RSS
Yangiliklar-Новые сообщения · Azolarimiz-Участники · Forum qoidasi-Правила форума · Qidirish-Поиск
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Forum moderator: ROBIYA, DURDON  
Tajvid darslari
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:39 | Message # 16
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Мадлар

Маднинг луғавий маъноси, зиёда деганидир .
Истилоҳий маъноси эса, учта мад ҳарфларидан бири билан овозни чўзишдир.
Мад ҳарфлари учтадир:
1. Алиф ҳаракатсиз ва ўзидан аввалги ҳарф фатҳалик бўлса
2. Вов ҳаракатсиз бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф заммалик бўлса
3. Йо ҳаракатсиз бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф касралик бўлса
Мадларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ушбу نُوحِيهَا сўзида жам бўлгандир.
Мад икки қисмга бўлинади:
1. Аслий мад
2. Фаръий мад
Аслий мад
Ҳарф кетидан мад ҳарфларининг бири келиб, унинг кетидан ҳамза ёки сукун келмаса, аслий мад дейилади.
Аслий деб аталишининг сабаби, у фаръий маднинг аслидир.
Бу мад табиий ҳам дейилади, чунки у соғлом табиатга эга бўлиб, икки ҳаракат миқдоридан кам ҳам, кўп ҳам чўзилмайди.
Миқдори икки ҳаракатдир. Бир ҳаракакатнинг миқдори бармоқни ёпиш ёки очишчаликдир.
Мисол: قَالَ - يَقُولُ - قِيلَ
Ушбу мисолларда мад ҳарфларидан кейин, ҳамза ҳам сукун ҳам келмаётганини мулоҳаза қиламиз.
Аслий мадга, мадларнинг учта тури эргашади.
1. Эваз мад
2. Силатус - суғро мади
3. Тамкин мади
Эваз мади
Фатҳалик танвинда тўхталганда, танвинниг эвазига, фатҳа табиий мад бўлиб чўзилади. Мисол: عَلِيماً калимаси, عليمَا бўлиб ўқилади. Танвин тўхташлик билан, ўзидан аввал фатҳаси бор чўзиқ алифга айланди ва шунинг учун аслий мадга эргашди. Бу маднинг миқдори икки ҳаракатдир.
Силатус - суғро мади
Икки ҳаракатнинг ўртасида, сўзнинг охирида заммалик ёки касралик бўлиб, ғоиб музаккар муфрадга далолат қилувчи "ҳа" замирнинг ҳаракатини чўзишдир.
Мисол: قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ - عَلَى رَجٍٍْعِهِ لَقَادِر
قَالَ لَهُو صَاحِبُهُ - عَلَى رَجْعِهِي لَقَادِر бўлиб ўқилади. Бу мад, икки ҳаракат миқдорида чўзилади.
Силатус - суғро мади қоидасидан қуйидагилар мустасно бўлади
1. "ҳа" замиридан аввалги ёки кейинги ҳарф сукунлик бўлса, қоида бўйича "ҳа" икки ҳаракат миқдорида чўзилмайди. Лекин Қуръони Каримда, биргина калимада
"ҳа" ўзидан аввалги ҳарф сукунлик бўлса ҳам, мад табий бўлиб чўзилаверади. Бу калима, Фурқон сурасининг 69 оятида келган. وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا
2. Қуръони Каримда "ҳа" замири икки ҳаракат орасида келса ҳам, мад табиий бўлиб чўзилмайдиган ҳолати ҳам бор. Бу Зумар сурасининг 7 оятида келади. وَإِنْ تَشْكَرُوا يَرْضَهُ لَكُمْ
Тамкин мади
Ташдидлик, касралик йодан кейин ҳаракатсиз йо келса, ҳаракатсиз бўлган йо, тамкин мади бўлади.
Мисол: حُيِّيتُمْ - النَّبِِيِّينَ
Фаръий мад
Мад ҳарфларининг бири билан, ҳамза ёки сукун сабабли, овозни аслий маддан кўра кўпроқ чўзиш.
Ҳамза туфайли чўзиладиган мадлар тўрт хил бўлади:
1. вожиб муттасил
2. жоиз мунфасил
3. силатул - кубро
4. бадал
Вожиб муттасил мади
Маддан кейин, ҳамза келса ва иккиси бир калимада бўлса, муттасил мад бўлади. Мисол: جَاءَ - السُّوءَ
Вожиб деб аталишининг сабаби, қориларнинг уни чўзишга ижмоъ қилганликлари учундир.
Муттасилниг маъноси, уланувчи деганидир.
Ҳамза, мадга бир калимада уланиб келганлиги учун шундай аталади.
Ҳукми - тўхталганда ҳам, улаб ўқилганида ҳам, тўрт ҳаракат миқдорида чўзилади.
Ҳамза сўзнинг охирида бўлса, тўхталганда, олти ҳаракат чўзилади. Мисол: شَاءَ - جَاءَ
Жоиз мунфасил мади
Маддан кейин ҳамзанинг келиши ва мад биринчи сўзнинг охирида, ҳамза эса иккинчи сўзнинг бошида келишидир.
إِِنََّا أَنْزَلْنَاهُ - وَتُوبُوا إِلَى اللهِ
Мунфасил деб аталишининг сабаби, ҳамза маддан ажралиб, иккиси икки сўзда келишидир.
Ушбу мадни, икки, тўрт ва олти ҳаракат чўзиш мумкин бўлганлиги учун, жоиз мад деб аталади.
Ҳукми - бизнинг қироъатимиз (ҳафс ривояти) да икки ёки тўрт ҳаракат чўзиш мумкин. Тўрт ҳаракат чўзиш афзал.
Силатул - кубро мади
Сўзнинг охирида келадиган, ғоиб муфрадга далолат қиладиган "ҳа" замиридан кейин келадиган сўзнинг бошида ҳамза бўлса, силатул - кубро мади бўлади.
Мисол: وَلَهُ أَجْرهُ - مَالَهُ أَخْلَدَهُ
Ушбу мад ҳукмда, жоиз мунфасил мадга эргашади.
Бадал мад
Ҳамзадан кейин мад келса, бадал мад бўлади.
Мисол : ءَامَنُوا - أُوتُوا
Бадал деб аталишининг сабаби, бундай мад, аслида иккита ҳамзадан иборат бўлиб, биринчиси ҳаракатли, иккинчиси ҳаратсиз бўлишидир. Иккинчи ҳамза, биринчи ҳамзанинг ҳаракатига мос ҳарфга ўзгаради.
Мисол : أََأَْمَنُوا бўлса ءَامَنُوا га айланади. أُؤُتُوا бўлса أُوتُوا га ва ҳакозо.
Ҳукми - ҳафс ривоятида икки ҳаракат чўзилади.
Сукун сабабли фаръий бўлган мад иккитадир:
1. ориз сукун сабабли мад
2. аслий лозим сукун сабабли мад
Сукунга ориз мад
Мад ҳарфидан кейин, сўзнинг охирида ҳаракатли ҳарф келиб, ўша ҳаракатли ҳарф тўхташ учун сукунлик бўлиши, Мисол الحِسَابْ - المُفْلِحُونْ :
Ориз дейилишининг сабаби, сукунни ориз бўлишидир.
Ҳукми - икки ҳаракат (қаср) тўрт ҳаракат (тавассут) ва олти ҳаракат ( ишбаъ) жоиздир.
Сукунга ориз мадга, лин мади эргашади.
Лин мади, вов ва йо ҳарфлари сукунлик бўлиб, ўзидан аввалги ҳарфларни фатҳалик бўлиши, ва вов, йо ҳарфларидан кейинги ҳарфда тўхташ. Мисол يَوْمْ- قُرَيْشْ :
Ҳукми- вақф ҳолатидагина сукунга ориз мад каби чўзилади. Вақф қилинмаса чўзилмайди.
Лозим мад
Лозим мад, мад ҳарфидан кейин, васл ҳолатида ҳам вақф ҳолатида ҳам, бир калимада ёки бир ҳарфда лозим сукунни келиши.
Калимага мисол الحاقة الصاخة
Ҳарфга мисол الم ق
Лозим деб аталиши , васл ва вақф ҳолатида сукуннинг лозим бўлиш сабабидандир ва жамики қориларда олти ҳаракат чўзиш лозимлиги, ҳамда қориларнинг унинг мадлигига ва миқдорига иттифоқ қилганликлари учундир.
Ҳукми хилофсиз олти ҳаракат чўзиш вожибдир.
Лозим маднинг қисмлари
1 мусаққол калимий лозим мад
2 мухоффаф калимий лозим мад
3 мусаққол ҳарфий лозим мад
4 мухоффаф ҳарфий мад лозим
Мусаққол калимий мад лозим
У калимада маддан кейин ташдидлик ҳарф келишидир.
Мисол دابة الحاقة
Мад ҳарфи ва сукун бир калимада жам бўлиб келганлиги учун калимий деб аталган.
Мад ҳарфидан кейин ташдид борлиги ва бундан оғирлик келиб чиқиши сабабли муссақол деб аталган. Мусаққолнинг маъноси оғир қилинган деганидир.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим.
Мухоффаф калимий мад лозим.
У мад ҳарфидан кейин ташдидсиз сукунлик ҳарф бўлиши. Мисол ءالئن қуръонда мухоффаф калимий бўлиб фақат мана шу сўз келади. Юнус сурасида икки ўринда келади.
Ташдид бўлмаганлиги учун мухоффаф деб аталган. Мухоффафнинг маъноси енгил қилинган деганидир.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш ёки тасҳил.
Мусаққол ҳарфий мад лозим
муқоттаъот ҳарфлардан бирор ҳарфнинг талаффузи учта ҳарфдан бўлиб, ўртаси мад ҳарфи бўлса ва ундан кейин ташдидлик ҳарф келса, мусаққол калимий лозим мад бўлади. Мисол الم طسم
ҳарфлари саккизта نقص عسلكم иборсида жам бўлган.
Мусаққол дейилиши мад ҳарфи ва сукунни битта ҳарфнинг талаффузида жам бўлганлиги учундир.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим.
Мухоффаф ҳарфий мад лозим.
Муқоттаъот ҳарфларидан бирор ҳарфнинг талаффузи учта ҳарфдан бўлиб, ўртаси мад ҳарфи бўлса ва ундан кейин ташдидсиз сукунлик ҳарф келса, мухоффаф ҳарфий мад лозим бўлади, мисол ق ن
Ҳарфлари نقص عسلكم
Мухоффаф дейилиши ташдидлик бўлмаганлиги учун.
Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим.
Муқоттоъат ҳарфлари ҳақида
Бу ҳарфлар фаватиҳуссувар, яъни сурани очувчилар ҳам деб аталади.
Сура очувчи ҳарфлар ўн тўртта бўлиб, صله سحيرا من قطعك иборасида жам бўлган.
Бу ҳарфлар тўрт қисмга бўлинади
1 асло чўзилмайдиган ҳарф ва у алифдир, чунки бу ҳарфни талаффузида ўрта ҳарфи мад ҳарфи эмас. الر
2 мад табий бўлиб, икки ҳаракат чўзиладиган ҳарфлар. Бундай ҳарфлар бешта бўлиб, حى طهر иборасида жам бўлган.
Мисол كهيعص طه
3 олти ҳаракат чўзиладиган ҳарфлар. نقص عسلكم
4 тўрт ва олти ҳаракат чўзиш мумкин бўлган ҳарф ва у аъйдир. Олти ҳаракат чўзиш афзал.
Маднинг даражалари
Енг кучли мад лозим маддир.
Кейин муттасил
Сукунга ориз
Мунфасил
Бадал мад
Қатъий ва васлий ҳамзалар.
Қатъий ҳамза
Қатъий ҳамза, ундан бошлаб ўқилганда ҳам, улаб кетилганида ҳам тушиб қолмайдиган ҳамза, калиманинг бошида, ўртасида, охирида келади. У сўзнинг аслий ҳарфларидан,исмларда, феълларда, ҳарфларда келади. Ўзига фатхани, заммани ва касрани қабул қилади. Ёзувда ҳам, лафзда ҳам собит.
Васлий ҳамза
Ундан бошлаб ўқилганида собит бўлади, улаб ўқилганда тушиб қолади, хатда тушмайди. Ўзидан кейинги сукунлик ҳаракатнинг нутқи етишиб олиш учун калиманинг бошида зоид бўлиб келади. Исмларда, феълларда, ҳарфларда келади.
И
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:48 | Message # 17
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Исмларда икки хил бўлиб келади, қиёсий ва самаъий. Самаъийлари
1 اثنان ذوا عدل منكم моида 106
اثنتا عشرة عينا2 бақара 60
عيسى ابن مريم3 оли имрон 45
ومريم ابنت عمران4 таҳрим 12
إن امرؤ هلك5 нисо 176
وإن امرأة خافت6 нисо 128
واذكر اسم7 музаммил 8
Қиёсийлари хумосий ва сулосий феълларнинг масдарида келади.
Хумосий феълнинг масдарида ابتغاء
Судосий феълнинг масдарида استكبارا
Ушбу айтиб ўтилган ўринларда, васлий ҳамза доимо касралик бўлиб келади.
Васлий ҳамзанинг феълларда келиши
1 хумосий мозийда اتخذ
2 судосий мозийда استكبر
3 хумосийнинг амри انطلقوا
4 судосийниг амри استغفروا
Бу ўринларда васлий ҳамза касралик бўлиб келади.
5 сулосий амр
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи заммалик бўлса, васлий ҳамза ҳам замма билан бошланади اشكر
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи фатҳалик ёки касралик бўлса, васлий ҳамза касра билан бошланади. اعلم اضرب
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи аслий эмас оризий заммалик бўлса, васлий ҳамза касралик бўлади. Бундай феъллар қуръонда бештадир. اقضوا – امضوا – ابنوا – ائتوا - امشوا
Васлий ҳамзанинг ҳарфларда келиши
ال таърифининг бошида доимо фатҳалик бўлиб келади. الرحمان الحي
Танбиҳлар
1 васл ҳамзаси, истифҳам (савол) ҳамзаси билан бир сўзда жам бўлса, васлий ҳамза тушиб қолади. Бундай калималар қуръонда етти ўринда келган.
قل أتخذتم عند الله عهدا1 бақара 80
أطلع الغيب2 марям 78
أفترى على الله كذبا3 сабаъ 8
أصطفى البنات4 соффат 153
أتخذناهم5 сод 63
أستكبرت6 сод 75
أستغفرت لهم7 мунафиқун 6
2 аммо васл ҳамзаси истифҳам ҳамзаси билан бир сўзда келсаю, васл ҳамзасидан кейин лом бўлса, савол билан хабар бир бирига арлашиб кетмаслиги учун, васл ҳамзаси тушиб қолмайди. Лекин васл ҳамзаси одатдагидек ўқилмайди. Унинг икки хил ўқиш йўли бор.
1 ҳамза ва алиф орсида тасҳил қилиш ( васлий ҳамзани ярим нутқ қилиш)
2 васлий ҳамзани олти ҳаракатли мадга айлантириш. Бундай сўзлар учта бўлиб, қуръонда олти ўринда келган.
1 ءالذكرين анъам 143 144
ءالئن2 юнус 51 91
ءالله3 юнус 59 намл 59
Олти ҳаракат чўзилса, фарқ мади деб аталади, савол билан дарак орасида фарқ бўлиши учун.
3 ҳужурот сурасининг 11 оятида بئس الاسم иборасидаги الاسم сўзидан бошлаб ўқимоқчи бўлсак, أَلِسْم деб ёки لِسْم деб ўқишимиз мумкин.
4 васлий ҳамзадан кейин сукунли қатъий ҳамза келса, мисол الذى اؤتمن ائذن لي улаб ўқилганда васлий ҳамза тушиб қолади, қатъий ҳамзани сукунлик қилиб ўқилади. Аммо اؤتمن ёки ائذن لي дан бошлаб ўқиладиган бўлса, васл ҳамзаси тушиб қолмайди, уни учинчи ҳарфнинг ҳаракатига қараб ҳаракатли қиламиз, сукунлик қатъий ҳамза эса, васлий ҳамзанинг ҳаракатига мос ҳарфга айланади, замма бўлас вовга, касра бўлса йога. اوتمن ايذن لى
Вақф ва ибдаъ
Вақф ва ибдаъ илми энг муҳим илмлардандир. Чунки, қуръон тиловатида тўғри тўхташ ва тўғри ердан бошлаб ўқиб кетиш орқали қасд қилинган маъно тўғри бўлади. Аксинча, тиловат қилувчи қаерда тўхтаб, қаердан тиловатни бошлаб, давом эттириб кетишни билмаса, қуръоннинг маъноси бузилиши, қасд қилинмаган маънолар келиб чиқиши мумкин.
Аслида вақф ва ибдаъ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларидан олинган. Умму салама розияллоҳу анҳо набий соллалоҳу алайҳи васаллам ўқисалар, қироъатларини оят оят қилб бўлиб ўқир эдилар, بسم الله الرحمان الرحيم деб тўхтар, кейин الحمد لله رب العالمين деб тўхтар, кейин الرحمان الرحيم дер эдилар.
Али розияллоҳу анҳудан Аллоҳ таолонинг ورتل القران ترتيلا
Деган ояти ҳақида сўралганида, тартил ҳарфларни яхшилаш ва вақфларни билиш деганлар.
Вақф
Вақф луғатда тийиш ва ман қилишдир.
Истилоҳда эса, қироъатни давом эттириш нияти билан, нафас олиш учун бир муддатга калимада овозни кесиш.
Вақфнинг қисмлари
Биринчи изтирорий вақф

Нафас етишмаганда, ёки йўтал ё унутиш ёки йиғи ё шунга ўхшашларда тўхташдир. Маъно тугал бўлмаган бўлса ҳам бундай ҳолатларда қайси калимада тўхталса бўлаверади. Лекин қироъатни тўғри жойдан бошлаб ўқиб кетиш керак.
Иккинчи ихтиборий вақф
Бу вақф имтиҳон қилинувчидан сўралганда ёки ўқувчига муаллими мақтуъ мавсул ва шунга ўхшашларни баён қилиб бераётганида қўлланилади. Бундай вақф қайси калимада бўлса ҳам жоиз, лекин кейин тўғри жойдан бошлаб ўқиб кетиш лозим бўлади.
Учиничи интизорий вақф
Таълим мақсадида, мутавотир ўнта қироъатда, бир неча хил ўқилиши мумкин бўлган калимада тўхташ, интизорий вақфдир. Бундай қироъатда маъно тугал бўлиши шарт эмас. Бу вақф жоиздир, таълим мақомида тўғри бўлади.
Тўртинчи ихтиёрий вақф
Бу вақф бирор сабаб ориз бўлмай, фақатгина тиловат қилувчининг ўз ихтиёри билан содир бўлади. Биз ўранмоқчи бўлган вақф мана шудир ва у беш турга бўлинади.
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:52 | Message # 18
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Ихтиёрий вақфниг турлари
1 лозим вақф
Бу шундай вақфки, агар ўзидан кейинги сўз билан улаб ўқиб кетилса, нотўғри маъно келиб чиқади. Анъам сурасининг 36 оятида лозим вақф келган. Лозим вақф қилиш керак бўлган сўзнинг устига кичик мим қўйиб кетилган. Шунга ўхшаш ўринларда тўла нафас олиш билан тўхташ лозим.
Ҳукми, вақф қилиш ва ундан кейинги сўздан бошлб ўқиш лозим бўлади.
2 комил вақф
Ўзидан кейинги сўзларга маъно жиҳатидан ҳам лафз жиҳатидан ҳам алоқадор бўлмаган сўзда тўхташ комил вақфдир. Бундай вақфга каҳф сурасининг 22 ояти мисол бўла олади. Комил вақф бор ерга қуръонда قاى га ўхшаш ишора қилиб қўйилади.
Ҳукми вақф қилиш ва ўзидан кейинги сўздан бошлаб ўқиб кетиш яхши, вақф қилиш афзал.
3 кифоя вақф
Ўзидан кейинги сўздан лафзий жиҳатдан узилиб, маъно жиҳатидан боғлиқ бўлган калимада тўхташ, кифоя вақф бўлади бундай вақфга юнус сурасининг 65 ояти мисол бўла олади. Кифоя вақфига қуръонда ج аломати қўйилади.
Ҳукми жоиздир. Улаб кетиш ҳам тўхташ ҳам баробардир.
4 ҳасан вақф.
Ўзидан кейинги сўзлар билан лафзан ҳам маъно жиҳатидан боғлиқ бўлган калимада тўхташ, ҳасан вақфдир. Қуръонда унга صلى га ўхшаш ишора қилинади. Бундай вақфга анъам сурасининг 17 ояти мисол бўла олади.
Ҳукми тўхташ мумкин, лекин ўзидан кейингиси билан тўхтамай улаб кетиш афзал.
5қобиҳ вақф
Маъно тугал бўлмайдиган, ёки нотўғри маъно келиб чиқадиган қилиб тўхташ қабиҳ вақф бўлади. Бунга мисол бақара сурасининг 26 оятидир. Қуръонда қобиҳ вақфга لا ишораси қўйилади.
Ҳукми бундай вақф жоиз эмас. Мажбур бўлиб қолса, яъни изтирорий вақф бўлиб қолса, ўзидан аввалига қайтиб, бошлаш тўғри бўлган ердан ўқийди, қасд қилиб тўхтаса, гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Таъануқ вақфи
Вақфга таъануқ вақфи ҳам қўшилади. Бу иккита вақфни кетма кет келиши, яъни иккиси бир ерда келиб, фақат биттасида тўхтаб, бошқасиши улаб кетиш керак. қуръонда бундай ўринларга учта нуқта тўпланган шакли қўйилади.
Таъануқ вақфи қуръонда етти ўринда келган
1 бақара 2
2Бақара 195
3 моида 26
4 моида 41
5 аъроф 172
6 иброҳим 9
7 муҳаммад 4
Оятлар охирида тўхташда учта мазҳаб бор
Биринчи мазҳаб оят охирида тўхташ ва кейинги оятдан бошлаб ўқиб кетиш жоиз, тўхталган оят кейинги оят билан ҳар қанча боғлиқ бўлса ҳам. Бундай қилиш суннатга амал қилишдир. Умму салама ривоят қилган ҳадисларида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуръон ўқисалар, оят оят қилиб бўлиб ўқишлари айтилган. Бу жумҳурнинг мазҳабидир.
Иккинчи мазҳаб оят охирида тўхташ ёки тўхтамаслик оятлар орасидаги боғлиқликка қараб бўлади, вақф жоиз бўлса вақф қилинади, жоиз бўлмаса, бу оят у оятга қўшиб ўқиб кетилади. Бунга маун сурасидаги ҳолат мисол бўлади.
Учинчи мазҳабда суннатга амал қилган ҳолда оят охирида тўхталади, тўхташ маънога нотўғри таъсир қилса, тўғри бўладиган жойдан қайта ўқиб кетилади.
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 12:54 | Message # 19
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Танбиҳ
Қуръонда الذى- الذين сўзларидан кейин келган жумлаларда тўхтамасдан улаб ўқиб кетса ҳам бўлади, тўхтаса ҳам бўлади. Лекин етти ўринда тўхташ шарт, бўлмаса қасд қилинган маънога хилоф бўлиб қолади.
Тўхташ шарт бўлган ўринлар
1 Бақара сурасининг 120 121 оятлари орасида
2 Бақара сурасининг 145 146 оятлари орасида
3 Бақара сурасининг 274 275 оятлари орасида
4 Анъам сурасининг 19 20 оятлари орасида
5 Тавба сурасининг 19 20 оятлари орасида
6 Фурқон сурасининг 33 34 оятлари орсида
7 Ғофир сурасининг 6 7 оятлари орасида
Ибтидо
Ибтидо қироъатни бошлашдир. Ибтидо ўқишга киришишда, вақфдан кейин бўлиши мумкин. Вақфни яхши ўзлаштириб олган киши ибтидони ҳам тўғри қилади.
Нотўғри маъно чиқадиган қилиб ўқишни бошлаш мумкин эмас, масалан وقالوا اتخذ الله ولدا да اتخذ дан бошлаш мумкин эмас. Ким қасддан қилса, Аллоҳ сақласин, ширк келтирган бўлади.
Қотъ
Қотънинг луғавий маъноси баён қилиш, кетказишдир.
Истилоҳда эса, тиловатдан тамоман узилиб бошқа ишга киришиб кетиш. Мана шундай узилишдан кейин қайта ўқимоқчи бўлса, истиъоза айтади. Қотъ кўпинча сура охирида ёки оятлар охирида бўлади.
Сакта
Сакта луғатда ман қилишдир.
Истиоҳда нафас оламай қироътни бир муддат тўхтатиш сўнг улаб кетиш. Қуроънда ушбу ишора қўйилади (س)
Ҳафсда саткта тўртта ерда келади
1 каҳф 1 2 оятлар орасида
1 ёсин 52 оятда
3 қиёмат сурасида 27 оятда
4 мутоффифин 17 оятда
Бундан бошқа яна икки ўринда сакта жоиз бўлади
1 ҳаққо сурасининг 28 29 оятлари орасида ماليه هلك
2 анфол ва тавба суралари орасида
 
koko0282Date: Juma, 04-Yan-2013, 13:11 | Message # 20
Forum azosi
Group: Foydalanuvchi
Messages: 20
Status:
Қатъий ҳамза
Қатъий ҳамза, ундан бошлаб ўқилганда ҳам, улаб кетилганида ҳам тушиб қолмайдиган ҳамза, калиманинг бошида, ўртасида, охирида келади. У сўзнинг аслий ҳарфларидан,исмларда, феълларда, ҳарфларда келади. Ўзига фатхани, заммани ва касрани қабул қилади. Ёзувда ҳам, лафзда ҳам собит.
Васлий ҳамза
Ундан бошлаб ўқилганида собит бўлади, улаб ўқилганда тушиб қолади, хатда тушмайди. Ўзидан кейинги сукунлик ҳаракатнинг нутқи етишиб олиш учун калиманинг бошида зоид бўлиб келади. Исмларда, феълларда, ҳарфларда келади.

Исмларда икки хил бўлиб келади, қиёсий ва самаъий. Самаъийлари
1 اثنان ذوا عدل منكم Моида 106
اثنتا عشرة عينا2 Бақара 60
عيسى ابن مريم3 Оли имрон 45
ومريم ابنت عمران4 Таҳрим 12
إن امرؤ هلك5 Нисо 176
وإن امرأة خافت6 Нисо 128
واذكر اسم7 Музаммил 8

Қиёсийлари хумосий ва сулосий феълларнинг масдарида келади.
Хумосий феълнинг масдарида ابتغاء
Судосий феълнинг масдарида استكبارا
Ушбу айтиб ўтилган ўринларда, васлий ҳамза доимо касралик бўлиб келади.

Васлий ҳамзанинг феълларда келиши
1 хумосий мозийда اتخذ
2 судосий мозийда استكبر
3 хумосийнинг амри انطلقوا
4 судосийниг амри استغفروا
Бу ўринларда васлий ҳамза касралик бўлиб келади.
5 сулосий амр
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи заммалик бўлса, васлий ҳамза ҳам замма билан бошланади اشكر
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи фатҳалик ёки касралик бўлса, васлий ҳамза касра билан бошланади. اعلم اضرب
Сулосий амр феълининг учинчи ҳарфи аслий эмас оризий заммалик бўлса, васлий ҳамза касралик бўлади. Бундай феъллар қуръонда бештадир. اقضوا – امضوا – ابنوا – ائتوا - امشوا
Васлий ҳамзанинг ҳарфларда келиши
ال таърифининг бошида доимо фатҳалик бўлиб келади. الرحمان الحي

Танбиҳлар
1 васл ҳамзаси, истифҳам (савол) ҳамзаси билан бир сўзда жам бўлса, васлий ҳамза тушиб қолади. Бундай калималар қуръонда етти ўринда келган.
قل أتخذتم عند الله عهدا1 бақара 80
أطلع الغيب2 марям 78
أفترى على الله كذبا3 сабаъ 8
أصطفى البنات4 соффат 153
أتخذناهم5 сод 63
أستكبرت6 сод 75
أستغفرت لهم7 мунафиқун 6

2 аммо васл ҳамзаси истифҳам ҳамзаси билан бир сўзда келсаю, васл ҳамзасидан кейин лом бўлса, савол билан хабар бир бирига арлашиб кетмаслиги учун, васл ҳамзаси тушиб қолмайди. Лекин васл ҳамзаси одатдагидек ўқилмайди. Унинг икки хил ўқиш йўли бор.
1 ҳамза ва алиф орсида тасҳил қилиш ( васлий ҳамзани ярим нутқ қилиш)
2 васлий ҳамзани олти ҳаракатли мадга айлантириш. Бундай сўзлар учта бўлиб, қуръонда олти ўринда келган.
1 ءالذكرين анъам 143 144
ءالئن2 юнус 51 91
ءالله3 юнус 59 намл 59
Олти ҳаракат чўзилса, фарқ мади деб аталади, савол билан дарак орасида фарқ бўлиши учун.
3 ҳужурот сурасининг 11 оятида بئس الاسم иборасидаги الاسم сўзидан бошлаб ўқимоқчи бўлсак, أَلِسْم деб ёки لِسْم деб ўқишимиз мумкин.
4 васлий ҳамзадан кейин сукунли қатъий ҳамза келса, мисол الذى اؤتمن ائذن لي улаб ўқилганда васлий ҳамза тушиб қолади, қатъий ҳамзани сукунлик қилиб ўқилади. Аммо اؤتمن ёки ائذن لي дан бошлаб ўқиладиган бўлса, васл ҳамзаси тушиб қолмайди, уни учинчи ҳарфнинг ҳаракатига қараб ҳаракатли қиламиз, сукунлик қатъий ҳамза эса, васлий ҳамзанинг ҳаракатига мос ҳарфга айланади, замма бўлас вовга, касра бўлса йога. اوتمن ايذن لى

 
  • Page 2 of 2
  • «
  • 1
  • 2
Search: