниш.
4. «икки эр киши кийимсиз бирга ётиши»
Бу иш эркаклар орасида жинсий бузуқликка олиб келади.
5. «икки аёл кийимсиз бирга ётиши»
Бу иш ҳам аёллар орасида ўзаро жинсий бузуқлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
6. «кишининг ажамларга ўхшаб кийимининг этак қисмига ипак улаши»
Бу масалани ҳам ўз ўрнида ўргандик. Тўрт энлик миқдоригача рухсат бор. Ундан ортиғи мумкин эмас.
7. «ажамларга ўхшаб икки елкасини ипакдан қилиш»
Бу масала ҳам ўзидан олдингисининг узвий давоми.
8. «талончилик»
Бировнинг мол-мулкини талаш мумкин эмас.
9. «йўлбарсни миниш»
Бу ерда тирик йўлбарсни миниш ҳақида гап кетаётгани йўқ. Бу амримаҳол нарса. Бу ерда йўлбарс терисини тўшаб, устида ўтириш ҳақида гап кетмоқда.
10. «ҳукмдор бўлмаганнинг узук тақиши»
Чунки, ҳукмдор ундан муҳр қўйиш учун фойдаланади. Ҳукмдор бўлмаган зийнат учун тақади, холос.
Уламо аҳли охирги икки нарсадаги наҳйи танзиҳ-тақво учун, аввалги саккизтаси таҳрим-ҳаром учун деганлар.
|
|
| |
BAXOR | Date: Dushanba, 24-Okt-2011, 17:29 | Message # 21 |
 Peshqadam
Group: Ishonchli
Messages: 4080
Status: 
| Аёл кишининг намоздаги либоси
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди?» деб сўралди. У киши: «У химорда ва бутун жисмини тўсиб икки қадамининг устини бекитиб турадиган кўйлакда намоз ўқийди», дедилар». Шарҳ: «Химор» аёл кишининг боши ва кўксини тўсиб турадиган рўмолга ўхшаш нарса. Демак, аёл киши юзидан бошқа жойини очмайдиган кийим кийиб намоз ўқиши керак. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аёл киши кўйлак ва химор ила лунгисиз намоз ўқиса бўладими?» деб сўрадим. У зот: «Агар кўйлак бутун жисмни тўсиб, икки қадамнинг устини бекитадиган бўлса, бўлади», дедилар». Иккисини Абу Довуд ривоят қилган. Шарҳ: Бу ривоят олдингисини таъкидлаб келмоқда. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозини фақат химор ила қабул қилади», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Демак, аёл киши боши ва кўксини тўсиб турувчи кийим ҳамда рўмолсиз намоз ўқиши мумкин эмас.
|
|
| |
SAKINA | Date: Chorshanba, 17-Okt-2012, 10:05 | Message # 22 |

Group: IJODKOR
Messages: 2601
Status: 
| Rahmat ajiyib,yaqinda ro'mol o'rgan bir ayolni ko'rdim biram libosi o'ziga yarashgan qarab ko'z to'ymaydi, yuzlaridan nur yog'ilib turibdi.
Iymoni but Mastura qizlar!!!
Derazamdan asta boqib Ko'zim tushdi qo'shni qizga O'tirardi tasbeh ushlab Jaynamozning ustida
Kalta-kulta kiyinmagan Yoki sochin kesmagan Hijob ila to'sgan yuzin Ohiratin o'ylagan
Ko'chalarda yurmas hech Chiroyin ko'z-ko'z qilib O'tiradur ayvonida Yaratganga shukr qilib
Yasan-tusanni qilmas O'yin-kulgini bilmas Noshukurlik begonadur Alloh esa yagonadur
Havas qilgay hamma unga Yo Alloh Og'zidan sira tushmas Bismilloh Aytadur "Lo iloha illaloh" So'ng der "Muhammadur Rasululloh"
Yo'qotmagan sira ham iymonini Tilovatla ulg'aytirur zabonini Ibodatda sajda qilur har tunlari Sabr bilan obdom etar ramazonni
Qirq kokili o'par go'yo tovonini Nurday libos yopib turar avratini Farishtalar mashg'ul yozar savobini Dayus qilmas, shunday mag'rur o'g'lonini
Noni namoz bo'lsa, Quroni suvdur Bularni ado qilsa ko'ngli ham to'qdur U uchun bundanda afzali yo'qdur Masturam siz kabi iymoni but yo'qdur
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 04-Fev-2013, 10:39 | Message # 23 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| ХИЖОБ БУ ХИМОЯ, ТАКВО ВА ИЙМОНДИР Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Аллох таъоло хаёли, кўздан яшириндир ва кўздан яширин(бўлишни)ёктиради. Шунингдек, Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох буюк ва кодир зотдир. У зот либосини ўз уйидан бошка ерда ечган аёлни ўз химоясидан махрум килади» – дея мархамат киладилар. Аллох таъоло айтади: «Эй Одам болалари, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни хам, ясан – тусан(либосини) хам туширдик. (Хаммасидан) яхширок либос такво либосидир» (Аъроф сураси, 26- оят). Аллох таъоло хижоб хакида сўз юритар экан, хусусан, мўъмина аёлларга карата хитоб килади: «Мўмина аёлларга айтинг» (Нур сураси, 31-оят),» «...ва мўъминларнинг аёлларига...» (Ахзоб сураси, 59-оят). Бани Тамим авлодидан бўлган аёллар энсиз тор кийимларини кийган холларида Оиша (Аллох у кишидан рози бўлсин) онамизнинг хузурига келганларида у киши у аёлларга айтдиларки: «Агар сизлар иймонли аёллар бўлсангиз, бу либослар мўъмина аёлларнинг либоси эмас. Агар сизлар иймонсиз бўлсангиз, у холда бу либосларингиз билан хузурланиб юраверинглар». ХИЖОБ БУ ХАЁ ВА АЁЛ НОМУСИНИНГ КАЛКОНИДИР Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар: «Хар бир дин ўзига хос хусусиятга эга. Исломнинг ўзига хос хусусияти хаёдир». Шунингдек, у киши айтганларки: «Хаё иймондандир, иймон эса жаннатда...». Яна Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганларки: «Хаё ва иймон ўзаро чамбарчас богликдир. Агар ушбу икки сифатдан бири йўк килинса, иккинчиси хам ўз-ўзидан йўк бўлиб кетади». Оиша (Аллох у кишидан рози бўлсин) хикоя киладилар: «Расулуллох ва отам дафн килинган уйга – дахмага кирганимда бу ерда ўз отам ва эрим бор, деган ўй билан устимдаги ёпинчикни олиб кўяр эдим. Кейинрок бу дахмага Умар дафн килингач, ундан хаё килиб ёпинчикка ўранган холда кирадиган бўлдим». Бундан маълум бўладики, хижоб аёл табиатига хос бўлган хаё билан уйгунлашади. Шунингдек, соглом фикрли, эс-хуши жойида ва ўз аёли ёки кизини турли хил нопок назарлардан мухофаза киладиган эркакнинг аёл номусини химоя килиш деган табиий туйгуси билан хижоб тўла мос келади. Жохилият ва ислом давридаги кўпгина конли тўкнашувларнинг асосий сабаби – аёл номуси ва эркини саклаш эди.
ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШНИНГ ИЛЛАТЛАРИ Ўзни кўз-кўз килиб намойиш этиш Аллох ва Росулига осийлик бўлиб хисобланади. Дархакикат, кайси бир кимса Аллох хамда Пайгамбарга бўйсунмас экан, факат ўзигагина зарар келтиради ва бу билан у киши Аллохга хеч кандай зиён етказолмайди. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: «Умматимнинг барчаси жаннатга дохил бўлади, магарам жаннатдан бош тортганларгина унга кирмаслар». Расулуллох Соллаллоху алайхи васалламдан сўрадилар: Эй Расулуллох, жаннатдан бош тортувчилар хам борми? У киши жавоб бердилар: «Кимки менга итоат этса, жаннатга киради. Модомики менга итоат этмас экан, жаннатга киришдан хам бош тортибди».
ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ КИШИНИ ЛАЪНАТГА ДУЧОР КИЛАДИ ВА АЛЛОХНИНГ РАХМАТИДАН МАХРУМ КИЛАДИ Умайя бинт Рукайка розияллоху анхо Расулуллох Соллаллоху алайхи васалламнинг хузурига исломга содиклиги хакида касамёд килиш учун келганида Росулулллох унга дедилар: «Мен сендан куйидаги шартларга биноан касамёдингни кабул киламан: Аллохга хеч нарса ва хеч кимни шерик килмайсан, ўгрилик, зино, гийбат ва тухмат килмайсан, фарзандларингни ўлдирмайсан, мархумлар устида дод солиб йигламайсан, жохилият даврингдаги каби ўзингни кўз-кўз килмайсан». Бу ерда Расулуллох ўзни кўз-кўз килишни энг дахшатли, халок килувчи гунохлар каторида санаб ўтдилар.
ЎЗНИ КЎЗ-КЎЗ КИЛИШ КИЁМАТ КУНИДА ЗУЛМАТ-КОРОНГУЛИКДИР Расулуллохдан ривоят киладиларки, «Ўз гўзаллигини бировлар олдида намойиш килувчи аёл киёмат кунида дахшатли, нурсиз зулмат кўринишида бўлади». Бунинг маъноси шундан иборатки, бехаё ва ўз либосини магрурларча намойиш килаётган аёл киёмат кунида гўё дахшатли коронгуликдан яралган каби коп-кора кўринишда намоён бўлади. Гарчи бу хадис ўз ишончлилиги жихатидан заиф бўлса хам, унинг мазмуни хакдир. Гап шундаки, гунох иш килиш мобайнидаги лаззат азоб билан, рохат укубат билан, тўклик очлик билан фаровонлик йўкчилик билан ёруглик зулмат билан жазоланади. Бунинг акси хам бўлиши мумкинки, рўзадор кишининг огзидан келаётган хид ёки Аллох йўлида курбон бўлган шахиднинг кони киёмат кунида мушк-анбарнинг хидидан кўра ёкимлирок, хушбўйрок деб эътироф килинади.
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 04-Fev-2013, 10:42 | Message # 24 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| ХИЖОБНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Хижоб Аллох таъолога ва Унинг пайгамбарига бўлган итоатни ифодалайди. Аллох таъоло Ўзига шунингдек, пайгамбарига итоат килишни барчамизга амр килди: «Аллох ва Унинг пайгамбари бир ишни хукм килган – буюрган вактида бирон мўъмин ва мўъмина учун(Аллохнинг хукмини кўйиб) ўз ишларидан ихтиёр килиш жоиз эмасдир. Ким Аллох ва Унинг пайгамбарига осий бўлса, бас, у очик йўлдан озиш билан озибди.» (Ахзоб сураси, 36-оят). Аллох таъоло мархамат килиб айтадики: «Йўк, Парвардигорингизга касамки, то улар ўзларида чиккан келишмовчиликларда сизни хакам килмагунларича ва кейин сиз чикарган хукмдан дилларида хеч кандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича – бўйинсунмагунларича зинхор мўъмин бўла олмайдилар»(Нисо сураси, 65-оят). Аллох таъоло аёлларга хижоб тутишни буюрди. Кодир ва Олий зот бўлган Аллох таъоло айтадики: «Мўъмина аёлларга хам айтинг, кўзларини (номахрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (харомдан) сакласинлар! Хамда кўриниб тургандан бошка зеб-зийнатларини (яъни устиларидаги либосларидан бошка зеб-зийнатларини номахрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!...». (Нур сураси, 31-оят). «Ўз уйларингизда баркарор бўлинглар (яъни бесабаб ўз уйларингиздан ташкарига чикманглар, магар бирон бир хожат учун чикканларингизда эса) илгариги динсизлик(даври)даги ясан-тусан каби ясан тусан килманглар!» (Ахзоб сураси, 33-оят). Шунингдек, Аллох таъоло айтади: «...Качон сизлар(пайгамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортидан туриб сўранглар. Мана шу сизларнинг дилларингизни хам уларнинг дилларини хам тоза тутгувчирокдир» (Ахзоб сураси, 53-оят). Шунингдек, Олий зот: «Эй пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчикларини ўрасинлар!» (Ахзоб сураси, 59-оят) – дея мархамат килади. Расулуллох Соллаллоху алайхи васаллам айтганлар: “Аёл авратдир». Бу эса аёлнинг мастура – ўранган бўлиши кераклигини англатади.
ХИЖОБ - БУ ИФФАТ Аллох таъоло аёлнинг хижоб тутишини иффат рамзи деб белгилади. Аллох айтади: «Эй пайгамбар, жуфтларингизга, кизларингизга ва мўъминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчикларини ўрасинлар! Мана шу уларнинг (чўри эмас, балки озод аёллар эканликлари) танилиб, озорланмасликлари учун энг якин(воситадир)» (Ахзоб сураси, 59-оят). Аллох таъоло фитнага сабаб ва бировларни ўзига жалб килиш ёшидан ўтган кекса аёллар хижоб ёпинмаган холда, юз ва кафтларининг очик бўлиши жоизлигини билдириб айтади: «Хотинлардан кексайиб колган, эрга тегишни ўйламайдиганлари бирон бир зеб-зийнатлари билан ясанмаган холларида кийимларини (яъни рўмол-ёпинчикларини) олиб кўйишларида уларда гунох йўкдир.» (Нур сураси, 60-оят). Лекин оятнинг давомида Аллох кекса аёллар учун афзалрок ва маъкулрок бўлган нарсани ойдинлаштириб баён киладики: «Ўзларини пок (яъни рўмол, ёпинчикларда) тутишлари ўзлари учун яхширокдир»(Нур сураси, 60-оят), яъни у аёллар учун устки ёпинчиклари(хижоб–тарж.)да юришлари афзалрокдир. «Аллох эшитгувчи ва билгувчидир». (Нур сураси, 60-оят) Ушбу тарика Аллох хижобни иффатнинг аломати эканлигини маълум киладики, хатто бу либос кекса аёллар учун хам лозим топилди. Энди фитнанинг уяси бўлган ёш кизлар хакида нима дейиш мумкин? ХИЖОБ–БУ ПОКЛИК Аллох таъоло айтади: «... Качон сизлар(пайгамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар парда ортидан туриб сўранглар. Мана шу сизларнинг дилларингизни хам уларнинг дилларини хам тоза тутгувчирокдир» (Ахзоб сураси, 53-оят). Аллох хижобни мўъмин ва мўъминалар калбидаги поклик каби тасвирлади. Зеро, кўз бирон бир нарсани кўрмаса, калбда хам хеч кандай номаъкуллик кечмайди. Модомики кўз бирор нарсага тушар экан, калб хам бирор нарсани хохлаши ёки аксинча хохламаслиги хам мумкин. Бундан келиб чикадики, калб хам кераксиз, номаъкул нарсаларга гувох бўлмаслиги лозимдирки, зеро бу нарса кишини йўлдан оздиради. Хижоб хатто калбида марази бор кишиларнинг хам шахватини ман килади. «Бас, сизлар (парда ортидан бирор номахрам эркакка жавоб килган пайтларингизда) майин-назокатли сўз килмангларки, у холда кўнглида мараз-нифок бўлган кимсалар тамаъ килиб колур. Яхши–тўгри сўзни сўзланглар»(Ахзоб сураси, 32-оят)
|
|
| |
DURDON | Date: Seshanba, 05-Fev-2013, 20:23 | Message # 25 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Хотин кишининг болдирларни ёпмаган кийимда намоз ўқишининг ҳукми
Савол: Хотин киши бошқа хотинлар билан бирга таровиҳ намозларини болдирлари ва қўлларини ёпмайдиган калта кийимда ўқиши мумкинми? Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон жавоб беради: Хотин кишига таровиҳ ва бошқа намозларни танҳо ёки эркаклар ва аёллар жамоати билан юзидан бошқа баданининг барча тарафларини тўла ёпиб турмаган кийимда ўқиши таъқиқланади. Агар номаҳрам эркаклар билан намоз ўқилаётган бўлса, юзларини ҳам тўсиши керак. Намозларини болдирлари очилиб ўқиган аёлнинг намози - намоз эмасдир. Чунки кийим, унинг оёқларини ҳам тўсадиган даражада узун бўлиши керак. Оёқларининг уст тарафи очиқ турган хотиннинг ўқиган намози, тўғридир Савол: Оёқ устлари (тўпиқлардан пасти назарда тутилмоқда, мутаржим) очиқ ҳолатда намоз ўқиган хотиннинг намози тўғрими?Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради: Бу ҳақида уламолар ўртасида ихтилоф ва икки хил фикр бор. Имом Абу Ҳанифа мазҳабига кўра унинг ўқиган намози, жоиздир Намоз ўқир экан хотин-қизлар сочининг кўриниши жоиз эмас. Агар кўринганини билмаган бўлса, зарари йўқдир Савол: Хотин киши намоз ўқир экан сочи кўриниб қолса, намози бузиладими ёки йўқми? Шайхулислом ибн Таймийя (раҳимаҳуллоҳ) жавоб беради: Агар сочи ёки баданининг озгина қисми очилиб қолса, намозини қайтариб ўқимайди. Бу кўп уламолар, жумладан, имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмаднинг сўзларидир. Агар кўпроқ очилган бўлса, намозини ўз вақтида қайта ўқиб олади. Бу – барча уламолар, тўрт мазҳаб имомларининг сўзидир. Валлоҳу аълам. Хотин кишининг аёлларга имом бўлиш шартлари Савол: Хотин кишининг аёлларга имом бўлиш шартлари борми? Шайх Абдуллоҳ ибн Ҳумайд жавоб беради: Агар (имом бўлгувчи) хотин аёллар ичида Аллоҳнинг Китобини яхши билган ва қироат қила оладигани бўлса, эркаклардек унинг ҳам (хотинларга) имом бўлишида монеълик йўқдир. Инчунун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умму Варақа разияллоҳу анҳони ўз хонадонидагиларга имом бўлишга буюрдилар.Хотин кишининг бозорда намоз ўқишининг жоизлиги Савол: Бозорда намоз ўқиса бўладими? Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин жавоб беради: Эркаклар фарз намозларини масжидда жамоат билан ўқишлари лозим. Хотин-қизларга эса уйларида ўқишлари авлодир. Агар бозорда намоз ўқишга мажбур бўлиб қолса ва ўртада дарпарда ёки сутра бўлса, иншааллоҳ, бирор бир монеълик йўқдир. Намоз ўқиш таъқиқланган пайтда жаноза ўқиш
|
|
| |
DURDON | Date: Dushanba, 11-Fev-2013, 13:52 | Message # 26 |
 SUPER ADMINKA
Group: Admin yordamchisi
Messages: 10145
Status: 
| Аёл кишининг бутун бадани авратдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёл киши авратдир», деганлар (Имом Термизий (1173) Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилиб, саҳиҳ санаган). Умму Салама розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Аёл киши изорсиз (яъни лозимсиз), диръ (устки кийим) ва рўмол билан намоз ўқиса бўладими?» деб сўраганида «Агар кўйлаги қадами устини ёпиб турса (бўлади)», деб жавоб берганлар (Абу Довуд (640) ривояти). Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Аллоҳ таоло ҳайз кўрувчи (яъни, балоғатга етган аёл)нинг рўмолсиз ўқиган намозини қабул қилмайди» (Абу Довуд (641), Термизий (377) ривояти, Термизий саҳиҳ санаган ва: «Аҳли илмлар наздида шунга амал қилинади, аёл киши балоғатга етган ҳолида авратидан бирор жойи очиқ ҳолда намоз ўқиса, намози яроқли бўлмайди», деган). Ушбу ҳадислар ва Аллоҳ таолонинг: «Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!» (Нур: 31), «Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар!» (Аҳзоб: 59) деган оятлари ҳамда Оиша розияллоҳу анҳонинг: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга эҳромда эканимизда ёнимиздан эркаклар ўтиб қолса, рўмол-чимматимизни юзимизга ташлаб олар, ўтиб кетгач, юзимизни очиб олар эдик» деган сўзлари (Абу Довуд (1833) ривояти), мана шу далил-ҳужжатлар ва шу маънода Китобу Суннатда келган бошқа кўплаб далиллар аёл кишининг бутун бадани бегона эркаклар учун аврат эканига, хоҳ намозда, хоҳ бошқа ўринда бўлсин, бегоналар ҳузурида баданининг бирон аъзосини очиши жоиз эмаслигига далил бўлади. Аммо, бегона эркаклардан холи ўринда намоз ўқиса, намозда юзини очиб олади, юз намозда аврат эмас. Лекин, номаҳрам эркаклар олдида юз ҳам аврат саналади ва уларнинг кўзи тушиши жоиз бўлмайди. Ҳозирги замонда кўплаб муслима аёллар кофир ва муртад аёлларга тақлид қилиб очиқ-сочиқ юришлари, сатр масаласига бепарво қарашлари, баданларининг мафтункор ўринларини кўрсатишда кимўзарга мусобақа қилишлари, авратни ёпмайдиган кийимлар кийишлари ғоят ачинарли ва кишини ғамга солувчи ҳолатлардандир. Аллоҳ Ўзи тавфиқ берсин. Аллоҳ таоло намозда сатри авратдан кўра ортиқроқ миқдорда кийинишга, яъни, зийнатли бўлиб, яхши кийимлар кийишга буюрди: «Эй Одам болалари, ҳар бир намоз чоғида зийнатланингиз (яъни тоза либосда бўлингиз)» (Аъроф: 31). Бу эса мусулмон киши намозда Парвардигор таборака ва таоло олдида туриш учун энг яхши ва чиройли кийимларини кийиши лойиқлигига ҳамда мана шундай улуғ ўринда ҳам зоҳиран, ҳам ботинан энг комил кўринишда бўлиши лозимлигига далолат қилади.
|
|
| |