|
Forum azosi
Guruh:
Foydalanuvchi
Xabarlar:
20
Holati:
|
Мадлар
Маднинг луғавий маъноси, зиёда деганидир . Истилоҳий маъноси эса, учта мад ҳарфларидан бири билан овозни чўзишдир. Мад ҳарфлари учтадир: 1. Алиф ҳаракатсиз ва ўзидан аввалги ҳарф фатҳалик бўлса 2. Вов ҳаракатсиз бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф заммалик бўлса 3. Йо ҳаракатсиз бўлиб, ўзидан аввалги ҳарф касралик бўлса Мадларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ушбу نُوحِيهَا сўзида жам бўлгандир. Мад икки қисмга бўлинади: 1. Аслий мад 2. Фаръий мад Аслий мад Ҳарф кетидан мад ҳарфларининг бири келиб, унинг кетидан ҳамза ёки сукун келмаса, аслий мад дейилади. Аслий деб аталишининг сабаби, у фаръий маднинг аслидир. Бу мад табиий ҳам дейилади, чунки у соғлом табиатга эга бўлиб, икки ҳаракат миқдоридан кам ҳам, кўп ҳам чўзилмайди. Миқдори икки ҳаракатдир. Бир ҳаракакатнинг миқдори бармоқни ёпиш ёки очишчаликдир. Мисол: قَالَ - يَقُولُ - قِيلَ Ушбу мисолларда мад ҳарфларидан кейин, ҳамза ҳам сукун ҳам келмаётганини мулоҳаза қиламиз. Аслий мадга, мадларнинг учта тури эргашади. 1. Эваз мад 2. Силатус - суғро мади 3. Тамкин мади Эваз мади Фатҳалик танвинда тўхталганда, танвинниг эвазига, фатҳа табиий мад бўлиб чўзилади. Мисол: عَلِيماً калимаси, عليمَا бўлиб ўқилади. Танвин тўхташлик билан, ўзидан аввал фатҳаси бор чўзиқ алифга айланди ва шунинг учун аслий мадга эргашди. Бу маднинг миқдори икки ҳаракатдир. Силатус - суғро мади Икки ҳаракатнинг ўртасида, сўзнинг охирида заммалик ёки касралик бўлиб, ғоиб музаккар муфрадга далолат қилувчи "ҳа" замирнинг ҳаракатини чўзишдир. Мисол: قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ - عَلَى رَجٍٍْعِهِ لَقَادِر قَالَ لَهُو صَاحِبُهُ - عَلَى رَجْعِهِي لَقَادِر бўлиб ўқилади. Бу мад, икки ҳаракат миқдорида чўзилади. Силатус - суғро мади қоидасидан қуйидагилар мустасно бўлади 1. "ҳа" замиридан аввалги ёки кейинги ҳарф сукунлик бўлса, қоида бўйича "ҳа" икки ҳаракат миқдорида чўзилмайди. Лекин Қуръони Каримда, биргина калимада "ҳа" ўзидан аввалги ҳарф сукунлик бўлса ҳам, мад табий бўлиб чўзилаверади. Бу калима, Фурқон сурасининг 69 оятида келган. وَيَخْلُدْ فِيهِ مُهَانًا 2. Қуръони Каримда "ҳа" замири икки ҳаракат орасида келса ҳам, мад табиий бўлиб чўзилмайдиган ҳолати ҳам бор. Бу Зумар сурасининг 7 оятида келади. وَإِنْ تَشْكَرُوا يَرْضَهُ لَكُمْ Тамкин мади Ташдидлик, касралик йодан кейин ҳаракатсиз йо келса, ҳаракатсиз бўлган йо, тамкин мади бўлади. Мисол: حُيِّيتُمْ - النَّبِِيِّينَ Фаръий мад Мад ҳарфларининг бири билан, ҳамза ёки сукун сабабли, овозни аслий маддан кўра кўпроқ чўзиш. Ҳамза туфайли чўзиладиган мадлар тўрт хил бўлади: 1. вожиб муттасил 2. жоиз мунфасил 3. силатул - кубро 4. бадал Вожиб муттасил мади Маддан кейин, ҳамза келса ва иккиси бир калимада бўлса, муттасил мад бўлади. Мисол: جَاءَ - السُّوءَ Вожиб деб аталишининг сабаби, қориларнинг уни чўзишга ижмоъ қилганликлари учундир. Муттасилниг маъноси, уланувчи деганидир. Ҳамза, мадга бир калимада уланиб келганлиги учун шундай аталади. Ҳукми - тўхталганда ҳам, улаб ўқилганида ҳам, тўрт ҳаракат миқдорида чўзилади. Ҳамза сўзнинг охирида бўлса, тўхталганда, олти ҳаракат чўзилади. Мисол: شَاءَ - جَاءَ Жоиз мунфасил мади Маддан кейин ҳамзанинг келиши ва мад биринчи сўзнинг охирида, ҳамза эса иккинчи сўзнинг бошида келишидир. إِِنََّا أَنْزَلْنَاهُ - وَتُوبُوا إِلَى اللهِ Мунфасил деб аталишининг сабаби, ҳамза маддан ажралиб, иккиси икки сўзда келишидир. Ушбу мадни, икки, тўрт ва олти ҳаракат чўзиш мумкин бўлганлиги учун, жоиз мад деб аталади. Ҳукми - бизнинг қироъатимиз (ҳафс ривояти) да икки ёки тўрт ҳаракат чўзиш мумкин. Тўрт ҳаракат чўзиш афзал. Силатул - кубро мади Сўзнинг охирида келадиган, ғоиб муфрадга далолат қиладиган "ҳа" замиридан кейин келадиган сўзнинг бошида ҳамза бўлса, силатул - кубро мади бўлади. Мисол: وَلَهُ أَجْرهُ - مَالَهُ أَخْلَدَهُ Ушбу мад ҳукмда, жоиз мунфасил мадга эргашади. Бадал мад Ҳамзадан кейин мад келса, бадал мад бўлади. Мисол : ءَامَنُوا - أُوتُوا Бадал деб аталишининг сабаби, бундай мад, аслида иккита ҳамзадан иборат бўлиб, биринчиси ҳаракатли, иккинчиси ҳаратсиз бўлишидир. Иккинчи ҳамза, биринчи ҳамзанинг ҳаракатига мос ҳарфга ўзгаради. Мисол : أََأَْمَنُوا бўлса ءَامَنُوا га айланади. أُؤُتُوا бўлса أُوتُوا га ва ҳакозо. Ҳукми - ҳафс ривоятида икки ҳаракат чўзилади. Сукун сабабли фаръий бўлган мад иккитадир: 1. ориз сукун сабабли мад 2. аслий лозим сукун сабабли мад Сукунга ориз мад Мад ҳарфидан кейин, сўзнинг охирида ҳаракатли ҳарф келиб, ўша ҳаракатли ҳарф тўхташ учун сукунлик бўлиши, Мисол الحِسَابْ - المُفْلِحُونْ : Ориз дейилишининг сабаби, сукунни ориз бўлишидир. Ҳукми - икки ҳаракат (қаср) тўрт ҳаракат (тавассут) ва олти ҳаракат ( ишбаъ) жоиздир. Сукунга ориз мадга, лин мади эргашади. Лин мади, вов ва йо ҳарфлари сукунлик бўлиб, ўзидан аввалги ҳарфларни фатҳалик бўлиши, ва вов, йо ҳарфларидан кейинги ҳарфда тўхташ. Мисол يَوْمْ- قُرَيْشْ : Ҳукми- вақф ҳолатидагина сукунга ориз мад каби чўзилади. Вақф қилинмаса чўзилмайди. Лозим мад Лозим мад, мад ҳарфидан кейин, васл ҳолатида ҳам вақф ҳолатида ҳам, бир калимада ёки бир ҳарфда лозим сукунни келиши. Калимага мисол الحاقة الصاخة Ҳарфга мисол الم ق Лозим деб аталиши , васл ва вақф ҳолатида сукуннинг лозим бўлиш сабабидандир ва жамики қориларда олти ҳаракат чўзиш лозимлиги, ҳамда қориларнинг унинг мадлигига ва миқдорига иттифоқ қилганликлари учундир. Ҳукми хилофсиз олти ҳаракат чўзиш вожибдир. Лозим маднинг қисмлари 1 мусаққол калимий лозим мад 2 мухоффаф калимий лозим мад 3 мусаққол ҳарфий лозим мад 4 мухоффаф ҳарфий мад лозим Мусаққол калимий мад лозим У калимада маддан кейин ташдидлик ҳарф келишидир. Мисол دابة الحاقة Мад ҳарфи ва сукун бир калимада жам бўлиб келганлиги учун калимий деб аталган. Мад ҳарфидан кейин ташдид борлиги ва бундан оғирлик келиб чиқиши сабабли муссақол деб аталган. Мусаққолнинг маъноси оғир қилинган деганидир. Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим. Мухоффаф калимий мад лозим. У мад ҳарфидан кейин ташдидсиз сукунлик ҳарф бўлиши. Мисол ءالئن қуръонда мухоффаф калимий бўлиб фақат мана шу сўз келади. Юнус сурасида икки ўринда келади. Ташдид бўлмаганлиги учун мухоффаф деб аталган. Мухоффафнинг маъноси енгил қилинган деганидир. Ҳукми олти ҳаракат чўзиш ёки тасҳил. Мусаққол ҳарфий мад лозим муқоттаъот ҳарфлардан бирор ҳарфнинг талаффузи учта ҳарфдан бўлиб, ўртаси мад ҳарфи бўлса ва ундан кейин ташдидлик ҳарф келса, мусаққол калимий лозим мад бўлади. Мисол الم طسم ҳарфлари саккизта نقص عسلكم иборсида жам бўлган. Мусаққол дейилиши мад ҳарфи ва сукунни битта ҳарфнинг талаффузида жам бўлганлиги учундир. Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим. Мухоффаф ҳарфий мад лозим. Муқоттаъот ҳарфларидан бирор ҳарфнинг талаффузи учта ҳарфдан бўлиб, ўртаси мад ҳарфи бўлса ва ундан кейин ташдидсиз сукунлик ҳарф келса, мухоффаф ҳарфий мад лозим бўлади, мисол ق ن Ҳарфлари نقص عسلكم Мухоффаф дейилиши ташдидлик бўлмаганлиги учун. Ҳукми олти ҳаракат чўзиш лозим. Муқоттоъат ҳарфлари ҳақида Бу ҳарфлар фаватиҳуссувар, яъни сурани очувчилар ҳам деб аталади. Сура очувчи ҳарфлар ўн тўртта бўлиб, صله سحيرا من قطعك иборасида жам бўлган. Бу ҳарфлар тўрт қисмга бўлинади 1 асло чўзилмайдиган ҳарф ва у алифдир, чунки бу ҳарфни талаффузида ўрта ҳарфи мад ҳарфи эмас. الر 2 мад табий бўлиб, икки ҳаракат чўзиладиган ҳарфлар. Бундай ҳарфлар бешта бўлиб, حى طهر иборасида жам бўлган. Мисол كهيعص طه 3 олти ҳаракат чўзиладиган ҳарфлар. نقص عسلكم 4 тўрт ва олти ҳаракат чўзиш мумкин бўлган ҳарф ва у аъйдир. Олти ҳаракат чўзиш афзал. Маднинг даражалари Енг кучли мад лозим маддир. Кейин муттасил Сукунга ориз Мунфасил Бадал мад Қатъий ва васлий ҳамзалар. Қатъий ҳамза Қатъий ҳамза, ундан бошлаб ўқилганда ҳам, улаб кетилганида ҳам тушиб қолмайдиган ҳамза, калиманинг бошида, ўртасида, охирида келади. У сўзнинг аслий ҳарфларидан,исмларда, феълларда, ҳарфларда келади. Ўзига фатхани, заммани ва касрани қабул қилади. Ёзувда ҳам, лафзда ҳам собит. Васлий ҳамза Ундан бошлаб ўқилганида собит бўлади, улаб ўқилганда тушиб қолади, хатда тушмайди. Ўзидан кейинги сукунлик ҳаракатнинг нутқи етишиб олиш учун калиманинг бошида зоид бўлиб келади. Исмларда, феълларда, ҳарфларда келади. И
|